1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.01.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш соҳасининг умумий қоидалари;
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.01.00 Ахборотлаштириш]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Ахборот ва ахборотлаштириш. Электрон тижорат (ҳужжат айланиши)]
Ўзбекистон Республикаси олий Кенгашининг
Қарори
«АХБОРОТЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ АМАЛГА КИРИТИШ ҲАҚИДА
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши қарор қилади:
1. «Ахборотлаштириш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни эълон қилинган кундан эътиборан амалга киритилсин.
LexUZ шарҳи
«Ахборотлаштириш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни «Халқ сўзи» газетасининг 1993 йил 18 июндаги 117 (624)-сонида эълон қилинган.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси уч ойлик муддат ичида:
Ўзбекистон Республикасининг ахборотлаштириш концепцияси ишлаб чиқилишини ташкил этсин ва уни тасдиқласин;
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларини «Ахборотлаштириш тўғрисида»ги Қонунга мувофиқлаштиришга оид таклифларни Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашига тақдим этсин;
ушбу Қонун бажарилишини таъминловчи меъёрий ҳужжатлар қабул қилсин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Раиси Ш. ЙЎЛДОШЕВ
Тошкент ш.,
1993 йил 7 май,
869-XII-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 6-сон, 253-модда)