1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.02.00.00 Рақобат тўғрисида қонунчилик. Табиий монополиялар / 09.02.03.00 Монополия фаолияти юзасидан давлат назорати. Монополияга қарши давлат органи;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.11.00 Товарлар сотишда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш. Реклама]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва ушбу йўналишда давлат органлари ҳамда ташкилотлари ҳамкорлигини самарали ташкил этишни таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий ва институционал тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 11 сентябрдаги ПФ-5817-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи чакана савдо объектларида халқ истеъмоли товарларининг назорат харидини ташкиллаштириш ва уларни экспертизадан (тестдан) ўтказиш тартиби тўғрисида низомиловага мувофиқ тасдиқлансин:
халқ истеъмоли товарларини экспертизадан (тестдан) ўтказиш тартиби;
назорат хариди билан боғлиқ ишларни молиялаштириш;
назорат хариди ва халқ истеъмоли товарларини тестдан ўтказиш натижалари устидан шикоят қилиш тартиби.
2. Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик):
чакана савдо объектларида сотиладиган халқ истеъмоли товарлари сифати ва хавфсизлигининг белгиланган техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқлиги юзасидан тизимли равишда ўрганишлар ўтказилишини;
ушбу тадбирлар қонунийлик, ошкоралик, холислик, адолатлилик, тенглик ва шаффофлик принципларига асосланган ҳолда амалга оширилишини таъминласин.
3. «Ўзстандарт» агентлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва миллий аккредитация тизимида аккредитация қилинган синов лабораториялари Агентликка назорат хариди доирасида олинадиган халқ истеъмоли товарларини тезкор равишда экспертизадан (тестдан) ўтказишда амалий ёрдам кўрсатсинлар.
4. Агентлик Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:
ушбу қарорнинг мазмун-моҳияти, амалий аҳамияти ҳамда назорат харидини амалга ошириш натижалари тўғрисида кенг жамоатчилик, аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида тизимли равишда ахборот-маърифий ишлар ташкил қилинишини;
истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, тадбиркорлик маданиятини ошириш, савдо объектларида сотилаётган маҳсулотлар сифати ва хавфсизлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар юзасидан республика ва маҳаллий телерадиоканаллар, босма нашрлар ва Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали туркум кўрсатув ва эшиттиришлар эфирга узатилишини ҳамда мақолалар чоп этилишини таъминласин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ва Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси Н.Ш. Шарипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 8 февраль,
59-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 февралдаги 59-сон қарорига ИЛОВА
Чакана савдо объектларида халқ истеъмоли товарларининг назорат харидини ташкиллаштириш ва уларни экспертизадан (тестдан) ўтказиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом чакана савдо объектларида халқ истеъмоли товарларининг назорат харидини амалга ошириш ва уларни экспертизадан (тестдан) ўтказиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
назорат хариди — чакана савдо объектларида ваколатли давлат органлари ходимлари томонидан экспертиза ўтказиш ва маҳсулотнинг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқлигини тестдан ўтказиш мақсадида амалга ошириладиган тадбирлар мажмуи;
экспертиза — товар қадоғининг яхлитлигини бузмаган ҳолда, унинг маркировкасига қўйилган талаблар ҳамда сақлаш шароитлари қоидаларига риоя этилишини, шунингдек, ишлаб чиқарувчи томонидан ўрнатилган яроқлилик муддатини бевосита чакана савдо объектида ўрганишга қаратилган тадбир;
тестдан ўтказиш — товарлар хавфсиз бўлишига ва уларнинг сифатига доир мажбурий талабларга мослигини лаборатория шароитида синаб аниқлаш, шунингдек, солиштириш ва таққослаш йўли билан ҳамда ўлчов воситалари ёрдамида техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини ўрганиш мақсадида баҳолаш усули;
халқ истеъмоли товарлари — аҳолининг шахсий мақсадларда, рўзғорда ёки тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда (бевосита моддий ва маданий эҳтиёжларини қондиришда) фойдаланиши учун сотиладиган товарлар.
3. Назорат хариди тадбирлари тадбиркорлик субъектларининг молиявий-хўжалик фаолиятига аралашмаган ҳолда, чакана савдо объектларида сотиладиган халқ истеъмоли товарларини (кейинги ўринларда — товар) ушбу Низомга мувофиқ сотиб олиш, экспертиза қилиш ва аккредитациядан ўтган синов лабораторияларида тестдан ўтказиш орқали амалга оширилади.
5. Назорат хариди тадбирларини ўтказиш учун қуйидагилар асос бўлиб ҳисобланади:
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) директори томонидан тасдиқланадиган ва Агентлик расмий веб-сайтида жойлаштириладиган назорат хариди тадбирини ўтказиш режаси;
оммавий ахборот воситаларидан келиб тушган маълумотлар ҳамда белгиланган тартибда ахборот-коммуникация технологиялари воситасида жамоатчилик фикрини ўрганиш натижалари;
қонунда белгиланган тартибда жисмоний ва юридик шахслар, шу жумладан давлат органлари ва ташкилотлардан келиб тушадиган ахборотлар ва мурожаатлар;
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси ёки Монополияга қарши курашиш қўмитасининг топшириқлари.
6. Назорат хариди тадбирини ўтказиш режаси ҳар йили шакллантирилади ва Монополияга қарши курашиш қўмитаси билан келишилган ҳолда Агентлик директори томонидан тасдиқланади.
назорат хариди тадбирини ўтказиш давомида амал қилиниши баҳолаб бориладиган мажбурий талаблар;
назорат хариди тадбирини ўтказиш лозим бўлган товарлар номлари.
7. Назорат хариди тадбирини ўтказиш режаси мазкур Низомнинг 4-бандида келтирилган асосларга мувофиқ тўлдириб борилиши ёки ўзгартирилиши мумкин.
8. Назорат хариди тадбирлари Агентлик, Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасининг ҳудудий бошқармалари таркибидаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама бозорини тартибга солиш бошқармалари (кейинги ўринларда — Агентликнинг ҳудудий тузилмаси) томонидан Ўзбекистон Республикасининг «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ белгиланган бошқа ваколатли органлар (кейинги ўринларда — ваколатли органлар) билан биргаликда қонунийлик, ошкоралик, холислик, адолатлилик, тенглик ва шаффофлик принципларига асосланган ҳолда амалга оширилади.
10. Буйруқ қуйидаги маълумотларни ўз ичига олиши керак:
Агентлик ҳамда унинг ҳудудий тузилмаси ва ваколатли органларнинг назорат хариди тадбирини ўтказишга масъул ходими ёки ходимларининг фамилияси, исми, отасининг исми ва лавозими;
назорат хариди ўтказилаётган юридик шахс номи ёки якка тартибдаги тадбиркорнинг фамилияси, исми, отасининг исми, шунингдек, назорат хариди тадбири бевосита ўтказилаётган жой;
назорат хариди тадбири ўтказилаётган юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркорнинг солиқ тўловчи идентификация рақами;
назорат хариди давомида олинадиган товарларнинг савдо номи, уларнинг сони, сотиб олиш ва тўловни амалга ошириш тўғрисидаги маълумот;
назорат харидини амалга ошириш муддатлари;
назорат хариди давомида фото ва видеотасвирларнинг зарурлиги тўғрисида маълумот;
маълум товар бўйича назорат харидини амалга ошириш учун зарур бўлган бошқа маълумотлар.
Назорат хариди бундай тадбирлар ўтказилган муайян товар (савдо номи бўйича) ва юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркорда (савдо объекти жойлашуви бўйича) кейинги бир йил давомида такроран амалга оширилишига йўл қўйилмайди, қонунда белгиланган тартибда келиб тушадиган жисмоний ва юридик шахсларнинг шикоятлари асосида ўтказиладиган назорат хариди тадбирлари бундан мустасно.
11. Назорат хариди уни ўтказиш тўғрисидаги буйруқда кўрсатилган масъул ходимлар томонидан амалга оширилади.
12. Назорат хариди фақатгина касса чеки ва/ёки белгиланган шаклдаги бошқа ҳужжат расмийлаштирилганда амалга оширилган ҳисобланади.
Назорат хариди натижалари бўйича савдо объекти ҳудудидан ташқарида товар намуналарини танлаб олиш далолатномаси ҳамда мазкур Низомнинг 2-иловасида келтирилган шаклга мувофиқ назорат харидини ўтказиш тўғрисида маълумотнома расмийлаштирилади.
13. Назорат хариди намуналари сифатида маҳсулотнинг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талаблари билан белгиланган барча кўрсаткичлар бўйича камида бир марта тестдан ўтказиш учун зарур бўлган миқдорда маҳсулот харид қилинади. Мазкур намуналар аккредитациядан ўтган лабораторияларда сақлаш муддати давомида сақланади.
Товарларни тестдан ўтказиш учун юбориш (транспортда) ва сақлаш техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга асосан, маҳсулотларни ташиш ва сақлаш талабларига мувофиқ амалга оширилади.
14. Назорат харидини ўтказиш тўғрисидаги маълумотномага товарлар сотиб олинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (касса ва/ёки товар чеклари), товар намуналарини танлаб олиш далолатномаси ва бошқа ҳужжатлар (мавжуд бўлганда) илова қилинади.
15. Назорат харидини ўтказишда масъул ходимлар:
маҳсулотни буйруқда келтирилган номи ва сонига кўра маҳсулотларни сертификатлаштириш Миллий тизимининг сертификатлаштириш қоидаларига мувофиқ танлашни амалга оширади;
ҳужжатларни имзолайди ҳамда товар сотиб олиш учун зарур бўлган бошқа ҳаракатларни амалга оширади;
зарурий ҳолларда, фото ва видеотасвирга олиш воситаларидан фойдаланади.
16. Назорат хариди давомида товарларни экспертизадан ўтказиш — жойида, тестдан ўтказиш — аккредитациядан ўтган синов лабораторияларида амалга оширилади.
17. Товарларни жойида экспертизадан ўтказиш фақатгина товарларни тестдан ўтказиш учун танлаб олиш мақсадида ваколатли орган ходими томонидан амалга оширилади.
товарлар маркировкасини техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлиги;
ишлаб чиқарувчи томонидан ўрнатилган яроқлилик муддатига амал қилиниши.
18. Мазкур Низомнинг 17-бандида келтирилган мезонларга мувофиқ бўлмаган товарларни сотиб олишга ва уларни синов лабораторияларида тестдан ўтказишга йўл қўйилмайди.
19. Назорат хариди давомида тестдан ўтказиш учун сотиб олинган товарлар ишлаб чиқарувчи томонидан белгиланган шартларда, уларга зарар етмайдиган тарзда юкланиши ва сақланиши лозим.
20. Назорат хариди давомида олинган товар намуналари савдо номлари олиб ташланган ва тўлиқ беркитилган, бироқ истеъмол қадоғи сақланган ҳолда ваколатли орган ходими томонидан белгиланган тартибда тўлдирилган танлаб олиш далолатномаси билан бирга синов лабораторияларига етказилади.
Танлаб олиш далолатномаси уч нусхада тўлдирилади ва бир нусхадан Агентлик ёки унинг ҳудудий тузилмаси, ваколатли орган ҳамда синов лабораторияси ходимларига берилади. Танлаб олиш далолатномаси уни тўлдирган мутахассис ҳамда Агентлик ёки унинг ҳудудий тузилмаси ходими томонидан имзоланади.
21. Товарларни тестдан ўтказиш учун тегишли синов лабораторияларига етказиш назорат хариди якунланадиган кундан кечиктирмасдан амалга оширилади.
22. Товарларни тестдан ўтказиш миллий аккредитация тизимида аккредитация қилинган давлат ва нодавлат синов лабораторияларида шартнома асосида амалга оширилиши мумкин.
23. Товар намуналарини тестдан ўтказиш ушбу товарларга нисбатан белгиланган техник тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқ, шартномада кўрсатилган муддатларда амалга оширилади.
24. Тест натижалари бўйича товар сифати ва хавфсизлик талабларига мувофиқ бўлмаган ҳолатлар аниқланганда, қонун ҳужжатларига кўра тегишли ҳаракатларни амалга ошириш учун тест натижалари Агентлик томонидан ваколатли органларга юборилади.
4-боб. Назорат хариди билан боғлиқ ишларни молиялаштириш
25. Назорат хариди билан боғлиқ ишларни молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги бюджетдан ташқари Рақобатни ривожлантиришга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
27. Назорат хариди мақсадли корпоратив банк картаси ёрдамида Агентлик ёки унинг ҳудудий тузилмалари томонидан амалга оширилади. Шунингдек, назорат харидини ўтказиш тўғрисидаги буйруқда Агентлик ёки унинг ҳудудий тузилмаларининг моддий жавобгар ходимига бериладиган пул миқдорини қайд этган ҳолда, нақд пул шаклида ҳам тўланиши мумкин.
28. Мақсадли корпоратив банк карталари Агентлик ҳамда унинг ҳудудий тузилмалари учун алоҳида очилади. Ушбу мақсадли корпоратив банк карталаридан фақатгина назорат харидини амалга оширишда фойдаланилади.
30. Назорат хариди натижалари, уни амалга ошириш давомида тўпланган фото ва видеоматериаллар Агентлик расмий веб-сайтида ҳамда оммавий ахборот воситаларида жойлаштирилиши мумкин.
33. Ишлаб чиқарувчи (ёки улар истеъмолчидан даъво қабул қилишга ваколат берилган шахс) назорат хариди ва товарларни тестдан ўтказиш натижалари устидан белгиланган тартибда судга шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
Чакана савдо объектларида халқ истеъмоли товарларининг назорат харидини ташкиллаштириш ва уларни экспертизадан (тестдан) ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Чакана савдо объектларида халқ истеъмоли товарларининг назорат харидини ташкиллаштириш ва уларни экспертизадан (тестдан) ўтказиш тартиби схемаси
Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Муддатлар
1-босқич
Агентлик
Назорат харидини ўтказиш режасини шакллантиради ва Монополияга қарши курашиш қўмитаси билан келишилган ҳолда тасдиқлайди
Ҳар йили, январь ойида
2-босқич
Агентлик
Назорат харидини ўтказиш режасини расмий веб-сайтда жойлаштиради
Ҳар йили, январь ойида
3-босқич
Монополияга қарши курашиш қўмитаси
Назорат харидини амалга оширишда фойдаланиш учун мақсадли корпоратив банк картаси очади ва Қўмита ҳузуридаги бюджетдан ташқари жамғарма ҳисобидан зарур миқдорда пул маблағи ўтказади
Ҳар йили, январь ойида
4-босқич
Агентлик
Тасдиқланган режага кўра, ОАВ маълумотлари ёки мурожаат келиб тушганда назорат харидини ҳамкорлик амалга ошириш учун ваколатли органдан («Ўзстандарт» агентлиги, Санитария-эпидемиология хизмати, Ветеринария) мутахассис жалб қилинади
Тадбир ўтказилишидан 3 кун аввал
5-босқич
Агентлик
Тасдиқланган режага кўра, ОАВ маълумотлари ёки мурожаат келиб тушганда назорат харидини амалга ошириш тўғрисида Агентлик директори томонидан буйруқ чиқарилади.
Тадбир ўтказилишидан 1 кун аввал
6-босқич
Агентлик ва/ёки унинг ҳудудий тузилмалари, ваколатли органлар
Масъул ходим буйруқда кўрсатилган хўжалик юритувчи субъектдан (жойига чиққан ҳолда) белгиланган товарни экспертизадан ўтказиш натижаларига асосан касса ва/ёки товар чеки билан сотиб олади (зарур ҳолларда фото- ва видеотасвирга олиш воситаларидан фойдаланади)
Буйруқда кўрсатилган санада
7-босқич
Агентлик ва/ёки унинг ҳудудий тузилмалари, ваколатли органлар
Савдо объекти ҳудудидан ташқарида товар намуналарини танлаб олиш далолатномаси ва назорат харидини ўтказиш тўғрисида маълумотнома расмийлаштирилади
Назорат хариди ўтказилган кунда
8-босқич
Ваколатли органлар
Назорат хариди давомида олинган товар намуналари савдо номлари олиб ташланган ва тўлиқ беркитилган, бироқ истеъмол қадоғи сақланган ҳолда тегишли синов лабораторияларига етказилади
Назорат хариди ўтказилган кунда
9-босқич
Аккредитация қилинган давлат ва нодавлат лабораториялар
Техник ҳужжатлар ва шартномада белгиланган муддатда
10-босқич
Агентлик
Тест натижалари бўйича товар сифати ва хавфсизлик талабларига мувофиқ бўлмаган ҳолатлар аниқланганда, қонун ҳужжатларига кўра тегишли ҳаракатларни амалга ошириш учун ваколатли органларга юборилади
Тест натижалари олинган кундан 3 кунгача муддатда
11-босқич
Ваколатли органлар
Товар сифати ва хавфсизлик талаблари бузилиши ҳолати бўйича ишлаб чиқарувчи ёки импорт товарлар бўйича унинг ваколатли шахсига тегишли чора кўради
Белгиланган муддатда
12-босқич
Агентлик
Истеъмолчи ва тадбиркорларни сифат ва хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарлар ва унинг ишлаб чиқарувчилари тўғрисида хабардор қилиш мақсадида назорат хариди натижалари бўйича оммавий ахборот воситаларида ахборот жойлаштиради
Чакана савдо объектларида халқ истеъмоли товарларининг назорат харидини ташкиллаштириш ва уларни экспертизадан (тестдан) ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
3. Ишлаб чиқарувчи томонидан ўрнатилган яроқлилик муддатига амал қилиниши. _________________________________________________________________________________________