Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
Енгил саноатни бошқаришнинг ташкилий тузилмасини янада такомиллаштириш, тармоқда бозор муносабатларини кенг жорий этиш, мулкчиликнинг жамоа шаклларини шакллантириш учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида, шунингдек, Ўзбекистон енгил саноат моллари ишлаб чиқариш давлат уюшмаси («Ўзбекенгилсаноат») Кенгаши ва «Ўзбектўқимачи», «Ўзбеккийим», «Ўзбекпойабзал» ва «Ўзбекчинни» концернлари Кенгашларининг таклифларини эътиборга олиб, Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. «Ўзбекенгилсаноат» таркибига кирувчи «Ўзбектўқимачи», «Ўзбеккийим», «Ўзбекпойабзал» ва «Ўзбекчинни» концернлари тугатилсин.
Тугатилган концернларнинг бирлашмалари, корхоналари ва ташкилотлари уларда бошқа ихтиёрий хўжалик уюшмаларида қатнашиш ҳуқуқи сақлаб қолинган ҳолда «Ўзбекенгилсаноат» давлат уюшмаси таркибига кирувчи бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотлар рўйхатига киритилсин.
2. «Ўзбекенгилсаноат» уюшмаси тузилмаси 1-иловага
* мувофиқ тасдиқлансин. Уюшма ишчи аппарати ходимларининг энг кўп сони 110 нафардан иборат қилиб белгилансин (хизмат кўрсатувчи ходимлар бунга кирмайди). Уюшмага раиснинг тўрт нафар ўринбосарига, шу жумладан битта биринчи ўринбосарига эга бўлишга рухсат берилсин.
Уюшмага ходимларнинг белгиланган сони доирасида ишчи аппаратнинг тасдиқланган тузилмасига ўзгаришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Уюшма раиси ва унинг ўринбосарларига республика вазирликлари ва идораларининг тегишли ходимлари учун белгиланган моддий-маиший таъминот ва тиббий хизмат кўрсатиш шарт-шароитлари татбиқ қилинсин.
3. Ўзбекистон Республикаси давлат мулкини бошқариш ва хусусийлаштириш қўмитаси ва «Ўзбекенгилсаноат» уюшмасининг енгил саноат корхоналари ва ташкилотларини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш бўйича чора-тадбирларни босқичма-босқич амалга ошириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Енгил саноат давлат корхоналарини 1992-1993 йилларда мулкчиликнинг бошқа шаклларига айлантириш бўйича ташкилий тадбирлар 2-иловага
* мувофиқ тасдиқлансин.
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат мулки жамғармаси:
«Ўзбекенгилсаноат» уюшмасига давлатга тегишли улушлар (ҳиссалар, акцияларга мувофиқ акционерлик жамиятлари, бошқа жамиятлар ва ширкатларнинг фаолиятига раҳбарлик қилиш ҳуқуқини беришни;
7. «Ўзбекенгилсаноат» уюшмасига ўз таркибида мулкчиликнинг давлатга тааллуқли бўлмаган корхоналари мол-мулкини бошқариш бўйича кўнгилли акционерлик холдинг компаниялари ташкил этиш тавсия қилинсин.
8. Ўзбекистон енгил саноат моллари ишлаб чиқариш давлат уюшмаси («Ўзбекенгилсаноат»):
мазкур қарорга мувофиқ уюшма Уставига ўзгариш ва қўшимчалар киритсин ҳамда тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин;
бир ой муддат ичида қайта айлантиришнинг меҳнат жамоалари томонидан танланган ташкилий-ҳуқуқий шаклларини кўрсатган ҳолда 1992-1993 йилларда давлат тасарруфидан чиқаришга ва хусусийлаштиришга мўлжалланаётган корхоналар ва ташкилотларнинг объектма-объект рўйхатини Ўзбекистон Республикаси давлат мулки қўмитасига тақдим этсин.
9. Вазирлар Маҳкамасининг;
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари А.Н. Возненко ва Б.С. Ҳамидов ўртоқлар зиммасига юклатилсин. Мазкур қарорнинг қандай бажарилаётганлиги 1993 йил январь ойида, кейинчалик эса йилнинг ҳар чорагида бир марта кўриб чиқилсин.