1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.05.00 Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш (шунингдек, 08.01.06.00га қаранг) / 03.08.05.01 Умумий қоидалар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.21.00 Енгил, маҳаллий саноат]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш;
2.Иқтисодиёт / Саноат]
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН ЕНГИЛ САНОАТ МОЛЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ДАВЛАТ УЮШМАСИ («ЎЗБЕКЕНГИЛСАНОАТ») БОШҚАРУВ ТУЗИЛМАСИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ҲАМДА УНИНГ КОРХОНАЛАРИ ВА ТАШКИЛОТЛАРИНИ ДАВЛАТ ТАСАРРУФИДАН ЧИҚАРИШ ВА ХУСУСИЙЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли «Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Енгил саноатни бошқаришнинг ташкилий тузилмасини янада такомиллаштириш, тармоқда бозор муносабатларини кенг жорий этиш, мулкчиликнинг жамоа шаклларини шакллантириш учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида, шунингдек, Ўзбекистон енгил саноат моллари ишлаб чиқариш давлат уюшмаси («Ўзбекенгилсаноат») Кенгаши ва «Ўзбектўқимачи», «Ўзбеккийим», «Ўзбекпойабзал» ва «Ўзбекчинни» концернлари Кенгашларининг таклифларини эътиборга олиб, Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
2. «Ўзбекенгилсаноат» уюшмаси тузилмаси 1-иловага* мувофиқ тасдиқлансин. Уюшма ишчи аппарати ходимларининг энг кўп сони 110 нафардан иборат қилиб белгилансин (хизмат кўрсатувчи ходимлар бунга кирмайди). Уюшмага раиснинг тўрт нафар ўринбосарига, шу жумладан битта биринчи ўринбосарига эга бўлишга рухсат берилсин.
Уюшма раиси ва унинг ўринбосарларига республика вазирликлари ва идораларининг тегишли ходимлари учун белгиланган моддий-маиший таъминот ва тиббий хизмат кўрсатиш шарт-шароитлари татбиқ қилинсин.
3. Ўзбекистон Республикаси давлат мулкини бошқариш ва хусусийлаштириш қўмитаси ва «Ўзбекенгилсаноат» уюшмасининг енгил саноат корхоналари ва ташкилотларини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш бўйича чора-тадбирларни босқичма-босқич амалга ошириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Енгил саноат давлат корхоналарини 1992-1993 йилларда мулкчиликнинг бошқа шаклларига айлантириш бўйича ташкилий тадбирлар 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 4 апрелдаги 179-сон қарори билан ўз кучини йўқотган)
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат мулки жамғармаси:
«Ўзбекенгилсаноат» уюшмасига давлатга тегишли улушлар (ҳиссалар, акцияларга мувофиқ акционерлик жамиятлари, бошқа жамиятлар ва ширкатларнинг фаолиятига раҳбарлик қилиш ҳуқуқини беришни;
давлатга тегишли бўлган акциялар бўйича дивидендларнинг бир қисмини шартнома асосида акционерлик жамиятларига уларнинг ривожланиши учун беришни амалиётга киритсин.
6. «Ўзбекенгилсаноат» уюшмасига 15 фоизидан республикада пахта толасини қайта ишлашни кўпайтириш учун ип газлама тармоғининг янги корхоналарини ташкил этиш учун ҳамда 5 фоизидан бўшаб қолган ходимларни қайта тайёрлаш ва қишлоқ жойларда янги иш жойлари ташкил этиш учун фойдаланган ҳолда уюшма корхоналарининг давлат мулкини сотиб олиш, сотишдан бюджетга тушиши керак бўлган маблағлар умумий суммасидан 20 фоизини ажратиш ҳисобига махсус жамғарма ташкил этишга рухсат берилсин.
7. «Ўзбекенгилсаноат» уюшмасига ўз таркибида мулкчиликнинг давлатга тааллуқли бўлмаган корхоналари мол-мулкини бошқариш бўйича кўнгилли акционерлик холдинг компаниялари ташкил этиш тавсия қилинсин.
8. Ўзбекистон енгил саноат моллари ишлаб чиқариш давлат уюшмаси («Ўзбекенгилсаноат»):
мазкур қарорга мувофиқ уюшма Уставига ўзгариш ва қўшимчалар киритсин ҳамда тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин;
бир ой муддат ичида қайта айлантиришнинг меҳнат жамоалари томонидан танланган ташкилий-ҳуқуқий шаклларини кўрсатган ҳолда 1992-1993 йилларда давлат тасарруфидан чиқаришга ва хусусийлаштиришга мўлжалланаётган корхоналар ва ташкилотларнинг объектма-объект рўйхатини Ўзбекистон Республикаси давлат мулки қўмитасига тақдим этсин.
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари А.Н. Возненко ва Б.С. Ҳамидов ўртоқлар зиммасига юклатилсин. Мазкур қарорнинг қандай бажарилаётганлиги 1993 йил январь ойида, кейинчалик эса йилнинг ҳар чорагида бир марта кўриб чиқилсин.