1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.05 Акциядорлик жамиятлари;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.05.00 Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш (шунингдек, 08.01.06.00га қаранг) / 03.08.05.01 Умумий қоидалар;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.22.00 Озиқ-овқат саноати / 09.10.22.01 Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«ЎЗДОНМАҲСУЛОТ» ДАВЛАТ-АКЦИОНЕРЛИК КОРПОРАЦИЯСИНИНГ АЙРИМ КОРХОНАЛАРИНИ ДАВЛАТ ТАСАРРУФИДАН ЧИҚАРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 30 июндаги 272-сонли «Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнида ташкил этилган акциядорлик жамиятлари устав жамғармасидаги давлат улуши тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Давлат тасарруфидан чиқариш, хусусийлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш, бозор муносабатларини ривожлантириш, шунингдек, дон маҳсулотлари тармоқларида ташкил этилаётган акционерлик жамиятларининг узоқ муддатли иқтисодий алоқаларини мустаҳкамлаш, республикага донни кафолатли етказиб беришни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасига эксперимент тартибида «Ўздонмаҳсулот»« давлат-акционерлик корпорацияси айрим корхоналари акцияларининг назорат пакетларини юридик ва жисмоний шахсларга, шу жумладан, хорижий инвесторларга сотишга рухсат этилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси:
«Янгийўлдонсаноат» ишлаб чиқариш бирлашмасини очиқ турдаги акционерлик жамиятига айлантиришда таъсисчилар таркибига «Одил» фирмасини киритсин;
«Янгийўлдонсаноат» ишлаб чиқариш бирлашмаси акциялари пакетини тақсимлашни устав фондидан қуйидаги миқдорларда амалга оширсин:
давлатга — 20 фоиз;
эркин сотишга;
шу жумладан;
хорижий инвесторларга — 10 фоиз;
меҳнат жамоасига — 20 фоиз;
«Одил» фирмасига — 50 фоиз;
Тошкент 1-ун заводини очиқ турдаги «Ғалла» акционерлик жамиятига айлантиришга оид қарорни қайта кўриб чиқсин, бунда акциялар пакетини «Янгийўлдонсаноат» ишлаб чиқариш бирлашмаси учун белгиланган миқдорларда тақсимлашни назарда тутсин.
3. Белгилаб қўйилсинки:
«Одил» фирмаси ўзига бериладиган акциялар пакети қиймати суммасига «Янгийўлдонсаноат» ишлаб чиқариш бирлашмасига ва «Ғалла» акционерлик бирлашмасига дон етказиб беради. Дон етказиб бериш шартлари, жадвали «Ўздонмаҳсулот» давлат-акционерлик корпорацияси билан тузиладиган контракт билан аниқланади;
«Одил» фирмасига акциялар сотишдан тушган пул маблағлари Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси томонидан қуйидаги тартибда: 50 фоизи — «Ўздонмаҳсулот» давлат-акционерлик корпорациясига ва 50 фоизи — «Янгийўлдонсаноат» ишлаб чиқариш бирлашмаси ва Тошкент 1-ун заводи негизида ташкил топган акционерлик жамиятларига ишлаб чиқаришни техник қайта жиҳозлаш, реконструкция қилиш ва ривожлантириш учун берилади.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг Хусусийлаштириш ва тадбиркорликни ривожлантириш бўлимига ҳамда Деҳқончилик саноати мажмуи бўлимига юклансин.