Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ун-ёрма, омихта озуқа ишлаб чиқариш ва нон пишириш саноати корхоналарининг ишлаб чиқариш фаолиятини объектив баҳолаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. «Ўзистиқболстат» давлат қўмитасининг ун, нон ва бошқа нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш кўрсаткичларини ҳақиқатда ишлаб чиқарилган маҳсулот бўйича, уни ўтган (базис) йилнинг тегишли даврига нисбатан 100 фоиз деб қабул қилган ҳолда баҳолаш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
2. «Ўздонмаҳсулот» давлат корпорацияси, «Ўзбексавдо» уюшмаси, Ўзбекбирлашув ҳамда «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси статистик ва ички тармоқ ҳисоботларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Ў.Қ. Исмоилов зиммасига юклансин.