Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳри чегараларининг ўзгартирилиши ҳамда Тошкент шаҳри таркибида Янгиҳаёт тумани ташкил этилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси «Судлар тўғрисида»ги Қонунининг
78-моддасига асосан:
1. Тошкент шаҳрида Жиноят ишлари бўйича Янгиҳаёт туман суди ташкил этилсин.
2. Тошкент шаҳар Янгиҳаёт тумани Фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро суди, Тошкент туманлараро иқтисодий суди ва Тошкент туманлараро маъмурий судининг юрисдикция ҳудудига киритилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Молия вазирлигининг Жиноят ишлари бўйича Сирғали, Мирзо Улуғбек туман (Тошкент шаҳри) ҳамда Каттақўрғон шаҳар (Самарқанд вилояти) судларининг биттадан судья ва биттадан судья ёрдамчиси штат бирликларини Жиноят ишлари бўйича Янгиҳаёт туман судига ўтказиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
4. Молия вазирлиги Олий суд билан биргаликда икки ҳафта муддатда тегишли судларнинг штатлар жадвалига ўзгартиришлар киритсин.
5. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Олий суд билан биргаликда икки ой муддатда янгидан ташкил этилаётган Жиноят ишлари бўйича Янгиҳаёт туман судининг жойлаштирилишини таъминласин.
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига
иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.
7. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Р.Р. Иноятов зиммасига юклансин.
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 20 февралдаги «Умумий юрисдикция судларининг айримларини тугатиш ва қайта ташкил этиш тўғрисида»ги ПФ-3400-сон Фармонига
7-илованинг «Тошкент шаҳри» бўлими «Сирғали» сўзидан кейин «Янгиҳаёт» сўзи билан тўлдирилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-4966-сон Фармони
9-бандида:
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 июлдаги «Суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш ва суд ҳокимияти органларига ишончни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5482-сон Фармони
5-бандида:
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 июлдаги «Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-6034-сон
Фармонида:
2-иловадаги «837» рақами «835» рақами билан алмаштирилсин;
6-иловадаги «970» рақами «972» рақами билан алмаштирилсин;
10 ва
11-иловаларнинг «Тошкент шаҳри» бўлимлари «Сирғали тумани» сўзларидан кейин «Янгиҳаёт тумани» сўзлари билан тўлдирилсин.