1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.04.00 Экспорт ва импорт / 10.01.04.01 Экспорт]
[ТСЗ:
1.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Экспорт ва импорт]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
қарори
2021 йилда Ўзбекистон Республикасининг экспорт салоҳиятини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
[Кўчирма]
Экспортни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, унинг ҳажмлари барқарор ўсишини таъминлаш ва таркибини такомиллаштириш бўйича мамлакатда амалга оширилаётган комплекс чора-тадбирлар, ушбу мақсадларда мавжуд ресурс ва ишлаб чиқариш салоҳиятидан максимал даражада фойдаланиш коронавирус пандемияси муносабати билан жорий этилган чекловларнинг оқибатларини юмшатиш имконини берди.
2021 йилда республика экспорт салоҳиятини тиклаш ва янада кенгайтириш мақсадида:
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.04.00 Экспорт ва импорт / 10.01.04.01 Экспорт;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.06.00.00 Божхона иши / 10.06.03.00 Божхона режимлари / 10.06.03.03 Экспорт]
1. Экспорт ва инвестицияларни ривожлантириш масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясининг (кейинги ўринларда — Ҳукумат комиссияси) Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг ҳудудий бўлинмаларида жойлаштирган ҳолда доимий фаолият юритувчи ҳудудий экспорт штабларини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳукумат комиссияси ўн кун муддатда «ишлаб чиқаришдан то хорижий истеъмолчигача» тамойили бўйича экспортчи ташкилотларга кўмаклашишда алоқадор вазирликлар, идоралар, тижорат банклари ва маҳаллий давлат бошқаруви органларининг «горизонтал ва вертикал ўзаро ҳамкорликда ишлаш» механизмини назарда тутган ҳолда ҳудудий экспорт штабларининг тўлақонли фаолият юритишини таъминласин.
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.04.00.00 Миллий иқтисодни ҳимоя қилиш борасида давлатнинг чора-тадбирлари / 10.04.03.00 Экспортни қуллаб-қувватлаш]
2. 2021 йилда Экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармасидан экспортчи ташкилотларга хом ашё сотиб олиш ва экспортга йўналтириладиган маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун 100 миллион АҚШ доллари ажратилиши назарда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.03.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани молиялаштириш / 06.03.01.00 Умумий масалалар]
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги 2021 йил 1 февралдан Экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан экспортчи ташкилотларга экспортолди молиялаштириш ажратилишини таъминласин.
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.04.00.00 Миллий иқтисодни ҳимоя қилиш борасида давлатнинг чора-тадбирлари / 10.04.03.00 Экспортни қуллаб-қувватлаш;
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.06.00.00 Реклама (шунингдек, 09.09.00.00.га қаранг)]
3. Белгилансинки, 2021 йил 1 апрелдан маҳаллий экспортчи, шунингдек қайта ишлаш маҳсулотларини олиб чиқадиган корхоналарнинг савдо уйларини очиш ва сақлаш, офис, савдо ва омбор биноларини ижарага олиш, шунингдек, реклама кампанияларини ташкил қилиш билан боғлиқ чет элдаги харажатларининг 50 фоизи Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 апрелдаги ПФ-115-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.04.2022 й., 06/22/115/0344-сон)
Вазирлар Маҳкамаси икки ой муддатда маҳаллий экспортчи корхоналарнинг савдо уйларини очиш ва сақлаш, офис, савдо ва омбор биноларини ижарага олиш, шунингдек, реклама кампанияларини ташкил қилиш билан боғлиқ чет элдаги харажатларини қоплаб бериш тартибини тасдиқласин.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.17.00 Ҳисоб-китоблар (шунингдек, 07.21.03.00га қаранг) / 03.11.17.01 Умумий қоидалар. Дебиторлик ва кредиторлик қарздорлик]
7. Ҳукумат комиссиясига Вазирлар Маҳкамасининг «Ташқи савдо операциялари бўйича тўлов интизомини мустаҳкамлашга оид ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 6 июндаги 464-сон қарорига мувофиқ ташкил этилган Ташқи савдо шартномалари юзасидан дебитор ва кредитор қарздорлигини камайтириш бўйича доимий фаолият юритувчи республика ишчи гуруҳининг вазифа ва ваколатлари юклатилсин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.27.00.00 Валютани тартибга солиш ва валютани назорат қилиш / 07.27.09.00 Валюта назорати]
Ҳукумат комиссияси валюта назорати органлари билан биргаликда бир ой муддатда Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимидан умидсиз қарздорликларни ҳисобдан ечиш тартибини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
8. Қуйидагиларга:
Бош вазирнинг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У. Умурзаков зиммасига — барқарор ўсишни таъминлаш, экспортга йўналтирилган маҳсулотларни ташқи бозорларга узлуксиз етказиб берилишини ташкил қилиш, экспортчи ташкилотларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш бўйича ташкил этилган тизимнинг самарали фаолият юритиши;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.05.00 Солиқлар ва йиғимлар бўйича имтиёзлар ҳамда преференциялар;
3.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.06.00 Вақтинчалик солиқ имтиёзлари]
Бош вазирнинг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига — экспортни ривожлантириш бўйича чора-тадбирларни ўз вақтида бюджетдан молиялаштириш, экспортчи ташкилотларга қонунчиликка мувофиқ солиқ имтиёзлари, преференциялар ва субсидиялар бериш;
энергетика вазири А.С. Султанов зиммасига — экспортчи ташкилотларни шартнома мажбуриятларига мувофиқ электр энергияси ва табиий газ билан узлуксиз таъминлаш;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.25.00 Саноатнинг бошқа соҳалари;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.06.00 Фермер хўжаликлари. Кластер ва иссиқхона хўжаликлари]
қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаев зиммасига — қишлоқ хўжалиги хом ашёсини ишлаб чиқаришнинг самарали тизими яратилишини таъминлаш, озиқ-овқат саноати маҳсулотлари экспортини кенгайтириш, республика ҳудудларида тўлиқ ишлаб чиқариш циклига эга йирик агросаноат кластерларини барпо этиш, рақобатбардош мева-сабзавот маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича замонавий интенсив боғлар ва иссиқхона хўжаликларини ташкил этиш;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.14.00 Юкларни ташиш (транзит) (шунингдек, 03.11.11.00 га қаранг)]
транспорт вазири вазифасини бажарувчи И.Р. Махкамов зиммасига — экспортчи ташкилотларни ҳаракатланувчи таркиб билан узлуксиз таъминлаш, авиа парки ва темир йўл ҳаракатланувчи таркибини кенгайтириш, шунингдек, қўшни давлатлар ҳудуди орқали экспорт ва транзит юкларининг эркин ҳаракатланишини ташкил қилиш ҳамда экспорт ва транзит юк ташувлари соҳасида тариф сиёсатини оптималлаштириш;
ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Ф.Н. Арзиев зиммасига — Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик ваколатхоналарининг маҳаллий экспортчи ташкилотларга хорижий ҳамкорларни топиш ҳамда экспорт шартномаларининг имзоланишини таъминлаш бўйича фаолиятини ва дипломатик қўллаб-қувватлашнинг бошқа чора-тадбирларини мувофиқлаштириш;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.13.00.00 Шаҳарсозлик ва архитектура / 09.13.04.00 Муҳандислик ва транспорт иншоотлари ва коммуникациялари тизими.Ободонлаштириш. Кўкаламзорлаштириш]
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари зиммасига — мева-сабзавот ва саноат маҳсулотларининг экспортчи ташкилотларига ишлаб чиқариш омиллари ҳамда муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси билан таъминлашда кўмаклашиш бўйича шахсий масъулият юклансин.
9. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
10. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.У. Умурзаков зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2021 йил 14 январь,
ПҚ-4949-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.01.2021 й., 07/21/4949/0027-сон, Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.04.2022 й., 06/22/115/0344-сон)