1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.01.00.00 Ўзбекистон Республикасининг қонунлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти]
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Суд қарорларини қайта кўриш институтининг такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
Қонунчилик палатаси томонидан 2020 йил 11 декабрда қабул қилинган Сенат томонидан 2020 йил 19 декабрда маъқулланган
1) 27-модданинг биринчи қисмидаги «туман (шаҳар) маъмурий суди» деган сўзлар «жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) суди» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 28-модданинг биринчи қисмидаги «туман (шаҳар) маъмурий суди» деган сўзлар «жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) суди» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
3) 29-модданинг биринчи қисмидаги «туман (шаҳар) маъмурий суди» деган сўзлар «жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) суди» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
4) 291-модданинг биринчи қисмидаги «туман (шаҳар) маъмурий суди» деган сўзлар «жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) суди» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
5) 38-модданинг иккинчи қисмидаги «маъмурий суд» деган сўзлар «жиноят ишлари бўйича суд» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларидаги «Маъмурий судлар», «маъмурий судлар» деган сўзлар тегишинча «Жиноят ишлари бўйича судлар», «жиноят ишлари бўйича судлар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
8) 288-модданинг учинчи қисмидаги «маъмурий суд» деган сўзлар «жиноят ишлари бўйича суд» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
9) 294-модданинг учинчи қисмидаги «маъмурий суднинг» деган сўзлар «жиноят ишлари бўйича суднинг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
10) 308-модда қуйидаги мазмундаги олтинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Ўзига нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича қарор чиқарилган шахс, жабрланувчи ва маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузган орган ўз ҳисобидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш тўғрисидаги баённоманинг кўчирма нусхасини, шунингдек суд мажлисининг аудио- ёки видеоёзувини олишга ҳақли»;
11) 309-модданинг иккинчи қисми «қабул қилинган қарор» деган сўзлардан кейин «шунингдек унинг устидан шикоят бериш муддати ва тартиби» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
«Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан қарор устидан ўзига нисбатан қарор чиқарилган шахс, жабрланувчи, уларнинг қонуний вакиллари ва адвокат томонидан, шунингдек маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузган орган томонидан шикоят берилиши мумкин.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан жиноят ишлари бўйича суднинг қарори устидан шикоят бериш ушбу Кодекснинг XXIV1 бобида белгиланган тартибда амалга оширилади»;
14) 315-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан қарор устидан юқори турувчи органга (мансабдор шахсга) ёки жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судига, жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судининг қарори устидан эса апелляция инстанцияси судига шикоят берилиши мумкин. Иқтисодий суднинг қарори устидан Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексида белгиланган тартибда, фуқаролик ишлари бўйича суднинг қарори устидан эса Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодексида белгиланган тартибда шикоят берилиши мумкин»;
15) 317-модда биринчи қисмининг 1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1) жиноят ишлари бўйича суд судьясининг қарори устидан — ушбу Кодекснинг XXIV1-бобида белгиланган тартибда апелляция инстанцияси судига»;
16) 319-модданинг учинчи қисмидаги «туман (шаҳар) маъмурий судининг» деган сўзлар «жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
3241-модда. Апелляция шикояти (протести) бериш тартиби
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан ўзига нисбатан суднинг қарори чиқарилган шахс, жабрланувчи, уларнинг қонуний вакиллари, адвокат, шунингдек маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузган орган биринчи инстанция судининг қарори устидан апелляция шикояти беришга, прокурор эса протест келтиришга ҳақли.
Суднинг маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича қарори устидан шикоят (протест) иш билан бирга уч сутка ичида апелляция инстанцияси судига юборилиши лозим.
Суднинг маъмурий қамоққа олиш ёки маъмурий тартибда чиқариб юбориш тўғрисидаги қарори устидан шикоят (протест) апелляция инстанцияси судига шикоят (протест) олинган куни юборилиши лозим.
Апелляция шикояти (протести) апелляция инстанцияси судининг номига йўлланади, лекин маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан қарорни чиқарган судга берилади.
3242-модда. Апелляция тартибида ишларни қайта кўрувчи судлар
Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар, Тошкент шаҳар судлари жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судлари томонидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриш натижалари юзасидан биринчи инстанция бўйича чиқарилган қарорларнинг қонунийлиги, асослантирилганлиги ва адолатлилигини апелляция тартибида текширади.
3243-модда. Апелляция шикояти (протести) бериш муддатлари
Биринчи инстанция судининг маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича қарори устидан апелляция шикояти (протести) қарор ўқиб эшиттирилган кундан эътиборан йигирма сутка ичида, ўзига нисбатан суд қарори чиқарилган шахс ва жабрланувчи томонидан эса, қарорнинг кўчирма нусхалари уларга топширилган ёки улар томонидан ушбу кўчирма нусхалар олинган кундан эътиборан худди шу муддатда берилиши мумкин.
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган муддат ўтказиб юборилган тақдирда, апелляция шикояти (протести) берувчи шахснинг илтимосномасига кўра, қарорни чиқарган суд, агар муддатнинг ўтказиб юборилганлиги сабабларини узрли деб топса, ўтказиб юборилган муддатни тиклашга ҳақли бўлиб, бу ҳақда ажрим чиқарилади.
Суднинг маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги қарори устидан апелляция шикояти (протести) бериш муддатини тиклаш ҳақидаги илтимосномани рад қилиш тўғрисида ажрим чиқарилади, унинг устидан хусусий шикоят (хусусий протест) берилиши мумкин.
3244-модда. Апелляция шикоятини (протестини) қайтариб олиш
Суднинг маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича қарори устидан шикоят берган шахс шикоятни қайтариб олишга ҳақли. Протестни қайтариб олиш ҳуқуқи протестни киритган прокурорга, шунингдек юқори турувчи прокурорга тегишлидир.
Ўзига нисбатан суднинг маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги қарори чиқарилган шахс ўз адвокатининг шикоятини қайтариб олишга ҳақли.
Апелляция шикоятини (протестини) қайтариб олишга апелляция инстанцияси суди қарор қабул қилиш учун алоҳида хонага киргунига қадар йўл қўйилади.
Биринчи инстанция судининг маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича қарори устидан берилган апелляция шикояти (протести) у ишнинг барча материаллари билан келиб тушган кундан эътиборан ўн беш сутка ичида апелляция инстанцияси суди томонидан кўрилиши лозим.
Ушбу Кодекснинг 512, 513, 514, 515, 516, 517, 518, 519-моддаларида назарда тутилган биринчи инстанция судининг маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар бўйича қарорлари устидан берилган апелляция шикоятлари (протестлари) ишнинг барча материаллари билан келиб тушган кундан эътиборан беш кунлик муддатда апелляция инстанцияси суди томонидан кўрилиши лозим.
Биринчи инстанция судининг маъмурий қамоққа олиш ёки маъмурий тартибда чиқариб юбориш тўғрисидаги қарори устидан берилган апелляция шикояти (протести) шикоят (протест) берилган пайтдан эътиборан бир сутка ичида апелляция инстанцияси суди томонидан кўрилиши лозим.
3246-модда. Суд хабарномалари ва чақирувлари
Ишда иштирок этувчи шахслар апелляция шикояти (протести) кўриладиган вақт ва жой ҳақида суд чақирув қоғозлари, телефонограммалар, телеграммалар ва хабардор қилинганлиги факти қайд этилишини таъминлайдиган бошқа алоқа воситалари орқали хабардор қилинади.
Биринчи инстанция судининг маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича қарори устидан берилган апелляция шикояти (протести) апелляция инстанцияси судининг судьяси томонидан якка тартибда кўрилади.
Апелляция инстанцияси суди маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни суд мажлисида ушбу параграфда белгиланган хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда, ушбу Кодекснинг XXIII бобида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриш қоидаларига биноан кўриб чиқади.
Суд мажлисида раислик қилувчи қандай иш кўрилишини, апелляция шикояти (протести) ким томонидан ва қайси суднинг қарори устидан берилганлигини маълум қилади, ишда иштирок этувчи қайси шахслар, уларнинг вакиллари келганлигини, ҳозир бўлганларнинг шахсини аниқлайди, мансабдор шахслар ва вакилларнинг ваколатларини текширади, ишда иштирок этаётган шахсларга уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтиради, рад қилиш ҳақидаги арзларни ҳамда илтимосномаларни ҳал қилади.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида лозим даражада хабардор қилинган шахсларнинг келмаганлиги ишни апелляция тартибида кўриш учун монелик қилмайди.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни апелляция инстанцияси судида кўриш суд мажлисида раислик қилувчи судьянинг маърузаси билан бошланади. Маъруза давомида маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш ҳолатлари, биринчи инстанция суди қарорининг мазмуни, апелляция шикояти (протести) важлари баён этилади.
Маърузадан кейин суд мажлисида ҳозир бўлган, ишда иштирок этувчи шахсларнинг, уларнинг вакилларининг тушунтиришлари эшитилади. Апелляция шикояти берган шахс ёки унинг вакили ёхуд агар прокурор протест берган бўлса, прокурор биринчи бўлиб сўзга чиқади.
Апелляция инстанцияси суди ишда иштирок этувчи шахсларнинг сўзларини эшитиб, тегишли илтимосномалар мавжуд бўлганда ёки ўз ташаббусига кўра ишдаги мавжуд ва судга тақдим этилган (суд томонидан талаб қилиб олинган) янги далилларни текширади.
Суд апелляция шикоятининг (протестининг) важлари билан чегараланмай, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш материалларини тўлиқ ҳажмда текширади.
Апелляция инстанцияси суди иш ҳолатларини аниқлаштиришни ва далилларни текширишни тамомлагач, ишда иштирок этаётган шахсларга улар судда тушунтириш берган кетма-кетликда музокараларга чиқиш имкониятини яратади.
Суд музокаралари тугаллангач, судья қарор қабул қилиш учун алоҳида хонага киради.
Биринчи инстанция судининг қарори устидан апелляция шикоятини (протестини) кўриб чиқиш натижаларига кўра, апелляция инстанцияси суди қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:
1) биринчи инстанция суди қарорини ўзгаришсиз, шикоятни (протестни) эса қаноатлантирмай қолдириш тўғрисида;
2) биринчи инстанция суди қарорини, шунингдек органнинг (мансабдор шахснинг) қарорини бекор қилиш ва ишни маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузган органга (мансабдор шахсга) қайтариш ҳақида;
3) биринчи инстанция суди қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш ва янги қарор чиқариш тўғрисида;
4) биринчи инстанция суди қарорини бекор қилиш ва иш юритишни тугатиш тўғрисида;
5) жазо чорасини кучайтирмаган ҳолда уни маъмурий ҳуқуқбузарлик учун жавобгарлик тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатида назарда тутилган доирада ўзгартириш ҳақида;
6) апелляция шикояти (протести) қайтариб олиниши муносабати билан апелляция иш юритишини тугатиш тўғрисида.
Апелляция инстанцияси судининг қарори чиқарилганидан кейин дарҳол ўқиб эшиттирилади.
Апелляция инстанцияси судининг қарори у ўқиб эшиттирилган пайтдан эътиборан қонуний кучга киради.
Апелляция инстанцияси судининг қарори чиқарилганидан кейин унинг кўчирма нусхаси ўзига нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича қарор чиқарилган шахсга, маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳақида баённома тузган органга уч суткагача бўлган муддатда топширилади ёки юборилади, шунингдек жабрланувчига ўз сўровига биноан ушбу муддатда топширилади ёки юборилади.
Суднинг маъмурий қамоққа олиш ёки маъмурий тартибда чиқариб юбориш тўғрисидаги қарори устидан берилган апелляция шикоятини (протестини) кўриб чиқиш натижалари юзасидан чиқарилган қарор у қабул қилинган куни қарорни ижро этувчи органнинг, мансабдор шахснинг, шунингдек ўзига нисбатан қарор қабул қилинган шахснинг ва жабрланувчининг эътиборига етказилади»;
32410-модда. Кассация тартибида суд ҳужжатларини қайта кўриш
Кассация тартибида биринчи инстанция судининг маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар бўйича апелляция тартибида кўрилган қарорлари ва апелляция инстанцияси судининг қарорлари қайта кўрилиши мумкин.
Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар кассация тартибида Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан кўрилади.
32411-модда. Кассация шикояти бериш (протест келтириш) ҳуқуқи
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича ўзига нисбатан суд қарори чиқарилган шахс, жабрланувчи, уларнинг қонуний вакиллари, адвокат ва маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузган орган суд ҳужжатлари устидан кассация тартибида шикоят бериш ҳуқуқига эга.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, унинг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси прокурори, вилоятлар, Тошкент шаҳар прокурорлари ҳамда уларга тенглаштирилган прокурорлар, шунингдек уларнинг ўринбосарлари суд ҳужжатлари устидан кассация тартибида протест келтиришга ҳақли.
32412-модда. Кассация шикояти (протести) бериш тартиби ва муддати
Кассация шикояти (протести) бевосита Ўзбекистон Республикаси Олий судига берилади.
Кассация шикояти (протести) апелляция инстанцияси судининг қарори чиқарилган кундан эътиборан олти ой ичида берилиши мумкин.
Ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган муддат ўтказиб юборилган ҳолларда, кассация инстанцияси суди кассация шикояти (протести) бераётган шахснинг илтимосномасига асосан, агар уни ўтказиб юбориш сабабларини узрли деб топса, ўтказилган муддатни тиклашга ҳақли бўлиб, бу ҳақда ажрим чиқарилади.
6) шикоятни (протестни) чақириб олиш тўғрисида ариза келиб тушган бўлса.
Шикоят (протест) берган шахс ушбу модда биринчи қисмининг 1 — 3-бандларида кўрсатилган ҳолатлар бартараф этилгач, умумий тартибда янгидан мурожаат қилишга ҳақли.
32415-модда. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни талаб қилиб олиш
Кассация шикоятини ўрганиб чиқаётган Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни суддан талаб қилиб олишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси, унинг ўринбосарлари ишни кассация тартибида такроран кўришга асослар мавжудлиги тўғрисидаги масалани ҳал этиш учун маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни суддан талаб қилиб олишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва унинг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси прокурори, вилоятлар, Тошкент шаҳар прокурорлари ҳамда уларга тенглаштирилган прокурорлар, шунингдек уларнинг ўринбосарлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг мурожаати мавжуд бўлган тақдирда, кассация протести келтириш масаласини ҳал этиш учун маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни суддан талаб қилиб олишга ҳақли.
Кассация шикояти (протести) бир ойгача бўлган муддатда, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш талаб қилиб олинган тақдирда эса, икки ойгача бўлган муддатда кўриб чиқилиши лозим.
Судья кассация шикоятини (протестини) кассация инстанцияси судида кўриб чиқиш учун киритиш билан бир вақтда шикоятни (протестни) берган шахснинг илтимосномасига кўра низолашилаётган суд ҳужжатининг ижросини кассация тартибидаги иш юритиш тамомлангунга қадар тўхтатиб туришга ҳақли.
32419-модда. Ишда иштирок этувчи шахсларни хабардор қилиш
Иш кассация инстанцияси судига кўриб чиқиш учун киритилганлиги ҳақида уч кунлик муддатда кассация шикояти (протести) берган шахсга, шунингдек ишда иштирок этувчи бошқа шахсларга, агар шикоят (протест) уларнинг манфаатларига дахл қилса, хабар қилинади.
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган шахсларга шикоятнинг (протестнинг) кўчирма нусхаси ёки уларнинг электрон нусхалари билан кассация инстанцияси судининг интернет-ресурси орқали танишиш имконияти тўғрисидаги хабарнома юборилади. Бунда ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг шикоятга (протестга) доир эътирозларини ёзма шаклда ёки электрон ҳужжат тарзида бериш ҳуқуқи, ушбу эътирозларни тақдим этиш муддати кўрсатилган ҳолда, тушунтирилади. Шикоят (протест) юзасидан келиб тушган эътирозлар ишга қўшиб қўйилади.
32420-модда. Кассация шикоятини (протестини) тўлдириш, ўзгартириш. Шикоятни (протестни) қайтариб олиш
Кассация шикояти берган шахс кассация инстанцияси судининг суд мажлиси бошлангунига қадар уни янги важлар билан тўлдиришга ёки ўзгартиришга ҳақли.
Протест келтирган прокурор, шунингдек юқори турувчи прокурор протестни кассация инстанцияси судининг суд мажлиси бошлангунига қадар тўлдиришга ёки ўзгартиришга ҳақли.
Кассация шикоятига (протестига) ўзгартириш ёки тўлдириш киритишда тегишинча маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузган орган, жабрланувчи ёки унинг вакили ёхуд прокурор томонидан маъмурий жавобгарликка тортилган шахснинг аҳволини ёмонлаштириш тўғрисида масала, агар бундай талаб дастлабки кассация шикоятида (протестида) мавжуд бўлмаса, қўйилиши мумкин эмас.
Кассация шикояти берган шахс уни қайтариб олишга ҳақли. Кассация протестини қайтариб олиш ҳуқуқи протестни киритган прокурорга, шунингдек юқори турувчи прокурорга тегишлидир. Кассация шикоятини (протестини) қайтариб олишга кассация инстанцияси суди қарор қабул қилиш учун алоҳида хонага киргунига қадар йўл қўйилади.
Кассация шикоятини (протестини) қайтариб олишда кассация инстанцияси суди ажрим чиқаради ва бу ажрим билан, агар суд қарори устидан бошқа шахслар шикоят қилмаган бўлса, кассация тартибида иш юритишни тугатади.
32421-модда. Ишни кассация тартибида кўриб чиқиш муддатлари ва тартиби
Кассация инстанцияси суди судья ишни шикоят (протест) билан бирга кўриб чиқиш учун кассация инстанцияси судига ўтказиш тўғрисида ажрим чиқарган кундан эътиборан ўн беш суткадан кечиктирмай ишни кўриб чиқишга киришиши керак.
Ишни кассация инстанцияси суди томонидан кўриб чиқиш давомийлиги уни кўриш бошланган кундан эътиборан бир ойдан ошмаслиги керак.
Кассация инстанцияси суди мажлисида кассация шикояти (протести) берган шахс, шунингдек ишда иштирок этувчи бошқа шахслар ва (ёки) уларнинг вакиллари иштирок этиши мумкин.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида лозим даражада хабардор этилган шахслар келмаганлиги ишни кассация тартибида кўриб чиқиш учун монелик қилмайди.
Кассация тартибида ишни кўриш судьянинг маърузаси билан бошланади, у ишнинг ҳолатларини, иш бўйича қабул қилинган суд ҳужжатлари мазмунини, кассация шикоятида (протестида) келтирилган важларни баён этади.
Суд мажлисига келган ишда иштирок этувчи шахслар иш бўйича тушунтириш беришга ҳақли. Кассация шикояти берган шахс биринчи бўлиб тушунтиришлар беради, агар иш прокурорнинг протести бўйича кўрилаётган бўлса, биринчи бўлиб прокурор сўзга чиқади.
Ишни кассация тартибида кўриб чиқиш натижалари бўйича ажрим қабул қилинади.
Ажримнинг кўчирма нусхалари кассация шикояти (протести) берган шахсга ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларга ушбу Кодекснинг 3249-моддасида назарда тутилган тартибда юборилади.
1) суд ҳужжатини ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга;
2) суд ҳужжатини тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва ишни апелляция инстанциясида янгидан кўриш учун юборишга;
3) суд ҳужжатини ўзгартиришга ёки бекор қилишга ва янги қарор қабул қилишга;
4) иш бўйича илгари қабул қилинган суд ҳужжатларидан бирини ўз кучида қолдиришга;
5) суд ҳужжатларини бекор қилишга ва ишни юритишни тугатишга;
6) жазо чорасини кучайтирмаган ҳолда уни маъмурий ҳуқуқбузарлик учун жавобгарлик тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатида назарда тутилган доирада ўзгартиришга;
7) кассация шикояти (протести) қайтариб олинганлиги муносабати билан кассация иш юритувини тугатишга.
32423-модда. Суд ҳужжатини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар
Суд ҳужжатининг ноқонунийлиги, асослантирилмаганлиги ва адолатсизлиги суд ҳужжатини кассация тартибида ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
Суднинг мазмунан тўғри бўлган ҳужжати фақат биргина юзаки асосларга кўра бекор қилиниши мумкин эмас.
5) шикоят берилган (протест келтирилган) суд ҳужжатлари мазмуни;
6) суднинг кассация шикоятини (протестини) кўриб чиқиш натижалари юзасидан хулосалари ва суд амал қилган қонунлар ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига ҳаволалар.
Кассация инстанцияси судининг ажрими судья томонидан имзоланади.
Кассация инстанцияси судининг ажрими қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Кассация инстанцияси суди маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси, Бош прокурори ёки уларнинг ўринбосарлари киритган протестга кўра кассация тартибида такроран кўради.
Кассация инстанцияси судида маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни такроран кўриш ушбу параграфда назарда тутилган қоидаларга риоя этилган ҳолда, мазкур ишни кўришда илгари иштирок этмаган Ўзбекистон Республикаси Олий судининг уч нафар судьясидан иборат таркибда амалга оширилади.
Кассация инстанцияси суди маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни такроран кўриш чоғида ушбу Кодекснинг 32422-моддасида кўрсатилган қарорлардан бирини қабул қилишга, шу жумладан кассация инстанцияси судининг илгари қабул қилинган ажримини бекор қилишга ёки ўзгартиришга ҳақли.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кассация тартибида кўриб чиққан суднинг иш ҳолатлари тўла-тўкис ва ҳар томонлама текширилишини таъминлашга, шунингдек ушбу Кодекс нормалари бузилишини бартараф этишга қаратилган кўрсатмалари ишни янгидан кўраётган апелляция инстанцияси суди учун мажбурийдир.
Кассация инстанцияси суди маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни янгидан апелляция тартибида кўриб чиқиш учун юбораётганда айб исботланганлиги ёки исботланмаганлиги, у ёки бу далилнинг ишончлилиги ёки ишончсизлиги, бир далилнинг бошқаларидан афзаллиги, маъмурий ҳуқуқбузарликнинг таснифи ва маъмурий жазо чораси тўғрисида олдиндан хулосалар чиқаришга ҳақли эмас»;
20) 32427-модданинг матнидаги «Маъмурий суд» деган сўзлар «Жиноят ишлари бўйича суд» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
биринчи қисмидаги «маъмурий суд» деган сўзлар «жиноят ишлари бўйича суд» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи қисмидаги «кассация ёки назорат» деган сўзлар «апелляция ёки кассация» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
22) 32429-модданинг 4-бандидаги «маъмурий суднинг» деган сўзлар «жиноят ишлари бўйича суднинг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
23) 326-модданинг иккинчи қисмидаги «Маъмурий жазо қўлланиш тўғрисидаги қарорга шикоят берилган» деган сўзлар «Маъмурий жазо қўлланиш тўғрисидаги қарор устидан апелляция тартибида шикоят берилган» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
24) 339-моддадаги «маъмурий судга» деган сўзлар «жиноят ишлари бўйича судга» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
25) 343-моддадаги «маъмурий суд» деган сўзлар «жиноят ишлари бўйича суд» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин;
ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
3-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2021 йил 12 январь,
ЎРҚ-665-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.01.2021 й., 03/21/665/0015-сон)