1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.21.00.00 Банк фаолияти / 07.21.01.00 Умумий масалалар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.08.00.00 Асиллик даражаси ишлари. Қимматбаҳо металлар ва тошлар;
3.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти;
3.Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қимматбаҳо металлар муомаласини тартибга солишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 22 сентябрдаги ПФ-6066-сон Фармони)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қимматбаҳо металлар муомаласини тартибга солишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 22 сентябрдаги ПФ-6066-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 31 декабрь,
834-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги 834-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Фонон» давлат илмий-ишлаб чиқариш корхонасининг фаолияти масалалари тўғрисида» 1997 йил 24 декабрдаги 566-сон қарорининг 5-бандида:
иккинчи хатбошидаги «Марказий банки ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар агентлиги» сўзлари «Марказий банки» сўзлари билан алмаштирилсин;
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 15 июлдаги 200-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 29-сон, 335-модда) билан тасдиқланган Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисидаги низомда:
а) 5-банднинг учинчи хатбошидаги «Марказий банки ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар агентлигига» сўзлари «Марказий банкига» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 12-банднинг иккинчи хатбошидаги «Марказий банки ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар агентлиги» сўзлари «Марказий банки» сўзлари билан алмаштирилсин.
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 30 сентябрдаги 778-сон қарори билан тасдиқланган Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш учун қимматбаҳо металларни сотиш ва ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомда:
з) Низомга 3-илованинг изоҳидаги «Марказий банк ва Қимматбаҳо металлар агентлигига» сўзлари «Марказий банкка» сўзлари билан алмаштирилсин.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Қимматбаҳо металлардан ясалган заргарлик ва бошқа буюмларнинг асиллик даражасини белгилаш ва тамғалаш билан боғлиқ юридик аҳамиятга эга ҳаракатларни амалга оширганлик учун асиллик даражаси тўловини ундириш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 12 октябрдаги 819-сон қарорида:
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 9 июндаги ПФ-152-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2022 й., 06/22/152/0507-сон)
9. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 октябрдаги 677-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик техникумларига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида низомнинг 46-банди биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Республика олий таълим муассасаларида «юриспруденция» таълим йўналиши бўйича тест синовларида иштирок этиб, унда тўплаш мумкин бўлган умумий баллнинг 60 ва ундан юқори фоизини тўплаб, ўқишга тавсия этилмаган абитуриентлар тўлов-контракт асосида доимий яшаш жойидаги юридик техникумга қабул қилинишлари мумкин».
10. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 октябрдаги 846-сон қарори билан тасдиқланган Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхати «Тошкент шаҳар» бўлимининг 267-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«
267.
Илгариги Азово-Донск банки биноси
1915 йил
Зарафшон кўчаси, 4-уй
Давлат мулки Ўзбекистон Республикаси Марказий банки
».
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги 834-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган баъзи қарорлари рўйхати
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Савдо ва умумий овқатланиш соҳасида солиққа тортиш тизимини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 30 июндаги ПФ-3270-сон Фармонини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2003 йил 2 июлдаги 300-сон қарорининг 5-банди.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 09/20/834/1700-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2022 й., 06/22/152/0507-сон; 07.05.2024 й., 09/24/266/0329-сон)