toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 26.10.2024
Ҳужжат 01.01.2008 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикасининг қонуни
«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгаришлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида
 LexUZ шарҳи
Мазкур Қонун Ўзбекистан Республикасининг 2024 йил 25 октябрдаги ЎРҚ-982-сонли «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Қонунига асосан ўз кучини йўқотган.
 LexUZ шарҳи
Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 10 декабрдаги ЎРҚ-591-сонли «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Қонунига асосан янги таҳрирда қабул қилинган.
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2003 йил 29 августдаги 525-II-сонли «Янги таҳрирдаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш ҳақида»ги Қарорига асосан мазкур Қонун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига сайлов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатини шакллантириш якунларига биноан амалга киритилган.
1993 йил 6 майда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 5, 202-модда) ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилиб, унинг янги таҳрири тасдиқлансин (илова қилинмоқда).
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2003 йил 29 август,
524-II-сон
Ўзбекистон республикасининг Қонуни
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ТЎҒРИСИДА
(янги таҳрири)
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси
Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамаси — Ҳукумати Ўзбекистон Республикасида иқтисодиётнинг, ижтимоий ва маънавий соҳанинг самарали фаолиятига раҳбарликни, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари ижросини таъминловчи ижро этувчи ҳокимият органидир.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (бундан буён матнда Вазирлар Маҳкамаси деб юритилади) давлат бошқаруви органлари тизимига ва ўзи ташкил этадиган хўжалик бошқаруви органлари тизимига бошчилик қилади, уларнинг ҳамжиҳатлик билан фаолият кўрсатишини таъминлайди.
Вазирлар Маҳкамаси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси олдида жавобгардир.
Вазирлар Маҳкамаси қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига эга.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2-модда. Вазирлар Маҳкамаси фаолиятининг ҳуқуқий асослари
Вазирлар Маҳкамасининг фаолият кўрсатиш тартиби Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
3-модда. Вазирлар Маҳкамаси фаолиятининг асосий принциплари
Вазирлар Маҳкамаси ўз фаолиятида коллегиаллик, демократия ва қонунийлик, Ўзбекистон Республикасида яшовчи барча миллат ва элатларнинг манфаатларини ҳисобга олиш принципларига асосланади.
II. ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ТАРКИБИ ВА УНИ ШАКЛЛАНТИРИШ, УНИНГ АСОСИЙ ВАКОЛАТЛАРИ
4-модда. Вазирлар Маҳкамасининг таркиби ва уни шакллантириш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамаси таркибига Ўзбекистон Республикаси Бош вазири (бундан буён матнда Бош вазир деб юритилади), унинг ўринбосарлари, вазирлар, давлат қўмиталарининг раислари киради. Қорақалпоғистон Республикаси Ҳукуматининг бошлиғи ўз лавозими бўйича Вазирлар Маҳкамаси таркибига киради.
Вазирлар Маҳкамасининг таркиби Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан шакллантирилади. Бош вазир номзоди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг мансабдор шахслари сайланганидан ва органлари шакллантирилганидан кейин бир ой ичида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракцияларининг ҳар бири билан ҳамда сайловчилар ташаббускор гуруҳларидан сайланган депутатлар билан маслаҳатлашувлар ўтказилганидан сўнг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенати кўриб чиқиши ҳамда тасдиқлаши учун тақдим этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари умумий сонининг кўпчилик овозини олган Бош вазир номзоди тасдиқланган ҳисобланади.
Агар овоз бериш вақтида Бош вазир номзоди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ёки Сенатида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлари ёки Сенати аъзолари умумий сонининг кўпчилик овозини ололмаса, Ўзбекистон Республикаси Президенти сиёсий партиялар фракциялари ва сайловчилар ташаббускор гуруҳларидан сайланган депутатлар билан қўшимча маслаҳатлашувлар ўтказганидан сўнг Бош вазир лавозимига номзодларни яна икки марта тақдим этиш ҳуқуқига эга.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ёки Сенати тақдим этилган Бош вазир номзодини уч марта рад этган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Президенти Бош вазир вазифасини бажарувчини тайинлайди, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисини ёки унинг палаталаридан бирини тарқатиб юборади.
Вазирлар Маҳкамасининг аъзолари Бош вазир тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади ва лавозимидан озод этилади.
Вазирлар Маҳкамаси янги сайланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг олдида ўз ваколатларини зиммасидан соқит қилади»;
(4-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 11 апрелдаги ЗРУ-90-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 15-сон, 153-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
41-модда. Бош вазирни лавозимидан озод этиш
Бош вазир Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қуйидаги ҳолларда лавозимидан озод этилади:
а) Бош вазирнинг истеъфога чиқиш тўғрисидаги аризасига биноан;
б) Бош вазир ўз ваколатларини бажариши мумкин бўлмай қолган тақдирда;
в) Вазирлар Маҳкамаси таркибида унинг нормал фаолиятига таҳдид солувчи ҳал қилиб бўлмайдиган ихтилофлар юз берганда, шунингдек Вазирлар Маҳкамаси бир неча марта Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига зид қарорлар қабул қилган тақдирда;
г) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракцияларининг Ўзбекистон Республикаси Президенти кўриб чиқиши учун тақдим этган ташаббусига биноан. Агар зарур асосларга эга бўлган бундай ташаббусни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар етакчи фракциялари қўллаб-қувватласа ҳамда мазкур ташаббус Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенатида овозга қўйилганда тегишинча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари умумий сони учдан икки қисмидан кўпроғининг овозини олса, Ўзбекистон Республикаси Президенти Бош вазирни лавозимидан озод этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Бош вазирнинг лавозимидан озод этилиши бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг истеъфога чиқишига сабаб бўлади.
(41-модда Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 11 апрелдаги ЗРУ-90-сонли Қонуни билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 15-сон, 153-модда)
5-модда. Вазирлар Маҳкамасининг иқтисодий ва ижтимоий-маданий ривожлантириш соҳасидаги асосий ваколатлари
Вазирлар Маҳкамаси ўз ваколатлари доирасида:
иқтисодий, ижтимоий-маданий жараёнларни бошқаради, мулкчиликнинг барча шаклларини уйғунлаштириш ва уларнинг тенглиги, иқтисодиётни монополиялаштиришдан чиқариш, бозор иқтисодиётининг ҳуқуқий механизмини ишга солиш асосида эркин тадбиркорлик учун шарт-шароитлар яратади;
хўжалик юритишнинг янги шакллари — концернлар, консорциумлар, тармоқлараро бирлашмалар, турли уюшмалар ва бошқа шунга ўхшаш ташкилотларни барпо этишга ва мустаҳкамлашга ёрдамлашади, иқтисодиётни ривожлантириш ва аҳоли талаб-эҳтиёжларини қондириш заруриятидан келиб чиққан ҳолда улар фаолиятини йўналтиради ва мувофиқлаштиради;
Ўзбекистон Республикасида пул ва кредит тизимини мустаҳкамлаш чора-тадбирларини амалга оширишга кўмаклашади, ягона нарх сиёсатини ўтказиш, меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорининг белгиланган кафолатларини ҳамда ижтимоий таъминот даражасини таъминлаш чора-тадбирларини ишлаб чиқади ва амалга оширади;
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетини, шунингдек Ўзбекистон Республикасини иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш истиқбол кўрсаткичларини ва энг муҳим дастурларини ишлаб чиқишни ҳамда уларнинг ижросини ташкил этади;
бошқарув тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида, вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ҳамда Ўзбекистон Республикаси давлат ва хўжалик бошқарувининг бошқа органларини тузиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш тўғрисида таклифлар ишлаб чиқади;
фан ва техникани ривожлантириш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш чора-тадбирларини амалга оширади;
фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, уларнинг меҳнат қилишга, ижтимоий ва ҳуқуқий ҳимояланишга бўлган ҳуқуқларини таъминлаш ҳамда ҳимоя қилиш чора-тадбирларини кўради, ижтимоий таъминот тизимини такомиллаштиради;
соғлиқни сақлаш, халқ таълимини ривожлантириш ва такомиллаштиришнинг асосий йўналишларини белгилайди, маданиятни ривожлантиришга кўмаклашади;
Ўзбекистон Республикасининг давлат хавфсизлиги ва мудофаа қобилиятини, давлат чегаралари қўриқланишини таъминлаш, давлат манфаатларини ҳимоя қилиш, жамоат тартибини сақлаш чора-тадбирларини амалга оширишга ёрдамлашади;
давлат бошқаруви органларининг табиатни муҳофаза қилиш тадбирларини биргаликда ўтказиш ҳамда республика ва халқаро аҳамиятга молик йирик экологик дастурларни амалга ошириш борасидаги ишларини мувофиқлаштиради, йирик авариялар ва фалокатларнинг, шунингдек, табиий офатларнинг оқибатларини тугатиш чора-тадбирларини кўради;
Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлардаги вакиллигини таъминлайди, ҳукуматлараро шартнома ва битимлар тузади, уларни бажариш чора-тадбирларини кўради;
ташқи иқтисодий фаолият, илмий-техникавий ва маданий ҳамкорлик соҳасида раҳбарликни амалга оширади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6-модда. Давлат ва хўжалик бошқаруви органларига раҳбарлик қилишнинг умумий масалалари
Вазирлар Маҳкамаси вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ҳамда давлат ва хўжалик бошқарувининг бошқа органлари ишини мувофиқлаштириб ҳамда йўналтириб боради.
Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ҳамда давлат бошқарувининг бошқа органлари ҳақидаги низомлар Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Вазирлар Маҳкамаси вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан таъминланадиган давлат бошқаруви бошқа органларининг марказий девони ходимлари сонини ва улар таъминотига ажратиладиган маблағлар миқдорини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирларнинг ўринбосарлари, давлат қўмиталари раисларининг ўринбосарлари ҳамда давлат бошқаруви бошқа органларининг раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишилган ҳолда Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан ташкил этиладиган хўжалик бошқаруви органларининг раҳбарларини ҳамда уларнинг бошқарувларининг аъзоларини, шунингдек вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ҳайъатларининг аъзоларини тасдиқлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамаси зарурат бўлганда ўз ваколатига кирувчи давлат бошқарувининг айрим масалаларини ҳал этишни, агар бу масалаларнинг ҳал этилиши қонун ҳужжатларида Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг мутлақ ваколатларига киритилган бўлмаса, вазирликлар, давлат қўмиталари ва ўз бўйсунувидаги давлат бошқаруви бошқа органларига бериши мумкин.
7-модда. Вазирлар Маҳкамасининг вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ҳамда давлат ва хўжалик бошқарувининг бошқа органлари фаолиятини назорат қилиши
Вазирлар Маҳкамаси вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва давлат бошқаруви бошқа органларининг фаолияти устидан назоратни амалга оширади.
Вазирлар Маҳкамаси вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви бошқа органларининг ҳужжатлари амалдаги қонун ҳужжатларига зид бўлган ҳолларда уларни бекор қилиш ҳуқуқига эга.
III. ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИ, БОШҚА ОРГАНЛАР ВА ТАШКИЛОТЛАР БИЛАН МУНОСАБАТЛАРИ
8-модда. Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси билан муносабатлари
Янги шакллантирилган Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига кўриб чиқиш учун ўз ваколатлари давридаги фаолияти дастурини тақдим этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикасини иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришнинг асосий йўналишларини, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг асосий кўрсаткичларини ва унга киритиладиган ўзгартишларни ишлаб чиқади ҳамда уларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси кўриб чиқиши учун тақдим этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари Вазирлар Маҳкамаси муайян аъзосининг ўзи раҳбарлик қилаётган давлат ёки хўжалик бошқаруви органи фаолияти масалалари юзасидан ахборотини эшитишлари ҳамда зарур бўлганда уни истеъфога чиқариш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти кўриб чиқиши учун таклиф киритишлари мумкин.
Вазирлар Маҳкамасининг аъзолари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари мажлисларида, палаталарнинг қўмиталари мажлисларида ҳозир бўлиш ва ахборот беришга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлари ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзолари томонидан Вазирлар Маҳкамаси ёки унинг муайян аъзолари фаолиятига тааллуқли масалалар қўйилган тақдирда, Бош вазир шу масалалар юзасидан зарур тушунтиришлар олиш ва тушунтиришлар беришга ҳақли.
Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қўмиталарининг Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати фаолияти масалаларига доир тавсиялари ва таклифларини кўриб чиқади ҳамда улар юзасидан чора-тадбирлар кўради. Тавсиялар ва таклифларни кўриб чиқиш натижалари ҳақида ҳамда кўрилган чора-тадбирлар тўғрисида Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг тегишли қўмиталарига келишилган муддатда маълум қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9-модда. Парламент сўровига жавоб
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасидан, Қонунчилик палатаси депутатидан, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатидан, Сенат аъзосидан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ёки унга бўйсунувчи давлат ёхуд хўжалик бошқаруви органларининг фаолиятига доир парламент сўрови олган Вазирлар Маҳкамаси ёхуд Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати аъзоси қонун билан белгиланган муддатларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси тегишли палаталарининг мажлисларида оғзаки ёки ёзма жавоб бериши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10-модда. Вазирлар Маҳкамасининг Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши билан муносабатлари
Вазирлар Маҳкамаси:
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши билан ўзаро ҳамкорлик қилади, унинг Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг ҳамда Олий Мажлис палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари ҳамда хўжалик ва ижтимоий-маданий қурилиш масалаларига доир бошқа ҳужжатлар қандай бажарилаётганлиги ҳақидаги маълумотларини эшитади;
Вазирлар Маҳкамасининг ваколатига кирувчи масалалар бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг таклифларини кўриб чиқади;
вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ҳамда давлат ва хўжалик бошқарувининг бошқа органлари томонидан тармоқлараро ва минтақавий ўта муҳим комплекс дастурларни амалга оширишда Қорақалпоғистон Республикаси ҳуқуқларига риоя этилишини таъминлайди, бунда чиқиб қоладиган баҳсли масалаларни ҳал этади;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига зид бўлган қарорлари ва фармойишларининг ижро этилишини ўз ваколати доирасида тўхтатиб қўйиш ҳуқуқига эга.
Қорақалпоғистон Республикасини иқтисодий, ижтимоий-маданий ривожлантиришга, табиий ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишга тааллуқли масалалар Вазирлар Маҳкамаси томонидан ҳал этилаётганда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг фикри ҳисобга олинади.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Доимий ваколатхонаси бўлади.
11-модда. Вазирлар Маҳкамасининг маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан муносабатлари
Вазирлар Маҳкамаси ўз ваколатлари доирасида:
ҳудудларнинг иқтисодий ва ижтимоий-маданий ривожлантирилишини таъминлаш билан боғлиқ масалаларда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг фаолиятини мувофиқлаштириб боради;
вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг Вазирлар Маҳкамаси томонидан ҳал этилиши талаб қилинадиган масалаларга доир таклифларини кўриб чиқади, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларининг бажарилиш жараёнини назорат қилади, уларнинг амалга оширилиши юзасидан маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларини таклиф қилиш ҳамда уларнинг ахборотларини эшитишга ҳақли;
вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви бошқа органларининг вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари билан ўзаро ҳамкорлигини таъминлайди, бунда чиқиб қоладиган баҳсли масалаларни ҳал этади;
ҳудудларни иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришнинг асосий кўрсаткичларини тасдиқлайди, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият девонининг сони ва намунавий тузилмасини белгилайди;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 декабрдаги ПҚ-2691-сонли «Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги Қарори.
вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қонун ҳужжатларига зид бўлган қарорлари ва фармойишлари ижросини тўхтатиб қўйиш ҳамда уларни бекор қилишга ҳақли.
12-модда. Вазирлар Маҳкамасининг нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ўзаро муносабатлари
Вазирлар Маҳкамаси ўз ваколатига кирувчи масалалар юзасидан нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлик қилади ва қонун ҳужжатларига мувофиқ уларга зарур кўмак кўрсатади.
IV. ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА УНИНГ ТАРТИБИ
13-модда. Вазирлар Маҳкамасининг мажлислари
Давлат бошқарувининг, хўжалик ва ижтимоий-маданий қурилишнинг энг муҳим масалалари Вазирлар Маҳкамасининг мажлисларида ҳал этилади.
Вазирлар Маҳкамасининг мажлислари йилнинг ҳар чорагида камида бир марта ўтказилади.
Вазирлар Маҳкамасининг мажлисларини Бош вазир ўтказади.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Вазирлар Маҳкамасининг мажлисларида раислик қилишга ҳақли.
Вазирлар Маҳкамасининг мажлисларини тайёрлаш ва ўтказиш тартиби Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти билан белгиланади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 22 мартдаги 242-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти».
14-модда. Фақат Вазирлар Маҳкамасининг мажлисларида ҳал этиладиган масалалар
Қуйидагилар фақат Вазирлар Маҳкамасининг мажлисларида кўриб чиқилади:
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетини ишлаб чиқиш ва ижро этиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати тасарруфидаги аниқ мақсадли давлат фондларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш масалалари;
бошқарув тузилмасини такомиллаштириш масалалари, Ўзбекистон Республикасини ва унинг айрим минтақаларини иқтисодий ва ижтимоий-маданий ривожлантириш дастурлари лойиҳалари;
давлат қимматли қоғозларини чиқариш ҳажми ҳамда Ўзбекистон Республикасининг давлат ички ва ташқи қарзи кўламини ошириш тўғрисидаги таклифлар;
солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар ставкаларини белгилаш ҳамда ўзгартириш тўғрисидаги таклифлар;
давлат мулки объектларини хусусийлаштириш дастурларининг лойиҳалари ҳамда хусусийлаштиришдан олинган маблағлардан фойдаланишнинг асосий йўналишлари тўғрисидаги таклифлар;
белгилаб қўйилган давлат нархлари қўлланиладиган маҳсулотлар, товарлар ва хизматлар рўйхати;
қонунчилик ташаббуси тартибида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиладиган қонунлар лойиҳалари;
давлатлараро шартномалар ва битимларни имзолаш тўғрисидаги таклифлар.
15-модда. Бош вазир
Бош вазир Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини ташкил этади ва унга раҳбарлик қилади ҳамда унинг самарали ишлаши учун шахсан жавоб беради.
Бош вазир:
Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишилган ҳолда Бош вазирнинг ўринбосарлари ўртасида вазифаларни тақсимлайди;
Вазирлар Маҳкамасининг мажлисларида раислик қилади;
Вазирлар Маҳкамасининг қарорларини имзолайди;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириғига биноан халқаро муносабатларда Вазирлар Маҳкамаси номидан иш кўради ҳамда ҳукуматлараро шартномалар ва битимларни имзолайди;
давлат ва хўжалик бошқарувининг Вазирлар Маҳкамаси мажлисида кўриб чиқиш талаб этилмайдиган масалалари бўйича қарорлар қабул қилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси қонунларида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларида назарда тутилган бошқа ваколатларни амалга оширади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Бош вазир ўз ваколатларига кирувчи масалалар юзасидан фармойишлар чиқаради.
Бош вазир Вазирлар Маҳкамасининг иши тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентига мунтазам равишда ахборот бериб боради.
Бош вазир йўқлигида унинг вазифасини Бош вазир ўринбосарларидан бири бажаради.
16-модда. Бош вазирнинг ўринбосарлари
Бош вазирнинг ўринбосарлари вазифалар тақсимотига мувофиқ ўзлари раҳбарлик қилаётган тармоқдаги ишларнинг аҳволи учун жавоб берадилар, тегишли вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ҳамда давлат ва хўжалик бошқарувининг бошқа органлари фаолиятини мувофиқлаштиришни, уларнинг ишини назорат қилишни амалга оширадилар ҳамда уларга топшириқлар берадилар, Вазирлар Маҳкамаси муҳокамасига киритилган таклифларни ҳамда қарор ва фармойишларнинг лойиҳаларини дастлабки тарзда кўриб чиқадилар.
17-модда. Вазирлар Маҳкамасининг аъзолари
Вазирлар Маҳкамасининг аъзолари:
ўзларига топширилган фаолият соҳаси учун жавоб берадилар;
Вазирлар Маҳкамасининг мажлисларида масалаларни кўриб чиқишда иштирок этадилар;
Вазирлар Маҳкамасининг ваколатига кирувчи масалаларни кўриб чиқиш ҳақида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритишлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорларининг лойиҳаларини тайёрлаш ташаббуси билан чиқишлари мумкин.
Вазирлар Маҳкамасининг аъзолари илмий ва педагогик фаолиятдан ташқари ҳақ тўланадиган бошқа турдаги фаолият билан шуғулланишлари мумкин эмас.
18-модда. Вазирлар Маҳкамасининг Раёсати
Бош вазир ва унинг ўринбосарларидан иборат таркибдаги Вазирлар Маҳкамасининг Раёсати Вазирлар Маҳкамасининг доимий органи сифатида фаолият кўрсатади. Бош вазирнинг қарорига биноан Вазирлар Маҳкамаси Раёсатининг таркибига Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг бошқа аъзолари ҳам киритилиши мумкин.
19-модда. Вазирлар Маҳкамасининг доимий, муваққат комиссиялари ва бошқа ишчи органлари
Вазирлар Маҳкамаси доимий комиссиялар тузади ва уларнинг вазифалари, ваколатлари ҳамда фаолият тартибини белгилайди.
Давлат ва хўжалик бошқарувининг айрим масалалари бўйича таклифлар тайёрлаш, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг айрим топшириқларини бажариш учун Вазирлар Маҳкамасининг муваққат комиссиялари ва бошқа ишчи органлари тузилиши мумкин.
20-модда. Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари
Вазирлар Маҳкамаси қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида барча органлар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган қарорлар ҳамда фармойишлар қабул қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг норматив тусдаги ёки ўта муҳим аҳамиятга эга бўлган ҳужжатлари Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари шаклида қабул қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг тезкор ва бошқа жорий масалалар бўйича қарорлари Вазирлар Маҳкамасининг фармойишлари шаклида қабул қилинади.
Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари Бош вазир томонидан имзоланади.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 89-моддаси ва 93-моддасига асосланган ҳолда Вазирлар Маҳкамаси ваколатига кирувчи масалалар юзасидан қарорлар қабул қилишга, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларини ҳамда Бош вазир фармойишларини бекор қилишга ҳақли.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, агар уларда бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, имзоланган кундан бошлаб кучга киради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамаси ўзи қабул қилган қарорларнинг бажарилиши устидан бевосита ёки вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ҳамда давлат ва хўжалик бошқарувининг бошқа органлари орқали назоратни амалга оширади.
Вазирлар Маҳкамасининг норматив тусдаги қарорлари Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўпламида эълон қилинади, кенг оммага дарҳол етказиш зарур бўлган тақдирда эса оммавий ахборот воситалари орқали маълум қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
21-модда. Вазирлар Маҳкамасининг девони
Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларига тайёргарлик кўриш, тегишли қарорлар лойиҳаларини, таҳлилий, ахборот ва бошқа материалларни тайёрлаш, Вазирлар Маҳкамаси қарорларининг бажарилишини мунтазам равишда текшириб бориш учун Вазирлар Маҳкамасининг девони фаолият кўрсатади.
Вазирлар Маҳкамасининг девони ва унинг таркибий бўлинмалари тўғрисидаги низомлар Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 майдаги 81-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати тўғрисида»ги низом, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари тузилмасини тасдиқлаш тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг Халқаро ҳамкорлик бўлими ҳамда Ҳарбийлаштирилган тузилмалар фаолиятини молиявий ва моддий-техник таъминлаш бўлими тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Юридик таъминлаш бошқармаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг Кадрлар бўлими тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг Хўжалик фаолияти бошқармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорлари.
Вазирлар Маҳкамасининг девони асосий таркибий бўлинмалари раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишилган ҳолда Бош вазир томонидан лавозимга тайинланади.
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон, 138-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 15-сон, 153-модда; 2008 й., 52-сон, 510-модда; 2009 й., 50-51-сон, 532-модда; 2011 й., 16-сон, 160-модда; 2014 й., 16-сон, 177-модда, 20-сон, 222-модда; 2015 й., 32-сон, 425-модда, 52-сон, 645-модда; 2016 й., 39-сон, 457-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.07.2018 й., 03/18/486/1559-сон, 06.03.2019 й., 03/19/527/2706-сон)