2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.72.00 (Кучини йукотган) Олий таълим (бакалавриат ва магистратура)]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Таълим]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ЎҚУВ ЮРТЛАРИ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Олий ҳунар таълими сифатини ошириш, олий ўқув юртларининг интеллектуал потенциалидан ва моддий-техника базасидан самарали фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.02.00 Таълим тизимини бошқариш]
1. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг олий ўқув юртларининг вилоятлардаги филиалларини қайта ташкил этиш ҳақида ҳамда 1995 йилнинг 1 июлидан бошлаб мазкур вазирлик тизимида қуйидаги йириклаштирилган ўқув юртларини ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин;
Қорақалпоғистон Республикасида
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.01.00 Умумий қоидалар;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.04 Олий таълим]
Тошкент архитектура-қурилиш институтининг Нукус факультети, Тошкент давлат тиббиёт педиатрия институтининг Нукус филиали ҳамда Тошкент давлат аграр университетининг Нукус филиали негизида — тегишли равишда Қорақалпоғистон давлат университетининг муҳандислик-қурилиш, тиббиёт ва аграр факультетлари ташкил этилсин;
LexUZ шарҳи
1-бандининг Тошкент тиббиёт педиатрия институтининг Нукус филиалини, Биринчи Тошкент тиббиёт институтининг Урганч филиалини қайта ташкил этишга оид қисми Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 3 июндаги 239-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
LexUZ шарҳи
1-банднинг Тошкент давлат аграр университетининг Нукус филиалини Қорақалпоғистон давлат университетининг аграр факультетини қайта ташкил этишга оид қисми Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 14 июндаги 269-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Андижон вилояти
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.04 Олий таълим]
Андижон иқтисодиёт ва бошқарув институти ҳамда Андижон тажриба ўқув-ишлаб чиқариш маркази негизида — Андижон муҳандислик-иқтисодиёт институти ташкил этилсин;
Бухоро вилоятида
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.21.00 Енгил, маҳаллий саноат]
Тошкент давлат техника университетининг Бухоро филиали Бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институти таркибига киритилсин;
Қашқадарё вилоятида
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.01.00 Умумий қоидалар]
Қарши аграр-иқтисодиёт институти ҳамда Тошкент давлат техника университетининг Қарши филиали негизида — Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти ташкил этилсин;
Бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институтининг Шаҳрисабз умумтехника факультети негизида — Шаҳрисабз технология коллежи ташкил этилсин;
Навоий вилоятида
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.02 Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим]
Тошкент давлат техника университетининг Навоий филиали негизида — Навоий техника коллежи ташкил этилсин;
Сурхондарё вилоятида
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.13.00.00 Шаҳарсозлик ва архитектура / 09.13.04.00 Муҳандислик ва транспорт иншоотлари ва коммуникациялари тизими.Ободонлаштириш. Кўкаламзорлаштириш]
Тошкент автомобиль-йўллар институтининг Термиз филиали негизида — Термиз давлат университетининг муҳандислик-техника факультети ташкил этилсин;
Тошкент давлат техника университетининг Фарғона филиали негизида — Фарғона политехника институтининг приборсозлик маркази ташкил этилсин;
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.02 Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим]
Фарғона политехника институтининг Қўқон филиали негизида — Қўқон техника коллежи ташкил этилсин;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.21.00 Енгил, маҳаллий саноат]
Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтининг Марғилон кечки умумтехника факультети ҳамда Марғилон кечки тўқимачилик техникуми негизида — Марғилон тўқимачилик коллежи ташкил этилсин;
Хоразм вилоятида
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.04 Олий таълим]
Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг Урганч филиали, 1-Тошкент давлат тиббиёт институтининг Урганч филиали негизида — Урганч давлат университетининг иқтисодиёт ва тиббиёт факультетлари ташкил этилсин;
Тошкент вилоятида
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.02 Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим]
Тошкент давлат техника университетининг Олмалиқ факультети, Ангрен ва Чирчиқ муҳандислик-техника марказлари негизида — тегишли равишда Олмалиқ, Ангрен ва Чирчиқ техника коллежлари ташкил этилсин;
Тошкент архитектура-қурилиш институтининг Ангрен факультети Ангрен техника коллежи таркибига киритилсин.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.12.00.00 Қорақалпоғистон Республикаси қонунчилик ва ижро органлари / 01.12.05.00 Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши]
2. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, тасарруфида юқорида қайд этилган олий ўқув юртлари ва бўлинмалар бўлган вазирликлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда ушбу қарорни бажаришга доир зарур ташкилий чора-тадбирларни амалга оширсинлар.
3. Вазирликлар ва идоралар тегишли ихтисосликлар бўйича юқори малакали кадрлар тайёрлашда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига моддий-техникавий ҳамда бошқа зарур ёрдам кўрсатсинлар.
4. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги:
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.11.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 02.01.00.00га қаранг)]
бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига олий ўқув юртлари, шу жумладан, давлат коллежлари тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш учун киритсин, шунингдек, йириклаштирилган олий ўқув юртларига раҳбарликни кучайтириш ҳақида таклифлар тақдим этсин;
ҳозирги вақтда ўқишаётган талабаларнинг ушбу қарор билан ташкил этилаётган коллежларда тегишли олий маълумот олишларига доир амалий чора-тадбирлар кўрсин;
белгилаб қўйилсинки, кўрсатиб ўтилган коллежларда профессор-ўқитувчилар таркибига иш ҳақи тўлаш илгариги даражада сақланиб қолади.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг Таълим ва фан бўлимига юклансин.