1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.08.00 Радиоэшиттириш ва телевидениенинг техник воситалари]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Алоқа]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Радиочастота спектридан фойдаланиш соҳасида рухсат этиш ҳамда радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалардан фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида
Барча турдаги радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни ишлаб чиқиш, модернизация қилиш, ишлаб чиқариш ва хориждан олиб кириш учун радиочастота полосаларини (номиналларини) ажратиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Радиоэлектрон воситаларни сотиб олиш ва (ёки) ўрнатиш, хориждан олиб кириш, эксплуатация қилишга рухсат этиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;
Юқори частотали қурилмалардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни олиб кириш тартиби тўғрисида низом 4-иловага мувофиқ;
Радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотиб олиш (бериш), сотиш ва (ёки) ўрнатиш (қуриш), хориждан олиб кириш ва фойдаланиш тартибига риоя қилиниши устидан назоратни ташкил этишда вазирлик ва идораларнинг ўзаро ҳамкорлиги тўғрисида низом 5-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси радиочастота бириктиришларини халқаро-ҳуқуқий ҳимоя қилиш тўғрисида низом 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият кўрсатаётган мобил алоқа операторларининг радиоэлектрон воситаларини, ускуналарини ва бошқа қурилмаларини Ўзбекистон Республикасига олиб кириш учун рухсат олиш белгиланган тартибда тегишли ариза топширилгандан кейин етти иш кунида расмийлаштирилади.
3. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
[ОКОЗ:
1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Частота спектридан фойдаланиш, телерадиодастурларни шакллантириш ва тарқатиш ҳамда маълумотлар узатиш самарадорлигини ошириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1998 йил 10 июлдаги 293-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 7-сон, 26-модда) 9-банди учинчи хатбоши ва 7-иловаси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси — IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи О.М. Умаров ҳамда Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш.М. Садиков зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 22 декабрь,
801-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 декабрдаги 801-сон қарорига 1-ИЛОВА
Барча турдаги радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни ишлаб чиқиш, модернизация қилиш, ишлаб чиқариш ва хориждан олиб кириш учун радиочастота полосаларини (номиналларини) ажратиш тартиби тўғрисидаги
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасида барча турдаги радиоэлектрон воситалар (кейинги ўринларда — РЭВ) ва юқори частотали қурилмаларни (кейинги ўринларда — ЮЧҚ) ишлаб чиқиш, модернизация қилиш, ишлаб чиқариш ва хориждан олиб кириш учун радиочастота полосаларини (номиналларини) ажратиш тартибини белгилайди.
2. Мазкур Низом талаблари радиоэлектрон тизимлар ва воситаларни, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси юрисдикциясида бўлган денгиз, ҳаво кемалари ва космик аппаратлар РЭВ ишлаб чиқадиган (яратиш), ишлаб чиқарадиган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланиш учун хориждан олиб кирадиган Ўзбекистон Республикасининг резидентлари ва норезидентларига, шунингдек, хорижий давлатларнинг дипломатик ваколатхоналарига, консуллик муассасаларига, халқаро ташкилотлар ваколатхоналарига ва бошқа давлатларнинг сунъий Ер йўлдошлари орқали ишлайдиган қурилмалар ва воситаларнинг мансублигидан ва уларга бўлган эгалик шаклларидан қатъий назар, илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини олиб боришда РЭВни қўллайдиган ердаги станцияларга тегишлидир.
3. Радиочастота полосаларини тақсимлаш Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Радиочастота спектрини бошқаришни ташкил қилиш ва фойдаланишни такомиллаштириш тўғрисида» 2013 йил 22 октябрдаги ПҚ-2053-сон қарори билан ташкил этилган Радиочастоталар бўйича Республика кенгаши (кейинги ўринларда — Кенгаш) томонидан Ўзбекистон Республикаси радиочастоталарни тақсимлаш жадвалини (кейинги ўринларда — Жадвал) ишлаб чиқишда Халқаро электралоқа иттифоқининг Радиоалоқа регламентини ва Халқаро электралоқа иттифоқининг Бутунжаҳон радиоалоқа конференцияларида қабул қилинган қарорларини ҳисобга олган ҳолда, радиочастота спектридан фойдаланиш таҳлили ўтказилгандан кейин амалга оширилади.
Жадвал Ўзбекистон Республикасида радиочастота полосаларини тақсимлаш ва улардан фойдаланиш шартларини регламентлайдиган, шунингдек, улардан фойдаланишнинг қуйидаги тоифаларини белгилайдиган асосий ҳужжат ҳисобланади:
а) «ФР» — фуқаролик радиохизматлари томонидан устувор фойдаланиш учун мўлжалланган радиочастота полосалари;
б) «ҲР» — ҳукумат радиохизматлари томонидан устувор фойдаланиш учун мўлжалланган радиочастота полосалари;
в) «БФ» — фуқаролик ва ҳукумат радиохизматлари томонидан биргаликда фойдаланиш учун мўлжалланган радиочастота полосалари.
Жадвал оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади ва Кенгашнинг ишчи органи ҳисобланувчи Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг (кейинги ўринларда — Вазирлик) расмий веб-сайтида жойлаштирилади. Фойдаланилиши чекланган, давлат сирини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил қиладиган маълумотлар бундан мустасно.
4. Радиочастота полосаларидан:
а) бирламчи асосда (бирламчи радиохизматлар) — маълум бир радиочастота полосасидан радиохизматларнинг РЭВлари тенг ҳуқуқлар асосида фойдаланиши, радиочастоталар полосаси иккиламчи асосда тақсимланган радиохизматларнинг РЭВлари бундан мустасно;
радиочастоталар берилган ёки кейинчалик берилиши мумкин бўлган бирламчи радиохизматнинг РЭВ ларига халақит бермаслиги;
радиочастоталар берилган ёки кейинчалик берилиши мумкин бўлган бирламчи радиохизматнинг РЭВ томонидан бўладиган халақитлардан ҳимоя қилишни талаб қила олмайди;
радиочастоталар кейинчалик берилиши мумкин бўлган худди ўша радиохизматнинг ёки бошқа бир иккиламчи радиохизматнинг РЭВ томонидан бўладиган халақитлардан ҳимоя қилишни талаб қила оладилар.
5. Кенгаш томонидан радиочастота талабномалари асосида:
ишлаб чиқиладиган (яратилган), модернизация қилинадиган, ишлаб чиқариладиган ва хориждан олиб кириладиган (хориждан харид қилинадиган) РЭВ ва ЮЧҚ учун радиочастота полосалари (номиналлари)ни ажратиш тўғрисида;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида РЭВ ва ЮЧҚ фойдаланиш мумкинлиги тўғрисида қарорлар қабул қилинади.
Кенгаш томонидан ҳужжатларни кўриб чиқиш ва қарорни бериш ушбу Низомнинг 1-иловасидаги схемага мувофиқ амалга оширилади.
Радиочастота спектрининг хусусияти чекланганлиги, унга бўлган талаб юқорилиги сабабли, радиочастоталардан фойдаланишнинг муайян шароитлари ва тоифаларига боғлиқ равишда, Кенгашнинг қарорида унинг амал қилиш муддати ёки ушбу қарорда кўрсатилган алоҳида шартлар белгиланиши мумкин.
6. Кенгашнинг қарори ушбу Низомнинг 2-иловасидаги шакл бўйича бланкда расмийлаштирилади.
7. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини олиб боришда РЭВ ва ЮЧҚ, шу жумладан экспериментал РЭВ (тарқатувчи аппаратура макетлари)ни, шунингдек Ўзбекистон Республикаси юрисдикциясида бўлган денгиз, ҳаво кемаларининг РЭВ ҳамда космик аппаратлар РЭВни ишлаб чиқиш (яратиш), модернизация қилиш ва ишлаб чиқариш, хориждан олиб кириш ва фойдаланишга Кенгашнинг тегишли рухсатисиз фойдаланишга йўл қўйилмайди.
2-боб. РЭВ ва ЮЧҚ учун радиочастота полосалари (номиналларини)ни ажратишдаги асосий принциплар ва талаблар
8. Кенгаш радиочастота полосалари (номиналлари)ни ажратишда Халқаро электралоқа иттифоқининг Радиоалоқа регламенти талабларига ва бошқа норматив ҳужжатларига, ҳукуматлараро битимларга, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига, Жадвалга, Кенгашнинг аввал қабул қилинган, радиочастота полосалари (номиналлари)дан фойдаланиш шартларини белгилайдиган қарорларига ва ушбу Низомга амал қилади.
9. РЭВ ва ЮЧҚ учун радиочастота полосалари (номиналларини)ни ажратиш, Кенгаш томонидан, қуйидаги асосий принциплардан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади:
радиочастота спектридан оқилона ва самарали фойдаланиш;
радиочастота спектрини тақсимлаш ва ундан фойдаланишни давлат томонидан ва халқаро-ҳуқуқий тартибга солиш;
радиочастоталарнинг алоҳида полосалари (номиналлари)дан фойдаланишга нисбатан манфаатдор юридик ва жисмоний шахсларнинг тенг фойдаланиш ҳуқуқлари асосида;
турли мақсадлардаги РЭВнинг электромагнит мослашувини таъминлаш;
республиканинг барча ҳудудлари, жумладан қишлоқ жойларда ва бориш қийин бўлган олис туманларда мобил алоқанинг мавжуд ва кейинги авлод технологияларини кенг жорий этилишида мобил алоқа операторларига технологик эркинлик (бетарафлик) тамойили асосида фаолият юритишига имконият яратиш.
Халқаро электралоқа иттифоқи доирасида Ўзбекистон Республикаси томонидан қабул қилинган халқаро мажбуриятларни, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси аъзоси ҳисобланадиган бошқа халқаро ташкилотлар доирасида қабул қилинган мажбуриятларни;
хориж давлатларининг алоқа маъмуриятлари билан икки томонлама ёки кўп томонлама битимларни;
Халқаро электралоқа иттифоқининг Частоталар халқаро маълумот регистрига киритилган Ўзбекистон Республикаси радиочастота бириктиришлари ва фаолият кўрсатадиган РЭВ томонидан улардан ҳақиқий фойдаланишни;
Халқаро электралоқа иттифоқининг Радиоалоқа регламенти ёки хориж давлатларининг алоқа маъмуриятлари билан тузилган битимлар билан белгиланган ҳолларда манфаатдор давлатларнинг алоқа маъмуриятлари билан космик (шу жумладан, йўлдошли) ва ер усти хизматларнинг РЭВга радиочастоталар бериш зарурлиги ва мувофиқлаштириш натижаларини;
радиочастота спектридан фойдаланувчилар, шу жумладан мобил алоқа операторлари томонидан радиочастота спектридан биргаликда фойдаланиш шартларини;
турли қўлланишдаги РЭВнинг электромагнит мослашувини таъминлаш шартлари ва ушбу РЭВ учун частота-ҳудудий тарқатиш нормаларини;
фаолият кўрсатаётган РЭВ ва ЮЧҚ томонидан радиочастота полосаларидан фойдаланиш интенсивлигини, Ўзбекистон Республикасининг муайян ҳудудидаги мавжуд электромагнит вазиятни ва бўш радиочастота ресурси мавжудлигини ҳисобга олади.
11. Радиочастота полосалари (номиналлари)ни ажратиш, республика ҳудудида РЭВ ва ЮЧҚдан фойдаланиш (хориждан олиб кириш) имкониятини аниқлаш учун Кенгаш қарорлар қабул қилади, бу қарорларга кўра:
барча тоифадаги радиочастота полосаларида фуқаролик радиохизматларининг РЭВ ва ЮЧҚ учун, шунингдек, «БФ» ва «ҲР» тоифасидаги частоталар полосаларида ҳукумат радиохизматларининг РЭВ ва ЮЧҚ учун радиочастота полосалари ажратиш;
РЭВ ва ЮЧҚни ишлаб чиқиш (яратиш), модернизация қилиш, ишлаб чиқариш ва хориждан олиб кириш учун талаблар ва шартларни келишиш;
полосаларга тегишли тоифаларни берган ҳолда, радиочастота органлари ўртасида радиочастота полосаларини тақсимлашни амалга оширади.
12. ЮЧҚ учун радиочастота полосаларини ажратиш имконият мавжуд бўлганда иккиламчи асосда амалга оширилади.
13. Саноат, илмий, маиший ва тиббиёт мақсадларида қўллаш учун мўлжалланган ЮЧҚга белгиланган радиочастоталар полосалари (номиналлари) Жадвалнинг изоҳида келтирилади.
Жадвал изоҳида келтирилган радиочастота полосалари (номиналлари) ЮЧҚ параметрлари давлат стандартлари ва саноат, илмий, тиббиёт, маиший ЮЧҚ учун белгиланган индустриал халақитлар нормалари талабларига мос келиши шарти билан Кенгашнинг бу радиочастота полосаларини ажратиш тўғрисидаги қарорини расмийлаштирмасдан ЮЧҚдан фойдаланиш учун мўлжалланган.
Очиқ нурланишсиз юклама қурилмасида 5 Втдан кам бўлган ўртача ёки импульс-чўққи (импульс режимида ишлайдиган қурилмалар учун) қувватли ЮЧҚда, шунингдек, Жадвалда кўрсатилмаган радиочастота полосалари (номиналлари)дан фойдаланиш мумкин.
14. Жадвалда кўрсатилмаган радиочастота полосаларида ишлайдиган ЮЧҚдан фойдаланиш зарурати бўлганда, радиочастота полосалари (номиналлари) ажратилишига, Кенгашнинг қарорини расмийлаштириш талаб этилади.
3-боб. Рухсат бериш талаблари ва шартлари
15. РЭВ ва ЮЧҚ радиочастота спектридан фойдаланилганда, рухсат бериш талаблари ва шартларига қуйидагилар киради:
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида радиочастота спектридан, РЭВ ва ЮЧҚдан фойдаланиш бўйича қонун ҳужжатларига мажбурий риоя қилиниши;
берилган радиочастоталар талабномасининг белгиланган талабларга мос келиши;
белгиланган РЭВнинг тарқатиш ва қабул қилиш параметрларининг РЭВ электромагнит мослашувини таъминлаш соҳасидаги техник тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мос келиши;
Кенгаш қарорлари доирасида хатти-ҳаракатларни амалга ошириш.
4-боб. Ишлаб чиқиладиган (яратиладиган), модернизация қилинадиган, ишлаб чиқариладиган ва хориждан олиб кириладиган РЭВ ва ЮЧҚ учун радиочастота полосалари (номиналлари)ни ажратиш талабномаларини ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида улардан фойдаланиш имкониятини кўриб чиқиш тартиби
16. РЭВ ва ЮЧҚ учун радиочастота полосалари (номиналлари)ни ажратиш, республика ҳудудида хориждан олиб кириладиган РЭВ ва ЮЧҚдан фойдаланиш имкониятини аниқлаш ариза берувчилардан келиб тушадиган талабномаларни кўриб чиқиш натижалари Кенгаш томонидан амалга оширилади.
Талабномаларга РЭВ ва ЮЧҚни ишлаб чиқиш (яратиш), модернизация қилиш, ишлаб чиқариш учун радиочастота полосаларини ажратиш ҳамда хориждан олиб кириладиган РЭВ ва ЮЧҚдан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланиш имкониятини аниқлаш бўйича талабномалар тегишлидир.
17. Радиочастота полосалари (номиналлари)ни ажратиш ва хориждан олиб кириладиган РЭВ ва ЮЧҚдан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланиш имконияти учун радиочастота талабномалари Вазирликка (Кенгашнинг ишчи органи)га тақдим этилади:
ариза берувчилар томонидан — барча тоифадаги радиочастота полосаларида фуқаролик мақсадларидаги РЭВ ва ЮЧҚ учун;
радиочастота органлари томонидан — Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Давлат хавфсизлиги хизмати томонидан — «БФ» ва «ФР» тоифаларидаги радиочастота полосаларида Ҳукумат томонидан қўлланиладиган РЭВ учун.
18. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Давлат хавфсизлик хизматининг радиочастота таъминотида бўлган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар «БФ» ва «ФР» тоифасидаги радиочастота полосаларида ҳукумат томонидан қўлланиладиган РЭВ учун радиочастота полосалари (номиналлари)ни ажратиш учун радиочастота талабномаларини уларнинг радиочастота таъминоти мансублиги бўйича Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Давлат хавфсизлик хизмати орқали Кенгашга тақдим этадилар.
19. Ўзбекистон Республикасида РЭВ ва ЮЧҚ ишлаб чиқиш (яратиш), модернизация қилиш ва ишлаб чиқариш учун радиочастота полосалари (номиналлари)ни ажратишга ариза берувчилар бўлиб ушбу Низомнинг 2-бандида кўрсатилган, бу воситаларнинг муайян турларини ишлаб чиқиш (яратиш) ва (ёки) ишлаб чиқаришни амалга оширадиган ёки буюртма қиладиган, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудига хориждан РЭВ ва ЮЧҚ олиб киришни режалаштирадиган субъектлар ҳисобланади.
20. Юридик шахс ташаббуси билан ишлаб чиқилган (яратилган) РЭВни ишлаб чиқариш, бу юридик шахс томонидан ишлаб чиқариш учун бошқа юридик шахсга берилган ҳолда, талабнома берувчи сифатида бу РЭВни ишлаб чиқаришни ўз зиммасига олган юридик шахс бўлиши мумкин.
21. Ердаги ёки космик комплекслар (тизимлар), ердаги ёки космик объектлар (космик аппаратлар) таркибига кирадиган РЭВлар учун радиочастота талабномалари космик комплекслар (тизимлар), ердаги ёки космик объектлар (космик аппаратлар) таркибига кирадиган барча турдаги аппаратура учун битта талабнома тақдим этилади.
Амалда фойдаланилаётган йўлдошли тармоқда (тизимда) фойдаланиш учун фақат янгидан ишлаб чиқиладиган ердаги ёки космик станцияларнинг РЭВга талабномаларни алоҳида тақдим этишга йўл қўйилади. Бунда талаб қилинган радиочастота полосалари (номиналлари)дан фойдаланиш имконияти олдиндан белгиланган тартибда ишлаётган йўлдошли тармоқ эгаси билан келишилиши керак.
22. РЭВни модернизация қилиш учун радиочастота талабномалари РЭВни модернизация қилиш натижасида модернизация қилинаётган РЭВнинг электромагнит мослашувига таъсир кўрсатадиган радионурланиш ва қабул қилиш характеристикалари ўзгарган ҳолларда, шунингдек бу воситаларни қўллаш соҳалари ва фойдаланиш шартлари ўзгарганда тақдим этилади.
23. Ўзбекистон ҳудудида халқаро илмий ҳамкорлик доирасида илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини олиб боришда қўлланиладиган РЭВ учун радиочастота полосалари (номиналлари)ни ажратиш бўйича радиочастота талабномалари Ўзбекистон томонидан бу ишларнинг бажарилишига жавобгар бўлган юридик шахслар томонидан тайёрланади ва Кенгашга тақдим этилади.
24. РЭВ учун радиочастота полосалари (номиналлари)ни ажратиш, республика ҳудудида улардан фойдаланиш имкониятига радиочастота талабномаларини тайёрлашда талабнома берувчилар Жадвалга, Халқаро электралоқа иттифоқининг Радиоалоқа регламентига, ушбу Низом талабларига, РЭВ электромагнит мослашувига таъсир кўрсатадиган радионурланиш ва қабул қилиш характеристикаларига, техник тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга амал қилишлари керак.
25. Радиочастота ажратиш бўйича талабнома қуйидагилардан иборат:
а) радиочастота полосалари (номиналлари)ни ажратиш ва (ёки) республика ҳудудида РЭВ ва ЮЧҚдан фойдаланиш имконияти тўғрисидаги ариза:
ариза берувчи — жисмоний шахс учун — фамилияси, исми, отасининг исми, фуқаро шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат маълумотлари, ариза берувчи бажариши ёки амалга ошириш нияти бўлган ишлар ва (ёки) муайян фаолият тури;
радиочастота полосалари сўралаётган РЭВ ва ЮЧҚнинг вазифаси (қўлланиш соҳаси, хизмат кўрсатиш зоналари)ҳамда талаб қилинадиган радиочастота полосалари (номиналлари)тўғрисидаги маълумотлар;
РЭВ ва ЮЧҚ учун — ушбу Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шакл бўйича тактик-техник маълумотлар;
б) тушунтириш хати.
Тақдим этилган ҳужжатлар рўйхат бўйича, унда ҳужжатларнинг номи, уларнинг рақами, имзоланган санаси, варақлар сони кўрсатилган ҳолда қабул қилинади.
26. Радиочастота талабномаси ариза берувчи томонидан бевосита ёки уларнинг олинганлиги тўғрисида хабардор қилган ҳолда почта алоқаси воситалари орқали ёки электрон шаклда тақдим этилади. Қабул қилинган қарор тўғрисидаги хабарнома ариза берувчига почта алоқаси воситалари орқали ва/ёки электрон шаклда юборилади.
27. Тактик-техник маълумотлар давлат тилида ҳар бир ишлаб чиқиладиган, тайёрланадиган, хориждан олиб кириладиган, шунингдек радиоэлектрон комплекс (тизим) таркибига кирадиган РЭВ ва ЮЧҚ учун тақдим этилади.
28. Тушунтириш хатида радиочастота полосалари (номиналлари) сўраладиган РЭВ ва ЮЧҚдан фойдаланиш мақсади, РЭВ ва ЮЧҚ республиканинг қайси ҳудудида ва ким томонидан қўлланилиши батафсил баён қилинади, ишлаб чиқиладиган (яратиладиган) РЭВ ва ЮЧҚнинг техник тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талаблари доирасида уларнинг радионурланиши ва қабул қилишининг танланган характеристикалари асосланади, тизимли масалалар, яратилиши режалаштирилаётган радиотехника алоқа тизимини амалга ошириш босқичлари ёритилади, РЭВ ва ЮЧҚ қўллаш шартлари, қўлланиладиган сигнал тузилиши ва характеристикаси кўрсатилади, талабномани асослаш учун зарур бўлган бошқа маълумотлар келтирилади.
РЭВ ва ЮЧҚни модернизация қилишда, модернизация қилишни зарурлиги тўғрисидаги ахборот келтирилади. Кўп функцияли РЭВ комплекслари учун тушунтириш хатида РЭВ комплекснинг ўзаро ишлаш блок-схемаси келтирилади.
29. Муайян турдаги РЭВ ва ЮЧҚни ишлаб чиқариш учун радиочастота полосалари (номиналлари)ни ажратишда радиочастота талабномалари ариза берувчи томонидан уларга РЭВ ва ЮЧҚ тактик-техник маълумотлари ва тушунтириш хатини илова қилмасдан тақдим этилиши мумкин, агар:
шу турдаги РЭВни ишлаб чиқиш учун радиочастота полосалари (номиналлари)ни ажратиш тўғрисидаги Кенгашнинг қарори аввал қабул қилинган бўлса;
ишлаб чиқилган РЭВ ва ЮЧҚ тажриба намуналарининг РЭВ электромагнит мослашувига таъсир қиладиган техник характеристикалари кўрсатилган муайян турдаги РЭВни ишлаб чиқиш учун Кенгаш қарорида кўрсатилган маълумотларга мос келса;
РЭВни қўллаш соҳаси ва фойдаланиш шартлари ўзгармаган бўлса.
РЭВни ишлаб чиқиш (яратиш) учун — ишлаб чиқариладиган РЭВ учун эскиз ёки эскиз-техник лойиҳалашни тугаллаш ва ушбу босқичда зарур бўлган радиочастота полосалари (номиналлари)ни белгилаш босқичидан кечиктирмасдан;
РЭВни ишлаб чиқариш учун — ишлаб чиқиш (яратиш) тугалланиши билан, РЭВ тажриба намуналарининг синовлари ўтказилгандан сўнг, уларнинг натижалари бўйича зарур бўлган радиочастота полосалари (номиналлари)ни аниқлаган ҳолда;
хориждан РЭВни олиб кириш учун — агар мавжуд бўлса Кенгашга керакли радиочастота полосалари (номиналлари)ни ажратиш учун етказиб берувчи билан РЭВни етказиб бериш юзасидан шартнома тузилгунга қадар музокаралар олиб бориш даврида;
илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини олиб боришда қўлланиладиган РЭВ ва ЮЧҚ учун — кўрсатилган ишларни ўз вақтида бажариш ва талаб қилинган радиочастоталардан фойдаланиш учун ишга техник топшириқ тасдиқлангандан кейин икки ойдан кечиктирмасдан;
халқаро илмий ҳамкорлик доирасида илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини олиб боришда қўлланиладиган, хорижда ишлаб чиқарилган РЭВ учун — бундай ишларни олиб бориш учун талаб қилинган радиочастоталарнинг мавжудлигини аниқлаш мақсадида кўрсатилган ишларни олиб бориш тўғрисида битим тузилгунга қадар.
31. РЭВ ва ЮЧҚ тўғрисида тақдим этиладиган маълумотларнинг ишончлилиги учун радиочастота талабномасини тақдим этадиган ариза берувчи жавобгар ҳисобланади.
32. Кенгашнинг Ишчи органи томонидан келиб тушадиган талабномаларнинг дастлабки экспертизаси ўтказилади.
33. Дастлабки экспертизани ўтказишда талаб қилинган радиочастота полосалари (номиналлари)нинг Жадвалга, Кенгашнинг муайян классдаги РЭВнинг радиочастота полосалари (номиналлари)дан фойдаланишига тааллуқли бўлган қарорларига мувофиқлиги аниқланади, РЭВ радионурланишлар ва қабул қилиш характеристикаларининг РЭВ электромагнит мослашуви соҳасида техник тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларнинг талабларига тўғри келиши, радиочастота спектрини тақсимлаш ва ундан фойдаланиш соҳасида Ўзбекистон Республикаси томонидан қабул қилинган халқаро мажбуриятларга риоя қилиниши текширилади, шунингдек радиочастота талабномаларининг белгиланган талабларга мувофиқлиги аниқланади.
34. Дастлабки экспертизанинг натижаси ижобий бўлганда радиочастота талабномалари материаллари хулосалар олиш учун Кенгашнинг аъзолари бўлган радиочастота органларига юборилади.
35. Кенгашнинг бошқа аъзоларига радиочастота талабномалари материаллари фақат радиочастота полосаларидан фойдаланишда уларнинг манфаатларига дахл қилинадиган ҳолларда хулоса олиш учун юборилади.
36. Радиочастота талабномалари хулоса олиш учун Кенгаш аъзоларига қуйидаги ҳолларда юборилмайди:
агар сўраладиган радиочастота полосалари (номиналлари) Жадвал ёки Кенгашнинг алоҳида қарорлари билан фуқаролик мақсадларидаги тегишли РЭВ томонидан мутлақ ёки устувор фойдаланиш учун тақсимланган радиочастота полосасида бўлса;
агар муайян турдаги РЭВ ва ЮЧҚни ишлаб чиқариш учун сўраладиган радиочастота полосаси радиочастоталардан фойдаланиш ва ишлаб чиқилган РЭВ ва ЮЧҚни қўллаш соҳаси бўйича талабларга риоя қилиш, РЭВ электромагнит мослашувига таъсир қиладиган техник характеристикалари, Кенгашнинг бу РЭВ ва ЮЧҚни ишлаб чиқиш қарорида кўрсатилган маълумотларга мос келиши шарти билан бу РЭВ ва ЮЧҚни ишлаб чиқиш учун Кенгашнинг қарори билан ажратилган радиочастота полосасига мос келса;
агар муайян турдаги РЭВни ишлаб чиқиш учун сўраладиган радиочастота полосалари бошқа ариза берувчининг талабномаси бўйича ўхшаш РЭВни ишлаб чиқиш учун ажратилган бўлса;
агар хориждан олиб кириладиган муайян турдаги РЭВ учун сўраладиган радиочастота полосалари бошқа ариза берувчининг талабномаси бўйича ҳудудий чекловларсиз ажратиб бўлинган бўлса;
агар хориждан олиб кириладиган РЭВ учун радиочастота полосалари Кенгашнинг аввал қабул қилинган қарорларида кўрсатилган радиочастота полосаларига мос келса.
37. Радиочастота талабномалари хулоса олиш учун, шунингдек, ушбу талабномалар бўйича Кенгашнинг қарорлари лойиҳалари, Кенгашнинг манфаатдор ваколатли вакилларидан ташкил топган ишчи гуруҳ томонидан кўриб чиқиладиган ҳолларда ҳам юборилмайди.
Ишчи гуруҳлар радиочастоталар бўйича Республика кенгаши раиси ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг қарори бўйича тузилади.
38. Радиочастоталар органларидан ёки Кенгаш аъзоларининг фикр-мулоҳазалари билдирилган хулосалар келиб тушган ҳолда, зарур бўлганда, мақбул қарорни ишлаб чиқиш ва келишиш мақсадида, ариза берувчи ва Кенгашнинг манфаатдор аъзоларини иштирокида радиочастота талабномаси қўшимча равишда кўриб чиқилади.
39. Хулоса олиш учун, радиочастота талабномаларининг материаллари юборилган радиочастота органлари ва Кенгашнинг бошқа аъзолари, материаллар олинган кундан бошлаб, йигирма иш кунидан кўп бўлмаган муддатда бу материаллар экспертизасини, шунингдек, талаб қилинадиган РЭВнинг бошқа РЭВлар билан уларга тааллуқли қисмида, электромагнит мослашувини баҳолашни ўтказишлари ва тегишли хулоса тақдим этишлари керак.
40. Ариза берувчи қуйидаги ҳуқуқларига эга:
талабномани кўриб чиқиш бўйича ишларнинг ҳолати тўғрисида ахборот олиш;
Кенгаш томонидан талаб қилинадиган РЭВ ва ЮЧҚ учун радиочастота полосаларини ажратиш тўғрисида қарор ишлаб чиқиш ва келишиш масалалари бўйича, шунингдек, улардан фойдаланиш шартларини белгилаш бўйича ўтказиладиган техник кенгашларда иштирок этиш;
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тақдим этилган радиочастота талабномасини кўриб чиқиш натижалари юзасидан шикоят қилиш.
радиочастота талабномасини тайёрлашда радиочастота спектридан фойдаланиш соҳасидаги Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига, шунингдек, ушбу Низом талабларига амал қилиш;
Кенгашнинг ажратилган радиочастота полосалари (номиналлари)дан фойдаланиш бўйича қарорлари талабларини бажариш.
5-боб. Радиочастоталар бўйича Республика кенгашининг радиочастота полосаларини ажратиш тўғрисидаги қарорини қабул қилиш
42. Кенгаш ва радиочастота органларининг муайян давр учун иш якунлари, радиочастота спектридан фойдаланиш бўйича лойиҳа ва режалар, шунингдек Кенгаш аъзоларининг иштироки талаб этиладиган масалалар бўйича радиочастоталар талабномалари ва бошқа материалларни кўриб чиқишнинг ижобий натижалари асосида Кенгаш мажлисларида кўриб чиқиш учун қарорлар лойиҳалари тайёрланади.
Келиб тушган талабномаларни тезкор тарзда кўриб чиқиш мақсадида олиб кириладиган РЭВ ва ЮЧҚдан фойдаланиш учун радиочастота полосалари (номиналлари) ажратилишини Кенгашнинг аъзолари томонидан кўриб чиқиш талаб қилинмайдиган ҳолларда, қарорлар радиочастота органлари билан келишилган ҳолда Кенгашнинг мажлислари оралиғида қабул қилинади.
43. Мажлис қарорлари унда кўриб чиқилган масалалар юзасидан Кенгаш томонидан қабул қилинган қарорлар илова қилинган баённома билан расмийлаштирилади. Ўтказилган мажлислар ва қабул қилинган қарорлар тўғрисидаги ахборот оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.
44. Кенгашнинг РЭВ ва ЮЧҚ учун радиочастота полосаларини ажратиш тўғрисидаги қарори ушбу қарор билан ажратилган радиочастота полосаларидан фойдаланиш шартларини ва кейинчалик узайтириш ҳуқуқи билан қарорни амалга ошириш давомийлиги икки йилдан кўп бўлмаган муддатни белгилайди.
Радиочастоталардан фойдаланишнинг муайян шартлари ва тоифаларига боғлиқ ҳолда Кенгашнинг қарорида унинг амал қилиш муддати ёки бу қарорда кўрсатилган айрим шартлар муддати белгиланмаслиги мумкин.
Ариза берувчига Кенгаш қарорининг тасдиқланган нусхаси ва (ёки) зарур бўлганда, Кенгаш мажлисининг баённомасидан тасдиқланган кўчирма юборилади.
Кенгашнинг қарори йўқотилган ёки бузилган ҳолда ариза берувчининг аризасига кўра, бепул асосда, ариза олинган кундан бошлаб беш иш кунидан кўп бўлмаган муддатда қарорнинг дубликати берилади.
45. Талаб қилинадиган РЭВ учун радиочастота полосалари (номиналлари)ни ажратиш қарори чегарадош давлатлар билан келишишни талаб қилмайдиган РЭВ учун — радиочастота талабномаси келиб тушган кундан бошлаб ўттиз иш кунигача муддатда ва Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини ҳисобга олган ҳолда, чегарадош давлатлар билан келишиш талаб қилинса — бир юз йигирма кун муддатда қабул қилинади.
Зарур бўлганда, қарорларда ажратиладиган радиочастота полосалари (номиналлари)дан фойдаланиш шартлари кўрсатиб ўтилади. Қабул қилинган қарор ариза берувчига бепул асосда, у қабул қилинган санадан бошлаб бир иш кунидан кечиктирмасдан берилади.
46. Кенгашнинг РЭВ ва ЮЧҚ учун радиочастота полосалари (номиналлари)ни ажратиш қарори олингандан кейин ариза берувчилар, шунингдек, бошқа зарур рухсатномаларни олиш учун белгиланган тартибда радиочастота органига қуйидаги рухсатномаларни расмийлаштириш учун мурожаат қилишлари керак:
РЭВ учун — харид қилиш (бериш), қуриш (ўрнатиш), олиб кириш, эксплуатация қилиш учун рухсатномалар;
ЮЧҚ учун — харид қилиш (бериш), олиб кириш, эксплуатация қилиш учун рухсатномалар.
6-боб. Радиочастоталар бўйича Республика кенгаши қарори берилишини рад этиш
47. Кенгаш қарори берилишини рад этишга қуйидагилар асос бўлади:
рухсат бериш мазмунидаги ҳужжатни бериш учун зарур ҳужжатларнинг ушбу Низомнинг 25 — 30-бандларига риоя этмаган ҳолда тақдим этилиши, шунингдек, ҳужжатларнинг тўлиқ ҳажмда тақдим этилмаслиги;
ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларда ишончли бўлмаган ёки бузиб кўрсатилган маълумотларнинг мавжудлиги;
Кенгашнинг экспертизага радиочастота талабномаси ишлаётган ёки фойдаланиш учун режалаштирилаётган РЭВлар билан электромагнит мослашув тўғрисидаги материаллар юборилган битта ёки бир нечта аъзосидан олинган техник экспертизанинг салбий хулосаси.
48. Рад этилган ҳолда ариза берувчига ёзма равишда рад этиш сабаблари, қонун ҳужжатларининг муайян нормалари, уларни бартараф қилиш зарурати ва ариза берувчи кўрсатилган сабабларни бартараф қилиб, қайта кўриб чиқиш учун ҳужжатларни тақдим этиши мумкин бўлган муддати кўрсатилган хабарнома юборилади.
Рад этиш сабабларини бартараф қилиш муддати рад этиш тўғрисидаги ёзма хабарнома олинган кундан бошлаб ўн икки иш кунидан кам бўлмаслиги керак.
49. Ҳужжатлар қайта кўриб чиқилганда радиочастота органи томонидан ариза берувчига ёзма равишда аввал баён қилинмаган рад этиш сабаблари келтирилишига йўл қўйилмайди, аввал кўрсатилган сабаблар бартараф қилинганлигини тасдиқлайдиган ҳужжатлар билан боғлиқ бўлган рад этиш сабабларини келтириш бундан мустасно.
7-боб. Радиочастоталар бўйича Республика кенгаши қарорининг муддатини узайтириш, амал қилишини тўхтатиб қўйиш, тиклаш, тўхтатиш, ўзгартиришлар киритиш ва бекор қилиш
50. Кенгашнинг Ўзбекистон Республикасида РЭВни ишлаб чиқиш (яратиш), ишлаб чиқариш ва хориждан олиб кириш учун радиочастота полосалари (номиналлари)дан фойдаланиш тўғрисидаги қарорларининг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги радиочастота талабномалари қарорнинг белгиланган амал қилиш муддати тугашидан икки ой олдин Кенгашга тақдим этилади.
51. Қарорларнинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги талабномалар зарур асослар ва тушунтиришлар билан хат кўринишида тақдим этилади. Қарорнинг амал қилиш муддатини узайтириш тартиби қарорни олиш учун кўзда тутилган тартибда амалга оширилади.
52. Кенгашнинг қарори қуйидаги ҳолларда вақт ва (ёки) ҳудуд бўйича тўхтатиб қўйилиши ёки чекланиши мумкин:
радиочастота спектрининг белгиланган полосаларидан ўта муҳим давлат эҳтиёжлари учун фойдаланиш зарурати бўлганда;
рухсат бериш талаблари ва шартларининг бузилишлари аниқланганда;
радиочастота спектридан фойдаланганлик учун белгиланган ҳақ тўланмаганда.
Кенгашнинг қарорлари:
ушбу банднинг иккинчи хатбошисида кўрсатилган ҳолда — ўта муҳим давлат эҳтиёжлари учун радиочастоталарга эҳтиёжга мувофиқ муддатга;
ушбу банднинг учинчи, тўртинчи, бешинчи хатбошиларида кўрсатилган ҳолларда — тадбиркорлик фаолияти учун ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатга ва фаолиятнинг бошқа соҳалари учун радиочастота спектридан фойдаланиш бўйича қонун ҳужжатларига мувофиқ муддатга тўхтатиб турилади.
ариза берувчи ажратилган радиочастота полосалари (номиналлари)ни рад этганда;
юридик шахс бўлган тадбиркорлик субъекти тугатилганда — тугатилган пайтдан эътиборан ёки унинг фаолияти қайта ташкил этиш натижасида тугатилганда — қайта ташкил этилган пайтдан эътиборан, бундан унинг ўзгартирилиши, шунингдек, янгидан вужудга келган юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш санасида қайта ташкил этилаётган юридик шахсларда Кенгашнинг бир хил радиочастота полосалари (номиналлари)дан ва бир хил РЭВдан фойдаланиш тўғрисидаги қарори мавжуд бўлган тақдирда қўшиб юборилиши мустасно;
жисмоний шахснинг аризасига кўра унинг фаолияти тўхтатилган ва жисмоний шахслар учун Ўзбекистон Республикаси «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонунида кўзда тутилган ҳолларда;
ариза берувчи томонидан қарорнинг амал қилиши тўхтатиб турилишига олиб келган ҳолатлар бартараф этилмаганда;
радиочастоталардан фойдаланиш билан боғлиқ фаолиятга берилган лицензия амал қилишининг тўхтатилиши ва қонун ҳужжатлари билан кўзда тутилган бошқа ҳолларда.
54. Кенгаш қарорининг амал қилишини тўхтатиб туриш, тиклаш, тўхтатиш, унга ўзгартиришлар киритиш Ўзбекистон Республикасининг «Радиочастота спектри тўғрисида»ги Қонуни ва «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ амалга оширилади.
55. Ариза берувчи — юридик шахс қайта ташкил қилинганда, унинг номи ўзгарганда, ариза берувчи — жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми ўзгарганда Кенгашнинг аввал қабул қилинган қарорига ўзгартиришлар киритилади ёки ариза берувчи томонидан тақдим этилган тасдиқловчи ҳужжатлар асосида янги қарор қабул қилинади.
56. Кенгашнинг қарорини бекор қилиш:
юридик ва жисмоний шахснинг қарорни бекор қилиш тўғрисидаги аризаси;
қарор сохта ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда олинганлиги аниқланиши асосида амалга оширилади.
Қарор ушбу банднинг иккинчи хатбошисида кўрсатилган ҳолда Кенгаш томонидан, ушбу банднинг учинчи хатбошисида кўрсатилган ҳолда — суд томонидан бекор қилинади.
Юридик ва жисмоний шахс томонидан суднинг Кенгаш қарорини бекор қилиш тўғрисидаги қарори олинган кундан бошлаб ўн кун ичида Кенгашга қайтарилиши ва йўқ қилиниши лозим, шунингдек бу ҳақида ахборот оммавий ахборот воситаларида эълон қилиниши керак.
8-боб. Якунловчи қоидалар
57. Кенгаш қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда қабул қилинган қарорлар реестрини юритади ва уни ишчи органнинг расмий веб-сайтида жойлаштиради, фойдаланилиши чекланган ёки давлат сирларини ёки қонун билан муҳофаза қилинадиган бошқа сирни ташкил қиладиган маълумотлар бундан мустасно.
58. Ушбу Низом талаблари бузганликда айбдор бўлган юридик ва жисмоний шахслар, шунингдек, хорижий давлатларининг дипломатик ваколатхоналари, консуллик муассасалари, халқаро ташкилотларнинг ваколатхоналари қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Барча турдаги радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни ишлаб чиқиш, модернизация қилиш, ишлаб чиқариш ва хориждан олиб кириш учун радиочастота полосаларини (номиналларини) ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Радиочастоталар бўйича Республика кенгаши қарорини бериш
Радиочастота талабномасини тайёрлайди ва Радиочастоталар бўйича Республика кенгаши (Кенгаш)га почта орқали ёки электрон кўринишда тақдим этади.
Низомнинг 30-бандида кўрсатилган муддатлардан кечикмаган ҳолда
2-босқич
Кенгашнинг Ишчи органи (Ахборот технологиялари вазирлиги)
1. Келиб тушган талабномаларни дастлабки экспертизадан ўтказади.
2. Дастлабки экспертизанинг натижаси ижобий бўлганда радиочастота талабномалари материаллари хулосалар олиш учун радиочастота органларига юборилади.
5 иш куни давомида
3-босқич
Радиочастота органлари
1. Радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларнинг электромагнит мослашувини баҳолайдилар ва радиочастота талабномалари материалларини техник экспертизадан ўтказадилар.
2. Салбий хулоса олинганда қарор қабул қилишни рад этиш ҳақида ариза берувчига хат юборади.
5 иш куни давомида
5-босқич
Кенгаш
Ариза берувчига Кенгаш қарори ёки зарур бўлганда Кенгаш мажлисининг баённомасидан тасдиқланган кўчирма юборилади.
3 иш куни давомида
Барча турдаги радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни ишлаб чиқиш, модернизация қилиш, ишлаб чиқариш ва хориждан олиб кириш учун радиочастота полосаларини (номиналларини) ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
РАДИОЧАСТОТАЛАР БЎЙИЧА РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ ҚАРОРИ
___________________________________________________________________________________________ ___________________________________________________________________________________________ ___________________________________________________________________________________________ (аризачининг номи, радиочастоталардан фойдаланиш мақсади, радиохизмат тури, қарор қабул қилиш учун асослар) Радиочастоталар бўйича Республика кенгаши қарор қилди: ___________________________________________________________________________________________ ___________________________________________________________________________________________ (аризачининг номи, радиочастота полосаси (номинал), РЭВ ва ЮЧҚ тури, радиочастотадан фойдаланиш ҳудуди) ___________________________________________________________________________________________ ___________________________________________________________________________________________ (РЭВ ва ЮЧҚдан фойдаланиш шартлари)
Раис (ёки раис ўринбосари)
_______________ (имзо)
__________________________ (исм, фамилия)
Тошкент ш. 20____й. «_____» ______________ даги ____-сон
Барча турдаги радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни ишлаб чиқиш, модернизация қилиш, ишлаб чиқариш ва хориждан олиб кириш учун радиочастота полосаларини (номиналларини) ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Радиоэлектрон восита / юқори частотали қурилмаларнинг тактик-техник
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 декабрдаги 801-сон қарорига 2-ИЛОВА
Радиоэлектрон воситаларни сотиб олиш ва (ёки) ўрнатиш, хориждан олиб кириш, эксплуатация қилишга рухсат этиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси ҳудудида радиоэлектрон воситаларни (кейинги ўринларда — РЭВ) сотиб олиш ва (ёки) ўрнатиш, хориждан олиб кириш, эксплуатация қилишга рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни бериш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.
2. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида РЭВдан фойдаланишни тартибга солиш қуйидагилар томонидан амалга оширилади:
а) Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Радиочастота спектрини бошқаришни ташкил қилиш ва фойдаланишни такомиллаштириш тўғрисида» 2013 йил 22 октябрдаги ПҚ-2053-сон қарори билан ташкил этилган Радиочастоталар бўйича Республика кенгаши ва унинг ишчи органи;
б) радиочастота органлари — Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (кейинги ўринларда — Вазирлик), Мудофаа вазирлиги ва Давлат хавфсизлик хизмати.
3. Мазкур Низом талаблари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида РЭВдан фойдаланувчи ёки фойдаланишни режалаштираётган Ўзбекистон Республикасининг резидентлари ва норезидентларига, шунингдек, хорижий давлатларнинг дипломатик ваколатхоналарига, консуллик муассасаларига, халқаро ташкилотлар ваколатхоналари учун, шунингдек, ажратилган радиочастота полосалари доирасида радиочастоталар бириктиришни амалга ошираётган радиочастота органлари учун мажбурийдир.
4. РЭВга эгалик қилувчилар (фойдаланувчилари)га радиочастоталарни мулк қилиб бериш, хусусийлаштириш ва доимий муддатсиз бириктиришга йўл қўйилмайди.
5. Радиочастота спектрининг мониторинги — радиочастота спектрининг ҳолатини кузатиш, ундан фойдаланишни баҳолаш, радиочастота спектри тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилишларининг олдини олиш ва бартараф этиш учун мўлжалланган ташкилий-техник чора-тадбирлар комплексидан иборат.
Фуқаролик радиохизматлари учун ажратилган радиочастота спектри мониторинги Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг «Электромагнит мослашув маркази» давлат унитар корхонаси (кейинги ўринларда — ЭМММ) томонидан амалга оширилади.
6. Ўзбекистон Республикасининг мудофаа ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида бириктирилган радиочастоталардан фойдаланиш, шунингдек, Радиочастоталар бўйича Республика кенгаши (кейинги ўринларда — Кенгаш) томонидан ажратилган радиочастота полосаларидан фойдаланган ҳолда учишларни ва кўчма ҳаво хизматини радионавигация жиҳатидан таъминлашнинг давлат текшируви ва назорати Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Давлат хавфсизлиги хизмати томонидан амалга оширилади.
7. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида РЭВни сотиб олиш (бериш), сотиш ва (ёки) ўрнатиш (қуриш), хориждан олиб кириш ва эксплуатация қилиш тартибига риоя этишини назорати Ўзбекистон Республикаси Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси (кейинги ўринларда — Ўзкомназорат), Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси ва Ички ишлар вазирлиги зиммасига юкланган.
2-боб. Радиочастоталарни бириктириш тартиби
8. Фойдаланувчиларнинг радиочастота спектридан фойдаланишлари, ариза берувчиларга нисбатан тенг ҳуқуқлар асосида рухсат этиш тартиби бўйича таъминланади.
Фойдаланувчиларнинг радиочастота спектридан фойдаланиши радиочастота органи томонидан бириктирилган радиочастота номиналлари асосида амалга оширилади.
9. Радиочастоталарни бириктиришда радиочастота органи томонидан аниқ радиочастота номинали кўрсатилган ҳолда тегишли рухсатнома берилади.
Радиочастоталарни бириктириш устуворлик тоифаларини ҳисобга олиб, яъни бирламчи ёки иккиламчи асосда амалга оширилиши мумкин.
Бунда радиочастоталардан иккиламчи асосда фойдаланадиган РЭВ радиочастоталардан бирламчи асосда фойдаланувчининг РЭВга зарарли халақитларни етказмаслиги керак ва улар радиочастоталардан бирламчи асосда фойдаланувчи РЭВдан бўладиган зарарли халақитлардан ҳимоялашни талаб қила олмайдилар.
Радиочастоталардан иккиламчи асосда фойдаланувчи РЭВ радиочастоталар кечроқ иккиламчи асосда берилган бошқа радиочастоталардан фойдаланувчи РЭВлари томонидан бўладиган зарарли халақитлардан ҳимоялашни талаб қилишлари мумкин.
Радиоҳаваскорлик хизмати РЭВни рўйхатдан ўтказиш ва улардан фойдаланиш, Кенгаш қарорида белгиланган техник шартлар ва қоидалар асосида амалга оширилади.
Кабель телевидениеси тармоқлари фаолияти телевидение каналлари учун ажратилган частоталар полосаларида ҳамда 110,0 МГц — 174,0 МГц; 230,0 МГц — 470,0 МГц частоталар диапазонларида иккиламчи асосда амалга оширилади. Кабель телевидениеси тармоқлари эгаси техник воситаларининг ишлашини лицензия шартномаси талабларига, Ўзбекистон Республикаси худудида амалдаги саноат радиохалақтлар учун давлат стандартлари ва нормаларига мувофиқлигини таъминлаши шарт.
10. Радиочастота органлари қуйидаги асосий принциплардан келиб чиққан ҳолда турли мақсаддаги РЭВ учун фойдаланувчиларга радиочастоталарни бириктиришлари керак:
радиочастоталардан фойдаланиб фаолиятни амалга оширишда юридик ва жисмоний шахслар ҳуқуқларининг тенглиги;
реал электромагнит ҳолат шароитларида РЭВ ишлашининг талаб қилинадиган сифатига риоя қилган ҳолда ажратилган радиочастота ресурсидан оқилона ва самарали фойдаланиш.
11. Радиочастота органлари Ўзбекистон Республикаси Радиочастоталарни тақсимлаш жадвали (кейинги ўринларда — Жадвал) асосида фақат Кенгаш томонидан уларга ажратилган полосаларда тегишли радиочастота спектридан фойдаланувчиларига радиочастоталарни бириктирадилар.
12. Радиочастота органлари тасарруфидаги радиочастота полосалари фойдаланувчиларга ушбу радиочастота органлари билан келиштирилган ҳолда фойдаланиш учун ажратилиши мумкин.
13. Фуқаролик мақсадида қўлланиладиган РЭВ учун радиочастоталарни бириктириш марказлаштирилган ва марказлаштирилмаган тартибда амалга оширилади.
Радиочастоталарни марказлаштирилган ҳолда бириктириш қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:
РЭВ таъсир (бошқа РЭВга халақит қилувчи таъсир) зонаси бир нечта вилоят ҳудудларини ўз ичига олган Ўзбекистон Республикасининг кенг ҳудудини қамраб олишида;
халқаро мувофиқлаштириш талаб қилинганда;
РЭВ ишлаши умумдавлат аҳамиятига эга бўлган ёки ягона радиочастота режасига мувофиқ амалга оширилишида.
Радиочастоталарни марказлаштирилмаган ҳолда бириктириш РЭВ таъсир зонаси битта маъмурий-ҳудудий бирлик ҳудуди билан чекланган ҳолларда, шунингдек, РЭВнинг халақитларсиз ишлашини таъминлаш учун қўшимча ташкилий-техник чора-тадбирларни ўтказиш талаб қилинмаган ҳолларда амалга оширилади.
Фуқаролик мақсадида қўлланиладиган радиочастота полосалари ушбу Низомнинг 1-иловасида кўрсатилган РЭВ учун рухсатномалар марказлаштирилмаган тартибда расмийлаштирилади.
3-боб. Рухсат берувчи талаблар ва шартлар
14. Радиочастота спектридан ва РЭВдан фойдаланишда рухсат берувчи талаблар ва шартларга қуйидагилар киради:
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида радиочастота спектри ва РЭВдан фойдаланиш бўйича қонун ҳужжатлари талаблари ва нормаларига мажбурий тарзда риоя қилиш;
Кенгаш қарорларида, ЭМММ рухсатномаларида ва фойдаланиш шартномаларида кўрсатилган доирадаги хатти-ҳаракатларни бажариш;
кўрсатилган фаолиятнинг ушбу турдаги фаолият учун белгиланган талаблар, нормалар ва қоидаларга мувофиқлиги;
мулкдор (эгалик қилувчи) — юридик шахс учун ариза берувчи ўзгарган, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган ҳолда, мулкдор (эгалик қилувчи) — жисмоний шахс учун — фамилия, исми, отасининг исми ёки фаолият жойи ўзгарганда қайта рўйхатга олингандан кейин етти иш куни давомида ЭМММни хабардор қилиш;
радиочастота органи хизматлари ва (ёки) радиочастота спектридан фойдаланганлик учун тўловни амалга ошириш.
15. Радиочастота спектридан фойдаланувчилар учун берилган радиочастоталар ҳарбий ҳаракатлар, зилзилалар, сув тошқинлари, ёнғинлар, эпидемиялар ва бошқа фавқулодда ҳолатлар содир бўлган ҳолларда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда радиочастота спектридан фойдаланувчини хабардор қилган ҳолда ўзгартирилиши мумкин.
16. РЭВни эксплуатация қилиш учун берилган радиочастоталардан фойдаланиш ҳуқуқи бошқа юридик ёки жисмоний шахсларга берилиши мумкин эмас, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
17. Радиочастота органлари томонидан ариза берувчиларнинг мурожаатлари асосида РЭВни сотиб олиш (бериш) ва (ёки) ўрнатиш (қуриш), хориждан олиб кириш, эксплуатация қилишга учун рухсатномалар берилади.
Рухсатномаларнинг борлиги фойдаланувчиларни РЭВни лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатация қилиш бўйича амалдаги қонун ҳужжатларида кўзда тутилган керакли гувоҳномалар, сертификатлар, келишувлар ва бошқа ҳужжатларни олиш, шунингдек, қонун ҳужжатлари билан белгиланган техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилиш мажбуриятларидан озод этмайди.
18. Телевизион ва радиоэшиттириш дастурларини қабул қилиш учун мўлжалланган РЭВни, шунингдек, савдо тармоғи орқали сотишга рухсат берилган маиший радиоэлектроника маҳсулотларини олиб кириш, сотиб олиш (бериш) ва эксплуатация қилиш учун тегишли рухсатномани олиш талаб қилинмайди.
19. Радиочастота органлари:
ариза берувчиларнинг радиочастоталарни ажратиш тўғрисидаги мурожаатлари асосида РЭВдан фойдаланиш учун тегишлилиги бўйича рухсатномаларни расмийлаштирадилар;
бириктирилган рухсатномалар реестрини юритадилар ва уни ўз расмий веб-сайтларида жойлаштирадилар, фойдаланиш чекланган ёки давлат сирларидан ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирдан иборат маълумотлар бундан мустасно;
ариза берувчиларнинг оғзаки ёки ёзма сўрови бўйича бепул асосда рухсат бериш масалалари бўйича тўлиқ ахборот ва малакали маслаҳатлар (изоҳлар) берадилар.
а) ушбу Низом, шунингдек, радиочастота спектридан фойдаланишни тартибга солувчи бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларини ҳисобга олиб, ариза берувчиларнинг РЭВ учун радиочастоталарни бириктириш тўғрисидаги мурожаатларини кўриб чиқиш;
б) радиочастоталар берилишини амалга ошириш ёки сўралаётган радиочастоталардан фойдаланиш мумкин эмаслигини асослантириш;
в) берилган радиочастоталар тўғрисидаги ахборот ҳисобини юритиш, тизимлаштириш ва сақлаш;
г) бошқа радиочастота органлари билан биргаликда фойдаланиш полосаларида берилган хамда барча радиочастоталар тўғрисидаги ахборотни — Кенгашга тақдим этиш;
д) радиочастота спектридан оқилона ва самарали фойдаланиш ҳисобига радиочастоталарга бўлган талабни максимал қондириш;
ж) радиочастота спектрининг мониторингини амалга ошириш;
з) радиохалақитлар манбаларини аниқлаш ишларини ташкил қилиш ва ўтказиш ҳамда ўз ваколатлари доирасида уларни бартараф этиш чораларини кўриш;
и) бошқа органлар билан биргаликда электромагнит мослашувни таъминлаш бўйича ташкилий-техник чора-тадбирларни ишлаб чиқиш.
21. Радиочастота органлари ўз ваколатларини амалга ошириш доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:
РЭВни эксплуатация қилиш хусусиятлари, шунингдек, алоҳида радиочастоталардан фойдаланиш имконияти билан боғлиқ муайян шароитларда радиочастота спектридан фойдаланишни тугатиш, тўхтатиб туриш ёки чеклаш;
рухсат бериш шартлари бузилганда, ўта муҳим давлат эҳтиёжлари учун маълум радиочастота диапазонларидан фойдаланиш зарурати бўлганда РЭВни эксплуатация қилишни тўхтатиб туриш, чеклаш, тугатиш;
РЭВнинг техник кўрсаткичлари белгиланган стандартлар ва техник нормаларга мос келмаганда, фуқаролар хавфсизлигини, жамият ва давлатнинг ахборот хавфсизлигини, атроф-муҳитнинг ҳолатини таъминламаганда, шунингдек, махсус ҳолатларда РЭВ ишлашини белгиланган тартибда тақиқлаш.
5-боб. Рухсатномалар берилишини рад этиш
22. Фуқаролик мақсадида қўлланиладиган РЭВ учун радиочастота спектридан фойдаланувчиларга рухсатномалар берилиши (радиочастоталар ёки радиочастота полосаларини бириктириш) қуйидаги асослар бўйича рад этилади:
рухсатномаларни бериш учун зарур бўлган ҳужжатлар тўлиқ ҳажмда тақдим этилмаганда;
ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатлар талабларга ва шартларга тўғри келмаслиги;
ишлайдиган ва фойдаланилиши режалаштирилаётган РЭВ билан электромагнит мослашув тўғрисида экспертизанинг қониқарсиз хулосаси;
берилган радиочастотадан фойдаланишни халқаро мувофиқлаштиришни ўтказишнинг қониқарсиз натижалари, агар бундай келишиш Халқаро электралоқа иттифоқининг Радиоалоқа регламентида ва бошқа халқаро шартномаларда кўзда тутилган бўлса.
23. Рухсатномани бериш рад этилган ҳолда ариза берувчига рад этиш сабаблари, қонун ҳужжатларининг аниқ нормалари ва ариза берувчи кўрсатилган сабабларни бартараф этиб ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш учун тақдим этиши мумкин бўлган муддатни кўрсатган ҳолда ахборот тизими орқали ёзма шаклда, шу жумладан электрон шаклда билдиришнома юборилади (топширилади).
24. Ҳужжатлар қайта кўриб чиқилаётганда радиочастота органи томонидан аввалроқ ариза берувчига ёзма равишда баён қилинмаган рад этиш сабабларини келтиришга йўл қўйилмайди, аввал кўрсатилган сабаблар бартараф этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар билан боғлиқ рад этиш сабабларини келтириш бундан мустасно.
6-боб. РЭВни сотиб олиш (бериш) ва (ёки) ўрнатиш (қуриш) рухсатномаларини олиш, уларнинг амал қилишини узайтириш, тўхтатиб туриш (тиклаш), тугатиш
25. Радиочастота органлари ва радиочастота спектридан потенциал фойдаланувчиларнинг ўзаро муносабатлари қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади ва радиочастотани бириктириш талабномасини олганда томонларнинг радиочастота спектридан фойдаланиш соҳасидаги мажбуриятлари ва жавобгарлигини кўзда тутувчи тегишли шартномалар билан расмийлаштирилади.
26. Берилган радиочастоталарга эгалик қилиш ҳуқуқи радиочастота спектрининг потенциал фойдаланувчисида у радиочастоталарнинг аниқ номиналларини кўрсатган ҳолда РЭВни сотиб олиш (бериш) ва ўрнатиш ёки қуриш учун рухсатномани олган вақтдан бошлаб пайдо бўлади.
Берилган радиочастоталарга эгалик қилиш — муайян фойдаланувчилар томонидан РЭВни олиш ва радиочастоталарнинг берилган номиналларига созлаш бўйича чора-тадбирлар комплексини ўтказиш учун радиочастоталарни ушбу фойдаланувчиларга вақтинча бириктириш.
РЭВни сотиб олиш (бериш) ва ўрнатиш ёки қуриш рухсатномасини бериш ушбу Низомнинг 2 ва 3-иловаларидаги схемаларга мувофиқ амалга оширилади.
27. Сотиб олиш ва ўрнатиш учун рухсатномалар РЭВнинг айрим турларига ёки тармоқни махсус қуриш (лойиҳалаштириш)ни талаб қилмайдиган радиоалоқа тизимларига берилади.
28. Қуриш учун рухсатномани беришда РЭВни сотиб олиш ва ўрнатиш учун алоҳида рухсатномалар олиш талаб қилинмайди.
29. Кенгаш томонидан Вазирлик учун ажратилган полосаларда РЭВни сотиб олиш (бериш) ва ўрнатиш ёки қуриш учун рухсатномалар марказлаштирилган тартибда — ЭМММ томонидан, марказлаштирилмаган тартибда — ЭМММ ҳудудий бўлинмалари томонидан берилади.
30. Кенгаш томонидан бошқа радиочастота органлари — Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Давлат хавфсизлик хизмати учун ажратилган радиочастота полосаларида РЭВни сотиб олиш ва ўрнатиш, қуриш учун рухсатномаларни бериш ЭМММ томонидан фақат марказлаштирилган асосда амалга оширилади.
31. Зарур рухсатномани олиш учун ариза берувчилар зарурлигини асослаган ва яратилаётган радиотармоқнинг вазифаси, ундан фойдаланиш соҳаси, РЭВни қўллаш хусусиятлари тўғрисидаги батафсил ахборотни илова қилган ҳолда ушбу Низомнинг 4-иловасидаги шаклга мувофиқ талабнома билан қуйидагиларга мурожаат қиладилар:
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ўрнатиладиган РЭВ учун ва радиочастоталар марказлаштирилган ҳолда бериладиган РЭВ учун ЭМММга.
Ҳужжатлар ЭМММга бевосита, почта алоқаси воситалари орқали ёки электрон шаклда уларнинг олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома билан тақдим этилади.
Қабул қилинган қарор тўғрисидаги билдиришнома талабнома берилган усул билан, яъни бевосита, почта алоқаси воситалари орқали ёки электрон шаклда ариза берувчига юборилади.
32. Талабномада қуйидагилар кўрсатилади:
ариза берувчи-юридик шахснинг номи, жойлашган жойи (почта манзили) ва ташкилий-ҳуқуқий шакли; ариза берувчи-жисмоний шахс учун — фамилияси, исми, отасининг исми, фуқаро шахсини тасдиқловчи ҳужжат маълумотлари;
РЭВ тури, ишлаб чиқарувчи, вазифаси, ўрнатиладиган жойи;
Кенгашнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ушбу турдаги РЭВдан муайян радиочастота полосасида фойдаланиш имконияти тўғрисидаги қарори маълумотлари (рақами, қабул қилинган санаси);
ариза берувчи бажаришни ёки амалга оширишни ният қилган хатти-ҳаракат ва (ёки) фаолиятнинг муайян тури, лицензияланадиган фаолият турларида фойдаланиладиган РЭВ учун лицензия маълумотлари (серияси, рақами, берилган санаси).
Талабномага қуйидаги материаллар илова қилинади:
а) ускунанинг тўлиқ техник тавсифи;
б) агар ариза берувчи юридик шахс бўлса, РЭВни рўйхатга олиш ва эксплуатация қилиш учун масъул шахсни тайинлаш тўғрисидаги буйруқнинг нусхаси;
частоталар режаси (режалаштирилаётган радиочастоталар диапазони ёки номиналлари);
нурланиш класси;
антенналар тури, уларнинг миқдори ва ер сатхига нисбатан осилиш баландлиги, антенна таянчларининг максимал баландлиги, нурланиш азимутлари ва электромагнит нурланишга таъсир кўрсатувчи бошқа характеристикалар;
радиоузатиш қурилмаларининг миқдори, турлари ва қуввати;
г) РЭВни жойлаштириш кўзда тутилган объектлар ва иншоотлар эгалари билан келишиш, агар ариза берувчининг ўзи бу объектлар ва иншоотларнинг эгаси бўлмаса;
д) йўлдош алоқа хизматларининг ер станциялари учун — Халқаро электралоқа иттифоқида рўйхатдан ўтказиш бўйича зарур бўлган техник параметрлар.
Бунда рухсатномалари марказлаштирилган ҳолда расмийлаштириладиган РЭВ учун радиочастоталарни бириктириш учун талабнома-хат икки нусхада берилади, жой харитасидан нусха кўчирилган частоталар режаси илова қилинган РЭВни жойлаштириш лойиҳаси — тўрт нусхада берилади.
33. Лицензияланадиган фаолият турларида фойдаланиладиган фуқаролик мақсадида қўлланиладиган РЭВни сотиб олиш ва ўрнатиш ёки қуриш рухсатномалари фойдаланувчи томонидан лицензия ва лицензия келишуви расмийлаштирилганидан кейин ЭМММ томонидан берилади.
34. Талабномаларнинг ариза берувчилар номидан ёки топшириғи бўйича воситачи вазифасини бажарадиган бошқа ташкилотлар томонидан берилишига йўл қўйилмайди.
Ариза берувчилар керакли ариза материалларини тайёрлаш учун илмий ёки маслаҳатлар берувчи ташкилотларни жалб қилишлари мумкин.
35. Ариза берувчилар тақдим этилаётган ахборот ва РЭВ техник маълумотларининг тўлиқлиги ва ишончлилиги учун жавобгар бўладилар.
Фуқаролик мақсадида қўлланиладиган РЭВ учун белгиланган тартибда ЭМММ рухсатномасини расмийлаштирмасдан қурилиш-монтаж ишларини бошлаш билан боғлиқ хавфлар учун юридик ва жисмоний шахслар, шунингдек, хорижий давлатларнинг дипломатик ваколатхоналари, консуллик муассасалари, халқаро ташкилотлар ваколатхоналари масъулдирлар.
ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ марказлаштирилмаган тартибда расмийлаштириладиган РЭВ бўйича тегишли рухсатнома ёки ёзма рад жавоби ҳужжатлар тақдим этилган кундан бошлаб беш иш куни давомида расмийлаштирилади;
марказлаштирилган тартибда расмийлаштириладиган РЭВ бўйича тегишли материаллар хулосаси билан ҳужжатлар тақдим этилган кундан бошлаб бир иш куни давомида ЭМММга тақдим этилади.
37. Агар ЭМММ ёки унинг ҳудудий бўлинмаларига тақдим этилган ҳужжатлар нотўғри расмийлаштирилган ёки тўлиқ ҳажмда берилмаган бўлса, ҳужжатлар тақдим этилган вақтдан бир соат ичида ушбу Низомнинг 5-бобидаги шартларга мувофиқ камчиликларни бартараф этиш учун ариза берувчига қайтарилади.
38. Бевосита ЭМММга ёки унинг ҳудудий бўлинмалари орқали тақдим этилган ҳужжатлар тўлиқ ҳажмда ЭМММ томонидан қуйидаги муддатларда кўриб чиқилади:
йигирма иш куни давомида (манфаатдор идоралар билан келишув ўтказилганлигини ҳисобга олиб);
бир юз йигирма кун давомида — халқаро мувофиқлаштириш зарур бўлганда.
Ҳужжатлар кўриб чиқилгандан кейин икки иш куни давомида тегишли рухсатнома расмийлаштирилади ёки ариза берувчига радиочастоталарни бириктириш асосланган равишда рад этилади.
39. Ўрнатиш (қуриш) учун рухсатнома фақат майдончалар (РЭВни ўрнатиш жойлари)ни радиочастота органлари билан келишиш шарти билан берилади.
40. Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги РЭВни қуриш ва ўрнатиш учун мўлжалланган майдончалар радиочастота органлари билан келишилиши керак, ушбу РЭВдан фойдаланиш рухсатномалари радиочастоталарни белгилашнинг марказлаштирилган тартибида расмийлаштирилади.
41. РЭВ (шу жумладан қуруқликдаги мобил алоқа таянч станциялари)ни битта таянч (объект)га жойлаштириш уларнинг ушбу таянч (объект)да ишлайдиган ва фойдаланиш учун аввал келишилган РЭВ билан электромагнит мослашувини таъминлашни ҳисобга олиб бажарилади.
42. Майдончаларни келишиш ариза берувчининг иштирокисиз радиочастота органлари томонидан мустақил равишда ўтказилади.
43. РЭВни жойлаштириш учун майдончалар (жойлаштириш жойлари)ни келишиш ҳужжатларини кўриб чиқиш ва радиочастота органлари томонидан хулосани тақдим этиш муддати юборилган ҳужжатлар олинган пайтдан бошлаб кўпи билан ўн саккиз иш кунини, мобил алоқа операторлари учун саккиз иш кунини ташкил қилади.
44. Келишувчи радиочастота органлари улар томонидан берилган келишувнинг амал қилиш муддатини белгиламайди, агар бундай зарурат Кенгашнинг тегишли қарори билан боғлиқ бўлмаса.
45. Радиочастота органлари томонидан майдонча ёки майдончанинг географик координаталари, радиочастоталар номиналлари, узаткичлар қувватлари, антенналарнинг нурланиш азимутлари, антенналарни осиш баландликлари (антенна таянчлари)ни ва электромагнит мослашувга таъсир кўрсатадиган бошқа характеристикаларни келишиш ёки ўзгартириш рад этилган ҳолда, майдончани келишиш ушбу Низомнинг 31, 32-бандларига кўра радиочастоталарни бириктириш учун янги талабноманинг техник параметрларига мувофиқ такрор ўтказилиши керак.
46. Радиочастоталарни берилишини халқаро мувофиқлаштиришни талаб қиладиган РЭВлар учун майдончаларни келишиш халқаро мувофиқлаштириш ўтказилгунга қадар амалга оширилади.
Агар мувофиқлаштириш жараёнида радиочастота берилишини ёки ундан фойдаланиш шартларини ўзгартириш зарурати юзага келса, у ҳолда бу ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси радиочастота органлари билан келишилгандан кейин қабул қилиниши керак.
47. Радиочастоталар берилишини халқаро мувофиқлаштириш, шунингдек, эълон қилиш ва Халқаро электралоқа иттифоқида рўйхатга олиш белгиланган тартибда амалга оширилади.
РЭВга радиочастоталар бириктиришни халқаро мувофиқлаштириш ва Халқаро электралоқа иттифоқида рўйхатга олиш даврида ариза берувчига ушбу Низомнинг 79-бандига кўра вақтинча эксплуатация қилиш рухсатномаси берилиши мумкин.
48. Ариза берувчи РЭВни хориждан сотиб олиш ва ўрнатиш ёки қуриш учун рухсат бериш характеридаги ҳужжатлар расмийлаштирилгандан кейин ариза берувчига ушбу Низомнинг 7-бобида кўзда тутилган тартибда бу воситаларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш учун рухсатнома берилади.
49. Фуқаролик вазифасидаги РЭВни сотиб олиш (бериш) ва ўрнатиш ёки қуриш учун рухсатномалар ариза берувчи томонидан экспертиза, электромагнит мослашувини таҳлил қилиш ва радиочастоталар бириктириш хизматлари учун белгиланган тарифларга мувофиқ ҳақ тўлангандан кейин берилади.
50. Фуқаролик вазифасидаги РЭВ учун радиочастоталарни бириктириш жараёнида илмий тадқиқотларни ўтказиш, частота-ҳудудий тарқоқлик нормалари ва турли вазифадаги РЭВ радиочастоталаридан биргаликда фойдаланиш шартларини ишлаб чиқиш ёки РЭВ электромагнит мослашувининг табиий шароитдаги синовларини ўтказиш талаб қилинса, бу ишларни бажариш учун ҳақ тўлаш манфаатдор юридик ёки жисмоний шахслар ва бу ишларни бажарадиган ташкилотлар ўртасида тузиладиган шартномалар бўйича бажарилади.
51. РЭВни сотиб олиш (бериш) ва ўрнатиш ёки қуриш рухсатномасининг амал қилиш муддати рухсатнома берилган пайтдан бошлаб бир йилни ташкил қилади.
52. Сотиб олиш (бериш) ва ўрнатиш ёки қуриш рухсатномасининг амал қилиш даврида фойдаланувчи ускунани созлаш, синовдан ўтказиш, учун радиочастоталардан фойдаланиш ҳуқуқига эга.
Фойдаланувчи ускунани созлаш, синовдан ўтказиш даврида радиочастоталардан фойдаланишни бошлаш санасидан икки кун аввал фойдаланиш муддати ва техник шартлари тўғрисидаги ахборотни ўз ичига олган билдиришномани почта алоқаси орқали ёки электрон шаклда радиочастота органига тақдим этади.
Шу билан бирга ускунани созлаш, синовдан ўтказиш учун радиочастоталардан фойдаланиш муддати уч кундан ошмаслиги керак. Кўрсатилган ишларни ўтказиш учун мурожаатлар миқдори уларнинг зарурлиги билан белгиланади.
РЭВни сотиб олиш (бериш) ва ўрнатиш ёки қуриш учун рухсатноманинг амал қилиш муддати даврида РЭВдан юридик ва жисмоний шахсларга хизматлар кўрсатиш (тижорат мақсадлари) учун фойдаланиш тақиқланади.
53. Сотиб олиш (бериш) ва ўрнатиш ёки қуриш учун берилган рухсатномани амал қилиш муддати давомида фойдаланувчи ускунани олиши ва ўрнатиши, қурилиш ишларини бажариши, ускунани, созлаши, синовдан ўтказиши, шунингдек, уни эксплуатация қилиш учун рухсатномани расмийлаштириши керак.
54. Агар ариза берувчи томонидан сотиб олиш (бериш) ва ўрнатиш ёки қуриш учун берилган рухсатноманинг амал қилиш муддати давомида керакли ишлар бажарилмаган бўлса, ариза берувчининг мурожаати бўйича белгиланган тарифларга мувофиқ қайта тўловни амалга оширган ҳолда рухсатнома узайтирилиши мумкин.
Сотиб олиш ва ўрнатиш ёки қуриш рухсатномалари бўйича ишларни бажариш муддатининг узайтирилиши тўғрисидаги ариза уларнинг амал қилиш муддати тугагунга қадар берилиши керак.
55. Сотиб олиш (бериш) ва ўрнатиш ёки қуриш рухсатномасининг амал қилиши қуйидаги ҳолларда тўхтатиб турилиши мумкин:
телекоммуникациялар соҳасида фаолиятни амалга ошириш лицензиясининг амал қилиши тўхтатиб турилганда, агар бундай фаолият радиочастота спектридан фойдаланиш билан боғлиқ бўлса;
рухсатнома ёки фойдаланиш шартномаси шартларида аниқланган камчиликларни бартараф этиш мажбуриятини юкловчи радиочастота органи, Ўзкомназоратнинг кўрсатмаси бўйича.
56. Сотиб олиш ва ўрнатиш ёки қуриш рухсатномасининг амал қилишини тугатиш учун асослар бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:
б) юридик шахс тугатилганда — тугатилган пайтдан ёки қайта ташкил қилиш натижасида унинг фаолияти тугатилганда — қайта ташкил қилиш пайтидан, унинг қайта ташкил этилиши бундан мустасно, шунингдек, юридик шахслар қўшиб юборилган тақдирда янги ташкил этилган юридик шахс давлат рўйхатига олинган санада Кенгашнинг радиочастоталарнинг бир хил диапазонлари (номиналлари)дан ва бир хил РЭВдан фойдаланиш тўғрисидаги қарори бўлса;
в) жисмоний шахс — тадбиркорлик субъекти давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиши тугатилганда;
г) жисмоний шахс вафот этганда, ишлаш қобилияти белгиланган тартибда чекланганда, ишлаш қобилиятини йўқотган деб тан олинганда;
д) ариза берувчи томонидан бир йил давомида рухсат бериш талаблари мунтазам равишда (икки ва ундан ортиқ) ёки бир марта қўпол равишда бузилганда, агар ушбу бузилишлар ариза берувчининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига, жамоат хавфсизлигига зиён ҳамда атроф-муҳитга зарар етказишга олиб келган бўлса;
е) рухсатнома ёки фойдаланиш шартномасининг амал қилиш муддати тугаганда;
ж) бажариш учун рухсатнома берилган бир мартали ишни бажариш.
57. Сотиб олиш (бериш) ва ўрнатиш ёки қуриш рухсатномаларининг амал қилишини тугатиш учун асос ҳисобланадиган бир марталик қўпол бузилишларга қуйидагилар киради:
58. РЭВни сотиб олиш (бериш) ва ўрнатиш ёки қуриш рухсатномасининг амал қилиш муддатини тўхтатиб туриш (тиклаш), тугатиш Ўзбекистон Республикасининг «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида» ги қонунининг 22 ва 23-моддаларида кўзда тутилган тартибда бажарилади.
7-боб. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига фуқаролик фойдаланувидаги РЭВни олиб кириш рухсатномасини олиш
59. РЭВни божхона чегараси орқали ўтказиш ЭМММ (ёки унинг ҳудудий бўлинмалари) томонидан аввал берилган сотиб олиш ва ўрнатиш ёки қуриш учун рухсатномаси бўлган ҳолларда олиб кириш учун рухсатномалар расмийлаштирилади.
60. Агар ариза берувчи РЭВни сотиш мақсадида олиб кираётган бўлса ЭМММнинг олиб кириш рухсатномасини олишдан аввал Ўзбекистон Республикаси ҳудудида РЭВни етказиш ва/ёки сотиш ҳуқуқини берадиган Кенгашнинг тегишли қарорини олиши керак.
Бундай ҳолда сотиб олиш ва ўрнатиш ёки қуриш рухсатномаларини расмийлаштириш талаб қилинмайди.
61. РЭВни олиб кириш рухсатномасини бериш ушбу Низомнинг 5-иловасидаги схема бўйича амалга оширилади.
62. Радиочастоталарни бириктириш тартибидан (марказлаштирилмаган ёки марказлаштирилган тартибда) қатъи назар, олиб кириш рухсатномалари ЭМММда етти иш куни ичида расмийлаштирилади.
63. РЭВни олиб кириш рухсатномасини олиш учун ариза берувчи ЭМММга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
а) РЭВ турларини ва миқдорини кўрсатган ҳолда олиб кириш учун рухсатномани бериш тўғрисидаги ариза;
б) товар-транспорт ҳужжатлари (инвойс, юкхатлар ва ш.к.)нинг нусҳалари.
64. РЭВнинг радиоэлектрон воситага тааллуқлиги тўғрисида хулосасини олиш зарур бўлган ҳолларда ЭМММга олиб кирилаётган ускунанинг тўлиқ техник тавсифи ва товар-транспорт ҳужжатлари (инвойс, юкхатлар ва ш.к.)нинг нусҳалари тақдим этилади.
65. Хориждан олиб кирилаётган РЭВнинг турлари ва миқдори тўғрисидаги маълумотлар ҳамда аввал берилган сотиб олиш (бериш) ва ўрнатиш ёки қуриш рухсатномасида кўрсатилган маълумотлар ўртасида фарқлар мавжуд бўлган ҳолда ариза берувчига уч иш куни ичида олиб кириш учун рухсатнома берилишининг асосланган рад жавоби (ушбу Низомнинг 5-боби) берилади.
Олиб кириш учун рухсатнома шу рухсатнома учун тўлов амалга оширилганлиги ҳақида ҳужжат нусҳаси тақдим қилинган кунда берилади.
66. Сотиб олиш (бериш) ва ўрнатиш ёки қуриш рухсатномасига эга бўлмасдан туриб олиб кириш рухсатномасини беришга Кенгашнинг тегишли қарори бўлган қуйидаги ҳолларда йўл қўйилади:
в) ариза берувчининг РЭВни кейин олиб чиқиш тўғрисидаги мажбурияти остида радиочастоталардан вақтинчалик фойдаланган ҳолда чора-тадбирларни ўтказиш;
г) РЭВдан ўқув мақсадларида фойдаланиш (эфирга чиқиш ҳуқуқисиз);
д) мобил алоқа операторлари томонидан олиб кирилаётган РЭВни.
Бундай ҳолларда олиб кириш учун рухсатномаларни бериш уч иш куни давомида амалга оширилади.
67. Қолган барча ҳолларда олиб кириш учун рухсатнома сотиб олиш ва ўрнатиш ёки қуриш учун тегишли рухсатномалар расмийлаштирилмагунча берилмайди.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига радиоҳаваскорлик ускунасини олиб кириш фақат ЭМММ ёки унинг ҳудудий бўлинмаларининг ҳаваскорлик радиостанциясини эксплуатация қилиш учун рухсатномаси бўлганда амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига радиоҳаваскорлик янги турдаги ва янги рақамли модуляция ускуналари олиб кириш ва эксплуатация қилиш Кенгашнинг алоҳида қарорлари асосида амалга оширилади.
68. Олиб кириш учун рухсатнома радиочастоталардан фойдаланиш ва РЭВни эксплуатация қилиш учун асос бўлиб ҳисобланмайди, ҳаваскорлик радиостанциялари бундан мустасно.
8-боб. РЭВни эксплуатация қилиш рухсатномаларини олиш, уларнинг амал қилишини узайтириш, тўхтатиб туриш (тиклаш), тугатиш
69. Марказлаштирилган ва марказлаштирилмаган тартиб РЭВни эксплуатация қилиш учун рухсатномаларни беришда ҳам сақланади.
РЭВни эксплуатация қилиш рухсатномасини бериш ушбу Низомнинг 6-иловасидаги схема бўйича амалга оширилади.
Қурилиши тугалланган объектларни эксплуатацияга қабул қилиш комиссияларининг далолатномалари билан расмийлаштирилади.
Бино ичида алоқани ташкил этиш мақсадида мобил алоқа операторлари учун ажратилган радиочастота полосаларида мобил алоқа таянч станциянинг эффектив изотроп нурланиш қуввати 500 мВт дан ошмаган ҳолда эксплуатация қилиш учун рухсатнома расмийлаштирилмайди, бунда радиочастота спектри фойдаланувчиси томонидан мобил алоқа таянч станциясининг қурилиш-монтаж ишларини бошлашдан олдин, ўрнатилиш жойи ва асосий техник параметрлари тўғрисидаги маълумот ўн иш кунида ЭМММга хабарнома шаклида тақдим этилади.
70. Ариза берувчи РЭВни эксплуатация қилиш учун рухсатнома бериш тўғрисидаги хатига РЭВ учун тўлдирилган сўровнома ва қабул қилиш комиссиясининг далолатномасини илова қилган ҳолда:
а) марказлаштирилмаган ҳолда бериладиган РЭВ учун ЭМММнинг тегишли ҳудудий бўлинмасига;
б) марказлаштирилган ҳолда бериладиган РЭВ, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ўрнатилган РЭВ учун ЭМММга тақдим этади.
71. Таркибига мажбурий равишда ЭМММ ва Ўзкомназорат, ариза берувчи ва пудратчи вакиллари кирадиган фуқаролик вазифасидаги РЭВни қабул қилиш комиссияси ишни тугатгандан кейин уч иш куни ичида қурилиш нормаларига мувофиқ РЭВни эксплуатацияга киритиш мумкинлиги тўғрисидаги далолатнома шаклидаги хулосани расмийлаштиради.
Бунда қабул қилиш далолатномасини расмийлаштирмасдан қуйидаги РЭВни эксплуатация қилиш учун рухсатномаларни беришга йўл қўйилади:
а) ҳаракатдаги (мобил) алоқанинг таянч станциялари, радиореле станциялари ва антенна мачта иншоотлари учун; шахсий (якка тартибда) фойдаланиладиган РЭВ ва маълумотлар узатиш абонент станциялари ҳамда радиоуланиш тизимлари учун; Wi-Fi технологиясини қўллаган ҳолда кенг полосали радиоуланиш тизимлари учун; шунингдек, қуввати 50 Втдан кам бўлган ҳаракатдаги ва турғун радиотелефон алоқа РЭВ учун;
б) дипломатик ва консуллик ваколатхоналар ҳудудида жойлашган станционар РЭВ учун.
Ҳаракатдаги (мобил) алоқанинг таянч станциялари, радиореле станциялари ва антенна мачта иншоотларини қабул қилиш далолатномасини расмийлаштирмасдан эксплуатация қилиш учун рухсатнома ЭМММдан олингандан сўнг, ушбу Низомнинг 7-иловасидаги шаклга мувофиқ хабарнома (илова қилиниши керак бўлган ҳужжатлар билан бирга) ўттиз иш кун муддат ичида Ўзкомназоратга юборилиши шарт.
72. Ариза берувчи ЭМММ (ёки унинг ҳудудий бўлинмаси)га қабул қилиш комиссияси далолатномасининг нусҳасини тақдим этади.
Қабул қилиш комиссиясининг далолатномаси олинган вақтдан бошлаб РЭВни эксплуатация қилиш ҳуқуқини берувчи рухсатнома расмийлаштирилади:
а) марказлаштирилмаган тартибда расмийлаштириладиган РЭВ учун ЭМММ ҳудудий бўлинмалари томонидан уч иш куни давомида (рухсатнома нусҳаси ЭМММга юборилади);
б) марказлаштирилган тартибда расмийлаштириладиган РЭВ учун ўн иш куни давомида.
РЭВни эксплуатация қилиш учун рухсатномалар тўлов амалга оширилган кунда тарифларга мувофиқ радиочастоталардан фойдаланишнинг биринчи ойи учун рўйхатга олиш ва эксплуатация қилиш учун тўлов амалга оширилгандан кейин берилади.
73. Ҳисоб берилган вақтдан бошлаб ўттиз банк куни давомида тўлов амалга оширилмаганда эксплуатация қилиш ҳуқуқи берилмайди (ушбу Низомнинг 5-бобига мувофиқ рухсатномани бериш рад этилади) ва ариза берувчи радиочастоталарга эгалик қилиш ҳуқуқини йўқотади.
Бундай ҳолларда томонлар ўртасида тузилган фойдаланиш шартномаси ЭМММ томонидан бир томонлама тартибда бекор қилинади.
Сотиб олиш ва ўрнатиш ёки қуриш рухсатномасини беришда ариза берувчи томонидан амалга оширилган тўлов қайтарилмайди.
74. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланишга рухсат берилган радиотелефонлар (радиоузайтиргичлар)ни эксплуатация қилиш (рўйхатга олиш) рухсатномасини олиш учун радиочастота органларига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
а) радиотелефон эгасининг фамилияси кўрсатилган ҳолда ҳар бир радиотелефон учун алоҳида тўлдирилган сўровнома;
б) радиотелефон эгаси томонидан тасдиқланган радиотелефонни жойлаштириш схемаси;
в) радиотелефон эгасининг паспорти нусхаси;
г) ЭМММ ёки унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан ўтказилган РЭВ техник характеристикаларини ўлчаш протоколи;
д) радиотелефон эгасига антеннани ўрнатиш учун иншоот томидан фойдаланишга рухсат берувчи объектлар ва иншоотлар эгаларининг розилик хати;
е) радиотелефонларни рўйхатга олиш учун белгиланган тарифларга мувофиқ ҳақ тўлаш учун тўлов ҳужжатининг нусҳаси;
ж) мобил (транспорт воситасига ўрнатиладиган) ва кўтариб юриладиган (терминаллар) РЭВ учун рўйхатга олиш қайдномаси.
75. Якка тартибдаги ва/ёки жамоа бўлиб фойдаланиладиган ҳаваскорлик радиостанциясини эксплуатация қилиш рухсатномасини олиш учун ЭМММ ёки унинг ҳудудий бўлинмаларига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
а) сўровнома — якка тартибдаги ва/ёки жамоа бўлиб фойдаланиладиган ҳаваскорлик радиостанцияларининг эгалари учун — радиобошқариладиган моделдаги радиостанцияларнинг эгалари учун ва «Тулки ови» мусобақалари учун;
б) икки нусхада 4x6 фотосурати — якка тартибдаги ва/ёки жамоа бўлиб фойдаланиладиган ҳаваскорлик радиостанцияларининг эгалари учун ва битта нусхада — радиобошқариладиган моделдаги радиостанцияларнинг эгалари учун ва «Тулки ови» мусобақалари учун;
антенналар тури, уларнинг миқдори ва ерга нисбатан осилиш баландлиги, антенна таянчларининг максимал баландлиги, нурланишлар азимутлари ва электромагнит нурланишга таъсир кўрсатадиган бошқа характеристикалар;
радиоузатиш қурилмаларининг миқдори, турлари ва қуввати;
д) РЭВ эгасининг паспорти нусхаси;
е) ҳаваскорлик радиостанцияларига тааллуқли спорт турлари билан шуғилланиш учун ушбу спорт турларини мувофиқлаштирувчи ваколатли орган орқали юқоридаги ҳужжатлар ЭМММга тақдим этилади.
16 ёшга тўлмаган шахслар учун қўшимча равишда радиостанцияни ўрнатиш ва эксплуатация қилиш учун ота-онасининг ёзма розилиги-мажбурияти тақдим этилади.
Жамоа бўлиб фойдаланиладиган ҳаваскорлик радиостанциясини очиш учун қўшимча равишда бу радиостанциялар учун хонани ажратувчи ташкилот ёки шахснинг розилиги тақдим этилади.
76. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча бўлган ва ўз мамлакатининг рухсатномаси (лицензияси)га эга хорижий давлатларнинг фуқаролари режалаштирилаётган ишни бошлашдан бир ой олдин ЭМММ ёки унинг ҳудудий бўлинмаларига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиб, ҳаваскорлик радиостанциясини эксплуатация қилиш учун рухсатномани расмийлаштиришлари мумкин:
в) ҳаваскорлик радиостанцияларига тааллуқли спорт турларини мувофиқлаштирувчи ваколатли органининг илтимосномаси.
77. Эксплуатация қилиш рухсатномаси (шу жумладан, ҳаваскорлик радиостанциялари) рухсатномада ёки фойдаланиш шартномасида кўзда тутилган маълум муддатга (уч йилдан кўп бўлмаган) берилади.
Агар РЭВдан лицензияланадиган фаолият турларида фойдаланилса, у ҳолда РЭВни эксплуатация қилиш рухсатномасининг умумий амал қилиш муддати лицензиянинг амал қилиш муддатидан ошмаслиги керак.
78. Эксплуатация қилиш рухсатномалари РЭВ учун ҳар йиллик тўловларини ўз вақтида тўлаш шарти билан рухсатноманинг амал қилиш муддати тугашидан ўн кун олдин кейинги даврга узайтирилади.
Ҳаваскорлик радиостанциялари учун эксплуатация қилиш рухсатномаси унинг амал қилиш муддати тугаганидан кейин бир ой ичида ва уларнинг эгалари белгиланган тарифлар бўйича тўловларни тўлангандан кейин узайтирилади.
79. Зарур бўлганда ариза берувчига РЭВни вақтинча эксплуатация қилиш ҳуқуқини берувчи рухсатнома расмийлаштирилади:
а) халқаро мувофиқлаштиришни ўтказиш даврида — олти ой муддатгача;
б) лицензияни қайта расмийлаштириш, амал қилишини узайтириш — уч ой муддатгача.
80. Вақтинча эксплуатация қилиш рухсатномани расмийлаштириш учун ариза берувчи РЭВ учун сўровнома тақдим этиши керак.
Вақтинча эксплуатация қилиш учун рухсатномаларни расмийлаштиришда радиочастоталардан фойдаланиш учун тўловлар белгиланган тарифларга мувофиқ ундирилади.
81. РЭВни эксплуатация қилиш рухсатномасининг амал қилиши қуйидаги асосларга кўра тўхтатиб турилади:
а) рухсат бериш талаблари ва шартлари бузилганлигини аниқланганда;
б) телекоммуникация хизматларини кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, агар бундай фаолият радиочастота спектридан фойдаланиш билан боғлиқ бўлса;
в) радиочастота органи, Ўзкомназоратнинг рухсатнома ёки фойдаланиш шартномаси шартларининг аниқланган камчиликларини бартараф этиш мажбуриятини юкловчи кўрсатмаси бўйича;
г) рухсатномани бериш учун даврий тўловни амалга оширилмаганда;
д) радиочастота спектрининг маълум полосаларидан ўта муҳим давлат эҳтиёжлари учун фойдаланиш заруратининг юзага келиши.
82. РЭВни эксплуатация қилиш ҳуқуқини берувчи рухсатноманинг амал қилиши қуйидаги ҳолларда тугатилади:
б) телекоммуникация хизматларини кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилишини тугатиш, агар бундай фаолият радиочастота спектридан фойдаланиш билан боғлиқ бўлса;
в) РЭВдан фойдаланганда фуқароларнинг ҳаёти ёки соғлиғига, жамият ва давлатнинг ахборот хавфсизлигига, шунингдек атроф-муҳит ҳолатига реал хавф юзага келган ҳолларда;
г) берилган радиочастоталардан воз кечилганда;
д) белгиланган муддат давомида берилган радиочастоталардан фойдаланилмаганда;
е) РЭВни эксплуатация қилиш рухсатномасининг амал қилиш муддатини тўхтатиб туриш учун асос бўлиб хизмат қилган бузилиш бартараф этилмаганда.
83. Ҳаваскорлик радиостанциясини эксплуатация қилиш рухсатномаси қуйидаги ҳолларда тугатилади:
а) радио орқали махфий, узатилиши мумкин бўлмаган маълумотлар узатилганда;
б) радиоҳаваскорларнинг қадр-қимматини обрўсизлантирувчи хатти-ҳаракатлар ва сўзлашувлар учун;
в) ахборот хавфсизлиги ва радиоалоқанинг конфиденциаллиги талабларини бузиш.
85. РЭВни эксплуатация қилиш рухсатномасининг амал қилишини тўхтатиб туриш (тиклаш), тугатиш Ўзбекистон Республикасининг «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонунининг 22 ва 23-моддаларида кўзда тутилган тартибда бажарилади.
86. Радиочастота органлари РЭВни эксплуатация қилиш рухсатномаларини радиочастота спектридан фойдаланувчиларга беришда амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ РЭВни эксплуатация қилиш учун вақтинча чекловларни киритиш мумкинлиги тўғрисида огоҳлантирадилар.
РЭВдан ўқув мақсадларида фойдаланиш (эфирга чиқмасдан) рухсатномалари тўловлар ундирмасдан ЭМММ (ёки унинг ҳудудий бўлинмалари) томонидан расмийлаштирилади.
87. Ишлаётган РЭВни ижарага берувчининг талаби бўйича, биноларни реконструкция ва/ёки қуришда, ускунани ўрнатиш жойларини ўзгартиришнинг бошқа сабабларига кўра демонтаж қилиш зарурати юзага келган ҳолларда, давлат, жамоат тадбирлари, шунингдек, айрим ҳолатларда Вазирлик билан келишув асосида янги ўрнатилиш манзили бўйича РЭВга сотиб олиш (бериш) ва ўрнатиш ёки қуриш учун рухсатнома бўлган тақдирда РЭВдан хизматлар кўрсатиш учун вақтинча фойдаланишга йўл қўйилади.
9-боб. Телекоммуникациялар соҳасидаги лицензияланиши керак бўлган фаолият турларига ва Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари учун рухсатнома расмийлаштириш
88. Радиочастоталардан фойдаланиб фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияни расмийлаштиришда радиочастоталардан фойдаланиш техник имкониятини кўриб чиқиш учун талабномалар электромагнит мослашув нуқтаи назаридан марказлаштирилган тартибда ЭМММда кўриб чиқилади. Бундай талабномалар бўйича Вазирликка лицензияланадиган фаолият турини амалга ошириш учун радиочастоталардан фойдаланиш имконияти борлиги ёки йўқлиги тўғрисида ЭМММ хулосаси юборилади.
89. Радиочастоталарни тақсимлаш ва телевизион ҳамда радиоузатишларни тарқатиш (трансляция, ретрансляция қилиш) фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи якка тартибдаги лицензияларни бериш танлов асосида амалга оширилади.
90. Тегишли рухсатномалар ушбу Низомнинг 6, 7 ва 8-бобларида белгиланган тартибда лицензия олингандан кейин лицензиатларга расмийлаштирилади.
Лицензиянинг мавжудлиги лицензиатга РЭВ учун тегишли рухсатномани расмийлаштирмасдан радиочастоталардан фойдаланиш ва радиоузатиш ускунасини эксплуатация қилиш ҳуқуқини бермайди.
91. Радиочастоталардан фойдаланиб фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга телекоммуникация операторлари томонидан учинчи шахсларга тегишли ускунадан фойдаланилган ҳолда (лизинг, ижара шартлари асосида ва ш.к.), телекоммуникация хизматларини кўрсатиш мақсадида рухсатнома телекоммуникация оператори номига расмийлаштирилади.
Телекоммуникация операторлари давлат дастурларини трансляция қилишдан бўш вақтда телевидение ва радиоэшиттириш дастурларини тарқатиш учун иккиламчи асосда частота номиналлардан фойдаланиб Вазирлик корхоналарининг ускуналарини ижарага олган ҳолда, рухсатнома ижаранинг Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси билан келишилганлиги тўғрисидаги ҳужжатни радиочастота органига тақдим этувчи ижарага берувчи номига расмийлаштирилади.
92. Хорижий давлатларнинг дипломатик ваколатхоналарига ва консуллик муассасаларига, халқаро ташкилотларнинг ваколатхоналарига, хорижий юридик ва жисмоний шахсларга, шунингдек фуқаролиги бўлмаган шахсларга (кейинги ўринларда — Ўзбекистон Республикаси норезидентлари) тегишли бўлган РЭВ учун рухсатномани расмийлаштириш фақат Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг талабномалари бўйича бажарилади, Ташқи ишлар вазирлиги норезидентлар томонидан тайёрланган ҳужжатлар асосида радиочастоталар спектридан фойдаланувчиларнинг ушбу тоифаси номидан тегишли илтимосномаларни ЭМММга тақдим этади. Ҳужжатлар ушбу Низомга мувофиқ тақдим этилади.
Радиочастоталарни бириктириш принципларига мувофиқ талаб қилинган радиочастоталарни бириктириш имкони бўлмаганда ЭМММ Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига радиочастоталарнинг бошқа номиналларидан ва РЭВнинг бошқа турларидан фойдаланиш имконияти тўғрисидаги таклифлар билан асосланган жавобни юборади.
Кўрсатилган шахслар — РЭВ эгалари ЭМММ томонидан берилган рухсатномада кўрсатиб ўтилган эксплуатация қилиш шартларига қатъий риоя қилишлари керак ва уларни бузганлик учун белгиланган тартибда жавобгардирлар.
10-боб. РЭВни бериш, жойлаштирилган жойини, техник параметрларини ўзгартириш ёки алмаштириш тартиби
93. РЭВнинг бир эгаси томонидан бошқага бериш, шунингдек уни сотишга фақат ЭМММ ёки унинг ҳудудий бўлинмаларининг рухсати билан йўл қўйилади, РЭВни мулк қилиб олиш (ҳуқуқий эга бўлиш) бундан мустасно.
РЭВнинг янги эгаси ушбу Низомнинг 6 ва 8-бобларида белгиланган тартибда керакли рухсатномаларни расмийлаштиришга мажбур.
94. РЭВ жойлаштирилган жойини ёки трасса йўналишларини ўзгартириш ЭМММ ёки унинг ҳудудий бўлинмалари рухсати билан амалга оширилади.
95. Эксплуатацияга рухсат берилган РЭВни бошқасига алмаштириш ва объектни РЭВ электромагнит мослашувига таъсир кўрсатадиган техник параметрларини ўзгартирмасдан реконструкция қилиш радиочастота спектридан фойдаланувчининг сўровномасига асосан эксплуатация қилиш учун аввал берилган рухсатномага ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш йўли билан амалга оширилади. Бунда қабул қилиш комиссиясининг далолатномасини расмийлаштирмасдан ЭМММ вакиллари иштирокида радиочастота спектридан фойдаланувчи томонидан объектни эксплуатацияга топшириш ички далолатномасини расмийлаштирилади.
Мобил алоқа операторларининг телекоммуникация қурилмалари ва иншоотларини қурилиш-монтаж, реконструкция, синовдан ўтказиш ва интеграция қилиш ишларини якунлаш ҳамда тижорат мақсадида фойдаланишни йўлга қўйиш, шунингдек, телекоммуникация қурилмалари ва иншоотларининг электромагнит мослашувига таъсир кўрсатадиган техник параметрларини ўзгартирмасдан, мавжуд қурилмалардаги, телекоммуникация линиялари ва иншоотларидаги ускуналарни кенгайтириш ҳамда санитария меъёрларини таъминлаган ҳолда таянч станциялар антенналарининг азимутлари, эгилиш бурчаклари, баландлигини ўзгартириш ўн иш куни муддатда ЭМММни хабардор қилган ҳолда амалга оширилади.
Бунда радиочастота спектри фойдаланувчиси томонидан тақдим қилинган сўровномага асосан эксплуатация қилиш учун аввал берилган рухсатномага ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш йўли билан амалга оширилади.
РЭВнинг электромагнит мослашувига таъсир кўрсатадиган техник параметрлари ўзгартирилганда, тегишли рухсатномалар радиочастота органлари билан келишилгандан кейин берилади.
96. РЭВни демонтаж қилиш ва ҳисобдан чиқариш уларнинг эгаси томонидан амалга оширилади ва улардан кейинчалик қандай фойдаланилишини кўрсатиб далолатнома билан расмийлаштирилади. Далолатноманинг бир нусхаси ЭМММ ёки унинг ҳудудий бўлинмасига юборилади.
97. Балансдан чиқарилган РЭВни қисмларга ажратилиши ва улардан захира деталлар сифатида фойдаланиш ёки «Ватанпарвар» мудофаага кўмаклашиш ташкилоти Марказий кенгашининг бўлинмаларига топширилиши мумкин. Топшириш тўғрисидаги ҳужжатларнинг нусхалари ЭМММ ёки унинг ҳудудий бўлинмаларига тақдим этилади.
98. Эксплуатация қилиш рухсатномасига эга РЭВни янги техник параметрлари билан фойдаланиш учун ушбу Низомнинг 6, 8 ва 10-бобларида белгиланган тартибда рухсатномаларни расмийлаштириш талаб этилади.
99. Ушбу бобда кўзда тутилган масалаларни кўриб чиқиш ва рухсатномаларни расмийлаштириш фойдаланилаётган диапазонлар ва РЭВ турларига боғлиқ ҳолда марказлаштирилмаган ёки марказлаштирилган тартибда амалга оширилади.
11-боб. РЭВни эксплуатация қилиш шартлари, рўйхатга олиш ҳамда уларнинг эгалари ва масъул бўлган мансабдор шахсларнинг мажбуриятлари
100. РЭВ эгаси эксплуатация қилиш учун рухсатномада кўрсатилган маълумотлар, радионурланишлар учун амалдаги нормалар ва муайян РЭВни эксплуатация қилиш шартномаси ва рухсатномаларида белгиланган бошқа талабларга мувофиқ уларни эксплуатация қилинишини таъминлайди, шунингдек ушбу рухсатноманинг амал қилиш муддати тугашидан ўн кун олдин РЭВни эксплуатация қилиш рухсатномасини қайта рўйхатдан ўтказади.
Янги маълумотларни амалга киритиш, аввал берилган рухсатномага тегишли ўзгартиришларни киритган ҳолда ЭМММ ёки унинг ҳудудий бўлинмаларининг рухсати бўйича амалга оширилади.
101. Радиоалмашувни олиб бориш белгиланган тартибда тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида радиоалоқадан фойдаланиш қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.
102. РЭВ эгаси радиовоситаларни қўриқлаш, ёнғин хавфсизлигининг тегишли шартларини таъминлаши ва бегона шахсларнинг РЭВдан фойдалана олишларини чеклаши керак.
103. РЭВ эгаси амалдаги тарифларга мувофиқ рухсатнома учун ва радиочастота спектридан фойдаланганлик учун тўловларни ўз вақтида амалга ошириши керак.
Сақланаётган РЭВ учун (радиочастоталарга эгалик қилиш ҳуқуқидан воз кечмасдан) тўловлар амалдаги тарифларга мувофиқ ундирилади.
104. Эксплуатацион йиғимдан ва радиочастота спектридан фойдаланганлик учун ҳақ тўлашдан бош тортилган ҳолда эксплуатация қилиш учун рухсатнома (берилган радиочастоталарга эгалик қилиш ҳуқуқи) тўхтатиб турилиши ёки чекланиши мумкин ва оқибатда ушбу Низомнинг 81 ва 82-бандларига мувофиқ эксплуатация қилиш рухсатномаси амал қилишининг тугатилишига (фойдаланиш шартномасининг бекор қилинишига) олиб келиши мумкин.
105. Мобил (автотранспорт воситаларида ўрнатилган) РЭВ учун рухсатномалар автотранспорт воситаси учун масъул бўлган шахсда сақланади.
106. Радиоалоқа тизими ёпилганда фойдаланувчи ўн кун муддатда радиочастоталарга эгалик қилиш ҳуқуқидан воз кечганлиги тўғрисида радиочастота органларини ёзма равишда хабардор қилишга ва бир вақтнинг ўзида РЭВ демонтаж қилинганлиги тўғрисидаги далолатноманинг нусхасини тақдим қилган ҳамда РЭВдан кейинчалик фойдаланиш тўғрисида хабар қилган ҳолда ушбу РЭВни эксплуатация қилиш рухсатномасини қайтаришга мажбур.
Бунда РЭВ бошқа шахсга сотилгунча (берилгунча) муҳрланиши ва сақлаш учун топширилиши ёки ҳисобдан чиқарилиши керак .
107. РЭВни ЭМММ рўйхатидан чиқариш учун қуйидагилар асос бўлади:
рўйхатдан чиқариш далолатномаси;
РЭВни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига олиб чиқиш ёки РЭВни бошқа шахс балансига ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
РЭВ эгасининг радиочастоталардан фойдаланиш ҳуқуқидан воз кечиши.
108. РЭВ ишлаши вақтинча тўхтатилиши (бир ойдан олти ой муддатгача) тўғрисида унинг эгаси ЭМММ ёки унинг ҳудудий бўлинмаларини РЭВ ишлашини тўхтатган пайтдан бошлаб ўн кун муддат ичида хабардор қилади.
109. РЭВни эксплуатация қилувчи ходимларга ва РЭВдан фойдаланиш ҳуқуқига эга шахсларга қуйидагилар қатъиян тақиқланади:
а) рухсат берилмаган радиочастоталарда ишлаш;
б) рухсат берилмаган нурланиш тури билан ишлаш;
в) радиоузаткичнинг рухсатномада кўрсатилган қувватга нисбатан қувватини ошириш;
г) РЭВнинг тегишли рухсатномасисиз ишлаш;
д) эксплуатация қилиш рухсатномасининг амал қилиши муддати ўтиб кетган РЭВни ишлатиш.
110. Аниқланган бузилишларни бартараф этиш тўғрисидаги огоҳлантириш чоралари етарли бўлмаган ҳолда айбдор бўлган мансабдор шахслар ёки фуқаролар қонун ҳужжатларига мувофиқ маъмурий жавобгарликка тортиладилар.
12-боб. Рухсатномаларни қайта расмийлаштириш, бекор қилиш, дубликатини бериш
111. Радиочастота спектридан фойдаланувчи қайта тузилганда, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган ҳолда фойдаланувчи ёки ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтгандан кейин етти иш куни ичида радиочастота органига кўрсатилган маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда рухсатномаларни қайта расмийлаштириш тўғрисидаги аризани бериши лозим.
Рухсатномаларни қайта расмийлаштириш учун ариза берган радиочастота спектридан фойдаланувчи ёки унинг ҳуқуқий вориси унда кўрсатилган ишларни ва (ёки) ариза қабул қилинган сана тўғрисидаги радиочастота органининг белгиси қўйилган рухсатномаларни қайта расмийлаштириш тўғрисида берилган ариза асосида фаолиятни амалга оширади.
Рухсатномаларни қайта расмийлаштиришда радиочастота органи берилган рухсатномалар реестрига тегишли ўзгартиришларни киритади.
Рухсатномаларни қайта расмийлаштириш ва рухсатномаларни бериш радиочастота органи томонидан рухсатномаларни қайта расмийлаштириш тўғрисидаги ариза олинган кундан бошлаб беш иш кунидан кўп бўлмаган муддатда амалга оширилади.
Рухсатнома ушбу банднинг иккинчи хатбошида кўрсатилган ҳолда радиочастота органи томонидан ва ушбу банднинг учинчи хатбошида кўрсатилган ҳолатда суд томонидан бекор қилинади.
Юридик, жисмоний шахс томонидан рухсатнома бекор қилинганлиги тўғрисида суд қарори олинган кундан бошлаб ўн кун давомида рухсатнома радиочастота органига қайтарилиши ва йўқ қилиниши керак.
113. Рухсатномалар йўқолган ёки бузилган ҳолда жисмоний ёки юридик шахснинг аризаси бўйича ЭМММ ёки унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан унинг дубликати берилади.
Рухсатнома асл нусхаси (яроқсиз ҳолга келганда) ва рухсатнома дубликати (ариза берувчи томонидан рухсатнома берилганлиги учун тўлов амалга оширилганда) ариза олинган кундан бошлаб беш иш кунидан кўп бўлмаган муддатда берилади.
13-боб. Берилган рухсатномалар реестри
114. ЭМММ қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда берилган рухсатномалар реестрини юритади ва уни ўзининг расмий веб-сайтида жойлаштиради, оммавий ахборот воситаларида тарқатилиши мумкин бўлмаган маълумотлар бундан мустасно.
115. Ушбу Низом талаблари бузганликда айбдор бўлган юридик ва жисмоний шахслар, шунингдек, хорижий давлатларининг дипломатик ваколатхоналари, консуллик муассасалари, халқаро ташкилотларнинг ваколатхоналари қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Радиоэлектрон воситаларни сотиб олиш ва (ёки) ўрнатиш, хориждан олиб кириш, эксплуатация қилишга рухсат этиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида низомга 1-ИЛОВА
3. 33 — 48,5 МГц ва 57,025 — 57,500 МГц полосалардаги аниқ частоталарда ишлайдиган қуруқликдаги ҳаракатдаги хизмат радиостанциялари.
4. Умумий фойдаланишдаги қуруқликдаги ҳаракатдаги радиоалоқа абонент терминаллари (мобил телефонлар ва шахсий радиочақирувни қабул қилиш қурилмаларидан ташқари).
6. Симсиз кенг полосали стационар абонент терминаллари.
Изоҳ. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар Радиочастоталар бўйича Республика кенгашининг муайян турдаги РЭВдан фойдаланиш мумкинлиги учун тегишли қарорлари бўлганда расмийлаштирилади.
Радиоэлектрон воситаларни сотиб олиш ва (ёки) ўрнатиш, хориждан олиб кириш, эксплуатация қилишга рухсат этиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида низомга 2-ИЛОВА
Радиоэлектрон воситаларни сотиб олиш (бериш) ва ўрнатиш ёки қуриш рухсатномасини бериш
СХЕМАСИ
Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Муддат
1-босқич
Ариза берувчи
1. Ариза берувчи ўзи ва радиоэлектрон воситаси тўғрисида тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда талабнома тайёрлайди.
2. Талабномани «Электромагнит мослашув маркази» ДУК (ЭМММ)га тақдим этади.
Заруратга кўра
2-босқич
ЭМММ
1. Талабномани ва илова қилинган ҳужжатларнинг тўлиқлигини текшириб қабул қилади ёки қайтаради.
2. Ҳужжатлар таҳлилини, электромагнит мослашуви экспертизасини ва радиочастоталар мониторингини ўтказади.
3. Ҳужжатлар таҳлили, электромагнит мослашув экспертизаси ва мониторингининг натижаси салбий бўлганда рад жавобини юборади.
4. Ҳужжатлар таҳлили, электромагнит мослашуви экспертизаси ва мониторингининг натижаси ижобий бўлганда, радиочастоталарни ва РЭВнинг жойлашувини келиштириш учун радиочастота органлари — Мудофаа вазирлигига ва Давлат хавфсизлик хизматига юборади.
1. Бошқа радиочастота органлари билан келиштириш натижаси ижобий бўлган ҳолда қуриш ёки сотиб олиш ва ўрнатиш рухсатномасини беради.
2. Бошқа радиочастота органлари билан келиштириш натижаси салбий бўлган ҳолда рад жавобини юборади.
Бир иш куни ичида
Радиоэлектрон воситаларни сотиб олиш ва (ёки) ўрнатиш, хориждан олиб кириш, эксплуатация қилишга рухсат этиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида низомга 3-ИЛОВА
Халқаро мувофиқлаштиришни ўтказган ҳолда радиоэлектрон воситаларни сотиб олиш (бериш) ва ўрнатиш ёки қуриш рухсатномасини бериш
СХЕМАСИ
Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Муддат
1-босқич
Ариза берувчи
1. Ариза берувчи ўзи ва радиоэлектрон восита (РЭВ) тўғрисида тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда талабнома тайёрлайди.
2. Талабномани «Электромагнит мослашув маркази» ДУК (ЭМММ)га тақдим этади.
Заруратга кўра
2-босқич
ЭМММ
1. Талабномани ва илова қилинган ҳужжатларнинг тўлиқлигини текшириб қабул қилади ёки қайтаради.
2. Ҳужжатлар таҳлилини, электромагнит мослашуви экспертизасини ва радиочастоталар мониторингини ўтказади.
3. Ҳужжатлар таҳлили, электромагнит мослашув экспертизаси ва мониторингининг натижаси салбий бўлганда рад жавобини юборади.
4. Ҳужжатлар таҳлили, электромагнит мослашуви экспертизаси ва мониторингининг натижаси ижобий бўлганда, радиочастоталарни ва РЭВнинг жойлашувини халқаро мувофиқлаштиришни ўтказиш учун Ахборот технологиялари вазирлигига юборади.
1. Келиб тушгандан сўнг 1 соат ичида.
2 — 4. Ариза олингандан бир иш куни ичида.
3-босқич
Ахборот технологиялари вазирлиги
1. Тегишли ҳужжатларни чегарадош давлатларга юборади ва РЭВ техник параметрларини мувофиқлаштириш ишларини ўтказади.
2. Мувофиқлаштириш натижаларини ЭМММга юборади.
120 кун ичида
4-босқич
ЭМММ
1. Халқаро мувофиқлаштириш натижалари ижобий бўлганда ҳужжатларни келишиш учун радиочастота органлари — Мудофаа вазирлиги ва Давлат хавфсизлик хизматига юборади.
2. Халқаро мувофиқлаштириш натижалари қониқарсиз бўлганда ариза берувчига рад жавобини юборади.
1. Радиочастота органлари билан келиштириш натижаси ижобий бўлган ҳолда рухсатномани расмийлаштиради.
2. Радиочастота органлари билан келиштириш натижаси салбий бўлган ҳолда рад жавобини юборади.
Бир иш куни ичида
Радиоэлектрон воситаларни сотиб олиш ва (ёки) ўрнатиш, хориждан олиб кириш, эксплуатация қилишга рухсат этиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида низомга 4-ИЛОВА
(Намуна)
«Электромагнит мослашув маркази» ДУК бошлиғига
ТАЛАБНОМА (радиоэлектрон воситаларни сотиб олиш (бериш) ва ўрнатиш ёки қуриш учун)
(талабнома берувчининг номи, жойлашган жойи (почта ва элеткрон манзили) ва ташкилий-ҳуқуқий шакли — юридик шахс учун; фамилияси, исми, шарифи, шахсини тасдиқловчи ҳужжат маълумотлари — жисмоний шахс учун)
___________________________________________________________________ томонидан ишлаб чиқарилган ___________________________________________________________________ мақсадида фойдаланиладиган
(хатти-ҳаракат ва (ёки) маълум фаолият тури)
___________________________________________________________ туридаги радиоэлектрон воситаси учун ____________________________________________________________________________ жойда ўрнатилган ва ____________________МГц диапазонда радиочастоталарни бериш имкониятини кўриб чиқишни ва тегишли рухсатномани расмийлаштиришни сўрайди. Фойдаланиш кўзда тутилган радиоэлектрон воситаси қуввати ____________ Вт.
Тўлов кафолатланган.
Илова: радиоэлектрон воситасининг тўлиқ техник тавсифи, ташкил қилинаётган радиотармоқнинг вазифаси, ундан фойдаланиш соҳаси, радиоэлектрон воситасини қўллаш хусусиятлари тўғрисидаги батафсил ахборот; агар талабнома берувчи юридик шахс бўлса, радиоэлектрон воситасини рўйхатга олиш ва эксплуатация қилиш учун масъул бўлган шахснинг тайинланиши тўғрисидаги буйруқнинг нусхаси; жойнинг топографик харитасидан олинган нусхада радиоэлектрон воситасини жойлаштириш режа-схемаси; радиоэлектрон воситасини жойлаштириш кўзда тутилган объектлар ва иншоотлар эгалари билан келишиш, агар у (буюртмачи) ушбу объектлар ва иншоотларнинг эгаси бўлмаса.
__________________ Талабнома берувчининг имзоси
Радиоэлектрон воситаларни сотиб олиш ва (ёки) ўрнатиш, хориждан олиб кириш, эксплуатация қилишга рухсат этиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида низомга 5-ИЛОВА
Радиоэлектрон воситаларни олиб кириш рухсатномаларини бериш учун талабномаларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш
СХЕМАСИ
Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Муддат
1-босқич
Ариза берувчи
1. Ариза берувчи ўзи ва радиоэлектрон воситаси тўғрисида тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда талабнома тайёрлайди.
2. Ҳужжатларни «Электромагнит мослашув маркази» ДУК (ЭМММ)га тақдим этади.
Заруратга кўра
2-босқич
ЭМММ
1.Ҳужжатларни белгиланган тартибда қабул қилади. Талабномани ва илова қилинган ҳужжатларнинг тўлиқлигини текшириб қабул қилади ёки қайтаради.
2. Олиб киришга рухсатнома берилганлиги учун тўлов амалга оширилганда ариза берувчига РЭВни олиб кириш учун рухсатномани беради.
1. Келиб тушгандан сўнг 1 соат ичида.
2. Ариза олингандан етти иш куни ичида.
3-босқич
ЭМММ
Хориждан олиб кирилаётган РЭВнинг турлари ва миқдори тўғрисидаги маълумотлар ҳамда аввал берилган сотиб олиш (бериш) ва ўрнатиш ёки қуриш рухсатномасида кўрсатилган маълумотлар ўртасида фарқлар мавжуд бўлган ҳолда ариза берувчига асосланган рад жавобини беради.
Ариза олингандан уч иш куни ичида.
Радиоэлектрон воситаларни сотиб олиш ва (ёки) ўрнатиш, хориждан олиб кириш, эксплуатация қилишга рухсат этиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида низомга 6-ИЛОВА
Радиоэлектрон воситаларни эксплуатация қилиш рухсатномасини бериш
СХЕМАСИ
Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Муддат
1-босқич
Ариза берувчи
1. Ариза берувчи ўзи ва радиоэлектрон восита (РЭВ) тўғрисида тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда талабнома тайёрлайди.
2. Талабномани «Электромагнит мослашув маркази» ДУК (ЭМММ)га тақдим этади.
Заруратга кўра
2-босқич
ЭМММ
1. Талабномани ва илова қилинган ҳужжатларнинг тўлиқлигини текшириб қабул қилади.
2. Ҳужжатларни экспертизадан ўтказади ва натижаси ижобий бўлган ҳолда РЭВни эксплуатация қилиш ёки вақтинча эксплуатация қилиш рухсатномасини беради.
1. Келиб тушгандан сўнг 1 соат ичида.
2. Марказлаштирилмаган ҳолда уч иш куни;
марказлаштирилган ҳолда ўн иш куни.
3-босқич
ЭМММ
3. Ҳужжатларни экспертизадан ўтказади ва натижаси салбий бўлганда ариза берувчига рад этиш сабабларини кўрсатган ҳолда рухсатномани бериш рад этилади.
Экспертиза салбий бўлганда икки иш куни ичида.
Радиоэлектрон воситаларни сотиб олиш ва (ёки) ўрнатиш, хориждан олиб кириш, эксплуатация қилишга рухсат этиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида низомга 7-ИЛОВА
(Намуна)
Ўзбекистон Республикаси Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғига / ___________________________________ вилоятлар, Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий инспекцияси бошлиғига
Илова: 1. Қурилиш учун тасдиқланган проект-смета ҳужжатлари. 2. Радиоэлектрон воситаларни эксплуатация қилиш учун «Электромагнит мослашув маркази» ДУК рухсатномаси. 3. Радиоэлектрон воситаларни ва антенна мачта иншоотларни ўрнатиш учун ажратилган жой/майдон учун ижара шартномаси ёки ҳокимият томонидан берилган ерни ажратиш тўғрисидаги қарори, зарурат бўлганда — бинонинг томига антенна мачта иншоотларини ўрнатиш учун яроқлилиги ёки бинонинг ўзи яроқлилиги тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг хулосаси; 4. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Давлат ёнғин назоратини ташкил этиш бош бошқармаси хулосаси. 5. Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати томонидан берилган Радиоэлектрон воситаларнинг санитар паспорти. 6. Тармоқларда оператив-қидирув тадбирлар тизими талабларини бажарилишини тасдиқловчи ҳужжат (зарурат бўлганда).
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 декабрдаги 801-сон қарорига 3-ИЛОВА
Юқори частотали қурилмалардан фойдаланиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси ҳудудида юқори частотали қурилмалардан фойдаланишни бошлаш ва тугатиш ҳақидаги хабарнома шаклидаги маълумотларни тақдим қилиш ва техник параметрлари ўлчашларини ўтказиш тартибини белгилайди.
2. Мазкур Низом талаблари Ўзбекистон Республикаси резидентлари ва норезидентларига, шунингдек, хорижий давлатларнинг дипломатик ваколатхоналарига ва консуллик муассасалари, халқаро ташкилотларнинг ваколатхоналарига (кейинги ўринларда — эгалик қилувчилар) татбиқ этилади ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида улар томонидан сотиб олинадиган ва фойдаланиладиган юқори частотали қурилмалардан фойдаланишни бошлаш ва тугатиш ҳақида хабарнома тақдим қилиш хусусиятига эга ҳужжатларни расмийлаштириш масалаларини тартибга солади.
Юқори частотали қурилмалар (кейинги ўринларда — ЮЧҚ) — радиочастоталар энергиясини саноат, илмий, тиббий, маиший ёки бошқа мақсадларда ҳосил қилиш ва ундан фойдаланиш учун мўлжалланган ускуналар ёки асбоблар, улардан радиотўлқинларни тарқатиш ёки қабул қилиш мақсадида фойдаланиш бундан мустасно.
3. Ушбу Низомнинг амал қилиши:
Радиочастота органларининг, яъни Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Давлат хавфсизлиги хизматининг радиочастота таъминотида бўлган вазирликлар ва муассасаларга;
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг (кейинги ўринларда — Вазирлик) радиочастота органи функциясини бажарувчи «Электромагнит мослашув маркази» давлат унитар корхонасининг (кейинги ўринларда — ЭМММ) рухсатисиз фойдаланишга йўл қўйиладиган ЮЧҚга тааллуқли эмас.
4. Хабарномалар 18,0 кГц — 245,0 ГГц гача радиочастота полосасида ишлайдиган ЮЧҚ учун эгалик қилувчилар томонидан ЭМММга тақдим қилинади.
5. Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятида жойлашган ЮЧҚдан фойдаланишни бошлаш ва тугатиш ҳақидаги хабарномаларни қабул қилиш ЭМММда марказлаштирилган тартибда амалга оширилади, қолган вилоятларда жойлашган ЮЧҚдан фойдаланишни бошлаш ва тугатиш ҳақидаги хабарномаларни қабул қилиш ЭМММнинг ҳудудий бўлинмаларида марказлаштирилмаган тартибда амалга оширилади.
6. Хорижий давлатларнинг дипломатик ваколатхоналарига ва консуллик муассасаларига, халқаро ташкилотларнинг ваколатхоналарига, хорижий юридик ва жисмоний шахсларга, шунингдек фуқаролиги бўлмаган шахсларга (кейинги ўринларда — норезидентлари) тегишли бўлган ЮЧҚдан фойдаланишни бошлаш ва тугатиш ҳақидаги хабарномани қабул қилиш фақат Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги орқали амалга оширилади, Ташқи ишлар вазирлиги норезидентларнинг хабарномаларини ЭМММга тақдим этади. Ҳужжатлар ушбу Низомга мувофиқ тақдим этилади.
2-боб. ЮЧҚдан фойдаланиш талаблари ва шартлари
7. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ЮЧҚдан фойдаланиш қуйидаги талаблар ва шартлар бажарилганда амалга оширилади:
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ЮЧҚдан фойдаланиш бўйича қонун ҳужжатларига риоя қилиш;
Радиочастоталар бўйича Республика кенгаши (кейинги ўринларда — Кенгаш) қарорлари ва ЭМММ рухсатномаларида кўрсатилган хатти-ҳаракатларни амалга ошириш.
8. Турли хил қўлланишлардаги ЮЧҚдан фойдаланиш фақат Кенгаш қарорларида кўрсатилган полосалар доирасида тури ва ишчи частоталарга эга ЮЧҚ учун амалга оширилади.
9. ЭМММнинг рухсатисиз Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ЮЧҚни сотиб олиш (бериш), олиб кириш, шунингдек, улардан фойдаланишни бошлаш ва тугатиш ҳақидаги хабарнома тақдим қилмасдан эксплуатация қилишга йўл қўйилмайди, хабарнома талаб қилинмайдиган ЮЧҚ бундан мустасно.
10. Саноат радиохалақитларнинг манбаи бўлиши мумкин бўлган ЮЧҚ улар ҳосил қиладиган радиохалақитлар бостирилишини таъминлайдиган қурилмалар билан жиҳозланиши шарт.
11. ЮЧҚни олиб кириш учун рухсатномаларни олишда ариза берувчи аввал сотиб олиш (бериш) учун рухсатномани расмийлаштирган бўлиши лозим.
ЭМММ томонидан юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатларига асосан ЮЧҚни сотиб олиш (бериш), олиб кириш учун рухсатномалар мазкур Низомнинг 1-иловасида келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
12. ЮЧҚдан фойдаланишни бошлаш ва тугатиш ҳақидаги хабарнома электрон шаклда «Ягона интерактив давлат хизматлари портали» орқали уларнинг олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома билан тақдим этилади.
3-боб. ЮЧҚни сотиб олиш (бериш), олиб кириш рухсатномаларини олиш
13. ЮЧҚни сотиб олиш (бериш), олиб кириш учун рухсатнома олиш учун ЮЧҚга эгалик қилувчилар ЭМММ ёки унинг ҳудудий бўлинмасига унинг функционал вазифаси тўғрисидаги маълумотлар билан бирга талабномани топширадилар.
ариза берувчи — жисмоний шахс учун — фамилияси, исми, отасининг исми, фуқаронинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат маълумотлари;
ариза берувчи ЮЧҚдан фойдаланиб бажариши ёки амалга ошириши керак бўлган ҳаракат ва (ёки) фаолиятнинг муайян тури.
Талабномага ЮЧҚнинг техник тавсифи илова қилинади.
ЮЧҚни сотиб олиш (бериш), олиб кириш учун талабноманинг шакли ушбу Низомнинг 2-иловасида келтирилган.
14. ЭМММ ҳужжатлар илова қилинган талабномани кўриб чиқиш учун қабул қилади ва ижобий хулоса олинганда беш иш куни давомида бир йил амал қилиш муддатига эга сотиб олиш (бериш) учун рухсатномасини расмийлаштиради.
ЮЧҚни олиб кириш рухсатномаси беш иш куни ичида расмийлаштирилади ва амал қилиш муддати бўйича чекланмайди.
15. ЮЧҚни сотиб олиш (бериш), олиб кириш рухсатномаси берилиши учун тўлов белгиланган тарифларга мувофиқ амалга оширилади.
4-боб. ЮЧҚ техник параметрларини текшириш бўйича ўлчашларни ўтказиш
16. Сотиб олиш (бериш) рухсатномаси асосида эгалик қилувчи томонидан ЮЧҚни ўрнатиш (монтаж қилиш) ишлари, шунингдек ЮЧҚ нурланишининг индустриал радиохалақитлар йўл қўйиладиган даражаларига мувофиқлигининг мажбурий назорат ўлчашлари ўтказилади.
17. ЮЧҚга эгалик қилувчининг мурожаати бўйича унинг техник параметрларини ўлчашлар белгиланган тартибда ЭМММ ёки аккредитацияланган синов лабораториялари (марказлари) томонидан амалга оширилади. ЮЧҚ нормаланган метрологик характеристикаларга эга бўлган ҳолларда, эгалик қилувчи белгиланган тартибда унинг метрологик назоратдан ўтишини таъминлайди.
18. ЮЧҚ техник параметрларини назорат ўлчашларида ЮЧҚнинг тегишли турлари учун ўлчаш усуллари ва индустриал радиохалақитларнинг йўл қўйиладиган даражалари бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга амал қилинади.
19. Текширишни ўтказиш ва ўлчашлар баёнини тузиш ҳар бир ЮЧҚ учун алоҳида амалга оширилади.
ЮЧҚни ўлчаш билан боғлиқ барча ишлар фақат ЮЧҚга эгалик қилувчининг рухсати билан ва унинг бевосита кузатуви остида (агар ЮЧҚга эгалик қилувчи — жисмоний шахс бўлса) ёки махсус ваколатланган шахснинг бевосита кузатуви остида (агар ЮЧҚга эгалик қилувчи — юридик шахс бўлса) ўтказилиши керак.
20. ЮЧҚ техник параметрларини текширишда унинг ишчи частотасини ўлчаш ва унинг барқарорлиги, радиохалақитлар майдонининг кучланиши ва кучланганлигини ўлчаш амалга оширилади.
21. Ўтказилган ўлчашларнинг натижалари бўйича икки нусхада баён тузилади, унда ҳар бир текширилган қурилманинг белгиланган талабларга мувофиқлиги ва аниқланган камчиликлар акс эттирилади.
ЮЧҚ саноат радиохалақитларнинг йўл қўйиладиган даражалари учун белгиланган нормаларга мувофиқ келса, баёнда уларни эксплуатацияга киритиш ёки уларни кейинги эксплуатация қилиш имконияти тўғрисида қайд этилади.
22. Баён ЭМММ ва корхона вакиллари ёки ЮЧҚга эгалик қилувчи томонидан имзоланади, баённинг бир нусхаси ЮЧҚга эгалик қилувчига топширилади.
5-боб. ЮЧҚдан фойдаланишни бошлаш ва тугатиш ҳақидаги хабарнома
23. ЮЧҚдан фойдаланишни бошлаш ва тугатиш ҳақидаги хабарнома эгалик қилувчи томонидан ЭМММ ёки унинг ҳудудий бўлинмасига электрон шаклда «Ягона интерактив давлат хизматлари портали» орқали ушбу Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклда тақдим этилади.
хабарнома берувчи — жисмоний шахс учун фамилияси, исми, отасининг исми, фуқаронинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат маълумотлари;
хабарнома берувчи ЮЧҚдан фойдаланиб бажариши ёки амалга ошириши керак бўлган хатти-ҳаракат ва (ёки) фаолиятнинг маълум тури кўрсатилади.
24. Назорат ўлчашларининг натижалари бўйича салбий хулоса олинганда техник параметрлар белгиланган нормаларга келтирилиши белгиланган кўрсатма ЭМММ томонидан эгалик қилувчига юборилади.
25. Технологик жараён, иш режими, фойдаланиш шартлари ва жойлари, халақитни бостириш тизимлари ўзгарганда, шунингдек ЮЧҚ, унинг ишчи элементи (пресс, қуритиш камераси, индуктор, тигель ва ш.к.) ёки халақитни бостириш воситаларини ўртача ёки капитал таъмирлаш бажарилгандан сўнг саноат радиохалақитларнинг нормаларга мувофиқлиги ва радиочастоталарнинг рухсат этилган полосасида ишлаши бўйича назорат ўлчашларини ушбу Низомнинг 4-бобига мувофиқ қайтадан ўтказиш зарур.
26. ЮЧҚга эгалик қилувчи ЭМММни ЮЧҚни ўрнатиш жойи ўзгарган барча ҳолларда хабардор қилиши керак.
ЮЧҚни ўрнатиш жойи ўзгарганлиги тўғрисида ЮЧҚга эгалик қилувчидан хабарнома олинганда ушбу Низомнинг 4-бобига мувофиқ ЮЧҚнинг техник параметрларини текшириш бўйича ўлчашлар ўтказилади.
Ўлчашларнинг ижобий натижаларида ЮЧҚнинг янги жойлашган жойини кўрсатиб ЮЧҚдан фойдаланишни бошлаш ва тугатиш ҳақидаги янги хабарнома электрон шаклда «Ягона интерактив давлат хизматлари портали» орқали ЭМММга тақдим этилади.
27. Эксплуатацияда бўлган ЮЧҚнинг саноат радиохалақитларнинг йўл қўйиладиган даражаларидаги нормалар талабларига номувофиқлиги ёки радиочастоталарнинг рухсат этилмаган полосасида ишлаши аниқланганда, ЮЧҚга эгалик қилувчига ЭМММ томонидан белгиланган муддатда (зарур ишларни бажаришнинг мураккаблигига қараб ўттиз иш кунидан кўп бўлмаган) аниқланган бузилишларни бартараф этиш учун ёзма кўрсатма берилади.
Агар аниқланган бузилишлар ўз вақтида бартараф этилмаса, ЭМММ вакиллари томонидан техник экспертиза далолатномасини тузалади.
Агар ЮЧҚнинг техник параметрларининг аниқланган бузилишлари радиоалоқа ишига, телевидение ва радиоэшиттириш дастурларини қабул қилишга халақит берса, ЮЧҚни эксплуатация қилиш (ишлаши) шу халақитлар бартараф қилингунча тўхтатиб турилади.
28. Ушбу Низомнинг 27-бандида баён қилинган барча аниқланган фактлар тўғрисида ЭМММ далолатнома тузилган санадан бошлаб уч иш кунидан кечиктирилмаган муддатда Ўзбекистон Республикаси ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекциясига (кейинги ўринларда — Инспекция) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда аниқланган бузилишларни бартараф қилиш мақсадида ЮЧҚнинг ишлашини вақтинчалик тўхтатиб туриш бўйича зарур чораларни қабул қилиши учун ахборотни тақдим этади.
29. Аниқланган бузилишлар бартараф этилгандан кейин ЮЧҚ ишлашини тиклаш тўғрисида ЭМММнинг қарорини қабул қилиш беш иш куни давомида ўтказилган такрорий назорат ўлчашларининг натижалари асосида амалга оширилади. Бунда ЮЧҚ ишлашини тиклаш имконияти назорат ўлчашларининг баёнида акс этади ва расмийлаштирилгандан сўнг унинг нусхаси ЭМММ томонидан шу куннинг ўзида Инспекцияга тақдим этилади.
6-боб. Рухсатномалар беришни рад этиш, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш
30. ЮЧҚни сотиб олиш (бериш) ва олиб кириш рухсатномаси бериш қуйидаги ҳолларда рад этилиши мумкин:
ариза берувчи зарур ҳужжатларни тўлиқ бўлмаган ҳажмда тақдим этганда;
ариза берувчи рухсат бериш талаблари ва шартларига мос келмаганда;
ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларда ишончли бўлмаган ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар мавжуд бўлганда;
ЮЧҚ амалдаги саноат радиохалақитларнинг йўл қўйиладиган даражалари учун норматив ҳужжатлар талабларига ёки рухсатнома талабларига (Кенгаш қарорлари, ЭМММ рухсатномалари) мос келмаганда;
тегишли рухсатномалар берилганлиги учун тўлов амалга оширилмаганда.
31. Рад этиш тўғрисидаги хабарнома ЭМММ рад этиш сабаблари, қонун ҳужжатларининг аниқ нормалари ва ариза берувчи сабабларни бартараф қилиб, такроран кўриб чиқиш учун ҳужжатларни тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатилган тегишли қарорни қабул қилган кундан бошлаб бир иш кунидан кечиктирмасдан ёзма шаклда ариза берувчига жўнатилади.
Камчиликларни бартараф этиш муддати уларнинг характеридан келиб чиқиб белгиланади, аммо бу муддат рад этиш тўғрисидаги ёзма хабарнома олинган кундан бошлаб ўн иш кунидан кам бўлмаслиги керак.
32. Ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш талабнома ва рад этиш сабабларини бартараф қилишни тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар олинган кундан бошлаб ўн иш кунидан ошмаган муддатда амалга оширилади.
33. Ҳужжатларни такроран кўриб чиқишда ЭМММ томонидан ариза берувчига аввал ёзма шаклда баён қилинмаган рад этиш сабабларининг кўрсатилишига йўл қўйилмайди, олдин кўрсатилган сабабларнинг бартараф қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар билан боғлиқ рад этиш сабабларини келтириш бундан мустасно.
7-боб. ЮЧҚ учун рухсатноманинг амал қилиш муддатини узайтириш, қайта расмийлаштириш, дубликатини бериш
34. Сотиб олиш (бериш) рухсатномасини амал қилиш муддатини узайтириш унинг амал қилиш муддати тугашининг сўнгги ўн куни ичида ариза топшириш ва рухсатноманинг муддати узайтирилганлиги учун тўловни тўлаши орқали амалга оширилади.
35. Сотиб олиш (бериш) рухсатномасининг амал қилиш муддатини узайтириш уларни бериш учун кўзда тутилган тартибда амалга оширилади.
36. ЮЧҚга эгалик қилувчи — юридик шахс ўзгарганда, номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарганда ёки ЮЧҚга эгалик қилувчи — жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми ўзгарганда, эгалик қилувчи ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтказилгандан сўнг етти иш куни давомида ЭМММга кўрсатилган маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилиб рухсатномани қайта расмийлаштириш тўғрисидаги талабномани топширишга мажбур.
Рухсатнома қайта расмийлаштирилгунча рухсатномани қайта расмийлаштириш тўғрисидаги талабномани топширган ЮЧҚга эгалик қилувчи ёки унинг ҳуқуқий вориси талабнома қабул қилинган сана тўғрисидаги ЭМММнинг белгиси билан рухсатномани қайта расмийлаштириш тўғрисидаги берилган талабнома асосида унда кўрсатилган ҳаракатларни бажаради ёки амалга оширади.
Рухсатномани қайта расмийлаштириш тегишли ҳужжатларни илова қилиб рухсатномани қайта расмийлаштириш тўғрисидаги талабнома олинган кундан бошлаб беш иш кунидан кўп бўлмаган муддатда амалга оширилади.
8-боб. Берилган рухсатномалар рўйхати
37. ЭМММ берилган рухсатномаларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган рўйхатини юритади ва уни ўзининг расмий веб-сайтида жойлаштиради, оммавий ахборот воситаларида тарқатишга йўл қўйилмайдиган маълумотлар бундан мустасно.
ЮЧҚ учун зарур рухсатномаларни ўз вақтида расмийлаштириш ва сотиб олинган ёки эксплуатацияда бўлган ЮЧҚнинг техник параметрларини ўлчаш ишларининг ўз вақтида ўтказилиши учун;
рухсатномага ва радиочастота спектридан фойдаланиш шартномасига мувофиқ ЮЧҚни эксплуатация қилиш учун жавобгар бўладилар.
10-боб. Якунловчи қоида
40. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Юқори частотали қурилмалардан фойдаланиш тартиби тўғрисида низомга 1-ИЛОВА
ЮЧҚларни сотиб олиш (бериш), олиб кириш рухсатномаларини бериш талабномаларини қабул қилиш ва кўриб чиқиш
СХЕМАСИ
Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Муддат
1-босқич
Ариза берувчи
1. Ариза берувчи ўзи ва радиоэлектрон воситаси тўғрисида тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда талабнома тайёрлайди.
2. Талабномани «Электромагнит мослашув маркази» ДУК (ЭМММ)га тақдим этади.
Заруратга кўра
2-босқич
ЭМММ
1. Талабномани ва илова қилинган ҳужжатларнинг тўлиқлигини текшириб қабул қилади ёки қайтаради.
1. Бир соат ичида.
2. Ҳужжатлар таҳлили натижаси ижобий бўлганда ЮЧҚни сотиб олиш (бериш) ёки олиб кириш рухсатномасини беради.
3. Ҳужжатлар таҳлили натижаси салбий бўлган ҳолда рад жавобини беради.
2-3. Беш иш куни ичида.
3-босқич
ЭМММ
1. Талабномани ва илова қилинган ҳужжатларнинг тўлиқлигини текшириб қабул қилади ёки қайтаради.
1. Бир соат ичида.
2. Назорат ўлчаш ишлари ўтказилади ва натижалари бўйича ижобий хулоса олинганда ЮЧҚни эгалик қилувчи хабарномаси асосида ЮЧҚ реестрига киритилади.
2. Беш иш куни ичида.
3. Назорат ўлчашларнинг натижалари бўйича салбий хулоса олинганда техник параметрлар келтирилиши белгиланган кўрсатма ЭМММ томонидан эгалик қилувчига юборилади.
3. Беш иш куни ичида.
Юқори частотали қурилмалардан фойдаланиш тартиби тўғрисида низомга 2-ИЛОВА
Илова: 1. Юқори частотали қурилмалардан фойдаланиш учун сўровнома1. 2. Масъул мансабдор шахснинг тайинланиши тўғрисидаги буйруқ нусхаси1. 3. Юқори частотали қурилмалардан нурланишининг назорат ўлчовларини ўтказиш баёни1.
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 декабрдаги 801-сон қарорига 4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни олиб кириш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида исталган мақсадларда ишлатишга мўлжалланган, мазкур Низомнинг иловасида келтирилган радиоэлектрон воситалар (кейинги ўринларда — РЭВ) ва юқори частотали қурилмаларга (кейинги ўринларда — ЮЧҚ) Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг «Электромагнит мослашув маркази» давлат унитар корхонаси (кейинги ўринларда — ЭМММ) томонидан берилган рухсатнома мавжуд бўлган тақдирда «эркин муомалага чиқариш (импорт)» ҳамда «вақтинча олиб кириш» божхона режимларига расмийлаштирилади. Ушбу рухсатнома божхона органига «Ягона дарча» божхона ахборот тизими орқали тақдим этилади.
Агар Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилаётган радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалардан фойдаланиш имконияти бўлмаса, олиб кириш учун рухсатнома бериш ЭМММ томонидан рад этилади.
2. Мазкур Низомнинг амал қилиши божхона чегарасидан ўтказиладиган барча РЭВ ва ЮЧҚларга тааллуқли бўлиб, қуйидагилар бундан мустасно:
а) савдо тармоғи орқали сотишга рухсат берилган, телевидение ва радиоэшиттириш дастурларини қабул қилиш учун мўлжалланган қурилмалар, маиший радиоэлектроника буюмлари, шунингдек, мазкур Низомнинг иловасига киритилмаган бошқа РЭВ ва ЮЧҚ;
б) Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Электрон технологияларини ривожлантириш маркази ва Давлат божхона қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси мудофааси ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида фойдаланиш учун олиб кириладиган РЭВ ва ЮЧҚ;
в) Халқаро электралоқа иттифоқи тавсияларига ва Халқаро фуқаро авиацияси ташкилотининг стандартларига мос келувчи фуқаро авиацияси корхоналари томонидан парвозларни ва ҳаводаги кўчма хизматни радионавигация билан таъминлаш мақсадларида ишлатиш учун мўлжалланган бортдаги ва ердаги РЭВ;
г) Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит тарзида ўтказилаётган, божхона назорати остида бўлган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган бутун вақт давомида ишлатилмайдиган РЭВ ва ЮЧҚ.
Қуйидаги божхона режимларига расмийлаштирилаётган РЭВ ва ЮЧҚни божхона расмийлаштируви учун ЭМММнинг рухсати талаб қилинмайди:
Кўрсатилган режимлар остида жойлаштирилган РЭВ божхона органлари ва ЭМММ рухсатисиз фойдаланишга йўл қўйилмайди.
3. Расмий спорт мусобақаларида, шунингдек, кўргазма ва ярмаркаларда фойдаланиш учун чет элга вақтинчалик олиб чиқилган РЭВ ва ЮЧҚларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига қайтариб олиб кириш, ушбу воситалар ва қурилмаларни олиб чиқиш вақтида уларни қайтариб олиб кириш тўғрисида божхона органига берилган мажбуриятлар асосида амалга оширилади.
4. Ушбу Низом талаблари бажарилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш мақсадида «вақтинча сақлаш», «божхона омбори», «эркин омбор», «реэкспорт», «йўқ қилиш» ва «давлат фойдасига воз кечиш» божхона режимларига расмийлаштирилган РЭВ ва ЮЧҚ бўйича ЭМММ ва Давлат божхона қўмитаси ўртасида электрон маълумот алмашилади. РЭВ ва ЮЧҚни давлат фойдасига мусодара қилиш тўғрисида қарор қабул қилган давлат органи Ўзбекистон Республикаси Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси (кейинги ўринларда — Ўзкомназорат)ни хабардор қилади.
5. Ўзкомназорат РЭВ ва ЮЧҚни чет элдан олиб келиш тартибига риоя этилиши бўйича олиб борган текширувлари давомида аниқланган қоида бузилишлари бўйича зарур чоралар кўриш учун божхона фаолиятига оид қонун ҳужжатларини бузган ҳолда олиб кирилган РЭВ ва ЮЧҚ тўғрисидаги маълумотларни Давлат божхона қўмитасига тақдим этади.
6. Божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилган РЭВ ва ЮЧҚ белгиланган тартибда божхона органлари томонидан олиб қўйилади.
7. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни олиб кириш тартиби тўғрисида низомга ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига фақат «Электромагнит мослашув маркази» давлат унитар корхонасининг рухсати билан олиб киришга йўл қўйиладиган радиоэлектрон воситалар юқори частотали қурилмалар
РЎЙХАТИ
ТИФ ТН коди
Радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларнинг номи
8514 20 100 0
индукция ҳодисаси асосида ишлайдиган печлар ва камералар
8514 40 000 0
индукция ёки диэлектрик йўқотиш ҳодисаси ёрдамида материалларни қиздириш йўли билан ишлов бериш учун мўлжалланган бошқа ускуналар
8517 11 000 0
симли алоқа учун симсиз гўшакли телефон аппаратлари
8517 12 000 0
мобил алоқа тизимлари ёки бошқа симсиз алоқа тизимлари учун телефон аппаратлари
8517 18 000 0
бошқалар
овозли, тасвир ёки бошқа маълумотларни узатиш ёки қабул қилиш учун бошқа аппаратуралар, шу жумладан симли ёки симсиз алоқа тармоғи орқали коммуникация қилиш учун аппаратуралар (масалан, локал ёки глобал алоқа тармоғида)
8517 61 000
таянч станциялар:
8517 61 000 9
бошқалар
8517 62 000 1
ҳисоблаш машина воситалари; симли телефон ёки телеграф алоқа коммутаторлари; ташувчи частотадаги симли алоқа тизимлари ёки рақамли симли алоқа тизимлари учун қурилмалар
8517 62 000 9
бошқалар
8517 70
қисмлар:
барча турдаги антенналар ва антенна қайтаргичлари/рефлекторлари; ушбу буюмлар билан биргаликда ишлатиладиган қисмлар:
8517 70 110 0
радиотелеграф ёки радиотелефон аппаратлари учун антенналар
8517 70 150 0
портатив аппаратлар ёки моторли транспорт воситаларига ўрнатилган аппаратлар учун телескопик ва штирли антенналар
8517 70 190 0
бошқалар
8517 70 900
бошқалар
8517 70 900 9
бошқалар
8525 50 000 0
узатувчи аппаратура
8525 60 000 0
таркибига қабул қилувчи аппаратура кирувчи узатувчи аппаратура
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 декабрдаги 801-сон қарорига 5-ИЛОВА
Радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотиб олиш (бериш), сотиш ва (ёки) ўрнатиш (қуриш), хориждан олиб кириш ва фойдаланиш тартибига риоя қилиниши устидан назоратни ташкил этишда вазирлик ва идораларнинг ўзаро ҳамкорлиги тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотиб олиш (бериш), сотиш ва (ёки) ўрнатиш (қуриш), хориждан олиб кириш ва фойдаланиш тартибига риоя қилиниши устидан назоратни ташкил этишда вазирлик ва идораларнинг ўзаро ҳамкорлигини тартибга солиш мақсадида ишлаб чиқилган.
2. Ушбу Низом қуйидагиларга тааллуқли эмас:
а) телевидение, радиоэшиттириш дастурларини қабул қилиш учун мўлжалланган қурилмалар, маиший радиоэлектроника маҳсулотлари, агар бундай қурилмалар ва маҳсулотларни савдо тармоғи орқали сотишга рухсат берилган бўлса ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг (кейинги ўринларда — Вазирлик) рухсатисиз фойдаланишга йўл қўйиладиган радиоэлектрон воситалар (кейинги ўринларда — РЭВ) ва юқори частотали қурилмалар (кейинги ўринларда — ЮЧҚ);
б) Ўзбекистон Республикасининг мудофааси ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Электрон технологияларини ривожлантириш маркази ва Давлат божхона қўмитаси томонидан фойдаланиладиган ёки фойдаланишга мўлжалланган РЭВ ва ЮЧҚ;
в) парвозлар ва ҳаво ҳаракатдаги хизматининг радионавигациясини таъминлаш мақсадида фуқаролик авиацияси корхоналари томонидан фойдаланиладиган ёки фойдаланишга мўлжалланган, Халқаро электралоқа иттифоқининг тавсияларига ва Фуқаролик авиацияси халқаро ташкилотининг стандартларига мос келадиган бортдаги ва ерусти РЭВ;
г) Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит билан ўтадиган, божхона назорати остида бўладиган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлиш вақти давомида фойдаланилмайдиган РЭВ ва ЮЧҚ.
3. Радиочастота спектри, РЭВ ва ЮЧҚдан фойдаланишни мониторинг қилиш ишларини ўтказиш, шунингдек, радиохалақитларни, шу жумладан, индустриал радиохалақитларнинг олдини олиш «Электромагнит мослашув маркази» давлат унитар корхонаси (кейинги ўринларда — ЭМММ) томонидан амалга оширилади.
2-боб. РЭВ ва ЮЧҚни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотиб олиш (бериш), сотиш ва (ёки) ўрнатиш (қуриш), хориждан олиб кириш ва фойдаланиш тартибига риоя қилиниши устидан назоратни амалга оширувчи давлат органлари
4. Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида РЭВ ва ЮЧҚни сотиб олиш (бериш), сотиш ва (ёки) ўрнатиш (қуриш), хориждан олиб кириш ва фойдаланиш тартибига риоя қилиниши устидан назорат Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси (кейинги ўринларда — Инспекция) томонидан амалга оширилади.
5. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида РЭВ ва ЮЧҚни сотиш (бериш) белгиланган тартибига риоя қилиниши устидан назорат Инспекция билан биргаликда Давлат солиқ хизмати органлари томонидан амалга оширилади.
6. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси назорати остидаги автомобилларда ва бошқа транспорт воситаларида РЭВни ўрнатиш ҳуқуқини берувчи рухсатномалар борлигини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат хизмати томонидан амалга оширилади.
7. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ноқонуний равишда фойдаланилаётган РЭВ ва ЮЧҚни, шунингдек радиобошқарув мосламаси билан таъминланган учувчисиз учадиган аппаратларни назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси томонидан амалга оширилади.
8. РЭВ ва ЮЧҚнинг божхона чегараси орқали ҳаракатланишининг назорати амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
9. Вазирлик ва унинг жойлардаги ҳудудий бошқармалари радиочастота спектридан фойдаланиш тартибининг бузилишларини аниқлаш ва олдини олиш бўйича мониторингни амалга оширишда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан ўзаро ҳамкорлик қилади ҳамда мувофиқлаштиради.
10. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рўйхатдан ўтказилмаган маълумотлар билан ёки ўрнатилган қоидаларни бузган ҳолда узатувчи РЭВлардан фойдаланиш, шунингдек, белгиланган талабларни бузган ҳолда давлат сирини ташкил қилувчи ахборот билан ишлашни назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати органлари томонидан амалга оширилади.
3-боб. Ноқонуний ишлатилаётган РЭВ ва ЮЧҚни аниқлаш
11. Ноқонуний ишлатилаётган РЭВ ва ЮЧҚни аниқлаш қуйидаги ташкилотлар томонидан амалга оширилади:
ЭМММ ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан — радиочастота спектрининг мониторингини ўтказишда;
Инспекция томонидан — алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини белгиланган тартибда мониторинг қилиш, ўрганиш ва текширишда;
Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат хизмати томонидан — автотранспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказганда;
Ички ишлар органлари томонидан — белгиланган тартибда текширувларни, шунингдек, тезкор-қидирув чора-тадбирларини ўтказишда.
Назорат самарадорлигини таъминлаш учун Вазирлик ва унинг ҳудудий бошқармалари юқорида кўрсатилган органлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади, шунингдек, ўрнатилган тартибда келишилган режа бўйича биргаликдаги чора-тадбирларни ўтказади.
12. ЭМММ радиочастота спектрининг мониторингини қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширади.
Радиочастота спектрининг мониторинги бўйича маълумотлар ушбу Низомнинг 1-иловасидаги шаклга мувофиқ расмийлаштирилади, таҳлил қилингандан ва умумлаштирилгандан кейин Вазирликка тақдим этилади.
13. Ушбу Низомнинг 11-бандида кўрсатилган органлар ҳар йили биргаликда ўтказиладиган чора-тадбирлар режасини тасдиқлайди, бу чора-тадбирларнинг бажарилиши Вазирликнинг ҳудудий бошқармалари томонидан мувофиқлаштирилади.
14. Радиочастота спектрининг мониторинги маълумотлари, шунингдек, ушбу Низомда белгиланган тартибда аниқланган ноқонуний ишлатилаётган узаткичлар бўйича маълумотлар асосида ушбу Низомнинг 2-бобида кўрсатилган органлар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ, ҳуқуқбузарларга нисбатан чоралар кўради. Бунда РЭВ ва ЮЧҚни сотиб олиш (бериш), сотиш ва (ёки) ўрнатиш (қуриш), хориждан олиб кириш ва фойдаланиш тартибининг бузилиши бўйича аниқланган ҳуқуқбузарлик фактлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 281-моддасига мувофиқ маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома белгиланган тартибда тузилади.
15. РЭВ ва ЮЧҚни тайёрлаш, олиш ёки доимий ёхуд вақтинча фойдаланишга беришда белгиланган тартибнинг бузилишлари аниқланганда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги органлари ва Инспекция томонидан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 281 ва 290-моддаларига мувофиқ, ускунани олиб қўйган ҳолда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома белгиланган тартибда тузилади.
16. Зарурий ҳолда олиб қўйилган РЭВ ва ЮЧҚ эксперт хулосасини тайёрлаш учун ЭМММга юборилиши мумкин. Бунда ЭМММ ёки унинг тегишли ҳудудий бўлинмалари мазкур Низомнинг 2-иловасида келтирилган шаклга кўра далолатномани расмийлаштирган ҳолда РЭВ ва ЮЧҚ тақдим этилган кундан бошлаб уч кундан кечиктирмай РЭВ ва ЮЧҚни техник экспертизадан ўтказади. Бунда техник экспертиза хулосасини тайёрлаш билан боғлиқ харажатлар мол-мулкни олиб қўйган органлар маблағлари ҳисобига қопланади.
17. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома иш бўйича бошқа ҳужжатлар ва ашёвий далиллар билан бирга Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 282-моддасига мувофиқ ҳуқуқбузарлик содир этилган ёки аниқланган пайтдан бир суткадан кечиктирмай маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқаётган ваколатли органга юборилади.
18. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида РЭВ ва ЮЧҚни олиш (бериш), қуриш (ўрнатиш), фойдаланиш ҳамда дипломатик ваколатхоналар ва консуллик муассасалари ҳамда уларга тенглаштирилган халқаро ташкилотларнинг ваколатхоналари — радиочастота спектридан фойдаланувчилар томонидан уларни чет элдан олиб кириш тартибининг бузилишлари аниқланган ҳолда Ташқи ишлар вазирлиги назорат қилувчи органларининг тақдимоти бўйича бу ташкилотларни аниқланган бузилишлар тўғрисида хабардор қилади.
Юқорида кўрсатилган тартибнинг бузилишига йўл қўйган хорижий юридик шахслар ва фуқароларга, шунингдек, фуқаролиги бўлмаган шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигини хабардор қилган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ чоралар кўрилади.
19. Йилнинг ҳар чорагида, чоракдан кейинги ойнинг бешинчи санасигача Ички ишлар органлари, Давлат божхона қўмитаси ва Давлат солиқ қўмитаси, шунингдек, Инспекция ҳудудий бўлинмалари ва Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари аниқланган ҳуқуқбузарликлар бўйича ўзаро солиштиришларни амалга оширади.
20. Ўзаро солиштириб чиқиш якунлари бўйича Вазирликнинг ҳудудий бошқармалари томонидан мазкур Низомнинг 3-иловасида келтирилган шакл бўйича умумлаштирилган ахборот тайёрланади.
21. Вазирликнинг ҳудудий бошқармалари томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида РЭВ ва ЮЧҚни сотиб олиш (бериш), сотиш ва (ёки) ўрнатиш (қуриш), хориждан олиб кириш ва фойдаланиш тартибига риоя қилиш ишларининг якунлари бўйича умумлаштирилган ахборот чоракдан кейинги ойнинг 10-санасидан кечиктирмай Вазирликка тақдим этилади.
22. Ҳудудий бошқармалар томонидан тақдим этилган ахборот бўйича Вазирлик чоракдан кейинги ойнинг 20-санасидан кечиктирмай Ўзбекистон Республикаси ҳудудида РЭВ ва ЮЧҚни сотиб олиш (бериш), сотиш ва (ёки) ўрнатиш (қуриш), хориждан олиб кириш ва фойдаланиш тартибига риоя қилинишининг назорати бўйича ишлар ҳолати тўғрисидаги ахборотни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ахборот фаолияти ҳамда маълумотлар узатишни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича идоралараро мувофиқлаштириш комиссиясига тақдим этади.
23. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ахборот фаолияти ҳамда маълумотлар узатишни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича идоралараро мувофиқлаштириш комиссияси ярим йилда камида бир марта Вазирлик, шунингдек, зарур бўлганда, РЭВ ва ЮЧҚдан белгиланган фойдаланиш тартибига риоя қилиш назоратини амалга оширувчи бошқа давлат бошқаруви органларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида РЭВ ва ЮЧҚ ни сотиб олиш (бериш), сотиш ва (ёки) ўрнатиш (қуриш), хориждан олиб кириш ва фойдаланиш тартибига риоя қилинишини таъминлаш ишларини ўтказиш якунлари тўғрисидаги ахборотни тинглайди.
5-боб. Якунловчи қоида
24. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотиб олиш (бериш), сотиш ва (ёки) ўрнатиш (қуриш), хориждан олиб кириш ва эксплуатация қилиш тартибига риоя қилиниши устидан назоратни ташкил этишда вазирлик ва идораларнинг ўзаро ҳамкорлиги тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Намуна
Ўрта тўлқинлар, қисқа тўлқинлар ва ультра қисқа тўлқинлар диапазонларида радиомониторинг қилиш натижасида ва жамоавий радиоҳаваскорлик станциялари томонидан қайд қилинган ноқонуний радиоузатиш қурилмаларининг ишлаши тўғрисидаги маълумотлар
Радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотиб олиш (бериш), сотиш ва (ёки) ўрнатиш (қуриш), хориждан олиб кириш ва эксплуатация қилиш тартибига риоя қилиниши устидан назоратни ташкил этишда вазирлик ва идораларнинг ўзаро ҳамкорлиги тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Намуна
Радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни техник экспертизадан ўтказиш __________-сон ДАЛОЛАТНОМАСИ
сана
Ушбу далолатнома «Электромагнит мослашув маркази» давлат унитар корхонасининг ______________________________________________________________ мутахассислари томонидан тузилди
(номи ва маркаси; завод рақами) ___________________________________________га тегишли РЭВ ва/ёки ЮЧҚ техник экспертизадан ўтказилди. ___________________________________________________________________________________га тегишли (РЭВ ва/ёки ЮЧҚ эгасининг Ф.И.Ш.) ____________________________________________________________________________________ туридаги (номи ва маркаси; завод номери) ва натижада шу аниқландики: ___________________________________________________________________ 1. Қабул қилиш/узатишнинг ишчи частоталари (каналлари)____________________________________________ 2. РЭВ ёки ЮЧҚ қуввати _______________________________________________________________________
Кўрсатилган қурилмадан радиоузатишларни олиб бориш учун фойдаланилган, фойдаланилиши мумкин (кераклисини тагига чизилсин).
Техник экспертиза хулосаси:
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида юқорида кўрсатилган РЭВ ва/ёки ЮЧҚдан фойдаланишга (рухсат берилади* ёки тақиқланади**) ___________________________________________________________________________
(сўзлар билан ёзилади)
*Белгиланган тартибда РЭВ ва/ёки ЮЧҚни ўрнатиш ва эксплуатация қилиш учун тегишли рухсатномани расмийлаштириш зарур. **Назорат қилувчи органлар томонидан Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ тегишли чоралар кўрилади. ___________________________________________________________________________________________
(Бўлинма раҳбарининг фамилияси ва исм-шарифи, имзоси)
Радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотиб олиш (бериш), сотиш ва (ёки) ўрнатиш (қуриш), хориждан олиб кириш ва эксплуатация қилиш тартибига риоя қилиниши устидан назоратни ташкил этишда вазирлик ва идораларнинг ўзаро ҳамкорлиги тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Намуна
____________________ ҳисобот даври учун Ноқонуний ишлатилаётган узаткичларни аниқлаш бўйича бажарилган иш тўғрисида маълумотлар
Т/р
Бажарилган ишлар
Кўрсаткич (бирликда)
1.
Ўтказилган рейдлар сони
2.
Аниқланган радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалар (кейинги ўринларда РЭВ ёки ЮЧҚ деб аталади) сони
шулардан:
олиб киришда
сотишда
сотиб олиш (бериш), ўрнатиш (қуриш), эксплуатация қилишда
2.1
Шу жумладан ЎТ ва ҚТ диапазонда ишлатилаётган
2.2
УҚТ диапазонда ишлатилаётган
2.2.1
радио телефонлар, р/узайтиргичлар
2.2.2
р/станциялар ва бошқа алоқа воситалари
3.
Аниқланган РЭВ ёки ЮЧҚга нисбатан қуйидаги чоралар кўрилди
3.1
РЭВ ёки ЮЧҚ олиб қўйилган сони
3.2
РЭВ ёки ЮЧҚ эгалари маъмурий жавобгарликка (жарима) тортилди
3.3
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг (кейинги ўринларда Вазирлик деб аталади) тегишли рухсатномалари берилган сони
3.4
РЭВ ёки ЮЧҚдан кейинчалик фойдаланиш тақиқланган сони
3.5
Материаллар Вазирлик томонидан расмийлаштириш босқичида
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 декабрдаги 801-сон қарорига 6-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси радиочастота бириктиришларини халқаро-ҳуқуқий ҳимоя қилиш тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси радиоэлектрон воситаларининг радиочастота бириктиришларини халқаро-ҳуқуқий ҳимоя қилиш мақсадлари ва тартибини, радиочастоталарни халқаро-ҳуқуқий ҳимоя қилиш бўйича ишларнинг бажарилиши жараёнида радиочастота спектридан фойдаланувчилар — юридик ва жисмоний шахсларнинг, шу жумладан дипломатик ваколатхоналар, хорижий давлатларнинг консуллик муассасалари, халқаро ташкилотларнинг ваколатхоналари, хорижий юридик шахслар ва фуқаролар, шунингдек, фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ўзаро муносабатлари тартиби ва асосий мажбуриятларини белгилайди.
2. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўрнатилган турли радиохизматлардаги радиоэлектрон воситалар (кейинги ўринларда — РЭВ) учун радиочастота бириктиришларга ариза бериш, мувофиқлаштириш, рўйхатдан ўтказиш каби халқаро-ҳуқуқий ҳимоя қилиш масалаларини ҳал қилишда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган турли мақсадлар учун радиоалоқа воситалари ва тизимларига буюртма берадиган, олиб кирадиган, ишлаб чиқадиган, ишлаб чиқарадиган (сотиб оладиган) ва фойдаланадиган радиочастота спектрининг барча фойдаланувчилари учун мажбурий ҳисобланади.
2-боб. Радиочастота бириктиришларини халқаро-ҳуқуқий ҳимоя қилишнинг асосий мақсад ва тамойиллари
3. Радиочастота бириктиришларини халқаро-ҳуқуқий ҳимоя қилиш қуйидаги мақсадларда амалга оширилади:
а) Ўзбекистон Республикасининг турли радиоалоқа хизматлари томонидан чекланган ресурс ҳисобланган радиочастота спектридан фойдаланишининг ҳуқуқий таъминоти;
б) Ўзбекистон Республикасининг турли мақсадлардаги радиоалоқа воситалари ёки муайян қурилмаларнинг радиочастота полосалари ёки алоҳида радиочастота бириктиришларидан фойдаланиш ҳуқуқининг халқаро миқёсда тан олиниши;
в) Ўзбекистон Республикасининг турли мақсадлардаги воситалари ва тизимларига бошқа давлатларнинг сунъий йўлдош ва ерусти радиоалоқа хизматлари РЭВи томонидан мақсадли қилинмаган халақитларини бартараф этиш;
г) истиқболли алоқа тизимлари учун радиочастота полосаларидан ва ер сунъий йўлдошларининг орбитал позицияларидан фойдаланишда Ўзбекистон Республикаси радиоалоқа хизматлари манфаатларини ҳимоя қилиш.
4. Радиочастота бириктиришларини халқаро-ҳуқуқий ҳимоя қилишнинг маҳаллий ва хорижий ерусти ва сунъий йўлдош тизимларининг ривожланиш истиқболлари, шунингдек, радиохизматларнинг эҳтиёжларини қондириш учун радиочастота спектридан фойдаланишнинг халқаро тартибга солиш механизми таҳлил қилиш асосида мақсадли равишда амалга оширилади.
5. Радиочастота бириктиришларини халқаро-ҳуқуқий ҳимоя қилиш, Халқаро электралоқа иттифоқининг (кейинги ўринларда — ХЭИ) Низоми ва Конвенцияси, ХЭИ Радиоалоқа регламенти (кейинги ўринларда — Радиоалоқа регламенти), радиочастота спектридан фойдаланиш масалалари бўйича минтақавий келишувлар, шунингдек чегарадош давлатлар билан радиочастота бириктиришларини мувофиқлаштириш тўғрисидаги келишувлар асосида амалга оширилади.
6. Радиочастота бириктиришларини халқаро-ҳуқуқий ҳимоя қилиш ўзаро боғлиқ бўлган ташкилий-техникавий ва халқаро-ҳуқуқий характердаги комплекс чора-тадбирлар ўтказиш йўли билан Ўзбекистон Республикасининг ушбу соҳадаги давлат сиёсатига мувофиқ амалга оширилади.
3-боб. Радиочастота бириктиришларини халқаро-ҳуқуқий ҳимоя қилиш бўйича асосий тадбирлар
7. Радиочастота бириктиришларини халқаро-ҳуқуқий ҳимоя қилиш бўйича асосий тадбирлар қуйидагилардан иборат:
а) радиочастота бириктиришларининг халқаро мувофиқлаштирилиши заруриятини аниқлаш ва ўтказиш;
б) ХЭИнинг частоталарни ҳисобга олиш Халқаро маълумот регистрида радиочастота бириктиришларига талабнома бериш ва рўйхатдан ўтказиш;
в) талабнома бераётган хорижий РЭВнинг амалдаги ва режадаги маҳаллий РЭВга нисбатан зарарли халақитларни келтириш эҳтимоллиги ва электромагнит мослашувни (кейинги ўринларда — ЭММ) баҳолаш техник экспертизасини ўтказиш;
г) радиочастота бириктиришларидан амалда фойдаланиш тўғрисидаги объектив маълумотларни олиш мақсадида РЭВ нурланишини назорат қилиш;
д) ХЭИда эълон қилинган ва рўйхатдан ўтказилган барча радиочастота бириктиришлари тўғрисидаги маълумотлар базасини яратиш ва юритиш;
е) турли хил радиоалоқа воситалари ва тизимларига буюртма бераётган, ишлаб чиқараётган ва фойдаланаётган юридик шахсларни ахборот билан таъминлаш;
ж) Ўзбекистон Республикаси алоқа маъмурияти томонидан ХЭИнинг ваколатли, бутунжаҳон ва минтақавий конференцияларида ва ХЭИ Радиоалоқа секторининг илмий-тадқиқот комиссиялари учун таклифлар (улушлар) тайёрлаш, ушбу конференцияларда иштирок этиш ва бошқа давлатларнинг конференцияларга таклифлари ва ҳиссаларини экспертизадан ўтказиш;
з) ХЭИнинг ваколатли, бутунжаҳон ва минтақавий конференциялари томонидан қабул қилинган тегишли қарорларини бажариш.
4-боб. Радиочастоталар бўйича республика кенгаши, радиочастота органлари ва радиочастота спектридан фойдаланувчиларнинг асосий мажбуриятлари
8. Бириктирилган радиочастоталарни халқаро мувофиқлаштириш ва ХЭИда рўйхатдан ўтказишга манфаатдор шахслар ҳамда РЭВга буюртма берувчи, ишлаб чиқувчи (модернизацияловчи) ва фойдаланувчи радиочастота спектридан фойдаланувчиларга қуйидагилар юклатилади:
а) ишлаб чиқиладиган (модернизацияланадиган) ёки олиб кириладиган РЭВ учун радиочастота бириктиришга Ўзбекистон Республикасининг амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига мувофиқ ариза тайёрлаш ва бериш;
б) РЭВга радиочастоталар бириктиришни мувофиқлаштириш ва рўйхатдан ўтказиш масалалари бўйича ХЭИ ва хорижий давлатлар алоқа маъмуриятларига материалларни тайёрлаш учун техник асосланган таклифларни ишлаб чиқиш.
а) ишлаб чиқиладиган, олиб кириладиган РЭВ учун радиочастоталар бириктиришга аризаларни кўриб чиқиш, ушбу радиочастота бириктиришни хорижий давлатлар алоқа маъмуриятлари билан халқаро мувофиқлаштиришни ўтказиш ва ХЭИда рўйхатдан ўтказиш заруриятини аниқлаш;
б) Ўзбекистон Республикаси РЭВга радиочастоталар бириктириш халқаро мувофиқлаштиришни ўтказиш учун ҳужжатларни тайёрлаш;
г) ХЭИда рўйхатдан ўтказиладиган РЭВ тавсифномалари ҳақидаги маълумотларни йиғиш, сақлаш, қайта ишлаш ва таҳлил қилиш;
д) мувофиқлаштиришни ўтказиш учун хорижий давлатлар алоқа маъмуриятларидан қабул қилинган (келиб тушган) РЭВ радиочастоталар бириктириш, шунингдек ХЭИ ахборот циркулярларида кўрсатилган, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги ва режалаштирилаётган РЭВ билан ЭММни баҳолаш;
е) радиочастоталар бириктиришни мувофиқлаштириш бўйича бошқа давлатларнинг алоқа маъмуриятлари билан музокараларда қатнашиш.
10. Радиочастоталар бўйича Республика кенгашига (кейинги ўринларда РЧРК деб юритилади) қуйидагилар юклатилади:
а) радиочастота бириктиришларнинг халқаро-ҳуқуқий ҳимоя қилиш бўйича ишларни ташкил этиш;
б) Радиоалоқа регламенти, минтақавий келишувлар ва чегарадош давлатлар билан икки томонлама келишувларда кўзда тутилган тартибда Ўзбекистон Республикаси РЭВ радиочастота бириктиришларини хорижий давлатлар алоқа маъмуриятлари билан халқаро мувофиқлаштириш ва ХЭИда рўйхатдан ўтказишни амалга ошириш;
в) Радиоалоқа регламентида ва ХЭИнинг бошқа ҳужжатларида кўзда тутилган тартибда ва муддатларда РЭВ частота бириктиришлар бўйича материалларни ХЭИга тақдим этишни назорат қилиш;
г) радиочастота спектридан фойдаланиш ва режалаштириш масалалари бўйича халқаро ташкилотлар ва ХЭИ билан ўзаро алоқа ва ёзишмалар;
д) халқаро-ҳуқуқий тавсифга эга ХЭИ Низоми ва Конвенцияси ҳамда бошқа халқаро ҳужжатлар бўйича Ўзбекистон Республикаси мажбуриятларига дахлдор масалаларни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан келишиш;
е) манфаатдор вазирлик ва идоралар вакиллари иштирокида хорижий давлатлар алоқа маъмуриятлари билан музокаралар ўтказишни режалаштириш, ташкил этиш ва радиочастоталардан фойдаланиш ва мувофиқлаштириш бўйича шартномалар тайёрлаш, шунингдек, амалдаги шартномаларда кўрсатилган қоидаларнинг бажарилишини назоратга олиш;
ж) ХЭИ ҳужжатларини, иш жумладан уларга тегишли ахборот церкулярларини РЧОга РЧРК аъзоларига етказиш.
5-боб. Радиочастота бириктиришларни халқаро мувофиқлаштириш, талабнома бериш ва рўйхатдан ўтказиш
11. ХЭИда радиочастота бириктиришларни халқаро мувофиқлаштириш, талабнома бериш ва рўйхатдан ўтказиш, уларни ҳуқуқий ҳимоя қилишнинг асосий чора-тадбирларидан бири ҳисобланади.
12. ХЭИда радиочастота бириктиришларни халқаро мувофиқлаштириш, талабнома бериш ва рўйхатдан ўтказиш бўйича ишлар Радиоалоқа регламенти ҳамда ХЭИ бошқа ҳужжатлари асосида радиохизматлар томонидан радиочастоталарни тақсимлаш ва фойдаланиш, уларни халқаро-ҳуқуқий ҳимоялаш масалалари бўйича мазкур Низом ва РЧРКнинг тегишли қарорларига, шунингдек, радиочастота бириктиришларини мувофиқлаштириш бўйича чегарадош давлатлар билан амалдаги минтақавий ва икки томонлама келишувларига асосан олиб борилиши лозим.
13. ХЭИда радиочастота бириктиришларни халқаро мувофиқлаштириш, талабнома бериш ва рўйхатдан ўтказиш бўйича асосий чора-тадбирлар қуйидагилардан иборат:
а) радиочастота бириктиришларни мувофиқлаштириш бўйича ишларни тайёрлаш ва амалга ошириш;
б) электромагнит мослашув шартларини белгиловчи, Радиоалоқа регламенти талабларини ва амалдаги ва режалаштирилаётган маҳаллий ва халқаро йўлдошли тизимлар тўғрисидаги маълумотларни ҳисобга олган ҳолда, ишлаб чиқиш учун РЭВни радиочастота полосалари ва орбитал ҳолатларини ажратиш босқичидаги танлов;
электромагнит мослашув шартларини белгиловчи Радиоалоқа регламенти талабларини, амалдаги ва режалаштирилаётган маҳаллий ва халқаро йўлдошли тизимлар тўғрисидаги маълумотларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқиш учун РЭВни радиочастота полосалари ва орбитал ҳолатларини ажратиш босқичида танлов ўтказиш;
в) Ўзбекистон Республикаси РЭВ ини радиочастота бириктиришлари бўйича ХЭИга талабнома бериш ва рўйхатдан ўтказиш.
14. Қуйидаги режалаштирилаётган частота бириктиришларининг халқаро мувофиқлаштирилиши мажбурийдир:
а) Радиоалоқа регламентининг Частоталар тақсимлаш жадвали изоҳига ёки Ўзбекистон Республикаси ва унга чегарадош давлатларнинг алоқа маъмуриятлари ўртасида имзоланган радиочастота бириктиришларни мувофиқлаштиришнинг техник асослари бўйича амалдаги ҳукуматлараро келишувга киритилган мувофиқлаштирилиши лозим бўлган станциялар;
б) мувофиқлаштириш зонаси хорижий давлатлар ҳудудини ўз ичига олган ва/ёки хорижий давлатларнинг йўлдош ва бошқа хизмат кўрсатувчи станцияларига қарама-қарши йўналишда узатиш ташкил этилган йўлдошли алоқа хизматлари станциялари;
в) мувофиқлаштириш зоналари республика ҳудуди чегараларидан ташқарига чиқувчи халқаро радиоалоқани, шунингдек, тўғридан-тўғри кўринишдаги радиореле линиялари ва тропосфера алоқасини таъминловчи турғун хизмат станциялари;
г) узун, ўрта ва қисқа тўлқинлар диапазонида радиоэшиттириш хизматининг Радиоалоқа регламенти томонидан ажратилган радиочастоталар полосаларидаги радиоэшиттириш хизмати станциялари;
ж) радиоаниқлаш, радионавигацион ва радиолокацион хизматлар станциялари;
з) кўчма ҳаво хизмати станциялари;
и) ёрдамчи метеорология радиохизмат ва метеорология йўлдош хизмат станциялари.
15. РЭВларнинг қуйидаги радиочастота бириктиришлари ХЭИга талабнома бериш ва рўйхатдан ўтказилиши лозим:
а) агар ушбу бириктиришдан фойдаланиш бошқа маъмурият хизматига зарарли халақитларни келтириб чиқарса;
б) агар ушбу бириктиришлар халқаро радиоалоқа хизматларида фойдаланилиши керак бўлса;
в) агар ушбу бириктиришлар хусусий талабнома бериш тартиби олдиндан назарда тутилмаган, қайсидир бутунжаҳон ёки минтақавий частоталарни ажратиш ёки бириктиришлар режасига тегишли бўлса;
г) агар ушбу бириктиришлар учун мазкур Низомнинг 14-бандига асосан мувофиқлаштириш талаб қилинса ёки агар бундай мувофиқлаштиришга киритилган бўлса;
д) агар бундай бириктиришлар учун халқаро тан олиниш мақсадга мувофиқ бўлса;
е) агар ушбу бириктиришлардан фойдаланиш радиочастоталарнинг тақсимлашни халқаро жадвалига мос келмаса ва алоқа маъмурияти фақат маълумот учун ХЭИда рўйхатдан ўтказишни истаса.
16. Мазкур Низомнинг 14-бандидан фарқли бўлган радиохизматлардаги РЭВнинг частота бириктиришларининг ХЭИда рўйхатдан ўтказилиши зарурлигини мазкур Низом талабларини ҳисобга олган ҳолда ушбу РЭВга буюртма берувчи ва улардан фойдаланувчи радиочастота спектри фойдаланувчилари белгилайди.
17. Ҳукумат томонидан фойдаланиладиган РЭВнинг радиочастота бириктиришларини ХЭИда мувофиқлаштириш ва рўйхатдан ўтказиш зарурияти тегишли радиочастота органлари — Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ёки Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати томонидан белгиланади.
18. Радиочастота бириктиришларни халқаро мувофиқлаштириш бўйича ишлар РЧРК томонидан Радиочастота органлари билан ҳамкорликда амалга оширилади.
6-боб. ХЭИда радиочастота бириктиришларни халқаро мувофиқлаштириш ва рўйхатдан ўтказиш бўйича материаллар тайёрлаш тартиби
19. ХЭИда Ўзбекистон Республикасининг РЭВ радиочастота бириктиришларини мувофиқлаштириш ва рўйхатдан ўтказиш учун зарур материаллар ушбу Низомга мувофиқ тайёрланади.
20. Материалларда матбуотда очиқ-ойдин нашр қилиш тақиқланган маълумотлар бўлмаслиги керак. Ерусти станцияларининг координаталари белгиланган талабларга мувофиқ кўрсатилиши зарур. Ушбу талабларни бажаришда жавобгарлик ХЭИда радиочастота бириктиришларини мувофиқлаштириш ва рўйхатдан ўтказиш бўйича ишлар олиб боришда материалларни тақдим этувчи радиочастота фойдаланувчилари зиммасига юклатилади.
21. Материаллар РЭВга талабнома берувчи радиочастота спектрининг фойдаланувчилари томонидан тайёрланади.
Зарур ҳолларда ушбу материалларни тайёрлашда рўйхатдан ўтувчи РЭВни ишлаб чиқарувчи ташкилотлар ёки лойиҳалаш ташкилотларини талабнома берувчи ўз ҳисобидан жалб қилиши мумкин.
22. Радиочастота спектри фойдаланувчилари томонидан тайёрланган материаллар тегишли радиочастота органига кўриб чиқиш учун юборилади.
23. РЧО олинган материалларнинг радиочастота бириктиришларини белгилашда амал қиладиган асосий раҳбарий ҳужжатларга мувофиқлигини кўриб чиқади, ЭММ таҳлилини ўтказади ва бошқа радиочастота органлари билан келишади. Ижобий қарор қабул қилинган ҳолда Радиоалоқа регламентида кўзда тутилган шакл бўйича хорижий давлатларнинг алоқа маъмуриятлари ва ХЭИга юбориш учун РЧРКга тегишли ҳужжатлар ва материаллар тайёрлайди.
24. Космик станциялар тизимларининг радиочастота бириктиришларини халқаро мувофиқлаштириш ва рўйхатдан ўтказиш бўйича ишларни олиб бориш учун зарур материаллар космик тизимларни ишлаб чиқувчи ташкилотлар томонидан буюртма берувчи вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда тайёрланади.
25. Агар космик тизимлар бир нечта вазирлик ва идоралар манфаатлари бўйича режалаштирилган бўлса, кўрсатилган материаллар ушбу тизимни бош ишлаб чиқарувчиси томонидан буюртмачи билан ҳамкорликда ушбу тизимда ишлаш учун мўлжалланган ер станцияларини ишлаб чиқувчи вазирлик ва идоралар, шунингдек, бошқа манфаатдор ташкилотлар иштирокида тайёрланади.
26. Хорижий давлатлар алоқа маъмуриятларидан эътирозлар келиб тушган ҳолда РЧО уларни тегишли вазирлик, идорага ишлаб чиқувчи ва фойдаланувчи ташкилотлар билан ҳамкорликда ушбу эътирозларни кўриб чиқиш учун юборади ва ушбу эътирозларни ҳисобга олган ҳолда радиочастота бириктиришларнинг техник тавсифларини таклиф қилинаётган ўзгаришлари бўйича бошқа радочастота органлари билан келишилгандан кейин қайта мувофиқлаштириш учун зарур материалларни тайёрлайди.
27. Хорижий давлатлар алоқа маъмуриятларига жавоб учун Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати томонидан тайёрланган таклифлар бошқа вазирлик ва идораларга, агар уларнинг манфаатларига таъсир қилмаса, келишиш учун юборилмайди.
28. Хорижий давлатларнинг алоқа маъмуриятлари билан белгиланган тартибда олиб борилаётган ёзишмалар РЭВнинг радиочастота бириктиришларини мувофиқлаштиришга олиб келмаса, манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг таклифларига биноан Ўзбекистон ва хорижий давлатлар алоқа маъмуриятлари ўртасида икки томонлама ёки кўп томонлама музокаралар ўтказилади.
7-боб. Якунловчи қоида
29. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.