1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.17.00 Қишлоқ хўжалигидаги шартномалар / 09.14.17.02 Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига хизмат кўрсатиш (шунингдек, 03.12.16.00 га қаранг);
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.20.00 Қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологиялари]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Қишлоқ хўжалиги]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
МАШИНА-ТРАКТОР ПАРКЛАРИНИНГ МОДДИЙ-ТЕХНИКА БАЗАСИНИ МУСТАҲКАМЛАШ ВА УЛАРНИНГ ФАОЛИЯТИ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Машина-трактор паркларининг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш ва қишлоқ хўжалигига ишлаб чиқариш-техника хизмати кўрсатишда уларнинг аҳамиятини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.03.00 Қўмиталар]
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» давлат-кооператив қўмитасининг фаолият кўрсатаётган машина-трактор парклари ва қишлоқ хўжалиги техникасига ишлаб чиқариш-техник ва сервис хизмати кўрсатиш корхоналари негизида давлат-акциядорлик машина-трактор парклари ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Акциядорлик жамияти акцияларини қуйидаги тартибда бирламчи жойлаштириш назарда тутилсин;
давлат улуши
— устав жамғармасининг 35 фоизи;
жамоа улуши
— устав жамғармасининг 15 фоизи;
қишлоқ хўжалиги корхоналари ўртасида жойлаштириш
— устав жамғармасининг 30 фоизи;
эркин сотиш, шу жумладан, чет эл инвесторларига
— устав жамғармасининг 20 фоизи.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.20.00 Қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологиялари]
2. Давлат-акциядорлик машина-трактор паркининг намунавий ташкилий тузилмаси ва унинг ижро этувчи аппаратининг намунавий тузилмаси 1 ва 1а-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.17.00 Қишлоқ хўжалигидаги шартномалар / 09.14.17.02 Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига хизмат кўрсатиш (шунингдек, 03.12.16.00 га қаранг);
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.20.00 Қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологиялари]
3. «Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш»» давлат-кооператив қўмитаси, Давлат мулки қўмитаси, Адлия вазирлиги давлат-акциядорлик машина-трактор паркининг намунавий уставини икки ҳафта муддатда ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар.
4. Қуйидагилар маълумот учун қабул қилинсин:
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.03.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани молиялаштириш / 06.03.04.00 Бюджетдан молиялаштириш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.20.00 Қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологиялари]
машина-трактор паркларининг айланма маблағларини тўлдиришга 1997 йилда республика бюджетидан 1314 млн. сўм ажратиш назарда тутилган;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.01.00 Умумий қоидалар]
«Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» давлат-кооператив қўмитаси 1997 йилда республика бюджетига 685 млн. сўм қарзни қайтаришдан озод қилинган, кўрсатиб ўтилган сумма ўз айланма маблағларини тўлдиришга йўналтирилади.
Машина-трактор парклари томонидан бажариладиган ишлар ва кўрсатиладиган хизматлар қийматини пасайтириш мақсадида улар фаолият кўрсатиш хусусиятига, солиқ солиш шартларига ва бюджетга тўловлар бўйича қишлоқ хўжалиги корхоналари сирасига киритилсин.
5. «Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» давлат-кооператив қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси, Молия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.05.00 Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.20.00 Қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологиялари]
қишлоқ хўжалиги корхоналаридан машина ва механизмларни сотиб олиш тартибини;
хўжаликлардан қишлоқ хўжалиги техникасини, уларни кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олиш тартибини;
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.09.00.00 Халқаро иқтисодий ҳамкорлик / 19.09.12.00 Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги халқаро ҳамкорлик. Ўсимликлар карантини. Ветеринария]
машина-трактор парклари томонидан хорижий техникадан фойдаланган ҳолда бажариладиган механизациялаштирилган ишлар (хизматлар) қийматини, улардан фойдаланишнинг ҳақиқий муддатларини ҳисобга олган ҳолда, аниқлаш методикасини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчи майда товар ишлаб чиқарувчиларга, шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларига уларнинг буюртманомалари бўйича сервис хизмати кўрсатиш масалалари «Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» давлат-кооператив қўмитасига юклансин. Бунинг учун машина-трактор парклари таркибида ихтисослаштирилган бўлимлар ташкил этилсин, уларни шакллантиришнинг аҳволи алоҳида назорат остига олинсин.
Ушбу масала бўйича таклифлар бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига киритилсин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.20.00 Қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологиялари;
2.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.09.00.00 Халқаро иқтисодий ҳамкорлик / 19.09.12.00 Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги халқаро ҳамкорлик. Ўсимликлар карантини. Ветеринария]
6. «Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» давлат-кооператив қўмитаси «Кейс-Корпорейшн» корпорацияси билан республикада хорижий қишлоқ хўжалиги техникасига сервис хизмати кўрсатиш бўйича «ЎзКейссервис» қўшма корхонаси ташкил этиш тўғрисида шартнома тузганлиги, муассислар улушлари белгиланганлиги (51 фоиз — «Кейс-Корпорейшн» корпорацияси улуши, 49 фоиз — ўзбекистонлик муассислар улуши) ва шу йил май ойида корхонани ташкил этиш бўйича таъсис йиғилиши ўтказиш мўлжалланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.17.00 Қишлоқ хўжалигидаги шартномалар / 09.14.17.02 Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига хизмат кўрсатиш (шунингдек, 03.12.16.00 га қаранг)]
7. «Ўздавнефтмаҳсулот» бирлашмаси «Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» давлат-кооператив қўмитаси буюртманомалари бўйича амалдаги нормалар асосида машина-трактор паркларига фойдаланиш эҳтиёжлари ва техникага техник хизмат кўрсатиш учун мойлаш материаллари етказиб берилишини таъминласин.
8. «Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг» компанияси, «Ўзмашсаноат» ва «Ўзавтосаноат» уюшмалари «Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» давлат-кооператив қўмитаси билан биргаликда қишлоқ хўжалиги техникасига эҳтиёт қисмлар, узеллар ва агрегатлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш дастурини бир ой муддатда ишлаб чиқсинлар ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.17.00 Қишлоқ хўжалигидаги шартномалар / 09.14.17.02 Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига хизмат кўрсатиш (шунингдек, 03.12.16.00 га қаранг)]
9. «Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» давлат-кооператив қўмитаси машина-трактор парклари механизаторлари ва муҳандис-техник ходимлари чет эл техникасини ишлатиш ва уларга хизмат кўрсатиш қоидалари бўйича мунтазам ўқитилишини ташкил этсин ва таъминласин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.17.00 Қишлоқ хўжалигидаги шартномалар / 09.14.17.02 Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига хизмат кўрсатиш (шунингдек, 03.12.16.00 га қаранг)]
10. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари машина-трактор парклари шаклланиши ва улар фаолияти ташкил этилишига ҳар томонлама ёрдам кўрсатсинлар ҳамда уларни қўллаб-қувватласинлар. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимлари машина-трактор парклари фаолияти учун шахсан жавоб беражаклари тўғрисида огоҳлантирилсин.
11. Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 6 декабрдаги 432-сон қарори 3-бандининг туманларда қишлоқ хўжалигига ишлаб чиқариш-техника хизмати кўрсатиш бўйича акциядорлик ва бошқа хўжалик жамиятларининг уюшмаларини ташкил этишга тегишли қисми ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.