1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.02.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилишни бошқариш ва назорат қилиш;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.10.00.00 Сейсмология]
Республиканинг сейсмик фаол ҳудудларида жойлашган сув омборларида инструментал сейсмологик кузатувларни доимий амалга ошириш тизимини жорий этиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 30 июлдаги ПҚ-4794-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда республиканинг сейсмик фаол ҳудудларида жойлашган сув омборларида инструментал сейсмологик кузатувларни доимий амалга ошириш тизимини жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Фанлар академияси, Сув хўжалиги вазирлигининг республиканинг сейсмик фаол ҳудудларида жойлашган сув омборларида инструментал сейсмологик кузатувларни доимий амалга ошириш тизимини босқичма-босқич жорий этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
2. Қуйидагилар:
Республиканинг сейсмик фаол ҳудудларида жойлашган сув омборларида инструментал сейсмологик кузатувларни доимий амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Сув омборларида инструментал сейсмологик кузатувларни амалга ошириш учун сотиб олиниши зарур бўлган асбоб-ускуналар ва уларнинг бутловчи қисмлари рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
республиканинг сейсмик фаол ҳудудларида жойлашган сув омборларида сейсмологик кузатувларни доимий амалга ошириш тизимини босқичма-босқич жорий этсин ва такомиллаштириб борсин;
сув омборларида сейсмологик кузатувларни доимий амалга ошириш тизимини босқичма-босқич жорий этиш учун зарур шарт-шароитлар яратилишини, шунингдек, тадқиқотлар учун зарур бўладиган барча маълумотлар белгиланган тартибда тақдим этилишини назоратга олсин;
шартнома асосида сейсмологик кузатувлар ташкил этилиши, фаолият юритиши ва такомиллаштирилишига амалий ёрдам кўрсатсин;
б) Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда сейсмологик кузатувларни доимий амалга ошириш тизими жорий этилишини ҳисобга олган ҳолда, «Электрон ҳукумат» тизимини такомиллаштирсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзбекгидроэнерго» АЖ, Фанлар академияси ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги икки ой муддатда республиканинг сейсмик фаол ҳудудларида жойлашган сув омборларида сейсмологик кузатувларни доимий амалга ошириш тизимини босқичма-босқич ташкил этиш ва такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
5. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан 2-иловада кўрсатилган асбоб-ускуналар ва уларнинг бутловчи қисмлари харид қилинади.
6. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги сейсмологик кузатув олиб бориладиган объектлар ўртасида белгиланган тартибда ҳимояланган ахборот алмашинуви тармоғини ташкил этсин ва узлуксиз ишлашини таъминласин.
7. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси — IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи О.М. Умаров, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари А.Х. Қўлдошев ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президенти Б.С. Юлдашев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 17 декабрь,
792-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 17 декабрдаги 792-сон қарорига 1-ИЛОВА
Республиканинг сейсмик фаол ҳудудларида жойлашган сув омборларида инструментал сейсмологик кузатувларни доимий амалга ошириш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом республиканинг сейсмик фаол ҳудудларида жойлашган сув омборларида сейсмологик кузатувларни доимий амалга ошириш тизими (кейинги ўринларда — сейсмологик кузатув тизими) тартибини белгилайди.
2. Сейсмологик кузатув тизими сув омборларининг сейсмик ҳолатига таъсир кўрсатувчи омиллар тўғрисидаги ахборотларни тизимли равишда тўплаб бориш, қайта ишлаш ҳамда таҳлил қилиш, сув омборларига сувни йиғиш ва чиқариш, шунингдек, сув омборларидан фойдаланиш жараёнидаги сейсмик режим ўзгаришини баҳолаш ва тегишли тавсияларни беришни ўз ичига олади.
3. Сейсмологик кузатув тизими атроф табиий муҳит давлат мониторинги комплекс тизимининг таркибий қисми ҳисобланади.
2-боб. Сейсмологик кузатув тизимининг мақсади ва вазифалари
4. Республиканинг сейсмик фаол ҳудудларида жойлашган сув омборлари (кейинги ўринларда — сув омборлари) сейсмологик кузатув тизимининг объектлари ҳисобланади.
5. Сув омборларида сейсмологик кузатувларни тизимли равишда амалга ошириш, уларнинг тўғонлари, қирғоқ нишабликлари ва бошқа алоҳида иншоотларининг сейсмик мустаҳкамлигини доимий назорат қилиш, сув омборларига сувни йиғиш ва чиқариш, шунингдек, сув омборларидан фойдаланиш жараёнида юзага келадиган зилзилаларни мониторинг қилиш сейсмологик кузатув тизимининг асосий мақсади ҳисобланади.
сув омборларида мунтазам равишда сейсмологик кузатув ишларини ташкил этиш;
сув омборларида махсус сейсмик тадқиқотлар олиб бориш, жумладан, сув омборларига сувни йиғиш ва чиқариш, шунингдек, сув омборларидан фойдаланиш жараёнида юзага келадиган зилзилаларни мониторинг қилиш;
сув омборлари, уларнинг тўғонлари, қирғоқ нишабликлари (қияликлари) ва бошқа алоҳида иншоотлари, асос қисмлари ва сув ўзанларини турли жадалликдаги зилзилалар вақтидаги ҳолати тўғрисида сейсмологик кузатувлар бўйича маълумотларни тўплаш;
сейсмологик кузатув маълумотлари асосида сув омборлари тўғонларининг динамик хоссаларини ўрганиш ва кучланганлик-деформацияланганлик ҳолатини баҳолаш;
сув омборларида сейсмологик кузатувларни олиб бориш бўйича фойдаланувчи ташкилотлар раҳбарлари ва ходимларининг малакасини оширишни ташкил қилиш.
7. Сейсмологик кузатув тизими сув омборида сейсмологик кузатувларни доимий амалга оширишни назарда тутади.
8. Сейсмологик кузатув тизими қуйидагилардан иборат:
сув омборларида доимий сейсмологик кузатув ишларини ташкил этиш;
сув омборлари ва уларнинг ҳудудида махсус сейсмологик тадқиқотлар олиб бориш ва уларга сувни йиғиш ҳамда улардан фойдаланишда юзага келадиган зилзилаларни мониторинг қилиш;
сув омборларида, уларнинг алоҳида иншоотларида турли жадалликдаги зилзилалар вақтидаги ҳолат тўғрисида сейсмологик кузатувлар бўйича маълумотларни тўплаш;
сув омборларининг сейсмологик ва сейсмик мустаҳкамлик ҳолатини баҳолаш ҳамда тегишли таклифларни бериш.
9. Сув омборларида сейсмологик кузатувлар уларнинг тўғонлари динамик хоссаларини ўрганиш ва кучланганлик-деформацияланганлик ҳолатини баҳолаш мақсадида амалга оширилади.
10. Сув омборларини тўлдириш билан боғлиқ зилзилалар мониторинги сув омборларини тўлдириш ва улардан фойдаланиш жараёнида сейсмик режимнинг ўзгаришини ўрганиш мақсадида амалга оширилади.
4-боб. Сейсмологик кузатув тизими фаолиятини ташкил этиш ва унинг фаолият олиб бориш тартиби
11. Сейсмологик кузатув тизими Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасининг ер қаъри мониторингини олиб бориш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2014 йил 12 майдаги 119-сон қарори ҳамда мазкур Низом талаблари асосида амалга оширилади.
12. Сейсмологик кузатув тизими сув омборларидан фойдаланиш шарт-шароитларини ҳисобга олган ҳолда, сув омборларини ишга тушириш режаларига ва ер қаърининг тегишли участкасидаги фаолиятни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ амалга оширилади.
13. Сейсмологик кузатувлар ушбу Низомга иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади.
14. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва «Ўзбекгидроэнерго» АЖ, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда Фанлар академияси билан сув омборларида олиб бориладиган доимий сейсмологик кузатув натижалари тўғрисидаги маълумотларни мунтазам олиш мақсадида ҳар йили 10 январга қадар шартнома тузади.
15. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази, Фанлар академияси Сейсмология институти ҳамда Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти томонидан сув омборларидан фойдаланувчи ташкилотлар иштирокида ҳар ойнинг 25 санасига қадар сейсмологик кузатувлар давомида олинган маълумотлар таҳлил қилинади, умумлаштирилади ва тегишли хулосалар ишлаб чиқилади.
16. Кузатув натижаларини комплекс таҳлил қилиш, тегишли хулосалар асосида ҳисоботлар тайёрлаш ва Фавқулодда вазиятлар вазирлигига тақдим этиш Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Сейсмология институти томонидан ҳар ойдан кейинги ойнинг 5 санасига қадар амалга оширилади.
17. Сейсмологик кузатув тизими фаолияти натижасида олинган ахборот, илмий-таҳлилий натижалар, хулоса ва амалий таклифлар Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан ҳисобот келиб тушгандан бошлаб 10 кун муддатда гидротехника иншоотларининг хавфсизлигини назорат қиладиган «Давсувхўжаликназорат» давлат инспекциясига, Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигига ва «Ўзбекгидроэнерго» АЖга тақдим этилади.
18. Олинган ахборот, илмий-таҳлилий натижалар, хулоса ва амалий таклифлар ҳисобот келиб тушгандан бошлаб 3 кун муддатда Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, «Давсувхўжаликназорат» давлат инспекцияси, «Ўзбекгидроэнерго» АЖ томонидан ўрганиб чиқилади.
19. Сейсмик режимнинг ўзгариши натижасида фавқулодда вазиятларнинг келиб чиқиши аниқланган ҳолатларда ёки кучли зилзилаларнинг эҳтимоли прогноз қилинганда ҳамда алоҳида хавфли вазиятлар тўғрисида ахборот олинганда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, «Давсувхўжаликназорат» давлат инспекцияси, «Ўзбекгидроэнерго» АЖ ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан тезкорлик билан тегишли чора-тадбирлар ва ҳаракатлар дастури ишлаб чиқилиб, тасдиқланади.
20. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзбекгидроэнерго» АЖ ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари сув омборларида сейсмологик кузатув тизимини амалга ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратилишини, сейсмологик кузатув ишлари олиб борилишини, шунингдек, тадқиқотлар учун зарур бўладиган барча маълумотлар белгиланган тартибда тақдим этилишини ҳамда сув омборига сейсмологик кузатувлар учун ўрнатилган асбоб-ускуналарни хавфсиз сақланишини таъминлайди.
21. Сейсмологик кузатувлар натижалари асосида тўғонда ҳосил бўладиган жараёнларни ўрганиш ва солиштириш учун керак бўлган маълумотлар сув омборларига масъул бўлган ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази, Фанлар академиясининг Сейсмология институти ҳамда Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институтига тақдим этилади.
22. Сув омборларида сейсмологик кузатув тизимини амалга ошириш ишлари шартномалар асосида сув омборларига масъул бўлган ташкилотлар ҳисобидан молиялаштирилади.
23. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва «Ўзбекгидроэнерго» АЖ томонидан белгиланган ҳудудларда доимий сейсмологик кузатув тизими Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимидаги ташкилотларнинг ходимлари ва Фанлар академияси тизимидаги илмий тадқиқот институтининг илмий ходимлари томонидан амалга оширилади.
24. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази сув омборларини тўлдириш билан боғлиқ зилзилаларни мониторинг қилиш мақсадида доимий сейсмометрик кузатувлар олиб боради.
25. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Сейсмология институти сув омборлари тўғонларида сейсмологик кузатувлар олиб боради. Сув омбори таъсир ҳудудида сейсмик кузатув тизимини такомиллаштириш бўйича илмий хулосалар беради. Сув омборларини сув билан тўлдириш ва сувдан фойдаланиш жараёнида сейсмик режимнинг ўзгаришини баҳолайди.
26. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти тўғонларнинг сейсмик мустаҳкамлигини доимий назорат қилиш услубларини ишлаб чиқади ва инструментал кузатув маълумотлари асосида сув омборлари тўғонларининг динамик хоссаларини ўрганиб, уларнинг кучланганлик-деформацияланганлик ҳолатини баҳолайди.
27. Сейсмологик кузатувлар ҳақида берилган ахборотда сейсмик режимнинг ўзгаришларини ҳисобга олган ҳолда сув омборлари тўғонларининг динамик ҳолати тўғрисидаги маълумотлар ҳамда тегишли чоралар кўриш учун хулосалар ва тавсиялар бериб борилади.
28. Сейсмологик кузатувлар билан боғлиқ маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзбекгидроэнерго» АЖ ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларига тақдим этиш тақиқланмайди, давлат сирлари билан боғлиқ бўлган маълумотлар бундан мустасно.
Давлат сирларига оид мониторинг маълумотларини умумлаштириш ва бериш тартиби ҳамда шартлари «Давлат сирларини сақлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунида белгиланган тартибда амалга оширилади.
29. Давлат органлари ва ташкилотларининг раҳбарлари, шунингдек, сув омборларидан фойдаланувчи ташкилотлар мониторинг натижаларининг таҳлили ва улар билан солиштириш учун керак бўладиган сув омборлари эксплуатацияси бўйича маълумотларнинг тўғрилиги учун қонун ҳужжатларига мувофиқ масъулдирлар.
Республиканинг сейсмик фаол ҳудудларида жойлашган сув омборларида инструментал сейсмологик кузатувларни доимий амалга ошириш тизими тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Республиканинг сейсмик фаол ҳудудларида жойлашган сув омборларида инструментал сейсмологик кузатувларни амалга ошириш
СХЕМАСИ
Босқичлар
Масъуллар
Амалга ошириш механизми
Муддати
1-босқич
Сув хўжалиги вазирлиги,«Ўзбекгидроэнерго» АЖ
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда Фанлар академияси билан сув омборларида олиб бориладиган доимий сейсмологик кузатув натижалари тўғрисидаги маълумотларни мунтазам олиш мақсадида шартнома тузиш.
ҳар йили 10 январга қадар
2-босқич
Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази,Сейсмология институти,Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти
Сув омборларидан фойдаланувчи ташкилотлар иштирокида сейсмологик кузатувлар давомида олинган маълумотларни таҳлил қилиш, умумлаштириш ва тегишли хулосалар ишлаб чиқиш.
ҳар ойнинг 25 санасига қадар
3-босқич
Сейсмология институти
Кузатув натижаларини комплекс таҳлил қилиш, тегишли хулосалар асосида ҳисоботлар тайёрлаш ва Фавқулодда вазиятлар вазирлигига тақдим этиш.
ҳар ойдан кейинги ойнинг 5 санасига қадар
4-босқич
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги
Сейсмологик кузатув тизими фаолияти натижасида олинган ахборот, илмий-таҳлилий натижалар, хулоса ва амалий таклифларни «Давсувхўжаликназорат» давлат инспекциясига, Сув хўжалиги вазирлигига ва «Ўзбекгидроэнерго» АЖга тақдим этиш.
ҳисобот келиб тушгандан бошлаб 10 кун муддатда
5-босқич
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, «Давсувхўжаликназорат» давлат инспекцияси, «Ўзбекгидроэнерго» АЖ ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари
1. Олинган ахборот, илмий-таҳлилий натижалар, хулоса ва амалий таклифларни ўрганиб чиқиш.
ҳисобот келиб тушгандан бошлаб 3 кун муддатда
2. Сейсмик режимнинг ўзгариши натижасида фавқулодда вазиятларнинг келиб чиқиши аниқланган ҳолатларда ёки кучли зилзилаларнинг эҳтимоли прогноз қилинганда ҳамда алоҳида хавфли вазиятлар тўғрисида ахборот олинганда тезкорлик билан тегишли чора-тадбирлар ва ҳаракатлар дастурини ишлаб чиқиб, тасдиқлаш.
2. Оператор хонасидаги тўплами (тўпламда: компьютер, Ethernet switch, Fibre-Ethernet модуллари учун РЭК шасси)
тўплам
4
4
4
4
16
3. Оптик кабель
м
12800
38900
33700
31500
116 900
4. Ўлчов нуқта учун камера
дона
22
23
21
25
91
* Асбоб-ускуналарнинг ТИФ ТН бўйича узил-кесил кодлари уларни божхонада расмийлаштириш вақтида белгиланади.
Асбоб-ускуналарни харид қилиш бўйича шартномаларни тузиш, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишлилигига қараб, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Фанлар академияси томонидан амалга оширилади.