Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 майдаги ПФ-5997-сонли «Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги
Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2008 йил 15 мартдаги 8/8-сон қарори (рўйхат рақами 1829, 2008 йил 18 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 24-25-сон, 247-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг давлат қимматли қоғозлари билан РЕПО битимларини тузиш ва ижро этиш тартиби тўғрисидаги низомнинг
44,
67 ҳамда
98-бандлари ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.