Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Республика Давлат бюджетига акциз солиғининг тўлиқ ва ўз вақтида тушиши устидан давлат назоратини кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. 1997 йил 1 январдан бошлаб акциз солиғи солинадиган маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналарда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг молия инспекторлари лавозими жорий этилсин.
4. Молия инспектори лавозимлари жорий этиладиган корхоналарнинг раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг молия инспекторлари ишини ташкил этиш учун иш жойлари билан таъминласинлар.
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг молия инспекторларига ҳозирги вақтда Давлат солиқ қўмитаси марказий аппарати давлат бош солиқ инспекторлари учун амалда бўлган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари жорий этилсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
1997 йилги республика бюджетида қўшимча равишда ажратилган ходимларга сарфланадиган харажатларга зарур маблағларни назарда тутсин;
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б. С. Ҳамидов зиммасига юклансин.