3.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.10.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президенти / 01.10.01.00 Умумий масалалар. Сайлаш тартиби. Ваколатларнинг тугаши;
4.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.10.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президенти / 01.10.02.00 Ваколат;
5.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.14.00.00 Давлат органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти / 01.14.01.00 Умумий қоидалар]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Референдумлар. Сайловлар. Сайлов тизими. Депутат;
2.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;
3.Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти]
Ўзбекистон Республикасининг КОНСТИТУЦИЯВИЙ қонуни
РЕФЕРЕНДУМ ЯКУНЛАРИ ҲАМДА ДАВЛАТ ҲОКИМИЯТИ ТАШКИЛ ЭТИЛИШИНИНГ АСОСИЙ ПРИНЦИПЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ушбу Қонун «Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ ҳолда 2002 йил 27 январь куни ўтказилган ҳамда икки палатали парламент тузиш ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг конституциявий ваколат муддатини ўзгартириш тўғрисидаги икки муҳим масала бўйича қарор қабул қилган, шунингдек, демократик ва бозор ислоҳотларини янада чуқурлаштириш йўлини тасдиқлаган умумхалқ овоз бериши натижаларидан келиб чиқадиган асосий янги қоидаларни ва амалдаги қонунчиликка киритиладиган ўзгартишларни белгилайди.
(1-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.01.00.00 Суверенитет. Конституция / 01.01.02.00 Ўзбекистон Республикаси Конституцияси]
Ушбу Қонун Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг моддаларига, шунингдек, амалдаги қонунчиликка тегишли ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш учун асос ҳисобланади.
(1-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
2-модда. Демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ҳамда фуқаролик жамиятини шакллантиришга доир қонунчиликни такомиллаштиришнинг асосий принциплари
(2-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Бозор иқтисодиётига асосланган ҳуқуқий, очиқ демократик давлат барпо этишни ҳамда фуқаролик жамиятини шакллантиришни бош мақсад қилиб белгилаган Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқ, шунингдек референдумда билдирилган халқ иродасига асосланган ҳолда қонунчиликни такомиллаштиришга доир ишларнинг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:
(2-модданинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
қонун устуворлигини, ҳокимият қонун чиқарувчи, ижро этувчи, суд тармоқлари ўртасида мувозанатни, улардан ҳар бирининг ҳақиқий мустақиллигини таъминлаш;
халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган принциплари ва нормалари асосида инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари кафолатларини таъминлаш;
сиёсий ҳаётнинг, давлат ва жамият қурилишининг барча жабҳаларини изчил эркинлаштириш;
нодавлат нотижорат, жамоат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа демократик институтлари янада мустаҳкамланиши ҳамда ривожлантирилиши учун кафолат ва шароитларни таъминлаш;
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини ҳар томонлама мустаҳкамлаш ва давлат ҳокимияти марказий органларининг ваколатларини жойлардаги бошқарув органларига босқичма-босқич ўтказиш, ижро этувчи ҳокимият органлари, шу жумладан, мудофаа ва хавфсизликни таъминловчи тузилмалар фаолияти устидан жамоат назорати механизмини шакллантириш ва кучайтириш.
3-модда. Ўзбекистон Республикасида сайловларни ўтказиш муддатлари
2.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.08.00.00 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси / 01.08.01.00 Умумий қоидалар. Олий Мажлисга сайловлар / 01.08.01.01 Умумий қоидалар;
3.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.10.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президенти / 01.10.01.00 Умумий масалалар. Сайлаш тартиби. Ваколатларнинг тугаши;
4.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.12.00.00 Қорақалпоғистон Республикаси қонунчилик ва ижро органлари / 01.12.02.00 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесини шакллантириш тартиби]
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови, Олий Мажлис Қонунчилик палатасига ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, вилоятлар, туманлар, шаҳарлар давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлов тегишинча уларнинг конституциявий ваколат муддати тугайдиган йилда — октябрь ойи учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасида ўтказилади.
(3-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 8 февралдаги ЎРҚ-670-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.02.2021 й., 03/21/670/0089-сон)
(3-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 9 апрелдаги ЎРҚ-320-сонли Конституциявий Қонунига асосан чиқарилган — Олий Мажлис палаталарининг Ахборотномаси, 2012 й., 4-сон, 104-модда)
4-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.08.00.00 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси / 01.08.01.00 Умумий қоидалар. Олий Мажлисга сайловлар / 01.08.01.01 Умумий қоидалар]
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси — қонун чиқарувчи ҳокимиятни амалга оширувчи Ўзбекистон Республикасининг олий давлат вакиллик органи бўлиб, икки палатадан — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси (қуйи палата)дан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати (юқори палата)дан иборат бўлади (бундан буён матнда тегишли равишда Қонунчилик палатаси ва Сенат деб юритилади).
5-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси
Қонунчилик палатаси кўппартиявийлик асосида умумий, тенг ва тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш йўли билан сайланадиган бир юз эллик нафар депутатдан иборат.
(5-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 18 декабрдаги ЎРҚ-883-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.12.2023 й., 03/23/883/0949-сон)
Сайлов куни йигирма беш ёшга тўлган ҳамда камида беш йил Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муқим яшаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароси Қонунчилик палатасининг депутати бўлиши мумкин.
Қонунчилик палатасининг ваколатлари муддати — беш йил.
(5-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 4 сентябрдаги ЎРҚ-563-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 03/19/563/3685-сон)
6-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.08.00.00 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси / 01.08.01.00 Умумий қоидалар. Олий Мажлисга сайловлар / 01.08.01.02 Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларини сайлаш, Сенат аъзоларини сайлаш ва тайинлаш]
Сенат ҳудудий вакиллик палатаси бўлиб, Сенат аъзоларидан (сенаторлардан) таркиб топади.
Сенат аъзолари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан тенг миқдорда — тўрт кишидан сайланадилар. Сенатга сайлов Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатларининг тегишли қўшма мажлисларида мазкур депутатлар сайланганидан сўнг бир ой ичида улар орасидан яширин овоз бериш йўли билан ўтказилади.
(6-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
Сенатнинг тўққиз нафар аъзоси фан, санъат, адабиёт, ишлаб чиқариш соҳасида ҳамда давлат ва жамият фаолиятининг бошқа тармоқларида катта амалий тажрибага эга бўлган ва алоҳида хизмат кўрсатган энг обрўли фуқаролар орасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тайинланади.
(6-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
Сайлов куни йигирма беш ёшга тўлган ҳамда камида беш йил Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муқим яшаган Ўзбекистон Республикаси фуқароси Сенат аъзоси бўлиши мумкин.
Сенатнинг ваколат муддати — беш йил.
7-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ишини ташкил этиш
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.08.00.00 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси / 01.08.03.00 Олий Мажлис Қонунчилик палатаси (қуйи палата) / 01.08.03.02 Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Регламенти]
Қонунчилик палатасининг иши палата барча депутатларининг профессионал, доимий фаолият кўрсатишига асосланади. Қонунчилик палатасининг депутатлари ўз ваколатлари даврида илмий, педагогик ва ижодий фаолиятдан ташқари бошқа турдаги ҳақ тўланадиган фаолият билан шуғулланишлари мумкин эмас.
Сенат иши вақти-вақти билан чақириладиган Сенатнинг ялпи мажлислари ҳамда қўмиталари (комиссиялари) мажлисларидаги сенаторларнинг фаолиятига асосланади.
Айни бир шахс бир пайтнинг ўзида Қонунчилик палатасининг депутати ва Сенат аъзоси бўлиши мумкин эмас.
Қонунчилик палатасининг депутати бир вақтнинг ўзида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, вилоятлар, туманлар, шаҳарлар давлат ҳокимияти вакиллик органларининг депутати бўлиши мумкин эмас.
(7-модда Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонунига асосан тўртинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ваколатлари ҳамда фаолият кўрсатиш тартиби, шунингдек Қонунчилик палатаси депутатларининг ва Сенат аъзоларининг мақоми қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
(7-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида»ги Конституциявий Қонун, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги Конституциявий Қонун, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида»ги Қонун, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисида»ги Қонун, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг ва Сенати аъзосининг мақоми тўғрисида»ги Қонун.
8-модда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ваколат муддати
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.10.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президенти / 01.10.01.00 Умумий масалалар. Сайлаш тартиби. Ваколатларнинг тугаши]
Умумий, тенг ва тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш йўли билан сайланадиган Ўзбекистон Республикаси Президентининг конституциявий ваколат муддати етти йил.
(8-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 6 майдаги ЎРҚ-838-сонли Конституциявий Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.05.2023 й., 03/23/838/0257-сон)
9-модда. Қонунни қабул қилиш
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.14.00.00 Давлат органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти / 01.14.03.00 Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш ва кўриб чиқиш тартиби]
Қонун Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилиниб, Сенат томонидан маъқуллангач, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан имзоланиб, қонунда белгиланган тартибда расмий нашрларда эълон қилинган тақдирда юридик кучга эга бўлади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонуннинг 40-моддаси.
Қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасига киритилади. Қонунчилик палатаси қонун лойиҳасини, қоида тариқасида, бир неча ўқишда кўриб чиқади.
Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган қонун Сенатга қабул қилинган кундан эътиборан ўн кундан кечиктирмай юборилади.
Қонун Сенат томонидан олтмиш кун ичида кўриб чиқилади ва маъқулланган тақдирда, имзоланиши ва эълон қилиниши учун Ўзбекистон Республикаси Президентига ўн кундан кечиктирмай юборилади.
Агар Сенат қонунни маъқуллаш ёки рад этиш тўғрисида у Сенатга келиб тушган кундан эътиборан олтмиш кун ичида қарор қабул қилмаса, Қонунчилик палатаси томонидан қонун имзоланиши ва эълон қилиниши учун Ўзбекистон Республикаси Президентига юборилади.
(9-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонунига асосан учинчи, тўртинчи ва бешинчи қисмлар билан алмаштирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
Сенат томонидан рад этилган қонун Қонунчилик палатасига қайтарилади. Агар Қонунчилик палатаси депутатлар умумий сонининг учдан икки қисмидан иборат кўпчилик овози билан қонунни яна маъқулласа, қонун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан қабул қилинган ҳисобланади.
Қонунчилик палатаси ва Сенат юзага келган келишмовчиликларни бартараф этиш учун келишув комиссиясини тузишлари мумкин. Комиссияда келишувга эришилса, қонун Қонунчилик палатаси томонидан қайта кўриб чиқилиши керак. Бу ҳолда қонун одатдаги тартибда қабул қилинади ва маъқуллаш учун Сенатга юборилади.
Қонунлар белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг референдумини ўтказиш йўли билан қабул қилиниши мумкин.
Қонун ҳужжатларини ишлаб чиқиш, киритиш ва муҳокама қилиш тартиботи Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг регламентлари билан тартибга солинади.
(9-модданинг еттинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президенти қонунни олтмиш кун ичида имзолайди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти қайтадан муҳокама қилиш ва овоз беришни ўтказиш учун қонунни ўз эътирозлари билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига қайтаришга ҳақли. Агар қонун аввалги қабул қилинган таҳририда тегишинча Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенат аъзолари умумий сонининг камида учдан икки қисмидан иборат кўпчилик овози билан маъқулланса, қонун Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан ўн тўрт кун ичида имзоланиши ва эълон қилиниши керак.
Имзоланган қонун қонунда белгиланган тартибда эълон қилиниши керак.
(10-модда Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
LexUZ шарҳи
Батафсил маълумот учун Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонуннинг 6-бобига («Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни эълон қилиш, уларнинг кучга кириши ва амал қилиши») қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2002 й. 4 апрель,
350-II-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 й., 4-5-сон, 60-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 52-сон, 510-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2011 й., 12/1-сон, 344-модда; 2012 й., 4-сон, 104-модда, Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 03/19/563/3685-сон; 09.02.2021 й., 03/21/670/0089-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон; 08.05.2023 й., 03/23/838/0257-сон; 19.12.2023 й., 03/23/883/0949-сон; 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)