1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.01 Мактабгача таълим ва тарбия]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Таълим]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
БОЛАЛАРНИНГ МАКТАБГАЧА ТАРБИЯ МУАССАСАЛАРИДА БЎЛИШЛАРИ УЧУН ОТА-ОНАЛАРДАН ОЛИНАДИГАН ҲАҚ МИҚДОРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.02.00 Иш ҳақининг энг кам миқдори;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.01 Мактабгача таълим ва тарбия]
1. 1996 йил 1 январдан бошлаб боланинг республика давлат бюджетидан маблағ билан таъминланадиган болалар яслиси, болалар боғчаси ёки ясли-боғчада бўлганлиги учун бир ойга тўланадиган ҳақ миқдори иш тартибига қараб Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам иш ҳақининг ўрта ҳисобда 50 фоизи миқдорида белгилансин.
2. Ўз тасарруфида болалар мактабгача тарбия муассасалари бўлган корхоналар, ташкилотлар, муассасаларга ота-оналарнинг ҳақ тўлашини республика давлат бюджетидан маблағ билан таъминланадиган болалар мактабгача тарбия муассасаларида қабул қилинган тартибда белгилаш тавсия этилсин.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.14.00 Таълим-тарбия жараёни иштирокчиларини ижтимоий ҳимоя қилиш]
Бунда корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар ўз маблағлари ҳисобидан ўзларига қарашли болалар мактабгача тарбия муассасаларида болаларнинг бўлиши учун ота-оналардан ҳақ ундириш бўйича қўшимча имтиёзлар белгилашлари мумкин.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар]
3. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Молия вазирлиги ва Меҳнат вазирлиги билан келишган ҳолда болаларнинг болалар яслиларида, болалар боғчаларида ва ясли-боғчаларда бўлишлари учун ҳақ ундириш тартиби тўғрисидаги Йўриқномага ўзгартиришлар киритсин.
[ОКОЗ:
1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Болаларнинг мактабгача тарбия муассасаларида бўлишлари учун ота-оналардан олинадиган ҳақ миқдорлари тўғрисида» 1994 йил 20 июлдаги 374-сон қарори 1996 йил 1 январдан бошлаб ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.С.Саидқосимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А. МУТАЛОВ
Тошкент ш.,
1995 йил 22 ноябрь,
441-сон
(Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1995 й., 11-сон, 45-модда)