1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.10.00.00 Ногиронлар ва фуқароларнинг бошқа тоифаларининг ижтимоий ҳимояси]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Ижтимоий суғурта, ижтимоий таъминот ва ижтимоий ҳимоя]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Етим болалар ва ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг ижтимоий ҳимоясини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 11 февралдаги ПҚ-4185-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, етим болалар ва ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ҳуқуқлари кафолатларининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни қўллаб-қувватлаш тизимини янада кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг:
етим болалар ва ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар давлат тарбия, даволаш-соғломлаштириш, тиббий-ижтимоий муассасаларида ҳамда уларни тамомлагандан сўнг академик лицей, касб-ҳунар мактаблари, коллежлар ва техникумлар (кейинги ўринларда — таълим муассасалари), шунингдек, олий таълим муассасаларида таълим-тарбия оладиган муддатда тўлиқ давлат таъминотида бўлиши;
таълим муассасаларида таълим олаётган тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим болалар ва ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга уларнинг шахсий харажатлари учун ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида пул маблағлари тўланиши тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
2. Белгилансинки:
тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим болалар ва ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар таълим муассасаларини битириб, ишга қабул қилинаётганда кийим-бош, пойабзал ва бошқа буюмлар сотиб олиш учун нафақа тўлаш билан боғлиқ харажатлар давлат таълим муассасалари фаолиятини молиявий таъминлаш учун тегишли йилга назарда тутиладиган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига қопланади;
тўлиқ давлат таъминоти пул нафақалари ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-бош, пойабзал ва бошқа буюмлар, шунингдек, транспортда юриш карточкаларидан иборат бўлади;
давлат таъминотига олинган болаларга (кейинги ўринларда — ўқувчи (талаба) улар таълим муассасасини битираётганда, ишга қабул қилинаётганда кийим-бош, пойабзал ва бошқа буюмлар сотиб олиш ҳамда йўл харажатлари учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 35 баравари миқдорида пул нафақаси (кейинги ўринларда — битирув нафақаси) берилади.
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 25 октябрдаги 656-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.10.2021 й., 09/21/656/0996-сон)
Умумий ўрта таълим муассасалари, академик лицей, касб-ҳунар мактаблари, коллежлар ва техникумларда таълим олаётган тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим болалар ва ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни пул нафақалари ҳамда озиқ-овқат, кийим-бош, пойабзал ва бошқа буюмлар билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ.
Меҳрибонлик уйи тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 6-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
6. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев ва Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири Ш.Х. Шерматов ҳамда олий ва ўрта махсус таълим вазири И.У. Маджидов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 21 ноябрь,
739-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 21 ноябрдаги 739-сон қарорига 1-ИЛОВА
Умумий ўрта таълим муассасалари, академик лицей, касб-ҳунар мактаблари, коллежлар ва техникумларда таълим олаётган тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим болалар ва ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни пул нафақалари ҳамда озиқ-овқат, кийим-бош, пойабзал ва бошқа буюмлар билан таъминлаш тартиби тўғрисида
1. Ушбу Низом умумий ўрта таълим муассасалари, академик лицей, касб-ҳунар мактаблари, коллежлар ва техникумларда (кейинги ўринларда — таълим муассасалари) таълим олаётган тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим болалар ва ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни пул нафақалари ҳамда озиқ-овқат, кийим-бош, пойабзал ва бошқа буюмлар билан таъминлаш тартибини белгилайди.
2. Давлат тарбия, даволаш-соғломлаштириш, тиббий-ижтимоий муассасаларига қабул қилинган, ушбу муассасаларни тамомлаб академик лицей, касб-ҳунар мактаблари, коллежлар ва техникумлар, шунингдек, олий таълим муассасаларига ўқишга кирган етим болалар ва ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ўқишга қабул қилинган кундан бошлаб ўқишни тамомлагунга қадар тўлиқ давлат таъминотида бўлади.
3. Ушбу Низом:
а) қуйидагиларга нисбатан татбиқ этилади:
давлат тарбия, даволаш-соғломлаштириш, тиббий-ижтимоий муассасаларига қабул қилинган, ушбу муассасаларни тамомлаб таълим муассасаларида, шунингдек, олий таълим муассасаларида таълим олаётган тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим болалар ва ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга;
таълим муассасаларида таълим олаётган даврида етим ва ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлиб қолган ҳамда ҳомий тайинлашнинг имкони мавжуд бўлмаганлиги сабабли тўлиқ давлат таъминотига олинган болаларга (кейинги ўринларда — ўқувчи (талаба);
б) қуйидагиларга нисбатан татбиқ этилмайди:
давлат тарбия, даволаш-соғломлаштириш, тиббий-ижтимоий муассасаларида тарбияланаётган тўлиқ давлат таъминотида бўлган болаларга;
васийлик ёки ҳомийлик белгиланган болаларга;
оилага тарбияга (патронат) олинган болаларга;
олий таълим муассасаларида иккинчи ва ундан кейинги таълим йўналиши, таълимнинг сиртқи шаклида таълим олаётган, шунингдек, магистратура мутахассислиги бўйича бакалавриат босқичини битирган йили ўқишга қабул қилинмаган талабаларга.
4. Тўлиқ давлат таъминоти пул нафақалари ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-бош, пойабзал ва бошқа буюмлар, шунингдек, транспортда юриш карточкаларидан иборат бўлади.
Ўқувчи (талаба)лар ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ озиқ-овқат маҳсулотлари билан, 2-иловага мувофиқ кийим-бош, пойабзал ва бошқа буюмлар билан таъминланади.
Шунингдек, ўқувчи (талаба)ларга улар таълим муассасасини битираётганда, ишга қабул қилинаётганда кийим-бош, пойабзал ва бошқа буюмлар сотиб олиш ҳамда йўл харажатлари учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 35 баравари миқдорида пул нафақаси (кейинги ўринларда — битирув нафақаси) берилади, ушбу Низомнинг 8-банди учинчи хатбошисида кўрсатилган ўқувчи (талаба)лар бундан мустасно.
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 25 октябрдаги 656-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.10.2021 й., 09/21/656/0996-сон)
6. Таълим муассасасида таълим олаётган вақтида вояга етганлиги (18 ёшга тўлганлиги) муносабати билан васийлиги (ҳомийлиги), оилага тарбияга (патронат) берилганлиги тўҳтатилган ёки бекор қилинган ўқувчиларга шахсий харажатлари учун муассасани тамомлагунларига қадар ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида пул маблағлари бериб борилади.
Ушбу пул маблағи олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабаларга тўланмайди.
7. Таълим муассасаларида таълим олаётган вақтида тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим болалар ва ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар, ушбу муассасаларни тамомлаб, олий таълим муассасаларига ўқишга киргандан сўнг ҳам тўлиқ давлат таъминотида бўлади.
Олий таълим муассасаларида ўқиётган ушбу тоифадаги талабалар ушбу Низомга 1 ва 2-иловаларда назарда тутилган озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-бош, пойабзал ва бошқа буюмлар билан таъминланади.
8. Таълим муассасасида таълим олаётган вақтда етим бўлиб қолган, ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган ўқувчи (талаба)ларга нисбатан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳомий тайинланади. Ҳомий тайинлашнинг имкони бўлмаган ҳолларда муассаса жойлашган ҳудуддаги туман (шаҳар) ҳокимининг қарори билан ушбу ўқувчи (талаба)ларга нисбатан улар таълим олаётган муассаса ўқувчи (талаба) муассасани тамомлагунга қадар ҳомий этиб тайинланади.
(8-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 22 сентябрдаги 269-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида васийлик ва ҳомийлик тўғрисидаги низом.
Туман (шаҳар) ҳокимининг қарори ўқувчи (талаба)нинг тўлиқ давлат таъминотида бўлган болалар тоифасига киришига асос ҳисобланади.
Ушбу тоифадаги ўқувчи (талаба)ларга таълим муассасасини битираётганда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан (кейинги ўринларда — бюджет) берилиши белгиланган бир йўла тўланадиган битирув нафақаси берилмайди.
81. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга улар таълим муассасаларида ўқиётган даврида ҳар ўқув йилида бир маротаба ўқув, илмий ва бадиий адабиётлар (китоблар) харид қилиш харажатлари учун Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари миқдорида субсидиялар ажратилади.
(81-банд Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 25 октябрдаги 656-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.10.2021 й., 09/21/656/0996-сон)
2-боб. Ўқувчи (талаба)ларга пул нафақалари ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-бош, пойабзал ва бошқа буюмлар, шунингдек транспортда юриш карточкалари бериш масаласини кўриб чиқиш тартиби
9. Таълим муассасасида ўқувчи (талаба)ларга пул нафақалари ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-бош, пойабзал ва бошқа буюмлар (кейинги ўринларда — ижтимоий таъминот ёрдами), шунингдек, транспортда юриш карточкалари ҳамда битирув нафақасини бериш юзасидан мурожаатларни ўрганиш бўйича доимий фаолият юритувчи ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда — ишчи гуруҳ) тузилади.
тўлиқ давлат таъминотида бўлган боланинг гуруҳ раҳбари ёки мураббийи;
танлов асосида бир нафар педагог;
касаба уюшмаси қўмитаси раиси.
11. Ўқувчи (талаба)ларга ижтимоий таъминот ёрдами, транспортда юриш карточкалари ҳамда битирув нафақасини бериш масаласини кўриб чиқиш тартиби ушбу Низомга 3-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
12. Ўқувчи (талаба)ларга ижтимоий таъминот ёрдами, транспортда юриш карточкалари ҳамда битирув нафақасини бериш бўйича тегишли ҳужжатларни йиғиш ва расмийлаштириш ўқувчи (талаба)нинг гуруҳ раҳбари ёки мураббийи (кейинги ўринларда — гуруҳ раҳбари) томонидан амалга оширилади.
13. Ўқувчи (талаба) ижтимоий таъминот ёрдами, транспортда юриш карточкалари ҳамда битирув нафақаси олиш учун муассаса раҳбарига ариза билан мурожаат қилади.
14. Ўқувчи (талаба)га ижтимоий таъминот ёрдами, транспортда юриш карточкалари ҳамда битирув нафақаси бериш масаласини ҳал қилиш учун гуруҳ раҳбари томонидан ишчи гуруҳга ўқувчи (талаба)нинг мурожаатидан сўнг уч иш кунида қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
б) туман (шаҳар) ҳокимининг ўқувчи (талаба)ни давлат тарбия, даволаш-соғломлаштириш, тиббий-ижтимоий муассасаларга жойлаштириш ёки тўлиқ давлат таъминотига олиш ҳақидаги қарори нусхаси;
в) ўқувчи (талаба)нинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси ёки паспорти нусхаси;
г) ўқувчи (талаба)нинг етим болалар ва ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар:
ота-онасининг ўлими ҳақидаги гувоҳнома нусхаси ёки суднинг ота-онани вафот этган деб топганлиги тўғрисидаги қарори нусхаси;
ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлганлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси.
15. Ҳужжатлар тақдим этилган кундан бошлаб ўн иш кунида ишчи гуруҳ томонидан кўриб чиқилади.
16. Тушган ҳужжатларни кўриб чиқиш натижаси бўйича ўқувчи (талаба)га ижтимоий таъминот ёрдами, транспортда юриш карточкалари ҳамда битирув нафақасининг берилиши ёки рад этилиши тўғрисида ишчи гуруҳнинг қарори қабул қилинади ва таълим муассасаси раҳбари томонидан тасдиқланган баённома билан расмийлаштирилади.
Ишчи гуруҳ томонидан барча ҳужжатлар тўлиқ, асосланган ҳолда тақдим этилганлиги аниқланганда ўқувчи (талаба)га ижтимоий таъминот ёрдами, транспортда юриш карточкалари ҳамда битирув нафақасини бериш тўғрисида, аксинча тақдим этилган ҳужжатларда камчилик мавжудлиги, ҳужжатларнинг ҳақиқий эмаслиги аниқланганда нафақа берилишини рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади.
Ишчи гуруҳ томонидан қарор нусхаси уч иш кунида ўқувчи (талаба)га етказилади.
Ўқувчи (талаба) қарор нусхасини олган кундан бошлаб бир ой давомида тегишли камчиликларни бартараф этган ҳолда нафақа олиш бўйича ишчи гуруҳга қайта мурожаат қилиш ҳуқуқига эга бўлади.
17. Ишчи гуруҳ раҳбари ва аъзолари ижтимоий таъминот ёрдами, транспортда юриш карточкалари ҳамда битирув нафақасининг берилиши ёки рад этилиши тўғрисида ишчи гуруҳ қарорининг қонунийлиги ва унинг тўғри қабул қилинганлиги учун шахсан жавобгар ҳисобланади.
3-боб. Ўқувчи (талаба)га ижтимоий таъминот ёрдамини беришни расмийлаштириш тартиби
18. Ўқувчи (талаба)га ижтимоий таъминот ёрдами ишчи гуруҳнинг қарорига мувофиқ қабул қилинган таълим муассасаси раҳбарининг буйруғига асосан берилади.
19. Муассаса бухгалтери томонидан ижтимоий таъминот ёрдами, транспортда юриш карточкалари ҳамда битирув нафақасини бериш бўйича ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ шаклда икки нусхада сўровнома тузилади.
20. Сўровноманинг бир нусхаси уч иш кунида тегишлилиги бўйича бюджет маблағларини тақсимловчиларнинг молия-иқтисод бўлинмаларига (кейинги ўринларда — молия органлари) тақдим этилади.
21. Сўровнома муассасанинг биринчи босқичига қабул қилинган ўқувчи (талаба)лар учун ҳар йили 15 сентябргача, бошқа ўқувчи (талаба)ларга эса келгуси йил учун жорий йилнинг 15 декабрига қадар шакллантирилади.
Муассасада таълим олаётган даврида тўлиқ давлат таъминотига олинган ўқувчи (талаба)лар учун сўровнома у тўлиқ давлат таъминотига олингандан сўнг 15 кун ичида шакллантирилади.
22. Молия органлари томонидан сўровномага биноан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда муассасанинг харажатлар сметасига тегишли ўзгартиришлар киритиш орқали маблағ ажратилади.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
4-боб. Ўқувчи (талаба)ларга ижтимоий таъминот ёрдамини бериш тартиби
23. Ўқувчи (талаба)га ижтимоий таъминот ёрдамини бериш нақд пул шаклида ёки уларнинг банк пластик картасига пул ўтказиш орқали амалга оширилади.
24. Ўқувчи (талаба)ларнинг хоҳишига кўра ижтимоий таъминот ёрдамини олиш учун тўланадиган пул маблағларининг ўрнига унга тенг миқдорда кийим-бош, пойабзал ва бошқа ашёвий таъминот буюмлари берилиши мумкин.
Кийим-бош, пойабзал ва бошқа ашёвий таъминот буюмлари ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ рўйхатда белгиланган ашёвий таъминот буюмлари орасидан ўзи истаган буюмларни кўрсатган ҳолда ўқувчи (талаба)нинг муассаса раҳбари номига ёзган аризасига биноан берилади.
25. Ўқувчи (талаба)га ижтимоий таъминот ёрдами шахсий имзоси қўйилган тарқатиш қайдномаси асосида берилади.
27. Транспортда юриш карточкалари йўловчи ташиш транспортида (таксидан ташқари) юриш учун ойлик йўл чипталари жорий этилган ҳудудларда берилади.
Агар ўқувчи (талаба) ўқийдиган туман (шаҳар)да ёки аҳоли пунктида бу турдаги карточка тизими бўлмаса, у ҳолда уларга жамоат транспортида юришлари учун ойлик йўл чиптаси миқдоридаги пул маблағи ўқувчи (талаба)нинг банк пластик картасига пул ўтказиш орқали ёки нақд пул шаклида берилади.
6-боб. Ўқувчи (талаба)ларга битирув нафақасини бериш тартиби
31. Ўқувчи (талаба)ларга битирув нафақаси бир марта, улар таълим муассасасини битираётганда, ишга қабул қилинаётганда ўзи таълим олган таълим муассасасидан берилади.
Давлат тарбия, даволаш-соғломлаштириш, тиббий-ижтимоий муассасалари битирувчиларига битирув нафақаси улар ишга қабул қилинаётганда, ушбу муассасалардан берилади.
32. Агар ўқувчи (талаба) умумий ўрта таълим муассасасининг 11-синфини ёки муассасани битириб, олий таълим муассасасига ўқишга кирган тақдирда, унга битирув нафақаси ўзи таълим олаётган олий таълим муассасасини битираётганда, ишга қабул қилинаётганда ушбу олий таълим муассасаси томонидан берилади.
61-боб. Ўқувчи (талаба)ларнинг ўқув, илмий ва бадиий адабиётлар (китоблар)ни харид қилиш харажатларини қоплаб бериш тартиби
351. Ўқувчи (талаба)га ўқув, илмий ва бадиий адабиётлар (китоблар) харид қилиш учун тегишли маблағларни ажратишни расмийлаштириш ва бериш тартиби ижтимоий таъминот ёрдами каби амалга оширилади.
352. Ўқувчи (талаба)га ўқув, илмий ва бадиий адабиётлар (китоблар)ни харид қилиш учун маблағлар ишчи гуруҳнинг қарорига мувофиқ қабул қилинган таълим муассасалари раҳбарининг буйруғига асосан берилади.
353. Ўқувчи (талаба)га ўқув, илмий ва бадиий адабиётлар (китоблар)ни харид қилиш учун маблағлар таълим муассасаларининг харажатлар сметасига ажратилган маблағлар ҳисобидан ажратилади.
354. Ўқув, илмий ва бадиий адабиётлар (китоблар) харид қилиш учун тегишли маблағлар ўқувчи (талаба)нинг банк пластик картасига пул ўтказиш орқали ёки нақд пул шаклида берилади.
355. Ўқув, илмий ва бадиий адабиётлар (китоблар) харид қилиш учун тегишли маблағлар ўқувчи (талаба)га ўқув йили бошида лекин 1 октябрдан кечиктирилмаган ҳолда тўлаб берилади.
Бунда, ўқув, илмий ва бадиий адабиётлар (китоблар)ни харид қилиш жараёни (уларни саралаш, танлаш ва сотиб олиш) ўқувчи (талаба) ҳамда таълим муассасаси ёшлар етакчиси (Олий таълим муассасаларидаги Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилот етакчиси) билан биргаликда амалга оширилади.
356. Мазкур бобда назарда тутилган тартиб таълим муассасаларида таҳсил олаётган ҳамда васийлик ва ҳомийликка олинган (берилган) етим болалар ва ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга ҳам татбиқ этилади.
(61-боб Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 25 октябрдаги 656-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.10.2021 й., 09/21/656/0996-сон)
7-боб. Ижтимоий таъминот ёрдами, транспортда юриш карточкалари ҳамда битирув нафақасини молиялаштириш, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи
36. Ижтимоий таъминот ёрдами, транспортда юриш карточкалари ҳамда битирув нафақаларини молиялаштириш бюджет маблағлари ҳисобидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
(36-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
37. Ўқувчи (талаба)ларга ижтимоий таъминот ёрдами, транспортда юриш карточкалари ҳамда битирув нафақаси учун сарфланадиган харажатлар миқдори улар таълим олаётган муассасалар томонидан тақдим этилган сўровномаларга асосан муассасаларнинг харажатлар сметасида режалаштирилади.
38. Ижтимоий таъминот ёрдами, транспортда юриш карточкалари ҳамда битирув нафақаларини бериш учун сарфланадиган маблағларнинг бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи тегишли таълим муассасасининг бухгалтерияси томонидан амалга оширилади.
41. Муассасаларнинг ижтимоий таъминот ёрдами, транспортда юриш карточкалари ҳамда битирув нафақаларини бериш билан боғлиқ фаолиятини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати департаментининг ҳудудий бўлинмалари томонидан амалга оширилади.
таълим муассасаси томонидан ижтимоий таъминот ёрдами, транспортда юриш карточкалари ҳамда битирув нафақаларини асосли тайинлаш ва тўлаш тартибига риоя қилинганлиги ва молиявий ҳисоботларнинг тўғрилиги бўйича ишчи гуруҳ раҳбарига;
ижтимоий таъминот ёрдами, транспортда юриш карточкалари ҳамда битирув нафақалари учун ажратилган маблағларнинг муассасаларга ўз вақтида ва тўлиқ ўтказиб берилиши бўйича молия органи раҳбарига;
таълим муассасаси томонидан ижтимоий таъминот ёрдами, транспортда юриш карточкалари ҳамда битирув нафақаларининг ўқувчи (талаба)га ўз вақтида ва тўлиқ тўлаб берилиши бўйича муассаса раҳбари ва бош бухгалтерга юклатилади.
43. Ушуб Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
(43-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Умумий ўрта таълим муассасалари, академик лицей, касб-ҳунар мактаблари, коллежлар ва техникумларда таълим олаётган тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим болалар ва ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни пул нафақалари ҳамда озиқ-овқат, кийим-бош, пойабзал ва бошқа буюмлар билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим болалар ва ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни озиқ-овқат билан таъминлаш
1. Айрим озиқ-овқат маҳсулотларини муассасаларда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган маҳсулотларни асосий озиқ-овқат моддалари бўйича алмаштириш жадвалига мувофиқ ушбу мақсадлар учун ажратиладиган маблағлар доирасида алмаштиришга рухсат этилади.
2. Муассасалар ва ётоқхоналарда иссиқ овқат мавжуд бўлмаганда, шунингдек, фақат бир марталик иссиқ овқат мавжуд бўлганда, ўқувчи (талаба)ларга бир марталик овқат билан компенсация қилинмаган миқдорда (савдо устамасини ҳисобга олган ҳолда) тўлиқ ёки қисман нақд пул берилади.
3. Муассасаларда бошқа шаҳарлардан келган етим болалар ва ота-онаси ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга улар муассасага етиб келган вақтдан бошлаб ўқишга қабул қилингунгача бепул овқат берилади.
Умумий ўрта таълим муассасалари, академик лицей, касб-ҳунар мактаблари, коллежлар ва техникумларда таълим олаётган тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим болалар ва ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни пул нафақалари ҳамда озиқ-овқат, кийим-бош, пойабзал ва бошқа буюмлар билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим болалар ва ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни кийим-бош, пойабзал ва бошқа ашёвий таъминот буюмлари билан таъминлаш
НОРМАЛАРИ
Т/р
Кийим-бош, пойабзал ва бошқа буюмлар номи
Ўлчов бирлиги
Бирўқувчи (талаба) ҳисобига
Ўғил болалар учун
Қиз болалар учун
сони
фойдаланиш муддати (йил)
сони
фойдаланиш муддати (йил)
Кийим-бош
1.
Қишки пальто
дона
1
3
1
3
2.
Мавсумий пальто, куртка
дона
1
2
1
2
3.
Ўқиш учун костюм:
дона
1
2
1
2
4.
Қишки
тўплам
1
1
1
1
5.
Ёзги
тўплам
1
1
1
1
6.
Ўқиш учун ип газламадан тикилган оқ кўйлаклар
дона
2
2
2
2
7.
Спорт формаси ва кеталар
тўплам
2
2
2
2
8.
Ўғил болалар учу костюмлар
тўплам
3
2
9.
Қизлар учун кўйлаклар (юбкалар, блузкалар)
дона
3
2
10.
Қизлар учун уй халатлари
дона
2
2
11.
Ўғил болалар учун ип газламадан тикилган устки кўйлаклар
дона
3
1
12.
Байрамлар учун қишки костюм ёки кўйлак
дона
1
2
1
2
13.
Байрамлар учун ёзги костюм ёки кўйлак
дона
1
2
1
2
14.
Жун свитер (жемпер)
дона
1
2
1
2
15.
Қизлар учун рейтузалар
дона
2
1
16.
Ёзги бош кийим
дона
1
1
1
1
17.
Қишки бош кийим
дона
1
2
1
2
18.
Дастрўмол
дона
4
1
4
1
19.
Уйшимлари (жинсилар)
дона
1
1
1
1
20.
Ўғил болалар учун шимкамарлари
дона
1
1
21.
Ярим жун шарфлар
дона
1
3
1
3
22.
Қўлқоплар (панжасиз қўлқоплар)
жуфт
1
3
1
3
23.
Бюстгальтер
дона
3
1
24.
Қизлар учун трико
дона
5
1
25.
Калта спорт иштонлари
дона
2
1
26.
Шортилар
дона
1
1
1
1
27.
Майка
дона
3
1
28.
Футболка
дона
2
1
2
1
29.
Ип газлама пайпоқлар, гольфлар
жуфт
5
1
5
1
30.
Тунги кўйлаклар, пижамалар
та
2
1
2
1
31.
Колготкалар
жуфт
5
1
32.
Чўмилиш кўйлаги, плавкилар
та
1
1
1
1
Пойабзал
33.
Ботинкалар, туфлилар, кроссовкалар
жуфт
3
1
3
1
34.
Шиппаклар
жуфт
2
1
2
1
35.
Этиклар, қишки ботинкалар
жуфт
1
1
1
1
Ашёвий таъминот буюмлари
36.
Портфеллар, сумкалар
дона
2
3
2
3
37.
Жомадон
дона
1
5
1
5
38.
Чойшаблар
дона
3
2
3
2
39.
Кўрпа чойшаблари
дона
2
3
2
3
40.
Кичик ёстиқ жилди
дона
1
4
1
4
41.
Катта ёстиқ жилди
дона
3
3
3
3
42.
Сочиқ
дона
3
2
3
2
43.
Пахмоқ сочиқ
дона
3
3
3
3
44.
Жун ёки момиқли адёл
дона
1
6
1
6
45.
Пахмоқ адёл
дона
1
4
1
4
46.
Тўшак
дона
1
4
1
4
47.
Ёстиқ
дона
1
6
1
6
48.
Тўшак қопламаси
дона
1
6
1
6
49.
Каравот олдига тўшаладиган гиламча
дона
1
6
1
6
Шахсий гигиена буюмлар
50.
Тиш пастаси
дона
12
1
12
1
51.
Тиш чўткаси
дона
3
1
3
1
52.
Кир совун
дона
12
1
12
1
53.
Атирсовун
дона
24
1
24
1
54.
Кир ювиш порошоклари
ўрам (400 г.)
12
1
12
1
55.
Соқол олиш буюмлари
дона
12
1
5
1
56.
Тароқ
дона
2
1
2
1
57.
Ҳожатхона қоғози
ўрам
24
1
24
1
58.
Шампунь
дона (200 г.)
12
1
12
1
59.
Дезодорант (аэрозоль)
дона
6
1
6
1
60.
Гигиена қистирмалари
ўрам
(10 тадан)
12
1
61.
Момиқ
ўрам
(200 г.)
4
1
62.
Пойабзал мойи
тюбик
6
1
6
1
63.
Соқол олингандан кейин ишлатиладиган лосьон
флакон (100 — 150 г.)
6
1
64.
Баданни ювиш учун губка
дона
2
1
2
1
65.
Тоғора
дона
1
3
1
3
Изоҳ: Муассасалар раҳбарларига кўрсатиб ўтилган таъминот нормаларига янги фасонларни ва ўқувчи (талаба)лар хоҳишини ҳисобга олган ҳолда ушбу мақсадлар учун ўқув муассасасига ажратиладиган маблағлар доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилади.
Умумий ўрта таълим муассасалари, академик лицей, касб-ҳунар мактаблари, коллежлар ва техникумларда таълим олаётган тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим болалар ва ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни пул нафақалари ҳамда озиқ-овқат, кийим-бош, пойабзал ва бошқа буюмлар билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Ўқувчи (талаба)ларга ижтимоий таъминот ёрдами, транспортда юриш карточкалари ҳамда битирув нафақасини бериш масаласини кўриб чиқиш тартиби
Ижтимоий таъминот ёрдами, транспортда юриш карточкалари ҳамда битирув нафақасини олиш учун муассаса раҳбарига ариза билан мурожаат қилади.
Заруратга кўра
2-босқич
Ўқувчи (талаба)нинг гуруҳ раҳбари ёки мураббийи
Ўқувчи (талаба)га ижтимоий таъминот ёрдами, транспортда юриш карточкалари ҳамда битирув нафақасини бериш масаласини ҳал қилиш учун мурожаатларни ўрганиш бўйича муассасада ташкил этиладиган доимий фаолият юритувчи ишчи гуруҳга ҳужжатларни тақдим этади.
Ўқувчи (талаба)нинг мурожаатидан сўнг уч иш кунида
3-босқич
Муассасада ташкил этилган доимий фаолият юритувчи ишчи гуруҳ
1. Ўқувчи (талаба)нинг гуруҳ раҳбари ёки мураббийи томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади.
2. Тушган ҳужжатларни кўриб чиқиш натижаси бўйича ўқувчи (талаба)га ижтимоий таъминот ёрдами, транспортда юриш карточкалари ҳамда битирув нафақасининг берилиши ёки рад этилиши тўғрисида қарор қабул қилади.
Ҳужжатлар тақдим этилган кундан бошлаб ўн иш кунида
4-босқич
Таълим муассасаси раҳбари
Ишчи гуруҳнинг қарорини тасдиқлайди ва баённома билан расмийлаштирилишини таъминлайди.
Ишчи гуруҳнинг қарори қабул қилинган кундан сўнг бир иш кунида
5-босқич
Муассасада ташкил этилган доимий фаолият юритувчи ишчи гуруҳ
Умумий ўрта таълим муассасалари, академик лицей, касб-ҳунар мактаблари, коллежлар ва техникумларда таълим олаётган тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим болалар ва ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни пул нафақалари ҳамда озиқ-овқат, кийим-бош, пойабзал ва бошқа буюмлар билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
Ўқув, илмий ва бадиий адабиётлар (китоблар) ни харид қилиш харажатлари (сўм)
Асос
Умумий миқдори (сўм)
Нафақа
Озиқ-овқат
Кийим-бош ва пойабзал
Шахсий гигиена буюмлари
Ашёвий таъминот буюмлари
Транспортда юриш карточкалари
Битирув нафақаси
Таълим муассасаси раҳбари:
_____________________
_____________
(Ф.И.О.)
(имзо)
Бош бухгалтер:
_____________________
_____________
(Ф.И.О.)
(имзо)
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 25 октябрдаги 656-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.10.2021 й., 09/21/656/0996-сон)
Умумий ўрта таълим муассасалари, академик лицей, касб-ҳунар мактаблари, коллежлар ва техникумларда таълим олаётган тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим болалар ва ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни пул нафақалари ҳамда озиқ-овқат, кийим-бош, пойабзал ва бошқа буюмлар билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА
Ижтимоий таъминот ёрдами учун муассасага ажратилган маблағлар миқдори
сўм
2.
Қайдномага асосан берилган ижтимоий таъминот ёрдами, транспортда юриш карточкалари ҳамда битирув нафақалари миқдори
сўм
3.
Қайдномага асосан ижтимоий таъминот ёрдами, транспортда юриш карточкалари ҳамда битирув нафақаларини олаётган тўлиқ давлат таъминотида бўлган болалар сони
нафар
4.
Ижтимоий таъминот ёрдами, транспортда юриш карточкалари ҳамда битирув нафақаларини олиш юзасидан аризалар сони
нафар
5.
Кўриб чиқилган аризалар сони
нафар
6.
Ижтимоий таъминот ёрдами, транспортда юриш карточкалари ҳамда битирув нафақаларини тайинлаш тўғрисидаги қарорлар сони
дона
7.
Ижтимоий таъминот ёрдами, транспортда юриш карточкалари ҳамда битирув нафақаларини тайинлашни рад этиш тўғрисидаги қарорлар сони
дона
8.
Ўқув, илмий ва бадиий адабиётлар (китоблар)ни харид қилиш учун муассасага ажратилган маблағлар миқдори
сўм
9.
Қайдномага асосан берилган ўқув, илмий ва бадиий адабиётлар (китоблар)ни харид қилиш учун берилган маблағлар миқдори
сўм
10.
Қайдномага асосан ўқув, илмий ва бадиий адабиётлар (китоблар)ни харид қилиш учун маблағ олаётган ўқувчи (талаба)лар сони
нафар
Таълим муассасаси раҳбари:
_____________________
_____________
(Ф.И.О.)
(имзо)
Бош бухгалтер:
_____________________
_____________
(Ф.И.О.)
(имзо)
20____ йил «____» ______________
(5-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 25 октябрдаги 656-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.10.2021 й., 09/21/656/0996-сон)
3. Меҳрибонлик уйи ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга, бошқа қонунчилик ҳужжатларига, шунингдек, ўз уставига амал қилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
4. Қуйидагилар Меҳрибонлик уйининг асосий вазифалари ҳисобланади:
етим болалар ва ота-онасининг қаровисиз қолган болаларни (кейинги ўринларда — тарбияланувчилар) тарбиялаш, камол топтириш ва қўллаб-қувватлаш;
тарбияланувчиларни тўлиқ руҳий соғломлаштиришга, ижтимоий мослаштиришга ва жамиятга уйғунлаштиришга кўмаклашадиган, уларнинг сифатли таълим ва тарбия олиши, шунингдек, ижодий ва интеллектуал қобилиятларини ривожлантириш учун уй шароитига энг кўп даражада яқинлаштирилган муҳитни яратиш;
тарбияланувчиларнинг васийси (ҳомийси) сифатида қонуний ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш;
тарбияланувчиларнинг ҳаёти ва соғлиғи, психологик ва жисмоний ривожланиши ҳимоя қилинишини таъминлаш.
2-боб. Меҳрибонлик уйини ташкил этиш тартиби
5. Меҳрибонлик уйи муассиснинг қарори асосида ташкил этилади.
Меҳрибонлик уйи Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги билан келишган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан ташкил этилади.
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг муассислигида ҳам Меҳрибонлик уйи ташкил этилиши мумкин.
6. Меҳрибонлик уйи белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябрдаги 542-сон қарори билан тасдиқланган Давлат органлари ва муассасаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва давлат органларини тугатиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти.
7. Меҳрибонлик уйининг намунавий устави Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланади.
Меҳрибонлик уйининг устави унинг муассиси томонидан тасдиқланади.
8. Меҳрибонлик уйлари қуйидаги типларга бўлинади:
мактабгача ёшдаги болалар учун Меҳрибонлик уйи (3 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар учун);
Меҳрибонлик уйи (мактабгача ва мактаб ёшидаги ёки фақат мактаб ёшидаги болалар учун);
ихтисослаштирилган коррекцион Меҳрибонлик уйи (жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсонлари бўлган болалар учун).
Меҳрибонлик уйи типи Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан белгиланади.
9. Меҳрибонлик уйлари фаолиятини мувофиқлаштириш Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси томонидан амалга оширилади.
10. Меҳрибонлик уйи юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва бланкаларга, мустақил балансга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигида шахсий ғазна ҳисобварағига эга бўлади.
ота-оналари билан бирга олти ойдан ортиқ муддат яшамаган ҳамда қариндошлари ёки бошқа яқин кишилари томонидан васийлик ёки ҳомийликка олиш рад қилинган болалар;
ота-оналар болаларни тарбиялашдан ёки уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишдан бош тортган, шу жумладан, ота-оналар ўз болаларини давлат тарбия, даволаш-соғломлаштириш ва тиббий-ижтимоий муассасалар ва шунга ўхшаш бошқа муассасалардан олишни рад этган ҳолларда, шунингдек, болалар ота-оналар қарамоғидан маҳрум бўлган бошқа ҳолларда.
12. Меҳрибонлик уйига болалар 3 ёшдан бошлаб қабул қилинади ҳамда улар мажбурий умумий ўрта ва ўрта махсус таълимни тамомлагунга қадар муассасада бўладилар.
Жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар Меҳрибонлик уйига қабул қилинганидан сўнг ихтисослаштирилган давлат таълим муассасаларига (мактаблар, мактаб-интернатлар) юборилади.
13. Меҳрибонлик уйига кам таъминланган оилаларнинг болалари ушбу оилаларни бир йилгача муддатда ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида туман (шаҳар) ҳокимлиги ҳузуридаги васийлик ва ҳомийлик бўйича комиссиянинг хулосасига кўра туман (шаҳар) ҳокимининг қарори билан вақтинчалик қабул қилинади.
Меҳрибонлик уйида бўлиш муддатини яна бир йилга узайтириш тарбияланувчини дастлабки жойлаштириш жойидаги туман (шаҳар) ҳокимлиги ҳузуридаги васийлик ва ҳомийлик бўйича комиссиянинг оиланинг яшаш шароити моддий аҳволи яхшиланмаганлиги ҳамда боланинг оилага қайтиши мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисидаги хулосасига кўра туман (шаҳар) ҳокимининг қарори билан амалга оширилади.
14. Меҳрибонлик уйидаги тарбияланувчилар сони Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига риоя қилган ҳолда белгиланади, лекин тарбияланувчиларнинг сони 140 нафардан ошмаслиги керак.
Тарбияланувчилар сони 140 нафардан ошишига санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ, муассасанинг тарбияланувчилар билан тўлдирилиш сиғимидан келиб чиқиб Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишган ҳолда Халқ таълими вазирлигининг розилиги асосида йўл қўйилади.
15. Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ҳар хил ёки бир хил ёшдаги тарбияланувчилар гуруҳларига бирлаштирилади. 7 ёшгача бўлган турли ёшдаги болалар гуруҳларида тарбияланувчилар сони 10 нафар этиб белгиланади, бир хил ёшдаги тарбияланувчилар гуруҳларида эса: 4 ёшгача бўлган болалар — 8 нафар, 4 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар гуруҳида эса — 12 нафар бола бўлади; тарбияланувчилар гуруҳларидаги ўқувчилар сони I — XI синфларда — 15 нафар бўлиши лозим.
Меҳрибонлик уйида ижтимоий-педагогик, тиббий-психологик қўллаб-қувватлашга муҳтож болалар учун ихтисослаштирилган коррекцион гуруҳлар, шу жумладан, спорт ва ҳарбий соҳага қизиқиши бўлган VII — XI синфларда ўқийдиган болалар учун ватанпарварлик-спорт йўналишидаги гуруҳлар ташкил этилиши мумкин.
Тарбияланувчиларни ихтисослаштирилган коррекцион гуруҳларга йўллаш фақат тиббий-психологик-педагогик комиссиянинг хулосаси асосида амалга оширилади.
Ихтисослаштирилган коррекцион гуруҳлардаги болалар сони жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасаларининг (мактаблар, мактаб-интернатларнинг) тарбия гуруҳларидаги болалар сони меъёрларига мувофиқ равишда белгиланади.
Ватанпарварлик-спорт йўналишидаги гуруҳлар Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг буйруғига асосан ташкил этилади.
16. Болаларни Меҳрибонлик уйига йўллаш бола яшайдиган жой бўйича туман (шаҳар) ҳокимининг қарори асосида Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси томонидан амалга оширилади.
17. Меҳрибонлик уйига юбориладиган ҳар бир бола учун васийлик ва ҳомийлик органи томонидан, бир Меҳрибонлик уйидан бошқасига ўтказишда эса — Меҳрибонлик уйи маъмурияти томонидан қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
а) Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари ва Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармасининг болани Меҳрибонлик уйига юбориш тўғрисидаги йўлланмаси;
б) туман (шаҳар) ҳокимининг болани Меҳрибонлик уйига жойлаштириш ҳақидаги қарори (қарорда вояга етмаган бола, унинг оиласи, турар жой майдони болага бириктирилганлиги тўғрисидаги аниқ қайднома билан биргаликда турар жой майдони мавжудлиги тўғрисидаги далилли ва тўлиқ маълумотлар бўлиши керак);
в) туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома, туғилганлик ҳақида далолатнома ёзувидан кўчирма, гувоҳнома бўлмаган тақдирда — боланинг ёшини аниқлайдиган тиббий экспертиза хулосаси;
г) анализлар натижалари ва тиббий-психологик-педагогик хулоса илова қилинган ҳолда боланинг психик ва жисмоний соғлиғи ҳақидаги тиббий ҳужжатлар (тиббий текширишлар натижалари илова қилинган ҳолда);
е) ота-оналар ва уларнинг ўрнини босувчи шахслар ҳақидаги маълумотлар (ота-оналарнинг паспортлари нусхалари ёки уларнинг вафоти ҳақидаги гувоҳнома нусхаси, суднинг ҳукми ёки қарори, ота-онасининг сурункали касаллиги ёки қидирувда эканлиги ҳақидаги, ота-онасининг йўқлиги ёки уларнинг ўз фарзандларини тарбиялай олмаслиги ҳақидаги ҳужжатлар);
ж) боланинг турмуш шароити ва тарбияси ҳақидаги текширув далолатномаси;
з) боланинг яқин қариндошлари мавжудлиги ҳақида маълумотнома;
и) боланинг ота-онасидан қолган мол-мулки (агар бор бўлса) рўйхати, ушбу мол-мулкнинг қаерда жойлашганлиги, уни сақлаш учун қандай чоралар кўрилганлиги ва уларни сақлаш учун жавобгар шахслар ҳақидаги маълумот;
к) болага турар жой бириктирилганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар (далолатнома, уй дафтари, турар жой чизмаси нусхалари, турар жойнинг эгаси ва хусусийлаштирилганлиги ҳолати тўғрисида туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимидан маълумотнома);
л) пенсия олувчи болаларнинг пенсия дафтарчаси, бола фойдасига алимент ундириш ҳақидаги суд қарори, омонат дафтарчаси.
Болани мазкур Низомнинг 13-бандига мувофиқ Меҳрибонлик уйига жойлаштиришда юқорида кўрсатилган ҳужжатлар билан бирга ота-онанинг аризаси, турар жойи, кам таъминланган оила сифатида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органида рўйхатда турганлиги ҳақидаги маълумотномалар тақдим этилади.
18. Бир оиланинг аъзолари бўлган болалар ёки қариндошлар бир муассасага юборилади. Тиббий ёки бошқа сабабларга кўра ушбу болаларни алоҳида тарбиялаш ва жойлаштириш керак бўлган ҳоллар бундан мустасно.
19. Тарбияланувчиларни мактабгача Меҳрибонлик уйидан мактаб ёшидаги болалар учун Меҳрибонлик уйига ёки бир Меҳрибонлик уйидан бошқа Меҳрибонлик уйига ўтказиш 1 июндан 25 августга қадар амалга оширилади.
Тарбияланувчиларни Болалар уйларидан Меҳрибонлик уйига қабул қилиш мажбурий тартибда, бола 3 ёшга тўлгандан сўнг ушбу Низомнинг 17-бандига мувофиқ амалга оширилади.
4-боб. Меҳрибонлик уйининг тарбияланувчилари
20. Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиларининг таълими, тарбияси ва таъминоти тўлиқ давлат таъминоти асосида амалга оширилади.
201.Меҳрибонлик уйларига тарбияга олинган етим болаларга (йигирма беш ёшга тўлмаган) Миллий гвардиянинг ҳарбий хизматчи ва ходимлари бириктирилади.
Бириктирилган ҳарбий хизматчи ва ходимлар васийлик ва ҳомийлик органлари билан ҳамкорликда бир ойда камида бир маротаба тарбияланувчи болалар билан суҳбатлар ўтказиш асосида уларнинг таълим-тарбия олиш аҳволини ва маиший шарт-шароитларини ўрганади, шунингдек, мавжуд муаммоларни бартараф этиш, уларни ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларга қайтариш, васий ёки ҳомий тайинлаш, фарзандликка бериш ва жойлаштиришнинг бошқа шаклларини қўллаш чораларини кўриб боради.
(201-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 25 октябрдаги 656-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.10.2021 й., 09/21/656/0996-сон)
21. Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган тартибда тасдиқланган Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиларининг озиқ-овқат маҳсулотлари истеъмол қилишининг ўртача суткалик мақбул меъёрларига мувофиқ озиқ-овқат, шунингдек, ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ норма бўйича озиқ-овқат, 2-иловага мувофиқ норма бўйича кийим-бош, пойабзал ва юмшоқ жиҳозлар, 3-иловага мувофиқ норма бўйича шахсий гигиена буюмлари билан таъминланадилар.
22. Меҳрибонлик уйи маъмурияти тарбияланувчиларнинг ушбу Меҳрибонлик уйида бўлишининг биринчи йили мобайнида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган, уй-жой майдонига эҳтиёжманд бўлган тарбияланувчилар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этади.
23. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Меҳрибонлик уйларининг эҳтиёжманд тарбияланувчиларини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда уй-жой билан таъминлашлари керак.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
24. Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларнинг академик лицей, касб-ҳунар мактаблари, коллежлар ва техникумлар ва олий таълим муассасаларига ўқишига киришига ёрдам берилади.
25. Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари академик лицей, касб-ҳунар мактаблари, коллежлар ва техникумлар ва олий таълим муассасаларига ўқишга кирган тақдирда, Меҳрибонлик уйи маъмурияти тарбияланувчига ҳомийлик қилишни бундан кейин мазкур таълим муассасасига бериш учун тарбияланувчи ўқишга кирган таълим муассасаси жойлашган жой бўйича васийлик ва ҳомийлик органини ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузуридаги васийлик ва ҳомийлик бўйича комиссияни хабардор қилади.
Мазкур муассасалар вояга етмаганнинг қонуний вакили сифатида унинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш чораларини кўрадилар ҳамда ҳомийлик вазифаларини тўлиқ бажарадилар.
26. Академик лицейларда ўқиётган тарбияланувчилар мазкур муассасада ётоқхона мавжуд бўлмаган тақдирда, Меҳрибонлик уйи маъмурияти билан келишган ҳолда, улар ўқишни тамомлагунига қадар Меҳрибонлик уйида яшаши мумкин.
Ушбу битирувчиларнинг яшаши ҳамда овқатланиши билан боғлиқ харажатлар Меҳрибонлик уйи маблағлари ҳисобидан қопланади.
27. Меҳрибонлик уйининг академик лицей, касб-ҳунар мактаблари, коллежлар ва техникумлар ва олий таълим муассасаларида таълим олаётган собиқ тарбияланувчилари ўзлари таълим олаётган таълим муассасалари маъмурияти билан келишган ҳолда таътил даврида, дам олиш ва байрам кунларида, шунингдек, касаллик даврида яшаганлик учун ҳақ тўламасдан Меҳрибонлик уйида туришлари мумкин.
Уларнинг яшаши ҳамда овқатланиши билан боғлиқ харажатлар Меҳрибонлик уйи маблағлари ҳисобидан қопланади.
28. Тарбияланувчилар қонунчилик ҳужжатларига, одоб-ахлоқ нормаларига, Меҳрибонлик уйининг ички тартиб-қоидаларига риоя қилишга, билимларни, амалий кўникмаларни, касб маҳоратини мунтазам ва пухта эгаллашга, ўзларининг умумий ва маданий савиясини ошириб боришга мажбур.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
д) ота-онаси ва бошқа яқин қариндошлари ҳақидаги маълумотлар.
Боланинг мол-мулкка, пул маблағларига, турар жойга (ўзи ёки ота-онасига қарашли бўлган) эгалик қилиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар, пенсия ва омонат дафтарчалари, алиментлар ундириш тўғрисидаги ижро варақаси ва шахсий ҳужжатлар йиғмажилдидаги бошқа ҳужжатлар ҳам берилади.
30. Тарбияланувчиларнинг Меҳрибонлик уйини битириши тўғрисидаги қарор коллегиал орган — Меҳрибонлик уйи Кенгаши томонидан қабул қилинадива Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси томонидан тасдиқланади.
31. Тарбияланувчиларни ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан Меҳрибонлик уйидан қайтариб олиш ушбу Низомнинг 29-бандига мувофиқ амалга оширилади. Боланинг ёшидан ва қайтиш ҳолатларидан қатъи назар, бола яшайдиган жой бўйича васийлик ва ҳомийлик органининг хулосасига мувофиқ чиқарилган туман (шаҳар) ҳокимининг қарори тарбияланувчининг қайтиши учун асос ҳисобланади.
32. Меҳрибонлик уйи директори тарбияланувчиларни қабул қилиш ва уларни Меҳрибонлик уйидан чиқариш учун ушбу Низом талабларига мувофиқ шахсан жавоб беради.
5-боб. Меҳрибонлик уйида таълим-тарбия жараёнини ташкил этиш
33. Тарбияланувчиларни ўқитиш Меҳрибонлик уйига яқин атрофда жойлашган умумтаълим ва ихтисослаштирилган таълим муассасаларида амалга оширилади.
Ҳар бир босқичда ўқиш ёши ва ўқишнинг қанча вақт давом этиши Меҳрибонлик уйи ёки тарбияланувчи ўқиётган бошқа таълим муассасасининг уставида белгиланади. Ҳар бир босқичда ўқишнинг қанча вақт давом этиши тўғрисидаги хулоса Меҳрибонлик уйи раҳбари иштирокида тарбияланувчи ўқиётган таълим муассасаси педагогик кенгашининг қарори билан қабул қилинади.
34. Тарбияланувчилар билим олаётган таълим муассасаларининг ўқув-тарбиявий ва бошқа масалалари Меҳрибонлик уйи педагогик жамоаси билан яқин ҳамкорликда ҳал қилинади.
35. Меҳрибонлик уйидаги таълим-тарбия, маънавий-ахлоқий ишлар таълим ва тарбиянинг инсонпарварлик, демократик ва дунёвий тамойиллари асосида қурилади.
36. Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларнинг умумий ўрта таълим давлат стандартларига мувофиқ фанларнинг асослари бўйича мунтазам билим, малака ва кўникмаларни эгаллаб олишига кўмаклашади, шунингдек, миллий ва умуминсоний маънавий қадриятлар асосида маънавий-ахлоқий фазилатлар шаклланиши, ижодий қобилиятлар, меҳнат кўникмалари, атроф муҳитга ва касб танлашга онгли муносабатда бўлишнинг ривожланиши учун шарт-шароитлар яратади.
Меҳрибонлик уйларида тарбияланувчиларнинг ижтимоий мослашуви ва касб-ҳунарни муваффақиятли танлаши, уларда ижтимоий ва ҳаётий кўникмаларни ҳосил қилишга йўналтирилган ўқув курслари ташкил этилади.
Ўқув курслари фаолиятини ташкил этиш ва уларни зарур моддий-техника воситалар билан таъминлаш муассаса маблағлари ҳамда бошқа маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.
37. Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларнинг интеллектуал, ахлоқий, жисмоний ва қувноқ ривожланиши, уларни мустақил ҳаётга тайёрлаш учун энг кўп даражада қулай шарт-шароитлар яратади.
Таълим-тарбия жараёнини ташкил этишда тарбияланувчиларнинг психологик-педагогик хусусиятлари ҳисобга олинган ҳолда тарбиянинг мақбул технологиялари, шакллари ва усуллари танланади.
38. Мактабгача ёшдаги болаларга мўлжалланган Меҳрибонлик уйи, шунингдек, Меҳрибонлик уйининг мактабгача ёшдаги болалар гуруҳлари ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланган тартибда тасдиқланган мактабгача таълим муассасалари учун давлат таълим талаблари бўйича ишлаб чиқилган таълим-тарбия дастурига мувофиқ амалга оширади.
39. Жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсонлари бўлган тарбияланувчиларнинг таълим-тарбия жараёни ривожланишидаги нуқсонларга мувофиқ таълим ва тарбиянинг махсус дастурлари бўйича ташкил этилади.
40. Тарбияланувчиларнинг индивидуал, таълим-ривожлантирувчи эҳтиёжларини қондириш, уларнинг истеъдод ва қобилиятларини ривожлантириш, шунингдек, кейинчалик касбга йўналтириш учун уларнинг қизиқишлари ва мойилликларини аниқлаш, бўш вақтларини ва дам олишини ташкил қилиш мақсадида Меҳрибонлик уйида ҳам муассасанинг маблағлари, ҳам бошқа маблағлар ҳисобига турли клублар, секциялар, тўгараклар, студиялар ташкил этилади.
Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари маданий-эстетик, табиий-илмий, техник, спорт ва бошқа йўналишлардаги мактабдан ташқари таълим муассасалари ишларида қатнашишлари мумкин.
41. Тарбияланувчиларнинг маданий-оммавий, спорт ва меҳнат фаолиятининг турли шаклларида қатнашиши ташаббускорлик, мустақиллик ва виждонийлик тамойиллари асосида амалга оширилади.
42. Болага нисбатан дўстона муносабатлар муҳитини яратиш ва ёшлар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш мақсадида Меҳрибонлик уйида болалар бирлашмалари ташкил қилиниши мумкин.
43. Таътил вақтида болаларнинг дам олиши Меҳрибонлик уйининг шаҳар ташқарисидаги оромгоҳларда, дала ҳовлиларида, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимидаги Республика Меҳрибонлик уйлари соғломлаштириш оромгоҳида ҳамда бошқа соғломлаштириш оромгоҳларида ташкил этилади.
44. Таълим, меҳнат, дам олиш ва турли тадбирларнинг тиббий-педагогик жиҳатдан ўзаро асосли боғлиқлигини таъминлайдиган кун тартиби тарбияланувчиларнинг Меҳрибонлик уйида кеча-кундуз бўлишларини ҳисобга олган ҳолда тузилади.
6-боб. Ижтимоий-психологик педагогик кўмаклашишни ташкил этиш
45. Меҳрибонлик уйида тарбияланувчилар, педагоглар, тарбияланувчиларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларга ижтимоий, психологик-педагогик ёрдам бериш ҳамда тарбияланувчиларни жойлаштиришнинг муқобил шаклларини танлаш мақсадида ижтимоий хизмат (кейинги ўринларда — хизмат) ташкил этилади.
Хизмат таркиби Меҳрибонлик уйининг ижтимоий муҳофаза бўйича директор ўринбосари, психолог, врач, дефектолог, ёшлар етакчиси раҳбари, гуруҳ раҳбаридан иборат бўлади. Хизматга ижтимоий химоя бўйича директор ўринбосари бошчилик қилади.
46. Хизмат ходимлари:
тарбияланувчиларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини, уларнинг мол-мулкини ҳимоя қиладилар;
тарбияланувчилар билан диагностик, психологик-профилактик, коррекцион, маслаҳат бериш ва реабилитация ишларини олиб борадилар;
Меҳрибонлик уйининг тарбияланувчилари, педагоглари, маъмурияти ва бошқа ходимлари билан психологик-профилактик маслаҳат бериш, таълим (семинарлар, тренинглар) ишларини олиб борадилар;
тарбияланувчиларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар билан маслаҳат бериш ва реабилитация ишларини олиб борадилар.
47. Хизматнинг ходимлари қуйидаги йўналишлар бўйича иш олиб борадилар:
а) тарбияланувчиларнинг ижтимоий ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасида:
тарбияланувчининг шахсий ҳужжатлар йиғма жилдини ўрганиш ва унинг ижтимоий мақоми барқарорлигини аниқлаш;
тарбияланувчиларнинг мулкий ва номулкий ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш;
даъво бўйича иш олиб бориш ва етишмаётган ҳужжатларни тўплаш;
қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган тарбияланувчилар ва уларнинг мол-мулкига нисбатан қонун бузилишига йўл қўяётган шахслар жавобгарликка тортилишига кўмаклашиш;
(47-банднинг «а» кичик банди бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
ота-оналарни аниқлаш ва улар билан мустаҳкам алоқалар ўрнатиш;
тарбияланувчиларнинг манфаатларини кўзлаб суд мажлисларида қатнашиш;
ижтимоий билимлар, ўз ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш кўникмаларини шакллантириш бўйича тарбияланувчилар орасида таълим-тарбия ишларини ташкил этиш;
б) боланинг Меҳрибонлик уйида яшашга мослашиш учун зарур бўлган имкониятларини аниқлаш ва ривожлантириш, тарбияланувчиларнинг хулқ-атворидаги чекинишлар профилактикаси соҳасида:
ижтимоий ривожланиш ва (ёки) реабилитация қилишга эҳтиёжманд бўлган тарбияланувчилар тоифасини аниқлаш;
камол топишнинг тиббий-ижтимоий ва психологик-педагогик муаммолари ташхиси;
тарбияланувчини камол топтириш ва реабилитация қилишнинг шахсий дастурини тузиш;
шахснинг камол топиши ва унинг жамиятга реабилитациясининг ижтимоий-педагогик шарт-шароитлари яратилишига кўмаклашиш (педагог ходимлар, тенгдошлар гуруҳлари, дўстлар билан иш олиб бориш);
тарбияланувчиларни касбга йўллаш;
тарбияланувчиларда соғлом турмуш тарзини шакллантириш;
тарбияланувчиларда ўз тақдири учун масъулият туйғусини шакллантириш;
в) тарбияланувчиларни оилага ўтказиш соҳасида:
тарбияланувчини мустақил ҳаётга тайёрлаш;
ота-оналарни ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларни тарбияланувчини оилага қабул қилишга тайёрлаш;
тарбияланувчини ўз оиласига қайтаришга тайёрлаш ва қайтариш;
тарбияланувчини фарзандликка олган оилада яшашга тайёрлаш.
Бундан ташқари, хизмат васийлик ва ҳомийлик органи тавсиясига асосан тарбияланувчини оилага фарзандликка ёки тарбияга (патронат) олувчи номзодларни танлаш юзасидан қуйидагиларни амалга оширади:
номзодлар билан суҳбатлашиш;
тарбияланувчиларнинг шахсий ҳужжатлари билан номзодларни таништириш;
номзодлар учун тарбияланувчиларнинг кузатувини ташкил этиш;
номзодларга тарбияланувчини оилага фарзандиликка ёки тарбияга (патронат) олиш юзасидан тавсия бериш.
48. Тарбияланувчи Меҳрибонлик уйи ҳаётига тўлақонли киришиб кетишини ва кейинчалик унинг жамиятга ижтимоий мослашишини таъминлаш учун ижтимоий ходим, психолог, педагог-тарбиячи ва врач томонидан биргаликда тарбияланувчи билан шахсий коррекцион-тарбия ишларини олиб бориш дастури ишлаб чиқилади.
49. Педагог ходимлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда меҳнат шартномаси (контракт) асосида ишга қабул қилинади.
(49-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
50. Меҳрибонлик уйининг тиббиёт ходимлари тарбияланувчиларнинг чуқурлаштирилган тиббий кўриклардан ўтказилиши, уларнинг ўз вақтида ихтисослаштирилган даволаш-профилактика муассасаларига йўналтирилиши, тарбияланувчиларнинг реабилитация тадбирларига жалб этилиши, Меҳрибонлик уйида санитария-гигиена тадбирлари ва эпидемияга қарши тадбирлар ташкил қилиниши, тарбияланувчиларнинг сифатли овқатлантирилиши амалдаги санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ бўлиши учун жавоб берадилар.
Меҳрибонлик уйида даволаш-маслаҳат ёрдами ва ўтказилган даволаш-соғломлаштириш тадбирлари таҳлили тегишли соғлиқни сақлаш органлари томонидан амалга оширилади.
51. Меҳрибонлик уйида таълим-тарбия жараёнини психологик таъминлашни психолог амалга оширади.
52. Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини ижтимоий муҳофаза қилиш ва ижтимоий кузатиб бориш ижтимоий соҳа органи ходими томонидан амалга оширилади.
53. Меҳрибонлик уйи маъмурияти педагог, тиббиёт ва ижтимоий соҳа ходимларининг педагогик, касбий ва психологик маҳорати доимий равишда такомиллаштириб борилиши, уларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш учун жавоб беради.
54. Меҳрибонлик уйининг педагог ва тиббиёт ходимлари малакасини ошириш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
(54-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
55. Меҳрибонлик уйининг педагог ва тиббиёт ҳамда бошқа ходимлари Меҳрибонлик уйининг уставига, ички тартиб-қоидаларига риоя қилиши, касбий ахлоқ-одобга қатъий риоя этиши, таълим-тарбия жараёнининг юқори самарадорлигини таъминлаши, тарбияланувчиларни ижтимоий-психологик ва тиббий жиҳатдан кузатиб бориши, ўз касбий малакасини мунтазам ошириши шарт.
56. Меҳрибонлик уйи ходимларининг лавозим бўйича ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, раҳбарларининг лаёқати ва функциялари қонунчилик ҳужжатларида, шунингдек, Меҳрибонлик уйи уставида белгиланади.
(56-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
8-боб. Меҳрибонлик уйини бошқариш
57. Меҳрибонлик уйини бошқариш демократия, ошкоралик принциплари асосида ва Меҳрибонлик уйи жамоаси билан жамоатчиликнинг ўзаро ҳамкорлигида амалга оширилади.
Меҳрибонлик уйи Кенгаши таълим-тарбия жараёнини ташкил этишга кўмаклашади.
Меҳрибонлик уйи Кенгашининг функциялари Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланадиган Намунавий уставдан келиб чиқиб, Меҳрибонлик уйи уставида белгиланади.
58. Меҳрибонлик уйи Кенгаши фаолият йўналиши бўйича методик бирлашмаларга бирлашади.
59. Меҳрибонлик уйида жамоанинг умумий йиғилиши (конференция), педагогик кенгаш фаолият кўрсатиши мумкин.
60. Меҳрибонлик уйига бевосита раҳбарлик қилиш муассаса маъмуриятига бошчилик қиладиган ҳамда мазкур Низомга ва Меҳрибонлик уйи уставига мувофиқ фаолият кўрсатадиган директор томонидан амалга оширилади.
Меҳрибонлик уйи директори Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги билан келишган ҳолда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.
(60-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Меҳрибонлик уйи директори лавозимига қўйиладиган малака талаблари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланади.
(60-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Директор Меҳрибонлик уйидаги таълим-тарбия жараёнларининг ҳолати ва фаолияти учун тўлиқ жавоб беради.
61. Директор Меҳрибонлик уйи номидан иш олиб боради, унинг манфаатларини ифодалайди, Меҳрибонлик уйининг мол-мулкини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда бошқаради ва шартномалар тузади.
(61-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Директор:
Меҳрибонлик уйи ваколатига кирадиган масалалар бўйича қарор қабул қилади ҳамда Меҳрибонлик уйига юкланган вазифа ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
ўз ўринбосарлари ўртасида вазифаларни тақсимлайди, уларнинг ваколатларини ва жавобгарлик даражасини белгилайди;
ўз ваколатлари доирасида Меҳрибонлик уйининг барча ходимлари учун мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради;
тегишли халқ таълими органларига моддий-техник базани мустаҳкамлашга, тарбия ва таълим ишларини такомиллаштиришга, малакали педагог кадрлар билан таъминлашга йўналтирилган масалаларни ҳал этиш ҳамда Меҳрибонлик уйи фаолиятининг бошқа масалалари бўйича таклифларни кўриб чиқиш учун киритади;
педагог ходимлар ва бошқа ходимлар билан меҳнат шартномалари тузади;
қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
(61-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
62. Ҳар бир Меҳрибонлик уйида Ҳомийлик кенгаши тузилади. Меҳрибонлик уйи фаолиятини жамоатчилик асосида самарали бошқаришни таъминлаш, уни моддий-техник жиҳозлашга, хўжалик фаолиятига, таълим-тарбия жараёнини методик ва кадрлар билан таъминлашга, кадрлар тайёрлаш сифатини оширишга тааллуқли муҳим вазифаларга кўмаклашиш ва уларни ҳал этиш Ҳомийлик кенгашининг мақсади ҳисобланади.
Ҳомийлик кенгаши ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланадиган Намунавий низом асосида амалга оширади.
9-боб. Молия-хўжалик фаолияти
63. Меҳрибонлик уйининг моддий-техник базаси зарур бино, спорт иншоотлари, коммуникациялар, асбоб-анжомлар, транспорт воситалари ва ўқитишда, тарбиялашда ҳамда таълим-тарбия соҳасидаги бошқа вазифаларни ҳал этишда фойдаланиладиган бошқа мол-мулкдан иборат бўлади.
Меҳрибонлик уйи бинолари техника хавфсизлиги қоидаларига ҳамда санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ жиҳозланади ва улардан фойдаланилади.
64. Меҳрибонлик уйини маблағ билан таъминлаш белгиланган тартибда:
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.
(64-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
65. Меҳрибонлик уйи тегишли молия органларида рўйхатдан ўтказилган ва қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тасдиқланган харажатлар сметаси асосида молиялаштирилади.
(65-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
66. Бюджет маблағларини сарфлаш тасдиқланган харажатлар сметасига қатъий риоя қилган ҳолда амалга оширилади.
Меҳрибонлик уйи ҳомийлик орқали олинган маблағлардан педагогик кенгаш қарорига асосан мустақил равишда фойдаланиш ҳуқуқига эга.
67. Йил давомида фойдаланилмаган маблағлар олиб қўйилмайди, ушбу маблағлар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ Меҳрибонлик уйининг эҳтиёжларига сарфланади.
(67-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
(68-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
69. Меҳрибонлик уйи ходимларининг иш ҳақи қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.
(69-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
70. Меҳрибонлик уйи давлат ваколатли органлари томонидан белгиланган молия ва статистика ҳисоботларини юритади.
71. Меҳрибонлик уйининг молия-хўжалик фаолиятини назорат қилиш тегишли молия органлари томонидан амалга оширилади.
72. Меҳрибонлик уйи қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ўз йўналиши бўйича халқаро фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига эга.
(72-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
73. Меҳрибонлик уйини қайта ташкил этиш ва тугатиш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
(73-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 21 ноябрдаги 739-сон қарорига 3-ИЛОВА
Болалар шаҳарчаcи тўғрисидаги
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган ва тўлиқ давлат таъминотида бўлган болалар учун болалар шаҳарчаси мақомини, уларнинг фаолиятини ташкил этиш тартибини, уларда таълим-тарбия жараёнини, ушбу муассасалар ходимларининг ҳамда бундай муассасаларга тарбиялаш учун берилган болаларнинг (кейинги ўринларда — тарбияланувчилар) ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилайди.
Болалар шаҳарчасини молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
2. Болалар шаҳарчаси тарбия муассасаси ҳисобланади, унинг доирасида ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган ва тўлиқ давлат таъминотида бўлган болалар кичик гуруҳлар шаклида оиладагига яқинлаштирилган шароитларда тарбияланади.
Болалар шаҳарчалари ота-онасининг қаровисиз қолган ва тўлиқ давлат таъминотида бўлган болалар учун тарбия муассасаларининг янада мукаммаллашган турлари сифатида, шу жумладан, «Меҳрибонлик» уйларини болалар шаҳарчаларига босқичма-босқич айлантириш шартларида ташкил этилади.
3. Болалар шаҳарчаси ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган ва тўлиқ давлат таъминотида бўлган болаларнинг яшашга ва оилада тарбиялашга бўлган ҳуқуқларини рўёбга чиқариш, шунингдек, ижтимоий мослашиш ва жамиятга интеграциялаш учун уларнинг маънавий-ахлоқий, меҳнат тарбияси ва таълим олишини ҳар томонлама таъминлаш мақсадида ташкил этилади.
4. Қуйидагилар Болалар шаҳарчасининг асосий вазифалари ҳисобланади:
тарбияланувчиларнинг ақлий, эмоционал ва жисмоний ривожланишига кўмаклашувчи оилавий муҳитни яратиш;
тарбияланувчиларнинг ҳаётини муҳофаза қилишни ва соғлиғини мустаҳкамлашни таъминлаш, шунингдек, профилактика тадбирларини амалга ошириш;
тарбияланувчиларни ижтимоий муҳофаза қилишни, психологик ва тиббий-педагогик реабилитация қилишни ва уларни жамиятга мослаштиришни таъминлаш;
болаларни миллий анъаналар ва умуминсоний қадриятлар асосида тарбиялаш;
тарбияланувчиларда меҳнат кўникмаларини шакллантириш, уларга касб танлаши учун шарт-шароитлар яратиш.
5. Болалар шаҳарчаси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга, бошқа қонунчилик ҳужжатларига, шунингдек ўз уставига амал қилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
6. Болалар шаҳарчаси юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси давлат герби туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва бланкаларга, мустақил балансга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигида шахсий ғазна ҳисобварағига эга бўлади.
Давлат болалар шаҳарчаси билан бир қаторда нодавлат болалар шаҳарчалари ташкил этилиши мумкин.
2-боб. Болалар шаҳарчасини ташкил этиш тартиби
7. Болалар шаҳарчаси муассиснинг қарори асосида ташкил этилади.
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари давлат Болалар шаҳарчасининг муассиси бўлиши мумкин.
Нодавлат ташкилотлар, шунингдек, жисмоний шахслар нодавлат Болалар шаҳарчасининг муассиси бўлиши мумкин.
Нодавлат Болалар шаҳарчаси Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ёки Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан келишган ҳолда ташкил этилади.
Нодавлат Болалар шаҳарчасини ташкил этишда муассис томонидан уни камида 3 йил мобайнида ўз вақтида ва тўлиқ молиялаштиришнинг аниқ манбалари кафолатлари ва тасдиқномаси тақдим этилади.
8. Болалар шаҳарчаси устав асосида фаолият кўрсатади. Болалар шаҳарчасининг намунавий устави Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланади.
Болалар шаҳарчасининг устави унинг муассиси томонидан тасдиқланади. Нодавлат Болалар шаҳарчаси устави уларнинг ҳудудий жойлашишига кўра Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари ва Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси билан келишган ҳолда тасдиқланади.
9. Болалар шаҳарчаси белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябрдаги 542-сон қарори билан тасдиқланган Давлат органлари ва муассасаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва давлат органларини тугатиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти.
3-боб. Тарбияланувчиларни Болалар шаҳарчасига қабул қилиш тартиби
10. Ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган ва тўлиқ давлат таъминотида бўлган болаларни Болалар шаҳарчаси оиласига бериш қонунчилик ҳужжатларида ва ушбу Низомда белгиланган тартибда амалга оширилади.
(10-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
ота-оналари билан бирга олти ойдан ортиқ муддат яшамаган ҳамда қариндошлари ёки бошқа яқин кишилари томонидан васийлик ёки ҳомийликка олиш рад қилинган болалар;
ота-оналар болаларни тарбиялашдан ёки уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишдан бош тортган, шу жумладан, ота-оналар ўз болаларини давлат тарбия, даволаш-соғломлаштириш ва тиббий-ижтимоий муассасалар ва шунга ўхшаш муассасалардан олишни рад этган ҳолларда, шунингдек, болалар ота-оналар қарамоғидан маҳрум бўлган бошқа ҳолларда.
12. Болаларни Болалар шаҳарчасига йўллаш бола яшайдиган жой бўйича туман (шаҳар) ҳокимининг қарори асосида Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси томонидан амалга оширилади.
13. Болалар шаҳарчасига юбориладиган ҳар бир бола учун васийлик ва ҳомийлик органи томонидан, бир Болалар шаҳарчасидан бошқасига ўтказишда эса — Болалар шаҳарчаси маъмурияти томонидан қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
а) Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари ва Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармасининг болани Болалар шаҳарчасига юбориш тўғрисидаги йўлланмаси;
б) туман (шаҳар) ҳокимининг болани Болалар шаҳарчасига жойлаштириш ҳақидаги қарори (қарорда вояга етмаган бола, унинг оиласи, турар жой майдони болага бириктирилганлиги тўғрисидаги аниқ қайднома билан биргаликда турар жой майдони мавжудлиги тўғрисидаги далилли ва тўлиқ маълумотлар бўлиши керак);
в) туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома, туғилганлик ҳақида далолатнома ёзувидан кўчирма, гувоҳнома бўлмаган тақдирда — боланинг ёшини аниқлайдиган тиббий экспертиза хулосаси;
г) соғлиғи тўғрисидаги тиббий маълумотнома ва боланинг ривожланиш тарихи (112/ҳ-шакли)дан кўчирма;
д) маълумоти тўғрисидаги ҳужжат (мактаб ёшидаги болалар учун);
е) ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар ҳақидаги маълумотлар (ота-оналарнинг вафоти ҳақидаги гувоҳнома нусхаси, ота-оналик ҳуқуқлари чекланганлиги, ота-оналар муомалага лаёқатсиз деб эътироф этилганлиги тўғрисида суднинг ҳукми ёки қарори нусхаси, ота-онасининг сурункали касаллиги ёки қидирувда эканлиги ҳақидаги, ота-онасининг йўқлиги ёки уларнинг ўз фарзандларини тарбиялай олмаслиги ҳақидаги ҳужжатлар);
ж) боланинг яқин қариндошлари мавжудлиги ҳақида маълумотнома;
з) боланинг ота-онасидан қолган мол-мулки (агар бор бўлса) рўйхати, ушбу мол-мулкнинг қаерда жойлашганлиги, уни сақлаш учун қандай чоралар кўрилганлиги ва уларни сақлаш учун жавобгар шахслар ҳақидаги маълумот;
и) болага турар жой бириктирилганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар (далолатнома, уй дафтари, турар жой чизмаси нусхалари, турар жойнинг эгаси ва хусусийлаштирилганлиги ҳолати тўғрисида кадастр агентлигининг туман (шаҳар) бўлимларидан маълумотнома);
к) нафақа, пенсия ва бошқа ижтимоий тўловлар олиш ҳуқуқини тасдиқлайдиган ҳужжатлар (агар мавжуд бўлса).
14. Болаларни Болалар шаҳарчасига тарбиялаш учун беришда васийлик ва ҳомийлик органлари болаларнинг манфаатларини ҳисобга олиши керак. Ўн ёшга тўлган болалар Болалар шаҳарчаси оиласига фақат уларнинг розилиги билан берилиши мумкин.
15. Тарбияланувчиларни Болалар уйларидан Болалар шаҳарчасига қабул қилиш мажбурий тартибда, бола 3 ёшга тўлгандан сўнг ушбу Низомнинг 13-бандига мувофиқ амалга оширилади.
д) ота-онаси ва бошқа яқин қариндошлари ҳақидаги маълумотлар.
Боланинг мол-мулкка, пул маблағларига, турар жойга (ўзи ёки ота-онасига қарашли бўлган) эгалик қилиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар, пенсия ва омонат дафтарчалари, алиментлар ундириш тўғрисидаги ижро варақаси ва шахсий ҳужжатлар йиғма жилдидаги бошқа ҳужжатлар ҳам берилади.
17. Тарбияланувчиларнинг Болалар шаҳарчаларини битириши тўғрисидаги қарор коллегиал орган — Болалар шаҳарчаси Кенгаши томонидан қабул қилинади ва ушбу қарор тарбияланувчини муассасадан чиқаришга асос ҳисобланади.
18. Болалар шаҳарчаси директори тарбияланувчиларни қабул қилиш ва уларни Болалар шаҳарчасидан чиқариш учун ушбу Низом талабларига мувофиқ шахсан жавоб беради.
19. Васийлик ва ҳомийлик органлари болаларни Болалар шаҳарчасига тарбиялаш учун танлашда уларга мерос, ҳадя тартибида ёки бошқа қонуний асосларда ўтган мол-мулк мавжудлигини аниқлаши ҳамда болаларнинг мулкий ҳуқуқлари муҳофаза қилиниши ва ушбу мол-мулк сақланиши юзасидан зарур чора-тадбирлар кўришлари шарт (қонун бўйича болалар мерос қилиб олиши керак бўлган мол-мулкни аниқлаш, сақлаш ва бошқариш, мол-мулкни ноқонуний эгаллаб олган шахслардан уни талаб қилиш, қарздорлардан пул ва бошқа маблағларни ундириш ҳамда ҳоказолар).
20. Агар Болалар шаҳарчасига тарбиялаш учун берилган болаларда бошқа жойда турган мол-мулк мавжуд бўлса, у ҳолда ушбу мол-мулкни муҳофаза қилиш мол-мулк турган жойдаги васийлик ва ҳомийлик органи томонидан амалга оширилади ва зарурият бўлганда улар томонидан мол-мулкка васий тайинланиши мумкин.
4-боб. Болалар шаҳарчаларида тарбия жараёнини ташкил этиш
21. Болалар шаҳарчасида тарбия жараёни оилавий типга кўра ташкил этилади. Болалар шаҳарчасига тарбиялаш учун берилган болалар тарбиячи бошчилигида гуруҳларга бўлинади, гуруҳлар оилалар деб аталади. Ҳар қайси оилада турли ёшдаги 6 нафардан 8 нафаргача болалар тарбияланади.
22. Болалар шаҳарчасининг ҳар қайси оиласи алоҳида уйларга ёки алоҳида турар жойларга (квартираларга) жойлаштирилади.
23. Болалар шаҳарчасида камида 6 та оила ташкил этилади. Тарбияланувчи болаларнинг умумий сони 140 нафардан ошмаслиги керак.
Тарбияланувчилар сони 140 нафардан ошишига санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ, муассасанинг тарбияланувчилар билан тўлдирилиш сиғимидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишган ҳолда Халқ таълими вазирлигининг розилиги асосида йўл қўйилади.
24. Болалар шаҳарчасига болалар 3 ёшдан бошлаб қабул қилинади ҳамда улар мажбурий умумий ўрта ва ўрта махсус таълимни тамомлагунга қадар муассасада бўладилар.
Жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар Болалар шаҳарчасига қабул қилинганидан сўнг ихтисослаштирилган давлат таълим муассасаларига (мактаблар, мактаб-интернатлар) юборилади.
25. Тарбиячилар болаларни тарбиялаш усулларини белгилашда васийлик ва ҳомийлик органининг тавсияномаларига амал қиладилар.
26. Тарбиячи тарбияланувчининг таълим муассасасини ва ўқитиш шаклини танлашда болаларнинг хоҳишларини ҳисобга олиши ва болаларнинг умумий ўрта таълим олиши учун шарт-шароитлар яратиши шарт.
27. Тарбиячилар ўз ваколатларини амалга оширишда болаларнинг жисмоний ва руҳий ҳолатига, уларнинг ахлоқий ривожланишига зарар етказишга ҳақли эмас. Тарбиялаш усуллари болаларнинг қадр-қимматини таҳқирловчи менсимаслик, шафқатсизлик, қўполлик муносабатларидан холи бўлиши керак.
28. Болалар шаҳарчасида тарбияланувчилар, педагоглар, тарбияланувчиларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларга ижтимоий, психологик-педагогик ёрдам бериш ҳамда тарбияланувчиларни жойлаштиришнинг муқобил шаклларини танлаш мақсадида ижтимоий хизмат (кейинги ўринларда — хизмат) ташкил этилади.
Хизмат таркиби Болалар шаҳарчасининг ўқув ва маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари, ижтимоий ходим, психолог, врач, гуруҳ раҳбаридан иборат бўлади. Хизматга ижтимоий ходим бошчилик қилади.
29. Хизматнинг ходимлари қуйидаги йўналишлар бўйича иш олиб борадилар:
а) тарбияланувчиларнинг ижтимоий ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасида:
тарбияланувчининг шахсий ҳужжатлар йиғма жилдини ўрганиш ва унинг ижтимоий мақоми барқарорлигини аниқлаш;
тарбияланувчиларнинг мулкий ва номулкий ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш;
даъво бўйича иш олиб бориш ва етишмаётган ҳужжатларни тўплаш;
қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган тарбияланувчилар ва уларнинг мол-мулкига нисбатан қонун бузилишига йўл қўяётган шахслар жавобгарликка тортилишига кўмаклашиш;
(29-банднинг «а» кичик банди бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
ота-оналарни аниқлаш ва улар билан мустаҳкам алоқалар ўрнатиш;
тарбияланувчиларнинг манфаатларини кўзлаб суд мажлисларида қатнашиш;
ижтимоий билимлар, ўз ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш кўникмаларини шакллантириш бўйича тарбияланувчилар орасида таълим-тарбия ишларини ташкил этиш.
б) боланинг Болалар шаҳарчасида яшашга мослашиш учун зарур бўлган имкониятларини аниқлаш ва ривожлантириш, тарбияланувчиларнинг хулқ-атворидаги чекинишлар профилактикаси соҳасида:
ижтимоий ривожланиш ва (ёки) реабилитация қилишга эҳтиёжманд бўлган тарбияланувчилар тоифасини аниқлаш;
камол топишнинг тиббий-ижтимоий ва психологик-педагогик муаммолари ташхиси;
тарбияланувчини камол топтириш ва реабилитация қилишнинг шахсий дастурини тузиш;
шахснинг камол топиши ва унинг жамиятга реабилитациясининг ижтимоий-педагогик шарт-шароитлари яратилишига кўмаклашиш (педагог ходимлар, тенгдошлар гуруҳлари, дўстлар билан иш олиб бориш);
тарбияланувчиларни касбга йўллаш;
тарбияланувчиларда соғлом турмуш тарзини шакллантириш;
тарбияланувчиларда ўз тақдири учун масъулият туйғусини шакллантириш.
в) тарбияланувчиларни оилага ўтказиш соҳасида:
тарбияланувчини мустақил ҳаётга тайёрлаш;
ота-оналарни ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларни тарбияланувчини оилага қабул қилишга тайёрлаш;
тарбияланувчини ўз оиласига қайтаришга тайёрлаш ва қайтариш;
тарбияланувчини фарзандликка олган оилада яшашга тайёрлаш.
Бундан ташқари, хизмат васийлик ва ҳомийлик органи тавсиясига асосан тарбияланувчини оилага фарзандиликка ёки тарбияга (патронат) олувчи номзодларни танлаш юзасидан қуйидагиларни амалга оширади:
номзодлар билан суҳбатлашиш;
тарбияланувчиларнинг шахсий ҳужжатлари билан номзодларни таништириш;
номзодлар учун тарбияланувчиларнинг кузатувини ташкил этиш;
номзодларга тарбияланувчини оилага фарзандиликка ёки тарбияга (патронат) олиш юзасидан тавсия бериш.
291. Болалар шаҳарчасига тарбиялаш учун берилган болаларга Миллий гвардиянинг ҳарбий хизматчи ва ходимлари бириктирилади.
Бириктирилган ҳарбий хизматчи ва ходимлар васийлик ва ҳомийлик органлари билан ҳамкорликда бир ойда камида бир маротаба тарбияланувчи болалар билан суҳбатлар ўтказиш асосида уларнинг таълим-тарбия олиш аҳволини ва маиший шарт-шароитларини ўрганади, шунингдек, мавжуд муаммоларни бартараф этиш, уларни ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларга қайтариш, васий ёки ҳомий тайинлаш, фарзандликка бериш ва жойлаштиришнинг бошқа шаклларини қўллаш чораларини кўриб боради.
(291-банд Ўзбекистон РеспубликасиВазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 25 октябрдаги 656-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.10.2021 й., 09/21/656/0996-сон)
30. Болалар шаҳарчаси ходимлари тарбияланувчиларнинг ака-укалари ва опа-сингилларини, бошқа қариндошларини қидириб топишга ҳамда уларнинг муносабатларини қўллаб-қувватлашга кўмаклашишлари шарт, тарбияланувчиларнинг манфаатларига зид бўлган ҳолатлар бундан мустасно.
Низоли ҳолларда тарбияланувчи билан унинг ота-оналари, қариндошлари ўртасидаги муносабатлар тартиби васийлик ва ҳомийлик органи томонидан белгиланади.
31. Болалар шаҳарчасининг раҳбарлари ва педагог ходимлари тарбияланувчиларни оилага жойлаштириш чора-тадбирларини кўришлари шарт.
32. Болаларни оилага беришда Болалар шаҳарчаси маъмурияти, биринчи навбатда, болаларнинг манфаатларига амал қилиши, уларнинг этник жиҳатдан келиб чиқишини, муайян динга ва маданиятга мансублигини ҳисобга олиши, она тилида муомала қилиши учун шарт-шароитлар яратиши, тарбиялаш ва таълим беришда изчилликни таъминлаши керак.
Ака-укалар ва опа-сингиллар битта оилага берилиши керак, тиббий ёхуд бошқа сабабларга кўра улар биргаликда тарбияланиши мумкин бўлмаган ҳолатлар бундан мустасно. Болаларнинг биргаликда тарбияланишига монелик қиладиган касалликлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади.
33. Тарбиялаш учун Болалар шаҳарчасига берилиши мумкин бўлган болалар сони ва уларни бериш навбати Болалар шаҳарчаси оиласининг маъмурияти, педагог-психологи ва тарбиячиси билан биргаликда белгиланади.
Тарбиячилар тарбияланувчиларни танлаш мақсадида давлат Болалар шаҳарчаси маъмуриятининг ёзма рухсатномаси бўйича Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиларини дам олиш, байрам ва таътил кунлари таклиф қилишлари мумкин. Меҳрибонлик уйлари маъмурияти тарбиячиларни ушбу тарбияланувчиларнинг шахсий ҳужжатлари йиғма жилдлари билан таништириши шарт.
34. Болалар шаҳарчаси тарбиячилари Болалар шаҳарчаси оилалари билан тўлиқ моддий жавобгарлик тўғрисидаги шартнома асосида биркитилган мол-мулкнинг сақланишини таъминлайдилар.
35. Болалар шаҳарчаси маъмурияти тарбияланувчиларнинг ота-оналари билан учрашувига ва уларнинг ота-оналик ҳуқуқлари тикланган тақдирда, улар билан бирлашишига ҳамда боланинг манфаатларига зид бўлмаган бошқа ҳолларда қаршилик кўрсатмаслиги керак.
36. Тарбияланувчиларни ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан Болалар шаҳарчасидан қайтариб олиш ушбу Низомнинг 16-бандига мувофиқ амалга оширилади. Боланинг ёшидан ва қайтариб олиш сабабларидан қатъи назар, бола яшайдиган жой бўйича васийлик ва ҳомийлик органининг хулосасига мувофиқ чиқарилган ҳокимнинг қарори тарбияланувчининг муассасадан чиқарилиши учун асос ҳисобланади.
5-боб. Тарбияланувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
37. Болалар шаҳарчаси тарбияланувчилари қонунчилик ҳужжатларига ва Болалар шаҳарчаси уставига мувофиқ ҳуқуқларга эга ва мажбуриятларни олади.
(37-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
38. Тарбияланувчининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари Болалар шаҳарчаси маъмурияти, васийлик ва ҳомийлик органи, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа органлар томонидан ҳимоя қилинади.
(38-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
39. Болалар шаҳарчаси тарбияланувчиси Болалар шаҳарчаси маъмурияти, шунингдек, тарбиячи томонидан суиистеъмолликлар содир этилишидан ҳимояланиш ҳуқуқига эга.
40. Тарбияланувчи Болалар шаҳарчасида бўлган бутун даврда мерос ёки ҳадя тартибида, шунингдек, бошқа қонуний асосларга кўра ота-оналар, қариндошлар ёки бошқа шахслардан унга ўтган мол-мулкка, турар жойга мулк ҳуқуқини сақлаб қолади. Турар жой тарбияланувчи Болалар уйида бўлган бутун давр мобайнида унда сақланиб қолади.
41. Тарбияланувчи унга берилиши керак бўлган алиментлар, ижтимоий нафақалар, пенсияга бўлган ҳуқуқни (боқувчисини йўқотганда, ногирон бўлиб қолганда) ҳамда ота-онасининг қаровисиз қолган болалар учун қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ижтимоий имтиёзлар ва кафолатларга ҳуқуқни ўзида сақлаб қолади.
(41-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Болалар уйидаги тарбияланувчининг таъминоти учун ота-онадан ундириладиган маблағлар, унга тайинланган нафақа ва бошқа тўловлар тарбияланувчининг номига очилган банк ҳисобрақамларига ўтказилиши керак.
42. Тарбияланувчи ўзига тегишли бўлган уй-жой ижарага берилишидан олинган даромадларга, ижодий, касбий, меҳнат фаолиятидан ва бошқа фаолиятдан олинган даромадларга ҳуқуқни сақлаб қолади. Битимлардан олинган даромадлар маъмурият томонидан фақат тарбияланувчининг манфаатларини кўзлаб ҳамда васийлик ва ҳомийлик органининг розилиги билан сарфланиши мумкин.
43. Тарбияланувчи оилага қайтганда (фарзандликка олинганда) ёки Болалар шаҳарчасидан тарбиялаб чиқарилгандан кейин тарбияланувчининг мол-мулки ва ҳужжатлари нотариал тартибда тасдиқланадиган рўйхат бўйича ота-онасига ёки тарбияланувчининг ўзига берилади.
44. Тарбияланувчиларга тиббий хизмат кўрсатиш Болалар шаҳарчаси врачи, шунингдек, Болалар шаҳарчаси жойлашган жойдаги даволаш-профилактика муассасаларининг тиббиёт ходимлари томонидан таъминланади.
Болалар шаҳарчаси маъмурияти тиббиёт ходими учун алоҳида хона ва тиббий асбоб-ускуналар ажратади.
45. Болалар шаҳарчаси тарбияланувчилари мактабгача тарбия ва умумтаълим муассасаларида умумий асосларда тарбияланади ва ўқитилади, бунда болалар давлат мактабгача тарбия муассасаларида бўлган вақт учун тўлов ундирилмайди.
46. Болалар шаҳарчасида тарбияланувчилар учун қўшимча таълим (тўгараклар, студиялар, спорт секциялари ва ҳоказолар) ташкил этилади.
Болалар шаҳарчаси тарбияланувчилари давлатга қарашли мактабдан ташқари таълим муассасаларида ўқиганлиги учун тўлов ундирилмайди.
47. Таътил вақтида болаларнинг дам олиши Болалар шаҳарчасига қарайдиган шаҳар ташқарисидаги оромгоҳда, дала ҳовлиларда, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимидаги республика Меҳрибонлик уйлари соғломлаштириш оромгоҳида ҳамда бошқа соғломлаштириш оромгоҳларида ташкил этилади.
48. Ривожланишида жисмоний ёки психик нуқсонлар мавжуд бўлган мактабгача ёшдаги тарбияланувчилар билан психологик-тиббий-педагогик комиссия томонидан болаларнинг ривожланишида аниқланган нуқсонларга мувофиқ мактабгача ёшдаги болаларни психофизик ривожланиш хусусиятларига эга бўлган тарбиялаш ва ўқитиш дастурлари бўйича таълим ташкил этилиши мумкин.
49. Болалар шаҳарчаси маъмурияти тарбияланувчиларнинг академик лицей, касб-ҳунар мактаблари, коллежлар ва техникумлар ва олий таълим муассасаларига ўқишга киришига ёрдам беради.
50. Болалар шаҳарчаси тарбияланувчиларига академик лицей, касб-ҳунар мактаблари, коллежлар ва техникумлар ва олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун йўлланма беришда қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ йўл ҳақи ва йўлдаги вақтда овқатланиш харажатлари тўланади.
(50-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
51. Академик лицейда ўқиётган тарбияланувчилар мазкур муассасада ётоқхона мавжуд бўлмаган тақдирда ушбу муассасаларни тамомлагунига қадар Болалар шаҳарчасида яшайди.
Тарбияланувчилар Болалар шаҳарчаси маъмурияти билан келишув асосида, академик лицейни тамомлагунга қадар, агар мазкур таълим муассасасида ётоқхона бўлмаса ёки мазкур таълим муассасаси ва Болалар шаҳарчаси битта аҳоли пунктида жойлашган бўлса, Болалар шаҳарчасида яшаш ҳуқуқига эгадирлар.
Ушбу битирувчиларнинг яшаши ҳамда овқатланиши билан боғлиқ ҳаражатлар Болалар шаҳарчаси маблағлари ҳисобидан қопланади.
52. Болалар шаҳарчасининг академик лицей, касб-ҳунар мактаблари, коллежлар ва техникумлар ва олий таълим муассасасида таълим олаётган собиқ тарбияланувчилари ўзлари таълим олаётган таълим муассасалари маъмурияти билан келишган ҳолда таътил даврида, дам олиш ва байрам кунларида, шунингдек касаллик даврида яшаганлик учун ҳақ тўламасдан Болалар шаҳарчасида туришлари мумкин. Вақтинча яшайдиган ўқувчилар ва талабалар Болалар шаҳарчаси учун белгиланган нормалар бўйича ҳақ тўлаш шарти билан овқат билан таъминланадилар.
53. Васийлик ва ҳомийлик органлари тарбияланувчиларнинг фаровонлиги, соғлиғи (соғлиқни сақлаш органлари билан биргаликда) ва камол топиши, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя қилиниши устидан ойлик назоратни амалга оширадилар.
6-боб. Болалар шаҳарчасини бошқариш
54. Болалар шаҳарчасига бевосита раҳбарлик муассаса маъмуриятига бошчилик қиладиган ҳамда мазкур Низомга ва Болалар шаҳарчаси уставига мувофиқ фаолият кўрсатадиган директор томонидан амалга оширилади.
Давлат Болалар шаҳарчаси директори Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги билан келишган ҳолда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.
(54-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Нодавлат Болалар шаҳарчаси директори Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги билан келишган ҳолда нодавлат Болалар шаҳарчаси муассиси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.
Болалар шаҳарчаси директори лавозимига қўйиладиган малака талаблари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланади.
(54-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ушбу малака талаблари нодавлат Болалар шаҳарчаларига ҳам татбиқ этилади. Болалар шаҳарчасига бевосита раҳбарлик муассаса маъмуриятига бошчилик қиладиган ҳамда мазкур Низомга ва Болалар шаҳарчаси уставига мувофиқ фаолият кўрсатадиган директор томонидан амалга оширилади.
55. Болалар шаҳарчаси директори:
Болалар шаҳарчаси номидан иш кўради, барча ташкилотларда унинг манфаатларини ифодалайди;
ўзига берилган ваколатлар доирасида Болалар шаҳарчаси мол-мулкини бошқаради;
ишончномалар беради;
ғазначилик бўлинмаларида шахсий ғазна ҳисобварақлари ва бошқа банк ҳисоб рақамлари очади;
кадрларни ишга қабул қилади ва жой-жойига қўяди, Болалар шаҳарчаси ходимларини рағбатлантиради, уларга интизомий жазолар беради ва улар билан меҳнат шартномалари (контрактлари)ни бекор қилади;
ўз ваколатлари доирасида буйруқлар чиқаради ва фармойишлар беради;
тарбияланувчиларнинг ҳаёти муҳофаза қилиниши ва соғлиғи мустаҳкамланиши, ўқув-тарбия жараёнининг ҳолати, молия-хўжалик фаолияти, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи, моддий-техник базанинг мустаҳкамланиши ва моддий бойликларнинг сақланиши учун жавоб беради.
56. Болалар шаҳарчаси директорининг уч нафар: тарбиявий ишлар, ижтимоий масалалар ва маъмурий-хўжалик ишлари бўйича ўринбосарлари бўлади.
Давлат Болалар шаҳарчаси директорининг ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги билан келишган ҳолда директор томонидан лавозимга тайинланади.
57. Директор ва унинг ўринбосарлари лавозимларининг малака тавсифлари Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланади.
58. Болалар шаҳарчаси директори ва унинг ўринбосарлари билан меҳнат шартномаси бир йил муддатга тузилади.
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Болалар шаҳарчаси директори ва унинг ўринбосарлари фаолиятига баҳо бериш мезонларини ишлаб чиқади, ушбу мезонлар асосида уларнинг фаолияти баҳоланади ва кейинги йил учун меҳнат шартномасини узайтириш тўғрисидаги масала кўриб чиқилади.
59. Болалар шаҳарчаси маъмурияти ҳар йили Болалар шаҳарчаси жойлашган жойдаги васийлик ва ҳомийлик органларига тарбияланувчиларнинг соғлиғи, уларни тарбиялаш ишлари тўғрисида, шунингдек тарбияланувчиларнинг мол-мулкини бошқариш бўйича ҳисобот тақдим этади.
7-боб. Болалар шаҳарчаси ходимлари
60. Болалар шаҳарчаси директори жисмоний ва юридик шахслар билан муносабатларда, шунингдек, судларда тарбияланувчиларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қиладиган қонуний вакил ҳисобланади.
Директор, агар васийлик ва ҳомийлик органи томонидан маъмурият ва болаларнинг манфаатлари ўртасида қарама-қаршилик мавжудлиги аниқланса, болаларнинг манфаатларини ифодалашга ҳақли эмас. Улар ўртасида келишмовчиликлар бўлган тақдирда, васийлик ва ҳомийлик органи бошқа вакилни тайинлаши шарт.
61. Болалар шаҳарчаси оилаларида тарбиячилар Ўзбекистон Республикасининг 30 ёшга тўлган, бироқ 55 ёшдан катта бўлмаган фуқаролари — ёлғиз аёллар ёки фарзандсиз эр-хотинлар бўлиши мумкин.
62. Тарбиячи Болалар шаҳарчаси оиласи бошлиғи ҳисобланади. Тарбиячилар белгиланган тартибда директор томонидан танлов асосида ишга қабул қилинади. Тарбиячиларнинг малака талаблари Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланади.
Тарбиячиларни танлашда олий ёки ўрта махсус педагогик, психологик ёки тиббий маълумотли, ижтимоий иш кўникмасига эга бўлган шахсларга устунлик берилади.
Қуйидаги шахслар тарбиячилар бўлиши мумкин эмас:
суд томонидан муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб эътироф этилганлар;
суд томонидан ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинганлар ёки ота-оналик ҳуқуқи чекланганлар;
қонун билан ўзига юкланган мажбуриятлар зарур тарзда ижро этилмаганлиги учун васий (ҳомий) мажбуриятларидан четлатилганлар;
агар фарзандликка олиш уларнинг айби билан суд томонидан бекор қилинган бўлса, собиқ фарзандликка олганлар;
қасддан содир қилган жиноятлари учун илгари ҳукм қилинганлар;
асаб касалликлари ёки наркология муассасаларида рўйхатда турувчилар;
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган бола тарбияси бўйича мажбуриятларни бажаришга қодир бўлмаган ишга қўйиш учун қаршилик кўрсатувчи умумий тиббий монеликларга эга бўлган шахслар.
Шахснинг тарбиячи бўлишига монелик қиладиган касалликлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади.
ҳар икки йилда Халқ таълими вазирлигининг А. Авлоний номидаги педагогларни касбий ривожлантириш ва янги методикаларга ўргатиш миллий-тадқиқот институтида қўшимча ўқитишнинг икки ҳафталик курсидан ўтиш;
(63-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 июлдаги 363-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.07.2022 й., 09/22/363/0600-сон)
қонунчилик ҳужжатларига ва меҳнат шартномасига мувофиқ бошқа мажбуриятларни бажариш.
(63-банд тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
64. Тарбиячи ота-оналар (уларнинг ўрнини босадиган шахслар) учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради, алимент тўлаш мажбурияти бундан мустасно.
(64-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
65. Тарбиячи билан меҳнат шартномаси белгиланган тартибда, шунингдек, болалар ота-оналарига қайтарилган (фарзандликка олинган) тақдирда бекор қилиниши мумкин.
66. Тарбиячилар Болалар шаҳарчасида меҳнат шартномасининг бутун амал қилиш муддати мобайнида яшайдилар ва тарбияланувчилар билан бирга бепул овқатланадилар.
Тарбиячининг овқатланиш харажатларини режалаштириш бир бола учун ўртача суткалик овқатланиш меъёрлари миқдорида амалга оширилади.
67. Болалар шаҳарчасидаги тарбияланувчилар манфаатларини янада тўлиқ таъминлаш учун тарбиячиларга Болалар шаҳарчаси ҳудудида яшайдиган тарбиячи ёрдамчилари ёрдам берадилар ҳамда улар бўлмаганда ва уларнинг таътили даврида уларнинг вазифасини бажариб турадилар.
68. Болалар шаҳарчасининг мукаммал фаолият юритиши учун Болалар шаҳарчаси ходимлари сони ва зарур лавозимлар рўйхати ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ унинг тузилмасига кирадиган оилалар сонига боғлиқ ҳолда намунавий штатларга асосан белгиланади.
69. Болалар шаҳарчаси ходимлари бир йил муддатга танлов асосида ишга қабул қилинади, ушбу муддат йиллик иш натижаларига кўра кейинги йилга узайтирилиши мумкин.
70. Педагоглар, ижтимоий ходимлар ва психологлар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тарбияланувчиларга руҳий ва ижтимоий педагогик ёрдам кўрсатадилар, улар Болалар шаҳарчаси тарбияланувчиларининг руҳий, шахсий ва ижтимоий ривожланишидаги нуқсонларни тузатиш ишларини ташкил қиладилар.
(70-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
71. Болалар шаҳарчасининг тиббиёт ходимлари тарбияланувчиларнинг чуқурлаштирилган тиббий кўригини ташкил этиш, уларнинг ўз вақтида ихтисослаштирилган даволанишга йўналтирилиши, тарбияланувчиларнинг реабилитация тадбирларига киритилиши, Болалар шаҳарчасида санитария ва эпидемияга қарши режимларга риоя қилиниши, тарбияланувчиларнинг сифатли овқатланиши, уларнинг жисмоний ва ақлий юкламалари меъёрлари, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ бўлиши учун жавоб берадилар.
8-боб. Болалар шаҳарчалари таъминоти ва уларни моддий-техник таъминлаш
72. Давлат Болалар шаҳарчалари таъминоти ва уларни моддий-техник таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ихтиёрий ҳомийлик хайриялари, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобига амалга оширилади.
(72-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Давлат болалар шаҳарчалари тарбияланувчилари тўлиқ давлат таъминотида бўлади.
Нодавлат болалар шаҳарчалари («SOS» — Ўзбекистон болалар маҳаллалари» уюшмасининг тарбиявий муассасалари бундан мустасно) тарбияланувчилари муассислар таъминотида бўлади. Бунда маблағ билан таъминлаш ушбу Низомда давлат болалар шаҳарчалари учун белгиланган миқдорлар ва нормативлардан кам бўлиши мумкин эмас.
73. Болалар шаҳарчалари, қоидага кўра, туманлар марказларида ва йирик шаҳарларнинг шаҳар атрофи ҳудудларида жойлаштирилади.
Болалар шаҳарчаси ҳудуди, бинолари ва иншоотларига нисбатан минимал талаблар Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда белгиланади.
Болалар шаҳарчасининг моддий-техник жиҳозланишига нисбатан минимал талаблар Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади.
Болалар шаҳарчасининг моддий-техник Болалар шаҳарчаси бинолари техника хавфсизлиги қоидаларига, шунингдек санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ жиҳозланади ва фойдаланилади.
74. Болалар шаҳарчаси давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг унинг харажатлар сметаси ва штатлар жадвали белгиланган тартибда тегишли молия органлари томонидан рўйхатдан ўтказилади.
Нодавлат болалар шаҳарчалари тармоқлар, штатлар жадвали ва контингент бўйича молия органларига ҳисобот топширадилар.
75. Давлат болалар шаҳарчалари тарбияланувчилари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган тартибда тасдиқланган Болалар шаҳарчалари тарбияланувчиларининг озиқ-овқат маҳсулотлари истеъмол қилишининг ўртача суткалик мақбул меъёрларига мувофиқ озиқ-овқат, шунингдек, ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ норма бўйича кийим-бош, пойабзал ва юмшоқ жиҳозлар, 3-иловага мувофиқ норма бўйича шахсий гигиена буюмлари билан таъминланадилар.
76. Бинолар сақланиши учун харажатлар ва Болалар шаҳарчалари фаолияти билан боғлиқ бўлган бошқа жорий харажатлар билан биргаликда коммунал хизматлар бўйича харажатларни маблағ билан таъминлаш нақд пулсиз тўловлар орқали амалга оширилади.
77. Давлат болалар шаҳарчаларида ҳар ойда тарбиячига оила харажатларини қоплаш учун зарур бўлган маблағлар муассасанинг харажатлар сметаси доирасида нақд пул шаклида тўланади.
Оила харажатларига қуйидагилар киради:
озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-кечаклар, пойабзаллар, чойшаблар ва сочиқлар, кундалик хўжалик ва шахсий гигиена буюмлари, ўйинчоқлар, ўқув қуроллари, бадиий китоблар, бошқа майда хўжалик буюмлари сотиб олиш ва транспорт харажатлари;
соғломлаштириш, таълим бериш ва маданий-оммавий тадбирлар.
78. Тарбиячилар томонидан оила бюджети маблағларидан тежаб қолинган пуллар оила байрамлари ва оиланинг бошқа мақсадлари учун ишлатилиши мумкин.
79. Давлат Болалар шаҳарчаларини молиялаштириш, шунингдек, уларнинг моддий-техника базасини ривожлантиришга харажатлар ажратиш Меҳрибонлик уйлари учун белгиланган меъёрларга мувофиқ амалга оширилади.
80. Давлат Болалар шаҳарчаларидаги битта тарбияланувчининг озиқ-овқат, кийим-кечак, пойабзал ва юмшоқ мебель билан таъминлаш меъёри Меҳрибонлик уйлари учун тасдиқланган меъёрларга ўхшаш ҳолда белгиланади.
81. Болалар шаҳарчасида молиявий бошқариш тизими Болалар шаҳарчасининг ҳар бир оиласида молиявий жавобгарлик ва ҳисобот беришга йўналтирилган.
Маъмурий-бошқарув механизмлари Болалар шаҳарчаси раҳбарияти томонидан ҳар бир оиланинг табиий жараёнларига аралашишини камайтиришни назарда тутади.
82. Болалар шаҳарчасининг барча раҳбар, педагог ва бошқа ходимларига етим болалар билан ишлашнинг махсус шароитлари учун иш ҳақи ставкасига 50 фоиз миқдорида қўшимча ҳақ белгиланади.
Тарбиячилар ва тарбиячининг ёрдамчиларига болалар билан кеча-кундуз, шу жумладан, тунги вақтда ишлаганлиги учун иш ҳақи ставкасига 100 фоиз миқдорида қўшимча ҳақ белгиланади.
83. Бюджетнинг ғазначилик ижросига ўтмаган минтақаларда давлат Болалар шаҳарчаси таъминоти учун ажратиладиган пул маблағлари ҳар ойда унинг банкдаги ҳисоб рақамига белгиланган муддатларда ва тартибда ўтказилади.
84. Бюджетнинг ғазначилик ижросига ўтган минтақаларда давлат Болалар шаҳарчаси харажатларини давлат бюджети маблағлари ҳисобига молия органларида, шунингдек, ғазначилик бўлинмаларида белгиланган тартибда тасдиқланган ва рўйхатга олинган харажатлар сметалари асосида тўлаш учун ғазначилик ҳисоб рақами очилади.
85. Болалар шаҳарчасини моддий қўллаб-қувватлаш, тарбияланувчиларни мустақил ҳаёт ва меҳнатга тайёрлаш мақсадида Болалар шаҳарчаси маъмурияти васийлик ва ҳомийлик органлари билан келишган ҳолда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган тадбиркорлик ёки бошқа фаолиятни ташкил этиш ҳуқуқига эга.
(85-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Болалар шаҳарчаси маъмурияти бюджетдан ташқари маблағларни ўтказиш учун алоҳида банк ҳисоб рақамини очиш ҳуқуқига эга.
86. Болалар шаҳарчасига берилган болаларнинг таъминоти учун маблағлар қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган барча меъёрлар ва имтиёзларни ҳисобга олган ҳолда тўлиқ ҳажмда тўланиши лозим. Айрим сабабларга кўра ўтган молия йилида тўланмаган пул маблағлари кейинги молия йилида тўланади.
(86-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
87. Йил давомида фойдаланилмаган маблағлар олиб қўйилмайди, ушбу маблағлар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ Болалар шаҳарчасининг эҳтиёжларига сарфланади.
(87-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
88. Болалар шаҳарчасининг барча молияв-хўжалик фаолияти бухгалтерия ҳисобини Болалар шаҳарчаси бухгалтери амалга оширади, у тегишли халқ таълимини молиялаштириш бўлимларига ҳар ойда ва ҳар чоракда ҳисобот топширади.
89. Болалар шаҳарчаси бухгалтерия ҳисобини юритиш ва ҳисоботини тузиш қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
(89-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
90. Барча тарбиячилар моддий жавобгар ҳисобланадилар.
91. Болалар шаҳарчаси тарбияланувчиларининг овқатланишини ташкил этиш тарбиячи томонидан амалга оширилади.
92. Озиқ-овқат маҳсулотларини ҳафтасига камида бир марта (тез айнийдиган озиқ-овқат маҳсулотларини ҳафтасига камида икки марта) сотиб олиш тарбиячи томонидан амалга оширилади.
Тарбиячи тарбияланувчиларнинг уларнинг ёшига мувофиқ равишда балансланган овқатланишини таъминлайди.
Тарбиячи овқат пишириш учун зарур бўлган маҳсулотлардан сарфланган маҳсулотларни кейинчалик таомнома бўйича ҳисобдан чиқармасдан фойдаланади.
Оиладаги болаларнинг сифатли ва тўлақонли овқатланишининг ташкил этилганлиги болаларни доимий равишда тиббий кўрикдан ўтказиш, умумий ривожланиши, ўсиши, вазни, шунингдек, врач ва Болалар шаҳарчаси маъмуриятининг танлаб назорат қилиш натижаларига кўра аниқланади.
94. Озиқ-овқат маҳсулотларини ва бошқа товарларни ҳисобдан чиқариш тарбиячилар томонидан тақдим этилган чеклар ва далолатномалар асосида доимий ишлайдиган комиссия томонидан амалга оширилади.
95. Доимий ишлайдиган комиссия таркиби Болалар шаҳарчаси директори томонидан бир йилга белгиланади ва унинг буйруғи билан тасдиқланади.
97. Тушлик учун нақд пуллар нормативлари суммаларни тарбияланувчиларнинг ёшига қараб тақсимлаган ҳолда тасдиқланади.
98. Болалар шаҳарчасининг тарбияланувчилари Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари учун кўзда тутилган барча имтиёзларга эга бўлади.
99. Болалар шаҳарчаси врачи тарбиячига озиқ-овқат маҳсулотлари танлашда маслаҳат ёрдами беради ва овқатланишни ташкил этишни ва унинг сифатини танлаб назорат қилади.
Болалар шаҳарчаси врачи бухгалтерия ва тарбиячиларнинг дори-дармонлар ва озиқ-овқат маҳсулотлари харид қилиш учун ишлатган маблағлари билан боғлиқ бўлган барча ҳисоб-китоб ёзишмаларини тўсқинликсиз олиш ҳуқуқига эга.
100. Болалар шаҳарчасининг молия-хўжалик фаолияти юзасидан назоратни молия органлари амалга оширадилар.
101. Болалар шаҳарчасининг моддий-техника базаси бинолар, иншоотлар, ер участкалари, коммуникациялар, инвентарлар, асбоб-ускуналар, транспорт воситалари ва бошқалардан иборат бўлади.
9-боб. Якунловчи қоидалар
102. Болалар шаҳарчаси мақоми охирги тарбияланувчи вояга етгунга, васийликка, ҳомийликка, оилага тарбияга (патронатга) ёки шу турдаги бошқа муассасага жойлаштирилгунга қадар сақланиб қолади.
103. Болалар шаҳарчаси қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда қайта ташкил этилиши ёки тугатилиши мумкин.
(103-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
104. Болалар шаҳарчаси тугатилганда унинг пул маблағлари ва мол-мулкидан, унинг мажбуриятларини қоплаш тўловларини чегирган ҳолда қонунчилик ҳужжатларига ва унинг уставига мувофиқ фойдаланилади.
(104-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Директорнинг ўқув ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари
1
1
1
3.
Директорнинг ижтимоий масалалар бўйичаўринбосари
1
1
1
4.
Директорнинг тарбия ишлари бўйича биринчи ўринбосари
1
1
1
5.
Юристконсульт
0,5
0,5
0,5
6.
Тарбиячи
12
16
18 ва ундан ортиқ
7.
Тарбиячининг ёрдамчиси
6
8
9 ва ундан ортиқ
8.
Ижтимоий ходим
1
1,5
2
9.
Психолог
2
2
2
10.
Бош бухгалтер
1
1
1
11.
Бухгалтер
1
1
1
12.
Кассир
1
1
1
13.
Врач
1
1
1
14.
Иш юритувчи котиб
1
1
1
15.
Мусиқа раҳбари
1
1
1
16.
Тиббий ҳамшира
1
1
1
17.
Жисмоний тарбия инструктори
1
1
1
Изоҳ.
Ишловчилар сони 200 нафаргача бўлган болалар шаҳарчаларига бир неча лавозимда ишлаш шартларида иш ҳақи тўланган ҳолда 0,5 штат бирлигидан иборат бўлган фуқаро мудофааси бўйича мутахассис лавозими киритилади.
Автомобиль, автобус, микроавтобус ёки юк транспорти мавжуд бўлган болалар шаҳарчаларида ҳайдовчи лавозими жорий этилади.
Қоровул лавозими дам олиш кунлари, байрам кунлари ва таътил даврида ўрнига ўзганинг ишлашини ҳисобга олган ҳолда 2,5 — 3 штат бирлиги миқдорида белгиланади.
Мевали боғ ёки манзарали ўсимликлардан иборат бўлган камида 1,5 га ер участкаси мавжуд бўлган болалар шаҳарчаларида боғбон лавозими жорий этилади.
Иситиш мавсумида (кочегарлар), бинолар, иншоотлар ва асбоб-ускуналарга комплекс хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлаш бўйича ишчилар (кочегарлар) ёки қуйидаги ҳисоб-китоблар бўйича ўт ёқувчилар (кочегарлар) лавозимлари жорий этилади:
марказий иситиш тармоғи мавжуд бўлганда — ҳар бир буғқозонга бир смена учун 1 бирлик кочегар лавозими, иситиш юзаси 75 кв. метрдан ортиқ бўлган, ёқилғининг қаттиқ турлари (торф, тошкўмир) қўлланадиган буғқозонларга — ҳар бир буғқозон учун бир сменада 2 бирлик кочегар лавозими;
газ билан иситишда — бир смена учун 1 бирлик кочегар лавозими, хавфсизлик автоматикаси мавжуд бўлмаган буғқозонхоналарда эса бир смена учун 2 бирлик кочегар лавозими.
Биноларга комплекс хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлаш бўйича ишчилар лавозими қуйидаги ҳисоб-китоб бўйича белгиланади:
ҳар 500 ёритиш нуқтаси учун 1 бирлик электромонтёр лавозими, бироқ у Болалар шаҳарчаси учун 0,5 бирликдан кам бўлмаслиги керак;
сув қувури ва канализация билан таъминланган ҳар 2000 кв. метр фойдали майдон учун 1 бирлик чилангар-сантехник лавозими, бироқ у Болалар шаҳарчаси учун 0,5 бирликдан кам бўлмаслиги керак;
Болалар шаҳарчаси учун 1 бирлик дурадгор лавозими.
Болалар шаҳарчалари таъминоти учун харажатлар сметаларида мактаб ёшидаги болалар ва аралаш типдаги болалар уйлари учун Болалар шаҳарчасига 1 ставка миқдорида — тўгараклар раҳбарлари иш ҳақига маблағлар ажратиш назарда тутилади.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 25 октябрдаги 656-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.10.2021 й., 09/21/656/0996-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 21 ноябрдаги 739-сон қарорига 4-ИЛОВА
Вояга етмаган болаларни фарзандликка ва болаларни оилага тарбияга олиш (патронат) тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Вояга етмаган болаларни фарзандликка олиш Ўзбекистон Республикасининг Оила кодекси, Фуқаролик процессуал кодекси ва ушбу Низомга мувофиқ амалга оширилади.
2. Фарзандликка олишга фақат вояга етмаган болаларга нисбатан ва фақат уларнинг манфаатларини кўзлаб йўл қўйилади.
Ака-укалар ва опа-сингилларни турли шахслар томонидан фарзандликка олишга йўл қўйилмайди, фарзандликка олиш болаларнинг манфаатларига мувофиқ келган ҳоллар бундан мустасно.
3. Фарзандликка олиш болани фарзандликка олишни хоҳлаган, фарзандликка бола олишга номзод сифатида рўйхатда турган шахс(лар)нинг аризасига ҳамда васийлик ва ҳомийлик органларининг фарзандликка олиш асосли ва фарзандликка олинаётган боланинг манфаатларига мувофиқлиги ҳақидаги хулосасига кўра суд томонидан амалга оширилади.
Шахс(лар)ни фарзандликка олишга номзод сифатида ҳисобга қўйиш уларнинг турар жойидаги васийлик ва ҳомийлик органлари томонидан амалга оширилади.
Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ота-оналарининг яқин қариндошларига ушбу болаларни навбатсиз, васийлик ва ҳомийлик органлари томонидан номзод сифатида ҳисобга қўйилмаган ҳолда, фарзандликка ёки оилага тарбияга (патронатга) олиш ҳуқуқи берилади.
(3-банд Ўзбекистон РеспубликасиВазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 25 октябрдаги 656-сонли қарорига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.10.2021 й., 09/21/656/0996-сон)
4. Фарзандликка олувчилар — болаларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича ота-она мажбуриятларини ихтиёрий равишда ўз зиммасига олган шахслардир.
2-боб. Фарзандликка олиниши лозим бўлган болаларни ва уларни фарзандликка олишни хоҳлаган шахсларни ҳисобга олиш
5. Фарзандликка олиниши лозим бўлган болалар ҳақидаги маълумотлар ва фарзандликка олишнинг асослилиги ва фарзандликка олинаётган боланинг манфаатларига мувофиқлиги ҳақидаги хулоса боланинг турган жойидаги васийлик ва ҳомийлик органлари томонидан тайёрланади.
6. Ота-оналар қарамоғидан маҳрум бўлган болалар тўғрисидаги маълумотларга эга бўлган муассасалар (мактабгача тарбия ва умумтаълим муассасалари, даволаш муассасалари ва бошқа муассасалар)нинг мансабдор шахслари ва бошқа фуқаролар бу ҳақида болалар яшаб турган жойдаги васийлик ва ҳомийлик органларини уч кун муддатда хабардор қилишлари шарт.
Юқорида кўрсатиб ўтилган муассасалар томонидан фарзандликка олиниши лозим бўлган болалар ҳақидаги маълумотлар бошқа ташкилотлар ва муассасаларга, шунингдек, фуқароларга қонунда белгиланган ҳоллардан ташқари берилишига йўл қўйилмайди.
7. Қуйидагилар фарзандликка олиниши лозим бўлган болалар сифатида ҳисобга олинади:
ота-онаси вафот этган;
ота-онаси ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этилган;
ота-онаси суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган;
ота-онаси болаларни тарбиялаш ёки уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишдан бўйин товлаган;
ота-онаси бир йилдан ортиқ муддат давомида болалар муассасалари ёки тиббий муассасалардаги боласидан узрли сабабларсиз хабар олмаган;
ота-онаси тарбиялаш, даволаш муассасаларидан, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш муассасасидан ва бошқа муассасалардан боласини олишдан бош тортган;
ота-онаси бедарак йўқолган ёки вафот этган деб эълон қилинган болалар.
8. Фарзандликка олишни хоҳловчи шахс яшаш жойидаги васийлик ва ҳомийлик органига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
фарзандликка олишни хоҳловчи шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, яшаш жойи, никоҳда қачондан бери турганлиги, эр-хотиннинг бирга ёки алоҳида яшаши, агар фарзандлари бўлса, уларнинг сони ва ёши, фарзандликка олинаётган болани ёши ва жинси кўрсатилган ҳамда фарзандликка олишга номзод сифатида ҳисобга қўйиш сўралган ариза;
шахсни тасдиқловчи ҳужжат ва унинг нусхаси;
никоҳ тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси (агар никоҳда бўлса) ёки никоҳда турмаслиги ҳақидаги маълумотнома;
эр-хотиндан бири томонидан фарзандликка олинаётган бўлса, бошқасининг розилиги (агар эр-хотин оилавий муносабатларни тугатган, бир йилдан ортиқ бирга яшамаётган бўлса ва эрнинг (хотиннинг) яшаш (турган) жойи номаълум бўлса, шунингдек, бу ҳолатларни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлса, фарзандликка олишда унинг розилиги талаб қилинмайди);
иш жойидан эгаллаб турган лавозими ва иш ҳақи кўрсатилган ёки бошқа даромад манбалари тўғрисидаги маълумотнома;
фарзандликка олишни хоҳловчи шахснинг соғлиғи ҳолати ҳақида тиббий хулоса (психиатрия, сил касаллигига қарши кураш ва наркология муассасалари, тери-таносил касалликлари маълумотномалари);
судланганлик (судланмаганлик) ҳолати ҳақида маълумотнома;
(8-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 декабрдаги 774-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2021 й., 09/21/774/1198-сон)
турар жойга бўлган мулк ҳуқуқини ёки турар жойдан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат.
Фарзандликка олиш истагини билдирган шахслар тўғрисида хулоса тайёрлаш учун васийлик ва ҳомийлик органлари фарзандликка олишни ҳоҳловчи шахснинг яшаш шароитини ҳамда мазкур банднинг иккинчи — ўн биринчи хатбошиларида кўрсатилган ҳужжатларни қабул қилган кунидан бошлаб 10 иш куни ичида ўрганиб чиқади ва тегишли далолатнома тузади. Васийлик ва ҳомийлик органлари томонидан тузилган далолатномада бошқа барча маълумотлар билан бир қаторда фарзандликка олишга тўсқинлик қилувчи Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 152-моддасида назарда тутилган ҳолатлар мавжуд бўлса кўрсатиб ўтилади.
Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар, шунингдек, болани фарзандликка олишни ҳоҳлаган шахсларнинг турмуш шароитларини ўрганиб чиқиш далолатномаси асосида васийлик ва ҳомийлик органи ариза берилган кундан бошлаб 10 иш куни мобайнида уларнинг фарзандликка олувчилар бўлиши имконияти тўғрисидаги хулосани тайёрлайди.
Фарзандликка олувчилар бўлиши имконияти тўғрисидаги хулоса билан бирга ариза берувчига унинг фарзандликка олишга номзод сифатида ҳисобга қўйилганлиги ҳақидаги ҳужжат берилади.
Агар фарзандликка олинаётган бола фарзандликка олишни ҳоҳловчи шахсга қариндош (невара, ўгай ўғил ёки ўгай қиз ва ҳоказо) бўлса ёки унинг оиласида яшаётган бўлса, фарзандликка олувчи бўлиш имконияти тўғрисидаги хулоса 10 иш куни мобайнида тузилади ва ариза берувчига берилади.
Васийлик ва ҳомийлик органлари салбий хулоса ва унга асосланган фарзандликка олишга номзодлар сифатида ҳисобга қўйишнинг рад этилишини хулоса имзоланган санадан бошлаб 5 кун муддатда ариза берувчининг эътиборига етказадилар. Айни бир вақтда ариза берувчига барча ҳужжатлар қайтарилади ва қарор юзасидан шикоят қилиш тартиби тушунтирилади.
Васийлик ва ҳомийлик органи барча ҳужжатларнинг нусхаларини ўзига олиб қолади ва аслини ариза берувчига келгусида судга тақдим этиш учун қайтариб беради.
9. Вояга етган эркак ёки аёл фуқаролар фарзандликка олувчилар бўлиши мумкин, қуйидаги шахслар бундан мустасно:
ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган ёки ота-оналик ҳуқуқи чекланганлар;
қонун билан белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилганлар;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 31-боби.
асаб касалликлари ёки наркология муассасаларида рўйхатда турувчилар;
собиқ фарзандликка олувчилар, агар улар фарзандликка олиш бўйича зиммаларига юкланган мажбуриятларни бажаришдан бўйин товлаганликлари ёки уларни лозим даражада бажармаганликлари, ота-оналик ҳуқуқини суиистеъмол қилганликлари, фарзандликка олинувчиларга нисбатан шафқатсизлик билан муомалада бўлганликлари, шунингдек, сурункали ичкиликбозлик ёки гиёҳвандликка мубтало бўлганликлари муносабати билан фарзандликка олиш бекор қилинган бўлса;
ҳаётга, соғлиққа қарши жиноятлар, ҳаёт ёки соғлиқ учун хавфли бўлган жиноятлар, жинсий эркинликка, оилага, ёшларга ва ахлоққа қарши, шахснинг озодлигига, шаъни ва қадр-қимматига қарши (бундан туҳмат, ҳақорат қилиш мустасно), фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларига қарши (бундан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонунчиликни бузиш, муаллифлик ёки ихтирочилик ҳуқуқларини бузиш мустасно), тинчликка ва инсониятнинг хавфсизлигига қарши, Ўзбекистон Республикасига қарши жиноятлар, ўзганинг мол-мулкини талон-торож қилиш билан боғлиқ бўлган жиноятлар, жиноий йўл билан топилган мол-мулкни олиш ёки ўтказиш, тижоратда пора эвазига оғдириб олиш ёхуд нодавлат тижорат ташкилотининг ёки бошқа нодавлат ташкилотининг хизматчисини пора эвазига оғдириб олиш, бошқарув тартибига, шунингдек одил судловга қарши жиноятлар, қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш, жамоат хавфсизлигига қарши жиноятлар (бундан учувчисиз учадиган аппаратларни қонунга хилоф равишда олиб кириш, ўтказиш, олиш, сақлаш ёки улардан фойдаланиш, карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар тарқалиши ҳақида ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни тарқатиш, учувчисиз учадиган аппаратларни сақлаш ва улардан фойдаланиш тартибини бузиш, тадқиқот фаолиятини амалга оширишда хавфсизлик қоидаларини бузиш, меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш, санитарияга оид қонунчиликни ёки эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш, тоғ-кон, қурилиш ёки портлатиш ишлари хавфсизлиги қоидаларини бузиш, ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш мустасно), гиёҳвандлик воситаларининг ёки психотроп моддаларнинг қонунга хилоф муомаласидан иборат жиноятлар, жамоат тартибига қарши жиноятлар ва ҳарбий мансабдорлик жиноятлари содир этганлик учун илгари ҳукм қилинганлар;
(9-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 декабрдаги 774-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2021 й., 09/21/774/1198-сон)
ушбу банднинг олтинчи хатбошисида кўрсатилган жиноятлар жумласига кирмайдиган оғир ва ўта оғир жиноятларни содир этганлик учун илгари ҳукм қилинганлар;
ушбу банднинг олтинчи ва еттинчи хатбошиларида кўрсатилган жиноятларни содир этганлик учун ўзига нисбатан жиноят иши айблилик тўғрисидаги масала ҳал қилинмай туриб тугатилганлар;
фарзандликка олишга монелик қиладиган касалликларга чалинганлар. Мазкур касалликларнинг рўйхати Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 декабрдаги 774-сонли қарорига асосан еттинчи — тўққизинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2021 й., 09/21/774/1198-сон)
Фарзандликка олувчилар ва фарзандликка олинувчилар ёшидаги фарқ ўн беш ёшдан кам бўлмаслиги шарт, бундан ўгай ота ва ўгай она ёхуд фарзандликка олинувчининг яқин қариндошлари томонидан фарзандликка олиш ҳоллари мустасно.
(9-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 декабрдаги 774-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2021 й., 09/21/774/1198-сон)
10. Фарзандликка олишда қуйидагилар устунлик ҳуқуқига эга бўладилар:
11. Васийлик ва ҳомийлик органи фуқаролар фарзандликка олувчи номзодлар сифатида ҳисобга қўйилгандан кейин уларга фарзандликка олиш мумкин бўлган бола (болалар) тўғрисидаги ахборотни тақдим этади ва бола (болалар) яшайдиган (турган) жойда болани (болаларни) кўриш учун йўлланма беради.
Агар фарзандликка олишга номзодлар ўз яшаш жойида фарзандликка олиш учун болани танлай олмаса, улар фарзандликка олинадиган бола тўғрисида маълумот олиш учун ўз ҳоҳишларига кўра бошқа васийлик ва ҳомийлик органига ёки Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига мурожаат қилишлари мумкин.
бола тўғрисидаги батафсил маълумотни ва унинг қариндошлари борлиги ҳақидаги маълумотларни олиш;
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган тартибда бола турган муассасанинг вакили иштирокида болани фарзандликка олишни мустақил тиббий текширувдан ўтказиш учун тиббиёт муассасасига мурожаат қилиш.
13. Фарзандликка олишга номзодлар шахсан:
бола билан танишишга ва у билан алоқа ўрнатишга;
фарзандликка олинадиган боланинг ҳужжатлари билан танишишга;
боланинг соғлиғи тўғрисидаги тиббий хулоса билан танишганликни ёзма шаклда тасдиқлашга мажбур.
14. Васийлик ва ҳомийликдаги, давлат болалар муассасалари тарбияси ва таъминотидаги болаларни фарзандликка олиш, ота-онасининг розилиги талаб қилинмайдиган ҳолларда, васий (ҳомий) ёки ушбу муассаса маъмурияти розилиги билан амалга оширилади.
4-боб. Фарзандликка олиш асосли ва фарзандликка олинаётган боланинг манфаатларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосани тузиш
15. Фарзандликка олиш учун бола танлангандан кейин фарзандликка олувчи бўлиш имконияти тўғрисидаги хулоса асосида фарзандликка олувчи номзод Фуқаролик процессуал кодексида белгиланган тартибда судга ариза билан мурожаат қилади.
Суднинг сўровига кўра васийлик ва ҳомийлик органлари фарзандликка олиш асосли эканлиги ва фарзандликка олинаётган боланинг манфаатларига мувофиқлиги ҳақидаги хулосани судга тақдим этадилар. Хулосага қуйидагилар илова қилинади:
фарзандликка олинаётган боланинг яшаш (турган) жойи ёки фарзандликка олувчиларнинг (олувчининг) яшаш жойи бўйича васийлик ва ҳомийлик органи томонидан тузилган фарзандликка олувчиларнинг (олувчининг) яшаш шароитларини текшириш далолатномаси.
фарзандликка олинаётган боланинг туғилганлик тўғрисидаги далолатнома ёзувидан кўчирма;
ўн ёшга тўлган фарзандликка олинаётган боланинг фарзандликка олишга, шунингдек, фамилияси, исми, отасининг исми ўзгартирилиши мумкинлигига ва фарзандликка олувчиларнинг (олувчининг) унинг ота-онаси (отаси ёки онаси) сифатида қайд этилишига розилиги, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 156-моддасида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;
бола ота-онасининг (отасининг ёки онасининг) унинг фарзандликка олинишига розилиги, ўн олти ёшга тўлмаган ота-онанинг боласи фарзандликка олинаётганда эса ота-она қонуний вакилларининг ҳам розилиги, қонуний вакиллар мавжуд бўлмаган тақдирда эса васийлик ва ҳомийлик органининг розилиги, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 160-моддасида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;
бола унинг қариндошлари бўлмаган Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида доимий яшовчи Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан фарзандликка олинганда ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ва фарзандликка олишга номзодларни ҳисобга олиш бўйича маълумотлар базасида фарзандликка олинаётган бола ҳақидаги маълумотлар мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжат, шунингдек, болани Ўзбекистон Республикаси фуқаролари оиласига тарбияга олиш ёки боланинг қариндошлари томонидан ушбу қариндошларнинг фуқаролиги ва яшаш жойидан қатъи назар фарзандликка олиниши имконияти мавжуд эмаслигини тасдиқловчи ҳужжатлар.
Зарурат бўлганда, суд бошқа ҳужжатларни (маълумотларни) ҳам талаб қилиб олиши мумкин.
5-боб. Чет эл фуқароси бўлган ёки фуқаролиги бўлмаган болани Ўзбекистон Республикаси фуқаролари томонидан фарзандликка олиш
16. Чет эл фуқароси бўлган ёки фуқаролиги бўлмаган болани фарзандликка олишни хоҳловчи шахс ўз турар жойидаги васийлик ва хомийлик органига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этган ҳолда мурожаат қилиш хуқуқига эга:
фарзандликка олишни хоҳловчи шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, яшаш жойи, никоҳда қачондан бери турганлиги, эр-хотиннинг бирга ёки алоҳида яшаши, агар фарзандлари бўлса, уларнинг сони ва ёши, фарзандликка олинаётган боланинг ёши, жинси ва яшаётган (турган) мамлакати кўрсатилган ҳамда фарзандликка олишга номзод сифатида ҳисобга қўйиш сўралган ариза;
шахсни тасдиқловчи ҳужжат ва унинг нусхаси;
никоҳ тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси (агар никоҳда бўлса) ёки никоҳда турмаслиги ҳақидаги маълумотнома;
эр-хотиндан бири томонидан фарзандликка олинаётган бўлса, бошқасининг розилиги (агар эр-хотин оилавий муносабатларни тугатган, бир йилдан ортиқ бирга яшамаётган бўлса ва эрнинг (хотиннинг) яшаш (турган) жойи номаълум бўлса, шунингдек, бу ҳолатларни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлса, фарзандликка олишда унинг розилиги талаб қилинмайди);
иш жойидан эгаллаб турган лавозими ва иш ҳақи кўрсатилган ёки бошқа даромад манбалари тўғрисидаги маълумотнома;
фарзандликка олишни хоҳловчи шахснинг соғлиғи ҳолати ҳақида тиббий хулоса (психиатрия, сил касаллигига қарши кураш ва наркология муассасалари, тери-таносил касалликлари маълумотномалари);
судланганлик (судланмаганлик) ҳолати ҳақида маълумотнома;
(16-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 декабрдаги 774-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2021 й., 09/21/774/1198-сон)
турар жойга бўлган мулк ҳуқуқини ёки турар жойдан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат;
фарзандликка олинаётган бола билан қариндошлигини тасдиқловчи ҳужжат ёки турли сабабларга кўра ўз ватанида фарзандликка олишнинг имкони йўқлигини тасдиқловчи ҳужжат;
фарзандликка олинаётган боланинг ота-онаси вафот этганлиги тўғрисидаги гувохнома нусхаси ёки боланинг ота-онаси бедарак йўқолганлиги, вафот этган деб эълон қилинганлиги тўғрисидаги суд қарори;
фарзандликка олинаётган боланинг туғилганлик тўғрисидаги далолатнома ёзувидан кўчирма;
тегишли давлат органининг фарзандликка олинаётган боланинг (бошқа мамлакатда доимо яшаб келаётган бола учун) Ўзбекистон Республикасига кириши ва доимий яшаши учун рухсатнома;
ўн ёшга тўлган фарзандликка олинувчининг фарзандликка олинишга розилиги, шунингдек, фамилияси, исми, отасининг исми ўзгаришига ва фарзандликка олувчиларни унинг ота-онаси сифатида ёзилишига розилиги, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 156-моддасида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;
Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг чет эл фуқароси бўлган ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаётган (турган) фуқаролиги бўлмаган болани фарзандликка олиш ҳақидаги аризасига мазкур бандда кўрсатилган ҳужжатлардан ташқари бола қонуний вакилининг ва бола қайси давлат фуқароси бўлса, ўша давлат ваколатли органининг розилиги (фуқаролиги бор бўлса) ҳам илова қилинади.
Ўн учинчи, ўн тўртинчи, ўн бешинчи, ўн еттинчи ва ўн саккизинчи хатбошиларида кўрсатилан ҳужжатлар белгиланган тартибда легализация қилиниши ёхуд уларга белгиланган тартибда апостиль қўйилган бўлиши керак. Тақдим этиладиган ҳужжатлар Ўзбекистон Республикасининг давлат тилига таржима қилинган ва нотариал тасдиқланган бўлиши керак.
17. Фарзандликка олинаётган боланинг Ўзбекистон Республикасига кириши ва доимий яшашига рухсатнома Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан берилади.
Рухсатномани олиш учун фуқаролар доимий яшаш жойидаги ички ишлар органларига тегишли шаклдаги анкета-аризани тўлдирган ҳолда мурожаат қиладилар.
Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
шахсни тасдиқловчи ҳужжат ва унинг нусхаси;
никоҳ тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси (агар никоҳда бўлса) ёки никоҳда турмаслиги ҳақидаги маълумотнома;
иш жойидан эгаллаб турган лавозими ва иш ҳақи кўрсатилган ёки бошқа даромад манбалари тўғрисидаги маълумотнома;
фарзандликка олинаётган бола билан қариндошлигини тасдиқловчи ҳужжат ёки турли сабабларга кўра ўз ватанида фарзандликка олишнинг имкони йўқлигини тасдиқловчи ҳужжат;
фарзандликка олинаётган боланинг ота-онаси вафот этганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси ёки боланинг ота-онаси бедарак йўқолганлиги, вафот этган деб эълон қилинганлиги тўғрисидаги суд қарори;
фарзандликка олинаётган боланинг туғилганлик тўғрисидаги далолатнома ёзувидан кўчирма.
Текширув натижаларига кўра ички ишлар органлари сўровнома ва бошқа ҳужжатларни олган кундан бошлаб ўттиз иш куни мобайнида фарзандликка олинаётган болага Ўзбекистон Республикасига киришига ва доимий яшашига рухсат беради ёки рад этади.
18. Фарзандликка олувчи бўлиш имконияти тўғрисида хулоса тайёрлаш учун васийлик ва ҳомийлик органлари тегишли ҳужжатларни қабул қилинган кундан бошлаб 10 иш куни ичида фарзандликка олишни хоҳловчи шахснинг яшаш шароитини ўрганиб чиқлади ва далолатнома тузади. Васийлик ва ҳомийлик органлари томонидан тузилган далолатномада бошқа барча маълумотлар билан бир қаторда фарзандликка олишга тўсқинлик қилувчи Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексининг 152-моддасида кўзда тутилган ҳолатлар бўлса кўрсатиб ўтилади.
Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар, шунингдек, болани фарзандликка олишни хоҳлаган шахсларнинг турмуш шароитларини ўрганиб чиқиш далолатномаси асосида васийлик ва ҳомийлик органи ариза берилган кундан бошлаб 30 иш куни мобайнида уларнинг фарзандликка олувчилар бўлиши имконияти тўғрисидаги хулосани тайёрлайди. Фарзандликка олувчилар бўлиши имконияти тўғрисидаги хулоса билан бирга ариза берувчига у фарзандликка олишга номзод сифатида ҳисобга қўйилганлиги ҳақидаги ҳужжат берилади.
Васийлик ва ҳомийлик органининг фуқаронинг фарзандликка олишга номзод сифатида ҳисобга қўйишнинг рад этилиши ҳақидаги асосли хулоса имзоланган кундан бошлаб 5 кун муддатда ариза берувчига етказилади. Айни бир вақтда ариза берувчига барча ҳужжатлар қайтарилади ва қарор юзасидан шикоят қилиш тартиби тушунтирилади.
Васийлик ва ҳомийлик органи барча ҳужжатларнинг нусхаларини ўзига олиб қолади ва аслини ариза берувчига келгусида судга тақдим этиш учун қайтариб беради.
19. Фарзанд олишга рухсат олмоқчи бўлган чет элда доимий яшаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари Оила кодексининг 1611-моддасида назарда тутилган ҳолатларда Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларига ариза билан мурожаат қилишлари мумкин. Аризада фарзандликка олишни хоҳловчи шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, яшаш жойи, никоҳда қачондан бери турганлиги, эр-хотиннинг бирга ёки алоҳида яшаши, агар фарзандлари бўлса, уларнинг сони ва ёши, фарзандликка олинаётган боланинг ёши ва жинси кўрсатилади.
Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
шахсни тасдиқловчи ҳужжат ва унинг нусхаси;
никоҳ тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси (агар никоҳда бўлса) ёки никоҳда турмаслиги ҳақидаги маълумотнома;
эр-хотиндан бири томонидан фарзандликка олинаётган бўлса, бошқасининг розилиги (агар эр-хотин оилавий муносабатларни тугатган, бир йилдан ортиқ бирга яшамаётган бўлса ва эрнинг (хотиннинг) яшаш (турган) жойи номаълум бўлса, шунингдек, бу ҳолатларни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлса, фарзандликка олишда унинг розилиги талаб қилинмайди);
фарзандликка олишни хоҳловчи шахсларнинг (шахснинг) иш жойидан эгаллаб турган лавозими ва иш ҳақи кўрсатилган ёки бошқа даромад манбалари тўғрисидаги маълумотнома;
фарзандликка олишни хоҳловчи шахснинг соғлиғи ҳолати ҳақида тиббий хулоса (психиатрия, сил касаллигига қарши кураш ва наркология муассасалари, тери-таносил касалликлари маълумотномалари);
судланганлик (судланмаганлик) ҳолати ҳақида маълумотнома;
(19-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 декабрдаги 774-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2021 й., 09/21/774/1198-сон)
турар жойга бўлган мулк ҳуқуқини ёки турар жойдан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат;
фарзандликка олинаётган бола билан қариндошлигини тасдиқловчи ҳужжат ёки турли сабабларга кўра ўз ватанида фарзандликка олишнинг имкони йўқлигини тасдиқловчи ҳужжат;
фарзандликка олинаётган боланинг ота-онаси вафот этганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси ёки боланинг ота-онаси бедарак йўқолганлиги, вафот этган деб эълон қилинганлиги тўғрисидаги суд қарори;
Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органи томонидан фарзандликка олувчининг оилавий шароити ва фарзандликка олувчи бўлиши имконияти тўғрисидаги хулоса;
боланинг фуқаролиги (фуқаролиги мавжуд бўлса) бўлган давлат ваколатли органининг розилиги;
фарзандликка олинаётган боланинг туғилганлик тўғрисидаги далолатнома ёзувидан кўчирма;
Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхонаси вакилларига фарзандликка олинган бола ҳақида ахборот бериш ва бола билан мулоқот қилиш имкониятини бериш тўғрисидаги нотариал тасдиқланган мажбурият.
20. Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик ваколатхоналари ёки консуллик муассасалари ўн иш куни ичида фарзандликка олувчиларнинг яшаш шароитларини ўрганиб чиқиб, мазкур Низомнинг 16-бандида кўрсатилган ариза ва ҳужжатларнинг нусхаларини кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига тақдим этиш учун Ташқи ишлар вазирлигига юборади.
Халқ таълими вазирлиги фарзандликка олинаётган болага Ўзбекистон Республикаси худудига кириш ва доимий яшаш учун рухсатнома олиш учун ариза берувчининг ҳужжатлари нусхаларини Ички ишлар вазирлигига юборади.
Тегишли рухсат (рад) жавоби олингандан кейин Халқ таълими вазирлиги фуқарони фарзандликка олувчи бўла олиши (бўла олмаслиги) ҳақида хулоса тайёрлайди.
Фуқаро фарзандликка олувчи бўла олиши (бўла олмаслиги) ҳақидаги хулоса Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига ариза берувчига тақдим этиш учун юборилади.
6-боб. Фарзандликка олишни расмийлаштириш ва уни сир сақлаш
21. Фарзандликка олиш тўғрисидаги суд қарори қонуний кучга киргандан кейин ўн кун ичида фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органлари фарзандликка олинаётганларнинг туғилиши қайд этилган дафтарга зарур ўзгартиришлар киритиши лозим.
Агар суд қарорида қайд этилган бўлса, фарзандликка олувчилар боланинг туғилганлиги тўғрисидаги ёзувлар дафтарига унинг ота-онаси деб ёзилиши керак. Зарур ҳолларда боланинг фамилияси, исми, отасининг исмигина эмас, балки туғилган санаси ҳам бир йилдан ортиқ бўлмаган фарқ билан ўзгартирилади.
22. Фарзандликка олинган боланинг туғилганлиги тўғрисидаги ёзувлар дафтарига зарур ўзгартиришлар киритилган кун фарзандликка олишнинг юзага келган вақти ҳисобланади.
23. Фарзандликка олишни сир сақлаш қонун билан ҳимоя қилинади.
Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш дафтаридаги ва бошқа ҳужжатлардаги фарзандликка олувчилар фарзандликка олинганнинг отаси эмаслигини билдирадиган мазмундаги ёзувлар билан таништириш, бу ёзувлардан кўчирмалар ва бошқа маълумотларни фарзандликка олувчиларнинг розилигисиз, улар вафот этган ҳолда, васийлик ва ҳомийлик органининг розилигисиз бериш тақиқланади.
Фарзандликка олувчининг ёки васийлик ва ҳомийлик органининг эркига хилоф равишда фарзандликка олиш сирини ошкор қилган шахслар қонун билан белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
24. Фарзандликка олинган болалар барча шахсий ва мулкий ҳуқуқларда фарзандликка олувчининг ўз болаларига тенглаштирилади.
Фарзандликка олинганлар ва уларнинг ота-онаси (ота-онасининг қариндошлари) бир-бирларига нисбатан шахсий ва мулкий ҳуқуқларини ҳамда мажбуриятларини йўқотадилар.
Агар фарзанликка олаётган эркак киши бўлса онасининг, агар аёл киши бўлса отасининг илтимосига кўра боланинг манфаатларидан келиб чиқиб уни фарзандликка бир шахс томонидан олинаётгандаги мулкий ва номулкий ҳуқуқ ва мажбуриятлари сақланиб қолиниши мумкин.
Агар фарзандликка олинаётган боланинг отаси ёки онаси вафот этган бўлса, вафот этган ота ёки онанинг ота-онасининг (бобо ёки буви) илтимосига кўра вафот этган ота ёки онаси қариндошларига нисбатан шахсий мулкий ёки номулкий ҳуқуқ ва мажбуриятлари сақланиб қолиши мумкин.
25. Фарзандликка олиниш вақтида боқувчисини йўқотганлик учун пенсия ёки нафақа олиш ҳуқуқига эга бўлган вояга етмаганлар фарзандликка олинган тақдирда ҳам ана шу ҳуқуқни сақлаб қоладилар.
8-боб. Фарзандликка олишни бекор қилиш учун асослар ва унинг оқибатлари
26. Фарзандликка олиш агар фарзандликка олувчилар:
ўз зиммаларига юкланган мажбуриятларни бажаришдан бўйин товлаётган ёки уларни лозим даражада бажармаётган бўлсалар;
фарзандликка олинувчиларга нисбатан шафқатсизлик билан муомалада бўлсалар;
муттасил ичкиликбозликка ёки гиёҳвандликка мубтало бўлган бўлсалар бекор қилиниши лозим.
Фарзандликка олинувчи ўн саккиз ёшга тўлгандан кейин унинг хулқ-атвори фарзандликка олувчиларнинг шаъни ва қадр-қимматига путур етказаётган, уларнинг ҳаёти ёки соғлиғига хавф солаётган бўлса, фарзандликка олиш суд тартибида бекор қилинишига йўл қўйилади.
Суд бошқа асосларга кўра ҳам боланинг манфаатларидан келиб чиқиб унинг фикрини ҳисобга олган ҳолда фарзандликка олишни бекор қилишга ҳақлидир.
27. Фарзандликка олишни суд тартибида бекор қилишни унинг ота-онаси, прокурор, васийлик ва ҳомийлик органлари, Болалар масалалари бўйича комиссиялар, шунингдек, ўн олти ёшга тўлган фарзандликка олинган бола талаб қилиш ҳуқуқига эга.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 июлдаги 363-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.07.2022 й., 09/22/363/0600-сон)
28. Фарзандликка олишни бекор қилишга фақат суд тартибида йўл қўйилади. Бу тоифадаги ишларни ҳал қилишда ўн ёшга тўлган боланинг фикри ҳисобга олинади.
Фарзандликка олишни бекор қилиш тўғрисидаги суднинг ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин уч кундан кечиктирмай суд шу қарордан кўчирмани фарзандликка олинган бола туғилган жойдаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органига юбориши шарт.
29. Суд томонидан фарзандликка олиш бекор қилинганда фарзандликка олинган бола билан фарзандликка олувчиларнинг (фарзандликка олувчилар қариндошларининг) ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятлари тугатилади ҳамда бола билан унинг ота-онаси (ота-онанинг қариндошлари) ўртасидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлар тикланади.
Фарзандликка олиш бекор қилинганда, бола суднинг ҳал қилув қарори билан ота-онасига олиб берилади.
Боланинг ота-онаси йўқ бўлса, шунингдек, агар болани ота-онасига бериш унинг манфаатларига зид бўлса, бола васийлик ва ҳомийлик органлари қарамоғига берилади.
Ўн ёшга тўлган боланинг фамилияси, исми ва отасининг исми фақат унинг розилиги билан ўзгартирилиши мумкин.
30. Фарзандликка олинган болаларнинг шахсий ҳужжатларининг нусхалари фарзандликка олиш асосли эканлиги ва фарзандликка олинаётган боланинг манфаатларига мувофиқлиги ҳақидаги хулосани берган васийлик ва ҳомийлик органида етмиш беш йил мобайнида сақланади.
9-боб. Чет эл фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан болаларни фарзандликка олиш
31. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган болани фарзандликка олишда Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 151 — 167, 237-моддалари, Фуқаролик процессуал кодекси ҳамда ушбу Низом талабларига риоя қилиниши лозим.
32. Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган болаларни фарзандликка олиш Ўзбекистон Республикасида ўз дипломатик ваколатхонаси мавжуд бўлган давлатларнинг фуқаролари томонидан амалга оширилиши мумкин.
Фарзандликка олишни истовчи шахсларни рўйхатга олиш Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан амалга оширилади. Бундай фарзандликка олишнинг асосий шарти фарзандликка олиш масаласини кўриб чиқишда фарзандликка олувчиларнинг шахсан иштирок этиши, дипломатик ваколатхонанинг қуйидаги маълумотларни: фарзандликка бола олишни истовчи фуқароларнинг фамилияси, исми, ота исмини, туғилган вақти, турар жойи, моддий аҳволи ҳақидаги маълумотларни, тиббий хулоса, оиланинг ахлоқий-руҳий шарт-шароити, шунингдек, фарзандликка олувчининг ҳар бирига тавсифномаларни ўз ичига олган илтимосномаси ҳисобланади.
Фарзандликка олувчилар фарзандликка олинган болалар балоғатга етгунларига қадар ҳар йили хорижий давлатларнинг тегишли дипломатик ваколатхоналари орқали Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига боланинг психик ва жисмоний ҳолати, унинг яшаш ва тарбияланиш шароитлари тўғрисида ахборот тақдим этадилар. Ушбу маълумотлар хорижий давлатнинг махсус ваколатли органи ёки болаларни фарзандликка олиш бўйича ташкилот томонидан тасдиқланиши керак.
33. Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида яшаётган болани фарзандликка олиш фарзандликка олувчи қайси давлатнинг фуқароси бўлса, ўша давлатнинг ваколатли органи томонидан амалга оширилганлиги, агар бола ёки унинг ота-онаси (улардан бири) Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан жўнаб кетишдан олдин Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг фарзандликка олиш тўғрисидаги рухсатини олган бўлсагина, Ўзбекистон Республикасида ҳақиқий деб эътироф этилади.
Агар фарзандликка олиш натижасида боланинг Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатлари ва халқаро шартномалар билан белгиланган ҳуқуқлари бузилса, фарзандликка олувчи қайси давлат фуқароси бўлишидан қатъи назар, фарзандликка олишни амалга ошириш мумкин эмас, агар фарзандликка олинган бўлса, у суд тартибида бекор қилиниши керак.
(33-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
10-боб. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фарзандликка олувчилар оилаларида болаларнинг турмуш шароитларини ва уларнинг тарбияланишини назорат қилиш
34. Фарзандликка олинган болаларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида фарзандликка олинган боланинг яшаш жойидаги васийлик ва ҳомийлик органи унинг турмуш шароитлари ва тарбияланишини назорат қилади.
Ҳудудида бола фарзандликка олинган васийлик ва ҳомийлик органи фарзандликка олиш тўғрисида суд қарори чиққандан кейин 10 кун муддатда фарзандликка олувчи (лар)нинг яшаш жойидаги васийлик ва ҳомийлик органига фарзандликка олинган боланинг турмуш шароитлари ва тарбияланиши устидан назоратни амалга ошириш учун тегишли ахборотни юбориши шарт. Кўрсатиб ўтилган маълумотларни беришда фарзандликка олиш сир сақланиши керак. Уни ошкор қилишда айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
(34-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
35. Фарзандликка олинган боланинг турмуш шароитлари ва тарбияланишини назорат тартибида текшириш васийлик ва ҳомийлик органи вакиллари томонидан, фарзандликка олиш белгилангандан дастлабки 3 йил мобайнида ҳар йили ўтказилади. 3 йил ўтгандан кейин назорат тартибида текшириш ўтказиш зарурлиги васийлик ва ҳомийлик органи томонидан фарзандликка олувчи (лар) оиласида шаклланаётган аниқ вазиятга мувофиқ якка тартибда белгиланади. Фарзандликка олинган боланинг турмуш шароитлари ва тарбияланишини назорат тартибида текшириш фарзандликка олиш сир сақланган ҳолда ўтказилади.
36. Назорат тартибида текшириш натижалари бўйича оилани бориб кўрган васийлик ва ҳомийлик органи вакили фарзандликка олинган боланинг турмуш шароитлари ва тарбияланиши тўғрисида ҳисобот тузади. Ҳисоботда боланинг соғлиғи, ўқиши, унинг руҳий ва хулқ-атвор жиҳатдан камол топиши, ўзига ўзи хизмат қилиш кўникмалари, ташқи кўриниши ва оиладаги ўзаро муносабатлар тўғрисидаги маълумотлар акс эттирилиши керак.
11-боб. Болаларни оилага тарбияга олиш (патронат)
37. Болаларни оилага тарбияга олиш Ўзбекистон Республикасининг Оила кодекси ва ушбу Низомга мувофиқ амалга оширилади.
Фарзандликка олган оила ота-оналар қаровисиз қолган болаларни тарбиялаш шаклларидан бири ҳисобланади. Ота-оналар қаровисиз қолган болани (болаларни) тарбия қилиш учун олишни истайдиган фуқаролар (эр-хотин ёки алоҳида фуқаролар) тутинган ота-оналар деб аталади, ушбу оила эса фарзандликка олган оила ҳисобланади.
371. Оилага тарбияга олинган (патронат) етим болаларга (йигирма беш ёшга тўлмаган) Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг ҳарбий хизматчи ва ходимлари бириктирилади;
Бириктирилган ҳарбий хизматчи ва ходимлар васийлик ва ҳомийлик органлари билан ҳамкорликда бир ойда камида бир маротаба етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар билан суҳбатлар ўтказиш асосида уларнинг таълим-тарбия олиш аҳволини ва маиший шарт-шароитларини ўрганади, шунингдек, мавжуд муаммоларни бартараф этиш, уларни ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларга қайтариш, васий ёки ҳомий тайинлаш, фарзандликка бериш ва жойлаштиришнинг бошқа шаклларини қўллаш чораларини кўриб боради.
(371-банд Ўзбекистон РеспубликасиВазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 25 октябрдаги 656-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.10.2021 й., 09/21/656/0996-сон)
38. Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган вояга етмаган болалар, шу жумладан, тарбия ва даволаш муассасаларида, шунингдек, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш муассасаларидаги болалар оилага тарбияга берилади.
Фарзандликка олган оиладаги болаларнинг умумий сони, ўз болалари ва фарзандликка олинган болалар билан биргаликда, қоидага кўра, 8 нафардан ошмаслиги керак.
39. Болаларни оилага тарбияга олиш ихтиёрий бўлиб, у васийлик ва ҳомийлик органлари билан болани олиш истагини билдирган шахслар ўртасида тузилган махсус шартнома асосида амалга оширилади.
12-боб. Фарзандликка олган оилани ташкил этиш тартиби
40. Вояга етган ҳар икки жинсдаги шахслар тутинган ота-она бўлишлари мумкин, қуйидагилар бундан мустасно:
суд томонидан муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб эътироф этилган шахслар;
суд томонидан ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган ёки ота-оналик ҳуқуқи чекланган деб эътироф этилган шахслар;
қонун билан ўз зиммасига юкланган мажбуриятларни лозим даражада бажармагани учун васийлик ёки ҳомийлик вазифаларини бажаришдан четлаштирилган шахслар;
ўз зиммаларига юкланган мажбуриятларни бажаришдан бўйин товлаганлиги ёки уларни лозим даражада бажармаганлиги, ота-оналик ҳуқуқини суиистеъмол қилганлиги, фарзандликка олинувчиларга нисбатан шафқатсизлик билан муомалада бўлганликлари, шунингдек, муттасил ичкиликбозликка ёки гиёҳвандликка мубтало бўлганликлари учун фарзандликка олиш суд томонидан бекор қилинган бўлса, илгари фарзандликка бола олган шахслар;
қасддан қилинган жиноятлари учун илгари ҳукм қилинган шахслар;
соғлиғининг ёмонлиги туфайли бола тарбиялаш мажбуриятини бажара олмайдиган шахслар.
Қайси касалликка чалинган тақдирда болани тарбияга олиш тақиқланадиган касалликлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади.
41. Болани (болаларни) фарзандликка олишни хоҳловчи шахслар ўз яшаш жойидаги васийлик ва ҳомийлик органига тутинган ота-оналар сифатида ҳисобга қўйиш тўғрисидаги илтимос билдирилган аризани берадилар.
Аризага қуйидагилар илова қилиниши керак:
никоҳ тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси (агар никоҳда бўлса) ёки никоҳда турмаслиги ҳақидаги маълумотнома;
эр-хотиндан бири томонидан фарзандликка олинаётган бўлса, бошқасининг розилиги (агар эр-хотин оилавий муносабатларни тугатган, бир йилдан ортиқ бирга яшамаётган бўлса ва эрнинг (хотиннинг) яшаш (турган) жойи номаълум бўлса, шунингдек, бу ҳолатларни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлса, фарзандликка олишда унинг розилиги талаб қилинмайди);
иш жойидан эгаллаб турган лавозими ва иш ҳақи кўрсатилган ёки бошқа даромад манбалари тўғрисидаги маълумотнома;
фарзандликка олишни хоҳловчи шахснинг соғлиғи ҳолати ҳақида тиббий хулоса (психиатрия, сил касаллигига қарши кураш ва наркология муассасалари, тери-таносил касалликлари маълумотномалари);
қасддан содир этган жинояти учун илгари судланмаганлиги ҳақида маълумотнома;
(41-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 декабрдаги 774-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2021 й., 09/21/774/1198-сон)
санитария қоидалари ва нормаларига мувофиқ бўлган мулк ҳуқуқидаги, ижара (ижарага олиш) шартларидаги ёки бошқа асослардаги уй-жой мавжудлигини тасдиқлайдиган ҳужжат.
Васийлик ва ҳомийлик органи ариза берилган кундан бошлаб 10 иш куни мобайнида оиланинг турмуш шароитларини, болаларни тарбияга олишни истаганларнинг моддий таъминланганлик ҳолатини текширади, текшириш далолатномасини тузади ва текшириш далолатномаси асосида уларни ҳисобга қўяди. Ҳисобга қўйиш ёки ҳисобга қўйишни рад этиш тўғрисидаги қарор ариза берувчилар эътиборига қарор қабул қилинган кунидан бошлаб 5 кун муддатда етказилади. Ҳисобга қўйиш рад этилган тақдирда ариза берувчига барча ҳужжатлар қайтарилади ва қарор юзасидан шикоят қилиш тартиби тушунтирилади.
Юқорида кўрсатиб ўтилган ҳисобда турган шахс васийлик ва ҳомийлик органлари билан келишган ҳолда васийлик ва ҳомийлик органларида ҳисобда турган ва ота-оналар қаровисиз қолган, шу жумладан, тарбиялаш ва даволаш муассасаларидаги, шунингдек, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш муассасаларидаги вояга етмаган болаларнинг дастлабки танлаб олинишини амалга оширади;
42. Тутинган ота-оналарни танлаш васийлик ва ҳомийлик органлари томонидан амалга оширилади.
43. Болаларни оилага тарбияга бериш уларнинг хоҳишини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади. Ўн ёшга тўлган болаларни фақат уларнинг розилиги билан оилага тарбияга бериш мумкин.
Ўзаро қариндош бўлган болалар, қоидага кўра, битта оилага берилади, тиббий кўрсаткичлар бўйича ёки бошқа сабабларга кўра улар бирга тарбияланиши мумкин бўлмаган ҳоллар бундан мустасно.
13-боб. Болаларни оилага тарбияга олиш тўғрисидаги келишув
44. Болаларни фарзандликка оладиган оилага тарбиялаш учун бериш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ тасдиқланган намунавий битим асосида амалга оширилади. Болаларни тарбиялаш учун оилага қабул қилиш тўғрисидаги битим васийлик ва ҳомийлик органлари билан тутинган ота-оналар ўртасида тузилади.
45. Болаларни оилага тарбияга олиш тўғрисидаги келишувда тутинган ота-она тўғрисида маълумотлар (яшаш жойи, паспорти, оилавий шароити), болани таъминлаш шароитлари, болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш, тутинган ота-оналарнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, васийлик ва ҳомийлик органларининг тутинган оилага нисбатан мажбуриятлари, шунингдек, бундай келишувни бекор қилиш асослари ва оқибатлари кўрсатилиши керак.
46. Васийлик ва ҳомийлик органи тутинган ота-оналар билан келишув тузилишигача болани тарбияга олаётган оиланинг турмуш шароитларини ўрганиб чиқиши ва ушбу оила аъзолари соғлиғининг аҳволи ҳақида маълумотлар тўплаши шарт.
47. Васийлик ва ҳомийлик органлари оилага тарбиялаш (патронат) учун берилган болаларни ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ ҳар йили бир марта кийим-бош, пойабзал ҳамда болани ўз тарбиясига олган тутинган ота-оналарни қонунчилик ҳужжатларида белгиланган миқдорда ҳар ойда нафақа билан таъминлайдилар.
(47-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
48. Тутинган ота-онага ҳомийлар, ташкилотлар, идоралар, айрим шахслар томонидан болаларни тарбиялаш мақсадида турли моддий ва маънавий ёрдам берилиши ҳам мумкин.
15-боб. Болаларни тарбияга олиш тўғрисидаги келишувнинг бекор қилиниши
49. Болаларни тарбияга олиш тўғрисидаги келишув муддатидан олдин қуйидаги сабаблар бўлганда тутинган ота-онанинг ташаббуси билан бекор қилиниши мумкин:
касаллиги;
оилавий ёки мулкий мавқенинг ўзгариши;
болалар билан ўзаро бир-бирини тушунмаслик ва бошқалар.
Болаларни тарбияга олиш тўғрисидаги келишув васийлик ва ҳомийлик органининг ташаббуси билан ёки болалар ота-оналарга қайтарилган ёхуд улар фарзандликка олинганда муддатидан олдин бекор қилиниши мумкин.
50. Болаларни оилага тарбияга олиш тўғрисидаги келишувларни тўхтатиш тўғрисидаги низолар суд тартибида ҳал қилинади.
қонунчиллик ҳужжатларига мувофиқ уй-жой олиш ҳуқуқларини сақлаб қоладилар.
(51-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Фарзандликка оладиган оилага тарбиялаш (патронат) учун берилган болаларга қонунчилик ҳужжатларида ота-оналар қаровисиз қолган болалар учун назарда тутилган барча имтиёзлар татбиқ этилади.
(51-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
52. Оилага тарбияга берилган болалар ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, ота-онаси ва қариндошлари билан кўришиш ҳуқуқига ҳам эгадирлар.
53. Оилада ўз манфаатига дахлдор ҳар қандай масала ҳал қилинаётганида бола ўз фикрини билдиришга ҳақлидир.
17-боб. Тутинган ота-онанинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
54. Тутинган ота-она тарбияга олинган болага нисбатан васий ҳуқуқлари ва мажбуриятларига эгадирлар, яъни ўз қарамоғидаги шахсларнинг қонуний вакиллари ҳисобланадилар ва улар номидан ҳамда уларнинг манфаатларини кўзлаб барча зарур битимларни тузадилар. Улар ўз қарамоғидаги шахсларга ўз ҳуқуқларини амалга оширишда ва мажбуриятларини бажаришда кўмаклашадилар, шунингдек, уларнинг ҳуқуқлари учинчи шахслар томонидан суиистеъмол этилишидан ҳимоя қиладилар.
55. Болаларни тарбияга олган шахслар ўз ҳуқуқларидан ғаразгўйлик ёки бошқа ниятларда, тарбиясидаги болаларга зарар келтирган ҳолда фойдалансалар, шунингдек, уларни назоратсиз ҳамда зарур моддий ёрдамсиз қолдирсалар, васийлик ва ҳомийлик органлари болаларни тарбияга олган шахсларни қонунда белгиланган тартибда жавобгарликка тортиш масаласини қўзғатишга ҳақлидир.
56. Васийлик ва ҳомийлик органлари оилага тарбияга берилган болаларнинг турмуш шароитларини ва уларнинг тарбияланишини кузатиб борадилар.
Вояга етмаган болаларни фарзандликка ва болаларни оилага тарбияга олиш (патронат) тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Болаларни тарбиялаш учун оилага қабул қилиш тўғрисида НАМУНАВИЙ БИТИМ
20___ й. «___» ______________
__________-сон
__________ тумани (шаҳри)
________________________________________________тумани (шаҳар) халқ таълими бўлими номидан низом
(туман (шаҳар) номи)
асосида фаолият юритувчи бўлим мудири __________________________________________________ (бундан
(фамилияси, исми ва отасининг исми)
буён матнда Васийлик ва ҳомийлик органи деб юритилади) бир томондан, фуқаро(лар)___________________________________________________________________________________________
(эр-хотин ёки алоҳида фуқаронинг фамилияси, исми ва отасининг исми) ___________________________________________________________________________________________ ___________________________________________________________________________________________ (яшаш манзили) ___________________________________________________________________________________________ (паспорт серияси, рақами, қачон ва ким томонидан берилган) ___________________________________________________________________________________________ ___________________________________________________________________________________________ (оилавий шароитининг қисқача тавсифи)
(бундан буён матнда Тутинган ота-оналар деб юритилади) иккинчи томондан, биргаликда Томонлар деб юритилади, мазкур Битимни қуйидагилар ҳақида туздилар:
1-боб. Битим предмети
1. Васийлик ва ҳомийлик органи ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган вояга етмаган 20___ йил «___» ________ да туғилган____________________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________________
(вояга етмаганнинг фамилияси, исми ва отасининг исми)
нинг (бундан буён матнда Тутинган бола деб юритилади) ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаган ҳолда Тутинган ота-оналарга тарбиялаш учун топшириш мажбуриятини, Тутинган ота-оналар эса мазкур Битим шартларига асосан Тутинган боланинг барча ҳуқуқларини таъминлаган ҳолда тарбиялаш учун оилага қабул қилиб олиш мажбуриятини олади.
2-боб. Умумий шартлар
2. Тутинган болани оилага тарбияга олиш (патронат) амалдаги низом талабларига мувофиқ амалга оширилади. 3. Тутинган ота-оналар томонидан Тутинган болани оилага тарбияга олиш ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни жойлаштириш шаклларидан бири ҳисобланади.
3-боб. Томонларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
4. Васийлик ва ҳомийлик органи қуйидаги ҳуқуқларга эга: а) мазкур Битимнинг 16-бандида белгиланган асослар мавжуд бўлганда уни муддатидан олдин бекор қилиш; б) Тутинган боланинг манфаатлари йўлида исталган вақтда боланинг соғлиғи, таълим-тарбияси ва турмуш шароитини бориб ўрганиш; в) Тутинган ота-оналардан ўз мажбуриятларининг бажарилиши тўғрисида ҳамда Тутинган бола учун сотиб олинган кийим-бош ва пойабзал бўйича ҳисоботларни қабул қилиш; г) Тутинган ота-оналар ўз ҳуқуқларидан ғаразгўйлик ёки бошқа ниятларда, Тутинган болага зарар келтирган ҳолда фойдалансалар, шунингдек, уни назоратсиз ҳамда зарур моддий ёрдамсиз қолдирсалар, уларни қонунда белгиланган тартибда жавобгарликка тортиш масаласини қўзғатиш; д) мазкур Битим бўйича келиб чиқадиган низолар юзасидан судда иштирок этиш. 5. Васийлик ва ҳомийлик органининг мажбуриятлари: а) бир йилда камида икки марта Тутинган боланинг турмуш шароитларини ва тарбияланишини бориб ўрганиш; б) Тутинган ота-оналарни соғлиғи тўғрисидаги маълумотларни янгилаш лозимлиги ҳақида жорий йил тугашидан бир ой олдин огоҳлантириш; в) қонунчилик ҳужжатлари белгиланган тартибда Тутинган болани ҳар йили бир марта кийим-бош ва пойабзал билан таъминлаш ва Тутинган ота-оналарга ҳар ойда нафақа тўлаб бориш чораларини кўриш; г) мазкур Битим тузилаётганда Тутинган ота-оналарга оилага тарбиялаш учун берилган болаларни кийим-бош, пойабзал билан таъминлаш ҳамда уларга белгиланган тартибда ҳар ойлик нафақа тўлаш тартибларини тушунтириш. 6. Тутинган ота-оналар қуйидаги ҳуқуқларга эга: а) мазкур Битимнинг 15-банди иккинчи хатбошисида кўрсатилган ҳолларда уни муддатидан олдин бекор қилиш юзасидан Васийлик ва ҳомийлик органига мурожаат қилиш; б) Тутинган болага нисбатан васий (ҳомий) ҳуқуқларига эга бўлиш; в) Тутинган бола номидан ҳамда унинг манфаатларини кўзлаб қонунчилик ҳужжатлари талабларига зид бўлмаган барча зарур битимларни тузиш; г) Тутинган болага кийим-бош ва пойабзал сотиб олиш учун ажратилган маблағларни нақд пул шаклида ёки банк пластик картасига пул ўтказиш йўли билан олиш; д) Тутинган боланинг манфаатлари йўлида сарфлаш учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1,5 бараваримиқдорида ҳар ойлик нафақа олиш. 7. Тутинган ота-оналарнинг мажбуриятлари: а) Тутинган болага нисбатан васий (ҳомий) мажбуриятларини бажариш; б) қонуний вакил сифатида Тутинган боланинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, унга ўз ҳуқуқларини амалга оширишда кўмаклашиш ва шарт-шароитлар яратиб бериш; в) Тутинган болани кейинги йил учун зарур бўлган кийим-бош ва пойабзал билан таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 15 декабригача Васийлик ва ҳомийлик органига буюртма тақдим этиш; г) ўз мажбуриятларининг бажарилиши тўғрисида ҳамда Тутинган бола учун сотиб олинган кийим-бош ва пойабзал бўйича ҳисоботларни ҳар йили 10 январгача Васийлик ва ҳомийлик органига тақдим этиш; д) Тутинган бола учун сотиб олинган кийим-бош ва пойабзал бўйича ҳисобот билан бирга мазкур маҳсулотларнинг сотиб олинганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни (касса чеки ёхуд товарга ҳақ тўланганлигини тасдиқлайдиган чекка тенглаштирилган ҳужжат) тақдим этиш; е) ўзининг соғлиғи тўғрисидаги маълумотларни ҳар йили 10 январгача Васийлик ва ҳомийлик органига тақдим этиш. 8. Томонлар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқлар ва мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.
4-боб. Тутинган болани таъминлаш, тарбиялаш ва таълим бериш
9. Тутинган болани таъминлаш, тарбиялаш ва унинг таълим олиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш Тутинган ота-оналар томонидан амалга оширилади. 10. Тутинган бола тарбияланаётган оиладаги болаларнинг умумий сони, ўз болалари ва Тутинган болалар билан биргаликда, қоида тариқасида, 8 нафардан ошмаслиги керак. 11. Оилага тарбиялаш учун берилган (патронат) болалар ҳар йили бир марта кийим-бош, пойабзал билан таъминланади. Тутинган ота-оналарга Тутинган боланинг манфаатлари йўлида сарфлаш учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1,5 баравари миқдорида ҳар ойлик нафақа тўланади. 12. Тутинган ота-оналар Тутинган боланинг таъминоти, унга таълим-тарбия бериш ва унинг соғлиғини сақлаш бўйича тегишли давлат органлари ва муассасаларидан ҳуқуқий, методик, диагностика ва маслаҳат ёрдами олиши мумкин. 13. Тутинган ота-оналар Тутинган боланинг таълим олиши учун барча зарур шарт-шароитларни таъминлайди. 14. Тутинган ота-оналар Тутинган боланинг соғлиғи, жисмоний, руҳий, маънавий ва ахлоқий камолоти ҳақида ғамхўрлик қилади.
5-боб. Битимни бекор қилиш асослари ва оқибатлари
15. Битим қуйидаги ҳолларда муддатидан олдин бекор қилиниши мумкин: узрли сабаблар (касаллиги, оилавий ёки мулкий мавқеининг ўзгариши, Тутинган бола билан ўзаро бир-бирини тушунмаслик ва бошқа сабаблар) мавжуд бўлса, Тутинган ота-она ташаббуси билан; Васийлик ва ҳомийлик органининг ташаббуси билан; Тутинган бола ота-онасига қайтарилганда; Тутинган бола фарзандликка олинганда. 16. Мазкур Битим қуйидаги ҳолларда Васийлик ва ҳомийлик органининг ташаббуси билан бекор қилиниши мумкин: Тутинган ота-она бундан кейин Тутинган ота-она вазифасини бажаришига тўсқинлик қилувчи ҳолатлар пайдо бўлса; Тутинган боланинг турмуш шароитларини ва тарбияланишини кузатиб бориш жараёнида Тутинган ота-она мазкур Битим шартларига риоя қилмаётганлиги аниқланса. 17. Мазкур Битимни Тутинган ота-она ташаббуси билан бекор қилиш уларнинг аризаси асосида уч кун ичида Васийлик ва ҳомийлик органи раҳбарининг буйруғи билан расмийлаштирилади. 18. Мазкур Битимнинг 15-банди учинчи — бешинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳолларда Битимни бекор қилиш Тутинган ота-оналарни камида бир ҳафта олдин ёзма равишда огоҳлантирган ҳолда Васийлик ва ҳомийлик органи раҳбарининг буйруғи билан расмийлаштирилади. 19. Мазкур Битим бекор қилинган кундан бошлаб Тутинган ота-она Тутинган болага нисбатан ҳуқуқлари ва мажбуриятларини йўқотади, Тутинган ота-она орқали Тутинган болани зарур кийим-бош ва пойабзал билан таъминлаш ҳамда унинг манфаатлари йўлида сарфлаш учун ҳар ойлик нафақа тўлаш тўхтатилади. Бунда Тутинган бола учун кийим-бош ва пойабзал сотиб олишга ажратилган маблағлар ҳисобидан харид қилинган ашёлар Тутинган боланинг ўзида қолдирилади. 20. Мазкур Битим унинг 15-банди иккинчи ва учинчи хатбошиларида назарда тутилган асосларга кўра бекор қилинган ҳолларда Васийлик ва ҳомийлик органи Тутинган боланинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда уни жойлаштириш чораларини кўради.
6-боб. Низоларни ҳал қилиш
21. Тутинган ота-она Васийлик ва ҳомийлик органининг мазкур Битимни тузиш, ижро этиш, ўзгартириш ва бекор қилиш бўйича хатти-ҳаракатлари (қарорлари) устидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилишга ҳақли. 22. Васийлик ва ҳомийлик органи Тутинган боланинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари юзасидан қонунчилик ҳужжатлари белгиланган тартибда ариза билан судга мурожаат қилишга ҳақли.
7-боб. Якунловчи қоидалар
23. Мазкур Битим имзоланган кундан бошлаб кучга киради ва Тутинган бола ўн саккиз ёшга тўлгунига қадар амал қилади. 24. Мазкур Битимга қонунчиллик ҳужжатларига ўзгартириш киритилиши муносабати билан ва/ёки Томонларнинг келишувига мувофиқ ёзма шаклда ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин. Битимнинг қонунчилик ҳужжатлари асосида белгиланган шартлари ўзгартирилиши мумкин эмас. 25. Мазкур Битимда кўрсатилган мажбуриятларни бажармаганлиги учун Томонлар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади. 26. Мазкур Битим икки нусхада тузилди, Васийлик ва ҳомийлик органи ҳамда Тутинган ота-оналарда бир нусхадан сақланади.
8-боб. Томонларнинг юридик манзиллари ва бошқа реквизитлари
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Вояга етмаган болаларни фарзандликка ва болаларни оилага тарбияга олиш (патронат) тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Оилага тарбиялаш учун берилган (патронат) болаларни кийим-бош, пойабзал билан таъминлаш ҳамда болани ўз тарбиясига олган тутинган ота-оналарга ҳар ойлик нафақа тўлаш
ТАРТИБИ
1. Тутинган ота-оналар оилага тарбияга олинган болани жорий йил учун зарур бўлган кийим-бош ва пойабзал билан таъминлаш мақсадида бола оилага тарбияга олинган кундан бошлаб бир ҳафта муддат ичида, кейинги йил учун эса, жорий йилнинг 15 декабригача мазкур Тартибга 1-иловага мувофиқ шаклда тузилган буюртмани (кейинги ўринларда — буюртма) тегишли туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларига беради. Буюртмада боланинг фамилияси, исми, отасининг исми, ёши, жинси, мазкур Тартибга 2-иловада келтирилган норма ва рўйхатга асосан келгуси мавсумларни ҳисобга олган ҳолда зарур бўлган барча кийим-бош ва пойабзал (уларнинг тури (номи), сони, ўлчами) ва уларнинг бозор конъюнктурасидан келиб чиққан ҳолда ўртача нархи тўлиқ кўрсатилади.
2. Туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари жорий йил учун тақдим этилган буюртмаларни қабул қилиб олган кундан бошлаб уч кун ичида, кейинги йил учун тақдим этилган буюртмаларни эса, жорий йилнинг 25 декабригача Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ва вилоятлар халқ таълими бошқармаларига (кейинги ўринларда — халқ таълими бошқармалари) топшириши лозим.
3. Кийим-бош ва пойабзал учун қилинадиган харажатлар миқдори туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари тақдим этган буюртмага мувофиқ халқ таълими бошқармаларининг Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг молия бошқармалари билан келишилган ҳисоб-китоблари асосида белгиланади.
4. Болаларга бериладиган кийим-бош ва пойабзал учун зарур маблағ боланинг қайси тарбия ёки даволаш муассасалари ёхуд аҳолини ижтимоий ҳимоялаш муассасаларидан олинишидан қатъи назар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг тегишли қарорлари асосида Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг молия бошқармалари томонидан ажратилади ва халқ таълими бошқармалари орқали берилади.
5. Оилага тарбияга олинган бола учун кийим-бош ва пойабзал сотиб олишга ажратилган маблағлар тутинган ота-оналарга нақд пул шаклида ёки уларнинг банк пластик картасига пул ўтказиш йўли билан берилади.
6. Тарбиялаш учун оилаларга бериладиган етим болаларга кийим-бош ва пойабзал сотиб олиш учун ажратилган маблағлардан бошқа мақсадларда фойдаланиш тақиқланади.
7. Тарбияга олинган болага зарур кийим-бош ва пойабзал сотиб олиш учун ажратилган маблағлар тутинган ота-оналарга улар томондан тақдим этилган буюртмага асосан бола тарбияга олинган кундан бошлаб бир ой муддат ичида берилади.
8. Тутинган ота-оналар оилага тарбияга олинган бола учун сотиб олинган кийим-бош ва пойабзал бўйича ҳисоботни мазкур Тартибга 3-иловага мувофиқ шаклда тайёрлайди ва уни ҳар йилнинг 10 январигача туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларига тақдим этади. Бунда ҳисоботга кийим-бош ва пойабзални сотиб олганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (касса чеки ёхуд товарга ҳақ тўланганлигини тасдиқлайдиган чекка тенглаштирилган ҳужжат) илова қилинади.
Ҳисоботлар туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари томонидан тасдиқланиб, тегишли халқ таълими бошқармаларига юборилади.
9. Давлатга қарашли болалар муассасаларида тарбияланаётган бола тарбиялаш (патронат) учун оилага берилганда муассасанинг харажатлар сметаси шу вақтдан бошлаб ушбу болага сарфланадиган харажатлар миқдорида қисқартирилади.
10. Боланинг қайси тарбия ёки даволаш муассасалари ёхуд аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш муассасаларидан олинишидан қатъи назар, тутинган ота-оналарга ўз тарбиясига олган ҳар бир бола учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1,5 баравари миқдорида ҳар ойлик нафақа тўланади. Мазкур харажатлар учун сарфланиши кўзда тутилган маблағлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг қарори асосида халқ таълими бошқармалари орқали берилади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 25 октябрдаги 656-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.10.2021 й., 09/21/656/0996-сон)
11. Тутинган ота-оналарга ҳар ойлик нафақа тўлаш ҳамда болаларни кийим-бош ва пойабзал билан таъминлаш харажатлари Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг молия бошқармалари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг, вилоятлар вилоят бюджетларининг ва Тошкент шаҳри шаҳар бюджетининг захира жамғармаларидан бюджет тизими бюджетлари харажатлар таснифининг тегишли моддаси бўйича маблағ билан таъминланади ва бухгалтерия ҳисобида ҳам шу модда бўйича акс эттирилади.
12. Халқ таълими бошқармалари томонидан ҳар ойнинг 10-кунигача тутинган ота-оналарга ойлик нафақалар нақд пул шаклида ёки уларнинг банк пластик картасига пул ўтказиш йўли билан берилади.
13. Бола учун сотиб олинган кийим-бош ва пойабзал харажатлари ҳисоботи, шунингдек, тутинган ота-оналарга ҳар ойлик нафақалар берилгани ҳақидаги ҳисоботлар халқ таълими бошқармалари томонидан қонунчиликда белгиланган муддатларда маблағларни ажратган тегишли молия органларига топширилади.
14. Кийим-бош ва пойабзал харажатлари ҳамда тутинган ота-оналарга ҳар ойлик нафақалар учун ажратилган маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланиш бўйича жавобгарлик халқ таълими бошқармалари раҳбарлари зиммасига юклатилади.
15. Болаларни кийим-бош ва пойабзал билан таъминлаш учун ажратилган маблағларнинг тўғри тақсимланиши ҳамда сарфланишини назорат қилиш ушбу харажатларни молиялаштирувчи Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг молия бошқармаларига юклатилади.
16. Ушбу Тартибнинг матни белгиланган тартибда туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларида, шунингдек, тарбия ва даволаш муассасалари ҳамда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш муассасаларида барчага кўринадиган жойга осиб қўйилиши лозим.
Болани оилага тарбияга олаётган тутинган ота-оналар билан шартнома тузилаётганда уларга мазкур Тартиб талаблари тушунтирилиши шарт.
Оилага тарбиялаш учун берилган (патронат) болаларни кийим-бош, пойабзал билан таъминлаш ҳамда болани ўз тарбиясига олган тутинган ота-оналарга ҳар ойлик нафақа тўлаш тартибига 1-ИЛОВА
Оилага тарбияга олинган болага кийим-бош ва пойабзал олиш учун БУЮРТМА
Оилага тарбиялаш учун берилган (патронат) болаларни кийим-бош, пойабзал билан таъминлаш ҳамда болани ўз тарбиясига олган тутинган ота-оналарга ҳар ойлик нафақа тўлаш тартибига 2-ИЛОВА
Оилага тарбияга олинган болага кийим-бош ва пойабзал бериш
НОРМАСИ ВА РЎЙХАТИ
Т/р
Кийим-бош ва пойабзалнинг тури (номи)
Ўлчов бирлиги
3 ёшгача бўлган ҳар бир болага
Мактабгача ёшдаги ҳар бир болага (3 — 6 (7) ёш)
Мактаб ёшидаги ҳар бир болага
(6 (7) — 18 ёш)
сони
фойдаланиш муддати (йил)
сони
фойдаланиш муддати (йил)
сони
фойдаланиш муддати (йил)
1.
Куртка-комбинезон
Дона
1
2
—
—
—
—
2.
Куртка
Дона
—
—
1
2
1
2
3.
Пальто
Дона
—
—
—
—
1
2
4.
Ўғил болалар костюми
Дона
1
2
1
2
1
2
5.
Мактаб формаси (ўғил бола учун қора шим, оқ кўйлак, қиз бола учун кофта ва юбка)
Комплект
—
—
—
—
1
1
6.
Ўғил болалар кўйлаги
Дона
2
1
2
1
2
1
7.
Қиз болалар кўйлаги (шойи ва ип газлама блузка)
Дона
2
1
2
1
2
1
8.
Қиз болалар халати
Дона
—
—
1
1
1
1
9.
Свитер (Джемпер)
Дона
—
—
1
2
1
2
10.
Ёзги байрам кўйлаги
Дона
—
—
1
1
1
1
11.
Қишки бош кийим
Дона
—
1
1
1
1
1
12.
Қиз болалар трикоси
Дона
—
—
1
1
1
1
13.
Колготка
Дона
2
1
2
1
2
1
14.
Ички кийим тўплами ( ўғил ва қиз болалар учун)
Дона
2
1
2
1
2
1
15.
Спорт костюми
Комплект
—
—
1
1
1
1
16.
Кеда ёки кроссовка
Жуфт
—
—
—
—
1
1
17.
Пайпоқ, гольф
Жуфт
—
—
2
1
2
1
18.
Туфли, сандалет
Жуфт
—
—
1
1
1
1
19.
Тапочка
Жуфт
1
1
1
1
1
1
20.
Этик ёки ботинка
Жуфт
1
1
1
1
1
1
21.
Қиз болалар учун сийнабанд
Дона
—
—
—
—
1
1
Оилага тарбиялаш учун берилган (патронат) болаларни кийим-бош, пойабзал билан таъминлаш ҳамда болани ўз тарбиясига олган тутинган ота-оналарга ҳар ойлик нафақа тўлаш тартибига 3-ИЛОВА
«Т А С Д И Қ Л А Й М А Н» ________________________________________________ ________________________________________________ (туман (шаҳар) халқ таълими бўлими мудирининг Ф.И.О.) _________________________ (имзо) 20__ йил «___» ________
Оилага тарбияга олинган бола учун 20___ йилда сотиб олинган кийим-бош ва пойабзал бўйича ҲИСОБОТ
Мен, ____________________________________________, 20___ йил «_____» ________________________да
(тутинган ота (она)нинг Ф.И.О.)
_______________________________________________________________________________ билан тузилган
(васийлик ва ҳомийлик органининг номи)
_____-сонли шартномага асосан вояга етмаган ___________________________________________________ ни
(оилага тарбияга олинган боланинг Ф.И.О.)
оилага тарбияга олганман.
Ҳисобот даврида тарбиямда бўлган __________________________________________________________ учун
(оилага тарбияга олинган боланинг Ф.И.О.)
қуйидаги кийим-бош ва пойабзалларни сотиб олдим.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 25 октябрдаги 656-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.10.2021 й., 09/21/656/0996-сон)
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 22 сентябрдаги 269-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2014 йил, 39-сон, 490-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида васийлик ва ҳомийлик тўғрисидаги низомда:
а) 23-бандга қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:
«болани фарзандликка ва оилага тарбияга олиш (патронат) истагини билдирган шахсларни ҳар томонлама ўрганади ва ўрганиш натижасида потенциал ота-оналарни аниқлайди»;
«Етим болалар ва ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар давлат тарбия, даволаш-соғломлаштириш, тиббий-ижтимоий муассасаларига, ушбу муассасаларни тамомлаб академик лицей, касб-ҳунар мактаблари, коллежлар ва техникумларга таълим-тарбияга берилган кундан эътиборан тўлиқ давлат таъминотида бўлади ҳамда уларга нисбатан васийлик ва ҳомийлик мажбуриятларини бажариш ушбу муассасалар томонидан амалга оширилади.
Академик лицей ва касб-ҳунар мактаблари, коллежлар ва техникумларда таълим олаётган вақтда етим бўлиб қолган, ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга нисбатан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳомий тайинланади. Ҳомий тайинлашнинг имкони мавжуд бўлмаган ҳолларда, муассаса жойлашган ҳудуддаги туман (шаҳар) ҳокимининг қарори билан ушбу болаларга нисбатан улар таълим олаётган муассаса бола муассасани тамомлагунга қадар ҳомий этиб тайинланади»;
«73. Ота-она яшаш жойида вақтинча бўлмаганда, агар бола улар томонидан олти ойдан ортиқ муддатга қариндошларининг ёки бошқа яқин кишиларининг назоратида қолдирилган бўлса, болага нисбатан васий ёки ҳомий белгиланади.
Ота-она яшаш жойида олти ойдан кам муддатда вақтинча бўлмаганда, агар бола улар томонидан қариндошларининг ёки бошқа яқин кишиларининг назоратида қолдирилган бўлса, васийлик ёки ҳомийлик, агар бу боланинг манфаатлари учун зарур бўлса белгиланади.
Ҳар икки ҳолатда ҳам боланинг ота-онасидан розилик аризаси талаб этилмайди».
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 14 ноябрдаги 387-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2016 йил, 50-сон, 566-модда) билан тасдиқланган Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларининг 204-банди иккинчи хатбошисига «шунингдек ФҲДЁ органлари» сўзларидан кейин «васийлик ва ҳомийлик органлари» сўзлари қўшилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 21 ноябрдаги 739-сон қарорига 6-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексини амалга ошириш учун зарур бўлган меъёрий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 1999 йил 12 апрелдаги 171-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 4-сон, 18-модда).
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ўқиётган ҳамда тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим ва ота-онасининг қаровисиз қолган болаларни моддий таъминлаш нормаларини тасдиқлаш тўғрисида» 2007 йил 29 ноябрдаги 247-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2007 й., 48-49-сон, 485-модда).
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ота-онасининг қаровисиз қолган ва тўлиқ давлат таъминотида бўлган болалар учун Болалар шаҳарчалари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2008 йил 22 майдаги 104-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2008 й., 22-23-сон, 199-модда).
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Меҳрибонлик уйи тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2008 йил 17 октябрдаги 230-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2008 йил, 43-сон, 435-модда).