1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.02.00 Таълим тизимини бошқариш]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Таълим]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим тўғрисидаги ҳужжатларнинг давлат намунасини тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 6 сентябрдаги ПФ-5812-сон Фармонига мувофиқ ёшларни бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим билан қамраб олиш ҳамда уларни эгалланган касб ва мутахассисликлар бўйича давлат намунасидаги ҳужжатлар билан таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим тўғрисидаги дипломларнинг давлат намуналари ва тавсифи 1-иловага мувофиқ;
Бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим тўғрисидаги дипломлар иловасининг давлат намунаси 2-иловага мувофиқ;
Бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим муассасаларида қўшимча квалификацияларни эгаллаш бўйича сертификатнинг давлат намунаси ва тавсифи 3-иловага мувофиқ;
Бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим муассасаларида бериладиган академик маълумотноманинг давлат намунаси 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим (кейинги ўринларда — профессионал таълим) тўғрисидаги дипломлар ва уларнинг иловалари, сертификат бланкаларини тайёрлаш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш аниқ ҳисоб-китобларга асосан 2021 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади;
профессионал таълим тўғрисидаги дипломлар ва уларнинг иловалари, сертификат бланкалари (дубликат бериш ҳолатлари бундан мустасно) битирувчиларга, академик маълумотномалар эса — ўқишдан четлатилган ўқувчиларга бепул берилади.
3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги «Давлат белгиси» давлат унитар корхонаси профессионал таълим тўғрисидаги дипломлар, уларнинг иловалари, сертификат бланкалари Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг буюртмаси бўйича муҳофазаланган махсус қоғозларда шартнома асосида тайёрлаб берилишини таъминласин.
4. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги уч ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига ажратиладиган маблағлар ҳисобидан профессионал таълим тўғрисидаги дипломлар ҳамда сертификат бланкаларига индивидуал QR-код қўйиш тизими ҳамда унинг дастурий таъминоти ишлаб чиқилишини таъминласин.
5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев ҳамда Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири И.У. Маджидов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 19 ноябрь,
734-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 ноябрдаги 734-сон қарорига 1-ИЛОВА
Бошланғич профессионал таълим дипломи
ТАВСИФИ
Бошланғич профессионал таълим тўғрисидаги диплом муқовасининг томонлари 125х180 мм ўлчамда яхлит қопланган кўк рангли балакрон матбаа материалидан тайёрланади.
Унинг юз томонида босма нақш усулида Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва пастроқда лотин ёзувидаги ўзбек тилида BOSHLANGʻICH PROFESSIONAL TAʼLIM DIPLOMI сўзлари ёзилган.
Диплом бланкасининг ички қисми 240х170 мм ўлчамда, махсус миллий орнамент нақши туширилган сув белгили қоғозда, матн қисми қора рангда ва тасвирий элементлари эса кўк рангда офсет босма усулида босилади.
Диплом бланкасининг саҳифалари марказида 70 мм диаметрли ўлчамда бўлган ўзига хос кўринишдаги кўк рангли бўёқда туширилган Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби жойлаштирилади. Унинг атрофида узлуксиз майда чизиқлардан ташкил топган гильош элементидан иборат. Диплом бланкасининг асосий фон қисми ингичка чизиқли икки тангир сеткадан иборат.
Диплом бланкасининг иккала саҳифасига «OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI BOSHLANGʻICH PROFESSIONAL TAʼLIM DIPLOMI» ҳамда «DIPLOMA OF PRIMARY PROFESSIONAL EDUCATION OF THE REPUBLIC OF UZBEKISTAN» сўзлари ва PT лотин ҳарфи ва етти хоналик сондан иборат бўлган рақам қора рангли бўёқда босилади.
Имтиёзли диплом бланкаси учун «OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI BOSHLANGʻICH PROFESSIONAL TAʼLIM DIPLOMI» ва «DIPLOMA OF PRIMARY PROFESSIONAL EDUCATION OF THE REPUBLIC OF UZBEKISTAN» сўзлари пастига қизил бўёқда лотин ёзувидаги ўзбек тилида «AʼLO DARAJALI» ва инглиз тилида «WITH HONOURS» сўзлари ёзилади. Диплом бланкасининг муқоваси қизил рангли балакрон матбаа материалидан тайёрланади.
Диплом бланкасининг ҳимоя даражалари қуйидагича:
Қоғоз таснифи:
қоғоз — 100 % пахта, қалинлиги 120±5г/м2, оқартиргичсиз, акс этмайдиган ультрабинафша нур ва миллий орнамент нақши кўринишидаги сув белгиси мавжуд;
қоғоз сиртида тартибсиз киприк шаклидаги узунлиги 2,5 — 3 мм бўлган қизил ва яшил рангли толалар жойлашган ҳамда ультрабинафша нур остида кўринадиган сариқ ва кўк рангли толалар мавжуд;
Босма таснифи:
икки хил усулдаги чоп этишдан фойдаланиш: асосий қисм учун офсет босма усули, рақамларни чоп этиш учун юқори босма усули;
босма жараёнида кимёвий барқарор матбаа бўёқларидан фойдаланиш;
кичик матн, бир неча бор катталаштирилгандагина кўринадиган диплом саҳифасининг матн чизиқларида ва Давлат гербининг атрофида жойлаштирилган, такрорланувчи OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI сўз бирикмаси мавжуд;
диплом бланкасининг икки томони марказида Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг диаметри 40 мм бўлган кўринмайдиган тасвири туширилган ва у ультрабинафша нурлар остида кўринади.
Ўрта профессионал таълим дипломи
ТАВСИФИ
Ўрта профессионал таълим тўғрисидаги диплом муқовасининг томонлари 130х190 мм ўлчамда яхлит қопланган жигарранг бумвинил матбаа материалидан тайёрланади.
Унинг юз томонида босма нақш усулида Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва пастроқда лотин ёзувидаги ўзбек тилида OʻRTA PROFESSIONAL TAʼLIM DIPLOMI сўзлари ёзилган.
Диплом бланкасининг ички қисми 260х180 мм ўлчамда, махсус миллий орнамент нақши туширилган сув белгили қоғозда, матн қисми учун қора рангда ва тасвирий элементлар учун жигарранг офсет босма усулида босилади.
Диплом бланкасининг саҳифалари марказида 70 мм диаметрли ўлчамда бўлган ўзига хос кўринишдаги жигарранг бўёқда туширилган Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби жойлаштирилади. Унинг атрофида узлуксиз майда чизиқлардан ташкил топган гильош элементидан иборат. Диплом бланкасининг асосий фон қисми ингичка чизиқли икки тангир сеткадан иборат.
Диплом бланкасининг иккала саҳифасига «OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI OʻRTA PROFESSIONAL TAʼLIM DIPLOMI» ҳамда «DIPLOMA OF SECONDARY PROFESSIONAL EDUCATION OF THE REPUBLIC OF UZBEKISTAN» сўзлари ва PT лотин ҳарфи ва етти хоналик сондан иборат бўлган рақам қора рангли бўёқда босилади.
Имтиёзли диплом бланкаси учун «OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI OʻRTA PROFESSIONAL TAʼLIM DIPLOMI» ҳамда «DIPLOMA OF SECONDARY PROFESSIONAL EDUCATION OF THE REPUBLIC OF UZBEKISTAN» сўзлари пастига қизил бўёқда лотин ёзувидаги ўзбек тилида «AʼLO DARAJALI» ва инглиз тилида «WITH HONOURS» сўзлари ёзилади. Диплом бланкасининг муқоваси қизил рангли балакрон матбаа материалидан тайёрланади.
Диплом бланкасининг ҳимоя даражалари қуйидагича:
Қоғоз таснифи:
қоғоз — 100 % пахта, қалинлиги 120±5г/м2, оқартиргичсиз, акс этмайдиган ультрабинафша нур ва миллий орнамент нақши кўринишидаги сув белгиси мавжуд;
қоғоз сиртида тартибсиз киприк шаклидаги узунлиги 2,5 — 3 мм бўлган қизил ва яшил рангли толалар жойлашган ҳамда ультрабинафша нури остида кўринадиган сариқ ва кўк рангли толалар мавжуд;
Босма таснифи:
икки хил усулдаги чоп этишдан фойдаланиш: асосий қисм учун офсет босма усули, рақамларни чоп этиш учун юқори босма усули;
босма жараёнида кимёвий барқарор матбаа бўёқлардан фойдаланиш;
кичик матн, бир неча бор катталаштирилгандагина кўринадиган диплом саҳифасининг матн чизиқларида ва Давлат гербининг атрофида жойлаштирилган, такрорланувчи OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI сўз бирикмаси мавжуд;
диплом бланкасининг икки томони марказида Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг диаметри 40 мм бўлган кўринмайдиган тасвири туширилган ва у ультрабинафша нурлар остида кўринади.
Ўрта махсус профессионал таълим дипломи
ТАВСИФИ
Ўрта махсус профессионал таълим тўғрисидаги дипломининг муқоваси томонлари 130х190 мм ўлчамда яхлит қопланган ҳаворанг балакрон матбаа материалидан тайёрланади.
Унинг юз томонида босма нақш усулида Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва пастроқда лотин ёзувидаги ўзбек тилида OʻRTA MAXSUS PROFESSIONAL TAʼLIM DIPLOMI сўзлари ёзилган.
Диплом бланкасининг ички қисми 260х180 мм ўлчамда, махсус миллий орнамент нақши туширилган сув белгили қоғозда, матн қисми қора рангда ва тасвирий элементлар учун эса кўк рангда офсет босма усулида босилади.
Диплом бланкасининг саҳифалари марказида 70 мм диаметрли ўлчамда бўлган ўзига хос кўринишдаги оч ҳаворанг бўёқда туширилган Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби жойлаштирилади. Унинг атрофида узлуксиз майда чизиқлардан ташкил топган гильош элементидан иборат. Диплом бланкасининг асосий фон қисми ингичка чизиқли икки тангир сеткадан иборат.
Диплом бланкасининг иккала саҳифасига «OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI OʻRTA MAXSUS PROFESSIONAL TAʼLIM DIPLOMI» ҳамда «DIPLOMA OF THE SECONDARY SPECIALIZED PROFESSIONAL EDUCATION OF THE REPUBLIC OF UZBEKISTAN» сўзлари ва PT лотин ҳарфи ва етти хоналик сондан иборат бўлган рақам қора рангли бўёқда босилади.
Имтиёзли диплом бланкаси учун «OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI OʻRTA PROFESSIONAL TAʼLIM DIPLOMI» ҳамда «DIPLOMA OF SECONDARY SPECIALIZED PROFESSIONAL EDUCATION OF THE REPUBLIC OF UZBEKISTAN» сўзлари пастига қизил бўёқда лотин ёзувидаги ўзбек тилида «AʼLO DARAJALI» ва инглиз тилида «WITH HONOURS» сўзлари ёзилади. Диплом бланкасининг муқоваси қизил рангли балакрон матбаа материалидан тайёрланади.
Диплом бланкасининг ҳимоя даражалари қуйидагича:
Қоғоз таснифи:
қоғоз — 100 % пахта, қалинлиги 120±5г/м2, оқартиргичсиз, акс этмайдиган ультрабинафша нур ва миллий орнамент нақши кўринишидаги сув белгиси мавжуд;
қоғоз сиртида тартибсиз киприк шаклидаги узунлиги 2,5 — 3 мм бўлган қизил ва яшил рангли толалар жойлашган ҳамда ультрабинафша нури остида кўринадиган сариқ ва кўк рангли толалар мавжуд;
Босма таснифи:
икки хил усулдаги чоп этишдан фойдаланиш: асосий қисм учун офсет босма усули, рақамларни чоп этиш учун юқори босма усули;
босма жараёнида кимёвий барқарор матбаа бўёқлардан фойдаланиш;
кичик матн, бир неча бор катталаштирилгандагина кўринадиган диплом саҳифасининг матн чизиқларида ва Давлат гербининг атрофида жойлаштирилган, такрорланувчи OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI сўз бирикмаси мавжуд;
диплом бланкасининг икки томон марказида Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг диаметри 40 мм бўлган кўринмайдиган тасвири туширилган ва у ультрабинафша нурлар остида кўринади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 ноябрдаги 734-сон қарорига 2-ИЛОВА
Бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим тўғрисидаги дипломлар иловасининг давлат намунаси
OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI REPUBLIC OF UZBEKISTAN
1. DIPLOM SOНIBI НAQIDA MAʼLUMOTLAR / INFORMATION ABOUT TНE DIPLOMAНOLDER
1.1. Familiyasi / Surname
1.2. Ismi, otasining ismi / Name, last name
1.3. Tugʻilgan sana / Date of birth
1.4. Avvalgi taʼlim haqida hujjat / Certificate of previous education
PT № 0000000
DIPLOMGA ILOVA /
DIPLOMA SUPPLEMENT
2. MALAKASI НAQIDA MAʼLUMOTLAR / QUALIFICATION
(diplomsiz ilova haqiqiy hisoblanmaydi / without diploma
the attachment is invalid)
2.1. Kasb (mutaxassislik)ning nomi / Name of the specialty profession
Davlat attestatsiya komissiyasining qarori / Decision of the State Attestation Commission
2.2. Taʼlim yoʻnalishi / Field of study
2.3. Kvalifikatsiyasi / Qualification
2.4. Diplom bergan professional taʼlim muassasasining nomi, tashkiliy-huquqiy shakli, taʼlim muassasasining turi / The name, organizational-legal form and type of the educational institution awarding the diploma
2.5.Taʼlim (imtihon) til (lar)i / Language (s) of education (examination)
3. TAʼLIM DARAJASI НAQIDA MAʼLUMOTLAR / INFORMATION ON TНE LEVEL OF EDUCATION
3.1. Taʼlim darajasi / Level of education
3.2. Taʼlimning davomiyligi / Length of education
3.3. Taʼlim shakli / Type of education
3.4. Taʼlim dasturining tavsifi / Curriculum description
20___-yilda oʻquv kursini tamomladi va _________________________________________ _______________________________________________________________________ _______________________________________________________________________ _______________________________________________________________________ kvalifikatsiyasini egalladi.
in 20___-graduated the course and achieved the qualification in the field of ______________ _______________________________________________________________________ _______________________________________________________________________ _______________________________________________________________________ _______________________________________________________________________
в 20 году окончил(а) курс обучения и присвоил(а) квалификацию _______________________________________________________________________ _______________________________________________________________________ _______________________________________________________________________ _______________________________________________________________________
Сертификат бланкаси 297x210 мм ўлчамда тайёрланади. Унинг олд томонида Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва пастроқда лотин ёзувидаги ўзбек тилида «KVALIFIKATSIYANI EGALLASН BOʻYICНA» сўзлари қора рангда, унинг остидан кўк рангда «SERTIFIKAT» сўзи ёзилган.
Сертификат бланкасининг орқа томони ўзбек, инглиз ва рус тилларидаги учта саҳифадан иборат бўлиб, биринчи саҳифасига «OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI SERTIFIKATI» сўзлари, иккинчи саҳифасига «CERTIFICATE ОҒ ТНЕ REPUBLIC ОҒ UZBEKISTAN» сўзлари ҳамда учинчи саҳифасига «СЕРТИФИКАТ РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН» сўзлари кўк рангли ва унинг остидан етти хоналик сондан иборат бўлган рақам қора рангли бўёқда босилади.
Сертификат бланкасининг орқа томони саҳифалари марказида Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг 30 мм диаметрли кўринмайдиган тасвири жойлашган ва у ультрабинафша нурлар остида кўринади, шунингдек, сертификат бланкасининг ўнг томони қуйи қисмида фонсиз 35x35 мм ўлчамда QR-код қўйилади.
Сертификат бланкасининг ҳимоя даражалари қуйидагича:
Қоғоз таснифи:
қоғоз — 100 фоиз пахта, қалинлиги 120±5 гр/м2, оқартиргичсиз, акс этмайдиган ультрабинафша нур ва миллий орнамент нақши кўринишидаги сув белгиси мавжуд;
қоғоз сиртида тартибсиз киприк шаклидаги узунлиги 2,5 — 3 мм бўлган қизил ва яшил рангли толалар жойлашган ҳамда ультрабинафша нур остида кўринадиган сариқ ва кўк рангли толалар мавжуд.
Босма таснифи:
етти хоналик сондан иборат бўлган рақам қора флуоресценция бўёғида чоп этилади, ультрабинафша нурларда яшил рангда ёруғлик сочади;
босма жараёнида кимёвий барқарор матбаа бўёқларидан фойдаланилади;
сертификатнинг олд томонида жойлашган Ўзбекистон Республикаси Давлат герби атрофидаги айлана ичида узлуксиз майда чизиқлардан ташкил топган гильош элементи мавжуд;
сертификатнинг орқа томонида жойлашган «Roʻyxatga olish raiqami:», «Registration №» ва «Регистрационный номер» сўзларидан кейин чизиқларда бир неча бор катталаштирилгандагина кўринадиган кичик матндан иборат такрорланувчи «OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI» сўз бирикмаси мавжуд. Булар нусха тушириш ва қалбакилаштиришга қарши ҳимоядир.
(3-илова матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 27 июлдаги 408-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2022 й., 09/22/408/0683-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 ноябрдаги 734-сон қарорига 5-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 25 июлдаги 283-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 7-сон, 42-модда) билан тасдиқланган Расмий давлат ҳужжатларини тайёрлашга буюртма бериш, уларни тайёрлаш, ҳисобга олиш, сақлаш ва топшириш тартиби тўғрисидаги низомга илованинг «IV. Маълумот тўғрисидаги ҳужжатлар» бўлими 3-бандидаги «Ўрта махсус ва касб-ҳунар маълумоти тўғрисида диплом» сўзлари «Ўрта махсус таълим ҳамда бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим тўғрисида диплом» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Олий маълумот тўғрисидаги бакалавр ва магистр дипломларининг давлат намуналарини тасдиқлаш тўғрисида» 2019 йил 19 июлдаги 607-сон қарорида:
а) 1-илова (Олий маълумот тўғрисидаги бакалавр ва магистр дипломларининг давлат намуналари ва уларнинг тавсифлари)да:
«Диплом муқоваси ички қисми қалин, томонлари 145х200 мм ўлчамда сув белгили қоғозда офсет босма усулида беш хил: матн қисми қора ва тўқ ҳаворанг, тасвирий элементлар эса ҳаворанг ранг ва оч ҳаворангда босилади;
Саҳифа марказининг оқ қисмига томонлари 80x82 мм ўлчовли ўзига хос кўринишдаги ҳаворанг бўёқда туширилган Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби жойлаштирилади. Унинг атрофи нақшли растрдан ташкил топган оч ҳаворанг майда миллий нақшлик фондан иборат. Саҳифанинг юқори қисмида фон устидан 20 мм энликда ҳаворанг ҳошия туширилган ҳамда ҳошия устидан дипломнинг иккала саҳифасига «OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI BAKALAVR DIPLOMI» ҳамда «REPUBLIС OF UZBEKISTAN BACНELOR'S DIPLOMA» сўзлари босилади;
Дипломнинг иккала саҳифалари ҳошияси тагидан В лотин ҳарфи ва саккиз хоналик сондан иборат бўлган рақам тўқ ҳаворангда босилади»;
«Ҳар бир саҳифанинг икки томонидан саккиз қиррали юлдузнинг олтин рангдаги тасвири жойлаштирилади. Саккиз қиррали юлдузлар томонлари 15х15 мм дан иборат бўлган квадратлар туширилиши орқали ташкил этилган. Шунингдек, диплом бланкасининг ўнг томони қуйи қисмида фонсиз 35х35 мм ўлчамда QR-код тизими жойлаштирилади»;
«Диплом муқовасининг ички қисми қалин томонлари 145х200 мм ўлчамда сув белгили қоғозда офсет босма усулида беш хил: матн қисми қора ва тўқ қизил рангда, тасвирий элементлар эса қаймоқранг ва оч қаймоқрангда босилади.
Саҳифа марказининг оқ қисмига томонлари 80x82 мм ўлчамли ўзига хос кўринишдаги қаймоқранг бўёқда туширилган Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири жойлаштирилади. Унинг атрофи нақшли растрдан ташкил топган оч қаймоқранг майда миллий нақшлик фондан иборат. Саҳифанинг юқори қисмида фон устидан 20 мм энликда қаймоқ рангдаги ҳошия туширилган ҳамда ҳошия устидан дипломнинг иккала саҳифасига «OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI MAGISTR DIPLOMI» ҳамда «REPUBLIС OF UZBEKISTAN MASTER'S DIPLOMA» сўзлари босилади.
Дипломнинг иккала саҳифалари ҳошияси тагидан М лотин ҳарфи ва саккиз хоналик сондан иборат бўлган рақам тўқ қизил рангда босилади.
Ҳар бир саҳифанинг икки томонидан саккиз қиррали юлдузнинг олтин рангдаги тасвири жойлаштирилади. Саккиз қиррали юлдузлар томонлари 15х15 мм дан иборат бўлган квадратлар туширилиши орқали ташкил этилган. Шунингдек, диплом бланкасининг ўнг томони қуйи қисмида фонсиз 35х35 мм ўлчамда QR-код тизими жойлаштирилади»;