toggle_night_mode
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
Қарори
Давлат резервидаги маҳсулот ва товарларнинг ҳисоб-китоб тартиби тўғрисидаги йўриқномани ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 17 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 319-1]
Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси, «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги ва «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси, Молия вазирлиги ва Марказий банки бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат моддий захиралар Бош бошқармаси, Молия вазирлиги ва Марказий банки томонидан 1997 йил 10 мартда 116, 11-02-15/55 ва 38-сон билан тасдиқланган Давлат резервидаги маҳсулот ва товарларнинг ҳисоб-китоб тартиби тўғрисидаги йўриқнома (рўйҳат рақами 319, 1997 йил 2 апрель) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Давлат захираларини бошқариш қўмитаси раиси М. КУРБАНОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 4 ноябрь,
4-сон
Молия вазири Т. ИШМЕТОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 4 ноябрь,
49-сон
Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 4 ноябрь,
23/1-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.11.2020 й., 10/20/319-1/1520-сон)