1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.05.00 Маҳсулот сифати. Стандартлаштириш. Сертификатлаштириш. Метрология. Товарлар маркировкаси. Акцизлар (шунингдек, 09.07.00.00га қаранг);
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.11.00 Тадбиркорлик субъектлари фаолияти юзасидан давлат назорати / 09.01.11.01 Умумий қоидалар. Тадбиркорлик субъектлари фаолияти юзасидан давлат назоратини олиб борувчи органлар;
3.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.01.00.00 Соғлиқни сақлаш / 14.01.04.00 Соғлиқни сақлаш муассасаларини, аҳолини медикаментлар, дори-дармон воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш. Дорихона]
ДОРИВОР ВОСИТАЛАР, ТИББИЙ БУЮМЛАР ВА ДАВОЛАШ-ПРОФИЛАКТИКА ОЗИҚ-ОВҚАТЛАРИ СИФАТИ УСТИДАН ДАВЛАТ НАЗОРАТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Президентининг 2024 йил 16 августдаги ПФ-111-сонли «Ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишнинг барқарорлигини таъминлаш, сифати ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Фармацевтика маҳсулотлари, даволаш озиқ-овқатлари ва тиббий техника сифатини назорат қилиш, стандартлаш ва сертификациялаш соҳасида ягона давлат сиёсатини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ушбу вазирлик таркибида Доривор воситалар ва тиббий техника сифатини назорат қилиш бош бошқармасини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Бош бошқармага доривор воситалар ва диагностика воситалари, тиббий техника ва тиббий буюмлар сифати устидан давлат назоратини ташкил этиш ва амалга ошириш, доривор воситалар, тиббий буюмлар, даволаш озиқ-овқатлари ва тиббий техникани экспертизадан ўтказувчи, стандартлаштирувчи, рўйхатдан ўтказувчи ва сертификацияловчи муассасалар ва ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва уларга раҳбарлик қилиш юклансин.
Кўрсатиб ўтилган Бош бошқармани ташкил этиш вазирлик марказий аппарати ходимларининг белгиланган сони доирасида амалга оширилсин.
3. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон давлат стандартлаш, метрология ва сертификация маркази ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги доривор воситалар, диагностика, муҳофазалаш, пардоз воситалари ва хом ашёсини, даволаш-профилактика озиқ-овқатларини, озиқ-овқат қўшилмалари ва санитария-гигиена буюмларини экспертизадан ўтказувчи назорат-таҳлил қилиш лабораторияларини, фармацевтика ва озиқ-овқат маҳсулотларини, шунингдек тиббий техникани синайдиган клиника ва тажриба базаларини икки ой муддатда аттестациядан ўтказсин ва аккредитация қилсинлар.
4. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
икки ҳафта муддатда Доривор воситалар, тиббий техника сифатини назорат қилиш бош бошқармаси ҳақидаги Низомни тасдиқласин;
доривор воситалар, тиббий техника ва тиббий буюмлар сифатини экспертиза қилиш, клиникада синаб кўриш ва давлат томонидан назорат қилишни ташкил этиш ва амалга оширишни тартибга солувчи норматив ҳужжатларни бир ой муддатда қайта кўриб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқлаш учун тақдим этсин.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон фармацевтика саноати («Ўзфармсаноат») давлат-акционерлик концернини ташкил қилиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида» 1993 йил 17 июндаги 290-сон қарори 6-бандининг иккинчи хатбоши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин ҳамда ушбу қарорга 1-иловадаги «Фармакопея қўмитаси» сўзлари чиқариб ташлансин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари С.С. Саидқосимов зиммасига юклансин.