Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 30 июлдаги ПҚ-4794-сон қарори ижроси юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 30 июлдаги ПҚ-4794-сон қарори 5-бандига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисида низом 1-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси кенгашининг таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси — IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи О.М. Умаров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 30 октябрь,
681-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 октябрдаги 681-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.
2. Жамғарма юридик шахс ҳисобланмайди ва унинг маблағлари Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси М.Т. Ўрозбоев номидаги Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институтининг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигида алоҳида очилган шахсий ғазна ҳисобварақларида йиғилади.
2-боб. Жамғарма маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш
3. Қуйидагилар Жамғарма маблағларини шакллантиришнинг асосий манбалари ҳисобланади:
республика бюджетидан амалий тадқиқотлар ва инновацион ишларнинг илмий-техника дастурлари учун ажратилган грант маблағлари;
Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоб-китобларига асосан республика бюджетидан ажратиладиган маблағлар;
хорижий (халқаро) молия институтлари ва бошқа хорижий донорларнинг техник кўмак маблағлари ва грантлари;
Жамғарманинг бўш маблағларини тижорат банкларининг депозитларига жойлаштиришдан олинадиган даромадлар ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар.
4. Қуйидагилар Жамғарма маблағлари сарфланадиган асосий йўналишлар ҳисобланади:
сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги илмий тадқиқотларга кўмаклашиш, тадқиқот ишларини қўллаб-қувватлаш учун грантлар ажратиш;
кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш дастурларини амалга ошириш, шунингдек, конференциялар, семинарлар ва бошқа тадбирларни, шу жумладан, хорижий мамлакатларда ташкил қилиш ва уларда иштирок этиш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш;
илмий лабораторияларни зарур асбоб-ускуналар, ҳисоблаш техника воситалари ҳамда бутловчи материаллар билан таъминлаш ва уларни ўрнатиш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш;
республика аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш соҳасига рақамлаштирилган технологияларни жорий этиш, сейсмик чидамли қурилиш бўйича миллий дастурларни ишлаб чиқиш билан боғлиқ бўлган харажатларни молиялаштириш;
сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш учун масъул давлат органлари ва ташкилотларининг соҳага оид фаолият йўналиши бўйича моддий-техника базасини мустаҳкамлаш;
республиканинг сейсмик фаол ҳудудида жойлашган мавжуд бино ва иншоотларнинг электрон техник паспортларини шакллантириш жараёни билан боғлиқ бўлган харажатларни молиялаштириш;
юксак илмий натижаларга эришган ва фан ривожига муносиб ҳисса қўшган олимларни, шу жумладан, ёш илмий ходимларни қўллаб-қувватлаш.
сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасида илмий тадқиқотларни ва кузатувларни олиб бораётган ташкилот ходимларини моддий рағбатлантириш.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 сентябрдаги 497-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган)
5. Жамғарма маблағлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ва сейсмик хавфсизлигини таъминлаш соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси кенгаши (кейинги ўринларда — Кенгаш) томонидан тасдиқланган Жамғарманинг даромад ва харажатлари йиллик параметрларига мувофиқ харажат қилинади.
6. Жамғарманинг жорий йилда фойдаланилмаган маблағлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига олиб қўйилмайди ва улардан кейинги йилда фойдаланилади.
3-боб. Жамғарма фаолиятини ташкил этиш
7. Жамғарма маблағларини бошқариш Кенгаш томонидан амалга оширилади.
Кенгаш таркиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
8. Жамғарма маблағларини тасарруф этувчиси Кенгаш раиси ҳисобланади.
9. Жамғарма маблағларини шакллантириш ва сарфлаш Кенгаш қарори асосида амалга оширилади.
Кенгашнинг қарори Кенгаш мажлисининг баёни билан расмийлаштирилади.
12. Кенгашнинг мажлиси унда Кенгаш аъзолари умумий сонининг 70 фоизидан ортиғи иштирок этса, ваколатли ҳисобланади.
13. Кенгаш қарорлари овоз бериш йўли билан қабул қилинади. Кенгашнинг қарори мажлисда иштирок этган аъзоларнинг кўпчилиги овоз берган тақдирда, қабул қилинган ҳисобланади. Овозлар тенг бўлган тақдирда, Кенгаш раисининг овози ҳал қилувчи овоз ҳисобланади.
Кенгаш котиби овоз бериш ҳуқуқига эга.
14. Кенгаш:
Жамғармага умумий раҳбарликни амалга оширади ва унинг фаолиятини назорат қилади;
Жамғарманинг даромад ва харажатлари йиллик параметрлари, уларнинг ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисоботларни, шунингдек, Жамғармага юклатилган вазифаларнинг бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботларни тасдиқлайди;
Жамғарманинг йиллик иш режа ва дастурларини тасдиқлайди;
Жамғарма маблағлари ҳисобидан алоҳида тадбирларни молиялаштириш тартибини белгилайди;
Жамғармага хорижий инвестициялар, грантлар ҳамда ҳомийлик хайрияларини жалб қилишда кўмаклашади;
Жамғарма фаолиятига тааллуқли масалаларни кўриб чиқади ва улар бўйича қарорлар қабул қилади;
Жамғарма маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
Кенгаш аъзолари Жамғармани бошқариш бўйича фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширадилар.
15. Кенгашнинг ишчи органи Вазирлар Маҳкамасининг IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти (кейинги ўринларда — Ишчи орган) ҳисобланади.
Жамғарманинг даромад ва харажатлари йиллик параметрларини тайёрлайди ва Кенгаш мажлисларида кўриб чиқиш учун киритади;
Жамғарманинг даромад ва харажатлари йиллик параметрларига ўзгартиришлар киритиш ҳамда Жамғарма маблағларидан самарали фойдаланиш бўйича таклифлар тайёрлайди ва Кенгаш мажлисларида кўриб чиқиш учун киритади;
Жамғармадан маблағ ажратишга оид мурожаатларини умумлаштиради ва зарур таҳлилий материаллар билан бирга Кенгаш мажлисларида кўриб чиқиш учун киритади;
Жамғарманинг тушумлар манбалари бўйича даромадлари ва асосий харажатлар йўналишлари бўйича ҳисоботларни тайёрлайди ҳамда ҳар чорак якуни бўйича Кенгашга кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун тақдим этади;
Кенгаш мажлислари баёнларини расмийлаштиради ва сақлайди;
Жамғарма маблағларидан мақсадли ва самарали сарфланишини назорат қилади.
4-боб. Жамғарманинг маблағларини ҳисобга олиш ва ҳисоб-китобини юритиш
16. Жамғарма маблағларининг ҳисоби Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси М.Т. Ўрозбоев номидаги Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институтининг Бухгалтерияси томонидан белгиланган тартибда юритилади.
19. Жамғармани қайта ташкил этиш ва тугатиш қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
20. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 октябрдаги 681-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси кенгашининг
ТАРКИБИ
1.
Лавозимига кўра
—
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси — IТ-технологиялар, телекоммуникациялар ва илмий фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи, Кенгаш раиси
2.
Ш.Р. Ражаббаев
—
Вазирлар Маҳкамаси IТ-технологиялар, телекоммуникациялар ва илмий фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғининг ўринбосари, Кенгаш раисининг ўринбосари
3.
А.Х. Қўлдошев
—
фавқулодда вазиятлар вазири
4.
И.Ю. Абдураҳмонов
—
инновацион ривожланиш вазири
5.
Ш.Р. Хамраев
—
сув хўжалиги вазири
6.
И.И. Норқулов
—
иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари
7.
Д.К. Адилов
—
қурилиш вазирининг биринчи ўринбосари
8.
Ж.И. Абруев
—
молия вазирининг ўринбосари
9.
С.З. Мирзаев
—
Фанлар академиясининг вице-президенти
10.
Д.А. Бекмирзаев
—
Вазирлар Маҳкамаси департаментининг Сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасини мувофиқлаштириш шуъбаси мудири, Кенгаш котиби
Изоҳ. Кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади».
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 сентябрдаги 497-сонли қарори таҳририда)