1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.02.00 Маданият соҳасида бошқарув. Маданият соҳасида фаолиятни амалга оширишни лицензиялаш]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Қишлоқ хўжалиги]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН БАДИИЙ АКАДЕМИЯСИНИНГ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Бадиий Академиясини ташкил этиш ҳақида» 1997 йил 23 январдаги ПФ-1701-сон Фармонини бажариш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 декабрдаги 957-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2017 й., 09/17/957/0352-сон)
2. Белгилаб қўйилсинки:
Ўзбекистон Бадиий Академияси Ўзбекистон Рассомлар уюшмаси ҳамда ўз тизимига кирувчи бошқа ташкилотларнинг илгари қабул қилган мажбуриятлари, тузган шартномалари, контрактлари, мол-мулклари юзасидан уларнинг вориси ҳисобланади;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 декабрдаги 957-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2017 й., 09/17/957/0352-сон)
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 декабрдаги 957-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2017 й., 09/17/957/0352-сон)
(2-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 декабрдаги 957-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2017 й., 09/17/957/0352-сон)
(2-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 декабрдаги 957-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2017 й., 09/17/957/0352-сон)
3. Ўзбекистон Бадиий Академияси бир ой муддатда:
Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтини, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги мавжуд санъат мактаблари негизида биттадан тасвирий ва амалий санъат лицейларини ташкил этиш ҳамда 1997/1998 ўқув йилидан бошлаб талаба ва ўқувчилар қабул қилишни таъминлаш чора-тадбирларини кўрсин;
Ўзбекистон Бадиий Академияси тизимига кирувчи ўқув юртларининг Низоми, мутахассисликлар рўйхати, ўқув режаларини, шунингдек, махсус жамғарма Низомини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
Молия вазирлиги, бошқа тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда Академиянинг моддий-техник негизини мустаҳкамлаш юзасидан таклифларни ҳамда Камолиддин Беҳзод номидаги Давлат мукофоти ҳақидаги низом ва қўмита таркибини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда:
Камолиддин Беҳзод номидаги миллий рассомлик ва дизайн институтининг ўз биноси тўлиқ таъмирлангунга ва 500 ўринли ётоқхонаси қуриб битказилгунга қадар М. Уйғур номидаги Тошкент давлат санъат институтининг рассомлик факультети моддий-техник негизи ҳамда ётоқхонасидан фойдаланишнинг жорий тартибини сақлаб қолсин;
М. Уйғур номидаги Тошкент давлат санъат институти рассомлик факультетига тегишли барча ўқув-ижодий жиҳозларни Камолиддин Беҳзод номидаги миллий рассомлик ва дизайн институти балансига ўтказиб берсин;
5. Тошкент шаҳар ҳокимлиги:
Бадиий Академиянинг янги замонавий биноси, Камолиддин Беҳзод номидаги миллий рассомлик ва дизайн институтининг 500 ўринли ётоқхонаси қурилиши учун бош буюртмачи этиб белгилансин ва молия вазирлиги ажратган маблағлар ҳисобидан Академия буюртмасига мувофиқ мазкур қурилиш ишларининг амалга оширилишини таъминласин;
бир ой муддатда мазкур қурилишларга шаҳар марказидан ер майдони ажратсин ва бош пудратчини аниқлаш учун тендер эълон қилсин;
Тошкент шаҳар, Ш. Рашидов кўчаси, 40-уйдаги бинони ва унга туташ ер майдонидаги хиёбонни Бадиий Академия балансига ўтказиб берсин.
6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари Академиянинг жойлардаги ўқув муассасаларига зарур замонавий шарт-шароитларни яратсинлар, уларни бино, жиҳоз ва техника, транспорт воситалари, ўқув-ижодий материаллар билан таъминласинлар.
7. Ўзбекистон Рассомлар уюшмаси аъзоларига берилган ижодий устахоналарнинг ўз эгалари томонидан бепул хусусийлаштирилишига рухсат этилсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси Бадиий Академиянинг ўзбек, рус, инглиз тилларидаги ойлик рангли журнали, илмий-тадқиқот ва бошқа нашрларини чоп этишда ёрдам кўрсатсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Ўзбекистон Бадиий Академияси фаолиятини республика бюджетидан маблағлар билан тўлиқ таъминласин;
Ўзбекистон Бадиий Академияси журнали ва бошқа нашрларини чоп этиш учун маблағ ажратсин;
Ўзбекистон Бадиий Академияси марказий аппаратига хизмат кўрсатиш учун учта енгил автомобилга лимит белгиласин;
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 декабрдаги 957-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2017 й., 09/17/957/0352-сон)
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 декабрдаги 957-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2017 й., 09/17/957/0352-сон)
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 декабрдаги 957-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2017 й., 09/17/957/0352-сон)
(3а-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 декабрдаги 957-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2017 й., 09/17/957/0352-сон)
(Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1997 й., 3-сон, 10-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 27-сон, 317-модда; 2010 й., 23-сон, 183-модда; 26-27-сон, 210-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2017 й., 09/17/957/0352-сон)