1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.11.00.00 Геодезия ва картография / 09.11.01.00 Геодезия;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.11.00.00 Геодезия ва картография / 09.11.02.00 Картография;
3.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.01.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар / 11.01.08.00 Экологик назорат;
4.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.03.00 Ерга оид қонунчилик ҳужжатларига риоя этилиши устидан назорат қилиш;
5.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.07.00.00 Кадастр маълумоти]
[ТСЗ:
1.Табиий ресурслар / Ер;
2.Иқтисодиёт / Давлат кадастри. Геодезия ва картография]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ҳузуридаги давлат геодезия назорати инспекцияси тўғрисидаги, ердан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назорати тўғрисидаги, давлат кадастрлари ягона тизимини яратиш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
LexUZ шарҳи
Мазкур ҳужжатда кўрсатилган геодезия пунктлари ва жуғрофий объектлар координатларини, космик ва аэрофотосуратлар, хариталар, атласлар, жойларнинг макетлари ва бошқа картография материалларини очиқ эълон қилиш ёки кўргазмаларда ва телевидениеда намойиш қилиш мумкинлиги тўғрисида хулосалар, корхоналарда геодезия пунктларининг координатлари ва баландликлари, техник ҳисоботлар, топография хариталари ва режалар тўғрисидаги маълумотлар тўпланишини келишиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 25 августдаги ПҚ-1604-сон қарорига асосан 2011 йилнинг 1 сентябридан бекор қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2004 йил 19 октябрдаги 483-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 апрелдаги 183-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.04.2022 й., 09/22/183/0308-сон)
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 апрелдаги 183-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.04.2022 й., 09/22/183/0308-сон)
Давлат кадастрлари ягона тизимини яратиш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги билан биргаликда — алоқа объектлари;
«Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси билан биргаликда — энергетика объектлари;
Ўзбекистон Республикаси Давлат геология қўмитаси, Гидрометеорология хизмати маркази, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Фанлар академияси билан биргаликда — табиий хавф юқори бўлган зоналар;
Ўзбекистон Республикаси «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси, Фанлар академияси, Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда — техноген хавф юқори бўлган зоналар давлат кадастрларини юритиш тартиби тўғрисидаги низомларни ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин, баъзиларига ўзгартиришлар киритилсин.
5. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўз норматив ҳужжатларини мазкур қарорга мувофиқлаштирсинлар.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Агросаноат ва сув хўжалиги комплекслари масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 апрелдаги 183-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.04.2022 й., 09/22/183/0308-сон)
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 апрелдаги 183-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.04.2022 й., 09/22/183/0308-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 16 февралдаги 66-сон қарорига 3-ИЛОВА
Давлат кадастрлари ягона тизимини яратиш ва юритиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1. Давлат кадастрлари ягона тизими (ДКЯТ) — давлат кадастрларининг барча турларини бирлаштирувчи кўп мақсадли ахборот тизимидир.
Қуйидагилар Давлат кадастрлари ягона тизимига киради:
давлат ер кадастри;
конлар, фойдали қазилмалар ва техноген ҳосилаларнинг юзага чиқиш ҳоллари давлат кадастри;
(1-банднинг тўққизинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 1 апрелдаги 95-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 14-сон, 103-модда)
бинолар ва иншоотлар давлат кадастри;
давлат шаҳарсозлик кадастри;
гидротехника иншоотлари давлат кадастри;
маданий мерос объектлари давлат кадастри;
автомобиль йўллари давлат кадастри;
темир йўллар давлат кадастри;
етказиб бериш қувурлари давлат кадастри;
алоқа объектлари давлат кадастри;
энергетика объектлари давлат кадастри;
чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойлари давлат кадастри;
табиий хавф юқори бўлган зоналар давлат кадастри;
техноген хавф юқори бўлган зоналар давлат кадастри;
картография-геодезия давлат кадастри.
Давлат кадастрлари ягона тизимига қонун томонидан белгиланадиган давлат бошқа кадастрлари ҳам кириши мумкин.
2. Давлат кадастрлари ягона тизими Ўзбекистон Республикаси ва унинг алоҳида ҳудудларининг табиий-иқтисодий салоҳиятини ягона умумдавлат жиҳатидан комплекс ҳисобга олишни ва баҳолашни таъминлаш мақсадида яратилади ва юритилади.
3. Давлат кадастрлари ягона тизимини юритиш Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси («Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси) томонидан амалга оширилади.
4. Давлат кадастрлари ягона тизимини яратиш ва юритиш билан боғлиқ муносабатлар мазкур Низом, шунингдек бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибга солиб борилади.
5. Давлат кадастрлари ягона тизими давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларини, юридик ва жисмоний шахсларни уларнинг фаолияти учун зарур бўлган барча турдаги давлат кадастрлари ахборотлари билан тезкор таъминлаш учун мўлжалланган.
6. Белгиланган тартибга мувофиқ аниқланган кадастрлар объектларининг ҳуқуқий мақоми тўғрисидаги маълумотлар, картография-геодезия материаллари, статистик ҳисобга олиш маълумотлари, давлат кадастрлари маълумотлари Давлат кадастрлари ягона тизимининг асосини ташкил этади. Давлат кадастрлари ягона тизими доирасида ҳудудларни комплекс баҳолаш учун зарур бўлган бошқа маълумотлар ҳам жамланади.
Давлат кадастрлари ягона тизимида белгиланган чегараларда ҳар бир ҳисобга олинган ер юзаси участкаси учун унинг жуғрофий ҳолати, ҳуқуқий мақоми, миқдор ва сифат тавсифлари ҳамда табиий баҳолаш, хўжаликлар ва бошқа кадастрлар объектлари тўғрисида ҳужжатлаштирилган маълумотлар бўлиши керак.
7. Ер, конлар ҳамда фойдали қазилмалар ва техноген ҳосилаларнинг юзага чиқиш ҳоллари, сув, ўрмон, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, алоҳида қўриқланадиган табиий ҳудудлар, бинолар ва иншоотлар, шаҳар ва шаҳарчалар, гидротехника иншоотлари, маданий мерос объектлари, автомобиль йўллари ва темир йўллар, етказиб бериш қувурлари, алоқа объектлари, энергетика объектлари, чиқиндиларни кўмиш ва йўқ қилиш жойлари, техноген хавф юқори бўлган зоналар, геодезия пунктлари ва Давлат кадастрлари ягона тизими масалаларини ҳал этиш учун зарур бўлган бошқа объектлар Давлат кадастрлари ягона тизимининг объектлари ҳисобланади.
8. Давлат кадастрлари ягона тизими объектлари тўғрисидаги маълумотлар республика учун ягона технология (ушбу Низомга илова) бўйича:
давлат ер кадастри бўйича — «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси;
конлар, фойдали қазилмалар ва техноген ҳосилаларнинг юзага чиқиш ҳоллари давлат кадастри бўйича — Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси;
давлат сув кадастри бўйича — Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги Гирометеорология хизмати маркази (табиий сув манбалари), Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси (ер ости сувлари), Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги (сув ресурсларидан фойдаланиш ва ерларнинг мелиоратив ҳолати);
(8-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
гидротехника иншоотлари давлат кадастри бўйича — Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси ва бошқа ваколатли органлар.
(8-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 августдаги 525-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2021 й., 09/21/525/0803-сон)
чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойлари давлат кадастри бўйича — Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси;
(8-банднинг ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 ноябрдаги 915-сон қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.11.2017 й., 09/17/915/0259-сон)
картография-геодезия давлат кадастри бўйича — «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси томонидан тақдим этилади.
Тегишли давлат кадастрларини юритиш бўйича ваколатли органлар қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
Давлат кадастрларини юритиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган тегишли низомлар билан белгиланади.
9. Давлат кадастрлари ягона тизими маълумотлари давлат бошқаруви барча органлари, юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан хорижий юридик ва жисмоний шахслар учун мажбурий кучга эгадир. Кадастр ҳужжатлари мулкчилик ва хўжалик юритишнинг барча шаклларидаги объектлар тўғрисидаги ҳуқуқий, иқтисодий ва техник маълумотларнинг бошланғич манбаи сифатида қабул қилиниши керак.
10. Қуйидагилар Давлат кадастрлари ягона тизимини юритишнинг асосий принциплари ҳисобланади:
ҳар бир кадастр объектлари тури бўйича Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудларини тўлиқ қамраб олиш;
макон координаталарининг ягона тизимини қўллаш;
кадастр ахборотларини шакллантириш методологиясининг ягоналиги;
кадастр ахборотларининг ишончлилиги;
кадастр ахборотларининг очиқлиги.
11. Амалдаги кадастрлар ва ахборотлар тизимлари доирасида олинган объектларнинг ҳисоби ва рўйхатдан ўтказилиши натижалари Давлат кадастрлари ягона тизимига «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси ва давлат тегишли кадастрларини юритиш тўғрисидаги низомлар билан белгиланадиган тартибда давлат бошқаруви органлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан бепул берилади.
12. «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси ва маълумотларни тақдим этувчи органларнинг мансабдор шахслари Давлат кадастрлари ягона тизимидаги маълумотларнинг ишончлилиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
13. Давлат кадастрлари ягона тизимини яратиш ва юритиш билан боғлиқ ишлар давлат бюджети маблағлари ҳисобига молиялаштирилади.
Давлат кадастрлари ягона тизимини яратиш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 16 февралдаги 66-сон қарорига 4-ИЛОВА
I. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган қарорлари рўйхати
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Геодезия ва картография бошқармаси («Ўзгеодезия») фаолияти масалалари тўғрисида» 1992 йил 24 мартдаги 139-сон қарори.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат кадастрлари ягона тизимини ташкил этиш ва уни юритиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 1996 йил 17 июлдаги 255-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1996 й., 7-сон, 21-модда).
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида кўчмас мулк давлат кадастрини юритиш тўғрисида» 1997 йил 2 июндаги 278-сон қарорининг 8-банди.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг баъзи қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 1997 йил 7 августдаги 392-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 8-сон, 27-модда) илованинг 1-банди.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ва айрим қарорларига ўзгартиришлар ҳамда қўшимчалар киритиш тўғрисида» 1998 йил 25 декабрдаги 534-сон қарори.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 16 ноябрдаги 499-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 11-сон, 66-модда) 3-илованинг 1-банди.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 августдаги 606-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 32-сон, 818-модда)
(II бўлим Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 июндаги 395-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.06.2021 й., 09/21/395/0604-сон)