Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 3 мартдаги 118-сон «Спорт-таълим муассасаларининг тренер-ўқитувчилари ва йўриқчи-услубчиларига малака тоифаларини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида»ги
қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасининг 2017 йил 13 ноябрдаги 17-мҳ-сон «Спорт-таълим муассасаларининг тренер-ўқитувчилари ва йўриқчи-услубчиларига малака тоифаларини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги
қарори (рўйхат рақами 2953, 2017 йил 6 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 йил 11 декабрь, 49-сон, 1204-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти Марказий Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.