1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.08.00 Ов ва овчилик хўжалигини юритиш]
[ТСЗ:
1.Табиий ресурслар / Ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш]
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЎРМОН ФОНДИ ЕРЛАРИДА ОВЧИЛИК ХЎЖАЛИГИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ЮРИТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июлдаги 530-сонли «Ўрмон хўжалигини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси ўрмон фонди ҳудудида овчилик хўжалигини бошқаришни такомиллаштириш, ҳайвонот дунёсини назорат қилиш, қўриқлаш ва такрорий ишлаб чиқаришни кучайтириш, мўйна ва балиқ етиштиришни, ёввойи қушларни кўпайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат ўрмон қўмитаси ҳузурида тўла хўжалик ҳисоби асосида Овчилик хўжалиги, қўриқхоналар ва миллий парклар бошқармаси (Овчилик бош бошқармаси)ни ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Овчилик хўжалиги, қўриқхоналар ва миллий парклар бош бошқармасининг ходимлари сони 22 кишидан, йиллик иш ҳақи фонди 1379 минг сўмдан иборат қилиб белгилансин, уларнинг 1173 минг сўми тасарруфидаги корхоналарнинг ажратмалари ҳисобидан ва 206 минг сўми овчилик хўжалиги, қўриқхоналар ва миллий парклар бўлимининг 3 кишидан иборат ходимларини сақлаш учун бюджетдан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Давлат ўрмон қўмитаси ҳузуридаги Овчилик бош бошқармаси зиммасига қуйидагилар юклатилсин:
овчилик фондини бошқариш, ҳайвонот дунёсидан фойдаланишни назорат қилиб бориш, ўсимлик дунёсини муҳофаза қилишни таъминлаш, ўрмон фонди ерларида ов қилиш қоидалари, нормалари ва муддатларига риоя этилишини назорат қилиб бориш;
Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси томонидан ажратиладиган квоталар доирасида давлат ўрмон фонди ҳудудида овланадиган ҳамда бошқа ҳайвон турларини отиш ва тутишга рухсатномалар (лицензиялар) бериш;
ўрмон фонди ерларида ов қилиш муддатлари ва усулларини тартибга солиш;
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат ўрмон қўмитасига заҳарли илонлар ва бошқа қимматбаҳо ҳайвонлар (шу жумладан, балиқлар) сақланадиган ва кўпайтириладиган серпентарийлар, питомниклар, ҳайвонот фермаларини ҳамда мўйначилик, шунингдек, овчилик ва балиқчилик маҳсулотларини қайта ишлайдиган, сотадиган цехларни ташкил этишга, хорижий овчилик туризми бўйича қўшма корхоналар очишга рухсат берилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги фанлари академияси қўриқхоналар ва заказникларда илмий фаолиятни такомиллаштириш ва мувофиқлаштириш тадбирларини ишлаб чиқсинлар, бунда нодир ва йўқолиб бораётган ўсимликлар, ҳайвонлар ва паррандалар турларини сақлаб қолишга, овчилик хўжалигини оқилона бошқариш мақсадида овланадиган ҳайвонлар сонини қайта тиклашга алоҳида эътибор берсинлар.
4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бир ой муддат ичида меъёрий ҳужжатларга мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгаришлар тўғрисида таклиф киритсинлар.