toggle_night_mode
Ҳужжат 12.10.2020 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
Қарори
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан валюта операциялари амалга оширилишининг асосланганлиги юзасидан мониторинг олиб бориш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 12 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2467-3]
Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси ва «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси ва Марказий банки бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси ва Марказий банки бошқарувининг 2013 йил 5 апрелдаги 2013-7, 01-02/19-22 ва 7/4-сон қарори (рўйхат рақами 2467, 2013 йил 12 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 24-сон, 319-модда) билан тасдиқланган Юридик ва жисмоний шахслар томонидан валюта операциялари амалга оширилишининг асосланганлиги юзасидан мониторинг олиб бориш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Раис Ш.Д.КУДБИЕВ
Тошкент ш.,
2020 йил 6 сентябрь,
2020-34-сон
Давлат божхона қўмитаси раиси М. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 29 август,
01-02/15-42-сон
Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 5 сентябрь,
20/1-сон
Келишилди:
Раиснинг биринчи ўринбосари И.К. Джасимов
Тошкент ш.,
2020 йил 21 август,
Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қариши курашиш Департаменти бошлиғи Д.Ф. Рахимов
Тошкент ш.,
2020 йил 22 август,
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ўринбосари Ж.О. Урунов
Тошкент ш.,
2020 йил 21 август,
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари И.И. Норқулов
Тошкент ш.,
2020 йил 23 август,

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2020 йил 6 сентябрдаги 2020-34-сон, Давлат божхона қўмитасининг 2020 йил 29 августдаги 01-02/15-42-сон ва Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 5 сентябрдаги 20/1-сон қарорига

ИЛОВА
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан валюта операциялари амалга оширилишининг асосланганлиги юзасидан мониторинг олиб бориш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Мазкур Низом Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши конвенцияси, Терроризмни молиялаштиришга қарши кураш тўғрисидаги халқаро конвенция, «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги, «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги, «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 15 августдаги 355-сон «Ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишда валюта операцияларини эркинлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ юридик ва жисмоний шахслар томонидан валюта операциялари амалга оширилишини мониторинг қилиш ва пул маблағларининг хорижга асоссиз ўтказилиши аломатларини аниқлаш тартибини белгилайди.».
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1. Тижорат банкларининг филиаллари мижозлар томонидан амалга оширилган қуйида кўрсатилган ҳар қандай аломатга эга бўлган валюта операциялари тўғрисидаги ахборотни тегишлилиги бўйича ҳудудий давлат солиқ бошқармаларига ёки Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекциясига, шунингдек бош тижорат банкига тақдим этади:»;
«а» кичик банд «рўйхатдан ўтган» деган сўзлардан кейин «норезидентлар фойдасига» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
«б» кичик банддаги «мазкур Низомнинг 2-иловасидаги» деган сўзлар «мазкур Низомнинг 2а-иловасидаги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«е» кичик банддаги «10 минг АҚШ долларидан» деган сўзлар «юз миллион сўмдан» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
биринчи хатбошидаги «йил бошидан ўсиб бориш тартибида» деган сўзлар «ҳар ҳисобот ойи учун алоҳида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «Ваколатли банкларнинг» деган сўзлар «Тижорат банкларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4. 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«3. Бош тижорат банклари ўзларининг филиалларидан келиб тушган маълумотларни умумлаштиради ва ҳар ойда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15-санасига қадар, алоқа каналлари орқали йиғма маълумотларни электрон кўринишда мазкур Низомнинг 2 — 4-иловаларига мувофиқ шаклларда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига ҳар ҳисобот ойи учун алоҳида жўнатадилар.».
биринчи ва иккинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«4. Давлат божхона хизмати органларининг ҳудудий бошқармалари ҳар ойда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-санасига қадар тегишлилиги бўйича ҳудудий давлат солиқ бошқармаларига ёки Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекциясига ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасига қуйидаги фактлар аниқланган тақдирда маълумотни мазкур Низомнинг 5 ва 6-иловаларига мувофиқ шаклларда (шу жумладан, алоқа каналлари орқали электрон кўринишда) тақдим этадилар:
олиб кирилаётган (олиб чиқилаётган) товарларнинг божхона расмийлаштирувида божхона органига товарнинг фактура қийматини экспорт қилувчи (импорт қилувчи) мамлакатда товарнинг маълум қилинган қийматига нисбатан асоссиз равишда ошириш (камайтириш) мақсадида нотўғри маълумотлар кўрсатилган ҳужжатлар тақдим этилганда (тасдиқловчи ҳужжатлар ҳамда хулоса илова қилинган ҳолда);»;
тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин.
6. 5-банддаги «мазкур Низомнинг 5 — 7-иловаларига» деган сўзлар «мазкур Низомнинг 5 ва 6-иловаларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
7. 6 ва 7-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«6. Давлат солиқ хизмати органлари тижорат банклари ва давлат божхона хизмати органларидан олинган маълумотни электрон ахборот базаларидаги ҳамда солиқ органларида мавжуд бошқа маълумотлар асосида мониторинг қилади.
Мониторинг жараёнида валюта операцияларини амалга ошириш тартиби бузилганлик ҳолатлари аниқланганда, хўжалик юритувчи субъектга валюта операцияларини амалга ошириш билан боғлиқ ҳужжатларни ва ахборотларни тақдим этиш юзасидан ёзма ёки электрон шаклда расмийлаштирилган сўровнома юборилади.
Сўровнома электрон ҳужжат тарзида солиқ тўловчининг шахсий кабинетига юборилади. Юборилган ҳужжат ўқиб чиқилгандан кейин, лекин ушбу сўровнома жўнатилган санадан эътиборан уч кундан кечиктирмай олинган деб ҳисобланади.
Агар хўжалик юритувчи субъектнинг шахсий кабинети мавжуд бўлмаса, сўровнома почта орқали буюртма хат билан юборилади ва у жўнатилганидан сўнг беш кундан кейин олинган деб ҳисобланади.
Сўровномада кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар ва ахборотлар солиқ органига сўровнома олинган кундан эътиборан беш иш куни ичида тақдим этилиши лозим.
Тўлиқ бўлмаган ҳужжатлар ёки ахборотлар тақдим этилган тақдирда, давлат солиқ хизмати органи томонидан мазкур банднинг учинчи — бешинчи хатбошиларида белгиланган тартибда қўшимча ахборот ва ҳужжатларни тақдим этиш юзасидан сўровнома юборилади.
Давлат солиқ хизмати органлари мониторинг натижасида маблағларнинг хорижга асоссиз ўтказилиши ёки товарлар қийматини божхона расмийлаштирувида асоссиз равишда оширилиши (камайтирилиши) ҳолатлари билан боғлиқ шубҳали операцияларни аниқлаган тақдирда тижорат банклари ва бошқа давлат органларидан ушбу операцияларга оид қўшимча маълумотларни сўраб олишга ҳақли.
Мониторингни амалга ошириш жараёнида ҳуқуқий таъсир чоралари қўлланилмайди ва хўжалик юритувчи субъектнинг фаолияти тўхтатилмайди.
7. Мониторинг натижалари бўйича ҳуқуқбузарлик фактлари содир этилганлиги тасдиқланганда, давлат солиқ хизмати органлари томонидан ўз ваколатлари доирасида қонун ҳужжатларида назарда тутилган чоралар кўрилади ёки қонун ҳужжатларига мувофиқ тегишли чоралар кўриш учун материаллар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилади.
Мониторинг натижалари бўйича жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш билан боғлиқ ҳолатлар аниқланган тақдирда, давлат солиқ хизмати органлари бу ҳақда уч кун муддат ичида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига ёзма хабар беради.».
8. 8-банддаги «ваколатли банкларнинг» деган сўзлар «тижорат банкларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
9. 1 ва 2-иловалар мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 1 ва 2-иловаларига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.
10. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 3-иловасига мувофиқ таҳрирдаги 2а-илова билан тўлдирилсин.
11. 3 — 5-иловалар мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 4 — 6-иловаларига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.
12. 7-илова ўз кучини йўқотган деб топилсин.
13. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва Савдо-саноат палатаси билан келишилган.

Юридик ва жисмоний шахслар томонидан валюта операциялари амалга оширилишининг асосланганлиги юзасидан мониторинг олиб бориш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга

1-ИЛОВА

«Юридик ва жисмоний шахслар томонидан валюта операциялари амалга оширилишининг асосланганлиги юзасидан мониторинг олиб бориш тартиби тўғрисидаги низомга

1-ИЛОВА

Имтиёзли солиқ режими бериладиган ва (ёки) молиявий операциялар амалга оширилганда ошкор этиш ва ахборот бериш назарда тутилмайдиган давлат ва ҳудудлар (оффшор ҳудудлар)

РЎЙХАТИ

Т/р

Ҳудуднинг қисқа номи

Ҳудуднинг тўлиқ номи

Рақамли коди

1.

Америка Самоаси

Америка (Шарқий) Самоаси

101

2.

Ангилья

Ангилья (Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Қўшма қироллиги)

102

3.

Андорра

Андорра Князлиги

103

4.

Антигуа ва Барбуда

Антигуа ва Барбуда

104

5.

Аруба

Аруба ороли (Нидерландия Қироллиги)

105

6.

Багама ороллари

Багама ороллари ҳамдўстлиги

106

7.

Барбадос

Барбадос

107

8.

Белиз

Белиз

108

9.

Бермуд ороллари

Бермуд ороллари (Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Қўшма қироллиги)

109

10.

Британ ҳудудлари

Ҳинд океанидаги Британия ҳудудлари (Чагос ороли)

110

11.

Бруней-Доруссалом

Бруней-Доруссалом давлати

111

12.

Вайоминг штати

Вайоминг штати (Америка Қўшма Штатлари)

112

13.

Вануату

Вануату Республикаси

113

14.

Виргин ороллари

Виргин ороллари (Америка Қўшма Штатлари)

114

15.

Британия Виргин ороллари

Британия Виргин ороллари

115

16.

Гватемала

Гватемала Республикаси

116

17.

Гибралтар

Гибралтар (Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Қўшма қироллиги)

117

18.

Гонконг-Сянган

Гонконг-Сянган махсус маъмурий ҳудуди (Хитой Халқ Республикаси)

118

19.

Гренада

Гренада

119

20.

Делавэр Штати

Делавэр Штати (Америка Қўшма Штатлари)

120

21.

Доминика

Доминика Ҳамдўстлиги

121

22.

Доминика Республикаси

Доминика Республикаси

122

23.

Жанубий Георгия ва Жанубий Сандвич ороллари

Жанубий Георгия ва Жанубий Сандвич ороллари (Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Қўшма қироллиги)

123

24.

Джибути

Джибути Республикаси

124

25.

Кайман

Кайман ороллари (Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Қўшма қироллиги)

125

26.

Кергелен ороллари

Кергелен Ороллари (Франция Республикаси)

126

27.

Кипр

Кипр Республикаси

127

28.

Кирибати

Кирибати Республикаси

128

29.

Коста-Рика

Коста-Рика Республикаси

129

30.

Кук ороллари

Кук ороллари (Янги Зелландия)

130

31.

Лабуан

Лабуан Федерал Ҳудуди (Малай Федерацияси)

131

32.

Либерия

Либерия Республикаси

132

33.

Ливан

Ливан Республикаси

133

34.

Лихтенштейн

Лихтенштейн Князлиги

134

35.

Маврикий

Маврикий Республикаси

135

36.

Мадейра ороли

Мадейра ороли (Португалия Республикаси)

136

37.

Макао-Аоминь

Макао-Аоминь махсус маъмурий ҳудуд (Хитой Халқ Республикаси)

137

38.

Мальдив

Мальдив Республикаси

138

39.

Мальта

Мальта Республикаси

139

40.

Маршалл ороллари

Маршалл ороллари Республикаси

140

41.

Монако

Монако Князлиги

141

42.

Монтсеррат

Монтсеррат (Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Қўшма қироллиги)

142

43.

Мэн ороли

Мэн ороли (Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Қўшма қироллиги)

143

44.

Науру

Науру Республикаси

144

45.

Нидерландия Антиллари

Нидерландия Антил ороллари (Нидерландия Қироллиги)

145

46.

Ниуэ

Ниуэ Республикаси (Янги Зелландия)

146

47.

Норманд Гернси ороли

Нормандия Гернси ороли (Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Қўшма қироллиги)

147

48.

Норманд Жерси ороли

Нормандия Жерси ороли (Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Қўшма қироллиги)

148

49.

Норманд Олдерни ороли

Нормандия Олдерни ороли (Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Қўшма қироллиги)

149

50.

Норманд Сарк ороли

Нормандия Сарк ороли (Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Қўшма қироллиги)

150

51.

Палау

Палау Республикаси

151

52.

Панама

Панама Республикаси

152

53.

Питкэрн

Питкэрн (Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Қўшма қироллиги)

153

54.

Пуэрто-Рико

Пуэрто-Рико (Америка Қўшма Штатлари)

154

55.

Самоа

Самоа Мустақил Давлати

155

56.

Сан-Марино

Сан-Марино Республикаси

156

57.

Сейшел Ороллари

Сейшел ороллари Республикаси

157

58.

Сен-Мартен (Синт-Мартен)

Сен-Мартен (Синт-Мартен) (Нидерландия Қироллиги)

158

59.

Сент-Винсент ва Гренадин

Сент-Винсент ва Гренадин

159

60.

Сент-Китс ва Невис

Сент-Китс (Сент-Кристофер) ва Невис Федерацияси

160

61.

Сент-Люсия

Сент-Люсия

161

62.

Теркс ва Кайкос

Теркс ва Кайкос ороллари (Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Қўшма қироллиги)

162

63.

Тонга

Тонга Қироллиги

163

64.

Уругвай

Шарқий Уругвай Республикаси

164

65.

Фиджи

Фиджи Республикаси

165

66.

Филиппин

Филиппин Республикаси

166

67.

Француз Полинезияси

Француз Полинезияси (Франция Республикаси)

167

68.

Шри-Ланка

Шри-Ланка Демократик Социалистик Республикаси

168

69.

Ямайка

Ямайка

169

».

Юридик ва жисмоний шахслар томонидан валюта операциялари амалга оширилишининг асосланганлиги юзасидан мониторинг олиб бориш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга

2-ИЛОВА

«Юридик ва жисмоний шахслар томонидан валюта операциялари амалга оширилишининг асосланганлиги юзасидан мониторинг олиб бориш тартиби тўғрисидаги низомга

2-ИЛОВА

Имтиёзли солиқ режими бериладиган ва (ёки) молиявий операциялар амалга оширилганда маълумотларни ошкор этиш ва беришни назарда тутмайдиган давлат ёки ҳудудларда (оффшор ҳудудларда) рўйхатдан ўтган норезидентлар фойдасига, шунингдек норезидентларнинг оффшор ҳудудларда жойлашган банклардаги ҳисобварақларига пул маблағларининг ўтказилиши тўғрисида

20___ йил __ ________ ҳолатига

МАЪЛУМОТ

Т/р

Хўжалик юритувчи субъектнинг номи

Хўжалик юритувчи субъектнинг СТИРи

Хўжалик юритувчи субъектнинг жойлашган ери (почта манзили)

Валюта операцияси амалга оширилган шартнома ёки бошқа ҳужжатнинг рақами ва санаси

1

2

3

4

5

жадвалнинг давоми

Шартноманинг идентификацион (уникал коди) рақами

Шартнома бўйича хорижий валюта коди

Шартноманинг умумий қиймати

Хорижий контрагент номи

Хорижий контрагент оффшор ҳудудининг коди, номи

Хорижий контрагент банкининг номи

6

7

8

9

10

11

жадвалнинг давоми

Банк жойлашган оффшор ҳудуднинг коди, номи

Хорижий валюта коди

Оффшор ҳудудга ва/ёки оффшор ҳудудда жойлашган банкка ўтказилган маблағ суммаси

Тўлов мақсади
(товар ёки кўрсатилган хизмат, бажарилган иш номи)

Ўтказма амалга оширилган сана

Изоҳ

12

13

14

15

16

17

».

Юридик ва жисмоний шахслар томонидан валюта операциялари амалга оширилишининг асосланганлиги юзасидан мониторинг олиб бориш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга

3-ИЛОВА

«Юридик ва жисмоний шахслар томонидан валюта операциялари амалга оширилишининг асосланганлиги юзасидан мониторинг олиб бориш тартиби тўғрисидаги низомга

2а-ИЛОВА

Резидентлар томонидан экспорт-импорт шартномаларида назарда тутилган мажбуриятларни бажармаганликлари ва етказиб бериш ёки тўлов муддатларига риоя қилмаганликлари учун контрагент-норезидентларга жарима тўланиши бўйича

20__ йил ___ ________ ҳолатига

МАЪЛУМОТ

Т/р

Хўжалик юритувчи

субъектнинг номи

Хўжалик

юритувчи

субъектнинг

СТИРи

Хўжалик

юритувчи

субъектнинг

жойлашган ери

(почта манзили)

Шартнома тури

Валюта операцияси

амалга оширилган

шартнома ёки бошқа

ҳужжатнинг рақами

ва санаси

Шартноманинг

идентификацион

(уникал коди)

рақами

1

2

3

4

5

6

7

жадвалнинг давоми

Хорижий

валюта

коди

Шартноманинг

умумий қиймати

Хорижий

контрагент номи

Мамлакат номи,

код

Жарима тўланган сана

Тўланган жарима суммаси

Изоҳ

8

9

10

11

12

13

14

».

Юридик ва жисмоний шахслар томонидан валюта операциялари амалга оширилишининг асосланганлиги юзасидан мониторинг олиб бориш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга

4-ИЛОВА

«Юридик ва жисмоний шахслар томонидан валюта операциялари амалга оширилишининг асосланганлиги юзасидан мониторинг олиб бориш тартиби тўғрисидаги низомга

3-ИЛОВА

Импорт шартномалари бўйича ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатиш, роялти бўйича тўловлар, шунингдек чет эл таъсисчиларига дивидендларни ўтказиб бериш ёки фойдани репатриация қилиш юзасидан тўлов амалга оширилиши бўйича
20__ йил ___ ________ ҳолатига
МАЪЛУМОТ

Т/р

Хўжалик

юритувчи

субъектнинг

номи

Хўжалик

юритувчи

субъектнинг

СТИРи

Хўжалик

юритувчи

субъектнинг

жойлашган ери

(почта манзили)

Хорижий

контрагент

номи ва

унинг

мамлакати

Мамлакат,

код

1

2

3

4

5

6

жадвалнинг давоми

Шартнома

рақами ва

санаси

Шартноманинг

идентификацион

(уникал коди)

рақами

Бажарилган иш

(кўрсатилган

хизмат,

роялти)

номи

Хорижий

валюта

коди

Иш (хизмат, роялти)нинг

ҳақиқатда амалга

оширилганлиги

бажарилган ишлар

далолатномасининг санаси

(кўрсатилган

хизматлар,

роялтини

тўлаш бўйича)

хорижий

валютадаги

қиймати

7

8

9

10

11

12

жадвалнинг давоми

Бажарилган

иш

(кўрсатилган

хизмат)

жойи

(Ўзбекистон

Республикаси

ҳудуди

ёки

ташқариси)

Бажарилган

иш

(кўрсатилган

хизмат,

роялти)

муддати

(кунда)

ёки

даври

Тўлов

Шартнома

бўйича

қарздорлик

(хорижий

валютада)

Изоҳ

санаси

хорижий

валютадаги

қиймати

дебиторлик

кредиторлик

13

14

15

16

17

18

19

».

Юридик ва жисмоний шахслар томонидан валюта операциялари амалга оширилишининг асосланганлиги юзасидан мониторинг олиб бориш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга

5-ИЛОВА

«Юридик ва жисмоний шахслар томонидан валюта операциялари амалга оширилишининг асосланганлиги юзасидан мониторинг олиб бориш тартиби тўғрисидаги низомга

4-ИЛОВА

Жисмоний шахсларнинг амалга оширилиши асосланмаганлиги белгилари мавжуд бўлган валюта операциялари тўғрисида

20__ йил ___ ________ ҳолатига

МАЪЛУМОТ

Т/р

Жисмоний

шахснинг

Ф.И.О.

Жисмоний шахснинг паспорт маълумотлари

Жисмоний

шахснинг

СТИРи

Жисмоний

шахснинг яшаш

жойи

Ўтказманинг миқдори

(сўмда)

Ўтказманинг санаси

Серияси ва рақами

Қачон ва ким томонидан берилган

1

2

3

4

5

6

7

8

жадвалнинг давоми

Келиб тушган валюта

маблағларининг

суммаси

Келиб тушган валюта маблағларининг санаси

Хорижий

валюта коди

Маблағни

олувчи

ёки жўнатувчининг

номи

Ўтказма тури

(банк ўтказмаси

ёки пул

ўтказмаси

(пул ўтказмаси

агенти кўрсатилсин)

Изоҳ

9

10

11

12

13

14

».

Юридик ва жисмоний шахслар томонидан валюта операциялари амалга оширилишининг асосланганлиги юзасидан мониторинг олиб бориш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга

6-ИЛОВА

«Юридик ва жисмоний шахслар томонидан валюта операциялари амалга оширилишининг асосланганлиги юзасидан мониторинг олиб бориш тартиби тўғрисидаги низомга

5-ИЛОВА

Божхонада расмийлаштириш жараёнида товарнинг фактура қийматини асоссиз юқорироқ (пастроқ) кўрсатиш фактлари бўйича

20__ йил ___ ________ ҳолатига

МАЪЛУМОТ

Т/р

Ташқи савдо шартномаси

рақами ва

санаси

Шартно-

манинг

идентифи-

кацион

(уникал коди)

рақами

Хўжалик

юритувчи

субъектнинг

номи

Хўжалик юритувчи

субъектнинг

СТИРи

Хўжалик

юритувчи

субъектнинг

жойлашган ери

(почта манзили)

Хорижий

контрагент номи

1

2

3

4

5

6

7

жадвалнинг давоми

Хорижий

контрагент мамлакати номи,

коди

Юк

жўнатувчи

(қабул қилувчи)

номи

Жўнатувчи (қабул қилувчи)

мамлакат,

коди

БЮДда

товар

тартиб рақами

ТИФ ТН

коди

Товар

номи

Валюта коди

(БЮД фактура

қиймати бўйича)

8

9

10

11

12

13

14

жадвалнинг давоми

Товарнинг импорт (экспорт) қиймати

(Ўз.Р. ИМ-40 ёки ЭК-10 БЮД бўйича)

Юк жўнатувчи

(қабул қилувчи)нинг

фактура қиймати

(ишлаб чиқарувчи заводнинг инвойси ёки ҳисобварақ-фактураси бўйича)

Фарқ

БЮДнинг

маълумот рақами

валюта курси

шартноманинг валюта курси

фактура

қиймати

етказиб

бериш

шарти

валюта коди

валюта курси

фактура

қиймати

етказиб

бериш

шарти

сумма

(долларда)

фоиз

божхона

пости

коди

БЮД

санаси

БЮД

рақами

15

16

17

18

19

20

21

22

23

24

25

26

27

».

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.10.2020 й., 10/20/2467-3/1386-сон)