toggle_night_mode
Ҳужжат 03.08.2022 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Умумтаълим фанларини билиш даражасини баҳолашнинг миллий тест тизимини жорий этиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида» 2020 йил 2 мартдаги ПФ-5953-сон Фармонида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда абитуриентларни олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тест синовини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
2020 йил 1 декабрдан бошлаб босқичма-босқич бакалавриат таълим йўналишларига мос фанлар мажмуасидаги умумтаълим фанларидан (кейинги ўринларда — умумтаълим фанлари) билиш даражасини баҳолашнинг миллий тест тизими;
2021/2022 ўқув йили қабулидан бошлаб тегишли умумтаълим фанини (чет тили бундан мустасно) билиш даражаси тўғрисида давлат намунасидаги сертификатга эга бўлган абитуриентга сертификатдаги ўзлаштириш фоизига мос равишда олий таълим муассасаси бакалавриатига ўқишга қабул қилиш бўйича тест синовларида ушбу фандан белгиланган максимал баллга нисбатан табақалаштирилган (пропорционал) балл бериш тартиби жорий этилсин.
2. Белгилансинки, умумтаълим фанлари бўйича сертификатлаш қуйидаги муддатларда жорий этилади:
2020 йил 1 декабрда она тили ва адабиёт (ўзбек тили ва адабиёти, рус тили ва адабиёти, қорақалпоқ тили ва адабиёти) ҳамда математика фанлари бўйича;
2021 йил 1 февралда кимё ва биология фанлари бўйича;
2022 — 2024 йилларда физика, география ва тарих фанлари бўйича.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Умумтаълим фанларидан билиш даражасини баҳолашнинг миллий тест синовларини ташкил этиш ва умумтаълим фанлари бўйича сертификатлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази ёки қонунчиликда белгиланган тартибда ташкил этилган таълим сифатини баҳолаш бўйича ташкилот томонидан амалга оширилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
21. Миллий сертификатнинг тегишли даражасига эга математика фани ўқитувчиларига (Ихтисослаштирилган мактабларнинг математика фани ўқитувчиларидан ташқари) улар фаолият олиб бораётган давлат таълим муассасасининг жойлашувига қараб, базавий тариф ставкасига нисбатан шаҳар ҳудудида жойлашган мактабларда 25 фоиз, қишлоқ ҳудудида жойлашган мактабларда 50 фоизгача ҳар ойлик устама ҳақ тўланади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 октябрдаги 646-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.10.2021 й., 09/21/646/0963-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Умумтаълим фанларини билиш даражасини аниқлаш ва давлат намунасидаги сертификатни бериш учун тузиладиган тест саволлари давлат таълим стандарларига мос равишда ҳамда таълим ўқув дастурига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан ишлаб чиқилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 августдаги 425-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.08.2022 й., 09/22/425/0712-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Қуйидагилар:
умумтаълим фанларидан билиш даражасини баҳолаш бўйича тест синовини ташкил этиш ҳамда унинг натижалари бўйича давлат намунасидаги сертификатни бериш тартиб-таомилларини белгиловчи Умумтаълим фанларидан билиш даражасини аниқлаш ва сертификат бериш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Умумтаълим фанини билиш даражаси тўғрисидаги сертификатнинг давлат намунаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
5. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Адлия вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси билан биргаликда таълим сифатини баҳолаш бўйича фаолият юритадиган халқаро таълим ташкилотларини жалб қилган ҳолда умумий ўрта таълим ташкилотларида ўқитиш сифатини баҳолашга муқобил шаклларни татбиқ этиш мақсадида «Билим ва кўникмаларни баҳолаш маркази» нодавлат таълим ташкилотини ташкил қилиш юзасидан бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
Бунда «Билим ва кўникмаларни баҳолаш маркази» нодавлат таълим ташкилотининг асосий фаолият йўналишлари этиб қуйидагилар белгилансин:
халқаро эътироф этилган таълим сифатини баҳолаш методикасидан келиб чиққан ҳолда умумтаълим мактабларида таълим сифатини баҳолашнинг замонавий усулларини ишлаб чиқиш;
умумий ўрта таълимда берилаётган билим ва кўникмалар сифатини тизимли баҳолаш учун назорат ишлари материалларини ишлаб чиқиш;
таълим сифатини баҳолаш бўйича дастурий маҳсулот ишлаб чиқиш;
Ўзбекистон Республикаси таълим соҳасидаги ваколатли давлат бошқаруви органлари ҳамда нодавлат таълим ташкилотлари ва муассасалари буюртмасига кўра саралаш, қабул қилиш ва якуний имтиҳонларни ўтказиш;
таълим муассасаларида педагогик фаолият олиб бориш ҳуқуқини берувчи таълим лицензиялари ва сертификатларини жорий этиш.
6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 3-иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 12 октябрь,
646-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 12 октябрдаги 646-сон қарорига
1-ИЛОВА
Умумтаълим фанларини билиш даражасини аниқлаш ва сертификат бериш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом умумтаълим фанларини билиш даражасини аниқлаш ва давлат намунасидаги сертификатни бериш тартибини белгилайди.
2. Умумтаълим фанларини билиш даражасини аниқлаш ва давлат намунасидаги сертификатни (кейинги ўринларда — сертификат) бериш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази (кейинги ўринларда — Давлат тест маркази) томонидан тўлов асосида амалга оширилади, сертификат электрон шаклда берилади.
Сертификат бериш учун талабгордан ариза берилган кундаги базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 баравари миқдорида тўлов ундирилади.
Умумтаълим фанларини билиш даражасини баҳолашнинг миллий тест тизимида иштирок этиш учун талабгордан ундириладиган тўлов Давлат тест марказининг бюджетдан ташқари ҳисобварағига тушади.
Сертификат тест синови натижаси бўйича энг юқори баллнинг камида 60 фоизини тўплаган шахсларга 3 йил муддатга берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бунда, энг юқори баллнинг 60 фоиздан 85 фоизигача тўплаган абитуриентга сертификатдаги ўзлаштириш фоизига мос равишда олий таълим муассасаси бакалавриатига ўқишга қабул қилиш бўйича тест синовларида ушбу фандан белгиланган максимал баллга нисбатан табақалаштирилган (пропорционал) ҳамда 86 фоиз ва ундан юқори балл тўплаган абитуриентга энг юқори балл берилади.
Миллий сертификатга эга бўлган абитуриентга тегишли мажбурий фанлар бўйича белгиланган энг юқори балл берилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 августдаги 425-сонли қарорига асосан хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.08.2022 й., 09/22/425/0712-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Чет тилини билиш даражасини баҳолаш ва малака сертификатини бериш Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 декабрдаги 352-сон қарори билан тасдиқланган Чет тилини билиш даражасини аниқлаш ва малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Умумтаълим фанларини билиш даражаси Ўзбекистон Республикаси узлуксиз таълим тизимининг давлат таълим стандартларига мувофиқ шакллантириладиган педагогик ўлчов воситалари асосида тест синовлари ёрдамида баҳоланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Умумтаълим фанларини билиш даражасини аниқлаш ва давлат намунасидаги сертификатни бериш учун тузиладиган тест саволлари давлат таълим стандарларига мос равишда ҳамда таълим ўқув дастурига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан ишлаб чиқилади.
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 августдаги 425-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.08.2022 й., 09/22/425/0712-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Тест синовлари абитуриентларнинг тайёргарлик даражасини тизимли ва асосли баҳолаш учун яратилган, турли шакл ва қийинлик даражасидаги параллел топшириқлар тизимини назарда тутади.
2-боб. Умумтаълим фанларини билиш даражасини аниқлаш бўйича тест синовини ташкил этиш тартиби
5. Умумтаълим фанлари бўйича тест топшириқлари формати (фан мазмуни таркиби, саволлар сони, топшириқлар тури, вақт меъёри), баҳолаш мезонлари, тест синовининг ўтказилиши муддатлари, шунингдек, талабгор томонидан тўлдириладиган ариза шакли Давлат тест маркази томонидан тасдиқланади ва унинг расмий веб-сайтига жойлаштирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Талабгор сертификат олиш мақсадида тест синовида қатнашиш учун «Абитуриентлар маълумотлари ва аризаларини рўйхатга олиш тизими» орқали электрон ариза бериб рўйхатдан ўтади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Рўйхатдан ўтиш қуйидаги ҳужжатлар асосида амалга оширилади:
шахсни тасдиқловчи ҳужжат: фуқаролик паспорти (фуқаролик паспорти бўлмаган тақдирда туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг яшаш гувоҳномаси) ёки ID картаси;
3,5 х 4,5 см ўлчамли оқ фондаги рангли фотосуратнинг электрон шакли (туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг яшаш гувоҳномаси билан мурожаат қилганда).
Талабгор учун Давлат тест марказининг расмий веб-сайтида шахсий кабинет яратилади.
Талабгор тўловни амалга оширгандан сўнг у рўйхатдан ўтган ва Давлат тест маркази билан оммавий оферта шартномаси тузилган ҳисобланади.
Қайд этилган ҳужжатлардан бирортаси мавжуд бўлмаса, тизим ҳужжатларни қабул қилишни рад этади.
Талабгор ҳақидаги маълумотларнинг тўғрилигига талабгорнинг ўзи шахсан жавобгар ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Давлат тест маркази томонидан талабгор тўғрисидаги шахсга доир маълумотлар махфийлиги таъминланади. Қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва суд томонидан расмий мурожаат бўлган тақдирда, ариза берувчилар тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Тест синовини ўтказиш жойи ва санаси Давлат тест маркази томонидан белгиланади.
Тест синовини ўтказиш санаси у ўтказиладиган кундан камида етти кун олдин эълон қилинади.
Талабгор тест синови ўтказиладиган сана ва жой тўғрисидаги маълумотга ўзининг шахсий кабинети орқали эга бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Талабгорнинг тест синовида белгиланган ўтириш ўрни Давлат тест маркази томонидан қуръа ташлаш йўли билан аниқланади ва далолатнома расмийлаштирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Тест синови бланкаларда ёки компьютер (онлайн платформа)да ўтказилиши мумкин. Тест синови Давлат тест маркази томонидан тасдиқланган имтиҳон комиссияси аъзолари ва кузатувчилар иштирокида ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Имтиҳон комиссияси ёзма ёки оғзаки тест синовлари белгиланганда шакллантирилади.
Имтиҳон комиссияси таркиби Давлат тест маркази директорининг буйруғи билан тасдиқланади, унга Давлат тест маркази ходимлари ва тажрибали педагоглар, малакали мутахассислар киритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Тест синови тегишли дастурий таъминот асосида компьютерда ўтказилганда билимни баҳолашнинг барча бўлимлари қамраб олинган ҳолда бир босқичда амалга оширилади.
12. Тест синови Давлат тест маркази масъул ходимининг раҳбарлигида ва кузатувида ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Тест синовлари махсус жиҳозланган, видеокузатув билан таъминланган ҳолда Давлат тест маркази вакилининг назорати остида онлайн ўтказилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Тест синови вақтида ҳар бир иш жойида бир нафар талабгор ўтиради. Тест синовини ўтказиш жараёни доимий видеотасвирга олинади.
13. Тест синовини ўтказиш учун кузатувчилар жалб этилиши мумкин.
14. Тест синовига жалб этилган имтиҳон комиссияси аъзолари ва кузатувчилар билан шартнома тузилади.
15. Талабгор шахсини тасдиқловчи ҳужжат асосида видео қайд этиш қурилмалари орқали текширишдан ўтгач тест синовига қўйилади.
16. Тест синови ўтказилаётган аудиторияга ҳар қандай қўлланма, адабиётлар, телекоммуникация ва техника воситаларини олиб кириш қатъиян ман этилади. Тест синовини ўтказиш жараёнига турли хатти-ҳаракатлар билан салбий таъсир қилиш: бошқа талабгорлар билан мулоқот қилиш, саволлар китоби варақларини йиртиш, саволлар китобини бошқа талабгорларга бериш, тест синовига ажратилган вақт тугагандан сўнг ёзишни давом эттириш, бошқа талабгорга бирорта буюм узатиш тақиқланади.
Ушбу талабларга риоя қилмаган талабгор синовдан далолатнома билан четлаштирилади. Четлаштириш далолатномаси имтиҳон комиссияси раиси ва Давлат тест марказининг тест синовини кузатиб борувчи масъул ходими томонидан расмийлаштирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Четлаштириш далолатномаси натижаларнинг ҳисобланмаслигига асос бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
17. Тест синовлари натижалари улар якунланган кундан бошлаб йигирма иш кунидан кечикмай Давлат тест марказининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3-боб. Тўлов шартлари
18. Тўлов талабгор томонидан амалдаги электрон тўлов тизимлари орқали ариза берилган кундан бошлаб уч кун мобайнида амалга оширилади.
Тўлов тўғрисидаги маълумотни талабгор ўзининг шахсий кабинети орқали билади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
19. Агар ариза берувчи турли сабабларга кўра тест синовларида иштирок эта олмайдиган бўлса, Давлат тест марказига тест синовлари ўтказиладиган кундан камида уч кун олдин ёзма ва электрон шаклда мурожаат этиши лозим.
Узрли сабабга кўра (касаллиги ёки оила аъзоларининг вафот этганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этганда) тест синовларида қатнаша олмаган талабгор тест синови бошланган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида ушбу ҳолатни тасдиқловчи ҳужжатларни Давлат тест марказига бевосита ёки электрон тарзда тақдим этиши лозим.
Бунда талабгорнинг аризасига мувофиқ навбатдаги тест синовларига киритилиши таъминланади ёки тўланган тўлов тўлиқ миқдорда талабгорга қайтарилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
20. Талабгор тест синовига кечиккан ёки сабабсиз келмаган ҳолларда, унинг аризасига биноан талабгор томонидан амалга оширилган тўловнинг 50 фоиз миқдори қайтарилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
21. Тест синови ўтказилиши жараёнида талабгор бир вақтда фақат битта умумтаълим фанидан тест топширишига рухсат этилади.
4-боб. Апелляцияларни кўриб чиқиш тартиби
22. Тест натижаларидан норози бўлган талабгор тест синови натижалари эълон қилинган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида Давлат тест марказига ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ ёзма ёки электрон шаклда апелляция бериш ҳуқуқига эга.
Кейинги таҳрирга қаранг.
23. Апелляцияни кўриб чиқиш учун Давлат тест маркази директорининг буйруғи билан 5 ёки 7 нафар Давлат тест маркази ходимлари (умумий комиссия аъзолари сонининг ўттиз фоизидан ошмаган ҳолда) ва таълим тизими педагогларидан иборат бўлган Апелляция комиссияси тузилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Апелляция комиссияси таркибига Имтихон комиссияси аъзолари киритилмайди.
Апелляция икки ҳафта мобайнида кўриб чиқилади. Талабгор Апелляция комиссияси қарори тўғрисида ёзма ёки электрон шаклда хабардор қилинади.
24. Апелляцияни кўриб чиқиш натижалари бўйича қуйидаги қарорлардан бири қабул қилинади:
тест синови натижаларини ўзгаришсиз қолдириш ва апелляциянинг қаноатлантирилишини рад этиш;
тест синовлари натижаларини ўзгартириш ва апелляцияни қаноатлантириш.
Агар талабгор томонидан кўрсатилган далиллар тасдиқланмаса, апелляциянинг қаноатлантирилишини рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади.
Агар талабгор томонидан кўрсатилган далиллар асосли деб топилса, апелляция комиссияси қарори билан тест натижалари ўзгартирилади.
Апелляция комиссиясининг қарорлари ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда расмийлаштирилади.
25. Такрорий апелляцияга йўл қўйилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Талабгор Апелляция комиссиясининг қарори юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда судга шикоят қилиши мумкин.
(25-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
5-боб. Умумтаълим фанларини билиш даражасини баҳолашнинг давлат намунасидаги сертификатини бериш тартиби
26. Сертификат тест синовидан ижобий натижага эришган талабгорга тест синови натижалари эълон қилинган кундан бошлаб бир ҳафта мобайнида Давлат тест маркази директорининг буйруғи асосида электрон шаклда берилади. Талабгор сертификатни шахсий кабинети орқали юклаб олиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
27. Сертификатлар реестри Давлат тест маркази томонидан юритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Сертификатлар реестрида қуйидагилар кўрсатилиши лозим:
талабгорнинг фамилияси, исми, отасининг исми;
паспорт маълумотлари (серияси ва тартиб рақами, паспортнинг ким томонидан ва қачон берилганлиги) ёки туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома маълумотлари (тартиб рақами, гувоҳноманинг ким томонидан ва қачон берилганлиги);
Давлат тест марказининг сертификат бериш тўғрисидаги буйруғининг санаси ва тартиб рақами;
Кейинги таҳрирга қаранг.
сертификатнинг ҳисобга олиш серияси ва тартиб рақами;
сертификатнинг берилган санаси;
сертификатнинг амал қилиш муддати.
Кейинги таҳрирга қаранг.
28. Сертификатнинг ҳақиқийлиги тўғрисидаги маълумотларни Давлат тест марказининг расмий веб-сайти орқали текшириш имконияти яратилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6-боб. Якунловчи қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
29. Ушбу Низомни қўллашда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
30. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)

Умумтаълим фанларини билиш даражасини аниқлаш ва сертификат бериш тартиби тўғрисидаги низомга

1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг Апелляция комиссияси раисига

_________________________ дан

(Талабгорнинг Ф.И.О.)

АПЕЛЛЯЦИЯ ТЎҒРИСИДА АРИЗА

Талабгорнинг махсус коди: _______________

Жавоблар варақасининг

тартиб рақами: _______________

Умумтаълим фани номи: _________________________

Қуйидаги даъволарни кўриб чиқишингизни илтимос қиламан:

_________________________________________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________

Талабгорнинг имзоси: _______________

Шакл тўлдирилган сана: _______________

Бланканинг рўйхатдан

ўтказиш тартиб рақами: 0000000

(қирқиш чизиғи)

Апелляция тўғрисидаги ариза қабул қилинганлиги тўғрисидаги

ХАТ-ТАСДИҚНОМА

Талабгорнинг Ф.И.О.: __________________

Талабгорнинг махсус коди: ___________

Талабгорнинг имзоси: _________________

Шакл тўлдирилган сана: ________________

Аризани қабул қилиб олувчи масъул шахснинг Ф.И.О.: ______________________

Имзо: _____________

(МЎ)

Апелляция қабул қилинган сана: _________

Кейинги таҳрирга қаранг.

Умумтаълим фанларини билиш даражасини аниқлаш ва сертификат бериш тартиби тўғрисидаги низомга

2-ИЛОВА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ДАВЛАТ ТЕСТ МАРКАЗИ АПЕЛЛЯЦИЯ КОМИССИЯСИНИНГ

ХУЛОСАСИ

Талабгорнинг Ф.И.О.: _______________

Талабгорнинг махсус коди: __________

Умумтаълим фани: _________________

Ариза қабул қилинган сана: __________

Талабгорнинг даъвоси:

_________________________________________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________

Текшириш натижаси:

_________________________________________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________

Апелляция комиссиясининг қарори:

_________________________________________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________

Апелляция комиссияси раиси:

(имзо)

______________________

(Ф.И.О)

Апелляция комиссияси аъзолари:

(имзолар)

______________________

(Ф.И.О)

______________________

(Ф.И.О)

______________________

(Ф.И.О)

______________________

(Ф.И.О)

Сана: __ __ __ __ __ __

Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 12 октябрдаги 646-сон қарорига
2-ИЛОВА
(тавсифи)
Умумтаълим фанлари бўйича билиш даржасини баҳолаш тўғрисида сертификат А4 форматдаги оқ қоғозга офсет усулида босилади. Бунда бешта рангдан фойдаланилади: қора ранг — матн учун, яшил, кўк, қизил ранглар — расмларни тасвирлаш учун, оч жигарранг — фон учун. Варақнинг юқори қисмида 25 мм диаметрда Давлат герби жойлаштирилган.
Варақнинг қолган қисмига давлат тилида лотин ёзувида «O'ZBEKISTON RESPUBLIKASI VAZIRLAR MAHKAMASI HUZURIDAGI DAVLAT TEST MARKAZI. UMUMTAʼLIM FANINI BILISH DARAJASINI BAHOLASH TOʻGʻRISIDA SERTIFIKAT» сўзлари босилади. Сертификат олти рақамли тартиб рақамига эгадир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 12 октябрдаги 646-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 15-бандига қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
«Давлат тест маркази томонидан бериладиган умумтаълим фанини (чет тили бундан мустасно) билиш даражаси тўғрисидаги сертификатга эга бўлган абитуриентларга ушбу ҳолатни тасдиқловчи ҳужжатни қабул жараёнида тақдим этганда, сертификатдаги ўзлаштириш фоизига мос равишда олий таълим муассасалари бакалавриатининг кириш тест синовларида ушбу умумтаълим фанидан белгиланган максимал баллга нисбатан табақалаштирилган (пропорционал) балл берилади ҳамда улар ушбу фандан тест синови (касбий (ижодий) имтиҳон) топширмайди».
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2018 йил 20 февралдаги 130-сон қарорида:
а) 2-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «чет тилларини» сўзлари «умумтаълим фанларини» сўзлари билан алмаштирилсин;
8-банднинг 3-кичик бандидаги «чет тилларини» сўзлари «умумтаълим фанларини» сўзлари билан алмаштирилсин;
9-банднинг 3-кичик банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«3) умумтаълим фанларини билиш даражасини баҳолашнинг миллий тест тизимини ривожлантириш соҳасида:
халқаро эътироф этилган баҳолаш стандартлари асосида умумтаълим фанлари бўйича тест топшириқлари тузилмасини ишлаб чиқиш ва синовдан ўтказиш;
умумтаълим фанларини билиш ва эгаллаш даражасини аниқлаш бўйича халқаро эътироф этилган баҳолаш стандартлари талабларига мувофиқ тўлов асосида тест синовларини ўтказиш;
ривожланган мамлакатларнинг тажрибасига таянган ҳолда умумтаълим фанини билиш кўникмаларини баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш ва синовдан ўтказиш;
ойлик иш ҳақига устама белгиланган умумтаълим фанлари ўқитувчиларини кўп компонентли тест синовларидан ўтказиш;
умумтаълим фанларини билиш даражасига давлат намунасидаги сертификатни бериш;
умумтаълим фанларидан тест синовларидан ўтувчи шахслар учун ўқув-методик қўлланмаларни ишлаб чиқиш ва нашр қилиш;
ривожланган мамлакатлар тажрибасини ўрганиш асосида тест синовлари технологиясини такомиллаштириш;
тест материалларини ишлаб чиқишда ҳамда улардан фойдаланишда таълим муассасаларига ва бошқа муассасаларга методик ёрдам кўрсатиш».
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 апрелдаги 261-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш учун кириш тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 24-банди еттинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«махсус дастур орқали базага махсус код, қайд рақами, таълим тури, таълим муассасасининг номи, абитуриентнинг фуқаролиги, фамилияси, исми, отасининг исми, миллати, жинси, паспорт серияси ва рақами, яшаш жойи, туғилган йили ва жойи, ижтимоий келиб чиқиши, таълим олган таълим муассасаси тури, рақами ва номи, манзили ҳамда уни тугатган йили, диплом (шаҳодатнома ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжат) рақами, белгиланган тартибда берилган имтиёзлари ҳақида маълумот (агар ушбу имтиёзлар бўйича ҳужжатлар мавжуд бўлса) ҳамда тўлиқ давлат таъминотидаги етим болалар ва кўзи ожизлар тоифасига кирувчи шахс тўғрисидаги маълумот, ўқитиш тили, ихтисослиги, чет тили ва уни топшириш усулини киритиш».
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.10.2020 й., 09/20/646/1382-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.10.2021 й., 09/21/646/0963-сон; 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 03.08.2022 й., 09/22/425/0712-сон; 12.01.2024 й., 09/24/17/0019-сон; 08.10.2024 й., 09/24/640/0791-сон; 19.06.2025 й., 09/25/378/0518-сон; 15.09.2025 й., 09/25/578/0826-сон; 06.01.2026 й., 09/26/840/0012-сон; 02.02.2026 й., 09/26/35/0101-сон; 17.04.2026 й., 09/26/175/0373-сон; 30.07.2026 й., 09/26/411/0797-сон)