Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳалқимизнинг Мустақиллик куни ва Наврўз байрамларини ҳар йили оммавий тарзда нишонлаш анъанасини қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Умумҳалқ байрамлари — Мустақиллик куни ва Наврўзни ҳар йили нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш бўйича доимий ишловчи республика ташкилий қўмитаси
иловага мувофиқ тузилсин.
Қорақалпоғистон Республика, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, шунингдек, тегишли вазирликлар, идоралар, жамоат ташкилотлари ҳамда жамғармаларни жалб қилган ҳолда Мустақиллик куни ва Наврўз байрамларининг жойларда кенг нишонланишини ташкил этиш;
ҳар йили очиқ танловлар асосида мамлакатимиз пойтаҳтида ўтадиган байрам дастурларини танлаб олиш ваколати берилсин.
3. Белгилаб қўйилсинки, ўтказиладиган байрам тадбирлари:
Қорақолпоғистон Республикаси ва вилоятларда маҳаллий бюджетлар ҳамда жойлардаги ишлаб чиқариш корхоналари, хўжаликлар, жамғармалар ҳисобидан;
Тошкент шаҳрида республика бюджети ва Тошкент шаҳри маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан тенг улушларда қопланади.
4. Мазкур қарорнинг бажаралишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари И. Жўрабеков зиммасига юклансин.