Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Наманган вилоятининг Уйчи ва Учкурғон туманлари ташкил этилганлигининг 60 йиллиги муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. 1995 йил сентябрь ойининг биринчи ўн кунлигида Уйчи ва Учқўрғон туманлари ташкил этилганлигининг 60 йиллигини байрам қилишга бағишланган тантанали тадбирлар ўтказилсин.
2. Наманган вилояти ҳокимлиги:
Уйчи ва Учқўрғон туманларини 1995-96 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва ободонлаштириш бўйича комплекс чора-тадбирларни ўн кун муддатда ишлаб чиқсин ва амалга оширсин.
Объектлар қўрилиши ва ободонлаштириш ишлари Наманган вилояти, Уйчи ва Учқўрғон туманлари маҳаллий бюджетлари маблағлари ҳамда корхоналар, ташкилотлар ва ҳомийларнинг улуш қўшиб қатнашишлари ҳисобидан амалга оширилсин;
қишлоқ хўжалиги, ижтимоий соҳа, қурилиш саноат ҳамда Уйчи ва Учқўрғон туманлари ҳалқ хўжалиги бошқа тармоқларининг алоҳида ўрнак кўрсатган илғорларини мукофотлаш тўғрисида белгиланган тартибда таклиф киритсинн.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳудудий-ташкилий бўлимига юклансин.