Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Вазирлар Маҳкамаси қайд этадики, Ижтимоий таъминот вазирлиги унинг жойлардаги бўлинмалари фаолиятидаги жиддий камчиликлар нуқсонлар ҳамон сақланиб қолмоқда. Ҳайъат ва шахсан Вазир Б. Умурзоқов ислоҳотларни чуқур таҳлил қилмасдан эскирган cxeма бўйича раҳбарлик қилишни давом эттирмоқдалар, сусткашлик хотиржамлик ҳамда манманликка йўл қўймоқдалар, ишлашнинг янги илғор шаклларини жорий этишга юзаки ёндашмоқдалар.
Вазир ва вазирлик аппарати томонидан кўпгина вилоят, шаҳарлар, туманлар ижтимоий таъминот бўлимлари ишидаги боқимакдалик кайфиятлари, расмиятчилик фактлари қатъий принципни баҳоланмаяпти. Қорақалпоғистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги томонидан йўл қўйилган назоратсизлик, бепарволик туфали Тахиатош шаҳрида белгиланган нормалар ва қоидаларнинг қўпол равишда бузилишига ва пенсионерларнинг қонуний ҳуқуқларини камситилишига йўл қўйилган.
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Раҳбарлик ва талабчанликни бўшаштириб юборганлиги, мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан зарур чоралар кўрмаган. учун Ижтимоий таъминот вазири Б. Умурзоқовга қаттиқ хайфсан эълон қилинсин. Унга вазирлик ва жойлардаги ижтимоий таъминот орган, ишини тубдан қайта қуриш, топширилган иш учун раҳбар кадрларга нисбатан талабчанликни кучайтириш топширилсин.
2. Ижтимоий таъминот вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 1995 йилнинг 1 октябригача мавжуд камчиликларни бартараф этиш, аҳолини ижтимоий таъминот даражасини ҳозирги замон талабларига мувофиқлаштириш юзасидан кўрилган чоралар тўғрисида хабар берсинлар.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари С. Саидқосимов зиммасига юклансин.