Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг
Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, юридик-техник жиҳатдан расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисида услубий кўрсатмаларга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2012 йил 9 апрелдаги 83-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2352, 2012 йил 9 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 15-сон, 173-модда) билан тасдиқланган Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, юридик-техник жиҳатдан расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисида
услубий кўрсатмаларга иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ҳамда Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.
3. Қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва туркумлаш бошқармаси ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» — «Собрание законодательства Республики Узбекистан»да ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинишини таъминласин.
4. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, юридик-техник жиҳатдан расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисида услубий кўрсатмаларга киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришлар
қуйидаги мазмундаги иккинчи ва учинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Хўжалик бошқаруви органлари ваколатига кирувчи масалалар ва корпоратив муносабатларни қонуности ҳужжатларини қабул қилиш ёки маъмурий усуллар орқали тартибга солиш тақиқланади.
Қонуности ҳужжатларининг лойиҳаларига жисмоний ва юридик шахслар учун жавобгарлик белгиловчи ҳуқуқий нормалар киритилиши тақиқланади.»;
2. Қуйидаги мазмундаги 581-банд билан тўлдирилсин:
«581. Янги қонун лойиҳасини ишлаб чиқишда уни амалга оширишга қаратилган ҳаволаки нормалар янги қонун билан бирга ёки қонунда белгиланган муддатда ишлаб чиқилади.».
қуйидаги мазмундаги саккизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси билан — ер қаърини геологик ўрганиш, ундан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш, шунингдек, кончилик соҳасидаги муносабатларни бошқаришга оид лойиҳалар;»;