toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 23.04.2025
Ҳужжат 23.09.1992 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
МАҲАЛЛИЙ САНОАТ, АҲОЛИГА МАИШИЙ ХИЗМАТ КЎРСАТИШ, ДАВЛАТ САВДОСИ ҲАМДА УМУМИЙ ОВҚАТЛАНИШ КОРХОНАЛАРИ ВА ТАШКИЛОТЛАРИНИ ДАВЛАТ ТАСАРРУФИДАН ЧИҚАРИШ ВА ХУСУСИЙЛАШТИРИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 апрелдаги 247-сонли «Бўш турган давлат кўчмас мулк объектларини хатловдан ўтказиш ва улардан самарали фойдаланишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ ва бозор муносабатларини кенг жорий қилиш, ташаббус ва тадбиркорликни ривожлантириш, давлат тасарруфидан чиқариш ва мулкчиликнинг жамоа ҳамда хусусий шаклларини шакллантириш учун шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва хусусийлаштириш қўмитаси, «Маҳаллий саноат» давлат корпорацияси, Ўзбекистон давлат акционерлик «Савдо» уюшмаси ва Ўзбекистон Республика аҳолига маиший хизмат кўрсатувчи корхоналар ва ташкилотлар уюшмасининг маҳаллий саноат, аҳолига маиший хизмат кўрсатиш, давлат савдоси ҳамда умумий овқатланиш корхоналари ва ташкилотларини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришга доир чора-тадбирларни босқичма-босқич амалга ошириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Маҳаллий саноат, маиший хизмат кўрсатиш, савдо ва умумий овқатланиш давлат корхоналарини 1992 — 1993 йилларда мулкчиликнинг бошқа шаклларига айлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар 1—3-иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин.
*1—3-иловалар берилмайди.
2. Давлат мулкини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришни амалга оширишда, кўрсатилган тармоқларнинг ўзига хос хусусиятлари ҳисобга олиниб, қуйидаги қонун-қоидаларга амал қилинсин:
ижтимоий адолатни, ҳар бир ходим ва бутун меҳнат жамоаси манфаатлари ва ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлаш;
давлат тасарруфидан чиқарилаётган ва хусусийлаштириладиган корхоналар (ташкилотлар)нинг ташкилий-ҳуқуқий шаклларини меҳнат жамоаси томонидан мустақил равишда белгилаш;
меҳнат жамоаларининг талабномаларига кўра қуйи тузилма бўғинларни, уларнинг тайёрлигини ҳисобга олган ҳолда, мулкчиликнинг бошқа шаклларига биринчи навбатда айлантириш;
мазкур корхонадан пенсияга чиққан меҳнат фахрийларига, шунингдек, ушбу корхонада камида 10 йил ишлаган меҳнат жамоаси аъзоларига имтиёзли шартларда ва пулини бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан акцияларни, мулкни сотиб олиш имкониятини бериш;
давлат тасарруфидан чиқарилаётган корхоналарнинг ўз балансларида бўлган ижтимоий инфраструктура ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш объектларини меҳнат жамоаларининг ўз мулки қилиб бепул бериш;
қурилиши тугалланмаган объектларни ва давлат корхоналари (ташкилотлари)ни, уларнинг таркибий бўлинмаларини асосан кимошди савдоси орқали ва танловлар бўйича шахсий мулк қилиб сотишни амалга ошириш;
давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнларининг тўлиқ ошкоралигини, улардан тармоқ ходимларининг муфассал хабардорлигини ҳамда уларнинг корхоналар жамоалари, касаба уюшмалари ва жамоат ташкилотлари томонидан назорат қилинишини таъминлаш.
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, унинг ҳудудий бошқармалари «Маҳаллий саноат» корпорацияси, «Ўзбексавдо», «Ўзмаишийхизмат» уюшмалари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманларнинг ҳокимликлари билан биргаликда тегишли ҳудудлардаги маҳаллий саноат, аҳолига маиший хизмат кўрсатиш, савдо, умумий овқатланиш корхоналарини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришга доир чора-тадбирларни белгиланган муддатларда амалга оширишни, уларга амалий ёрдам кўрсатишни таъминласинлар.
Белгилаб қўйилсинки, 5 млн. сўм ва ундан ортиқ устав фонди бўлган корхоналарни мулкчиликнинг бошқа шаклларига, айлантириш Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг, 5 млн. сўмдан кам бўлганда эса — унинг ҳудудий бошқармаларининг қарорига мувофиқ амалга оширилади.
4. Давлат мулкини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тартибини қатъий белгиловчи қуйидаги вақтинчалик меъёрий ҳужжатлар тасдиқлансин:
Ўзбекистон Республикаси давлат мулкини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш учун талабномалар бериш ва кўриб чиқиш тартиби тўғрисида Вақтинчалик низом (4-илова);
давлат мулкини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш бўйича комиссия тўғрисида Вақтинчалик низом (5-илова);
мулкка эгалик қилиш ҳуқуқини тасдиқловчи ордерлар бериш тартиби ҳақида Вақтинчалик низом (6-илова);
Кейинги таҳрирга қаранг.
давлат корхоналарини акционерлик жамиятларига, жавобгарлиги чекланган жамиятларга ва бошқа хўжалик жамиятларига, ширкатларга ҳамда жамоа корхоналарига айлантириш тўғрисида Вақтинчалик низом (7-илова);
давлат корхоналарини кимошди савдоси орқали хусусийлаштириш тўғрисида Вақтинчалик низом (8-илова);
давлат корхоналарини танлов бўйича хусусийлаштириш тўғрисида Вақтинчалик низом (9-илова).
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси:
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддат ичида Давлат мулкини ва акцияларни бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотиб олиш, сотиш тартиби тўғрисида Вақтинчалик низомни ишлаб чиқсин ва қабул қилсин;
давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш борасида тўпланган тажрибани ҳисобга олиб 4 ва 5-бандларда кўрсатилган пухта ишланган меъёрий ҳужжатларни тасдиқлаш учун 1993 йилнинг I чорагида Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
1992 йилнинг 1 апрелида ўтказилган асосий фондларни баҳолашни ҳисобга олиб давлат тасарруфидан чиқарилиши ва хусусийлаштирилиши керак бўлган объектларнинг дастлабки нархларини белгилаш бўйича тармоқ меъёрий ва услубий тавсияномаларни бир ой муддат ичида ишлаб чиқсин ва уларни вазирликлар, идораларга, уюшмалар, концернлар, корпорациялар ва бошқа хўжалик бирлашмаларига етказиш;
берилган ҳуқуққа мувофиқ акционерлик жамиятлари, бошқа хўжалик жамиятлари ва ширкатларнинг таъсисчиси ҳуқуқи билан чиқсин ва давлат корхоналари ва ташкилотларини қайта ўзгартириш тугаллангач давлат мулкида қолган акциялар (пайлар, улушлар)ни сақлаш ва бошқариш ҳуқуқи билан «Ўздавжамғарма»га берсин.
6. Белгилаб қўйилсинки:
маҳаллий саноат, аҳолига маиший хизмат кўрсатиш савдо ва умумий овқатланиш корхоналари (ташкилотлари) 10-иловага мувофиқ давлат тасарруфидан чиқарилмайди ва хусусийлаштирилмайди;
Кейинги таҳрирга қаранг.
«Файз» ишлаб чиқариш бирлашмаси, «Полимер» ишлаб чиқариш бирлашмаси, Уйчи пиллакашлик ишлаб чиқариш бирлашмаси ва Улуғбек номидаги Самарқанд пластмасса буюмлари заводини мулкчиликнинг бошқа шаклларига айлантириш Вазирлар Маҳкамасининг махсус қарори билан амалга оширилади;
меъёрлаштирилган товарлар, нон-булка маҳсулотлари сотувчи савдо корхоналарини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси (унинг ҳудудий органлари), «Ўзбексавдо» уюшмаси (унинг ҳудудий савдо-саноат концернлари) билан янги хусусий мулк эгаси ўртасида томонларнинг ўзаро мажбуриятлари тўғрисида битимлар тузилган тақдирда амалга оширилади;
умумий таълим мактабларига, интернатларга, олий ва ўрта махсус ўқув юртларига, ҳунар-техника билим юртларига, завод ва фабрикалар жамоаларига хизмат кўрсатувчи умумий овқатланиш давлат корхоналарини мулкчиликнинг бошқа шаклларига айлантириш хизмат кўрсатилаётган жамоаларнинг манфаатларини ҳисобга оладиган томонларнинг ўзаро мажбуриятлари тўғрисида тузилган битим асосида амалга оширилади.
7. «Маҳаллий саноат» давлат корпорацияси 15 кун муддат ичида, «Ўзмаишийхизмат», «Ўзбексавдо» уюшмалари — бир ой мобайнида Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасига 1992 — 1993 йилларда — биринчи босқичда давлат тасарруфидан чиқарилиши ёки хусусийлаштирилиши мўлжалланаётган корхона (ташкилот)ларнинг объектлар бўйича рўйхатини меҳнат жамоалари томонидан танланган қайта ўзгартиришнинг ташкилий-ҳуқуқий шаклларини кўрсатган ҳолда тақдим этсинлар.
8. Мулкчиликнинг бошқа шаклларига айлантирилиши керак бўлган маҳаллий саноат, аҳолига маиший хизмат кўрсатиш, савдо ва умумий овқатланиш корхоналари ва ташкилотлари мулкининг қийматини баҳолаш Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 26 июндаги 171-сон қарори билан тасдиқланган, пулини тўлаб қайта сотиб олиш, сотиш, акционерлик жамиятига ва жавобгарлиги чекланган жамиятга айлантириш мумкин бўлган давлат корхоналари ва ташкилотлари мулки қийматини баҳолаш тўғрисидаги Низомга ва Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 18 июндаги 293-сон қарори билан тасдиқланган асосий фондлар қийматини қайта ҳисоблаб чиқиш Тартибига мувофиқ амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Белгилаб қўйилсинки:
маҳаллий саноат, аҳолига маиший хизмат кўрсатиш, савдо ва умумий овқатланиш давлат корхоналарини акционерлик жамиятларига айлантиришда меҳнат жамоалари аъзолари ўртасида корхона акцияларининг камида 60 фоизини уч йилгача бўлган муддатда бўлиб-бўлиб сотиш ва сотиб олиш ҳуқуқи билан сотиш назарда тутилсин. Қолган қисми турдош корхоналар, нодавлат юридик ва жисмоний шахслар ўртасида тарқатилиши, шунингдек, давлат мулки сифатида сақланиши мумкин;
Кейинги таҳрирга қаранг.
хусусийлаштирилган давлат мулки негизида хусусий корхоналар ташкил этиш Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 26 февралдаги 85-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида хусусий тадбиркорлик тўғрисидаги Низомга мувофиқ амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси «Маҳаллий саноат» давлат корпорацияси, «Ўзбексавдо», «Ўзмаишийхизмат» уюшмалари иштирокида давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида қарор қабул қилишда томонларнинг ўзаро мажбуриятлари тўғрисида аризачилар билан битимлар тайёрласин ва тузсин, уларда давлат эҳтиёжлари ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида муайян давр учун қайта ўзгартирилган корхонанинг йўналишини, товарларнинг айрим турларини ишлаб чиқариш, маҳсулотлар етказиб бериш, ишлар, хизматларни бажариш ҳажмларини сақлаб қолиш назарда тутилсин.
«Ўзшартномасавдо» республика аҳолиси ва халқ хўжалиги эҳтиёжлари асосида давлат тасарруфидан чиқарилган ва хусусийлаштирилган корхоналар ўртасида кўрсатиб ўтилган битимларга мувофиқ давлат эҳтиёжлари учун ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида маҳсулотлар етказиб бериш, ишлар, хизматларни бажариш учун буюртмаларни жойлаштирсин.
«Ўзшартномасавдо», «Ўзбошенгилтаъминотсотиш», «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси, «Ўзбексавдо» уюшмаси битимларни имзолаган корхоналарга моддий-техника ресурсларининг зарур лимитларини ажратишни ҳамда давлат эҳтиёжлари ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар (ишлар, хизматлар)ни етказиб бериш учун ўз вақтида шартномалар тузишни таъминласинлар.
11. «Маҳаллий саноат» давлат корпорацияси, «Ўзбексавдо», «Ўзмаишийхизмат» уюшмалари:
ўз таркибларига кирувчи корхоналар ва ташкилотлар меҳнат жамоаларида давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнининг иқтисодий ва ижтимоий моҳияти тўғрисида, давлат корхоналарини қайта ўзгартиришнинг турли ташкилий-ҳуқуқий шаклларининг ўзига хос хусусиятлари, меҳнат жамоаларининг ҳуқуқлари, ходимларни ижтимоий ҳимоя қилиш чоралари ҳақида ва хусусийлаштириш билан боғлиқ бошқа масалалар бўйича тушунтириш ишларини олиб борсинлар;
корхоналар ва уларнинг бўлинмалари меҳнат жамоаларининг давлат тасарруфидан чиқаришни амалга оширишда мавжуд хўжалик тузилмаларига кириш ёки чиқиш ва янги ташкил этилганларига кириш тўғрисида мустақил қарор қабул қилиш ҳуқуқини кафолатласинлар;
давлат корхоналари ва ташкилотларини мулкчиликнинг бошқа шаклларига айлантиришга доир зарур тайёргарлик ҳужжатларини ишлаб чиқишни таъминласинлар.
12. «Маҳаллий саноат» давлат корпорациясига, «Ўзмаишийхизмат», «Ўзбексавдо» уюшмаларига пулини тўлаб қайта сотиб олишдан, сотишдан, корхоналар ва ташкилотларнинг давлат мулкини сотишдан бюджетга тушиши керак бўлган маблағларнинг умумий суммасидан, улардан янги ишчи ўринлари яратиш, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги йўли билан ўтказилаётган чора-тадбирларга қўшимча равишда, бўшаб қолган ходимларни қайта тайёрлашда фойдаланиш учун, 10 фоиз ажратмалар ҳисобига махсус фондлар ташкил этишга рухсат берилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги «Маҳаллий саноат» давлат корпорацияси, «Ўзбексавдо», «Ўзмаишийхизмат» уюшмалари билан биргаликда бўшаб қолган ходимларни қайта тайёрлаш, ишга жойлаштириш ва Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолини иш билан таъминлаш ҳақида»ги Қонунига мувофиқ уларнинг бошқа ҳуқуқларини таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқсин ва амалга оширсин.
«Маҳаллий саноат» давлат корпорацияси, «Ўзмаишийхизмат», «Ўзбексавдо» уюшмалари маҳаллий саноат ва коммунал-маиший хизмат корхоналари, давлат савдоси, умумий овқатланиш ва матлубот кооперацияси ходимларининг касаба уюшмалари Марказий Қўмитаси иштирокида:
давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш даврида корхона маъмуриятининг илгари тузилган жамоа шартномаларининг барча қоидаларига албатта риоя қилишини;
қайта тузилган корхона (ташкилот) давлат рўйхатига олинган пайтдан бошлаб уч ой мобайнида янги жамоа шартномалари тузишини;
тармоқларда банд бўлган ёлланма ходимлар ижтимоий манфаатларининг ҳимоя қилинишини таъминласинлар.
13. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги давлат мулки фонди:
«Маҳаллий саноат» давлат корпорацияси, «Ўзбексавдо» ва «Ўзмаишийхизмат» уюшмаларига давлатга тегишли улушлар (пайлар, акциялар)га мувофиқ акционерлик жамиятлари, бошқа жамиятлар ва ширкатлар фаолиятига раҳбарлик қилиш ҳуқуқларини беришни;
шартнома асосида акционерлик жамиятларига, уларни ривожлантириш учун, давлатга тегишли акциялар бўйича дивидендларнинг бир қисмини беришни амалда қўллансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
14. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига:
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, «Маҳаллий саноат» давлат корпорацияси, «Ўзбексавдо», «Ўзмаишийхизмат» уюшмалари билан биргаликда давлат тасарруфидан чиқарилиши ёки хусусийлаштирилиши керак бўлган корхоналар (ташкилотлар)нинг кредитор қарзларини узиш механизми масаласини 15 кун муддат ичида ишлаб чиқиш;
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1991 йил 19 ноябрдаги 426-XII-сон қарорига мувофиқ давлат тасарруфидан чиқариладиган ёки хусусийлаштириладиган савдо ва умумий овқатланиш корхоналари ҳамда ташкилотларининг мулкларини сотиб олишда юридик ва жисмоний шахсларга қарз беришни назарда тутиш тавсия этилсин.
15. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосарлари А.Н. Возненко ва Б.С. Ҳамидов ўртоқлар зиммасига юклатилсин. Ушбу қарорнинг қандай амалга оширилаётганлиги 1993 йилнинг январь ойида, ундан кейин эса йилнинг ҳар чорагида бир марта кўриб чиқилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1992 йил 23 сентябрь,
443-сон
Вазирлар Маҳкамасининг
1992 йил 23 сентябрдаги 443-сон қарорига
4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасининг давлат мулкини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш учун талабнома бериш ва кўриб чиқиш тартиби тўғрисида
ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМ
1. Давлат (республика ва коммунал) мулкини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш учун талабнома Ўзбекистон Республикаси давлат корхоналари ва мулкчиликнинг аралаш шаклидаги корхоналари меҳнат жамоалари, уларнинг бўлинмалари, нодавлат юридик шахслари, фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар, хорижий юридик ва жисмоний шахслар (бундан кейин матнда аризачилар дейилади) томонидан берилади.
2. Давлат мулкини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш учун талабнома аризачи томонидан:
республика мулки объектлари бўйича — Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасига,
коммунал мулк объектлари бўйича — Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки Қўмитасининг ҳудудий бошқармаларига берилади.
3. Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш билан боғлиқ, харажатларни компенсация қилиш учун аризачи банк муассасалари орқали талабнома берилган органнинг ҳисоб счётига қуйидаги миқдорларда махсус йиғим тўлайди;
Ўзбекистон Республикаси давлат корхоналари, мулкчиликнинг аралаш шаклидаги корхоналари меҳнат жамоалари, уларнинг бўлинмалари, нодавлат юридик шахслар учун — 5000 сўм;
хорижий юридик шахслар учун — 100 доллар;
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун — 1000 сўм;
хорижий жисмоний шахслар учун — 50 доллар.
Махсус йиғимлардан тушган маблағлардан фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси томонидан тасдиқланадиган тегишли низом билан белгиланади.
Махсус йиғимни тўлаганлик тўғрисидаги квитанция талабномага илова қилинган бўлиши керак. Тўланган йиғим суммаси, талабномани кўриб чиқиш натижаларидан қатъий назар, аризачига қайтариб берилмайди.
4. Талабнома Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан рўйхатдан ўтказиш дафтарида қайд қилинади. Тасдиқланган шакл бўйича (1-илова) берилган талабнома 2—4-иловаларга мувофиқ шартлар бўйича ва махсус йиғимни тўлаганлик тўғрисидаги квитанция тақдим этилган тақдирда рўйхатга олинади.
5. Нодавлат юридик шахснинг талабномаси таъсисчилар ёхуд корхона раҳбари томонидан имзоланади. Аризачининг имзоси корхона муҳри билан тасдиқланади.
Нодавлат юридик шахснинг талабномасига нотариус томонидан ёхуд юридик шахсни рўйхатга олувчи орган томонидан (ҳокимлик томонидан, жамоат ташкилотлари учун — Адлия вазирлиги томонидан, қўшма корхоналар учун — Молия вазирлиги томонидан) тасдиқланган унинг рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси илова қилинади. Бунда мулкчиликнинг аралаш шаклига асосланган юридик шахслар хусусийлаштирилаётган корхоналар, улушлар ва акцияларнинг сотиб олувчилари бўлишлари ва агар ушбу юрдик шахсларнинг мулкдаги давлат йўли билан иштироки кўпи билан 50 фоизни ташкил этса, талабнома беришлари мумкин.
6. Жисмоний шахс (Ўзбекистон Республикаси фуқароси, хорижий давлатларнинг фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар)нинг талабномаси улар томонидан имзоланган бўлиши керак. Имзоларни муҳр билан тасдиқлаш талаб этилмайди. Талабномага махсус йиғим тўланганлиги тўғрисидаги квитанция, хусусийлаштирилаётган корхона меҳнат жамоаси аъзоларининг жисмоний шахс томонидан корхона (ташкилот) мулкини сотиб олиш учун розилиги тўғрисидаги йиғилиш баёни ва имзолаш варақаси илова қилинган бўлиши керак. Жисмоний шахснинг талабномаси қарорни қабул қилишга меҳнат жамоаси аъзоларининг камида учдан икки қисми овоз берган тақдирда кўриб чиқиш учун қабул қилинади.
Хорижий жисмоний шахслар учун талабнома уларнинг тўлов қобилиятлари тўғрисидаги банк кафолатлари билан асосланиши керак.
7. Давлат корхонаси (ташкилоти), унинг бўлинмалари талабномаси кўриб чиқиш учун шу шарт билан қабул қилинадики, корхонани, бўлинмаларни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш ниятини амалга ошириш ҳақидаги қарор ва унинг ташкилий-ҳуқуқий шакллари меҳнат жамоаси умумий йиғилиши (конференцияси) томонидан унинг аъзолари учдан икки қисми томонидан қабул қилинган бўлиши керак. Талабнома бунинг учун умумий йиғилиш (конференция) вакил қилган меҳнат жамоаси, корхона, бўлинма аъзоси томонидан имзоланади.
Меҳнат жамоаси талабномасига корхона муҳри билан тасдиқланган меҳнат жамоаси умумий йиғилиши (конференцияси) баёнидан кўчирма ва корхона, бўлинма меҳнат жамоаси аъзоларининг имзолаш варақаси (2 — 3-илова) илова қилинади.
Меҳнат жамоаси конференцияси ўтказилган тақдирда конференция баёнидан кўчирмага бўлинмалар умумий мажлисларининг баёнлари ва корхона бўлинмалари меҳнат жамоалари аъзоларининг имзолаш варақаси илова қилинади.
8. Ижара корхонаси жамоаси ижара шартномаси билан белгиланган муддат тугагунга қадар ижарага олинган мулкни сотиб олиш, ижара корхонасини акционерлик жамиятига, жавобгарлиги чекланган жамиятга, ширкатга ва бошқаларга айлантириш учун талабнома бериш ҳуқуқига эга. Ижарачилар жамоасининг талабномаси давлат корхоналари жамоалари учун белгиланган тартибда кўриб чиқилади.
Ижарачилар жамоасининг талабномасига, 4 ва 7-бандларда санаб ўтилганлардан ташқари, қўшимча равишда ижара шартномасининг нусхаси илова қилинади. Бошқарув органи томонидан ижара корхонасини тегишли равишда қайта ўзгартириш ўтказилганлиги тўғрисида қарор қабул қилингандан сўнг илгари тузилган ижара шартномаси қонунда белгиланган тартибда бекор қилинади.
9. Давлат мулкини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисидаги қарорни:
республика мулки объектлари бўйича — Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси;
Қорақалпоғистон Республикасининг республика мулкига тегишли объектлар бўйича — Давлат мулки қўмитаси ҳудудий бошқармасининг тақдимига кўра Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши;
коммунал мулк бўйича — Давлат мулки қўмитаси ҳудудий бошқармасининг тақдимига кўра вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари қабул қиладилар.
10. Талабномаларни рўйхатга олишни амалга оширувчи орган рўйхатга олган кундан бошлаб икки ой муддат ичида қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилишга мажбурдир:
объектнинг давлат тасарруфидан чиқарилишини ёки хусусийлаштирилишини ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилиш, тегишли комиссия ташкил этиш ва унинг кўриб чиқиши учун талабнома бериш;
Ўзбекистон Республикасининг «Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида»ги Қонуни 8-моддасининг 5-бандида қайд этилган сабабларга кўра ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари билан назарда тутилган асосларда давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришни рад этиш.
Давлат мулки қўмитасининг рўйхатга олган органи қабул қилинган қарор тўғрисида аризачига ёзма хабар беришга мажбурдир.
11. Корхонани (ташкилотни), унинг бўлинмасини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш учун талабнома берилган вақтдан ҳамда бу мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни бошқариш ҳуқуқини бошқа мулкдорга бериш вақтигача маъмурий бошқарув органларининг корхонани қайта тузиши, тугатиши, тузилмасини, штат жадвалини ўзгартириши, ходимларни ишдан бўшатиши (ўз хоҳиши билан ишдан бўшаш бундан мустасно) ман этилади.
Давлат мулкини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш учун талабнома бериш ва кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги Вақтинчалик низомга
1-ИЛОВА
Рўйхатга олиш №‎

Ўзбекистон Республикаси
‎Давлат мулкини бошқариш ва
‎хусусийлаштириш қўмитаси‎

‎‎199 ___ йил «____» _______________

‎‎________________________‎
вилояти бўйича бошқарма‎‎

ТАЛАБНОМА‎

‎‎
‎‎____________________________________________________________________________________

(тўлиқ манзили, телефон, факс, телекс)‎‎

‎‎ ‎‎________________________________________________________даги________________________‎

‎‎‎‎‎‎____________________________________________идорагақарашли___________________________

_____________________‎_ корхонаси (бўлинма)ни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш

‎‎(номи)‎

‎‎тўғрисида қарор қабул қилишингизни ва уни _______________________________________________

(жамоа, очиқ ёки ёпиқ типдаги акционерлик жамияти, хусусий, ‎‎

_______________________________________________________ га айлантиришингизни сўрайман.‎‎
сотиб олган ҳолда ижара ва бошқа шакллар)‎‎‎


‎‎Аризачи_______________________________________________________________________

(Фуқаронинг ф. и. о. ташкилотнинг — нодавлат юридик шахс,‎‎

______________________________________________________________________________‎‎‎

‎‎меҳнат жамоаси, корхона, бўлинманинг номи)

‎‎‎‎Манзили, индекс ________________________________________________________________

(жисмоний шахс учун — доимий яшаш жойи)‎

‎‎телефон, телекс, факс ____________________________________________________________
‎‎Аризачи тўғрисида маълумотлар ___________________________________________________

(жисмрний шахс учун — паспорт

‎‎______________________________________________________________________________‎‎‎

серияси ва №, ким томонидан, қачон берилган, нодавлат юридик шахс‎

‎‎‎‎______________________________________________________________________________‎‎‎

‎‎учун — рўйхатга олиш номери, давлат рўйҳатига олиш қачон ўтказилган)

‎‎Аризачининг ҳисоб счёти № _______________________________________________________

(корхона меҳнат жамоасининг,

‎‎‎‎______________________________________________________________________________‎‎‎‎

‎ ‎

‎нодавлат юридик шахснинг)

‎‎Юридик шахснинг ташкилий-ҳуқуқий шакли __________________________________________
‎‎‎‎______________________________________________________________________________‎‎

(мулкчилик шакли, давлат органлари, жамоат ташкилотлари, жамоат‎

‎‎‎‎‎‎_____________________________________________________________________________‎‎‎‎ ‎‎

фондларининг устав сармоясидаги улушлари, % %)‎‎

‎‎‎‎Аризачи______________________________________________________________________

(Ф. И. О., лавозими)‎

‎‎‎‎‎‎‎‎_____________________________________________________________________________‎‎‎‎ ‎‎

(имзо)

199 ___й., «___» ‎‎_____________

М. Ў.‎

Изоҳ: Ҳужжатни тўлдиришда тузатиш ва ўчиришларга йўл қўйилмайди.
Давлат мулкини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш учун талабнома бериш ва кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги Вақтинчалик низомга
2-ИЛОВА

‎________________________________________________
меҳнат жамоаси, ‎бўлинма умумий

(номи‎)

йиғилиши (конференцияси)нинг _____________________________ -сон баёнидан‎‎


‎КЎЧИРМА‎

199 __йил «__» ____________‎

_________________________‎_____________________ шаҳри
‎‎

‎‎Корхона, бўлинма ходимларининг умумий йиғилиш (конференция) ўтказилаётган кундаги рўйхат бўйича сони ____ киши. Қатнашди _____________ киши.

Кун тартиби‎

______________________________________________________________‎давлат корхонаси‎‎

(номи)‎‎‎

‎‎‎‎(бўлинмаси)ни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида.‎

‎‎Масала бўйича сўзга чиққанлар: ___________________________________________________

‎‎_____________________________________________________________________________


‎ҚАРОР ҚИЛДИЛАР:‎

1. __________________________________________________‎‎ меҳнат жамоаси томонидан‎

‎‎(номи)

корхона, бўлинмани давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш юзасидан ариза берилсин.‎‎
‎‎2. Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш учун талабномани тасдиқлаш учун _____________________________________________________________________________
‎(фамилияси, исми, отасининг исми)‎

вакил қилинсин.‎

‎‎‎‎3. __________________________________________ корхонани давлат тасарруфидан чиқариш

‎‎(фамилияси, исми, отасининг исми)‎

‎‎ва хусусийлаштириш бўйича комиссия таркибига киритиш ва унда меҳнат жамоаси манфаатларини ифодалаш учун вакил қилинсин.

‎‎_______ -киши, корхона, бўлинма меҳнат жамоаси аъзоларининг рўйхат бўйича сонидан _______ фоизи (меҳнат жамоаси аъзоларининг имзолаш варақалари асосида 3-иловага мувофиқ белгиланади) маъқуллаб овоз берди.

‎‎______ -киши, корхона, бўлинма меҳнат жамоаси аъзоларининг рўйхат бўйича сонидан _______ фоизи қарши овоз берди.




‎‎‎Умумий йиғилиш (конференция) раиси

_________________________
‎(ф. и. о., имзо)‎

‎‎‎


‎‎‎Умумий йиғилиш (конференция) котиби ‎‎‎


‎_________________________
‎(ф. и. о., имзо)‎ ‎

Муҳр билан тасдиқланган (М. Ў.)‎‎‎

Давлат мулкини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш учун талабнома бериш ва кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги Вақтинчалик низомга
3-ИЛОВА
............Меҳнат жамоаси томонидан корхонани, бўлинмани давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида ‎қарор қабул қилган корхона, бўлинма____________________
‎________________________________________ ‎меҳнат жамоаси аъзоларининг

‎(номи)‎

ИМЗОЛАШ ВАРАҚАСИ‎

Бўлинма‎

Фамилияси, исми, отасининг исми‎

Имзо‎

1.‎
2.‎
3.‎
4.‎
‎‎Корхона, бўлинма меҳнат жамоаси умумий йиғилиши (конференцияси) раиси _____________________________________________________________________________‎
(ф. и. о., имзо)‎

Котиб ______________________________________________‎‎

(ф. и, о., имзо)‎

‎‎Муҳр билан тасдиқланган (М. Ў.)‎

Давлат мулкини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш учун талабнома бериш ва кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги Вақтинчалик низомга
4-ИЛОВА
Давлат тасарруфидан чиқариш (хусусийлаштириш)га тавсия этилган объектлар тўғрисидаги маълумотлар
РЎЙХАТИ
1. Корхона (ташкилот) фаолиятининг ихтисоси ва ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар (ишлар, хизматлар)нинг турлари.
2. Амалдаги нархлар бўйича маҳсулотлар (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқаришнинг йиллик ҳажми.
3. 1992 йил 1 январдаги ҳолатига кўра асосий фондларнинг, шу жумладан, ноишлаб чиқариш фондларининг баланс қиймати.
4. Ишловчиларнинг рўйхат бўйича ўртача сони.
5. Ишлаб чиқариш рентабеллиги.
6. Кредиторлик қарзлар.
7. Дебиторлик қарзлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг
1992 йил 23 сентябрдаги 443-сонли қарорига
5-ИЛОВА
Давлат мулкини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш комиссияси тўғрисида
ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМ
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1. Мазкур Низом давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш комиссияси (кейинги ўринларда — комиссия)ни тузиш тартибини, унинг асосий вазифалари ва ҳуқуқларини, ишни ташкил этиш ва унинг мазмунини белгилаб беради.
2. Давлат мулки конкрет объектини давлат тасарруфидан чиқариш ёки хусусийлаштириш тадбирлари режасини ишлаб чиқиш ва уни тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва хусусийлаштириш қўмитаси (кейинги ўринларда — Давлат мулки қўмитаси)га ёки унинг ҳудудий бошқармаларига киритиш комиссия фаолиятининг мақсади ҳисобланади.
3. Комиссия:
республика мулки объектлари бўйича — Давлат мулки қўмитаси томонидан;
Қорақалпоғистон Республикаси мулки ва коммунал мулк объектлари бўйича — Давлат мулки қўмитасининг ҳудудий бошқармалари томонидан тузилади.
II. КОМИССИЯНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ ВА ҲУҚУҚЛАРИ
4. Давлат мулки объектларини давлат тасарруфидан чиқариш ёки хусусийлаштириш тадбирлари режасини ишлаб чиқишда қуйидагилар комиссиянинг асосий вазифалари ҳисобланади:
корхона (ташкилот) ёки унинг бўлинмалари ишлаб чиқариш хўжалик фаолиятини ва молиявий аҳволини таҳлил қилиш;
мулкни қайта рўйхатдан ўтказиш ва мулк қийматини баҳолаш;
зарурат бўлганда ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфраструктура иншоотларидан фойдаланишнинг мавжуд тартиби ва шарт-шароитларини сақлаб қолишни назарда тутувчи корхонани қайта тузиш лойиҳасини тайёрлаш;
қайта тузилаётган корхона (ташкилот)ни, бўлинмани давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришнинг меҳнат жамоаси билан келишилган ташкилий-ҳуқуқий шаклини белгилаш;
давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришни ўтказиш муддатларини асослаш;
зарур ҳолларда давлат тасарруфидан чиқарилаётган ва хусусийлаштирилаётган объектнинг муайян даврдаги ўзаро мажбуриятлари ва фаолияти шарт-шароитлари тўғрисидаги битимни тайёрлаш;
ҳисоб-китобларнинг тавсия қилинадиган шакллари ва муддатларини белгилаш;
амалдаги қонунчиликда назарда тутилган имтиёзларни бериш мумкинлиги тўғрисидаги таклифларни тайёрлаш;
давлат тасарруфидан чиқарилаётган ва хусусийлаштирилаётган объект тўғрисидаги ахборот лойиҳасини тайёрлаш.
5. Комиссия тадбирлар режасини тайёрлашда меҳнат жамоасининг хусусийлаштириш шаклини мустақил танлашидан, корхонани қайта тузишга меҳнат жамоасини кенг жалб этишни таъминлашдан, давлат тасарруфидан чиқариш ёки хусусийлаштириш иштирокчилари корхонанинг ишлаб чиқариш имкониятлари ва молиявий аҳволи тўғрисидаги ахборот билан таниша олишидан, қабул қилинадиган қарорларнинг ошкоралигидан келиб чиқади.
6. Давлат тасарруфидан чиқарилиши ва хусусийлаштирилиши керак бўлган мол-мулкнинг таркибини аниқлаш, унинг қийматини дастлабки баҳолаш учун ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш асосий ва оборот фондлари, тугалланмаган қурилиш объектлари ҳамда қиймати корхонанинг мустақил балансида акс этадиган бошқа бойликлар қайта рўйхатдан ўтказилади.
Мол-мулк қийматига баҳо бериш комиссия томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 26 июндаги 171-сон қарори билан тасдиқланган «Сотиб олиш, сотиш, акционерлик жамиятига ва жавобгарлиги чекланган жамиятга айлантириш мумкин бўлган давлат корхоналари ва ташкилотлари мулки қийматини баҳолаш тўғрисида»ги Низомга ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 18 июндаги 293-сон қарори билан тасдиқланган Асосий фондлар қийматини қайта ҳисоблаб чиқишни ўтказиш тартибига қатъий мувофиқ ҳолда ўтказилади.
7. Давлат корхонаси (ташкилоти) акционерлик жамиятига, бошқа хўжалик жамиятлари ва ширкатларга айлантирилаётганда комиссия таъсис ҳужжатлари лойиҳалари бўйича таклифларни кўриб чиқади ва тайёрлайди.
8. Комиссия қуйидаги ҳуқуқларга эга бўлади:
корхона маъмуриятига мол-мулкни қайта рўйхатдан ўтказиш ва унинг қийматини дастлабки баҳолашни белгиланган муддатларда амалга ошириш ҳамда уларнинг натижаларини, бухгалтерия ва статистика ҳисоби ва ҳисоботи маълумотларини, бошқа зарур ахборотни комиссияга тақдим этиш мажбуриятини юклаш;
хусусийлаштирилаётган корхона мол-мулкини баҳолаш ҳужжатларини тузиш ва имзолаш;
давлат тасарруфидан чиқарилаётган ва хусусийлаштирилаётган мол-мулкнинг бошланғич нархини белгилаш;
тузилаётган акционерлик жамияти (хўжалик жамияти ёки ширкат)нинг устав сармояси миқдорини аниқлаш;
ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфраструктура объектларидан фойдаланиш тартиби ва шартлари, имтиёзлар бериш мумкинлиги тўғрисидаги таклифларни ишлаб чиқиш;
корхонани қайта ташкил этиш, хусусийлаштирилмасдан қолаётган мол-мулкдан бундан буён фойдаланиш, инвесторларни жалб этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;
экспертлар, ихтисослаштирилган аудиторлик, маслаҳат, бошқа ташкилотларни ва хўжалик ҳисобидаги марказларни шартнома асосида ишга жалб этиш.
9. Комиссия давлат тасарруфидан чиқариш ёки хусусийлаштириш бўйича ишлаб чиқилган тадбирлар режаларини тасдиқлаш учун комиссияни тузиш тўғрисида қарор қабул қилган органга киритади.
Тадбирлар режаси Давлат мулки қўмитаси (ҳудудий бошқарма) томонидан рад этилган тақдирда комиссия у белгилаган муддатларда режанинг янги вариантини тақдим этишга мажбурдир. Режа такроран рад этилганда тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва комиссиянинг таркиби тўғрисида Давлат мулки қўмитаси ёки унинг ҳудудий бошқармаси узил-кесил қарор қабул қилади.
III. КОМИССИЯ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ
10. Комиссия Давлат мулки қўмитаси (унинг ҳудудий органи)нинг қарори билан тузилади ва иш бошлайди.
11. Давлат мулки қўмитаси ёки унинг ҳудудий бошқармаси, Давлат мулки жамғармаси, корхона маъмурияти, меҳнат жамоаси ва касаба уюшмаси ташкилоти, ҳокимлик, молия органи, банк вакиллари, тегишли вазирликлар, идоралар, концернлар, ассоциациялар, корпорациялар ва уюшмаларнинг мутахассислари комиссия таркибига киритилади.
Давлат мулки қўмитаси ёки ҳудудий бошқарма корхонани давлат тасарруфидан чиқариш ёки хусусийлаштириш тўғрисида қарор қабул қилингандан кейин уч кун муддат ичида корхона (ташкилот) меҳнат жамоасини, тегишли ҳокимлик, молия ва банк органларини, вазирлик, идора, концерн, ассоциация, корпорация ва уюшмаларни комиссия тузилганлиги тўғрисида буюртма хат орқали хабардор қилади.
Қайд этилган органлар билдиришнома олингандан кейин бир ҳафта муддат ичида комиссия фаолиятида иштирок этиш учун ўз вакилларини мажбурий тартибда юборишлари керак.
12. Давлат мулки қўмитаси ёки унинг ҳудудий бошқармаси ўз вакилларидан тайинлайдиган комиссия раиси комиссия фаолиятига раҳбарлик қилади ва унинг ишини ташкил этади.
Комиссия раиси ўз ваколатлари доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга бўлади:
комиссия ходимлари, давлат тасарруфидан чиқарилаётган ёки хусусийлаштирилаётган корхона (ташкилот) маъмуриятининг мансабдор шахслари учун мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш;
комиссия аъзоларини комиссия ишида мунтазам равишда қатнашмаганлиги учун комиссия таркибидан чиқариш масалаларини Давлат мулки қўмитаси ёки унинг ҳудудий бошқармасининг кўриб чиқиши учун киритиш.
13. Комиссия мажлислари заруриятга қараб, лекин бир ҳафтада камида бир марта ўтказилади.
14. Комиссия аъзоларининг камида учдан икки қисми қатнашганда қарор қабул қилишга ҳақлидир. Комиссия аъзолари кўпчилигининг қарорига кўра овоз бериш очиқ ёки яширин ўтказилади. Комиссиянинг ҳар бир аъзоси бир овозга эга бўлади.
Комиссия қарори, агар унинг учун комиссия аъзоларининг ярмидан кўпи овоз берса қабул қилинади, баённома билан расмийлаштирилади, баённомани комиссия раиси ва котиби имзолайди.
Комиссия қабул қилган қарорга рози бўлмаган комиссия аъзоси ўзининг алоҳида фикрини ёзма баён қилиш ва уни Давлат мулки қўмитаси ёки унинг ҳудудий бошқармасига юбориш ҳуқуқига эга бўлади.
15. Комиссия аъзолари унинг ишида ўз хизмат вазифаларини бажариш тариқасида қатнашадилар, уларга қўшимча ҳақ тўланмайди.
Комиссиянинг қарори билан жалб этиладиган маслаҳат, аудиторлик ва бошқа ташкилотлар хизматига ҳақ тўлаш давлат тасарруфидан чиқарилаётган корхона (буюртмачи) ва ижрочи ўртасида тузиладиган шартнома асосида амалга оширилади.
Комиссиянинг қарори билан жалб этиладиган алоҳида экспертлар ва аудиторлар хизматига ҳақ тўлаш уларнинг ҳар бири билан давлат тасарруфидан чиқарилаётган корхона тузадиган меҳнат битими асосида амалга оширилади.
Ишларни бажариш муддатлари ижрочиларга боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра шартномаларда ва меҳнат битимларида назарда тутилган муддатлардан ўтиб кетганда, буюртмачи қўшимча сарфланган вақт учун ҳақ ёки келишув бўйича қўшимча ҳақ тўлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг
1992 йил 23 сентябрдаги 443-сонли қарорига
6-ИЛОВА
Давлат тасарруфидан чиқарилган ва хусусийлаштирилган мулкка эгалик қилиш ҳуқуқини тасдиқловчи ордерни бериш тартиби тўғрисида
ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМ
1. Мазкур Низом давлат тасарруфидан чиқарилган ва хусусийлаштирилган мулкка эгалик қилиш ҳуқуқини олиш тартибини, янги мулкдорнинг илгари давлат мулки бўлган ва у сотиб олган мулкка эгалик қилиш ҳуқуқини тасдиқловчи ордер шаклини, давлат божи тўлаш миқдори ва тартибини белгилайди.
2. Ордер бланкаси иловага биноан, белгиланган шаклда махсус қоғозда тайёрланади, тартиб рақамига эга бўлади ҳамда қатъий ҳисобот ҳужжати ҳисобланади.
3. Ордер:
Ўзбекистон Республикаси республика мулки объектлари бўйича — Ўзбекистон Республикаси давлат мулкини бошқариш ва хусусийлаштириш қўмитаси (Давлат мулки қўмитаси) томонидан;
Қорақалпоғистон Республикаси республика мулки объектлари бўйича — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг объектни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисидаги қарори асосида Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳудудий бошқармаси томонидан;
коммунал мулк объектлари бўйича — тегишли вилоятлар, шаҳарлар, ноҳиялар ҳокимларининг қарори асосида Давлат мулки қўмитасининг ҳудудий бошқармалари томонидан берилади.
4. Давлат мулки объектлари давлат тасарруфидан чиқарилаётганда ва хусусийлаштирилаётганда Давлат мулки қўмитаси ёки унинг ҳудудий бошқармаси билан янги мулкдор ўртасида томонларнинг ўзаро мажбуриятлари ҳамда давлат тасарруфидан чиқарилаётган ва хусусийлаштирилаётган объектнинг Давлат мулки қўмитаси томонидан тасдиқланадиган намунавий шакл бўйича муайян даврдаги фаолияти шарт-шароитлари тўғрисида битим тузилиши мумкин.
5. Давлат мулки унинг қийматини муайян муддатда бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотилганда ордер биринчи бадал тўлангандан кейин берилади. Бунда янги мулкдорнинг объектнинг қиймати тўлангунга қадар уни бошқа юридик ва жисмоний шахсларга сотиши ёки бепул бериши тақиқланади.
6. Давлат мулки объекти кимошди савдоси ёки танлов бўйича сотиб олинганда мулкка эгалик қилиш ҳуқуқини тасдиқловчи ордер сотувчи ва харидор ўртасидаги олди-сотди шартномаси асосида, янги мулкдор томонидан объектнинг қиймати тўла ёки танлов бўйича сотиб олинган объектнинг қиймати бўлиб-бўлиб тўланган ҳолда биринчи бадал миқдорида тўлангандан кейин Давлат мулки қўмитаси ёки унинг ҳудудий бошқармаси томонидан берилади.
7. Агар янги мулкдор ўзаро мажбуриятлар тўғрисидаги битим шартларини бузса, қийматини бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотиб олинган давлат мулки учун ўз вақтида ҳақ тўламаса, у суд орқали мулкка эгалик қилиш ҳуқуқини тасдиқловчи ордердан маҳрум қилиниши мумкин.
8. Мулкка эгалик қилиш ҳуқуқини тасдиқловчи ордер берилганлиги учун янги мулкдор томонидан, сотиш қийматидан ташқари, объектнинг сотиладиган қийматининг бир фоизи миқдорида давлат божи тўланади.
9. Тўланган давлат божи объектнинг давлат ёки коммунал (вилоят, шаҳар, ноҳия) мулкка тегишлилигига боғлиқ равишда республика ёки маҳаллий бюджетларга ўтказилади.
10. Мулкка эгалик қилиш ҳуқуқини тасдиқловчи ордер янги мулкдорга Давлат мулки қўмитаси ёки унинг ҳудудий бошқармаси томонидан объектнинг тўла қиймати (қиймати бўлиб-бўлиб тўланганда биринчи сотиб олиш бадали), давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар ҳамда томонларнинг ўзаро мажбуриятлари тўғрисидаги битим тузиш назарда тутилган ҳолларда ана шу битимлар тақдим этилгандан кейин 15 кун муддат ичида берилади.
Мулкка эгалик қилиш ҳуқуқини тасдиқловчи ордерни бериш тартиби тўғрисидаги
Вақтинчалик низомга
ИЛОВА
САРВАРАҚ

Ўзбекистон Республикаси Давлат герби

Ўзбекистон Республикаси давлат мулкини бошқариш
ва хусусийлаштириш қўмитаси
МУЛККА ЭГАЛИК ҚИЛИШ ҲУҚУҚИНИ ТАСДИҚЛОВЧИ ДАВЛАТ ОРДЕРИ
(Ўзбекистон Республикаси байроғи фонидан зарҳал ҳарфлар билан ёзилади)

Ордернинг орқа томони ‎

‎‎
‎‎МУЛККА ЭГАЛИК ҚИЛИШ ҲУҚУҚИНИ ТАСДИҚЛОВЧИ
‎ДАВЛАТ ОРДЕРИ № ______

_____________________‎‎_________________________________________ манзилида турувчи

яшовчи ‎‎___________________________‎‎__________________________________________га

‎‎(янги мулкдор — юридик шахснинг номи ёки жисмоний шахснинг исми,

_____________________________________________________________________________

отасининг исми ва фамилияси)‎

_________‎‎______________________________________________________________ берилди
‎‎
‎‎паспорт серияси __________ номери ______________ қачон ва ким томонидан берилган_____
‎‎______________________________________________________________________________
‎‎ҳисоб счёти ва банк бўлими _______________________________________________________
‎‎мулкка эгалик қилиш ҳуқуқи билан _________________________________________________

(давлат тасарруфидан чиқарилган ‎‎

______________________________________________________________________________

ёки хусусийлаштирилган давлат мулкининг номи)

қиймати _______________________________________________________________________‎‎‎‎

(пул миқдори ёзув билан)‎

Ушбу ордер ____________________________________________________________________‎‎‎‎

‎‎(ушбу ордерни берган ташкилотнинг номи) (ордерни

_______________________________________________________________‎‎‎‎ асосида берилади

беришга асос)‎‎

199 ____ йил «_____» _____________ да № _____ билан ўзаро мажбуриятлар тўғрисида битим имзоланди.‎
‎‎Ордер берилган ва рўйхатдан ўтказилган сана ________________________________________


‎М. Ў.‎

‎‎Қўмита раиси __________________________________________________________________‎‎‎‎‎

‎‎(ҳудудий бошқарма бошлиғи) (исми, отасининг исми ва фамилияси)

Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг
1992 йил 23 сентябрдаги 443-сон қарорига
7-ИЛОВА
Давлат корхоналарини акционерлик жамиятларига, масъулияти чекланган жамиятларга, бошқа хўжалик жамиятларига ва ширкатларга, жамоа корхоналарига айлантириш тўғрисида
ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМ
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1. Мазкур Низом давлат корхоналарини, шунингдек, уларнинг таркибий бўлинмаларини акционерлик жамиятларига, масъулияти чекланган жамиятларга, хўжалик жамиятларига ва ширкатларга, жамоа корхоналарига айлантириш тартибини бошқариб туради.
Акционерлик жамиятлари, масъулияти чекланган жамиятлар, бошқа хўжалик жамиятлари ва ширкатлар кейинги ўринларда «жамиятлар» деб номланади.
2. Республика халқ хўжалиги барча тармоқларининг республика ёки коммунал мулкка тегишли бўлган корхоналари, ташкилотлари, бўлинмалари жамиятларга, жамоа корхоналарига айлантирилиши мумкин, Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши томонидан тасдиқланган рўйхат бўйича давлат тасарруфидан чиқарилмайдиган ва хусусийлаштирилмайдиган корхоналар ҳамда мол-мулк турлари ва гуруҳларига тегишли бўлган объектлар бундан мустаснодир.
3. Корхоналарни жамиятларга, жамоа корхоналарига айлантириш:
давлат мулкини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш ҳақида берилган талабнома;
давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришнинг республика ёки маҳаллий дастурлари асосида амалга оширилади.
4. Корхоналарни жамиятга, жамоа корхонасига айлантириш тўғрисидаги қарор:
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 2 июлдаги 613-XII-сон қарорига кўра 2-иловада қайд этилган объектлар ва корхоналар бўйича — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан;
республика мулки объектлари бўйича —Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси (кейинги ўринларда — Давлат мулки қўмитаси), унинг ҳудудий бошқармалари томонидан;
Қорақалпоғистон Республикасининг республика мулки ва коммунал мулк объектлари бўйича — Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳудудий бошқармаларининг тақдимномасига кўра Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, ҳокимлар томонидан қабул қилинади.
5. Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш дастурига киритилган объектлар бўйича — корхонани жамиятга, жамоа корхонасига айлантириш ташаббуси корхоналар (бўлинмалар) меҳнат жамоаларидан, нодавлат юридик ва жисмоний шахслардан ёки Давлат мулки қўмитасидан (ҳудудий бошқармалардан) чиқиши мумкин.
Давлат тасарруфидан чиқариш ёки хусусийлаштиришнинг мақбул ташкилий-ҳуқуқий шаклини қайта тузилаётган корхона, бўлинма меҳнат жамоаси мустақил белгилайди.
6. Юридик шахслар ҳисобланмаган корхоналарнинг таркибий бўлинмаларини қайта тузиш уларнинг меҳнат жамоалари талабномаси бўйича мазкур Низомда белгиланган тартибда уларни олдиндан мустақил давлат корхонасига айлантирмасдан амалга оширилади. Бунда таркибига бўлинма кирадиган корхона меҳнат жамоасининг розилиги талаб қилинмайди.
7. Корхонани жамиятга, жамоа корхонасига айлантириш тўғрисидаги талабнома давлат мулкини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш учун талабнома бериш ва уни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги Вақтинчалик низомга биноан Давлат мулки қўмитасига, унинг ҳудудий бошқармасига берилади.
8. Давлат мулки қўмитаси, ҳудудий бошқарма талабнома берилган кундан бошлаб икки ойдан кўп бўлмаган муддатда уни кўриб чиқишга ҳамда қабул қилинган қарорларнинг натижаси тўғрисида аризачига ва давлат тасарруфидан чиқарилаётган корхона меҳнат жамоасига ёзма равишда маълум қилишга мажбурдир.
Корхонани, бўлинмани жамиятга, жамоа корхонасига айлантиришнинг рад этилиши фақат амалдаги қонунчиликда назарда тутилган ҳоллардагина мумкиндир. Бунда рад этишнинг сабаблари ёзма равишда асосланишидан ташқари аризачига ва меҳнат жамоасига қандай шартларга кўра қайта тузиш мумкинлиги тўғрисида тавсиялар бўлиши керак.
9. Давлат мулки қўмитаси, унинг ҳудудий бошқармаси томонидан ижобий қарор қабул қилинган тақдирда давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш бўйича комиссия тўғрисидаги Вақтинчалик низомга мувофиқ комиссия тузилади.
Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш бўйича комиссия ўз ишини якунлагандан кейин уни тузган органнинг тасдиғига корхона (бўлинма)ни қайта тузиш тадбирлари режасини, таъсис ҳужжатлари лойиҳалари бўйича таклифларни, зарур ҳолда томонларнинг ўзаро мажбуриятлари ва давлат тасарруфидан чиқарилаётган ёки хусусийлаштирилаётган корхонанинг муайян давридаги фаолият шарт-шароитлари тўғрисидаги битим лойиҳасини киритади.
10. Давлат корхонасини, бўлинмасини қайта тузиш натижасида ташкил этиладиган акционерлик жамияти, масъулияти чекланган жамият, бошқа хўжалик жамиятлари ва ширкатларнинг муассиси Давлат мулки қўмитаси, унинг ҳудудий бошқармалари, шунингдек, давлат мулкининг бир қисмини ҳиссалар, улушлар, акциялар кўринишида сотиб олиш истагини билдирган нодавлат юридик ва жисмоний шахслар бўладилар.
Давлат корхоналарини, бўлинмаларини жамиятга айлантиришда хорижий юридик шахслар ва фуқароларнинг иштирок этиши Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги билан белгиланади.
Жамият камида иккита иштирокчидан иборат бўлиши керак.
Давлат корхонаси, бўлинмаси жамиятга айлантирилгандан кейин Давлат мулки қўмитаси, унинг ҳудудий органлари муассис ҳуқуқини ва бу жамиятнинг давлатга тегишли бўлган акциялари (улушлари, ҳиссалари) пакетини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат мулки жамғармасига берадилар.
11. Жамиятнинг, жамоа корхонасининг бошланғич устав сармояси давлат тасарруфидан чиқарилаётган ва хусусийлаштирилаётган корхонанинг давлат мулки асосида ташкил этилади.
Жамиятнинг, жамоа корхонасининг устав сармояси миқдори давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш комиссияси томонидан давлат тасарруфидан чиқарилиши ва хусусийлаштирилиши керак бўлган мол-мулк қийматини баҳолаш бўйича амалдаги меъёрий ҳужжатларга мувофиқ таъсис ҳужжатлари лойиҳаларида белгиланади.
Жамиятга ижтимоий-маданий аҳамиятга эга бўлган, атроф муҳитни муҳофаза қилиш объектлари мулк сифатида ва фойдаланиш учун берилиши мумкин, улар учун амалдаги қонунчилик билан чеклашлар назарда тутилган ёки давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришнинг алоҳида тартиби белгиланган. Қайд қилиб ўтилган объектларнинг қиймати жамиятнинг устав сармоясига киритилмайди.
12. Корхонани жамиятга, жамоа корхонасига айлантиришда Давлат мулки қўмитаси (ҳудудий бошқармалар) билан янги мулкдор ўртасида «Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ўзаро мажбуриятлар ҳамда давлат тасарруфидан чиқарилган ва хусусийлаштирилган объектнинг муайян даврдаги фаолияти шартлари тўғрисида битим имзоланиши мумкин.
13. Жамият, жамоа корхонаси у амалдаги қонунчиликда белгиланган тартибда рўйхатга олинган пайтдан бошлаб юридик шахс ҳуқуқига эга бўлади.
Давлат тасарруфидан чиқарилган корхоналар негизида ташкил топган жамиятлар, жамоа корхоналарини давлат рўйхатига олиш улар жойлашган жойдаги ҳокимликлар томонидан амалга оширилади.
Рўйхатга олиш учун тегишли ҳокимликка қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
жамиятни, жамоа корхонасини рўйхатга олиш тўғрисидаги ариза;
мазкур Низомнинг 4-бандига мувофиқ ваколатли органнинг давлат корхонасини акционерлик жамиятига, масъулияти чекланган жамиятга, бошқа хўжалик жамиятига, ширкатга ёки жамоа корхонасига айлантириш тўғрисидаги қарорининг нусхаси (қарордан кўчирма);
таъсис ҳужжатларининг (уставнинг, масъулияти чекланган жамият, бошқа хўжалик жамияти, ширкат учун эса — шунингдек, таъсис шартномаси) нотариус тасдиқлаган нусхалари;
жамиятнинг, жамоа корхонасининг Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси маҳаллий органларида рўйхатга олинганлиги тўғрисида маълумотнома.
Давлат мулки қўмитаси, унинг ҳудудий бошқармалари жамиятнинг таъсисчилари сафида бўлган ҳолларда рўйхатга олинганлик учун давлат божи ундирилмайди.
14. Таъсис ҳужжатларида ташкил топаётган юридик шахснинг ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг фаолияти мақсадлари ва йўналиши, қатнашчиларнинг таркиби, фирманинг номи ва жойлашган ўрни, устав сармояси миқдори, қатнашчиларнинг ҳар бирига тегишли бўлган улушлар (ҳиссалар, акциялар) миқдори, даромад (фойда)ни тақсимлаш ва зарарни ундириб олиш тартиби, жамият, жамоа корхонаси тузилмаси ва бошқарув органларининг ваколатлари тўғрисидаги маълумотлар акс этиши керак.
15. Мол-мулк, улушлар ҳиссаларни сотиб олиш, акцияларни сотишдан олинган маблағлар давлат корхонаси банклари ссудалари бўйича муддати ўтиб кетган қарзлар тўлангандан кейин у кимнинг мулки (республика, коммунал) бўлганлигига боғлиқ равишда давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришдан тушадиган маблағларни жамлаш ҳамда тегишли бюджетга ўтказиш учун махсус счётларга келиб тушади.
16. Жамият, жамоа корхонаси рўйхатга олинган кундан бошлаб давлат корхонаси, бўлинмаси қайта тузилган, унинг мол-мулки эса жамият, жамоа корхонаси балансига ўтказилган ҳисобланади.
17. Давлат корхонасини қайта ташкил этиш йўли билан ташкил этилган жамиятни, жамоа корхонасини жамиятга, жамоа корхонасига айлантириб рўйхатга олинган пайтда унда мавжуд бўлган барча ҳуқуқ ва мажбуриятларнинг, шу жумладан, қайта тузиш бўйича тасдиқланган тадбирлар режасида бошқача ҳол назарда тутилмаган бўлса, ердан фойдаланиш ҳуқуқининг ҳам вориси ҳисобланади.
18. Давлат корхонасини, бўлинмасини қайта тузиш натижасида ташкил этилган жамият, жамоа корхонаси фирма номига (шу жумладан, қисқартирилган номга) эга бўлади. Унда жамиятнинг тури, унинг фаолияти йўналиши, ушбу жамиятни, жамоа корхонасини бошқа жамият ва корхоналардан ажратиш учун зарур бўлган маълумотлар кўрсатилган бўлиши керак.
Жамиятнинг, жамоа корхонасининг номида уларнинг Ўзбекистон Республикасига, Қорақалпоғистон Республикасига, шунингдек, тегишли вазирликлар, идоралар, концернлар, уюшмалар, корпорациялар ва жамоат ташкилотларига тегишли эканлиги ҳақида кўрсатма бўлмаслиги керак.
Жамиятлар, жамоа корхоналари ўз номидан шартномалар тузиши, мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқларни олиши ва мажбуриятларнинг бажарилиши учун жавобгар бўлиши, судда, ҳакамлик судида даъвогар ва жавобгар бўлиши мумкин, улар ўз номи ёзилган муҳрга эга бўладилар.
19. Жамият, жамоа корхонаси қатнашчиларнинг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди, қатнашчилар эса — уларга тегишли акциялар (улушлар, ҳиссалар) қиймати доирасида жамият, жамоа корхонаси мажбуриятлари бўйича жавоб берадилар.
Жамият, жамоа корхонаси фақат ўз мол-мулки билан мажбуриятлари бўйича жавоб беради.
II. ДАВЛАТ КОРХОНАСИНИ АКЦИОНЕРЛИК ЖАМИЯТИГА АЙЛАНТИРИШ ТАРТИБИ БЎЛИМ
20. Давлат корхонасини, унинг таркибий бўлинмасини акционерлик жамиятига айлантиришда устав сармояси ёзиб қўйилган қийматига тенг бўлган акцияларнинг муайян сонига бўлиниши керак.
Акцияларнинг умумий ёзиб қўйган қиймати акционерлик жамиятининг устав сармоясини ташкил этади ҳамда у 500000 сўмдан кам бўлмаслиги керак.
Акционерларга акциялар ёзиб қўйилган жами қиймати миқдорида сертификат берилиши мумкин.
21. Давлат мулки қўмитаси ёки унинг ҳудудий бошқармаси Давлат корхонаси негизида ташкил этиладиган акционерлик жамиятининг муассиси бўлади.
22. Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш бўйича комиссия давлат корхонасини, бўлинмасини акционерлик жамиятига айлантириш тадбирлари режасида жамиятнинг турини, унинг устав сармояси миқдорини, акцияларнинг сони ва турини, уларнинг ёзиб қўйилган қийматини, акцияларни жойлаштириш ва сотиб олиш тартибини белгилайди.
23. Акционерлик жамияти устави мазкур Низомнинг 14-бандида мавжуд бўлган маълумотлардан ташқари чиқариладиган акцияларнинг тоифалари, уларнинг ёзиб қўйилган қиймати, турли тоифадаги акцияларнинг нисбати, муассислар томонидан сотиб олинадиган акциялар сони тўғрисидаги маълумотларга эга бўлиши керак.
24. Давлат корхонаси, бўлинмаси ёпиқ ёки очиқ турдаги акционерлик жамиятига айлантирилиши мумкин.
25. Ташкил этилаётган акционерлик жамиятининг акциялари барча акцияларни қатнашчилар ўртасида тақсимлаш тартибида (ёпиқ турдаги акционерлик жамияти) ёки уларга очиқ обуна қилиш йўли билан (очиқ турдаги акционерлик жамияти) тарқатилиши мумкин.
Акционерлик жамияти акцияларига очиқ обуна унинг муассиси (Давлат мулки қўмитаси, унинг ҳудудий бошқармаси) томонидан ташкил этилади. Бунда очиқ обуна тўғрисида эълон берилади, унда акционерлик жамиятининг фирма номи, қатнашчилари таркиби, фаолият мақсади ва йўналиши, устав сармояси миқдори, акцияларнинг ёзиб қўйилган қиймати, уларнинг сони ва турлари, обуна ўтказиш жойи, уни ўтказишнинг бошланиш ва охирги муддати, таъсис конференциясини ўтказиш санаси кўрсатилади. Акцияларга обуна қилиш муддати олти ойдан ошмаслиги керак.
Давлат тасарруфидан чиқарилаётган корхонанинг меҳнат жамоаси аъзолари, шунингдек, ушбу корхонадан пенсияга чиққан пенсионерлар акцияларни сотиб олишда устунлик ҳуқуқига эга бўладилар.
Акциялар бевосита таъсисчи томонидан ёки банклар, жамғарма биржалари орқали сотилиши мумкин.
26. Очиқ обуна ҳолларида обунада иштирок этувчи меҳнат жамоаси аъзоси бўлмаган нодавлат юридик шахслар ва фуқаролар таъсисчи счётига олдиндан ўзлари обуна бўладиган акциялар ёзиб қўйилган қийматининг камида 10 фоизи миқдорида бадал тўлашлари керак, шундан кейин уларга акцияларнинг тегишли миқдорини сотишга ёзма мажбурият берилади.
27. Акционерлик жамиятининг устав сармояси унинг тасдиқланиши пайтида бир хил ёзиб қўйилган қийматли оддий ва имтиёзли акцияларнинг муайян сонидан иборат бўлиши керак.
Оддий акциялар уларнинг ёзиб қўйилган қиймати бўйича сотиб олинади. «Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонуни 20-моддасининг 1-бандига мувофиқ ушбу корхонадан пенсияга чиққан меҳнат фахрийлари ва камида 10 йил ишлаган меҳнат жамоаси аъзолари оддий акцияларни давлат мулки ва акцияларни бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотиб олиш тартиби тўғрисидаги Вақтинчалик низомга мувофиқ сотиб олишлари мумкин.
Ҳар бир оддий акция унинг эгасига акционерларнинг умумий йиғилишида бир овоз ҳуқуқини беради.
Акционерлик жамияти оддий акциялар бўйича имтиёзли акциялар бўйича дивидендлар тўлангунга қадар дивидендларни тўлаш ҳуқуқига эга бўлмайди.
Имтиёзли акциялар бировнинг номига ёзилган бўлади, оддий акциялар билан бир қаторда ушбу корхонадан пенсияга чиққан ва унда камида беш йил ишлаган пенсионерлар ўртасида, шунингдек, ушбу корхонада камида ўн беш йил ишлаган меҳнат жамоаси аъзолари ўртасида текин тарқатилади. Муайян бир кишининг номига ёзилган имтиёзли акцияларнинг эгалари, хўжалик-молия фаолияти натижаларидан қатъий назар, қайд қилинган дивидендни олиш ҳуқуқига эга бўладилар, лекин унинг миқдори оддий акциялар бўйича тўланадиган дивидендлар миқдоридан паст бўлмаслиги керак. Имтиёзли акциялар акционерларнинг умумий йиғилишларида овоз бериш ҳуқуқини бермайди.
Муайян кишининг номи ёзилган имтиёзли акцияларни тақсимлаш акционерлик жамияти рўйхатга олинган кундан бошлаб бир ой давомида амалга оширилади. Имтиёзли акцияларнинг жами ёзиб қўйилган қиймати акционерлик жамияти устав сармоясининг 25 фоизидан ошмаслиги керак.
Имтиёзли акциялар кейинчалик сотилмайди ва мерос қилиб қолдирилмайди. Меросхўрлар муайян кишининг номига ёзилган имтиёзли акциялар бўйича дивидендлар олиш ҳуқуқига эга бўлмайди ҳамда уларни ёзиб қўйилган қиймати бўйича акционерлик жамиятига топширишлари мумкин.
28. Акционерлик жамияти унга акцияларнинг сони ва тури, сотиб олинган санаси, акционернинг номи (юридик шахслар учун) ёки фамилияси, исми, отасининг исми (жисмоний шахслар учун), манзили, номинал бўйича сотиб олинган акцияларнинг жами қиймати тўғрисидаги маълумотлар албатта киритилиши шарти билан акционерлар реестрини юритади.
Ҳар бир акционер ўзининг реестрга киритилганлигига ишонч ҳосил қилиш ва зарурат бўлганда акционерлар реестридан кўчирма олиш ҳуқуқига эга бўлади.
29. Таъсис конференциясини ўтказиш пайтида меҳнат жамоаси аъзолари, нодавлат юридик шахслар ва фуқаролар ўртасида тарқатилиши керак бўлган акциялар ёзиб қўйилган қийматининг камида 30 фоизи сотиб олинган бўлиши керак. Бадални тасдиқлаш учун акционерларга вақтинчалик гувоҳномалар берилади. Агар бу шартлар бажарилмаса, давлат корхонасини қайта тузиш амалга ошмаган ҳисобланади. Акцияга ёзилган шахсларга 30 кун давомида улар тўлаган пул маблағлари қайтарилади ҳамда ушбу корхонани, бўлинмани қайта тузиш бўйича тадбирларнинг янги режасини ишлаб чиқиш учун давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш комиссияси ташкил этилади.
30. Акционер таъсис ҳужжатида белгиланган муддатда акцияларни тўла сотиб олиши керак. Акс ҳолда у муддати ўтказиб юборилган вақт учун йилига муддати ўтказиб юборилган сумманинг 10 фоизини тўлайди.
31. Меҳнат жамоалари аъзолари, юридик шахслар ва бошқа фуқароларга биркитилган улушлар бўйича акцияларнинг сотилмаган қисми Давлат мулки қўмитаси, унинг ҳудудий бошқармалари томонидан сақлаш ва кейинчалик сотиш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат мулки жамғармаси («Ўздавжамғарма»)га берилади. Акцияларнинг бу қисми бўйича дивидендлар берилмайди.
32. Акционерлик жамиятининг давлатга тегишли акциялари эгаси «Ўздавжамғарма» ҳисобланади, у давлат номидан акционерларнинг умумий йиғилишларида, жамиятнинг кенгашлари ва бошқарувларида мулкдор ҳуқуқини амалга оширади.
Давлатга тегишли бўлган акциялар бўйича дивидендлар хўжалик-молия фаолияти якунлари бўйича тегишли бюджетга келиб тушади.
«Ўздавжамғарма», амалдаги қонунчиликка мувофиқ давлатга тегишли бўлган акциялар бўйича дивидендларнинг бир қисмини шартнома асосида акционерлик жамиятларига уларнинг ривожланиши ва ижтимоий муаммоларни ҳал этиш учун бериши мумкин.
33. Давлат корхонасини қайта тузиш натижасида ташкил этилган акционерлик жамиятини таъсис этишда қимматбаҳо қоғозлар (акциялар)ни дастлабки эмиссия қилиш амалга оширилади, у давлат рўйхатидан ўтказилиши керак.
Қимматбаҳо қоғозлар (акциялар)ни рўйхатга олишни, чиқаришни ҳисобга олишни ва уларнинг ҳаракатини назорат қилишни;
умумий миқдори беш миллион сўмгача бўлган қимматбаҳо қоғозлар (акциялар) чиқаришда — Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия бошқармалари;
умумий миқдори беш миллион сўмдан ортиқ бўлган қимматбаҳо қоғозлар (акциялар)ни чиқаришда — Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги амалга оширадилар.
Қимматбаҳо қоғозлар (акциялар)ни рўйхатга олиш учун эмитент қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
қимматбаҳо қоғозларни рўйхатга олиш тўғрисида эмитентнинг аризаси;
таъсис ҳужжатларининг нотариус тасдиқлаган нусхалари;
давлат корхонасини, бўлинмасини акционерлик жамиятига айлантириш бўйича Давлат мулки қўмитаси, унинг ҳудудий бошқармаси томонидан тасдиқланадиган унинг акциялари эмиссиясининг проспекти ҳисобланган тадбирлар режаси;
акцияларнинг икки нусхадаги намуналари.
Қимматбаҳо қоғозларни рўйхатга олишга доир ҳужжатлар 30 календарь кундан ошмайдиган муддатда кўриб чиқилади.
Эмитентга давлат рўйхатига олиш санаси ва номери кўрсатилган ҳолда акциялар чиқариш ҳуқуқини берувчи ҳамда қимматбаҳо қоғозлар (акциялар)нинг давлат рўйхатига олинганлиги ҳаракатини тасдиқловчи гувоҳнома берилиши керак. Акциянинг намунасига «РЎЙХАТГА ОЛИНДИ» деган сўзлар ёзилган муҳр босилади.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси қимматбаҳо қоғозлари Ягона давлат реестрини юритишни амалга оширади.
34. Акционерлик жамиятининг биринчи молиявий йили у рўйхатга олинган санадан бошланади ва жорий йилнинг 31 декабрида тугалланади. Бундан кейинги молиявий йиллар календарь йилларга мувофиқ бўлади.
Акционерлар фақат ўзларига тегишли акцияларнинг қиймати доирасида зарарни тўлайдилар.
35. Акционерлик жамиятининг юқори органи акционерларнинг умумий йиғилиши ҳисобланади. Акционерларнинг биринчи йиғилиши акционерлик жамияти рўйхатга олинган кундан бошлаб 12 ойдан кечикмай ўтказилади. Акционерларнинг биринчи йиғилишига қадар давлат корхонаси маъмуриятининг олдиндан тайинланган мансабдор шахсларига акционерлик жамияти ижроия дирекцияси ваколати берилади.
III. ДАВЛАТ КОРХОНАСИНИ МАСЪУЛИЯТИ ЧЕКЛАНГАН ЖАМИЯТГА, БОШҚА ХЎЖАЛИК ЖАМИЯТИГА ВА ШИРКАТГА АЙЛАНТИРИШ
36. Давлат корхонаси, унинг таркибий бўлинмаси масъулияти чекланган жамиятга, бошқа хўжалик жамиятига ёки ширкатга айлантирилиши мумкин.
37. Устав сармояси таъсис ҳужжатлари билан белгиланган миқдорлар улушига бўлинадиган жамият масъулияти чекланган жамият ҳисобланади. Жамият мажбуриятлар бўйича фақат ўз мулки доирасига жавобгардир. Жамият қатнашчилари ўзлари сотиб олган улушлар суммаси ва ихтиёрий қўйилган омонатлар доирасида жамият фаолияти билан боғлиқ зарарларни тўлайдилар.
38. Устав сармояси таъсис ҳужжатлари билан белгиланган миқдорлардаги улушларга бўлинган жамият қўшимча масъулиятли жамият ҳисобланади. Жамият мулки етишмаган тақдирда жамият қатнашчилари унинг мажбуриятлари бўйича ўз мол-мулки билан сотиб олинган улушлар ва қўйилган омонатлар суммасига нисбатан барча қатнашчилар учун бир хил бўлган баравар миқдорида жавоб берадилар.
39. Тўлиқ ширкат — бу қатнашчилари таъсис ҳужжатларига мувофиқ ширкат номидан бевосита ишлаб чиқариш-хўжалик фаолияти билан шуғулланадиган ҳамда уларга тегишли бўлган бутун мол-мулк билан ширкатнинг мажбуриятлари учун якдил жавоб берадиган ширкатдир.
40. Ширкат номидан ишлаб чиқариш-хўжалик фаолияти билан шуғулланувчи ҳамда ширкатнинг мажбуриятлари бўйича ўзининг бутун мулки билан якдил жавоб берувчи (тўлиқ ширкатлар) алоҳида қатнашчилар билан бир қаторда жамиятнинг фаолияти билан боғлиқ зарарни сотиб олинган улушлар ва ўзлари қўйган омонатлар доирасида тўловчи бир ёки бир неча қатнашчи (коммандитистлар) мавжуд бўлган ширкат коммандит ширкат ҳисобланади.
41. Жамият (ширкат)ни ташкил этиш тўғрисидаги таъсис шартномаси ва устав таъсис ҳужжати ҳисобланади.
Таъсис ҳужжатларида, мазкур Низомнинг 14-бандида назарда тутилган маълумотлардан ташқари, қатнашчилардан ҳар бирининг улуши миқдори, мол-мулкни сотиб олиш суммаси, тартиби ва муддатлари, улар томонидан ихтиёрий равишда қўйиладиган омонатларнинг миқдори ва таркиби ҳақидаги маълумотлар бўлиши керак.
42. Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш комиссияси давлат корхонасини, бўлинмасини жамият ёки ширкатга айлантириш тадбирлари режасида жамият (ширкат)нинг турини, унинг устав сармояси миқдорини, қатнашчилари таркибини, уларнинг улушлари (ҳиссалари) миқдорини, улушлар (ҳиссалар)ни сотиб олиш тартиби ва шартларини кўрсатади.
43. Давлат корхонасини, бўлинмасини қайта тузиш натижасида ташкил этиладиган хўжалик жамиятлари ва ширкатларда устав сармояси давлат тасарруфидан чиқарилиши керак бўлган давлат мол-мулкининг баҳоланган қиймати миқдорида белгиланади ҳамда қатнашчиларнинг қўшимча ихтиёрий бадаллари ҳисобига кўпайиши мумкин. Жамият, ширкатнинг устав сармояси камида 50000 сўм бўлиши керак.
44. Вакил қилинган орган сифатида давлат, корхона меҳнат жамоаси аъзолари, юридик ва жисмоний шахслар давлат корхонасини қайта тузиш натижасида ташкил этиладиган масъулияти чекланган жамият, қўшимча масъулиятли жамият қатнашчилари бўлишлари мумкин.
Давлат мулки қўмитаси давлат корхонасини масъулияти чекланган (қўшимча масъулиятли) жамиятга айлантириш тўғрисидаги қарорда давлат мулки бўлиб қолувчи улуш (ҳисса) миқдорини кўрсатади.
Давлатга тегишли улушлар (ҳиссалар)нинг эгаси функциясини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат мулки жамғармаси амалга оширади.
45. Корхона меҳнат жамоаси аъзолари, ширкатнинг ишлаб чиқариш-хўжалик фаолиятида бевосита қатнашувчи бошқа юридик ва жисмоний шахслар тўлиқ ёки коммандит ширкат қатнашчилари бўлишлари мумкин.
46. Жамият ёки ширкатнинг таъсис йиғилиши (конференцияси) ўтказилган пайтгача унинг қатнашчиларидан ҳар бири таъсис шартномасида унинг учун белгиланган улушлар (ҳиссалар)нинг камида 30 фоизини сотиб олиши керак. Таъсис йиғилиши (конференция) таъсис шартномасида белгиланган муддатда ўтказилади, бу муддат қайд қилиб ўтилган шартни бажариш учун етарли бўлиши, бироқ таъсис шартномаси тузилган санадан бошлаб икки ойдан ошмаган муддатда ўтказилиши керак.
Мазкур шартларни бажармаган қатнашчилар қатнашчилар таркибидан чиқарилади, уларнинг улушлари (ҳиссалари) эса бошқа қатнашчилар ўртасида тақсимланади. Меҳнат жамоаси аъзосининг жамият, ширкат қатнашчилари таркибидан чиқарилиши, унинг ишдан бўшатилишига асос бўлмайди.
Агар жамият, ширкатнинг таъсис йиғилиши (конференцияси)ни ўтказиш учун белгиланган санага қадар унинг қатнашчилари томонидан ҳаммаси бўлиб устав сармояси қийматининг камида 30 фоизи сотиб олинган бўлса давлат корхонасини қайта тузиш амалга ошмаган ҳисобланади. Қатнашчиларга 30 кун мобайнида улар томонидан қўйилган пул маблағлари қайтарилади ҳамда мазкур корхонани қайта тузиш бўйича янги тадбирлар режасини ишлаб чиқиш учун давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш комиссияси тузилади.
47. Жамият, ширкат рўйхатга олингандан кейин қатнашувчилар улушлар (ҳиссалар)нинг қолган суммасини бирйўла ёки давлат мулки ва акцияларни бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотиб олиш тартиби тўғрисидаги Вақтинчалик низомга мувофиқ бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотиб оладилар.
Жамият, ширкатнинг таъсис ҳужжатларида кўрсатилган ўз улуши (ҳиссаси)ни тўлиқ сотиб олган, ўз омонатини тўлиқ тўлаган қатнашчисига қимматбаҳо қоғозлар тоифасига тегишли бўлмаган гувоҳнома берилади.
48. Давлат корхонасини масъулияти чекланган жамиятига, бошқа хўжалик жамиятига, ширкатга айлантиришда мазкур корхонадан пенсияга чиққан ҳамда унда камида беш йил ишлаган меҳнат фахрийларига, шунингдек, ушбу корхонада камида ўн беш йиллик иш стажига эга бўлган меҳнат жамоаси аъзоларига улушлар (ҳиссалар) текин ажратилади. Текин бериладиган улушлар (ҳиссалар)нинг умумий миқдори жамият (ширкат) устав сармоясининг 25 фоизидан ошмаслиги керак.
Текин ажратилган улушлар (ҳиссалар) сотилиши ва мерос қилиб қолдирилиши мумкин эмас.
IV. ДАВЛАТ КОРХОНАСИНИ ЖАМОА КОРХОНАСИГА АЙЛАНТИРИШ
49. Давлат корхонаси жамоа корхонасига айлантирилиши мумкин.
50. Жамоа корхонаси — корхона мулкининг коллектив мулкдори ҳисобланувчи ва корхона мажбуриятлари бўйича унинг бутун мулки билан жавоб берувчи тегишли юридик шахсга бирлашган меҳнат жамоасидир.
51. Жамоа корхонасининг таъсис ҳужжати унинг устави ҳисобланади.
52. Фақат унинг меҳнат жамоаси аъзолари, шунингдек, мазкур корхонадаги аввалги иш жойига қайтиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар (давлат ва касаба уюшмаси органларидаги сайлаб қўйиладиган лавозимларга сақланиш натижасида ишдан бўшаган, ҳарбий мажбуриятни бажараётган фуқаролар ҳамда Ўзбекистон Республикаси меҳнат қонунчилигига мувофиқ фуқароларнинг бошқа тоифалари) жамоа корхонаси қатнашчилари бўлишлари мумкин.
53. Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш натижасида ташкил этиладиган жамоа корхонасининг устав сармояси жамоа томонидан сотиб олиниши керак бўлган ва унга давлат томонидан текин бериладиган давлат мулки асосида ташкил топади.
Қайта тузилаётган корхона балансида бўлган ижтимоий инфраструктура ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш объектлари жамоа корхонаси балансига текин берилади.
Бундан ташқари, Давлат мулки қўмитаси, унинг ҳудудий бошқармаси томонидан тасдиқланган давлат корхонасини жамоа корхонасига айлантириш тадбирлари режаси бўйича асосий ишлаб чиқариш жамғармаларининг 70 ва ундан кўп фоизга амортизация қилинган айрим турлари устав сармоясининг 25 фоизи миқдорида текин берилиши мумкин.
Жамоа корхонаси устави билан молиявий-хўжалик фаолияти натижаларига кўра жамоа даромадларининг бир қисми ҳисобидан устав сармоясини кўпайтириш назарда тутилиши мумкин.
54. Ташкил этилаётган жамоа корхонасининг устав сармоясини ташкил этувчи қайта тузилаётган корхонанинг давлат мулки меҳнат жамоаси томонидан қуйидаги тартибда сотиб олинади:
айланма маблағлар, захиралар ва харажатлар, пул маблағлари ва бошқа молиявий активлар ҳам шу жумлага киради, меҳнат жамоаси томонидан бирйўла ёки қийматининг, камида 30 фоизи биринчи бадал сифатида тўланган ҳолда уч йилдан кўп бўлмаган муддатда бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотиб олинади. Бунда қайта тузилаётган меҳнат жамоаси аъзоларининг мулки ҳисобланган заём маблағлар, соф фойданинг бир қисми улар ҳисобидан дастлабки сотиб олиш амалга оширилиши мумкин бўлган маблағларнинг манбалари ҳисобланади;
асосий воситалар ва маблағлар, тугалланмаган қурилиш қиймати ҳам шунга киради, амортизация ажратмалари ва қайта тузилаётган давлат корхонасида фойдаланиладиган ҳамда меҳнат жамоасининг мулки бўлган мол-мулкни сотишдан тушган маблағ жамоа корхонаси даромадлари ҳисобидан бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотиб олинади. Корхона тўлиқ сотиб олингунга қадар давлатнинг асосий воситалари ва маблағлари жамоа корхонасига тўлиқ хўжалик юритиш учун берилади.
55. Жамоа корхонасининг ҳар бир ходими корхона даромадидаги меҳнат улушига мувофиқ равишда ўз улушига эга бўлади.
Жамоа корхонасининг ходими ишдан бўшаганда, пенсияга чиққанда ўз улушини фақат пул эквиваленти сифатида олиши мумкин ва бу улуш мерос қилиб қолдириш ҳуқуқини беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг
1992 йил 23 сентябрдаги 443-сон қарорига
8-ИЛОВА
Аукционда давлат корхоналарини хусусийлаштириш тўғрисида
ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМ
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1. Мазкур Низом аукционларни ўтказишнинг умумий тартибини, уларда харидорларнинг қатнашиш шартларини, ҳисоб-китоблар тартибини, шунингдек, хусусийлаштирилаётган объектларга ёки сотилаётган қимматбаҳо қоғозларга (акцияларга) эгалик ҳуқуқини расмийлаштириш тартибини белгилайди.
2. Аукционда хусусийлаштириш деганда жисмоний ёки юридик шахсларнинг хусусийлаштириш объектларига асосан харидорлардан бирон бир шартни бажариш талаб қилинмайдиган ҳолларда давлат мулкини хусусий мулк қилиб олиши тушунилади.
Бунда мулкка эгалик ҳуқуқи савдо давомида энг кўп нархни таклиф этган харидорга берилади.
3. Аукционда давлат мулкини сотиш ҳақидаги қарор Ўзбекистон Республикасининг давлат мулкини бошқариш ва хусусийлаштириш қўмитаси (бундан кейин Давлат мулки қўмитаси деб аталади), унинг ҳудудий бошқармалари томонидан давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш комиссиясининг тақдимига кўра қабул қилинади.
4. Аукционда қуйидагилар сотилади:
корхоналар, цехлар, ишлаб чиқаришлар, участкалар ҳамда ана шу корхоналарнинг мустақил корхоналарга ажратиладиган бўлинмалари;
асбоб-ускуналар, бинолар, иншоотлар, лицензиялар, патентлар ҳамда корхоналар ва уларнинг бўлинмаларига эгалик қилувчининг қарорига кўра тугатилган бошқа активлар;
чала қурилиш объектлари;
давлат корхоналари қайта тузилаётганда барпо этиладиган акционерлик жамиятларининг қимматбаҳо қоғозлари (акциялари).
II. АУКЦИОННИ ЎТКАЗИШГА ТАЙЁРГАРЛИК
5. Хусусийлаштириш объектларининг сотувчилари Давлат мулки қўмитаси, унинг ҳудудий бошқармаларидир (бундан кейин «сотувчи» деб аталади).
6. Сотувчи:
белгиланган тартибга мувофиқ аукционда сотиладиган объектлар ҳақидаги ахборотларни эълон қилишни ташкил этади;
аукционни ўтказишни ташкил этади;
аукцион қатнашчилари билан ҳисоб-китоб қилади;
харидорнинг мулкка эгалик ҳуқуқини расмийлаштиради, хусусийлаштирилаётган объект бўйича олди-сотди шартномасини тузади;
жамоатчиликни аукцион якунлари ҳақида хабардор қилади.
7. Аукцион ўтказишни ташкил этиш учун давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш бўйича комиссия сотувчига қуйидагиларни беради:
объектни аукционда сотиш ҳақидаги қарор, хусусийлаштириладиган мулкнинг дастлабки нархи ҳақидаги маълумотлар ва хусусийлаштириладиган объект ҳақидаги бошқа ахборотлар бўлган давлат мулки объектини хусусийлаштириш бўйича тадбирлар режаси;
хусусийлаштириладиган корхона, бўлинмалар, меҳнат жамоаси умумий йиғилишининг объектни хусусий мулк қилиб сотишга розилиги баённомасидан кўчирма, меҳнат жамоасининг имзолаш варақаси;
аукцион ўтказиш ҳақидаги ахборот лойиҳаси;
тугатилган корхона активлари сотилганда тугатиш комиссиясининг материаллари.
8. Сотувчи олинган маълумотлар асосида аукционда сотиш учун таклиф этилаётган объект тўғрисида ахборот тузади ва аукцион ўтказиладиган кундан камида 3 ҳафта олдин уни матбуотда ва махсус ахборотномаларда эълон қилинишини ташкил этади.
9. Ахборотда қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:
а) аукционда корхона сотилаётганда:
хусусийлаштириладиган корхонанинг номи ва манзили;
ер участкасининг майдони ва унда жойлашган бинолар тавсифи;
ишлаб чиқариладиган маҳсулот, товарлар ва кўрсатиладиган хизматларнинг ҳажми ва асосий турлари;
корхонада ишловчиларнинг сони ва таркиби;
ноишлаб чиқариш йўналишидаги объектларни ҳам қўшган ҳолда гуруҳлар бўйича асосий жамғармаларнинг рўйхати ва баҳолаш қиймати;
бошланган инвестиция лойиҳалари, уларнинг смета қиймати ва ишлаб чиқариш харажатлари;
пул маблағларининг ҳолати;
моддий бойликларнинг захиралари;
бошқа корхоналарнинг устав сармояларида корхонага тегишли қимматбаҳо қоғозлар ҳамда улуш ва ҳиссанинг мавжудлиги;
номоддий активларнинг (патентлар, савдо маркаси ва бошқалар)нинг мавжудлиги;
корхонанинг (савдо, бюджет, кредит) мажбуриятлари;
корхонанинг йиллик баланси ҳамда сўнгги йилдаги фойда ва зарарлар ҳақидаги ҳисоботи;
б) қўшимча акциялар пакетлари сотилаётганда акционерлик жамияти устав капиталининг ҳажми; бир акциянинг номинал қиймати, сотиладиган акцияларнинг умумий сони қўшимча равишда кўрсатилади;
в) аукционда тугатилган корхона активлари сотилган тақдирда — уларнинг асосий тавсифи келтирилади;
г) ҳар қандай ҳолларда:
ўтказилган аукцион шакли;
дастлабки сотилиш нархи;
тўлов шакли, сотувчи томонидан назарда тутилган бўлса тўлов муддатини суриш шартлари;
аукцион қатнашчиларининг объект билан олдиндан танишиш тартиби;
аукционда қатнашишга талабномалар ва бошқа ҳужжатларни қабул қилишнинг узил-кесил муддати;
дастлабки нархга нисбатан 10 фоиз ҳажмида гаров суммаси ва у ўтказилиши керак бўлган ҳисоб счети;
аукционнинг ўтказилган куни, вақти ва жойи;
сотувчи боғланиш телефонининг номери.
Юқорида кўрсатилган маълумотлар ҳамда қўшимча маълумотлар бериш шакллари сотувчи томонидан белгиланади.
10. Ахборот эълон қилинган пайтдан бошлаб сотувчи барча юридик ва жисмоний шахсларга хусусийлаштириш объекти билан олдиндан танишиш имконини беради.
Олдиндан танишиш таклифи учун ҳақ тўланади. Унинг миқдори сотувчи томонидан белгиланади. Лекин бу ҳақ 500 сўмдан ошмаслиги керак. Сотувчи объектни кўздан кечириш ва танишиш учун шароит яратиб беришга мажбурдир.
III. АУКЦИОНЛАРДА ҚАТНАШИШ ШАРТЛАРИ
11. Аукционда қатнашишга Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ харидор деб эътироф этилган, аукционда қатнашишга талабнома ва бошқа зарур ҳужжатларни берган ҳамда хусусийлаштириш объектининг дастлабки нархига нисбатан 10 фоиз ҳажмида белгиланган тартибда гаров суммасини тўлаган юридик ва жисмоний шахслар қўйилади.
Аукционларда хорижий юридик ва жисмоний шахсларнинг қатнашиш хусусиятлари амалдаги қонунчилик томонидан белгиланади.
12. Аукционда қатнашиш учун сотувчи номига қуйидаги ҳужжатлар топширилиши зарур:
аукционда қатнашишга мазкур Низомнинг 1 ва 2-иловаларида кўрсатилган шакллар бўйича талабнома;
ёпиқ аукцион (ёпиқ тендер) ўтказилаётганда — объектнинг нархи ҳақидаги таклиф алоҳида конвертга солинган ҳолда;
аукцион тўғрисидаги ахборотда кўрсатилган сотувчининг ҳисоб счётига гаров қўйилганлигини тасдиқловчи тўлов ҳужжатининг нусхаси.
Давлат тасарруфига кирмайдиган юридик шахслар нотариус ёки рўйхатга олган орган томонидан тасдиқланган таъсис ҳужжатлари нусхаларини қўшимча равишда топширадилар.
13. Очиқ аукционда қатнашишга қўйилган шахсларга аукцион қатнашчиси чиптаси берилади, унда харидор савдода қатнашадиган номер, аукционда сотишга қўйиладиган хусусийлаштириш объектининг номи, аукционни ўтказишнинг асосий шартлари кўрсатилади. Чипта аукционда қатнашувчига ундан олинган талабнома асосида ҳамда сотувчининг ҳисоб счётига гаров суммаси қўйилганлиги ҳақидаги тўлов ҳужжати кўрсатилган тақдирда берилади.
Аукцион қатнашчилари бўлмаган шахслар учун очиқ аукцион ўтказилган ҳолларда кириш чипталари сотилади. Кириш чиптасининг нархи сотувчи томонидан белгиланади.
Ёпиқ тендер қатнашчисига унинг талабномаси олинганлиги ҳақидаги ахборот қайд этилган кун кўрсатилган ҳолда жўнатилади.
14. Белгиланган муддат тугагач талабномаларни қабул қилиш тўхтатилади.
15. Аукционда қатнашишга талабнома берган шахслар ҳақидаги маълумотлар эълон қилинмайди.
16. Талабнома берган шахсларга қуйидаги ҳолларда аукционда қатнашишга рухсат этилмайди:
талабнома берган шахс амалда қонунчиликка мувофиқ харидор деб эътироф этилмаган тақдирда;
талабнома берган шахс мазкур Низомда назарда тутилган мажбурий ҳужжатларни муддатида топширмаган тақдирда.
Мазкур рўйхат рад жавоби бериш учун узил-кесил асос бўлади.
17. Ёпиқ тендер ўтказилаёттанда тендер ҳақидаги ахборот эълон қилинган пайтдан бошлаб унинг тамом бўлишига қадар қатнашчиларга ахборотлар алмашиш ёки улар киритадиган таклифлар ҳақида ахборотларни ошкор қилиш тақиқланади. Бу талабни бажармаслик аукцион қоидаларини қўпол равишда бузиш деб ҳисобланади.
IV. АУКЦИОНЛАРНИ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ
18. Аукционни ўтказиш шаклини Давлат мулки қўмитаси, унинг ҳудудий бошқармаси объектни хусусийлаштириш тадбирлари режасида белгилайди.
Аукцион қуйидаги шаклларда амалга оширилади:
одатда тугатилган корхоналарнинг, кичик корхоналарнинг (200 дан кам киши ишлайдиган) активлари, акционерлик жамиятларининг акциялари сотилаётганда фойдаланиладиган очиқ аукцион;
одатда ўрта ва йирик корхоналар (200 дан кўп киши ишлайдиган), акционерлик жамиятлари акцияларининг пакетлари сотилаётганда фойдаланиладиган ёпиқ аукцион (ёпиқ тендер).
Акционерлик жамиятларининг пакетларини сотиш бўйича ёпиқ тендерлар ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
19. Очиқ аукцион қуйидаги тартибда ўтказилади:
а) аукционни сотувчи томонидан ёлланадиган аукциончи ўтказади. Аукцион аукциончининг объект номини эълон қилиши, қисқача таърифлаб бериши ва дастлабки нархини айтишидан ва аукционнинг дастлабки «қадами»дан бошланади.
Аукционнинг «қадами» дастлабки нархнинг 5 фоизидан 15 фоизигача бўлган доирада бошланади. Келишилган доирадаги «қадамни» аукциончи танлайди. Аукцион «қадами» аукционнинг бутун даврида бир хиллигича қолади.
Савдо жараёнида аукциончи нархни айтади, харидорлар эса объектни шу нархда сотиб олишга тайёрлигини чиптани кўтариш билан маълум қиладилар;
б) савдо объектнинг дастлабки нархини эълон қилишдан бошланади. Навбатдаги нарх эълон қилингандан кейин аукциончи ўзининг назарида биринчи бўлиб чипта кўтарган харидор чиптасининг номерини айтади. Сўнгра аукциончи аукционнинг боришига қараб навбатдаги нархни эълон қилади.
Объектни ушбу нархга олишга тайёр харидорлар бўлмаганда аукциончи бу нархни уч марта такрорлайди;
в) навбатдаги нарх уч марта эълон қилингандан кейин ҳам харидорлардан ҳеч ким чиптани кўтармаса кимошди савдоси тугалланади. Чипта номери аукциончи томонидан энг охирида айтилган харидор аукцион ғолиби бўлади.
Кимошди савдоси тугагач аукциончи сотишга қўйилган объект сотилганлигини эълон қилади, қандай нархда сотилганлигини ва ғолибнинг чипта номерини айтади;
г) агар дастлабки нарх уч марта такрорлангандан кейин ҳам харидорлардан бирон киши чипта кўтармаса, аукцион ўтмаган ҳисобланади ва объект сотувчига қайтарилади.
20. Ёпиқ тендер тарзидаги аукцион қуйидаги тартибда ўтказилади:
а) ёпиқ тендерни доимий ишлайдиган тендер комиссияси ўтказади, унинг таркиби Давлат мулки қўмитаси, унинг ҳудудий бошқармаси томонидан тасдиқланади;
б) талабномаларни қабул қилиш муддати тугагач тендер комиссиясининг қабул қилинган талабномалар ҳақидаги баённомаси тузилади ҳамда у комиссия раиси ва котиби томонидан имзоланади.
Тендерда қатнашиш учун берилган талабномаларни яшириш, якун чиқараётганда уларни ҳисобга олмаслик амалдаги қонунчиликка мувофиқ маъмурий жавобгарликка тортилишга олиб келади.
Жарима тендер комиссияси раисига солинади. Бундай ҳолда тендер натижалари ҳақиқий эмас деб топилади;
в) қатнашчиларнинг нарх ҳақидаги таклифлари солинган конвертларни очиш ва ёпиқ тендернинг узил-кесил якунлари талабномалар қабул қилинган кундан бошлаб уч кундан кечикмасдан чиқарилади.
Ёпиқ тендер муддати давомида жўнатилган талабномаларгина ҳисобга олинади.
Энг юқори нархни таклиф этган харидор ёпиқ тендер ғолиби бўлади.
Ёпиқ тендернинг икки ёки ундан кўп қатнашчисининг таклифлари энг юқори бўлган тақдирда кимнинг талабномаси илгари берилган бўлса ўша ғолиб бўлади. Агар бу ҳам ғолибни аниқлашга олиб келмаса, танлов комиссияси ғолибни аниқлаш учун қуръа ташлайди.
Конвертни очишда ва якун чиқаришда харидорлар ёки уларнинг ишончномага эга бўлган ишонган шахслари ва вакиллари, ҳокимликларнинг вакиллари, оммавий ахборот воситаларининг вакиллари ва бошқа фуқаролар қатнашиши мумкин.
21. Аукцион ғолиби аукцион ўтказиш шартларида белгиланган вақт давомида мазкур объект бўйича кимошди савдоси тугагандан кейин аукцион натижалари ҳақидаги якуний баённомани имзолаши керак. Баённома харидор ёки унинг ваколатли вакили ҳамда аукцион ташкилотчилари томонидан икки нусхада имзоланади.
Баённомада сотувчи ва харидор ҳақидаги маълумотлар, хусусийлаштириш объектининг номи, узил-кесил нархи, шунингдек, олди-сотди шартномасини имзолаш бўйича томонларнинг мажбуриятлари кўрсатилади. Аукционнинг натижалари ҳақидаги баённоманинг бир нусхаси харидорга берилади ва унинг мазкур объектнинг олди-сотди шартномасини тузиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади.
22. Агар аукцион ғолиби 10 кун давомида якуний баённомани имзоламаган бўлса, аукцион натижалари бекор қилинади, берилган гаров унга қайтарилмайди ҳамда объект сотувчига қайтарилади. Ёпиқ тендер ўтказилган чоғда бундай ҳолда объектни сотиб олиш ҳуқуқи аввалги нархни таклиф этган қатнашчига берилади. Агар бу қатнашчи ҳам баённомани имзолашдан воз кечса тендер натижалари бекор қилинади.
23. Аукцион якунлари ҳақидаги ахборот аукцион ўтказилган кундан бошлаб ой, куни аниқ кўрсатилган 30 кун давомида матбуотда ва махсус ахборотномада эълон қилинади.
V. ХУСУСИЙЛАШТИРИЛАДИГАН ОБЪЕКТГА ЭГАЛИК ҲУҚУҚИНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ ВА АУКЦИОН ҚАТНАШЧИЛАРИ БИЛАН ҲИСОБ-КИТОБЛАР
24. Аукцион натижалари ҳақидаги якуний баённома имзоланган пайтдан бошлаб ой, куни аниқ кўрсатилган 30 кундан кеч бўлмаган муддатда сотувчи ва харидор ўртасида амалдаги қонунчиликка мувофиқ олди-сотди шартномаси имзоланган бўлиши керак.
25. Аукцион якунлари бўйича тузиладиган олди-сотди шартномасида қуйидагилар кўрсатилади:
сотилган объектнинг номи;
объектнинг сотиб олинган нархи;
сотувчи, харидор ҳақидаги маълумот (зарур ҳолларда — воситачи ҳақида маълумот), улар жойлашган жой;
объектни топшириш тартиби, тўлов шакли ва муддатлари.
26. Белгиланган муддатлар ва тўлов шаклига мувофиқ харидор давлат мулкини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришдан тушган маблағларни, гаров суммасини чиқариб ташлаган ҳолда хусусийлаштирилган объектнинг шартномада белгиланган тўла қиймати суммасини жамлаш учун махсус счётга ўтказишга мажбурдир. Агар харидор белгиланган суммани кўрсатилган муддатда тўламаса, олди-сотди шартномаси бекор қилинади, унинг тўлаган гарови эса қайтариб берилмайди. Харидор белгиланган муддатда тегишли суммани тўламаса ўтказилган ёпиқ тендер натижаларига кўра объектни сотиб олиш ҳуқуқи аввалги нархни таклиф этган қатнашчига ўтади. Агар бу қатнашчи ҳам олди-сотди шартномасини имзолашдан бош тортса ёпиқ тендер натижалари бекор қилинади.
27. Аукционда объектни сотиб олишда харидор тўлаган гаров суммаси хусусийлаштириш битишуви бўйича унинг тўлаган суммасига қўшилади ва аукционни ўтказиш билан боғлиқ бўлган харажатларни қоплаш учун сотувчи ихтиёрида қолади.
Аукционнинг қолган ҳамма қатнашчиларига гаров суммаси аукцион натижалари ҳақидаги талабнома имзоланган пайтдан бошлаб 10 кун давомида қайтариб берилади.
28. Хусусийлаштириш объектига эгалик қилиш ҳуқуқи Давлат мулки қўмитаси, унинг ҳудудий бошқармаси томонидан янги мулкдорга мулкий ҳуқуқ тўғрисидаги давлат ордери берган пайтдан бошлаб сотувчидан харидорга ўтади.
VI. АУКЦИОНДА ХУСУСИЙЛАШТИРИШ ОБЪЕКТЛАРИНИ СОТИШДАН ОЛИНГАН ТУШУМЛАРНИ БЕЛГИЛАШ
29. Аукционда хусусийлаштириш объектини сотишдан олинадиган тушум харидорлардан, аукцион қатнашчиларини аукцион объектлари билан олдиндан танишишга таклифномалар сотишдан, аукционга чипталар сотишдан тушган пул маблағлари ва белгиланган тартибда қайтарилмаган гаров суммаси ҳисобига ҳосил қилинади.
VII. ХУСУСИЙЛАШТИРИШ БИТИМЛАРИНИНГ ҲАҚИҚИЙ ЭМАСЛИГИ ВА ТОМОНЛАРНИНГ МАСЪУЛИЯТИ
30. Мазкур Низомда белгиланган аукцион ўтказишнинг белгиланган қоидалари ва шартлари бузилган тақдирда аукционда давлат мулкини хусусийлаштириш бўйича битимлар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.
31. Аукционда хусусийлаштириш битимларининг ҳақиқий эмас деб топилганлиги ҳақидаги низолар амалдаги қонунчиликка биноан судда ёки ҳакамлик судида кўриб чиқилади.
1-ИЛОВА
(юридик шахс томонидан тўлдирилади)

____________________________________

_____________________________________

(хусусийлаштириладиган объект сотувчисининг номи)

‎‎__________________________________________________________________________дан

(талабнома берган юридик шахснинг тўла номи)‎

аукционда қатнашишга талабнома‎‎

..........‎‎1. Хусусийлаштириш объекти ва уни сотиш шартлари тўғрисидаги ахборотни ўрганиб чиқиб биз, буюртманомани имзолашга ‎вакил қилинганлар, қуйидагини сотиб олишга розимиз:
______________________________________________________________________________

(хусусийлаштириш объектининг тўлиқ номи)‎‎

..........2. Аукционда ғолиб чиққанимиз тақдирда аукцион ташкилотчилари билан баённома имзоланган пайтдан бошлаб камида
‎30 кун муддатдан кечиктирмай олди-сотди шартномасини тузиш мажбуриятини ўз зиммамизга оламиз.‎

..........3. Бизнинг аукцион ғолиби эканлигимиз эътироф этилса-ю лекин олди-сотди шартномасини тузишдан воз кечганимиз
‎ёки белгиланган тўлов суммасини муддатида тўламаганимиз тақдирда, биз тўлаган гаров суммаси сотувчи ихтиёрига ўтишига
‎ розимиз.‎‎

..........4. Хусусийлаштириш объектининг олди-сотди шартномаси имзолангунга қадар мазкур талабнома аукцион ташкилотлари
‎билан биргаликда имзоланган баённома билан бирга бизнинг ўртамизда тузилган шартнома кучига эга ҳисобланади.‎‎

..........‎‎5. 199 ___ йил «___» ___________ да тузилди.
..........‎‎6. Аукцион қатнашчисининг тўлиқ номи ва манзили:
______________________________________________________________________________
______________________________________________________________________________
..........‎‎Таъсис ҳужжатларининг нусхалари илова қилинади.
..........‎Танлов натижалари ҳақидаги қарорни қуйидаги манзилга юборишингизни сўраймиз:
‎‎..........7. Аукцион қатнашчисининг тўлов реквизитлари, қайтариладиган гаров суммаси ўтказиладиган банкдаги счёти:
..........Вакил қилинган шахс имзоси:‎‎

________________________‎

учун_____________________________________________‎‎

‎‎(вакил қилинган шахснинг лавозими)

________________________________________________

‎‎(фамилияси, исми ва отасининг исми)


‎Сана‎

М. Ў.‎

ҚАБУЛ ҚИЛИНДИ: ‎

________________________________________________

(сотувчи томонидан тўлдирилади)‎‎

2-ИЛОВА
(фуқаролар томонидан тўлдирилади)

__________________________________________________

__________________________________________________

(хусусийлаштириладиган объект сотувчисининг номи)

Аукционда қатнашишга талабнома‎‎

..........‎‎1. Хусусийлаштириш объекти ва уни сотиш шартлари тўғрисидаги ахборотни ўрганиб чиқиб мен, ____________________________________________________________________
_____________________________________________________________________________

(хусусийлаштириш объектининг тўлиқ номи)‎‎

..........2. Аукционда ғолиб чиққаним тақдирда аукцион ташкилотчилари билан баённома имзоланган пайтдан бошлаб камида 30 кун муддат ичида олди-сотди шартномасини тузиш мажбуриятини ўз зиммамга оламан.
..........3. Аукционда ғолиб чиққанлигим эътироф этилса-ю лекин олди-сотди шартномасини тузишдан воз кечганим ёки белгиланган тўлов суммасини муддатида тўламаганим тақдирда мен тўлаган гаров суммаси сотувчи ихтиёрида қолишига розиман.
..........4. Хусусийлаштириш объектининг олди-сотди шартномаси имзолангунга қадар мазкур талабнома баённома билан бирга бизнинг ўртамизда тузилган шартнома кучига эга ҳисобланади.
..........‎‎5. 199 ______ йил «______» ________________ да тузилди.
..........‎‎6. Харидорнинг фамилияси, исми ва отасининг исми ______________________________
‎_____________________________________________________________________________
Паспорт серияси _________________________ № ___________________________________
‎‎‎‎‎‎_____________________________________________________________________ берилган.

(ким томонидан, қачон берилган, рўйхатга олинган жойи)

‎‎..........7. Фуқаронинг тўлов реквизитлари, қайтариладиган гаров суммаси ўтказиладиган банкдаги счёти:
_____________________________________________________________________________

‎‎(вакил қилинган шахснинг лавозими)

Фуқаронинг имзоси: __________________________________


‎Сана‎

ҚАБУЛ ҚИЛИНДИ: ‎

‎__________________________________________________

(сотувчи томонидан тўлдирилади)‎‎

Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг
1992 йил 23 сентябрдаги 443-сон қарорига
9-ИЛОВА
Давлат корхоналарини танлов бўйича хусусийлаштириш ҳақида
ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМ
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1. Мазкур Низом танловларни ташкил этишнинг, уларда харидорлар қатнашишининг умумий қоидаларини, уларнинг таклифларини кўриб чиқиш тартибини, шунингдек, қабул қилинган қарорни тасдиқлаш тартибини ва хусусийлаштириладиган объектга эгалик қилиш ҳуқуқларини расмийлаштиришни белгилаб беради.
2. Танлов бўйича хусусийлаштириш деганда харидордан хусусийлаштириш объектига нисбатан муайян шартларни бажариш талаб этиладиган ҳолларда жисмоний ёки юридик шахсларнинг давлат мулкини хусусий мулк қилиб сотиб олиши тушунилади.
Танлов бўйича давлат мулкини сотиб олиш ҳуқуқи таклифлари танлов шартларига тўла жавоб берадиган ва энг юқори нархни таклиф этган харидорга берилади.
3. Танлов бўйича давлат мулкини сотиш ҳақидаги қарор Ўзбекистон Республикаси давлат мулкини бошқариш ва хусусийлаштириш қўмитаси (бундан кейин — Давлат мулки қўмитаси деб аталади), унинг ҳудудий бошқармалари томонидан давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш комиссияси мазкур объектни хусусийлаштириш тадбирлари режасини тақдим этиш бўйича қабул қилинади.
4. Танлов бўйича қуйидагилар сотилади:
корхоналар, цехлар, ишлаб чиқаришлар, участкалар ҳамда ана шу корхонанинг мустақил корхоналарга ажратиладиган бошқа бўлинмалари;
асбоб-ускуналар, бинолар, иншоотлар, лицензиялар, патентлар ҳамда корхоналар ва уларнинг бўлинмалари эгасининг қарорига кўра тугатилган моддий ва номоддий активлари;
тугалланмаган қурилиш объектлари.
5. Танлов бўйича объектлар хусусийлаштирилаётганда сотувчилар ва харидорлар ўз вакиллари (ишончли кишилари) орқали ҳаракат қилишлари мумкин.
II. ТАНЛОВЛАРНИ ЎТКАЗИШГА ТАЙЁРГАРЛИК ВА УЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШ
6. Хусусийлаштириш объектларининг сотувчилари Давлат мулки қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармаларидир (бундан кейин — «сотувчи» деб аталади).
7. Танлов бўйича давлат мулкини сотиш учун сотувчи бир йил муддатга тузиладиган доимий ишловчи танлов комиссиясини тузади.
8. Танлов комиссияси:
танлов бўйича сотиладиган объектлар ҳақидаги ахборотни эълон қилади;
танловда қатнашувчи харидорлардан таклифлар ва ҳужжатларни қабул қилади ва кўриб чиқади;
танлов ғолибини аниқлайди, унинг таклифи қабул қилинганлигини ҳамда сотувчи билан хусусийлаштириладиган объектнинг олди-сотди шартномасини тайёрлаш ва имзолашга таклиф этилишини маълум қилган ҳолда ғолибга юбориладиган хат лойиҳасини тайёрлайди;
жамоатчиликни танлов якуни ҳақида хабардор қилади.
9. Танлов комиссияси 5 кишидан иборат бўлади. Танлов комиссияси таркибига албатта сотувчининг, хусусийлаштириладиган корхона (бўлинма), молия ва банк органларининг вакиллари киритилади.
Танлов комиссиясининг раиси сотувчининг вакили ҳисобланади.
10. Танлов комиссияси ўзининг иш регламентини мустақил равишда ишлаб чиқади ва тасдиқлайди. Қарор танлов комиссияси аъзоларининг умумий сонига нисбатан кўпчилик овоз бериш йўли билан қабул қилинади. Овозлар тенг келиб қолган ҳолларда танлов комиссиясининг раиси ҳал қилувчи овозга эга бўлади.
11. Танлов комиссияси аъзоларига, шунингдек, жалб этилган ташкилотларга ва экспертларга шартнома бўйича сотувчининг маблағи ҳисобидан ҳақ тўланади.
12. Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш бўйича комиссия танловни ташкил этиш учун сотувчига қуйидагиларни беради:
давлат мулки объектини хусусийлаштириш бўйича тадбирлар режасини объектни аукционда сотиш ҳақидаги қарор, хусусийлаштириладиган мулкнинг дастлабки нархи ҳамда хусусийлаштириладиган объект ҳақидаги бошқа ахборотлар билан биргаликда;
хусусийлаштириладиган объект, бўлинма меҳнат жамоаси умумий йиғилишининг объектни хусусий мулкка сотишга розилиги ҳақидаги баённомаси қароридан кўчирмани, меҳнат жамоаси имзо қўйган варақани;
аукцион ўтказиш ҳақидаги ахборот лойиҳасини;
тугатилган корхона активларини сотишда тугатиш комиссияси материалларини.
13. Дастлабки нарх танловнинг мажбурий шарти ҳисобланади. Танлов бўйича объектни сотиш шартларига қуйидагилар киритилиши мумкин:
хусусийлаштириш режасида белгиланган даврда корхона ихтисосини, товарлар, ишлар, хизматларнинг аниқ турларини ишлаб чиқариш ҳажмларини сақлаб қолиш;
ишчи ўринларини сақлаб қолиш ёки ўзгартириш;
муайян истеъмолчиларга маҳсулот етказиб бериш;
ишловчиларнинг меҳнат шароитини, экологик хавфсизликни яхшилаш ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш тадбирларини амалга ошириш;
ходимларнинг ижтимоий-маиший таъминоти хусусиятлари;
ижтимоий-маиший йўналишдаги объектларни пул билан таъминлаш, уларнинг иш шароитларини сақлаш;
хусусийлаштириш режасида белгиланган муддатда (шу жумладан, у сотилган пайтдан бошлаб биринчи йил мобайнида) сотиб олинадиган объектга инвестициялар объектлари бўйича харидорнинг мажбуриятлари;
амалдаги қонунчиликда назарда тутилган бошқа мажбуриятлар.
14. Объектни сотиб олиш нархи танлов ғолибини аниқлаш мезонидир.
15. Олинган материаллар асосида танлов комиссияси танлов бўйича сотишга таклиф этиладиган давлат мулки объектлари бўйича ахборот тайёрлайди ва унинг танлов ўтказишнинг эълон қилинган кунидан камида бир ой олдин матбуотда эълон қилинишини ташкил этади.
16. Ахборот қуйидаги умумий маълумотларни ўз ичига олиши керак:
танлов шартлари ва танлов ғолибини аниқлаш мезонлари;
хусусийлаштириш объектининг дастлабки нархи;
тўлов шакли, агар сотувчи томонидан назарда тутилган бўлса тўлов муддатини узайтириш шартлари;
танлов қатнашчисининг сотиладиган объект билан олдиндан танишиш тартиби;
танловда қатнашиш учун талабномалар, таклифлар ва бошқа ҳужжатларни қабул қилишнинг узил-кесил муддати;
хусусийлаштириш объектининг дастлабки нархига нисбатан 10 фоиз миқдорида гаров суммаси ва у ўтказилиши лозим бўлган ҳисоб счёти;
қатнашчиларнинг таклифлари ёзилган конвертларни очиш куни, вақти ва ўрни;
танлов комиссияси боғланиш телефонининг номери.
17. Танлов бўйича сотилаётганда:
а) ахборотда корхоналар қўшимча равишда қуйидагича кўрсатилади:
хусусийлаштириладиган корхонанинг номи ва жойлашган ўрни;
ер участкасининг майдони;
ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар, товарлар, кўрсатиладиган хизматларнинг ҳажми ва асосий турлари;
корхонада ишловчиларнинг сони ва таркиби;
гуруҳлар бўйича, шу жумладан, ноишлаб чиқариш мақсадидаги объектларнинг асосий фондлар рўйхати ва баҳолаш қиймати;
пул маблағларининг аҳволи;
моддий бойликларнинг захиралари;
корхонага тегишли қимматбаҳо қоғозлар ва бошқа корхоналар активларининг қанчалиги;
номоддий бойликларнинг қанчалиги (патентлар, савдо маркалари ва бошқалар);
корхона мажбуриятлари (савдо, бюджет, кредит);
бошланган инвестиция лойиҳалари, уларнинг смета қиймати ва қилинган харажатлар;
корхонанинг йиллик баланси ҳамда сўнгги йил ичида кўрилган фойда ва зарарлар ҳақида ҳисобот;
б) тугатилган корхона активлари — уларнинг асосий тавсифлари келтирилади.
18. Ахборот эълон қилинган пайтдан бошлаб танлов комиссияси барча юридик ва жисмоний шахсларга хусусийлаштириш объектлари билан олдиндан танишиш имконини беради.
Олдиндан танишиш учун таклифномалар миқдори сотувчилар томонидан белгиланадиган, лекин 500 сўмдан ошмайдиган ҳақ олиб берилади.
Сотувчи хусусийлаштириладиган объектни кўриб чиқиш ва танишиш учун шароит яратиб беришга мажбурдир.
III. ТАНЛОВЛАРДА ХАРИДОРЛАРНИНГ ҚАТНАШИШ ШАРТЛАРИ
19. Танловда қатнашишга қонунчиликка биноан танловда қатнашиш учун ўз вақтида талабнома ва бошқа зарур ҳужжатларни топширган ва хусусийлаштириш объектининг дастлабки нархининг 10 фоизи миқдорида гаров суммаси тўлаган харидор деб топилган юридик ва жисмоний шахслар киритилади.
Танловларда хорижий юридик шахслар ва фуқароларнинг қатнашиш хусусиятлари амалдаги қонунчилик билан белгиланади.
20. Танловда қатнашиш учун танлов комиссияси номига қуйидаги ҳужжатлар топширилиши зарур:
мазкур Низомга 1 ва 2-иловаларда кўрсатилган шакллар бўйича танловда қатнашишга талабнома;
танлов шартлари ва танлов ғолибини аниқлаш мезонлари юзасидан алоҳида конвертга солинган ёзма тарздаги таклифлар;
танлов ҳақидаги ахборотда кўрсатилган сотувчининг ҳисоб счётига гаров суммаси тўланганлигини тасдиқловчи тўлов ҳужжатининг нусхаси.
Нодавлат юридик шахслар қўшимча равишда нотариал ёки рўйхатга олган орган томонидан тасдиқланган таъсис ҳужжатларининг нусхаларини топширадилар.
21. Белгиланган муддат тугагач, талабномалар ва ҳужжатларни қабул қилиш тўхтатилади.
22. Ҳужжатлар олингандан кейин танлов комиссияси талабнома берган кишига унинг танловда қатнашиши мумкинлиги ҳақида ёзма хабар юборади ва унда талабнома рўйхатга олинган кун кўрсатилади. Хабар юборилгандан кейин талабнома берган киши танлов қатнашчиси мақомини олади.
23. Танловда қатнашишга талабнома берган шахслар ҳақидаги маълумотлар эълон қилинмайди.
24. Танлов қатнашчиси ўз таклифини белгиланган танлов ўтказиш кунигача қайтариб олиш ҳуқуқига эга, бунинг учун у ёзма равишда хабар беради. Бундай ҳолда унга гаров суммаси қайтариб берилади.
25. Талабнома берувчига танловда қатнашиш учун розилик бермаслик мумкин, агар у:
талабнома берган шахс амалдаги қонунчиликка биноан харидор деб эътироф этилмаган бўлса;
талабнома берган шахс мазкур Низомда назарда тутилган мажбурий ҳужжатларни муддатида бермаган бўлса.
Юқорида айтилганлар рад жавоби учун асос бўлади.
26. Танлов ҳақидаги ахборот эълон қилинган пайтдан бошлаб танлов тамом бўлгунга қадар танлов қатнашчиларига ахборот алмашиниш ёки ўзи берадиган таклифлар ҳақидаги ахборотни бошқаларга айтиш ман этилади. Бу талабни бажармаслик танлов қоидаларини қўпол равишда бузиш деб ҳисобланади.
IV. ХАРИДОРЛАРНИНГ ТАКЛИФЛАРИНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ
27. Харидорларнинг таклифлари танлов комиссияси томонидан белгиланган танлов шартларига ва танлов ғолибини аниқлаш мезонига асосан кўриб чиқилади.
28. Танлов шартлари барча қатнашчилар учун мажбурийдир, шартлари назарда тутилганидан анча сифатли бажариладиган таклифлар бошқа қатнашчиларга нисбатан устунлик бермайди.
29. Комиссия таклифлари танлов шартларига жавоб берадиган ва нархи энг баланд бўлган қатнашчини танлов ғолиби деб эълон қилади.
30. Икки ёки ундан зиёд қатнашчининг таклифлари танлов шартларини қондирса ва нархи энг баланд бўлса, улардан қайси бири талабномани олдин берган бўлса, ўша ғолиб бўлади.
Агар бу ҳам ғолибни аниқлай олмаса, танлов комиссияси ғолибни аниқлаш учун қуръа ташлайди.
31. Белгиланган кун ва соатда танлов комиссиясининг мажлисида тушган таклифларнинг конвертлари очилади. Конкурс комиссияси барча қоидаларга риоя этилганлигини текширади, талаб этиладиган маълумотлар ва ҳужжатларнинг бор-йўқлигини аниқлайди, шу ишларнинг натижаларига кўра баённома тузилиб, унда тушган ҳамма таклифлар ва уларнинг танлов шартларига мослиги қайд этилади. Конвертлар танлов ҳақидаги ахборот эълон қилингандан сўнг бир ойдан кейин очилади.
Танлов шартларига жавоб бермайдиган таклифлар бундан кейинги танловда қатнашишга киритилмайди ва баённомада алоҳида қайд этилади.
Танловда қатнашиш учун берилган талабномаларни яшириш, якун чиқараётганда уларни ҳисобга олмаслик қонунчиликка мувофиқ маъмурий жазоланади. Жарима танлов комиссияси раисига солинади. Бундай ҳолда танлов натижалари ҳақиқий эмас деб топилади.
32. Таклиф солинган конвертлар очилаётганда ва улар эълон қилинаётганда танлов комиссиясининг рухсати билан танлов қатнашчилари ёки уларнинг бунга ишончномаси бўлган вакиллари қатнашишлари мумкин.
33. Қатнашчилардан ҳар бирининг танловда қатнашиш учун берган таклифлари билан танишиб чиқилгандан кейин танлов комиссиясининг ҳар бир аъзоси ўз танлови асосланган ёзма хулоса тузади.
Танлов ғолиби ҳақидаги қарор комиссия раиси томонидан конвертлар очилган кунда, танлов комиссияси аъзоларининг хулосалари асосида қабул қилинади.
34. Якуний баённомада танлов комиссиясининг қуйидаги шаклдаги хулосаси бўлади:
хусусийлаштириш объектининг номи;
танлов комиссиясининг таркиби;
танлов қатнашчилари тўғрисидаги маълумотлар;
танлов қатнашчиларининг таклифлари;
танлов комиссияси аъзоларининг танловни асослаб берган ёзма хулосаси;
танлов ғолибининг номи;
объектни сотиб олиш нархи, тўлов шакли.
Баённомага танлов комиссияси томонидан тайёрланган танлов ғолибига хат лойиҳаси илова қилинади. Иловада унинг таклифлари қабул қилинганлиги ва сотувчи билан олди-сотди шартномасини имзолашга таклиф этилганлиги хабар қилинади.
Мазкур баённома ва ҳужжатлар тасдиқлаш учун сотувчига берилади.
35. Танлов комиссияси раисининг қарори сотувчи томонидан тасдиқлангандан кейин баённома нусхаси танлов қатнашчиларининг ҳар бирига юборилади. Танлов ғолибига сотувчининг унинг таклифи қабул қилинганлиги хабар қилиниб, сотувчи билан олди-сотди шартномасини имзолаш учун келишга таклиф юборилади.
36. Танлов комиссияси унга танловнинг ҳамма шартларини қондирувчи кўпи билан бир таклиф тушган ҳолларда танлов бўлмайди, деб эълон қилади. Танлов комиссияси танлов бўлмаганлиги эътироф этилганлиги ҳақида баённома тузади ва у сотувчи томонидан тасдиқланади. Берилган ҳужжатлар эса Давлат мулки қўмитасига, унинг ҳудудий бошқармасига қайтарилади.
Бундай ҳолда Давлат мулки қўмитаси (ҳудудий бошқармаси) корхонани хусусийлаштириш тадбирлари режасини бир ой муддатда қайта кўриб чиқишга мажбурдир.
37. Танлов натижаларига баённома олинган кундан бошлаб 30 кун мобайнида қатнашчилар томонидан белгиланган тартибда норозилик билдирилиши мумкин.
38. Сотувчи 30 кун ичида танлов якунлари ҳақида матбуотда, махсус ахборотномада албатта ахборот эълон қилади.
V. ХУСУСИЙЛАШТИРИЛАДИГАИ ОБЪЕКТЛАРГА ЭГАЛИК ҲУҚУҚЛАРИНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ ВА ТАНЛОВ ҚАТНАШЧИЛАРИ БИЛАН ҲИСОБ-КИТОБЛАР
39. Сотувчи танлов ғолибига хат юборган пайтдан бошлаб 30 кундан кечикмаган муддат ичида сотувчи ва харидор ўртасида амалдаги қонунчиликка мувофиқ олди-сотди шартномаси тузилиши керак.
40. Агар танлов ғолиби кейинчалик олди-сотди шартномасини тузишдан бош тортса, у берган гаров суммаси сотувчида қолади. Бундай ҳолларда объектни сотиб олиш ҳуқуқини аввалги нархни таклиф этган танлов қатнашчиси олади. Агар бу қатнашчи ҳам олди-сотди шартномасини имзолашдан бош тортса танлов натижалари бекор қилинади.
41. Танлов якунлари бўйича тузиладиган олди-сотди шартномасида қуйидагилар кўрсатилади:
объектнинг номи;
объектни сотиб олиш нархи;
сотувчи, харидор (зарур ҳолларда воситачилар), уларнинг манзили ҳақида маълумотлар;
мулкнинг таркиби ва қиймати;
ер майдонидан фойдаланиш тартиби;
объектни бериш тартиби, тўлов шакли ва муддатлари;
объектдан бундан кейин фойдаланиш юзасидан томонларнинг ўзаро мажбуриятлари;
мазкур объект танлов бўйича сотилган шартлар ва уларнинг бузилиши учун томонларнинг масъулияти;
томонларнинг битишувига мувофиқ белгиланадиган бошқа шартлар.
42. Белгиланган муддатларга ва тўлов шаклига мувофиқ харидор давлат мулкини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришдан тушадиган маблағларни аккумуляциялаш учун махсус счётга шартномада белгиланган хусусийлаштирилган объектнинг тўла қийматдаги суммасини ёки биринчи бадални, бўлиб-бўлиб тўлайдиган бўлса, гаров суммасини чиқариб ташлаб тўлайди. Харидор белгиланган суммани кўрсатилган муддатда тўламаган ҳолларда олди-сотди шартномаси бекор қилинади, берган гаров суммаси эса қайтарилмайди. Бундай ҳолларда объектни сотиб олиш ҳуқуқини аввалги нархни таклиф этган танлов қатнашчиси олади. Агар бу қатнашчи ҳам олди-сотди шартномасини имзолашдан бош тортса танлов натижалари бекор қилинади.
43. Объект сотиб олинаётганда харидор тўлаган гаров суммаси олди-сотди шартномаси бўйича тўлов суммасига қўшилади.
Танловнинг қолган барча қатнашчиларига гаров суммаси танлов натижалари эълон қилинган кундан бошлаб 10 кун ичида қайтарилади.
44. Хусусийлаштириш объектига эгалик қилиш ҳуқуқи Давлат мулки қўмитаси, унинг ҳудудий бошқармаси мулкнинг янги эгасига мулкка эгалик қилиш учун давлат ордерини берган пайтдан бошлаб сотувчидан харидорга ўтади.
VI. ТАНЛОВ БЎЙИЧА ОБЪЕКТНИ СОТИШДАН ОЛИНАДИГАН ТУШУМНИ АНИҚЛАШ
45. Танлов бўйича хусусийлаштириладиган объектни сотишдан олинадиган тушум харидорлардан, танлов қатнашчиларини хусусийлаштириш объекти билан олдиндан таништириш учун таклифномалардан тушган пул маблағлари ва белгиланган тартибда қайтарилмаган гаров суммалари ҳисобига ҳосил бўлади.
VII. ХУСУСИЙЛАШТИРИШ БИТИМЛАРИНИНГ ҲАҚИҚИЙ ЭМАСЛИГИ ВА ТОМОНЛАРНИНГ МАСЪУЛИЯТИ
46. Харидор тузилган олди-сотди шартларини ёки томонларнинг ўзаро мажбуриятлари ҳақидаги битишув қоидаларини бажармаган тақдирда у мулкка эгалик қилиш ордеридан суд йўли билан маҳрум қилиниши мумкин.
47. Танлов бўйича хусусийлаштириш битимларининг ҳақиқий эмас деб топилиши ҳақидаги низолар амалдаги қонунчиликка мувофиқ судда ёки ҳакамлик судида кўриб чиқилади.
1-ИЛОВА
(юридик шахс томонидан тўлдирилади)
___________________________________________________

___________________________________________________

(хусусийлаштириладиган объект сотувчисининг номи)


‎ТАНЛОВДА ҚАТНАШИШ УЧУН ТАЛАБНОМА


‎‎‎

__________________________________________________________________________ дан

(талабнома берган юридик шахснинг тўла номи)‎ ‎‎

..........‎‎1. Хусусийлаштириш объекти ва уни сотиш шартлари ҳақидаги ахборот маълумотларини ўрганиб чиқиб биз, қуйида имзо қўювчилар, талабномани имзолашга вакил қилинганлар, мазкур талабномага илова қилинаётган таклифларимизга мувофиқ қуйидагиларни сотиб олишга розимиз:
______________________________________________________________________________

(хусусийлаштириш объектининг тўлиқ номи)‎‎

..........2. Агар бизнинг таклифимиз қабул қилинадиган бўлса, биз ўз зиммамизга таклифларимиз қабул қилинганлиги ҳақида бизга хабар юборилган пайтдан бошлаб камида 30 кун муддат ичида олди-сотди шартномасини тузиш мажбуриятини оламиз.
..........3. Биз танлов ғолиби деб эътироф этилганимизда ва олди-сотди шартномасини тузишдан воз кечганимизда ёки белгиланган тўлов суммасини муддатида тўламаганимизда биз тўлаган гаров суммаси сотувчининг мулкига ўтишига розимиз.
..........4. Хусусийлаштириш объектининг олди-сотди шартномаси имзолангунга қадар мазкур талабнома таклифларимиз қабул қилинганлиги ҳақидаги Сизнинг ёзма хабарингиз билан бирга ўртамизда тузилган шартнома кучига эга, деб ҳисобланади.
..........‎‎5. 199 ______ йил «______» ________________ да тузилди.
..........‎‎6. Танлов қатнашчисининг тўлиқ номи ва манзили:
_____________________________________________________________________________
_____________________________________________________________________________
..........‎‎Таъсис ҳужжатларининг нусхалари илова қилинади.
‎‎..........7. Танлов қатнашчисининг тўлов реквизитлари, қайтариладиган гаров суммаси ўтказиладиган банкдаги счёти:________________________________________________________________________‎
..........Вакил қилинган шахс имзоси:‎‎
_________________________________________________________________________ учун

(харидорнинг номи)‎‎

___________________________________________________

(вакил қилинган шахснинг лавозими)‎‎

___________________________________________________

(ф. и. о.)‎‎

___________________________________________________

(имзо)‎‎


‎Сана‎

М. Ў.‎

ҚАБУЛ ҚИЛИНДИ: ‎

___________________________________________________

(сотувчи томонидан тўлдирилади)‎‎

2 ИЛОВА
(фуқаролар томонидан тўлдирилади)

_________________________________________________‎‎

_________________________________________________

(хусусийлаштириладиган объект сотувчисининг номи)

Танловда қатнашиш учун талабнома

..........‎‎1. Хусусийлаштириш объекти тўғрисидаги ахборот маълумотларини ва уни сотиш шартларини ўрганиб чиқиб, мазкур талабномага илова қилинаётган таклифларимга мувофиқ мен қуйидагиларни сотиб олишга розиман:
______________________________________________________________________________

(хусусийлаштириш объектининг тўлиқ номи)‎‎

..........2. Агар менинг таклифларим қабул қилинадиган бўлса, мен ўз зиммамга таклифларим қабул қилинганлиги ҳақида менга хабар юборилган пайтдан бошлаб камида 30 кун муддат ичида олди-сотди шартномасини тузиш мажбуриятини оламан.
..........3. Мен танлов ғолиби деб эътироф этилганимда ва олди-сотди шартномасини тузишдан воз кечганимда ёки белгиланган тўлов суммасини муддатида тўламаганимда мен тўлаган гаров суммаси сотувчи ихтиёрига ўтишига розиман.
..........4. Хусусийлаштириш объектининг олди-сотди шартномаси имзолангунга қадар мазкур талабнома таклифларимиз қабул қилинганлиги ҳақидаги Сизнинг ёзма хабарингиз билан бирга ўртамизда тузилган шартнома кучига эга, деб ҳисобланади.
..........‎‎5. 199 ______ йил «______» ________________ да тузилди.
..........‎‎6. Харидорнинг Ф. И. О. ______________________________________________________
Паспорт серияси _______________________ №______________________________________
______________________________________________________________________________

(ким томонидан, қачон берилган, рўйхатга олинган жойи)

‎‎..........7. Танлов комиссиясининг танлов натижалари ҳақидаги қарори юборилиши керак бўлган манзилим:
‎_____________________________________________________________________________
..........8. Фуқаронинг тўлов реквизитлари, қайтариладиган гаров суммаси ўтказиладиган банкдаги счёти:

Фуқаронинг имзоси: __________________________________


‎Сана‎

ҚАБУЛ ҚИЛИНДИ: ‎

‎__________________________________________________

(сотувчи томонидан тўлдирилади)‎‎

Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг
1992 йил 23 сентябрдаги 443-сон қарорига
10-ИЛОВА
Давлат тасарруфидан чиқарилмайдиган ва хусусийлаштирилмайдиган маҳаллий саноат, аҳолига маиший хизмат кўрсатиш, давлат савдоси ва умумий овқатланиш
КОРХОНАЛАРИНИНГ РЎЙХАТИ
«Маҳаллий саноат» давлат корпорацияси:
«Фонон» Тошкент илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси;
Тошкент оқова сувларни биологик тозалайдиган экспериментал станцияси;
Амалий санъат музейи.
«Савдо» Ўзбекистон Давлат-акционерлик уюшмаси:
«Олмос» Республика улгуржи-чакана савдо бирлашмаси;
Товарлар сифати бўйича Давлат инспекцияси;
Таом тайёрлаш технологияси ва умумий овқатланиш иқтисодиёти Республика лабораторияси;
Ўзбекистон истеъмол бозори ва маркетинг илмий-тадқиқот институти;
Республика ҳунар-техника билим юрти;
Малака ошириш институти;
давлат захираларини доимий жойлаштириб боришни таъминловчи совуқхоналар, омбор хўжалиги объектлари.
Аҳолига маиший хизмат кўрсатиш корхоналари ва ташкилотлари Ўзбекистон республика уюшмаси:
Заргарлик буюмларини тузатиш ва тайёрлаш корхоналари ва устахоналари
Кейинги таҳрирга қаранг.