toggle_night_mode
Ҳужжат 03.09.2020 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Кадастр соҳасида айрим давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 31 январдаги ПФ-5930-сон Фармонига мувофиқ кадастр соҳасида давлат хизматлари кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Кўчмас мулк объектига кадастр паспортини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти 1-иловага;
Кўчмас мулк объектларининг қонун асосидаги ипотекаси ва ипотека тўғрисидаги шартномаларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти 2-иловага;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кўчмас мулк объектларини ижарага бериш шартномаларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти 3-иловага;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи (сервитут) тўғрисидаги келишувни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти 4-иловага;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Фуқароларнинг номида шахсий турар жой мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:
кадастр соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини давлат хизматлари кўрсатиш тизими билан интеграциялаштиришни ва Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали жорий этилишини таъминласин;
ЯИДХПда давлат хизматлари кўрсатилишининг ҳар бир босқичида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартиботини жорий этсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан давлат хизматлари кўрсатилишининг белгиланган тартиби бажарилиши, шу жумладан уларнинг фаолияти юзасидан ЯИДХП орқали доимий назорат ўрнатсин.
4. Белгилаб қўйилсинки, давлат хизматларни кўрсатадиган давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги раҳбарлари ушбу қарорда назарда тутилган вазифаларнинг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб берадилар.
5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 6-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.К. Давлетов ва Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси Х.С. Турахужаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 2 сентябрь,
535-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 сентябрдаги 535-сон қарорига
1-ИЛОВА
Кўчмас мулк объектига кадастр паспортини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Регламент юридик ва жисмоний шахсларга (кейинги ўринларда — ариза берувчи) мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган кўчмас мулк объектига кадастр паспортини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Кўчмас мулк объектини кадастр ҳисобига олиш ва кадастр йиғмажилдини шакллантириш натижасида кўчмас мулк объекти бўйича электрон шаклда кадастр паспорти расмийлаштирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кадастр паспортида мулкдор ва ҳуқуқ белгиловчи ҳужжатлар ҳақидаги маълумотлар акс эттирилмайди.
3. Кадастр паспортининг шакллари қуйидаги турлар бўйича белгиланади:
кўп квартирали уйдаги турар жойнинг кадастр паспорти;
якка тартибдаги турар жойнинг кадастр паспорти;
нотурар жой тоифасидаги кўчмас мулк объектининг кадастр паспорти;
ер участкасининг кадастр паспорти;
қурилиши тугалланмаган объектнинг кадастр паспорти.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Кўчмас мулк объектига кадастр паспорти қуйидаги ҳолларда расмийлаштирилади ёки қайта расмийлаштирилади:
кўчмас мулк объекти бўйича бирламчи хатлов ишлари бажарилганда;
кўчмас мулк объектининг бир қисми бегоналаштирилганда ёки ер участкаси алоҳида бўлинганда (бунда икки қисмга алоҳида кадастр паспорти шакллантирилади);
қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари хусусийлаштирилгандан сўнг уларнинг бир қисмига бўлган ҳуқуқ бошқа шахсга ўтганда;
ер участкасининг майдони ёки чегара нуқталари ўзгарганда;
кўчмас мулк объектининг манзилини белгилашда ёки ўзгартиришда;
кўчмас мулк объектининг тоифаси ўзгарганда;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ўз ер участкасида тегишли рухсатномаларни расмийлаштирмасдан қурилган бино ва иншоотлар мавжуд бўлганда.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Кадастр паспортини олиш ҳамда белгиланган тартибда кўчмас мулкни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ариза берувчининг ихтиёрига кўра бир вақтда ёки алоҳида мурожаат қилиш мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида»ги Қонуни.
Белгиланган тартибда келишилган лойиҳа ҳужжатларига кўра объектнинг қурилиши (реконструкцияси) тугалланган тақдирда, битта сўровномага асосан кадастр паспорти, объектни фойдаланишга қабул қилиш далолатномаси, кўчмас мулк давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги реестрдан кўчирма бир вақтда берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кўчмас мулк объектига бўлган мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар вужудга келганда, бошқа шахсга ўтганда, бекор бўлганда ёки кўчмас мулк объектининг ҳуқуқий ҳолати ўзгарганлигини тасдиқлаш ёки қурилиши (реконструкцияси) тугалланган бино ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш бўйича мурожаат қилинганда, ариза берувчининг ихтиёрига кўра қоғоз ёки пластик шаклдаги кадастр паспорти берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси филиаллари (кейинги ўринларда — ДК филиаллари) кадастр йиғмажилдини шакллантириб, унинг натижаси бўйича кадастр паспортини тақдим этадилар.
Давлат сири билан боғлиқ бўлган кўчмас мулк объектлари бўйича кадастр паспортини тайёрлаш учун тўғридан-тўғри ДК филиалларига мурожаат қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Давлат хизматлари марказлари ва ДК филиаллари ўртасидаги ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони (кейинги ўринларда — ЭРИ) мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро электрон тизим ёрдамида амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Давлат хизмати ушбу Регламентга 1-иловага мувофиқ схема асосида кўрсатилади.
2-боб. Давлат хизматини кўрсатиш тартиби
9. Ариза берувчи кадастр паспортини олиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда — ЯИДХП) давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.
10. Ариза берувчилар ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, Давлат хизматлари марказлари ходими — ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса, ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон шаклда мустақил тўлдиради. Учинчи шахслар манфаати учун ҳаракат қилаётганда, сўровномага белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома илова қилинади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Фуқаролик кодексининг 10-боби.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Сўровномага кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади.
Давлат хизматлари марказлари томонидан ариза берувчидан ушбу бандда кўрсатилмаган маълумотларни ҳамда бошқа ҳужжатларни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Зарур маълумотлар сўровномага киритилгандан сўнг ариза берувчи уни ўз ЭРИси билан тасдиқлайди.
Ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда, тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
12. Ариза берувчи Давлат хизматлари марказларига келиб мурожаат этганда, унинг сўровномаси Давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, ариза берувчи томонидан тасдиқлангандан сўнг барча ҳужжатлар реал вақт режимида ДК филиалига электрон шаклда юборилади. ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса сўровнома автоматик тарзда ДК филиалига юборилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
13. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўрилмасдан қолдирилади.
14. ДК филиали зарур ҳолларда ариза берувчи билан келишиб, сўровномада кўрсатилган жойга чиққан ҳолда, объектнинг параметрлари бўйича ўлчов ишларини амалга оширади, хатловдан ўтказади ҳамда талаб этилганда кўчмас мулк объектининг манзилини белгилайди ёки ўзгартиради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
15. Ариза берувчи ёки унинг вакили келишилган вақтда ва манзилда бўлмаган тақдирда, сўровномада кўрсатилган телефон рақами орқали алоқага чиқилиб, сабаби аниқланади ва бу ҳақда холислар (қўшнилар) иштирокида далолатнома расмийлаштирилади ва мурожаат (сўровнома) кўрилмасдан қолдирилади.
Расмийлаштирилган далолатномага асосан мурожаат (сўровнома) кўрилмасдан қолдирилганлиги ҳақида ДК филиали масъул ходимлари томонидан ЭРИ билан тасдиқланган хабарнома 1 иш куни давомида тегишли Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчига (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон шаклда юборилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
16. Кадастр паспортини тайёрлаш объектнинг мураккаблигига қараб қуйидаги муддатларда амалга оширилади:
а) кўчмас мулк объектларининг турар жойга оид қисми бўйича:
кўп квартирали уйдаги квартира — 3 иш кунигача;
якка тартибдаги турар жой — 5 иш кунигача;
б) кўчмас мулк объектларининг нотурар жойга оид қисми бўйича:
умумий майдони 100 кв.м. гача — 5 иш кунигача;
умумий майдони 100 кв.м дан 1 000 кв.м. гача — 7 иш кунигача;
умумий майдони 1 000 кв.м дан 5 000 кв.м. гача — 10 иш кунигача;
умумий майдони 5 000 кв.м дан 15 000 кв.м. гача — 15 иш кунигача;
умумий майдони 15 000 кв.м дан 50 000 кв.м гача — 20 иш кунигача;
умумий майдони 50 000 кв.м дан ортиқ — 25 иш кунигача;
ажратилган ер участкалари бўйича — 3 иш кунигача.
Кадастр (йиғмажилди) паспорти йўқолганда (яроқсиз ҳолга келганда), қоғоз ёки пластик шаклда янги кадастр паспорти икки иш куни мобайнида берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
17. Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида малака шаҳодатномасига эга бўлган кўчмас мулк бўйича кадастр муҳандиси томонидан ўтказилган техник хатлов натижасига кўра тайёрланган кадастр ишлари тақдим этилган тақдирда, ДК филиали томонидан кадастр паспорти ариза берувчига 3 иш куни мобайнида риэлторлик ташкилотлари орқали тақдим этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
18. Кадастр йиғмажилди шакллантирилгандан сўнг ДК филиали томонидан кадастр паспорти бериш ва кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқни рўйхатдан ўтказиш (талаб этилганда) учун тўлов миқдори қиймати кўрсатилган хабарнома (инвойс) Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда) ёки ариза берувчига (электрон шаклда мурожаат қилган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон шаклда юборади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Бунда қоғоз шаклидаги кадастр паспорти ЯИДХП ёки Давлат хизматлари марказлари орқали, пластик шаклдаги кадастр паспорти фақат Давлат хизматлари марказлари орқали тақдим этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кадастр паспортини бериш учун ундириладиган тўлов миқдорлари Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат кадастри соҳасида давлат хизматлари нархларини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2014 йил 10 июлдаги 186-сон қарорига асосан белгиланади.
19. Давлат хизматлари марказлари хабарнома келиб тушгандан сўнг реал вақт режимида бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали ариза берувчини хабардор қилади.
Ариза берувчи хабарномани олгандан сўнг бир ой мобайнида кадастр паспортини беришнинг тўлов қийматини хабарномада қайд этилган миқдорда тўлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кадастр паспорти бериш учун тўлов қиймати тўланганлиги ахборот-коммуникация тизими орқали тасдиқланади.
Белгиланган муддатда тегишли тўлов миқдори тўланмаслиги кадастр паспортини беришни рад этиш учун асос бўлади. Ушбу ҳолатларда ариза берувчи умумий тартибда давлат хизматидан фойдаланиш учун такроран мурожаат қилишга ҳақли.
Давлат хизматидан фойдаланиш учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда, тўлов қиймати суммасининг 90 фоизи ундирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
20. Тўлов миқдори қуйидаги тартибда тақсимланади:
а) давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этганда:
15 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;
қолган маблағлар тўлиқ миқдорда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси ҳисобварағига ўтказилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;
11,25 фоизи — Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасида электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;
қолган маблағлар тўлиқ миқдорда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси ҳисобварағига ўтказилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
в) риэлторлик ташкилотлари орқали мурожаат этилганда:
10 фоизи — риэлторлик ташкилотлари ҳисобварағига;
қолган маблағлар тўлиқ миқдорда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси ҳисобварағига ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
21. Хабарномада кўрсатилган тўлов тўлиқ тўлангандан сўнг Давлат хизматлари марказлари ходими томонидан тизимдан кадастр паспортини юклаб олиш (қоғоз ёки пластик шаклда чоп этиш) имкони пайдо бўлади ва ариза берувчига реал вақт режимида кадастр паспорти берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
22. Қуйидаги ҳолларда кадастр паспортини расмийлаштириш бепул амалга оширилади:
кўчмас мулк объекти бўйича бирламчи кадастр йиғмажилди (паспорти) мавжуд бўлиб, бегоналаштирилганда ёки объектда ўзгаришлар (реконструкция, қўшимча ва алоҳида қурилиш) мавжуд бўлмаганда;
кўчмас мулк объектининг бир қисми бегоналаштирилганда объектнинг қолган қисмига ёки реконструкциясиз тоифаси ўзгарганда;
Кейинги таҳрирга қаранг.
кадастр йиғмажилди (паспорти) йўқолганда (яроқсиз ҳолга келганда ва кўчмас мулк объекти кўрсаткичлари ўзгартирилмасдан).
Ушбу ҳолларда кадастр паспорти уч иш куни мобайнида расмийлаштирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
23. Қуйидагилар кадастр паспорти беришни рад этиш учун асос бўлади:
сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши;
кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд эмаслиги;
ариза берувчи ёки унинг вакили келишилган манзилда бўлмаган тақдирда;
ваколатли орган томонидан кадастр паспортини расмийлаштириш бўйича кўчмас мулк объектига тақиқ ёки хатлов қўйилганлиги.
Кадастр паспортини расмийлаштиришни ушбу бандда кўрсатилмаган асослар бўйича рад этиш қатъиян тақиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3-боб. Якунловчи қоидалар
24. Давлат хизматлари марказлари ва ДК филиаллари ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
25. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари мазкур Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолиятини, шу жумладан ЯИДХП орқали доимий назорат ва мониторинг қилиб боради.
26. Ариза берувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
27. Мазкур Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кўчмас мулк объектига кадастр паспортини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига
1-ИЛОВА
Кўчмас мулк объектига кадастр паспортини бериш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Аризаберувчи

1. Кадастр паспортини олиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилади.

Ўз хоҳишига кўра



2-босқич

1. Давлат хизматлари маркази

2. ЯИДХП

Сўровномани тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ёки Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси филиалига (ДК филиали) юборади.

1. Сўровнома тўлдирилиши билан

2. Автоматик тарзда



3-босқич

ДКфилиали

1. Объектда жойига чиқиб ўлчов ишларини амалга оширади ва тўлов миқдори қиймати кўрсатилган хабарномани (инвойс) Давлат хизматлари марказига, ариза берувчига ЯИДХП орқали электрон шаклда юборади.

2. Объект манзилини белгилайди ёки ўзгартиради (талаб этилганда).

Регламентда кўрсатилган

(объект мураккаблигидан келиб чиқиб) муддатларда



4-босқич



1. Давлат хизматлари маркази

2. ЯИДХП



Хабарномани (инвойс) ариза берувчига беради.



1. Реал вақт режимида

2. Автоматик тарзда



5-босқич

Аризаберувчи

Хабарномада (инвойс) белгиланган тўловни амалга оширади.

1 ой мобайнида



6-босқич

1. Давлат хизматлари маркази

2. ЯИДХП

Тизимдан кадастр паспортини юклаб олади (чоп этади) ва ариза берувчига кадастр паспортини беради.

1. Реал вақт режимида

2. Автоматик тарзда

Кейинги таҳрирга қаранг.
Кўчмас мулк объектига кадастр паспортини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига
2-ИЛОВА

__________________

(санаси)

__________________

(рақами)

Кўчмас мулк объектига кадастр паспортини бериш тўғрисида

СЎРОВНОМА

I. (жис.) Ариза берувчи — жисмоний шахс тўғрисида маълумот:

1. Ф.И.О.:

2. Паспорт маълумотлари (серияси ва рақами, жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (мавжуд бўлса):

3. Телефон рақами:

4. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса):

I. (юр.) Ариза берувчи — юридик шахс тўғрисида маълумот:

1. Расмий номи (тўлиқ):

3. Жойлашган жойи:

4. Телефон рақами:

5. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса):

II. Кўчмас мулк объекти тўғрисида маълумот:

1. Кўчмас мулк объектининг тури:

якка тартибдаги турар жой (дала ҳовли);

ер участкаси;

Кўп квартирали уйда жойлашган:

Турар жой;

Нотурар жой;

Нотурар жой;

Кўчмас мулк объектининг ҳолати:

Қурилиши тугалланган;

Қурилиши тугалланмаган;

2. Кўчмас мулк объектининг номланиши: (нотурар жой тоифасидаги объектлар учун):

3. Кўчмас мулк объектининг манзили (индекс, манзил, мўлжал):

4. Манзил ўзгарганми?

Ҳа; (манзил учун пуллик)

Йўқ;

5. Кўчмас мулкнинг кадастр рақами: (мавжуд бўлса)

Йўқ;

Сиз ижтимоий имтиёзга эгамисиз?

I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар ёки Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси (давлат хизматлари нархи хизматлар умумий қийматининг 50 фоизини ташкил қилади)

III. Кадастр паспортини тайёрлашнинг мақсади:

1. Янги кўчмас мулк объектига (бирламчи) кадастр паспортини шакллантириш

(тўлов асосида)

кўп квартирали уйдаги турар жойнинг кадастр паспорти;

якка тартибдаги турар жойнинг кадастр паспорти;

нотурар жой тоифасидаги кўчмас мулк объектининг кадастр паспорти;

ер участкасининг кадастр паспорти;

кўп квартирали турар жойда жойлашган нотурар жойнинг кадастр паспорти;

қурилиши тугалланмаган объектнинг кадастр паспорти.

2. Кўчмас мулк объекти бўйича бирламчи кадастр йиғмажилди (паспорти) мавжуд бўлиб, объектда ўзгаришлар мавжуд бўлмаганда бепул асосда кадастр паспортини бериш

кадастр паспорти яроқсиз ҳолга келганда ёки йўқолганда;

бегоналаштирилганда (эгаси ўзгарганда);

реконструкциясиз тоифаси ўзгарганда;

кўчмас мулк объектининг бир қисми бегоналаштирилганд, объектнинг қолган қисмига.

3. Қурилиши (реконструкцияси) тугалланган бино ва иншоотларнинг кадастр паспорти, далолатнома ва реестрдан кўчирмасини бир вақтда бериш

а) кадастр паспорти (тўлов асосида);

б) объектни фойдаланишга қабул қилиш далолатномаси (бепул);

в) кўчмас мулк давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги реестрдан кўчирма (бепул).

4. Кўчмас мулк бегоналаштирилганда ёки эски кадастр ҳужжатини (ўзгаришсиз) янги шаклдаги кадастр паспортига янгилаш (бепул)

Сиз ижтимоий имтиёзга эгамисиз?

I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар ёки Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси (давлат хизматлари нархи хизматлар умумий қийматининг 50 фоизини ташкил қилади)

Кадастр паспорти шакли:

қоғоз шаклида

пластик шаклда

IV. Сўровномага илова:

Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжатнинг сканерланган нусхаси: (нотариал тасдиқланган олди-сотди шатрномаси, суд қарори ва унинг реквизитлари ва шунга ўхшаш ҳужжатлар) мавжуд бўлганда.

Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 сентябрдаги 535-сон қарорига
2-ИЛОВА
Кўчмас мулк объектларининг қонун асосидаги ипотекаси ва ипотека тўғрисидаги шартномаларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Регламент жисмоний ва юридик шахсларга (кейинги ўринларда — ариза берувчи) кўчмас мулк объектларининг қонун асосидаги ипотекаси ва ипотека тўғрисидаги шартномаларни (кейинги ўринларда — ипотека) давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тартибини белгилайди.
2. Ипотека тўғрисидаги шартнома нотариал тартибда тасдиқланиши (бирламчи бозордан кўчмас мулк олишда ипотека тўғрисидаги шартнома бундан мустасно) ва давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.
Ипотека тўғрисидаги шартнома давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан тузилган деб ҳисобланади ва кучга киради.
Ипотека тўғрисидаги шартномани нотариал тартибда тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш қоидаларига риоя этмаслик унинг ҳақиқий эмаслигини келтириб чиқаради. Бундай шартнома ҳақиқий ҳисобланмайди.
3. Ипотекани давлат рўйхатидан ўтказиш Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестрига (кейинги ўринларда — Реестр) тегишли ёзув киритиш йўли билан амалга оширилади.
4. Қонун асосидаги ипотекани вужудга келтирадиган кредит шартномаси ёки қарз шартномаси қонун асосидаги ипотекани давлат рўйхатидан ўтказиш учун асос ҳисобланади. Қонун асосидаги ипотека алоҳида ариза берилмасдан ва рўйхатдан ўтказганлик учун йиғим ундирилмасдан давлат рўйхатидан ўтказилади.
5. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг Давлат кадастрлари, геодезия ва картография миллий маркази (кейинги ўринларда — Марказ) ипотекани давлат рўйхатидан ўтказади ва Реестрдан кўчирма тақдим этади.
6. Тижорат банклари, давлат нотариал идоралари (кейинги ўринларда — ваколатли органлар) ва Марказ ўртасидаги ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони (кейинги ўринларда — ЭРИ) мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро электрон тизим ёрдамида амалга оширилади.
7. Ипотекани давлат рўйхатидан ўтказиш ушбу Регламентга 1-иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади.
2-боб. Давлат хизматини кўрсатиш тартиби
8. Ариза берувчи ипотекани давлат рўйхатидан ўтказиш учун ваколатли органлар орқали ўзи келиб мурожаат этганда, ваколатли орган ходими ариза берувчи номидан ушбу Регламентга 2-иловадаги шаклга мувофиқ давлат хизматидан фойдаланиш учун сўровномани электрон шаклда тўлдиради.
Сўровномага ипотека шартномаси илова қилинади.
9. Давлат хизматларини кўрсатиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,25 баравари миқдорида йиғим ундирилади.
Давлат хизматлари кўрсатилганда, йиғим тўланганлигини тасдиқлаш ахборот-коммуникация тизимлари орқали амалга оширилади.
10. Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
а) давлат нотариал идоралари орқали мурожаат этганда:
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;
қолган маблағларнинг 80 фоизи Марказ ҳисобварағига, 20 фоизи тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналарининг ҳисобварағига ўтказилади;
б) тижорат банклари орқали мурожаат этганда:
10 фоизи — тижорат банкларнинг ҳисобварағига;
қолган маблағларнинг 80 фоизи Марказ ҳисобварағига, 20 фоизи тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналарининг ҳисобварағига ўтказилади.
11. Ипотека тўғрисидаги шартномани давлат рўйхатидан ўтказиш учун белгиланган йиғимни тўламаслик давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.
12. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга.
Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўрилмасдан қолдирилади. Бунда тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.
13. Зарур маълумотлар расмийлаштирилгандан ва сўровномага киритилгандан сўнг ваколатли орган уни ўз ЭРИси билан тасдиқлайди ва Марказга юборади.
14. Қуйидагилар рўйхатдан ўтказишни рад этиш учун асос бўлади:
тақдим этган ҳужжатларда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотларнинг мавжудлиги;
ҳужжатларни лозим тарзда расмийлаштирмай тақдим этиш;
кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилмаганлиги;
қонунда назарда тутилган бошқа чекловлар.
Бошқа асосларга кўра, шу жумладан рўйхатдан ўтказиш мақсадга мувофиқ эмас деган важ билан рўйхатдан ўтказишни рад этишга йўл қўйилмайди.
Ариза берувчи рўйхатдан ўтказиш рад этилган кундан бошлаб бир ой мобайнида ипотекани рўйхатдан ўтказиш учун йиғимни тўламасдан қайта мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
15. Марказ сўровнома келиб тушгандан сўнг бир иш куни мобайнида ипотекани давлат рўйхатидан ўтказади, кўчмас мулк объекти бўйича ипотека тақиқи қўяди, QR-код (штрихли код) қўйилган реестрдан кўчирмани электрон шаклда расмийлаштиради ва тегишли ваколатли органга юборади.
16. Ваколатли органлар Реестрдан кўчирма келиб тушгандан сўнг реал вақт режимида уни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ёки талабгорни бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. Ваколатли органлар талабгорнинг сўровига кўра, унга Реестрдан кўчирмани электрон шаклда ёки қоғоз шаклида бериши мумкин.
3-боб. Якунловчи қоидалар
17. QR-код (штрихли код) қўйилган ҳолда аризани кўриб чиқиш натижалари бўйича берилган электрон ҳужжатлар асли билан тенглаштирилади.
18. Ваколатли органлар ва Марказ ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.
19. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича доимий назоратни ва мониторингни амалга оширадилар.
20. Ариза берувчи ваколатли органлар ва Марказ ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
21. Ушбу Регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кўчмас мулк объектларининг қонун асосидаги ипотекаси ва ипотека тўғрисидаги шартномаларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига
1-ИЛОВА
Кўчмас мулк объектларининг қонун асосидаги ипотекаси ва ипотека тўғрисидаги шартномаларни давлат рўйхатидан ўтказиш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Ариза берувчи

Ипотекани давлат рўйхатдан ўтказиш учун тижорат банклари, давлат нотариал идоралари (ваколатли органлар) орқали мурожаат қилади ва белгиланган миқдордаги тўловни амалга оширади

Ўз хоҳишига
кўра



2-босқич

Ваколатли орган

Сўровномани Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси Давлат кадастрлари, геодезия ва картография миллий маркази (Марказ)га юборади

Сўровнома тўлдирилиши билан



3-босқич

Марказ

1. Ипотекани рўйхатдан ўтказади, тегишли реестрдан кўчирмани расмийлаштиради ва уни ваколатли органга юборади.

2. Ипотекани рўйхатдан ўтказишни рад этади.

1 иш куни мобайнида



4-босқич



Ваколатли органлар



1. QR-код (штрихли код) қўйилган тегишли реестрдан кўчирмани ариза берувчининг электрон манзилига жўнатади ва ариза берувчини бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.

2. Ариза берувчининг ўзи келиб мурожаат қилганда реестрдан кўчирмани ариза берувчига беради.



Реал вақт режимида

Кўчмас мулк объектларининг қонун асосидаги ипотекаси ва ипотека тўғрисидаги шартномаларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига
2-ИЛОВА

__________________

(санаси)

_______________

(рақами)

Кўчмас мулк объектларининг қонун асосидаги ипотекаси ва ипотека тўғрисидаги шартномаларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича
СЎРОВНОМА

I. (жис.) Ариза берувчи — жисмоний шахс тўғрисида маълумот:

1. Ф.И.О.:

2. Паспорт маълумотлари (серияси ва рақами):

3. СТИР (ЖШШР):

4. Яшаш манзили:

5. Телефон рақами:

6. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса):

I. (юр.) Ариза берувчи — юридик шахс тўғрисида маълумот:

1. Тўлиқ номи:

2. СТИР:

3. Жойлашган жойи:

4. Телефон рақами:

5. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса):

II. Кўчмас мулк объекти тўғрисида маълумот:

1. Кўчмас мулк объектининг номланиши: (нотурар жой тоифасидаги объектлар учун):

2. Кўчмас мулк объектининг манзили (индекс, манзил, мўлжал):

3. Кўчмас мулкнинг кадастр рақами:

4. Сиз ижтимоий имтиёзга эгамисиз?

I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс ёки Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси (давлат хизматлари нархи хизматлар умумий қийматининг 50 фоизини ташкил қилади)

III. Сўровномага илова:

Ипотека шартномаси

Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 сентябрдаги 535-сон қарорига
3-ИЛОВА
Кўчмас мулк объектларини ижарага бериш шартномаларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Регламент юридик ва жисмоний шахсларга (кейинги ўринларда — ариза берувчи) тегишли бўлган кўчмас мулк объектларини ижарага бериш шартномаларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тартибини белгилайди.
2. Бир йилдан ортиқ муддатга тузилган кўчмас мулк объектларини ижарага бериш шартномаси (кейинги ўринларда — Шартнома) давлат рўйхатидан ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Шартнома давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан тузилган деб ҳисобланади ва кучга киради.
3. Шартноманинг давлат рўйхатидан ўтказилиши Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестрига (кейинги ўринларда — Реестр) тегишли ёзув киритиш йўли билан амалга оширилади.
4. Шартнома тарафлар имзолайдиган битта ҳужжат тарзида ёзма шаклда тузилади.
Шартноманинг шаклига риоя этмаслик унинг ҳақиқий ҳисобланмаслигига олиб келади.
Фуқаролар ўртасида тузилган шартнома давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйилиши лозим.
5. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг Давлат кадастрлари, геодезия ва картография миллий маркази (кейинги ўринларда — Марказ) шартномани давлат рўйхатидан ўтказади ва Реестрдан кўчирма тақдим этади.
6. Давлат хизматлари марказлари ва Марказ ўртасидаги ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони (кейинги ўринларда — ЭРИ) мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро электрон тизим ёрдамида амалга оширилади.
7. Кўчмас мулк объектларини ижарага бериш шартномаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ушбу Регламентга 1-иловага мувофиқ схема асосида амалга оширилади.
2-боб. Давлат хизматини кўрсатиш тартиби
8. Ариза берувчи шартномани давлат рўйхатидан ўтказиш учун Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда — ЯИДХП) давлат хизматидан электрон шаклда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.
9. Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, Давлат хизматлари марказларии ходими — ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса, мазкур Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон шаклда мустақил тўлдиради. Учинчи шахслар манфаати учун ҳаракат қилаётганда, сўровномага белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома илова қилинади.
Сўровномага ижара шартномаси илова қилинади.
Давлат хизматлари марказлари томонидан ариза берувчилардан ушбу бандда кўрсатилмаган маълумотларни ҳамда бошқа ҳужжатларни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.
10. Зарур маълумотлар сўровномага киритилгандан сўнг ариза берувчи уни ўз ЭРИси билан тасдиқлайди.
Ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда, тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Давлат хизматларини кўрсатиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,25 баравари миқдорида йиғим ундирилади.
Давлат хизмати кўрсатилиши учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади.
Давлат хизмати учун йиғим ундирилганлигини тасдиқлаш ахборот-коммуникация тизимлари орқали амалга оширилади.
12. Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
а) Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этганда:
20 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;
қолган маблағларнинг 80 фоизи Марказ ҳисобварағига, 20 фоизи тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналарининг ҳисобварағига ўтказилади;
б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;
11,25 фоизи — Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасида электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;
қолган маблағларнинг 80 фоизи Марказ ҳисобварағига, 20 фоизи тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналарининг ҳисобварағига ўтказилади.
13. Сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши, шунингдек давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғимни тўламаслик давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.
Давлат хизматлари кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш қатъиян тақиқланади.
14. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга.
Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўрилмасдан қолдирилади. Бунда тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.
15. Ариза берувчи Давлат хизматлари марказига келиб мурожаат этганда, унинг сўровномаси Давлат хизматлари марказлари ходими томонидан тўлдирилиб, ариза берувчи томонидан тасдиқланганидан сўнг барча ҳужжатлар реал вақт режимида Марказга электрон шаклда юборилади. ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса сўровнома автоматик тарзда Марказга юборилади.
16. Қуйидагилар шартномани давлат рўйхатдан ўтказишни рад этиш учун асос ҳисобланади:
тақдим этган ҳужжатларда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотларнинг мавжудлиги;
ҳужжатларни лозим тарзда расмийлаштирмай тақдим этиш;
кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилмаганлиги;
кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд эмаслиги;
қонунда назарда тутилган бошқа чекловлар.
Бошқа асосларга кўра, шу жумладан рўйхатдан ўтказиш мақсадга мувофиқ эмас деган важ билан рўйхатдан ўтказишни рад этишга йўл қўйилмайди.
Ариза берувчи рўйхатдан ўтказиш рад этилган кундан бошлаб ўн кун мобайнида шартномани рўйхатдан ўтказиш учун йиғимни тўламасдан қайта мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
17. Марказ сўровнома келиб тушгандан сўнг бир иш куни мобайнида шартномани давлат рўйхатидан ўтказади, шартнома давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақида QR-код (штрихли код) қўйилган Реестрдан кўчирмани электрон шаклда расмийлаштиради ва Давлат хизматлари марказларига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчига (электрон шаклда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали юборади.
18. Давлат хизматлари марказлари Реестрдан кўчирма келиб тушгандан сўнг реал вақт режимида уни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва ариза берувчини бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. Давлат хизматлари марказлари ходими ариза берувчи ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда, ариза берувчининг сўровига кўра, унга Реестрдан кўчирмани электрон шаклда ёки қоғоз шаклда бериши мумкин.
3-боб. Якунловчи қоидалар
19. Давлат хизматлари марказлари ва Марказ ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.
20. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолиятини, шу жумладан ЯИДХП орқали доимий назорат ва мониторинг қилиб боради.
21. Ариза берувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
22. Мазкур Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кўчмас мулк объектларини ижарага бериш шартномаларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига
1-ИЛОВА
Кўчмас мулк объектларини ижарага бериш шартномаларини давлат рўйхатидан ўтказиш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Ариза берувчи

Шартномани давлат рўйхатдан ўтказиш учун Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат қилади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилади ва белгиланган миқдордаги тўловни амалга оширади

Ўз хоҳишига кўра



2-босқич

1. Давлат хизматлари маркази

2. ЯИДХП

Сўровномани Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси Давлат кадастрлари, геодезия ва картография миллий маркази (Марказ)га юборади

Сўровнома тўлдирилиши билан



3-босқич

Марказ

1. Шартномани рўйхатдан ўтказади, Реестрдан кўчирмани расмийлаштиради ва уни Давлат хизматлари марказларига юборади.

2. Шартномани рўйхатдан ўтказишни рад этади.

1 иш куни мобайнида



4-босқич



1. Давлат хизматлари маркази

2. ЯИДХП



QR-код (штрихли код) қўйилган Реестрдан кўчирмани ариза берувчининг электрон манзилига жўнатади ва ариза берувчини бу хақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. Ўзи келиб мурожаат қилганда Реестрдан кўчирмани ариза берувчига беради.



Реал вақт режимида

Кўчмас мулк объектларини ижарага бериш шартномаларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига
2-ИЛОВА

__________________

(санаси)

________________

(рақами)

Кўчмас мулк объектларини ижарага бериш шартномаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида

СЎРОВНОМА

I. (жис.) Ариза берувчи — жисмоний шахс тўғрисида маълумот:

1. Ф.И.О.:

2. Паспорт маълумотлари (серияси ва рақами):

3. СТИР (ЖШШР):

4. Яшаш манзили:

5. Телефон рақами:

6. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса):

I. (юр.) Ариза берувчи — юридик шахс тўғрисида маълумот:

1. Тўлиқ номи:

2. СТИР:

3. Жойлашган жойи:

4. Телефон рақами:

5. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса):

II. Кўчмас мулк объекти тўғрисида маълумот:

1. Кўчмас мулк объектининг номланиши: (нотурар жой тоифасидаги объектлар учун):

2. Кўчмас мулк объектининг манзили (индекс, манзил, мўлжал):

3. Кўчмас мулкнинг кадастр рақами:

4. Сиз ижтимоий имтиёзга эгамисиз?

I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс ёки Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси (давлат хизматлари нархи хизматлар умумий қийматининг 50 фоизини ташкил қилади)

III. Сўровномага илова:

Ижара шартномаси

Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 сентябрдаги 535-сон қарорига
4-ИЛОВА
Ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи (сервитут) тўғрисидаги келишувни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Регламент юридик ва жисмоний шахсларга (кейинги ўринларда — ариза берувчи) кўчмас мулк эгаси қўшни ер участкасининг эгасидан, зарур ҳолларда эса — бошқа ер участкасининг эгасидан ҳам ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи (сервитут) тўғрисидаги келишувни (кейинги ўринларда — сервитут) давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тартибини белгилайди.
2. Сервитут уни белгилашни талаб қилган шахслар билан ўзга ер участкасининг эгалик қилувчиси, фойдаланувчиси, ижарачиси ва мулкдори ўртасидаги келишувга мувофиқ, келишувга эришилмаган тақдирда эса, суднинг ҳал қилув қарорига биноан белгиланади.
3. Сервитут қуйидаги мақсадларда белгиланиши мумкин:
ўзганинг ер участкаси орқали пиёда ёки транспортда ўтиш;
ўзганинг ер участкасида дренаж ишлари ўтказиш;
ўзганинг ер участкасидан электр узатиш, алоқа линиялари ва қувурлар, ирригация, муҳандислик ва бошқа линиялар ҳамда тармоқлар ўтказиш ва улардан фойдаланиш;
ўзганинг ер участкасидан экинзор ва молларни суғориш учун сув олиш;
молларни ўзганинг ер участкаси орқали ҳайдаб ўтиш;
ўзганинг ер участкасидан қидирув, тадқиқот ва бошқа ишларни бажариш учун вақтинча фойдаланиш;
ўзганинг ер участкасида иҳота дарахтлари экиш ва табиатни муҳофаза қилишга тааллуқли бошқа объектлар барпо этиш.
Сервитут бошқа мақсадларда ҳам белгиланиши мумкин.
Сервитут шакли ушбу Регламентга 1-иловага мувофиқ шакл бўйича ариза берувчилар ўртасида тузилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Сервитут давлат рўйхатдан ўтказилиши лозим ва ер участкаси бошқа шахсга ўтган вақтда сақланиб қолади. Сервитутни рўйхатдан ўтказиш Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестрига (кейинги ўринларда — Реестр) тегишли ёзув киритиш йўли билан амалга оширилади.
5. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг Давлат кадастрлари, геодезия ва картография миллий маркази (кейинги ўринларда — Марказ) ер участкаси бўйича ўрнатилган сервитутни давлат рўйхатидан ўтказади ва Реестрдан кўчирма тақдим этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Давлат хизматлари марказлари ва Марказ ўртасидаги ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони (кейинги ўринларда — ЭРИ) мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро электрон тизим ёрдамида амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи (сервитут) тўғрисидаги келишувни давлат рўйхатидан ўтказиш ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ схема асосида амалга оширилади.
2-боб. Давлат хизматини кўрсатиш тартиби
8. Ариза берувчи сервитутни давлат рўйхатидан ўтказиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда — ЯИДХП) давлат хизматидан электрон шаклда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.
9. Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, Давлат хизматлари марказлари ходими — ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса, ушбу Регламентга 3-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон шаклда мустақил тўлдиради. Учинчи шахслар манфаати учун ҳаракат қилаётганда, сўровномага белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома илова қилинади.
Сўровномага сервитут ёки суднинг қарори илова қилинади.
10. Зарур маълумотлар сўровномага киритилгандан сўнг ариза берувчи уни ўз ЭРИси билан тасдиқлайди.
Ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда, тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Давлат хизматларини кўрсатиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,25 баравари миқдорида йиғим ундирилади.
Давлат хизмати кўрсатилиши учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда, йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади.
Давлат хизмати учун йиғим ундирилганлигини тасдиқлаш ахборот-коммуникация тизимлари орқали амалга оширилади.
12. Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
а) Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этганда:
20 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;
қолган маблағларнинг 80 фоизи Марказ ҳисобварағига, 20 фоизи тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналарининг ҳисобварағига ўтказилади;
б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;
11,25 фоизи — Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасида электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;
қолган маблағларнинг 80 фоизи Марказ ҳисобварағига, 20 фоизи тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналарининг ҳисобварағига ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
13. Давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғимни тўламаслик давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.
14. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга.
Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўрилмасдан қолдирилади. Бунда тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.
15. Ариза берувчи Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этганда, унинг сўровномаси Давлат хизматлари марказлари ходими томонидан тўлдирилиб, ариза берувчи томонидан тасдиқланганидан сўнг барча ҳужжатлар реал вақт режимида Марказга электрон шаклда юборилади. ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса сўровнома автоматик тарзда Марказга юборилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
16. Қуйидагилар сервитутни давлат рўйхатдан ўтказишни рад этиш учун асос бўлади:
тақдим этган ҳужжатларда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотларнинг мавжудлиги;
ҳужжатларни тегишли тарзда расмийлаштирмай тақдим этиш;
ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилмаганлиги;
кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд эмаслиги;
қонунда назарда тутилган бошқа чекловлар.
Бошқа асосларга кўра, шу жумладан рўйхатдан ўтказиш мақсадга мувофиқ эмас деган важ билан рўйхатдан ўтказишни рад этишга йўл қўйилмайди.
17. Марказ сўровнома келиб тушгандан сўнг бир иш куни мобайнида сервитутни давлат рўйхатидан ўтказади, сервитут давлат рўйхатидан ўтказилганлиги хақида QR-код (штрихли код) қўйилган реестрдан кўчирмани электрон шаклда расмийлаштиради ва Давлат хизматлари марказларига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчига (электрон шаклда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали юборади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
18. Давлат хизматлари марказлари Реестрдан кўчирма келиб тушгандан сўнг реал вақт режимида уни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва ариза берувчини бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. Давлат хизматлари марказлари ходими ариза берувчи ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда, ариза берувчининг сўровига кўра, унга Реестрдан кўчирмани электрон шаклда ёки қоғоз шаклда беради.
3-боб. Якунловчи қоидалар
19. Давлат хизматлари марказлари ва Марказ ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
20. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолиятини, шу жумладан ЯИДХП орқали доимий назорат ва мониторинг қилиб боради.
21. Ариза берувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
22. Мазкур Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи (сервитут) тўғрисидаги келишувни рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти
1-ИЛОВА

ЕР УЧАСТКАСИДА СЕРВИТУТ ЎРНАТИШ
‎ТЎҒРИСИДА КЕЛИШУВ

__________________ ш.

______ йил «____»_____________

____________________________________________________________________________

(ер участкаси ҳуқуқ эгасининг номи)

«Ер участкасининг ҳуқуқ эгаси, бир тарафдан, ва _________________________________
‎____________________________________________________________________________

(сервитут ўрнатилишидан манфаатдор номи)

сервитут ўрнатилишидан манфаатдор (кейинги ўринларда — «манфаатдор») иккинчи тарафдан, биргаликда «Тарафлар», алоҳида эса «Тараф» деб аталувчилар ушбу келишувни қуйидагилар ҳақида тузди:

1. КЕЛИШУВ ПРЕДМЕТИ

1.1. Ер участкаси ҳуқуқ эгасига ________________________________________________

‎‎(ҳужжат номи, берилган санаси ва рақами)

ҳуқуқи билан давлат рўйхатидан ўтказилган.

1.2. Ер участкасининг манзили ________________________________________________.

(тўлиқ манзил кўрсатилади)

1.3. Умумий майдони________кв.м.га тенг бўлган ер участкасининг сервитут ўрнатилаётган қисмининг умумий майдони ________ кв.м.ни ташкил этади.

1.4. Ер участкаси бўйича ўрнатилган сервитут бўйича келишилган схемаси илова қилинади ва ушбу схема келишувни ажралмас қисми ҳисобланади.

1.5. Ушбу келишув бўйича сервитут давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб кучга киради.

1.6. Сервитутни давлат рўйхатидан ўтказиш ушбу келишув имзоланган пайтдан бошлаб ____________ кун ичида амалга оширилади.

2. ТАРАФЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ

2.1. Ер участкасининг ҳуқуқ эгаси қуйидагиларга мажбур:

сервитут давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб Манфаатдорга ушбу келишувнинг 1.2-бандида кўрсатилган Ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқини тақдим этиш;

манфаатдорга сервитутдан мақсадли фойдаланишга тўсқинлик қилмаслик;

манфаатдор билан биргаликда сервитутни давлат рўйхатидан ўтказиш;

ер участкасидан фойдаланиш мақсадини ҳисобга олган ҳолда, уни лозим даражадаги ҳолатда сақлаш учун ўз кучи билан ва ўз ҳисобидан уни йиғиштириш, қўриқлаш, таъмирлаш ва унга бошқача тарзда хизмат кўрсатиш;

учинчи шахслар билан ер участкасига нисбатан сервитут белгилаш тўғрисида келишув тузиладиган тақдирда, ушбу масалани Манфаатдор билан ёзма шаклда келишиш.

2.2. Ер участкасининг ҳуқуқ эгаси қуйидагиларга ҳақли:

Манфаатдор томонидан сервитутдан мунтазам равишда (икки маротаба ва ундан ортиқ) ушбу келишувга асосан белгиланган мақсадларда фойдаланилмаган тақдирда, ушбу келишувни бекор қилишни талаб қилиш;

Манфаатдорда ўз ҳудудига жамоат эҳтиёжлари учун мўлжалланган бошқа ер участкаси орқали ўтиш имконияти пайдо бўлган тақдирда, ушбу келишувни Манфаатдорни бу ҳақда ёзма равишда хабардор қилган ҳолда бир тарафлама тартибда бекор қилиш.

2.3. Манфаатдор қуйидагиларга мажбур:

сервитутдан фақат ушбу келишувга асосан белгиланган мақсадларда фойдаланиш;

ер участкасининг ҳуқуқ эгаси билан биргаликда сервитутни ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри органларида давлат рўйхатидан ўтказиш;

ўз ҳудудига жамоат эҳтиёжлари учун мўлжалланган бошқа ер участкаси орқали ўтиш имконияти пайдо бўлган тақдирда, ер участкаси ҳуқуқ эгасини биринчи талабига кўра сервитутдан фойдаланишни тўхтатиш;

учинчи шахслар билан ушбу Ер участкасига нисбатан сервитут белгилаш тўғрисида келишув тузиш масаласини келишиш юзасидан Ер участкасининг ҳуқуқ эгасидан хабарнома олинган тақдирда, шундай хабарнома олинган пайтдан бошлаб ____________ кун ичида ёзма равишда жавоб бериш.

2.4. Манфаатдор сутканинг исталган вақтида сервитут билан юклаштирилган ер участкаси орқали ўз ҳудудига ўтишга ҳақли.

3. СЕРВИТУТ АМАЛ ҚИЛИШИНИ БЕКОР ҚИЛИШ ҲОЛЛАРИ

3.1 Ушбу келишув билан белгиланган сервитутнинг амал қилиши қуйидаги ҳолларда бекор қилинади:

Манфаатдор ва ер участкасининг ҳуқуқ эгаси бир шахсга бирлашганда;

Манфаатдор сервитутдан воз кечганда, бунинг учун сервитут бекор қилинишидан _________ кун олдин ер участкаси ҳуқуқ эгасига ёзма хабарнома юбориш зарур;

кетма-кет _________________ йил давомида сервитутдан фойдаланилмаганда;

Манфаатдорда ўз ҳудудига жамоат эҳтиёжлари учун мўлжалланган бошқа ер участкаси орқали ўтиш имконияти пайдо бўлганда.

4. ФОРС-МАЖОР ҲОЛАТЛАРИ

4.1. Тарафлар бир-бирларини форс-мажор ҳолатлари юзага келганлиги тўғрисида улар юзага келган пайтдан бошлаб уч иш куни ичида хабардор қилиши керак.

4.2. Форс-мажор ҳолатлари вужудга келган тақдирда ушбу келишув бўйича мажбуриятларни бажариш муддати шундай ҳолатлар ва уларнинг оқибатлари амалда бўлган даврга кўчирилади.

5. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР

5.1. Ушбу келишувга ўзгартириш ва қўшимчалар ёзма шаклда амалга оширилади ва шартлашаётган Тарафларнинг ваколатли вакиллари томонидан имзоланади.

5.2. Ушбу келишув бўйича низолар Тарафлар томонидан музокаралар йўли билан ҳал этилади, келишувга эришишнинг имкони бўлмаганда эса суд орқали ҳал этилади.

6. ТАРАФЛАРНИНГ МАНЗИЛЛАРИ ВА БАНК РЕКВИЗИТЛАРИ

Ер участкасининг ҳуқуқ эгаси

Манфаатдор

_____________________________

_____________________________

СТИР

СТИР

_____________________________

_____________________________

_____________________________

_____________________________

банкдаги

банкдаги

ҳисобварақ рақами

ҳисобварақ рақами

_____________________________

_____________________________

_____________________________

_____________________________

_____________________________

_____________________________

М.Ў.

М.Ў.

Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи (сервитут) тўғрисидаги келишувни рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти
2-ИЛОВА
Ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи (сервитут) тўғрисидаги келишувни давлат рўйхатидан ўтказиш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Ариза берувчи

Сервитутни давлат рўйхатдан ўтказиш учун Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат қилади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилади ва белгиланган миқдордаги тўловни амалга оширади

Ўз хоҳишига
кўра



2-босқич

1. Давлат хизматлари маркази

2. ЯИДХП

Сўровномани Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси Давлат кадастрлари, геодезия ва картография миллий маркази (Марказ)га юборади

Сўровнома тўлдирилиши билан



3-босқич

Марказ

1. Сервитутни рўйхатдан ўтказади, тегишли реестрдан кўчирмани расмийлаштиради ва уни ваколатли органга юборади.

2. Сервитутни рўйхатдан ўтказишни рад этади.

1 иш куни мобайнида



4-босқич



1. Давлат хизматлари маркази

2. ЯИДХП



QR-код (штрихли код) қўйилган Реестрдан кўчирмани ариза берувчининг электрон манзилига жўнатади ва ариза берувчини бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. Ўзи келиб мурожаат қилганда Реестрдан кўчирмани ариза берувчига беради.



Реал вақт режимида

Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи (сервитут) тўғрисидаги келишувни рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти
3-ИЛОВА

__________________

(санаси)

________________

(рақами)

Ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи (сервитут) тўғрисидаги келишувни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича
СЎРОВНОМА

I. (жис.) Ариза берувчи — жисмоний шахс тўғрисида маълумот:

1. Ф.И.О.:

2. Паспорт маълумотлари (серияси ва рақами):

3. СТИР (ЖШШР):

4. Яшаш манзили:

5. Телефон рақами:

6. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса):

I. (юр.) Ариза берувчи — юридик шахс тўғрисида маълумот:

1. Тўлиқ номи:

2. СТИР:

3. Юридик манзили:

4. Телефон рақами:

5. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса):

II. Кўчмас мулк объекти тўғрисида маълумот:

1. Кўчмас мулк объектининг номланиши: (нотурар жой тоифасидаги объектлар учун):

2. Кўчмас мулк объектининг манзили (индекс, манзил, мўлжал):

3. Кўчмас мулкнинг кадастр рақами:

Сўровномага илова:

Сервитут келишуви ёки суднинг ҳал қилув қарори

Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 сентябрдаги 535-сон қарорига
5-ИЛОВА
Фуқароларнинг номида шахсий турар жой мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Регламент жисмоний шахсларнинг (кейинги ўринларда — ариза берувчи) республика миқёсида номида турар жой мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақида маълумотнома (кейинги ўринларда — маълумотнома) бериш тартибини белгилайди (ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ўз фаолиятини амалга ошириш жараёнидаги сўровномалари бундан мустасно).
2. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг Давлат кадастрлари, геодезия ва картография миллий маркази (кейинги ўринларда — Марказ) маълумотнома тақдим этадилар.
3. Давлат хизматлари марказлари ёки давлат органлари ва Марказ ўртасидаги ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони (кейинги ўринларда — ЭРИ) мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро электрон тизим ёрдамида амалга оширилади.
4. Фуқароларнинг номида шахсий турар жой мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома бериш ушбу Регламентга 1-иловага мувофиқ схема асосида амалга оширилади.
2-боб. Давлат хизматини кўрсатиш тартиби
5. Ариза берувчи маълумотнома олиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда — ЯИДХП) давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.
6. Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, Давлат хизматлари маркази ёки давлат органи ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса, ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон шаклда мустақил тўлдиради. Учинчи шахслар манфаати учун ҳаракат қилаётганда сўровномага белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома илова қилинади.
7. Зарур маълумотлар сўровномага киритилгандан сўнг ариза берувчи уни ўз ЭРИси билан тасдиқлайди.
Ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Давлат хизматларини кўрсатиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 фоизи миқдорида йиғим ундирилади (ҳар бир шахс учун).
Давлат хизмати кўрсатилиши учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади.
Давлат хизмати учун йиғим ундирилганлигини тасдиқлаш ахборот-коммуникация тизимлари орқали амалга оширилади.
9. Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
а) Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этганда:
20 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;
қолган маблағларнинг 80 фоизи Марказ ҳисобварағига, 20 фоизи тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналарининг ҳисобварағига ўтказилади;
б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;
11,25 фоизи — Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасида электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;
қолган маблағларнинг 80 фоизи Марказ ҳисобварағига, 20 фоизи тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналарининг ҳисобварағига ўтказилади;
в) давлат органлари орқали мурожаат этилганда:
10 фоизи — давлат органлари ҳисобварағига;
қолган маблағларнинг 80 фоизи Марказ ҳисобварағига, 20 фоизи тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналарининг ҳисобварағига ўтказилади.
10. Давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғимни тўламаслик давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.
Давлат хизматлари кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш қатъиян тақиқланади.
11. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга.
Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўрмасдан қолдирилади. Бунда тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.
12. Ариза берувчи Давлат хизматлари марказларига келиб ёки давлат органлари орқали мурожаат этганда, унинг сўровномаси Давлат хизматлари марказлари ёки давлат органлари ходими томонидан тўлдирилиб, ариза берувчи томонидан тасдиқланганидан сўнг сўровнома реал вақт режимида Марказга электрон шаклда юборилади. ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса сўровнома автоматик тарзда Марказга юборилади.
13. Марказ сўровнома тушган ва тўлов амалга оширилган вақтдан бошлаб уч иш куни мобайнида QR-код (штрихли код) қўйилган маълумотномани расмийлаштиради ва Давлат хизматлари марказларига ёки давлат органларига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёхуд ариза берувчига (электрон шаклда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали юборади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
14. Давлат хизматлари марказлари маълумотнома келиб тушгандан сўнг реал вақт режимида уни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва ариза берувчини бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. Давлат хизматлари марказлари ходими ариза берувчи ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда, ариза берувчининг сўровига кўра, унга маълумотномани электрон шаклда ёки қоғоз шаклда бериши мумкин.
3-боб. Якунловчи қоидалар
15. Давлат хизматлари марказлари ва Марказ ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.
16. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолиятини, шу жумладан ЯИДХП орқали доимий назорат ва мониторинг қилиб боради.
17. Ариза берувчилар давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
18. Мазкур Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Фуқароларнинг номида шахсий турар жой мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига
1-ИЛОВА
Фуқароларнинг номида шахсий турар жой мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома бериш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Ариза берувчи

Маълумотнома олиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилади, давлат органлари орқали ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилади

Ўз хоҳишига
кўра



2-босқич

1. Давлат хизматлари маркази

2. ЯИДХП

3. Давлат органлари

Сўровномани Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси Давлат кадастрлари, геодезия ва картография миллий маркази (Марказ)га юборади

Сўровнома тўлдирилиши билан



3-босқич

Марказ

1. QR-код (штрихли код) қўйилган маълумотномани расмийлаштиради ва уни Давлат хизматлари марказига юборади.

2. Маълумотнома расмийлаштиришни рад этади.

3 иш куни мобайнида



4-босқич



1. Давлат хизматлари маркази

2. ЯИДХП



Маълумотномани ариза берувчининг электрон манзилига жўнатади ва ариза берувчини бу ҳақда ахборот- коммуникация тизими орқали хабардор қилади. Ўзи келиб мурожаат қилганда, маълумотномани ариза берувчига беради.



Реал вақт режимида

Фуқароларнинг номида шахсий турар жой мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига
2-ИЛОВА

________________

(санаси)

_________________

(рақами)

Фуқароларнинг номида шахсий турар жой мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақида маълумотнома бериш бўйича
СЎРОВНОМА

I. (жис.) Ариза берувчи — жисмоний шахс тўғрисида маълумот:

1. Ф.И.О.:

2. Паспорт маълумотлари (серияси ва рақами):

3. СТИР (ПНФЛ):

4. Яшаш манзили:

5. Телефон рақами:

6. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса):

II. Маълумотнома олувчилар:

Т/р

Ф.И.О. (ўзгарган бўлса, олдинги Ф.И.О. ҳам кўрсатилади)

Туғилган санаси

Паспорт серияси ва рақами

Яшаш манзили (рўйхатда туриши бўйича)

1.

2.

...

Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 сентябрдаги 535-сон қарорига
6-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 июлдаги 186-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 7-сон, 71-модда) билан тасдиқланган Кўчмас мулк объектларининг давлат кадастри соҳасида давлат хизматлари нархларини белгилаш тартибида:
а) 4.10-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ипотека ва ипотека ҳақидаги шартномани, шунингдек, ижара ҳуқуқини, ер участкаси бўйича сервитутни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда гаров хатини расмийлаштириш»;
б) 4.11.-позициянинг «Давлат хизматларининг номи» устунидаги «ахборот» сўзи «маълумотнома» сўзи билан ҳамда «Ишлар нархи» устунидаги «20 фоизи» сўзлари «3 фоизи (ҳар бир фуқаро учун)» сўзлари билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги 4.12 ва 4.13-позициялар қўшилсин:

«

4.12.

Кўчмас мулкка оид кадастр маълумотларини тақдим этиш

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 фоизи (давлат органлари учун бепул)

4.13.

Шаҳодатномага эга бўлган кадастр муҳандиси томонидан тайёрланган кадастр йиғмажилдига асосан кўчмас мулкни ҳисобга олиш ва кадастр паспортини бериш

а) базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари

б) кўчмас мулк объектининг кадастр қийматини ҳисоблаш талаб этилганда, базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари

»

в) Изоҳлар қисмида:
1-банддаги «208» рақами «243» рақами билан алмаштирилсин;
2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«2. Қуйидаги ҳолларда давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун йиғимлар ундирилмайди:
а) кадастр паспортини расмийлаштиришда:
кўчмас мулк объекти бўйича бирламчи кадастр йиғмажилди (паспорти) мавжуд бўлиб, бегоналаштирилганда ёки объектда ўзгаришлар (реконструкция, қўшимча ва алоҳида қурилиш) мавжуд бўлмаганда;
кўчмас мулк объектининг бир қисми бегоналаштирилганда объектнинг қолган қисмига;
реконструкциясиз тоифаси ўзгарганда;
кадастр йиғмажилди (паспорти) йўқолганда (яроқсиз ҳолга келганда ва кўчмас мулк объекти кўрсаткичлари ўзгартирилмасдан);
б) кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқлар ва улар бўйича тузилган битимларни давлат рўйхатидан ўтказишда:
фуқаронинг фамилияси, исми ва отасининг исми ўзгарганда;
тадбиркорлик субъекти — юридик шахснинг ташкилий-ҳуқуқий шакли ва (ёки) фирма номи ўзгарганда».
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 декабрдаги 1060-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 12-сон, 318-модда) билан тасдиқланган Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда:
а) 5-банднинг ўн биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«кадастр паспорти — ҳуқуқ эгасига бериладиган ҳамда кўчмас мулк объекти ва объектнинг кадастр рақами ҳақида умумий маълумотларни ўз ичига олган пластик шаклда ёки қоғоз шаклда бериладиган электрон ҳужжат»;
б) 6-банднинг биринчи хатбошидаги «тегишли туман (шаҳар)даги филиаллари» сўзлари чиқариб ташлансин;
биринчи хатбошига «бекор бўлиши ҳақидаги ахборот» сўзларидан кейин «ва ҳужжатларни» сўзлари қўшилсин;
иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
г) 71-банднинг биринчи хатбошидаги «электрон шаклдаги кадастр паспортини тайёрлаш якунлари бўйича нотариуслар томонидан ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда (кўчмас мулк билан битим тасдиқланишидан аввал)» ва «бир вақтнинг ўзида» сўзлари чиқариб ташлансин;
д) 9-банднинг учинчи хатбошидаги «техник хатловдан ўтказиш» сўзлари «кадастр паспортини тайёрлаш» сўзлари билан алмаштирилсин;
е) 10 ва 11-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«10. Кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқ тури ёки эгаси ўзгарганда, ушбу Низомга асосан давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг кадастр паспорти фақат кўчмас мулк объекти мулкдорининг ихтиёри ва сўровига кўра расмийлаштирилади.
Бунда кўчмас мулк объектининг бир қисми бегоналаштирилганда ёки унда ўзгаришлар (реконструкция, қўшимча ва алоҳида қурилиш) мавжуд бўлганда, объектни давлат рўйхатидан ўтказиш кадастр паспорти расмийлаштирилгандан сўнг амалга оширилади.
11. Кўчмас мулк объекти мулкдорлари ёхуд ушбу объект бўйича ашёвий ҳуқуқлар эгалари бўлган юридик ва жисмоний шахслар ёки уларнинг ваколатли вакиллари кўчмас мулк объектига бўлган мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар вужудга келганда, бошқа шахсга ўтганда, чекланганда ёки бекор бўлганда ёхуд кўчмас мулк объектининг ҳуқуқий ҳолати ўзгарган кундан бошлаб бир ой муддатда мазкур Низомнинг 21, 22, 23, 30, 31, 32, 35, 38, 39, 40, 41, 42, 43-бандларида кўрсатилган ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда, кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун Давлат хизматлари марказларига ёки Ягона давлат хизматлари портали орқали, гаров хати расмийлаштирилганда эса — кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органга мурожаат қилишлари шарт.
Аризада кўчмас мулк объектининг тури, давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим бўлган ҳуқуқ, унга кадастр йиғмажилди тайёрланган ёки қайта расмийлаштирилган кўчмас мулк объектининг номи ва у тайёрланган сана (мавжуд бўлса) кўрсатилади»;
ж) 15-банднинг бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«бирламчи кадастр йиғмажилдининг (кадастр паспорти) мавжуд эмаслиги;»
з) 16-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«16. Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун белгиланган йиғим миқдори кўрсатилган хабарнома (инвойс) ташкилотларга, Марказга (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчига (электрон шаклда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон равишда юборилади.».
и) қуйидаги мазмундаги 171 ва 172-бандлар қўшилсин:
«171. Марказлар ёки ташкилотлар йиғим суммаси кўрсатилган хабарнома (инвойс) келиб тушганидан сўнг реал вақт режимида бу ҳақида ахборот-коммуникация тизими орқали ариза берувчини хабардор қилади.
Ариза берувчи хабарномада кўрсатилган миқдорда йиғим суммасини тўлайди.
Реестрдан кўчирма бериш учун йиғим тўланганлигини тасдиқлаш ахборот-коммуникация тизимлари орқали амалга оширилади.
Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда ушбу бандда кўрсатилган йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади.
172. Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
а) Марказлар орқали мурожаат этганда:
20 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;
қолган маблағлар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк давлат корхоналари ҳисобварағига ўтказилади;
б) кўчмас мулк «E-IJRO AUKSION» Ягона электрон савдо майдончасида аукцион орқали сотилганда ва риэлторлик хизматлари кўрсатилганда:
10 фоизи — Давлат активларини бошқариш агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;
қолган маблағлар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк давлат корхоналари ҳисобварағига ўтказилади;
в) тижорат банклари томонидан уй-жойга нисбатан мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказишда, шу жумладан қурилиши тугалланган уй-жойни расмийлаштиришда:
10 фоизи — тижорат банкларнинг банк ҳисобварағига;
қолган маблағлар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк давлат корхоналари ҳисобварағига ўтказилади;
г) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;
11,25 фоизи — Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасида электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига ўтказилади;
қолган маблағлар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк давлат корхоналари ҳисобварағига ўтказилади;
д) нотариал идора орқали мурожаат этилганда:
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;
қолган маблағлар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк давлат корхоналари ҳисобварағига ўтказилади»;
к) 18-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«18. Хабарномада кўрсатилган йиғим тўлиқ тўланганидан сўнг реал вақт режимида марказлар ёки ташкилотлар ходими томонидан тизимдан мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда тегишли ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлигини тасдиқловчи электрон кўринишдаги Реестрдан кўчирма юклаб олиш имкони пайдо бўлади ва ариза берувчининг сўровига кўра унга реестрдан кўчирма электрон шаклда ёки қоғоз шаклда берилиши мумкин.
Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқлар мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ схема бўйича давлат рўйхатидан ўтказилади»;
л) қуйидаги мазмундаги 211-банд қўшилсин:
«211. «E-IJRO AUKSION» ягона электрон савдо майдончасига қўйиш учун тайёрланган ер участкаси ҳақидаги материаллар ушбу ер участкаси бўйиича кадастр йиғмажилди шаклида қабул қилинади»;
м) 22-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг «Ер тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни амал қилган даврда (1990 — 1998 йилларда) олинган ер участкаларига бўлган мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш учун давлат архивлари томонидан тасдиқланган қуйидаги ҳужжатлар асос бўлади, шунингдек, мазкур ҳужжатлар давлат архивлари сақловида мавжуд бўлмаган ёки уларни топиш имкони қолмаган тақдирда, ўрнатилган тартибда суднинг қарори билан белгиланади:»;
н) 23-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон ССРнинг Ер кодекси амал қилган даврда Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг олинган ер участкаларига бўлган мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш учун давлат архивлари томонидан тасдиқланган қуйидаги ҳужжатлар асос бўлади, шунингдек, мазкур ҳужжатлар давлат архивлари сақловида мавжуд бўлмаган ёки уларни топиш имкони қолмаган тақдирда, ўрнатилган тартибда суднинг қарори билан белгиланади:»;
қуйидаги мазмундаги учинчи ва тўртинчи хатбошилар қўшилсин:
«Якка тартибдаги турар-жой нотурар жой тоифасига ўтказилган тақдирда, ер участкаси доимий фойдаланиш ҳуқуқида давлат рўйхатидан ўтказилади.
Нотурар жой якка тартибдаги турар-жой тоифасига ўтгазилганда, ер участкаси мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқида давлат рўйхатидан ўтказилади»;
учинчи — ўн учинчи хатбошилар тегишлича бешинчи — ўн бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Қурилиши тугалланмаган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқлар тегишли лойиҳа ташкилоти томонидан уларнинг қурилиши бошланганлиги тасдиқланган тақдирда, давлат рўйхатидан ўтказилиши мумкин. Бунда бино ва иншоотнинг пойдевор ва биринчи қавати деворларининг қурилиш ишлари якунланганлиги қурилишни бошланган деб топиш учун асоси ҳисобланади»;
учинчи хатбошидаги «Қурилиши тугалланмаган» сўзларидан кейин «турар ва» сўзлари қўшилсин;
ўнинчи хатбошидаги «тасарруф этиш ҳуқуқи билан» сўзлари чиқариб ташлансин;
ўн иккинчи хатбошидаги «сифатида бериш» сўзларидан кейин «(турар жой объекти бўлса, нотариал тасдиқланган)» сўзлари қўшилсин;
ўн учинчи хатбошидаги «қайтариб бериш» сўзларидан кейин «(турар жой объекти бўлса, нотариал тасдиқланган)» сўзлари қўшилсин;
ўн бешинчи хатбошидаги «ҳокимининг» сўзи «қурилиш бўлимларининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши қўшилсин:
«тасарруф этиш ҳуқуқисиз берилган давлат ордери;»
бешинчи хатбоши олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
т) 51-бандга қуйидаги таҳрирдаги тўққизинчи хатбоши қўшилсин:
«ер участкасига бўлган ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилмаганда»;
у) 54-банднинг иккинчи хатбошидаги «давлат рўйхатидан ўтказувчи орган» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг Давлат кадастрлари, геодезия ва картография Миллий маркази (кейинги ўринларда Марказ деб аталади)» сўзлари билан алмаштирилсин;
«нотариал идоралар» сўзларидан кейин «ва тижорат банклари» сўзлари қўшилсин;
«давлат рўйхатидан ўтказувчи органга» сўзлари «Марказга» сўзи билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Марказ ипотека тўғрисидаги шартномани юридик ва жисмоний шахслар аризалари, шунингдек нотариал идоралар ва тижорат банклари томонидан электрон шаклда тузилган қонун асосида ипотека шартномаси ҳақида ахборотлар асосида рўйхатга олади ва ипотека тақиқи қўяди.»;
х) 56-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги «давлат рўйхатидан ўтказувчи орган» сўзлари «Марказ» сўзи билан алмаштирилсин;
ч) 60-банднинг биринчи хатбошидаги «давлат рўйхатидан ўтказувчи орган» сўзлари «Марказ» сўзи билан алмаштирилсин;
ш) 89-банддаги «органнинг» сўзи «орган ва Марказнинг» сўзлари билан алмаштирилсин.
э) 3-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«
Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Ариза берувчи

Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун Марказлар ёки ташкилотларга ўзи келиб мурожаат этади ёки ЯИДХПда рўйхатдан ўтади

1. Хоҳишига кўра

2. Мурожаат қилинганда



2-босқич

1. Марказлар ёки ташкилотлар

2. ЯИДХП

Сўровномани рўйхатдан ўтказувчи органга юборади

1. 1 соат мобайнида

2. Автоматик тарзда



3-босқич

Рўйхатдан ўтказувчи орган

1. Кўчмас мулк объектини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича қонунчилик талабларига мувофиқлиги юзасидан ўрганиб, давлат рўйхатидан ўтказади.

2. Йиғим суммаси кўрсатилган хабарномани марказлар ва ташкилотларга юборади.

2 иш куни мобайнида



4-босқич



1. Марказлар ёки ташкилолар
2. ЯИДХП



Ахборот-коммуникация тизими орқали ариза берувчини йиғимни тўлаш ҳақида хабардор қилади



1 соат мобайнида



5-босқич

Ариза берувчи

Хабарномада белгиланган йиғимни тўлайди

1 ой мобайнида



6-босқич

1. Марказлар ёки ташкилолар
2. ЯИДХП

Реестрдан кўчирмани юклаб олади ва ариза берувчининг сўровига кўра унга реестрдан кўчирмани электрон шаклда ёки қоғоз шаклида беради

Реал вақт режимида
(тўлов амалга оширилгандан сўнг)

».
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.09.2020 й., 09/20/535/1247-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 20.04.2022 й., 09/22/200/0327-сон; 29.09.2022 й., 09/22/541/0859-сон, 19.10.2022 й., 09/22/610/0938-сон; 22.07.2023 й., 09/23/304/0510-сон; 15.08.2023 й., 09/23/380/0611-сон; 24.08.2023 й., 09/23/411/0649-сон; 26.08.2023 й., 09/23/424/0655-сон; 04.09.2023 й., 09/23/436/0669-сон; 16.09.2023 й., 09/23/470/0707-сон; 22.11.2023 й., 09/23/612/0874-сон; 10.07.2024 й., 09/24/380/0487-сон; 02.10.2024 й., 09/24/614/0768-сон; 24.12.2024 й., 09/24/847/1056-сон; 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон; 28.05.2025 й., 09/25/330/0473-сон; 08.08.2025 й., 09/25/504/0707-сон; 04.09.2025 й., 09/25/559/0802-сон; 25.12.2025 й., 09/25/821/1211-сон; 06.01.2026 й., 09/26/840/0012-сон; 02.02.2026 й., 09/26/35/0101-сон; 07.02.2026 й., 07/26/48/0119-сон; 17.03.2026 й., 09/26/104/0248-сон; 17.04.2026 й., 09/26/175/0373-сон; 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон; 04.07.2026 й., 09/26/310/0685-сон; 21.07.2026 й., 09/26/393/0764-сон)