toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 01.07.2021
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларда енгил хизмат автомашиналаридан фойдаланишни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2011 йил 26 майдаги 153-сон қарорига ўзгартириш киритиш ҳақида
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 апрелдаги 258-сонли «Давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида хизмат автотранспорт воситаларидан фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан 2021 йил 1 июлдан ўз кучини йўқотади.
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларда хизмат енгил автомобилларидан фойдаланишни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2011 йил 26 майдаги 153-сон қарорига рус тили матнидаги 2-илованинг 56-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«

56.

Госкомстат

62

44

18

Центральный аппарат

9

6

3

Областные звенья

28

14

14

Районные звенья

23

23

Подведомственные организации

2

1

1

».

2. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмита манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва қамбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва қамбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 24 август,
510-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.08.2020 й., 09/20/510/1216-сон)