1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.04.00 Ўрмондан ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш / 11.06.04.02 Қўшимча фойдаланиш (пичан ўриш, мол боқиш, асалари уялари ва қутиларини жойлаштириш, ёввойи ўсимликлар ва техник хом ашё, доривор хом ашёларини тайёрлаш, йиғиш ва озиқ-овқат мақсадлари учун ёввойи ўсимликларни тайёрлаш;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Табиий ресурслар / Ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ёввойи ҳолда ўсувчи доривор ўсимликларни муҳофаза қилиш, маданий ҳолда етиштириш, қайта ишлаш ва мавжуд ресурслардан оқилона фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 10 апрелдаги ПҚ-4670-сон қарори)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ёввойи ҳолда ўсувчи доривор ўсимликларни муҳофаза қилиш, маданий ҳолда етиштириш, қайта ишлаш ва мавжуд ресурслардан оқилона фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 10 апрелдаги ПҚ-4670-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ў.И. Барноев ва Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 24 август,
508-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 августдаги 508-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 апрелдаги 102-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 4-сон, 26-модда) билан тасдиқланган Давлат мулкини ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низомга қуйидаги мазмундаги 103-банд қўшилсин:
«103. Тадбиркорлик субъектлари томонидан давлат муассасаларида фитобарлар ташкил этилганда, давлат мулки объектларидан фойдаланганлик учун ижара тўлови белгиланган миқдорнинг 50 фоизига камайтирилган ҳолда ҳисобланади.
Бунда фитобарларда вендинг автоматларидан фойдаланилган ҳолларда давлат мулки объектларидан фойдаланганлик учун ижара тўловлари ҳисобланмайди».
«Камайиб бораётган табиий ҳолда ўсувчи ноёб доривор ўсимликларни тўплаш (ғамлаш) ва республикадан ташқарига олиб чиқиш учун рухсатномалар ажратиладиган квотанинг камида 50 фоизи ҳажмида табиий плантацияларни барпо этиш шарти билан берилади»;
тўртинчи-бешинчи хатбошилар тегишли равишда бешинчи-олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
б) 4-илова 1-бандининг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«ёввойи ҳайвонлар ва ёввойи ўсимликларнинг бошқа турларини тутганлик ва тўплаганлик (ғамлаганлик) учун 60 фоизи — алоҳида модда билан табиатни муҳофаза қилиш тадбирларига сарфланадиган Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари даромадига ўтказилади. Бунда доривор ўсимликларни тўплашга (ғамлашга) рухсатнома берганлик учун йиғим ундирилиб, маҳаллий бюджетга йўналтириладиган тўловлар (ўрмон фонди ерлари бундан мустасно) табиий ҳолда ўсувчи, шу жумладан йўқолиб бораётган доривор ўсимликларни сақлаш, хатловдан ўтказиш, уларнинг маданий плантацияларини, оналик кўчатзорларини ташкил этиш, доривор ўсимликларни етиштиришга доир технологик хариталар ишлаб чиқиш харажатларини қоплаш учун сарфланади;».