toggle_night_mode
Ҳужжат 20.08.2020 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг
буйруғи
«Давлат нотариал идораларида нотариал иш юритиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 20 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2170-4]
«Нотариат тизими тубдан ислоҳ қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 2020 йил 14 январдаги ЎРҚ-602-сон Ўзбекистон Республикаси Қонунининг ижросини таъминлаш мақсадида буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 22 декабрдаги 308-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2170, 2010 йил 22 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 51-сон, 503-модда) билан тасдиқланган Давлат нотариал идораларида нотариал иш юритиш қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва бу ҳақда Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.
3. Қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва туркумлаш бошқармаси ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» — «Собрание законодательства Республики Узбекистан»да ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинишини таъминласин.
4. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Р. ДАВЛЕТОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 20 август,
194-мҳ-сон
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 20 августдаги 194-мҳ-сон буйруғига
ИЛОВА
«Давлат нотариал идораларида нотариал иш юритиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа киритилаётган ўзгартиришлар
а) номидаги ва 1-банддаги «Давлат нотариал идораларида» деган сўзлар «Нотариал идораларда» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
б) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикасининг «Нотариат тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:».
а) номидаги «Давлат нотариал идораларида» деган сўзлар «Нотариал идораларда» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
б) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг «Нотариат тўғрисида»ги, «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги ва «Архив иши тўғрисида»ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 29 мартдаги 140-сон «Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти ва бошқарув органларида иш юритиш ва ижро назоратини ташкил этиш бўйича норматив ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ нотариал идораларда нотариал иш юритиш, нотариал ҳужжатларни сақлаш муддатлари ва тартибини белгилайди.»;
в) 1-банддаги «қонунларда» деган сўз «қонунда» деган сўз билан алмаштирилсин;
г) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«2. Нотариал идораларда нотариал иш юритишни ташкил этиш мазкур Қоидаларга мувофиқ амалга оширилади.»;
д) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«3. Нотариал иш юритишни тўғри ташкил қилиш учун нотариал идорада раҳбарлик қилувчи нотариус жавобгардир.
Нотариал иш юритиш ва (ёки) архив ишларини олиб бориш давлат нотариал идораларида Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари (бундан кейинги ўринларда адлия бошқармалари деб юритилади) раҳбарининг буйруғи билан нотариал идора ходимларидан бирига, хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларда эса нотариуснинг буйруғи билан нотариуснинг ўзига ёки ходимларидан бирига юкланади.
Нотариал иш юритиш ва (ёки) архив ишларини олиб бориш юклатилган шахс (бундан кейинги ўринларда масъул шахс деб юритилади) ишдан бўшаганда ёки бошқа ишга ўтказилганда ҳужжатлар янги тайинланган ходимга далолатнома асосида топширилади.»;
е) 5-банддан «(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 257-модда)» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
ж) 25-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«25. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, адлия бошқармалари, Нотариал палата ва унинг ҳудудий бошқармалари ҳамда бошқа юқори турувчи ташкилотлардан келиб тушган топшириқлар назоратга олинади.
Нотариал идорада раҳбарлик қилувчи нотариус томонидан бошқа ҳужжатларнинг ижроси ҳам назоратга олиниши мумкин.»;
з) 28-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«28. Ҳужжатлар йиғмажилдлари номенклатураси нотариал идоранинг номи кўрсатилган ҳолда адлия бошқармалари ҳузуридаги идоравий нотариал архивлар (бундан кейинги ўринларда нотариал архив деб юритилади) билан келишилади.
Нотариал идораларнинг ҳужжатлар йиғмажилдлари номенклатураси нотариус томонидан мазкур Қоидаларнинг 1-иловасида келтирилган ҳужжатлар йиғмажилдларининг намунавий номенклатурасидан келиб чиқиб тасдиқланади.
Ҳужжатлар йиғмажилдлари номенклатураси бир календарь йил давомида амалда бўлади ва ҳар йили янгидан тасдиқланади. Ҳужжатлар йиғмажилдлари номенклатураси икки нусхада тузилади. Биринчи нусха адлия бошқармасида ёки Нотариал палатанинг тегишли ҳудудий бошқармасида, иккинчи нусхаси эса нотариал идорада сақланади. Нотариал идорада сақланадиган ҳужжатлар йиғмажилдлари номенклатурасидан иш нусхаси сифатида фойдаланилади.»;
и) VI бўлимнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«VI. Ҳужжатларнинг нотариал идорада сақланиши ва нотариал архивларга топшириш»;
к) 35-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«35. Ўзбекистон Республикаси «Нотариат тўғрисида»ги Қонунининг 10-моддасига асосан, нотариал идора нотариал иш юритиш ҳужжатлари ва материалларининг бут сақланишини таъминлаши, ўз нотариал архив ишини юритиши шарт.
Нотариал иш юритиш ҳужжатлари ва материаллари уч йил ўтгач нотариал архивларга топширилиши керак.»;
л) 1 — 3-иловалар тегишли равишда мазкур ўзгартиришларнинг 1 — 3-иловаларига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.
Давлат нотариал идораларида нотариал иш юритиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа киритилаётган ўзгартиришларга
1-ИЛОВА
«Нотариал идораларда нотариал иш юритиш қоидаларига
1-ИЛОВА
Нотариал идоралар ҳужжатлар йиғмажилдларининг намунавий
НОМЕНКЛАТУРАСИ
1. Иш юритиш бўйича
1-1. Юқори турувчи ташкилотларнинг буйруқ ва кўрсатмалари.
1-2. Нотариал амалиётни умумлаштириш бўйича ҳужжатлар.
1-3. Нотариал идорани текшириш натижалари ҳақида маълумотнома ва далолатномалар.
1-4. Шахсий таркиб бўйича буйруқлар, меҳнат шартномалари ва бошқа ҳужжатлар.
1-5. Бошқа ташкилотлар билан ёзишмалар.
1-6. Нотариал архивга топширилган ҳужжатларнинг рўйхати ва топшириш далолатномалари.
1-7. Халқаро шартномалар бўйича ёзишмалар.
1-8. Бошқа ҳужжатлар.
2. Нотариал ҳаракатларнинг турлари бўйича
2-1. Кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги шартномалар ва уларни тасдиқлаш учун асос бўлган ҳужжатлар.
2-2. Гаров (ипотека) шартномалари ҳамда уларни тасдиқлаш учун асос бўлган ҳужжатлар.
2-3. Автомототранспорт воситаларини бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги шартномалар ва уларни тасдиқлаш учун асос бўлган ҳужжатлар.
2-4. Бошқа шартномалар.
2-5. Ишончномалар.
2-6. Нотариал тасдиқланган васиятномалар.
2-7. Мерос ишлари.
2-8. Ижро хатларини ёзиш ва унга тегишли бўлган ҳужжатлар.
2-9. Нотариал тасдиқланган ҳужжатларнинг дубликатларини ҳамда реестрлардан кўчирмалар беришга оид ҳужжатлар.
2-10. Медиация ишларини юритишга оид ҳужжатлар.
2-11. Далилларни таъминлашга оид ҳужжатлар.
2-12. Бошқа нотариал ҳаракатлар.
3. Нотариал ҳаракатни амалга ошириш билан боғлиқ ҳужжатлар бўйича
3-1. Тугалланмаган мерос ишлари бўйича ҳужжатлар.
3-2. Мерос мол-мулкини қўриқлаш чораларини кўриш бўйича аризалар.
3-3. Нотариал ҳаракатни амалга оширишни кечиктириш ёки рад этиш ҳақидаги қарорлар.
3-4. Ҳужжатларни экспертизага жўнатиш ҳақидаги қарорлар.
3-5. Нотариал тасдиқланган ҳужжатларга тенглаштириладиган васиятномалар.».
Давлат нотариал идораларида нотариал иш юритиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа киритилаётган ўзгартиришларга
2-ИЛОВА
«Нотариал идораларда нотариал иш юритиш қоидаларига
2-ИЛОВА

‎‎Йиғмажилд муқоваси

‎__________________________________________________________________________
‎(нотариал идора номи ва нотариуснинг Ф.И.О.)

‎‎Йиғмажилд индекси ______________________
‎Йиғмажилд рақами _______________________

‎‎__________________________________________________________________________
‎ ___________________________________________________________________________________ ____________________________________________________________________________________
‎ (йиғмажилднинг номланиши)

__________________________‎

(бошланган сана)‎

__________________________‎

(тугаган сана)‎

_____ варақда. ‎
Сақлаш муддати _______________ ‎

___________________________________‎‎‎

‎‎(йиғмажилд тузилган жой ва сана)

».‎

Давлат нотариал идораларида нотариал иш юритиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа киритилаётган ўзгартиришларга
3-ИЛОВА
«Нотариал идораларда нотариал иш юритиш қоидаларига
3-ИЛОВА

‎‎Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар
‎адлия бошқармалари ҳузуридаги идоравий нотариал архивларга ҳужжатларни
‎ топшириш-қабул қилиш тўғрисида
‎ДАЛОЛАТНОМА

‎‎___________________

‎‎_________________________

‎‎(тузилган вақти)

‎‎(тузилган жойи)

Т/р‎

Йиғмажилдларнинг тури‎‎

Йиғмажилдларнинг санаси‎‎

Йиғмажилдларнинг номенклатура бўйича тартиб рақами‎‎

Йиғмажилдларнинг сони‎‎

‎Йиғмажилдларнинг сони

‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎
‎‎Жами йиғмажилдлар сони ______________________________________________________________________

‎‎(рақамлар ва сўзлар билан)

‎‎Нотариус

‎‎_________

‎‎_____________________________________

‎‎(имзо)

‎‎(Ф.И.О.)

___________‎‎

‎‎‎‎(имзо)

‎Эксперт комиссияси аъзолари:

‎‎_________

_____________________________________‎‎

‎‎(имзо) ‎‎

‎‎(Ф.И.О.) ‎‎

‎‎‎‎_________

_____________________________________‎‎

‎‎(имзо) ‎‎ ‎‎

‎‎(Ф.И.О.) ‎‎ ‎‎

_________ ‎‎

_____________________________________‎‎

‎‎(имзо) ‎‎ ‎‎ ‎‎

‎(Ф.И.О.) ‎‎ ‎‎ ‎‎

‎‎‎‎____________
‎(сана)

».‎
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.08.2020 й., 10/20/2170-4/1200-сон)