Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг
«Қимматли қоғозлар Марказий депозитарийси томонидан ўзи ва инвестиция воситачилари томонидан рўйхатга олинган акцияларга доир битимлар тўғрисидаги ахборотни Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг Солиқ
кодекси ва «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги
Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2012 йил 30 мартдаги 2012/17-сон «Қимматли қоғозлар Марказий депозитарийси томонидан ўзи ва инвестиция воситачилари томонидан рўйхатга олинган акцияларга доир битимлар тўғрисидаги ахборотни Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги
қарорига (рўйхат рақами 2355, 2012 йил 26 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 17-сон, 199-модда)
иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
«Қимматли қоғозлар Марказий депозитарийси томонидан ўзи ва инвестиция воситачилари томонидан рўйхатга олинган акцияларга доир битимлар тўғрисидаги ахборотни Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга киритилаётган ўзгартиришлар
«Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси ва «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:».
2. Низомнинг
муқаддимасидаги «Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 84-моддасига» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.