toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 15.09.2020
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг
Қарори
«ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ФУҚАРОЛИГИ ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ АМАЛГА КИРИТИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 13 мартдаги ЎРҚ-610-сонли «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги Қонунига асосан 2020 йил 15 сентябрдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши қарор қилади:
1. «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни матбуотда эълон қилинган кундан бошлаб амалга киритилсин.
 LexUZ шарҳи
«Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 28 июлдаги 144 (395)-сонида эълон қилинган.
2. Ушбу Қонун у кучга киргандан кейин юзага келадиган ҳуқуқий муносабатларга нисбатан қўлланилади.
3. Ўзбекистон Республикасининг қонунлари «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ҳолга келтирилгунига қадар ушбу Қонунга зид бўлмаган амалдаги қонун ҳужжатлари қўлланаверади.
4. Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорти ҳақидаги ҳамда туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома ҳақидаги низомлар тасдиқлангунга ва уларнинг намуналари тайёрлангунга қадар мавжуд ҳужжатлар амалда бўлаверади.
5. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси:
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларини ушбу Қонунга мувофиқ ҳолга келтирсин;
ушбу Қонунга зид бўлмаган идоравий норматив ҳужжатлар қайта кўриб чиқилишини ва бекор қилинишини таъминласин;
Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорти ва туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси ҳақидаги низомларни тасдиқласин;
Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини тасдиқловчи ҳужжатлар беришга доир 5- ва 42-моддаларнинг босқичма-босқич жорий этилишини таъминласин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Раиси Ш. ЙЎЛДОШЕВ
Тошкент ш.,
1992 йил 2 июль,
633-XII-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 й., 9-сон, 339-модда)