1.17.00.00.00 Одил судлов / 17.05.00.00 Фуқаролик процессуал қонунчилиги / 17.05.08.00 (Кучини йукотган) Суд ва бошқа органларнинг қарорларини ижро қилиш;
2.17.00.00.00 Одил судлов / 17.06.00.00 Иқтисодий процессуал қонунчилик / 17.06.04.00 Чет эл ташкилотлари, халқаро ташкилотлар ва тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи чет эллик фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар иштирокида иш юритиш]
[ТСЗ:
1.Одил судлов. Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Адлия / Ижро иш юритуви]
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг
Қарори
«СУД ҳУЖЖАТЛАРИ ВА БОШҚА ОРГАНЛАР ҲУЖЖАТЛАРИНИ ИЖРО ЭТИШ ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ АМАЛГА КИРИТИШ ҲАҚИДА
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарор қилади:
1. «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 2002 йил 1 январдан эътиборан амалга киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳукумат қарорларини «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқлаштирсин, вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар мазкур Қонунга зид бўлган ўз норматив ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
3. Ўзбекистон Республикасининг 1963 йил 23 мартда қабул қилинган Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Гражданлик-процессуал кодексининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1963 йил, № 9, 31-модда) V бўлими, шунингдек 1 ва 2-иловалари 2002 йил 1 январдан эътиборан ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Раиси Э. ХАЛИЛОВ
Тошкент ш.,
2001 йил 29 август,
259-II-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 й., 9-10-сон, 170-модда)