Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси (Ўзбекистон Республикаси ОАК)ни ташкил этиш тўғрисида» 1992 йил 31 мартдаги
Фармонга мувофиқ ҳамда юқори малакали илмий-педагог кадрлар тайёрлашни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси раиси мақоми, маиший, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шартлари бўйича — вазирга, бош илмий котиб — вазир ўринбосарига тенглаштирилсин.
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг раҳбарлари ва илмий бўлинмалари учун назарда тутилган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари илмий экспертиза билан шуғулланувчи раҳбариятга ва бўлинмаларга нисбатан, бошқарув органлари учун назарда тутилган шартлар эса — қолган ходимларга нисбатан қўлланилсин.
5. «Ўзшартномасавдо», «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси белгиланган тартибга мувофиқ материаллар, асбоб-ускуналар, буюмлар ва бошқа моддий-техника ресурслари етказиб берилиши учун ОАКга квоталар ажратилишини кўзда тутсинлар.
6. ОАК Тошкент шаҳри, академик Яхё Ғуломов кўчаси, 70-уй манзилидаги Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси биносига бепул фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин.
7. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари ўртоқ М. И. Қорабоев зиммасига юклатилсин.