1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.08.00 Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг фаолияти кафолатлари;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти;
2.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Вазирлар Маҳкамасининг «Республика ҳудудларида тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасига баҳо бериш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 8 январдаги 8-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Республика ҳудудларида тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасига баҳо бериш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Адлия вазирлиги томонидан республика ҳудудларида тадбиркорликнинг ривожланганлик даражаси кўрсаткичларини ҳисоблаш ва баҳолаш бўйича «BUSINESS INDICATOR» автоматлаштирилган онлайн ахборот тизими ишга туширилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Республика ҳудудларида тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасига баҳо бериш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 8 январдаги 8-сон қароригаиловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.К. Давлетов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 14 август,
488-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августа 488-сон қарорига ИЛОВА
Вазирлар Маҳкаммасининг «Республика ҳудудларида тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасига баҳо бериш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 8 январдаги 8-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Қарор 4-бандининг биринчи хатбоши, 5-бандининг «а» кичик банди учинчи хатбошисидаги ҳамда 7 ва 8-бандлардаги «Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги» сўзлари «Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
б) 17-банддаги «иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари» сўзлари «молия — иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) қуйидаги мазмундаги 181-банд қўшилсин:
«181. «Намунали» деб топилган вилоят ёки туман (шаҳар) даражасидаги ҳудудда тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасига таъсир этувчи ташкилотлар ходимлари фақат ушбу ташкилотлар масъул бўлган кўрсаткичлар «намунали» бўлган тақдирда тақдирланади.»;
г) қуйидаги мазмундаги 191-банд қўшилсин:
«191. «Қониқарсиз» деб топилган вилоят ёки туман (шаҳар) даражасидаги ҳудудда тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасига таъсир этувчи ташкилотлар раҳбарлари фақат ушбу ташкилотлар масъул бўлган кўрсаткичлар «қониқарсиз» бўлган тақдирда интизомий жавобгарликка тортилади.»;
д) Низомга 1-илованинг «Масъуллар» устунидаги 1, 2, 4, 5, 6 ва 9-босқичларидаги «Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги» сўзлари тегишлича «Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
«9. Ярим йил давомида тегишли ҳудудда ер участкаларини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш бўйича туман (шаҳар) ҳокимликлари ва халқ депутатлари Кенгашлари қарорларида назарда тутилган тадбиркорлик субъектлари ҳамда нотурар кўчмас мулк мулкдорлари бўлган жисмоний шахслар сони* уларнинг ушбу ҳудудда фаолият юритаётган ҳар 1 000 нафар тадбиркорлик субъектларига тўғри келадиган ўртача миқдорини аниқлаш йўли билан қуйидаги формула асосида ҳисобланади:
И3 = (Қб / Тҳф) × 1000
бунда:
И3 — индикатор миқдори (сонда);
Қб — ер участкаларини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш бўйича туман (шаҳар) ҳокимликлари ва халқ депутатлари Кенгашлари қарорларида назарда тутилган тадбиркорлик субъектлари ҳамда нотурар кўчмас мулк мулкдорлари бўлган жисмоний шахслар сони;
Тҳф — тегишли ҳудудда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари сони.
* Туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан ҳар ярим йилликда ер участкаларини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш бўйича туман (шаҳар) ҳокимликлари ва халқ депутатлари Кенгашлари қарорларини хатловдан ўтказиш орқали аниқланади»;
13-банддаги «И7» белгилари «И7.1» белгилари билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги 131-банд қўшилсин:
«131. Ярим йил давомида тегишли ҳудудда тадбиркорлик субъектларидан Давлат бюджетига (Республика бюджети, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва маҳаллий бюджетлар) келиб тушган тушумларнинг миқдорини аниқлаш йўли билан қуйидаги формула асосида ҳисобланади:
И7.2 = Тт - Тҳд
бунда:
И7.2 — индикатор миқдори (сўмда);
ТТ — тегишли ҳудуддаги Давлат бюджетига тўланган солиқ тўловлари (жисмоний шахслардан ва давлат органларидан ундирилган солиқ тўловлари бундан мустасно) миқдори (сўмда);
Тҳд — тегишли ҳудудда фаолият юритаётган давлат иштирокидаги ташкилотлар томонидан тўланган солиқ тўловлари.»
«311. Тадбиркорлик субъектларига етказиб берилган электр энергияси, табиий газ ва ичимлик сувига қўйилган ўртача балл қуйидаги формула асосида аниқланади:
бунда:
Бй1 — биринчи савол бўйича жами баллар йиғиндиси;
Рс1 — биринчи савол бўйича иштирок этган жами респондентлар сони;
Бйn — ҳар бир савол бўйича жами баллар йиғиндиси;
Рсn — ҳар бир савол бўйича иштирок этган жами респондентлар сони;
Cn — сўровда берилган жами саволлар сони.
Мисол учун: Электр энергияси тармоғига уланиш ва таъминланганлик даражаси бўйича сўровнома 3 та саволдан иборат бўлиб, 1-саволда 1 000 нафар респондент, 2-саволда 800 нафар респондент ва 3-саволда 700 нафар респондент иштирок этган тақдирда:
Савол
Жами респондент (Рсn)
Жавоб вариантлари
Берилган жавоблар сони
Қўйиладиган балл
Ҳар бир жавоб бўйича баллар йиғиндиси
Бйn
1
2
3
4
5
6=(4х5)
7
1-савол
1000
1-жавоб
200
1
200
2600
2-жавоб
250
2
500
3-жавоб
350
3
1050
4-жавоб
150
4
600
5-жавоб
50
5
250
2-савол
800
1-жавоб
100
1
100
2375
2-жавоб
200
2
400
3-жавоб
250
3
750
4-жавоб
125
4
500
5-жавоб
125
5
625
3-савол
700
1-жавоб
50
1
50
2675
2-жавоб
85
2
170
3-жавоб
105
3
315
4-жавоб
160
4
640
5-жавоб
300
5
1500
Юқоридагиларга асосан электр энергияси учун ўртача балл қуйидагича аниқланади:
«32. Тегишли ҳудудда ўтказилган сўровлар натижасига кўра, тадбиркорлик субъектларига кўрсатилаётган банк хизматлари сифатининг индикатори 1 дан 5 гача бўлган ўртача баллар йиғиндиси бўйича қуйидаги формула асосида ҳисобланади:
И5.2 = ((Бй1 / Рс1) + ... + (Бйn / Рсn)) / Cn**
** Ушбу Методиканинг 311-бандида келтирилган тартиб бўйича ҳисобланади»;
«33. Тегишли ҳудудда ўтказилган сўровлар натижасига кўра тадбиркорлик субъектлари томонидан мажбурий ҳомийлик ва бошқа тадбирларга жалб этиш 1 дан 5 гача бўлган ўртача баллар йиғиндиси бўйича қуйидаги формула асосида ҳисобланади:
И19 = ((Бй1 / Рс1) + ... + (Бйn / Рсn)) / Cn***
*** Ушбу Методиканинг 311-бандида келтирилган тартиб бўйича ҳисобланади»;
«34. Тегишли ҳудудда ўтказилган сўровлар натижасига кўра, тадбиркорлик субъектларининг ташкилотлар ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига бўлган ишончи индикатори 1 дан 5 гача бўлган ўртача баллар йиғиндиси бўйича қуйидаги формула асосида ҳисобланади:
И20 = ((Бй1 / Рс1) + ... + (Бйn / Рсn)) / Cn****
**** Ушбу Методиканинг 311-бандида келтирилган тартиб бўйича ҳисобланади»;
«Бии17» белгиси «Бии18» белгиси билан алмаштирилсин;
«17» рақами «18» рақами билан алмаштирилсин;
ж) Ҳудудларда тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасини баҳолаш бўйича методикага 1-иловада:
2 ва 17-позицияларнинг «Маълумотларни киритиш учун масъул вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар» устунидаги «Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги» сўзлари «Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
«1. Ҳудуддаги тадбиркорлик субъектлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига туширилган тушумнинг ушбу ҳудуддаги фаолият юритаётган ҳар 1 000 нафар тадбиркорлик субъектларига тўғри келадиган миқдори.
2. Ҳудудда тадбиркорлик субъектларидан Давлат бюджетига (Республика бюджети, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва маҳаллий бюджетлар) келиб тушган тушумларнинг миқдори.»;
«Маълумотларни киритиш учун масъул вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар» устунидаги «Молия вазирлиги» сўзлари «Давлат солиқ қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
12-позициянинг «Маълумотларни киритиш учун масъул вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар» устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (республика бўйича расман банд бўлган аҳоли сони бўйича), Давлат статистика қўмитаси (республика бўйича тадбиркорлик субъектларида расман банд бўлган аҳоли сони бўйича)»;
з) Ҳудудларда тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасини баҳолаш бўйича методикага 2-илованинг 1-3-позициялари «Маълумотларни киритиш учун масъул вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар» устунидаги «Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги» сўзлари тегишлича «Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.