Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 январдаги ПҚ-4096-сон «Судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш, судьялар ва судлар аппарати ходимларини қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги
қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсати қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2017 йил 31 майдаги 239/3-сон қарори (рўйхат рақами 2893, 2017 йил 23 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 йил 25-сон, 568-модда) билан тасдиқланган Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш тўғрисидаги низомнинг 5-иловаси
11-бандидаги «Одил судлов муаммоларини ўрганиш тадқиқот маркази» деган сўзлар «Судьялар олий мактаби» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.