Қайд этилсинки, кейинги йилларда коммунал хўжалигини ислоҳ қилиш, уй-жой фондидан фойдаланиш ва унга хизмат кўрсатиш тизимига бозор механизмларини жорий этиш бўйича зарур қонунчилик ва норматив-ҳуқуқий база яратилди, уй-жой мулкдорлари билан коммунал хизмат кўрсатувчилар ўртасида шартномавий муносабатлар мустаҳкамланмоқда.
Шу билан бирга уй-жой мулкдорлари ширкатларини ташкил қилиш жараёни ва уларнинг фаолияти юзаки олиб борилмоқда, амалда тасодифий кишилар ихтиёрига бериб қўйилган, кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланиш ва уларни сақлаш ниҳоятда қониқарсиз аҳволда, кўрсатилган коммунал хизматлар учун истеъмолчиларнинг тўлов интизоми ҳамон пастлигича қолмоқда.
Уй-жой мулкдорлари ширкатларининг фаолиятини янада такомиллаштириш, уларнинг маҳаллий ҳокимият органлари ҳамда хизмат кўрсатувчи эксплуатация ва таъмирлаш ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлигини кучайтириш мақсадида:
1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг шаҳарлар—вилоят марказларида, Тошкент шаҳри туманларида, шунингдек аҳолиси 60 минг кишидан ошадиган, кўп хонадонли уйларга эга бўлган шаҳарларда Уй-жой мулкдорлари ширкатларининг уюшмаларини (бундан буён матнда УМШ Уюшмалари деб юритилади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.
Белгилаб қўйилсинки, ташкил этиладиган УМШ Уюшмаларининг муассислари таркибига уй-жой мулкдорларининг ширкатлари (бундан буён матнда — УМШ деб юритилади), коммунал хизмат кўрсатувчи ташкилотларнинг таъмирлаш-қайта тиклаш, авария хизматлари, шунингдек тегишли ҳудудлардаги кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланиш ва таъмирлаш билан шуғулланувчи бошқа пудрат ташкилотлари кирадилар.
2. Қуйидагилар УМШ Уюшмаларининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
уй-жойлар ҳамда уйлар яқин атрофидаги ҳудудларни техникавий ва санитария жиҳатдан яхши ҳолатда сақлаш, уй-жой фондини куз-қиш фаслига тайёрлаш ва ундан фойдаланиш масалаларида УМШнинг маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш;
уй-жой фондининг техникавий ҳолатини сақлаш, уй-жойларни капитал ва жорий таъмирлаш, шунингдек авария-қайта тиклаш ишларини ўтказиш масалалари бўйича УМШнинг эксплуатация, авария-таъмирлаш ва хизмат кўрсатиш корхоналари билан ўзаро муносабатларини такомиллаштириш;
УМШнинг моддий-техника ресурслари ва сифатли уй-жой коммунал хизматларига бўлган талаб-эҳтиёжларини қондирадиган тўлақонли бозор инфратузилмасини ташкил қилишга кўмаклашиш;
УМШнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда ёрдам кўрсатиш;
уй-жой мулкдорлари ширкатларининг кадрлари ҳамда раҳбарларини тайёрлаш ва қайта тайёрлашни ташкил қилиш.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш, қурилиш индустрияси масалалари бўйича ахборот-таҳлил департаменти, «Ўзкоммунхизмат» Агентлиги, Адлия вазирлиги бир ой муддатда УМШ шаҳар ва туман Уюшмаларининг Намунавий низомини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари зиммасига УМШ Уюшмалари билан ишларни мувофиқлаштириш ва ўзаро ҳамкорлик қилиш бўйича қуйидаги вазифа ҳамда ваколатлар юклатилсин:
уй-жой фондидан фойдаланиш, жорий ва капитал таъмирлашни ўз вақтида амалга ошириш масалаларида УМШ фаолияти самарадорлигини мунтазам таҳлил қилиб бориш;
кўп хонадонли уй-жой фондида ўтказиладиган таъмирлаш-қайта тиклаш ишларининг тасдиқланган қурилиш норма ва қоидаларига мувофиқлигини назорат қилиш;
УМШ томонидан амалдаги қонунчилик бузилганлиги аниқланган ҳолларда уй-жой мулкдорларининг навбатдан ташқари йиғилишларини чақириш;
УМШ раислари ва ижрочи директорларини тайинлаш тўғрисида тавсияномалар, шунингдек уларни уй-жой мулкдорларининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларига риоя этмаган, амалдаги қонунчиликни бузган тақдирда лавозимидан озод қилиш тўғрисида таклифлар киритиш.
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.06 Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш]
6. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Ў. Тўхтаев, Вазирлар Маҳкамасининг Коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш, қурилиш индустрияси масалалари бўйича ахборот-таҳлил департаменти Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, «Ўзкоммунхизмат» Агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари, УМШ Уюшмалари билан биргаликда 2005 йилнинг биринчи ярмида УМШ раҳбар ходимларини, жумладан тармоқ коллежлари базасида ўқитишни ташкил қилсинлар.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.15.00.00 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари / 01.15.03.00 Маҳаллий ижроия органлари (Ҳокимликлар) (шунингдек, 02.04.00.00га қаранг)]
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 5 июлдаги Ф–1992-сон Фармойиши билан тузилган Ишчи гуруҳ (Р.С. Азимов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳри, шаҳар ва туманларнинг ҳокимликлари:
2005 йилнинг феврал-март ойларида битта УМШга бирлаштириладиган хонадонлар (уйлар) сонини қайта кўриб чиқиш ва мақбуллаштириш мақсадида кўп хонадонли уйлардаги уй-жой эгаларининг навбатдан ташқари йиғилишларини ўтказишни таъминласин;
2005 йилнинг 1 майига қадар муддатда тузилаётган УМШ Уюшмаларини зарур хоналар, анжомлар, шунингдек ташкилий техника билан таъминласин.
8. Шундай тартиб ўрнатилсинки, бунда:
1991 йилгача бўлган даврда қурилган кўп хонадонли уй-жой биноларини капитал таъмирлаш дастурларига уй-жой мулкдорлари ширкатлари томонидан уй-жой биносини капитал таъмирлаш умумий смета қийматининг камида 30 фоизи ҳажмида молиялаштирилган уйлар киритилади;
кўп хонадонли уй-жой биноларида жойлашган бошқа мақсадларда фойдаланилаётган хоналарнинг эгалари турар-жой биносининг умумий мулкини сақлаш ва таъмирлашда иштирок этишлари мажбурийдир.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳри, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари маҳаллий бюджетларга режадан ортиқча тушган маблағлар ҳисобидан таъмирлаш-қайта тиклаш ишлари учун УМШга бюджетдан ссудалар берсин.
9. Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси «Ўзкоммунхизмат» Агентлиги, «Саноатконтехназорат», Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда белгиланган тартибда қуйидагиларни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин:
кўп хонадонли уйларда хоналарни реконструкциялаш, ўзгартириш ва қайта ускуналаш бўйича бинолар хавфсизлигини таъминлайдиган қурилиш норма ва қоидалари;
ҳар бир хонадонда совуқ ва иссиқ сув учун биттадан ошмайдиган ҳисоблагич асбоб ўрнатилишини кўзда тутадиган уй ичи ва хонадон ичи коммунал тармоқларининг схемалари энг мақбул бўлган кўп хонадонли уйларнинг намунавий лойиҳалари.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.12.00.00 Қорақалпоғистон Республикаси қонунчилик ва ижро органлари / 01.12.05.00 Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши;
2.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.15.00.00 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари / 01.15.03.00 Маҳаллий ижроия органлари (Ҳокимликлар) (шунингдек, 02.04.00.00га қаранг);
3.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.05.00 Шартнома. Шартномаларни тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш;
4.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.09.00 Пудрат / 03.11.09.02 Қурилиш пудрати]
10. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари уч ой муддатда:
ҳудудий коммунал-фойдаланиш бирлашмаларини тугатиб, уларнинг вазифаларини коммунал хизматини ривожлантириш масалаларига масъул бўлган ҳоким ўринбосари котибияти ихтиёрига топширсинлар;
вилоят «Коммундренаж» ишлаб чиқариш корхоналарини шаҳар ва туман ҳокимликлари билан шартномалар асосида ихтисослаштирилган дренаж ишларини бажарувчи пудрат корхоналарига айлантирсинлар.
Шаҳар ва туманларни ободонлаштириш, кўчаларни ёритиш, дренаж ишларини бажариш масалалари нодавлат мулкчилик шаклида барпо этилаётган корхоналар томонидан маҳаллий ҳокимият органлари, УМШ Уюшмалари, уй-жой мулкдорлари ширкатлари билан шартнома асосида ҳал этилиши белгилаб қўйилсин.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.14.00.00 Давлат органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти / 01.14.03.00 Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш ва кўриб чиқиш тартиби]
11. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги «Ўзкоммунхизмат» Агентлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қуйидагиларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин:
бир ой муддатда амалдаги қонунчиликка ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида таклифлар;
икки ой муддатда — «Уй-жой мулкдорлари ширкатлари тўғрисида» Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Қонуни лойиҳаси.
12. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклатилсин.