Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг
Ўзбекистон Республикасининг Президентининг 2018 йил 8 февралдаги ПФ-5505-сон «Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги
Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги ва Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтосидий алоқалар вазирлиги томонидан 1998 йил 1 апрелда, Молия вазирлиги томонидан 1998 йил 2 апрелда 23-сон ва Давлат божхона қўмитаси томонидан 1998 йил 3 апрелда 02/19-2-сон билан тасдиқланган Эркин савдо тартибини назарда тутувчи битимлар имзоланган эркин савдо зонасини ташкил этиш тўғрисидаги битим иштирокчилари бўлган давлатлар
рўйхати (рўйхат рақами 429, 1998 йил 8 апрель) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Марказий банки билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.