«Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ болалар ўйинчоқларининг хавфсизлигига қўйиладиган ягона талабларни белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Болалар ўйинчоқларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламент иловага мувофиқ тасдиқлансин ва расман эълон қилинган кундан бошлаб ўн икки ой ўтгандан кейин амалга киритилсин.
2. «Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ техник регламент амалга киритилгач, стандартлаштириш бўйича уларда кўрсатилган маҳсулотлар ва хизматларга доир илгари қабул қилинган норматив ҳужжатлар мажбурийлик хусусиятини йўқотиши ва белгиланган тартибда ихтиёрий қўлланилиши маълумот учун қабул қилинсин.
3. «Ўзстандарт» агентлиги ваколатли давлат органлари билан биргаликда ушбу қарор билан тасдиқланган Умумий техник регламент амалга киритилган кундан бошлаб, болалар ўйинчоқларини стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатларни қўллашда мажбурийлик хусусиятини бекор қилиш ва ихтиёрий қўллашни таъминлаш юзасидан белгиланган тартибда чоралар кўрсин.
4. «Ўзстандарт» агентлиги Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси билан биргаликда тасдиқланган ушбу Умумий техник регламентнинг мақсадлари, мазмун ва моҳияти ҳамда уни қўллаш тартиби тўғрисида аҳоли, давлат бошқаруви органлари, тадбиркорлик фаолияти субъектлари кенг хабардор қилинишини таъминласин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси — Саноат ва унинг базавий тармоқларини ҳамда кооперация алоқаларини ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи ҳамда «Ўзстандарт» агентлиги бош директори Д.Н. Саттаров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 23 июль,
451-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 июлдаги 451-сон қарорига ИЛОВА
Болалар ўйинчоқларининг хавфсизлиги тўғрисида умумий техник регламент
1. Ушбу Умумий техник регламент (кейинги ўринларда — Техник регламент) болалар ўйинчоқлари хавфсизлиги, болалар ва уларга қаровчи шахсларнинг ҳаётини муҳофаза қилиш мақсадида ишлаб чиқилган бўлиб болалар ўйинчоқларини хавфсиз ишлаб чиқариш ҳамда сотиш талабларини белгилайди. Шунингдек, болалар ўйинчоқларидан фойдаланиш ва уларнинг хавфсизлиги хусусида истеъмолчиларни чалғитувчи ҳаракатларнинг олдини олади.
2. Техник регламентга 1-иловада келтирилган болалар ўйинчоғи деб қаралмайдиган маҳсулотларга, шунингдек, шахсий буюртмалар ва кўргазма нусхалари сифатида тайёрланган ўйинчоқларга мазкур Техник регламент талаблари татбиқ этилмайди.
3. Мазкур Техник регламентда қуйидаги атама ва таърифлар қўлланилади:
алангаланиш — ёнғин ҳосил қилувчи манба таъсирида аланганинг ҳосил бўлиши;
бажарадиган вазифасига кўра қўлланилиши — ўйинчоқдан ишлаб чиқарувчининг ўйинчоқда ёки ишлатиш тартиби қайд қилинган ҳужжатларда бажарадиган вазифасига кўра фойдаланиш;
болалар ўйинчоғи — болалар ўйнаши учун мўлжалланган буюм ёки материал;
стол усти йиғма ўйинчоқ — тўлиқ полиграфик усулда тайёрланган, қўшимча ўйин элементлари қўлланилган ёки қўлланилмаган ўйинчоқ;
ишлаб чиқарувчи — Техник регламент асосида ўйинчоқларни ўз номидан хавфсизлик талабларига риоя қилинган ҳолда ишлаб чиқаришга масъул бўлган ва сотишни амалга оширувчи юридик ёки жисмоний шахс сифатидаги тадбиркор;
кавшарлаш — материал қисмларини эритилган қўлом билан бир-бирига улаш;
кимёвий ўйинчоқ — болаларнинг кимёвий тажрибаларни бажаришлари учун мўлжалланган бир ёки бир неча кимёвий моддалардан ва (ёки) кимёвий реактивлардан иборат бўлган тажриба ускуналари билан таъминланган ёки тажриба ускуналарисиз кимёвий тўплам;
кимёвий моддаларни ўз ичига олган (кимёвий тажрибалар ўтказишга мўлжалланмаган) ўйин тўплами — гипсли қуймаларни ишлаб чиқаришга мўлжалланган қолиплар; кичик ҳунармандчилик устахоналарини жиҳозлашда қўлланиладиган сопол материаллар ва қотирувчи эмаллар; пластифицитли поливинилхлорид асосидаги массани қолипловчи тўпламлар (печда тобланадиган), бадиий қуймаларни ҳосил қилишда қўлланиладиган тўпламлар; пломбалар учун қўлланиладиган тўпламлар; фотосуратларни чиқаришда қўлланиладиган тўпламлар; конструкторлик ишларига мўлжалланган елимловчи моддалар, бўёқлар, лаклар, аралаштиргичлар ва тозалагичлар (эритгичлар) тўпламлари;
конструкторлик тўплами — турли ўйинчоқларни йиғиш учун мўлжалланган, механик ва (ёки) электр (электрон) таркибий қисмлардан иборат бўлган тўплам;
модел-нусха ўйинчоқ — ўлчамлари реал техник қурилманинг масштаби бўйича кичрайтилган нусхасидан иборат бўлган ўйинчоқ;
ўйинчоқлар материали — ўйинчоқ таркибига кирувчи барча материаллар;
ўйин тўплами — болаларнинг ижодкорлигини оширишга ва қўл меҳнати кўникмаларини ривожлантиришга хизмат қилувчи турли предметлар, материаллар, моддалардан ташкил топган ўйинчоқ;
фойдаланувчи — ўйинчоқдан ўз мақсадига кўра фойдаланувчи бола ва болага қаровчи шахс;
функционал ўйинчоқ — катталар томонидан фойдаланиладиган буюм ёки қурилманинг ишлаши ва унинг бажарадиган вазифаларига тақлид қилиб ясалган ўйинчоқ;
хавф — боланинг ҳамда унга қаровчи шахснинг ҳаёти ва соғлиғига зарар келтирувчи сабаблар, бу зарарлар оқибатларининг эҳтимоллик даражаси;
электр ўйинчоқ — бирор-бир функцияси электр энергияси ҳисобига ишловчи ўйинчоқ;
4. Юмшоқ ўйинчоқлар, карнавал костюмлари ва карнавал ўйинчоқ маҳсулотлари (масалан, соқоллар, мўйловлар, париклар, ниқоблар, тожлар), шуниндек, болалар ичига жойлаша оладиган ўйинчоқлар ёнғиндан ҳимояланган бўлиши зарур.
5. Таркибида кимёвий моддалар мавжуд бўлган, лекин кимёвий тажрибаларга алоқаси бўлмаган ўйинлар тўплами, моддалар аралаштирилганда ёнмайдиган, шунингдек, зарарли тутун ва газларни ҳосил қилмайдиган бўлиши зарур.
6. Болалар ўйинчоғининг таркиби портлаш хусусиятга эга бўлган моддалар ва материаллардан иборат бўлмаслиги керак.
7. Болалар ўйинчоқларининг, шунингдек, кимёвий ўйинчоқларнинг таркибида:
ҳаво билан аралашиши натижасида аланга ёки портлаш хусусиятига эга бўлган буғни ҳосил қилувчи хусусиятга эга бўлган модда ёки реактивлар бўлмаслиги керак.
2-§. Кимёвий хавфсизлик талаблари
8. Ўйинчоқлардан фойдаланиш вақтида унинг таркибидаги кимёвий моддалар фойдаланувчининг нафас йўлига, терисига, кўзлари ва ошқозони шиллиқ қаватига тушиши натижасида соғлиғига зарар келтирмаслиги зарур.
9. Болалар ўйинчоқларида зарарли кимёвий моддаларнинг тарқалиш даражаси ва ажралиб чиқиши Техник регламентга 2-иловада келтирилган гигиеник хавфсизлик талабларига мувофиқ бўлиши керак.
10. Кимёвий тажрибалар тўплами учун фойдаланилмайдиган, таркибида кимёвий моддалар бўлган кимёвий ўйинчоқларда ва ўйин тўпламларида ҳар бир модда учун максимал рухсат этилган миқдордан ошмаган тақдирда, маълум миқдорда моддалар ёки реактивлар бўлишига рухсат этилади.
11. Болалар ўйинчоқларининг гигиеник хавфсизлиги, токсикологик-гигиеник кўрсаткичлари Техник регламентга 2-иловада келтирилган гигиеник хавфсизлик талабларига мос бўлиши керак.
4-§. Электр хавфсизлик талаблари
12. Электр ўйинчоқларда, шунингдек, уларнинг таркибий қисмининг бирортасида ҳам номинал кучланиш 24 V дан ошмаслиги керак.
13. Болалар ўйинчоқларининг электр энергия билан туташтирувчи ёки туташиш хусусиятига эга бўлган қисмлари, шунингдек, кабеллар ва симлар электр токи уриши хавфини бартараф этиш мақсадида изоляцияланган ва механик ҳимояланган бўлиши керак.
14. Электр токи манбаи билан ишлайдиган болалар ўйинчоқларининг электр таъминот қисмлари электр токидан шикастланишдан ҳимояланиши, намликка чидамлилик, ўтказгичлар қобиғининг электр қаршилиги, ўтказгичлар қобиғининг электр мустаҳкамлиги, механик мустаҳкамлиги каби электр хавфсизлик кўрсаткичлари талабларига жавоб бериши зарур.
15. Радиобошқарувли, электр ва электр-техник ўйинчоқларнинг электр статик, электр магнит ва электр майдонларининг кучланганлик даражаси Техник регламентга 2-иловада келтирилган гигиеник хавфсизлик талабларига мувофиқ бўлиши керак.
16. Учувчи ўйинчоқлар учун шнурлар металл бўлмаган материалдан тайёрланиши керак.
19. Болалар ўйинчоқлари алоҳида ёки бир нечтаси бирга қадоқланади. Қадоқлаш воситасини қўллаш доираси ишлаб чиқарувчи томонидан белгиланади.
20. Озиқ-овқат маҳсулотларида ва (ёки) озиқ-овқат маҳсулотлари билан чакана савдога чиқарилган болалар ўйинчоқлари ўзларининг алоҳида қадоқларига эга бўлиши талаб этилади. Қадоқлар хавфсиз бўлиши ва ўлчамлари боланинг бўғилиб қолиши хавфини юзага келтирмаслиги керак.
21. Сотувдаги қадоқланган болалар ўйинчоғининг қадоқлари фойдаланишга мўлжалланган бўлса, у ҳолда қадоқлаш воситаси ўйинчоқнинг таркибий қисми деб қаралади.
8-§. Тамғалашга оид хавфсизлик кўрсаткичлари
22. Болалар ўйинчоқларининг тамғаланиши ишончли бўлиши, текшириладиган, аниқ, осон ўқиладиган, кўздан кечириш ва идентификация қилиш имконини берадиган бўлиши керак.
23. Тамғалаш ишлаб чиқарувчи (ишлаб чиқарувчининг ваколатли шахси) ва импорт қилувчи томонидан амалга оширилади. Тамғалаш ўрни ва усули ишлаб чиқарувчи (ишлаб чиқарувчининг ваколатли шахси) томонидан белгиланади.
24. Тамға қуйидаги маълумотлардан ташкил топган бўлиши зарур:
болалар ўйинчоғининг номланиши;
болалар ўйинчоғини ишлаб чиқарган давлатнинг номи;
белгиланган тартибда берилган мувофиқлик сертификати билан тасдиқланган миллий мувофиқлик белгиси;
ишлаб чиқарувчининг ва импорт қилувчининг номланиши, улар жойлашган манзиллар ҳамда боғланиш учун бошқа ахборотлар;
ишлаб чиқарувчининг товар белгиси (мавжуд бўлса);
болалар ўйинчоқларининг қандай минимал ёшдаги болалар учун мўлжалланганлиги ёки болалар ёшини билдирувчи пиктограмма;
асосий конструкцион материаллар (3 ёшгача бўлган болалар учун) (зарурат туғилганда);
болалар ўйинчоғини сақлаш усуллари (агар керак бўлса);
ишлаб чиқарилган сана (ой, йил);
фойдаланиш ёки яроқлилик муддати (уларни тайёрланишида);
сақлаш шартлари (агар керак бўлса).
25. Болалар ўйинчоқларининг турига қараб тамғаларига қуйидагилар қўшилади: болалар ўйинчоқлари таркибий қисмларининг тўлиқлиги (тўпламлар учун), ўйинчоқдан фойдаланиш қоидалари, гигиеник қайта ишлаш усуллари, ўйинчоқдан фойдаланганда хавфсизлик чоралари, огоҳлантирувчи ёзувлар, уни йиғиш учун йўриқнома.
26. Огоҳлантирувчи ахборотлар Техник регламентга 3-иловада келтирилган болалар ўйинчоқларидан фойдаланишда алоҳида эҳтиёткорликни талаб қилувчи норматив кўрсатмаларни ўз ичига олади.
27. Болалар ўйинчоқлари жамланмаси билан бирга тақдим қилинадиган тамғалаш ва техник ҳужжатлар давлат тилида, экспорт учун мўлжалланган ўйинчоқлар эса экспорт қилинаётган давлат қонунчилиги талабларига мос бўлган ҳолда тайёрланади.
9-§. Бошқа хавфсизлик талаблари
28. Болалар ўйинчоғи шундай ишлаб чиқилиши ва тайёрланиши керакки, у мўлжалланган вазифасининг бажарилишида болалар ва уларга қараб турувчи шахсларнинг соғлиғига ва ҳаёти учун хавф туғдирмаслиги шарт. Жумладан:
ўйинчоқнинг конструкцияси туфайли;
қўлланилган материали туфайли;
конструкцияси ўзгарганда, унинг функциясини ҳам, материали ва асосий таснифини ҳам ўзгартириш талаб қилинадиган ўйинчоқлардан фойдаланишда;
ўйинчоқлардан фойдаланиш хавфи болаларнинг ёш хусусиятига боғлиқ бўлиши керак.
29. Болалар ўйинчоқларини тайёрлашда фойдаланиладиган хомашё тоза (ифлос бўлмаган), юқимли касалликлар билан боғлиқ бўлмаган ва мазкур Техник регламентга 2-иловада келтирилган ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжат талабларига мос бўлиши керак.
30. 3 ёшгача бўлган болалар учун мўлжалланган ўйинчоқларни тайёрлашда табиий мўйнадан, табиий чармдан, ойнадан, чиннидан, бўялган каучукдан, картон ва қоғоздан, нам муҳитда ўлчамлари 5 фоиздан кўпроққа ошадиган предметлардан ҳамда овоз чиқарувчи болалар ўйинчоқларини ичини тўлдиришда ўлчами 3 mm ва ундан кичик бўлган гранулалардан фойдаланиш мумкин эмас.
31. 3 ёшгача бўлган болалар учун мўлжалланган ўйинчоқларда хавфлилик даражаси техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда кўрсатилган 1-тоифага мансуб бўлган кимёвий моддаларни қўллашга йўл қўйилмайди.
32. Болалар ўйинчоқларига иккиламчи хомашёлар, яъни бошқа мақсадларда ишлатилган ва қайта ишлаш натижасида олинган хомашёларни қўллашга йўл қўйилмайди. Болалар ўйинчоқларини ишлаб чиқаришда ўз корхонасининг чиқиндиларидан фойдаланишга рухсат берилади.
33. Болалар ўйинчоқларининг муҳофаза-декоратив юза қопламаси нам муҳитга, сўлак ва терлаш таъсирига чидамли бўлиши керак.
34. Болалар ўйинчоқлари шундай конструкцияланган ва ишлаб чиқарилган бўлиши керакки, улардан ўз вазифасига кўра фойдаланилганда болаларга ва уларни назорат қилиб турган шахсларнинг ҳаёти ва соғлигига хавф туғдирмаслиги керак.
35. Болалар ўйинчоқлари органолептик кўрсаткичларининг гигиеник хавфсизлиги Техник регламентга 2-иловада келтирилган талабларга мувофиқ бўлиши керак.
36. Болалар ўйинчоғининг физик ва механик хусусиятлари. Болалар ўйинчоғи ва унинг таркибий қисмлари ҳамда уларни бириктирувчи қисмлари, ундан бажарадиган вазифасига кўра фойдаланилаётганида юзага келадиган механик зўриқишларга чидамли бўлиши, бузилмаслиги ва ўз истеъмол хусусиятларини йўқотмаслиги керак.
37. Болалар ўйинчоғининг қирралари, ўткир учлари, қаттиқ қисмлари, пружиналар, маҳкамловчи қисмлар, оралиқлар, бурчаклар, бугрилар, электр шнурлари, арқонлари ва маҳкамлагичлари болаларга жароҳатланиш хавфини туғдирмаслиги керак. Ўйинчоқларнинг очиқ қирралари ўткир бўлмаслиги ёки у қайрилган бўлиши, ёриқлар бўлмаслиги, маҳкамланган қисмлар болт ва винт резба учлари 3 mm дан кўп ва чуқурлиги 0,5 mm дан кам бўлмаслиги ҳимоя қопламаси билан қопланган бўлиши керак. Конструкторлар бундан мустасно.
38. Ичи суюқлик билан тўлдирилган болалар ўйинчоқларининг суюқлиги сизилиб чиқмаслиги зарур.
39. Ёғочдан тайёрланган болалар ўйинчоқларида тугун ва қурт тушган жойлари бўлмаслиги зарур.
40. Болалар ўйинчоғининг ҳаракатга келтирувчи қўшимча қисмлар болага жароҳат олиши хавфини юзага келтирмаслиги керак. Ҳаракатга келтирувчи механизмлар қопламалар билан ёпилган бўлиши лозим.
41. Икки ғилдиракли болалар ўйинчоқларининг олд ғилдираги тўғри ҳаракатланиш чизиғига нисбатан ҳар икки томонга 90° ±5° га бурилишни таъминлаши зарур.
42. 3 ёшгача бўлган болалар учун мўлжалланган, бевосита озиқ-овқат маҳсулотларига маҳкамланувчи ўйинчоқлар ва уларнинг ажралувчи қисмлари ўлчами шундай бўлиши керакки, у боланинг юқори нафас йўлига тушиб қолиш хавфини туғдирмаслиги керак.
43. Шақилдоқ ўйинчоқларнинг оғирлиги 100 g дан ошмаслиги керак.
44. 3 ёшгача бўлган болалар арғимчоғида болалар йиқилишининг олдини олувчи қурилма бўлиши ва ўриндиққа маҳкамланган оёқлар орасидан ўтадиган камар билан таъминланган бўлиши зарур.
45. Арғимчоққа ўрнатилган ҳимоя камарларининг (арқон, занжир ва бошқалар) диаметри 10 mm дан кам бўлиши мумкин эмас.
46. Юмшоқ ўйинчоқларнинг ичини тўлдирувчи материллар таркибида қаттиқ ёки ўткир бегона предметлар бўлмаслиги, ўйинчоқларнинг чоклари мустаҳкам бўлиши керак.
47. Болалар ўйинчоқлари ва уларнинг таркибий қисмлари болада бўғилиб қолиш хавфини юзага келтирмаслиги керак.
48. Ҳаво ўтказувчи материаллардан тайёрланган, боланинг бошини тўлиқ ёпиб турувчи ниқоблар ва зарбдан сақловчи бош кийимлар шундай тайёрланиши керакки, у ҳаво етмай қолиши натижасида боланинг бўғилиб қолиш хавфини келтириб чиқармаслиги зарур.
49. Болалар гавдасини сув юзасида ушлаб туришга мўлжалланган болалар ўйинчоқлари герметик ва мустаҳкам бўлиши зарур.
50. Болалар ичига жойлашиши мумкин бўлган болалар ўйинчоқларида ичкаридан осон очиладиган тирқишга, шунингдек, ташқи юзасида ҳаво алмаштирувчи вентиляцион туйнукка эга бўлиши зарур.
51. Болалар оғирлигини кўтарадиган ва у билан ҳаракатланадиган ўйинчоқлар, мустаҳкам ва турғун бўлиши керак (икки ғилдиракли велосипедлардан ташқари).
52. Механик ёки электр узатмага эга бўлган, эркин ҳаракатланиш механизми ёки узатиш қутичасининг нейтрал ҳолати бўлган болалар ўйинчоқларида тормозлаш қурилмаси бўлиши шарт. Болалар оғирлигини кўтарадиган ва ғилдирагининг ҳаракати боланинг қўли ёки оёғи орқали амалга ошириладиган ёхуд механик узатма орқали электр юритма билан жиҳозланган болалар ўйинчоқларини тормозлаш қурилмаларсиз ишлаб чиқаришга рухсат этилади. Занжирли узатмага эга бўлган болалар ўйинчоқлари муҳофаза қопламаси билан жиҳозланган бўлиши зарур. Таянч юзасига сирпанишни бартараф этувчи элементлар ўрнатилган бўлиши керак.
53. Болалар оғирлигини кўтарадиган ва у билан ҳаракатланишга мўлжалланмаган болалар ўйинчоқлари мустаҳкам ва ағдарилишга турғун бўлиши керак.
54. Отувчи механизмли снаряди кинетик энергияга эга бўлган ўйинчоқлар болалар ва (ёки) уларга қараб турувчи шахсларга жароҳат олиш хавфини келтириб чиқармаслиги керак.
инфрақизил нурланиш интеграл оқимининг жадаллик даражаси Техник регламентга 2-иловада келтирилган гигиеник хавфсизлик талабларига мос бўлиши керак;
болалар ўйинчоқларидаги суюқлик, буғ ёки газлар (агар бу ўйинчоқнинг ишлаши учун зарур бўлса) куйиш ёки бошқа шикастланишга олиб келмаслиги учун ҳарорат ёки босимнинг юқори қийматига эга бўлмаслиги керак.
57. Титраш манбаига эга бўлган болалар ўйинчоқларидаги маҳаллий титраш даражаси ҳамда товуш чиқарувчи ўйинчоқлардаги жаранглаш даражаси Техник регламентга 2-иловада келтирилган гигиеник хавфсизлик талабларига мувофиқ бўлиши керак.
58. Болалар учун шақилдоқ ўйинчоқлар ва болалар оғзи билан тўғридан-тўғри алоқада бўлувчи болалар ўйинчоқларининг сиртини бўяш ва расмлар чизишга рухсат этилмайди.
59. Стол усти йиғма болалар ўйинчоқларида қўлланиладиган тушунтириш матнлари ҳамда расмлари аниқ бўлиши, улар асосий фондан ажралиб туриши керак.
60. Йиғиладиган болалар ўйинчоқларининг (қўғирчоқ аравачаси, дазмол қилиш доскаси, йиғиладиган стулча ва бошқалар) қисимлари ўз-ўзидан букилишига ва сирпанишига йўл қўймаслик учун улар чекловчи қурилма ёки илгак билан таъминланган бўлиши зарур.
61. Болалар ўйинчоғининг ғилдираклари ва корпуси ёки унинг қисмлари (ҳимоя тўсқичи) орасидаги масофа ғилдиракнинг ҳар қандай ҳолатида ҳам 5 mm дан кам ёки 12 mm дан кўп бўлиши зарур.
62. Стол усти йиғма ўйинчоқларидаги қоғоз ва картонлар қуюқ бўёқлар билан чапланишига йўл қўймаслик керак.
63. Оптик болалар ўйинчоқлари шундай лойиҳаланиши ва ишлаб чиқарилиши керакки, у боланинг кўриш қобилияти ёмонлашуви хавфини келтириб чиқармаслиги зарур.
64. Светодиодлардан фойдаланиб тайёрланган болалар ўйинчоқлари кўриш органларига салбий таъсир этмаслиги ва зарарли нурланишлар ҳосил қилмаслиги керак.
65. Болалар ўйинчоқларида лазерли нурланиш тизимининг ҳар қандай туридан фойдаланиш тақиқланади.
66. Болалар ўйинчоқлари маънавий-ахлоқий, психологик хавфсизликни таъминлаши ҳамда «оммавий маданият»ни тарғиб этмаслиги лозим.
67. Болалар ўйинчоқларининг Техник регламентга мувофиқлиги қуйидаги талаблар бажарилиши билан белгиланади:
Техник регламентга 2-иловада келтирилган гигеник хавфсизлик талаблари;
болалар ўйинчоқларини тадқиқ қилиш (синовдан ўтказиш) усуллари ва қоидалари, ўлчаш, шу билан бирга Техник регламент талабларини қўллаш ва бажариш ҳамда маҳсулотнинг мувофиқлигини баҳолаш (тасдиқлаш) учун зарур бўлган намуналарни танлаш қоидалари техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда келтирилган.
68. Болалар ўйинчоқларини савдога чиқариш олдидан Техник регламентнинг хавфсизлик талабларига мувофиқлиги тасдиқланиши керак.
69. Болалар ўйинчоқларининг мувофиқлигини тасдиқлаш уларни сертификатлаштириш йўли билан амалга оширилади.
70. Болалар ўйинчоқларига тегишли ҳужжатлар тўплами ишлаб чиқарувчилар томонидан болалар ўйинчоқларининг ишлаб чиқарилиши тўхтатилган (бекор қилинган) кундан, болалар ўйинчоқларини импорт қилувчилар томонидан охирги маҳсулот сотилган кундан бошлаб камида 10 йил давомида сақланиши керак.
71. Техник регламент амалга киритилган пайтдан бошлаб, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалда бўлган ва болалар ўйинчоғи маҳсулотларига хавфсизлик талабларини белгилайдиган, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар Техник регламентга мувофиқлаштирилгунига қадар Техник регламентга зид бўлмаган қисмлари юзасидан қўлланилади.
6-боб. Техник регламент талабларига риоя этилиши бўйича давлат назорати
72. Техник регламент талабларига риоя қилиш бўйича давлат назоратини Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва унинг ҳудудий органлари, шунингдек, бошқа махсус ваколатли давлат органлари томонидан ўз ваколатлари доирасида амалга оширади.
73. Техник регламент талабларига мувофиқ бўлмаган болалар ўйинчоғи маҳсулотларининг муомалага чиқарилишининг олдини олиш давлат назоратини амалга оширувчи ваколатли органлар томонидан конун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
7-боб. Техник регламент талаблари бузилганлиги учун жавобгарлик
74. Техник регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
бундан ташқари, болалар ўйинчоқлари таркибида бўлиши тақиқланган ва концентрацияси болалар ўйинчоғида ёки унинг таркибий қисмларида 100 mg/kg дан ошса, болалар ўйинчоқларининг тамғаларида кўрсатилиши лозим бўлган аллергия чақирувчи ароматизаторлар рўйхати;
микробиологик кўрсаткичлар.
Агар болалар ўйинчоғи гигеник хавфсизликка текширилаётганида назорат қилинадиган бирорта кўрсаткичи мос келмаслиги тасдиқланган тақдирда, болалар ўйинчоғи бўйича бундан кейинги ҳар қандай тадқиқотлар тўхтатилади.
2. Органолептик кўрсаткичлар:
табиий шароитда ва сувли муҳитда болалар ўйинчоғи ҳиди интенсивлиги:
1 ёшгача бўлган болаларга мўлжалланган ўйинчоқларда 1 баллдан ошмаслиги керак;
1 ёшдан катта бўлган болалар учун бу кўрсаткич 2 баллдан ошмаслиги керак;
сувли муҳитда ҳидининг намунавий интенсивлиги 3 ёшдан катта болалар учун болалар ўйинчоқларида 2 баллдан ошмаслиги керак;
3 ёшгача бўлган болалар учун мўлжалланган ўйинчоқларда ва оғиз бўшлиғи билан тўғридан-тўғри алоқада бўлувчи болалар ўйинчоқларида ҳосил бўладиган ёқимсиз таъмнинг интенсивлиги 1 баллдан ошмаслиги керак.
3. Физик омиллар:
а) овоз чиқарувчи болалар ўйинчоқларининг товушлари эквивалентлик даражаси (спорт ўйинлари моделларидан ташқари) қуйидаги қийматларга тенг бўлиши талаб этилади:
3 ёшгача бўлган болалар учун — 60 dBA (dBA — акустик децибел);
3 ёшдан 6 ёшгача бўлган болалар учун — 65 dBA дан юқори бўлмаслиги керак;
6 ёшдан катта болалар учун — 70 dBA дан юқори бўлмаслиги керак;
б) импульсли товуш чиқарувчи болалар ўйинчоқларидан бошқа очиқ ҳавода ўйналадиган болалар ўйинчоқлари товушининг эквивалентлик даражаси 75 dBA дан юқори бўлмаслиги керак;
в) болалар ўйинчоқлари товушининг энг юқори даражаси қуйида келтирилган кўрсаткичларга мувофиқ бўлиши керак:
3 ёшгача бўлган болалар учун — 70 dBA дан юқори бўлмаслиги;
3 ёшдан 6 ёшгача бўлган болалар учун — 75 dBA дан юқори бўлмаслиги;
6 ёшдан катта болалар учун — 80 dBA дан юқори бўлмаслиги;
очиқ ҳавода ўйналадиган болалар ўйинчоқлари товушнинг энг юқори даражаси 85 dBA дан юқори бўлмаслиги керак;
импульсли товуш чиқарувчи болалар ўйинчоқларининг энг юқори товуш чиқариш даражаси 90 dBA дан ошмаслиги керак;
г) болалар ўйинчоқлари юзасидаги электр статик майдон кучланганлиги даражаси 15 kV/m дан ошмаслиги керак;
д) радио бошқарувли, электрон ва электротехник болалар ўйинчоқлари тарқатадиган электр магнит майдонларининг кучланганлик даражаси, частота оралиғи:
ж) тебраниш манбаига эга бўлган ўйинчоқларда ўртача геометрик октавалар оралиғидаги 8 Hz ва 16 Hz частоталар учун маҳаллий тебраниш даражаси 63 dB дан ошмаслиги керак, 69 dB бўлганда — 31,5 Hz, 75 dB бўлганда — 63 Hz, 81 dB бўлганда — 125 Hz, 87 dB бўлганда — 250 Hz, 93 dB бўлганда — 500 Hz, 99 dB бўлганда — 1000 Hz частоталарга эга бўлади. Тебраниш тезланишининг тўғриланган даражаси 66 dB дан ошмаслиги керак;
з) табиий материаллардаги табиий радионуклидларнинг ва болаларнинг ижодий ўйинларининг жамланмалари таркибига кирувчи, улардан тайёрланган маҳсулотларнинг солиштирма самарадорлик даражаси 370 Bq/kg дан ошмаслиги керак.
Дистилланган сув, санитар-кимёвий тадқиқотларни олиб бориш учун мажбурий намунавий муҳит ҳисобланади.
Уч ёшдан катта бўлган болалар учун мўлжалланган юмшоқ ва ёғоч ўйинчоқлар, қўғирчоқларнинг кийимлари, болаларни ҳаракатлантириш учун ва ичига сиғдирувчи ёки кўтарувчи катта ўлчамдаги ўйинчоқларда заҳарли моддаларнинг тарқалиш даражаси ҳаволи (очиқ) намунавий муҳитда аниқланади.
Болалар ўйинчоғининг 1 kg ташкил этувчи ҳар қандай материалларидан ажралиб чиқадиган зарарли моддалар миқдори, mg
Болалар ўйинчоғининг 1 kg ни ташкил этувчи массасидан ва бармоқ билан суртиладиган бўёқларидан ажралиб чиқадиган зарарли моддалар миқдори, mg
сурма
60
60
қўрғошин
90
90
симоб
60
25
кадмий
75
50
хром
60
25
мишяк
25
25
барий
1000
250
селен
500
500
5. Токсикологик-гигиеник кўрсаткичлар:
уч ёшгача бўлган болаларга мўлжалланган, шунингдек, функционал хусусиятидан келиб чиққан ҳолда, бола оғиз бўшлиғи билан тўғридан-тўғри алоқада бўладиган болалар ўйинчоқлари бола оғиз бўшлиғи шиллиқ пардасига яллиғлантирувчи таъсир кўрсатмаслиги керак;
болалар ўйинчоқларида сувли муҳитда (дистирланган муҳитда) аниқланадиган маҳаллий тери қичишиш кўрсаткичлари кузатилмаслиги ёки токсиклик кўрсаткичи сувли муҳитда — 70 фоиздан 120 фоизгача, ҳаволи муҳитда — 80 фоиздан 120 фоизгача бўлиши керак;
6. Болалар ўйинчоқларида 2-жадвалда келтирилган аллергия чақирувчи ароматизаторлар бўлиши тақиқланади.
2-жадвал
Болалар ўйинчоқларида бўлиши тақиқланган аллергия чақирувчи ароматизаторлар рўйхати
Бундан ташқари, 3-жадвалда келтирилган аллергия чақирувчи ароматизаторларнинг концентрацияси ўйинчоқда ёки унинг таркибий қисмларида 100 mg/kg дан ошса, уларнинг номлари болалар ўйинчоқлари тамғаларида кўрсатилиши лозим.
3-жадвал
Концентрацияси болалар ўйинчоғида ёки унинг таркибий қисмларида 100 mg/kg дан ошса, болалар ўйинчоқларининг тамғаларида кўрсатилиши лозим бўлган аллергия чақирувчи ароматизаторлар рўйхати
7. Бир ёшгача болаларга мўлжалланган ўйинчоқларни ташкил қилувчи массасида ва бармоқлар билан суртилувчи бўёқлар таркибида микробиологик кўрсаткичлар 4-жадвалда келтирилган меъёрларга мувофиқ бўлиши керак.
4-жадвал
Ўйинчоқларнинг микоробиологик кўрсаткичлари
Ўйинчоқларнинг номланиши
Микроорганизмларнинг умумий сони (мезофиллар, аэробларва факультатив анаэроблар),
Хавфлилик даражаси юқори бўлган болалар ўйинчоқларидан фойдаланиш хавфлари ва уларнинг меъёрлари ҳақидаги ахборотларга қўйиладиган талаблар
Болалар учун ва (ёки) уларга қараб турувчи шаҳслар учун энг кўп хавф туғдирувчи болалар ўйинчоқлари, улардан фойдаланишда юзага келадиган хавфлар ва уларни бартараф этиш чоралари ҳақида ахборотлар билан таъминланиши керак.
1. Уч ёшгача бўлган болалар учун мўлжалланмаган болалар ўйинчоқларига ёш гуруҳи кўрсатилган, тақиқловчи шартли график белги қўйилган бўлиши керак. 1-расмда шартли график белгининг тасвири келтирилган.
Шартли график белги қуйидаги элементлардан ташкил топган бўлади:
айлана ва ичида кесишувчи қизил ёки қора рангли чизиқ;
айлана фони — оқ рангда;
болалар ўйинчоғининг ёш гуруҳига мўлжалланмаганлиги матни қора сиёҳда ёзилган ва боланинг юз контури қора рангда чизилган бўлади. Шартли график белгининг минимал диаметри 10 mm дан кам бўлмаслиги керак.
Арқонлар ва шунга ўхшаш болалар ўйинчоқларидан фойдаланиш ҳужжатларида таркибий қисмларини тўғри йиғилишига қўйиладиган талабларнинг бажарилиши уларнинг нотўғри йиғилишида юзага келадиган хавфнинг ошишига ва техник хизмат кўрсатишнинг бузилишига олиб келиши мумкин бўлган ҳолатлар кўрсатилади.
3. Функционал болалар ўйинчоқларида ёки унинг қадоқловчи қисмида «Диққат! Бевосита фақат катталар назорати остида фойдаланилсин!» деган огоҳлантирувчи ёзув бўлиши керак.
Фойдаланиш ҳужжатларида огоҳлантирувчи чоралар ва кўрсатмалар бўлиши шарт, уларнинг бажарилмаслиги болалар ўйинчоқларидан фойдаланувчиларни хавф остида қолдиради.
Фойдаланиш ҳужжатларида болалар ўйинчоқларини болалар қўли етмайдиган жойларда сақлаш ҳақида кўрсатма бўлиши шарт.
4. Кимёвий болалар ўйинчоқларидан фойдаланиш тўғрисидаги ҳужжатларда хавфли моддалар ва реактивларнинг мавжудлиги ва уларнинг истеъмолчи томонидан қўлланилиши хавфидан келиб чиққан ҳолда, хавфсизлик чораларини кўриш тўғрисида кўрсатмалар берилиши керак. Фойдаланиш ҳужжатларида биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш тўғрисида ахборот берилиши, шунингдек, қандай ёшдаги болаларга мўлжалланганлиги тўғрисидаги кўрсатма ҳам бўлиши керак.
Кимёвий болалар ўйинчоғининг қадоқловчи қисмида «Диққат! Фақат ёшдан катта бўлган болалар учун! Бевосита катталар назорати остида фойдаланилсин!» деб ёзиб қўйилади. Боланинг ёшини ишлаб чиқарувчи кўрсатади.
5. Озиқ-овқат маҳсулоти қадоқланган идишга болалар ўйинчоғи жойлаштирилган бўлса, у ҳолда қадоқланган идишга «Ичида ўйинчоқ бор» деган огоҳлантирувчи ёзув ёзиб қўйилган бўлиши шарт.
6. Роликли конкилар ва скейтбордлар болалар ўйинчоқлари сифатида сотувга чиқарилганида, уларда «Диққат! Ҳимоя воситаларини кийиб олиш тавсия этилади!» деган огоҳлантирувчи ёрлиғи бўлиши керак.
7. Бундай болалар ўйинчоқларидан фойдаланиш учун маълум кўникмаларга эга бўлиш талаб этилади. Фойдаланиш ҳужжатларида йиқилиши ёки урилиб кетиши натижасида жароҳат олишдан сақланиш мақсадида болалар ўйинчоғидан эҳтиёткорлик билан фойдаланиш тўғрисида, шунингдек, ҳимоя воситаларидан (ҳимоя шлемларидан, қўлқоплардан, тизза ҳимоялагичларидан, тирсакларни ҳимояловчи қалқончалардан ва бошқалар.) фойдаланиш бўйича кўрсатмалар бўлиши талаб этилади.
8. Сув ўйинлари учун фойдаланиладиган болалар ўйинчоқларида «Диққат! Саёз сув ҳавзаларида фақат катталар назорати остида фойдаланилади!» деган ёзув матни қўйилиши шарт.