1. Банк фаолиятига рухсат бериш тартиби ва шартлари тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.
Марказий банки раиси М. НУРМУРАТОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 25 май,
12/1-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 25 майдаги 12/1-сон қарорига
ИЛОВА
Банк фаолиятига рухсат бериш тартиби ва шартлари тўғрисидаги
НИЗОМ
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги ва «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ банк фаолиятига рухсат бериш, банк кузатув кенгашининг ва бошқарувининг аъзоларини, шунингдек муҳим аҳамиятга эга ходимларни баҳолаш ва уларни келишиб олиш, банкнинг алоҳида бўлинмаларини очиш ва ёпиш, банкнинг уставига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни рўйхатдан ўтказиш ҳамда банкларни қайта ташкил этиш, ва тугатиш тартиби ҳамда шартларини белгилайди.
1. Ўзбекистон Республикасининг Марказий банкига (бундан буён матнда Марказий банк деб юритилади) мазкур Низомга мувофиқ тақдим этиладиган ариза ва бошқа ҳужжатлар қоғоз шаклида ёки электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳолда ахборот-коммуникация тизими орқали электрон шаклда тақдим этилади.
Бунда, қоғоз шаклида тақдим этиладиган ва ҳажми бир варақдан ортиқ бўлган ҳужжатлар варақма-варақ тавсифланган, тикилган, рақамланган ва имзоланган бўлиши лозим. Йиллик молиявий ҳисоботлар (шарҳларни ўз ичига олган жамланма баланс, фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисобот ва молиявий ҳисоботнинг бошқа шакллари), шунингдек молиявий ҳисоботларнинг тўғрилигини тасдиқловчи аудиторлик хулосаси босмахона усулида босилган брошюралар кўринишида тақдим этилиши мумкин.
Марказий банкнинг талабига асосан алоҳида ҳужжатлар электрон шаклда тақдим этилиши лозим.
Электрон шаклда тақдим этилган ариза юзасидан қабул қилинган қарор тўғрисидаги хабарнома ариза берувчига ахборот-коммуникация тизими орқали электрон шаклда юборилади.
2. Чет эллик ариза берувчилар томонидан мазкур Низомга мувофиқ тақдим этиладиган ҳужжатлар ариза берувчи рўйхатга олинган ерда жойлашган Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасаси ёки бошқа консуллик муассасалари томонидан тасдиқланади.
Марказий банкка мазкур Низомга мувофиқ ариза билан мурожаат қилган шахс ариза берувчи ҳисобланади.
3. Мазкур Низомга мувофиқ тақдим этилган ариза чақириб олинган ёки уни қаноатлантириш рад этилган тақдирда ариза берувчи томонидан Марказий банкка тақдим этилган ҳужжатлар қайтарилмайди.
4. Мазкур Низомга мувофиқ тақдим этиладиган ҳужжатлар Ўзбекистон Республикасининг «Давлат тили ҳақида»ги Қонуни талабларига риоя этган ҳолда тақдим этилади.
2-§. Банк муассислари ва акциядорлари. Банкнинг устав капитали
5. Юридик ва жисмоний шахс бўлган резидентлар, шунингдек норезидентлар банк муассислари ва акциядорлари бўлиши мумкин.
6. Давлат Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорлари асосида бошқа давлат ташкилотлари номидан банк муассиси ва акциядори бўлиши мумкин. Устав фондининг (устав капиталининг) эллик фоизидан ортиғи давлатга тегишли бўлган корхоналар ва ташкилотлар, агар қонун ҳужжатларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, банк муассислари ва акциядорлари бўлиши мумкин эмас.
7. Норезидент бўлган жисмоний шахсларнинг ва халқаро молия институтлари, чет эл банклари ва бошқа кредит ташкилотлари бўлмаган юридик шахсларнинг жами улуши банк устав капиталининг эллик фоизидан ошмаслиги керак.
Ушбу талаб мақсадларида бошқа кредит ташкилотлари деб қуйидагилар тушунилади:
мазкур Низомнинг 8-бандида кўрсатилган молиявий фаолият турларини амалга оширувчи компанияларни бошқариш мақсадида ташкил этилган холдинг компанияси (бошқарув компанияси);
ваколатли давлат органининг лицензияси (рухсатномаси) асосида мазкур Низомнинг 8-бандида кўрсатилган молиявий фаолият турларидан бирини амалга оширувчи ва жойлашган (рўйхатга олинган) давлатида консолидациялашган назорат мавжуд бўлган юридик шахслар.
8. Мазкур Низом мақсадларида қуйидаги фаолият турлари молиявий фаолият турлари ҳисобланади:
ипотекани қайта молиялаш фаолиятини амалга ошириш.
9. Банк муассислари (акциядорлари) бўлган юридик шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатга олинган ва камида бир йил фаолият юритаётган бўлиши керак.
мазкур Низомнинг II бўлими 2-боби талабларига мувофиқ бўлмаган шахслар;
имтиёзли солиқ режимини тақдим этувчи ва (ёки) охирги бенефициар мулкдорнинг шахсини ошкор этишни ҳамда молиявий операцияларни ўтказишда ахборот тақдим этишни назарда тутмайдиган давлатда ва ҳудудда яшайдиган норезидент бўлган жисмоний шахслар ҳамда шундай давлатда рўйхатга олинган юридик шахслар, уларнинг акциядорлари (иштирокчилари) ва охирги бенефициар мулкдорлари;
банкнинг устав капиталини шакллантириш ёки акцияларини олиш учун йўналтириладиган пул маблағларининг келиб чиқиш манбалари қонунийлигини Марказий банк томонидан белгиланган тартибда тасдиқламаган жисмоний ва юридик шахслар;
Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари ёки чет давлатнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ банк акцияларига эгалик қилишига тақиқлар ёки чекловлар мавжуд бўлган жисмоний ва юридик шахслар;
11. Банк муассислари банк рўйхатга олинган кундан бошлаб бир йил мобайнида банк акциядорлари таркибидан чиқишга ҳақли эмаслар.
12. Банк устав капиталининг энг кам миқдори ва уни шакллантириш тартиби Ўзбекистон Республикасининг «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Қонуни билан белгиланади.
3-§. Банкнинг номига қўйиладиган талаблар
13. Банкнинг номи банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ҳамда фирма номлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ бўлиши керак.
14. Банк ўзининг фирма номи сифатида уставида кўрсатилган номидан фойдаланади. Банк ҳар қандай ҳужжатларда, эълон ёки рекламаларда ўзини уставида кўрсатилган номдан фарқли номлашга ҳақли эмас.
15. Банкнинг фирма номида аҳоли пунктлари номларининг, шу жумладан банкнинг бундай аҳоли пунктларига тўлиқ ёки қисман мансублигини билдирувчи сўзларнинг ишлатилишига қуйидаги ҳолларда йўл қўйилади:
банк акцияларининг жами эллик фоизи ва ундан ортиғига эгалик қилувчи банк муассислари (акциядорлари) улар жойлашган давлатнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ бундай аҳоли пунктлари номидан ҳар қандай ташкилотларда иш юритиш ва иштирок этиш ваколатига эга бўлсалар. Бунда улар жойлашган давлатнинг фирма номларидан фойдаланиш соҳасидаги ваколатли давлат органи томонидан берилган ушбу аҳоли пунктлари номларининг, шу жумладан банкнинг бундай аҳоли пунктларига тўлиқ ёки қисман мансублигини билдирувчи сўзларнинг ишлатилиши қонун ҳужжатларига мувофиқ рухсат этилганлигини тасдиқловчи ёзма тасдиқномаси ёхуд қонун ҳужжатларига мувофиқ бундай рухсатнома (тасдиқнома) талаб этилмаслиги тўғрисидаги ушбу органнинг ёзма тасдиқномаси.
ишлатилаётган ном жойлашган давлатининг қонун ҳужжатларига мувофиқ рўйхатга олинган, муассис бўлган юридик шахснинг фирма номи ёки рўйхатга олинган товар белгиси билан мос бўлса.
Банкнинг фирма номида бошқа географик номларнинг (Евроосиё, Европа, Осиё ва б.) ишлатилишига банк акцияларининг жами эллик фоизи ва ундан ортиғига эгалик қилувчи банк муассислари (акциядорлари) бўлган юридик шахсларнинг асосий иқтисодий фаолияти кўрсатилган ҳудуднинг катта қисмида амалга оширилаётган бўлса йўл қўйилади.
Банк акциядорларининг таркиби, ҳолати ёки улуши ўзгариши оқибатида банк ушбу банд талабларини бажармаётган бўлса, Марказий банк банкнинг фирма номини ўзгартиришни талаб қилишга ҳақли.
2-БОБ. БАНКНИ ТАШКИЛ ЭТИШ. БАНКНИ ЛИЦЕНЗИЯЛАШ ТАРТИБИ
1-§. Банкни таъсис этиш
16. Банкни ташкил этиш учун муассислар таъсис йиғилишини ўтказади ва ўзаро таъсис шартномасини имзолайди. Ушбу ҳаракатлар муассислар томонидан банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва акциядорлик жамиятлари фаолиятини тартибга солувчи бошқа қонун ҳужжатлари талабларига риоя этган ҳолда амалга оширилади.
17. Муассислар банкни ташкил этиш бўйича уларнинг манфаатларини Марказий банкда ифода этишга ваколатли бўлган бир ёки бир неча шахсларни тайинлайди. Ушбу шахсларнинг ваколатлари таъсис шартномаси билан белгиланади.
18. Банк ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари ва устави, мазкур Низомга мувофиқ Марказий банк томонидан берилган банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга (бундан буён матнда лицензия деб юритилади) асосан амалга оширади.
2-§. Банкни ташкил этишга доир дастлабки рухсатномани олиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар
20. Банкни ташкил этишга доир дастлабки рухсатномани олиш учун ариза берувчи таъсис шартномаси имзоланганидан кейин уч ойдан кечиктирмай Марказий банкка ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ аризани қуйидагиларни уч нусхада илова қилган ҳолда тақдим этади:
2) банкни ташкил этиш, устав капиталининг миқдори, банк уставини, ташкилий тузилмасини ва бизнес-режасини тасдиқлаш, банкнинг кузатув кенгашини ва бошқаруви раисини сайлаш тўғрисидаги қарорни ўз ичига олган таъсис йиғилишининг баённомасини. Баённома нусхалари банкнинг кузатув кенгаши раиси томонидан тасдиқланади;
3) муассислар томонидан тасдиқланган ва банкнинг кузатув кенгаши раиси томонидан имзоланган банк уставини;
4) мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ банкнинг кузатув кенгаши раиси томонидан тасдиқланган муассислар рўйхатини;
5) муассис бўлган юридик шахснинг аудиторлик ташкилоти томонидан тасдиқланган охирги уч йил учун молиявий ҳисоботларини;
6) мазкур Низомнинг 43-банди 1 — 4 ва 6-кичик бандларига мувофиқ ҳал қилувчи эгаликка эга бўлган бевосита ва билвосита муассислар, шу жумладан охирги бенефициар мулкдорлар тўғрисидаги ахборотни. Ҳал қилувчи эгаликка эга бўлган шахслар мавжуд бўлмаган тақдирда, банкнинг устав капиталида энг кўп улушларга эга бўлган, умумий улуши камида эллик фоизни ташкил этадиган бевосита ва билвосита муассислар, шу жумладан охирги бенефициар мулкдорлар тўғрисидаги ахборотни.
11) банкнинг ички аудит хизмати тўғрисидаги низом лойиҳасини;
12) банк фаолиятининг стратегиясини, йўналишларини, кўламини, молиявий истиқболларини ва мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ бошқа маълумотларни кўзда тутувчи банкнинг кейинги уч йилга мўлжалланган бизнес-режасини;
13) кейинчалик банкнинг кузатув кенгаши томонидан тасдиқланиши лозим бўлган, банкнинг кредит, инвестиция ва эмиссия сиёсати лойиҳаларининг, шунингдек таваккалчиликларни бошқариш ва ички назорат сиёсати лойиҳаларининг нусхаларини.
21. Агар ариза берувчи томонидан тақдим этилган, мазкур бобнинг 2 ва 3-параграфларида кўрсатилган ҳужжатлар ва ахборот банкни ташкил этишга доир дастлабки рухсатномани бериш тўғрисида қарор қабул қилиш учун етарли бўлмаса, Марказий банк ариза берувчидан қўшимча ҳужжатлар ва ахборот сўрашга ҳақли.
3-§. Чет эллик муассисларга нисбатан улар томонидан банкни ташкил этиш ёки банкнинг устав капиталида иштирок этиш чоғида қўйиладиган талаблар
22. Банкни ташкил этишда ёки банкнинг устав капиталида чет эл банки иштирок этганда мазкур Низомнинг 20-бандида кўрсатилган ҳужжатларга қўшимча равишда қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
1) чет эл банки ваколатли органининг банкни ташкил этиш ёки банкнинг устав капиталида иштирок этиш тўғрисидаги қарори;
2) чет эл банки банкни назорат қилиш органининг мазкур чет эл банки унинг консолидациялашган назорати остида туриши, пул маблағларини депозитларга қабул қилиш ҳуқуқига эга эканлиги ва унга банкни назорат қилиш органининг банкни ташкил этиш ёки банкнинг устав капиталида иштирок этиш учун рухсатномаси берилганлиги тўғрисидаги ёзма тасдиқномаси ёхуд шундай рухсатнома талаб этилмаслиги тўғрисидаги тасдиқномаси;
Чет эл банкининг капитал монандлиги ёки кредит рейтинги мазкур кичик бандда кўрсатилган талабларга номувофиқ бўлганда ёки унда кредит рейтинги мавжуд бўлмаганда, пруденциал талаблари Марказий банк томонидан миллий талабларга эквивалент деб топилган чет давлатнинг банк назорати органи томонидан чет эл банки молиявий салоҳиятига берилган баҳоси, агар ушбу орган томонидан Марказий банкка юборилган ҳужжатлар мавжуд бўлганда, эътиборга олинади.
23. Халқаро молия институтлари, чет эл банклари ва бошқа кредит ташкилотлари бўлмаган, норезидент бўлган юридик шахсларнинг банкни ташкил этишида ёки банкнинг устав капиталида иштирок этишида мазкур Низомнинг 20-бандида кўрсатилган ҳужжатларга қўшимча равишда қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
1) юридик шахс ваколатли органининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида банк ташкил этиш ёки унинг банк устав капиталида иштирок этиши тўғрисидаги қарори;
2) юридик шахс жойлашган давлатдаги назорат қилиш органининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида банк ташкил этишга ёки банк устав капиталида иштирок этишга розилигини тасдиқловчи ҳужжат, ёхуд шундай рухсатнома талаб этилмаслиги тўғрисидаги тасдиқномаси;
3) юридик шахс устави;
4) устав капиталидаги ўз улуши учун тўловни амалга оширишга маблағлари мавжудлигининг тасдиғи.
24. Юқори капитал ва кредит рейтинги кўрсаткичларига эга бўлган халқаро молия институтлари, чет эл банклари ҳамда бошқа кредит ташкилотлари томонидан банк ташкил этишда ёки банкнинг устав капиталида иштирок этишда ариза берувчи ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ аризани қуйидагиларни уч нусхада илова қилган ҳолда тақдим этади:
2) банкни ташкил этиш, устав капиталининг миқдори, банк уставини, ташкилий тузилмасини ва бизнес-режасини тасдиқлаш, банкнинг кузатув кенгашини ва бошқаруви раисини сайлаш тўғрисидаги қарорни ўз ичига олган таъсис йиғилишининг баённомасини;
10) банкнинг ички аудит хизмати тўғрисидаги низом лойиҳасини;
11) банкнинг кейинги уч йилга мўлжалланган бизнес-режасини. Унда банк фаолиятининг стратегиясини, йўналишларини, кўламини, молиявий истиқболларини ва мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ бошқа маълумотларни ёритиш зарур.
12) кейинчалик банкнинг кузатув кенгаши томонидан тасдиқланиши лозим бўлган, банкнинг кредит, инвестиция ва эмиссия сиёсати лойиҳаларининг, шунингдек таваккалчиликларни бошқариш ва ички назорат сиёсати лойиҳаларининг нусхаларини.
1) халқаро молия институтлари деганда Жаҳон банки гуруҳи (Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки, Халқаро молия корпорацияси, Инвестицияларни кафолатлаш бўйича кўп томонлама агентлик, Халқаро тараққиёт уюшмаси), Халқаро ҳисоб-китоблар банки, Халқаро валюта фонди, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Европа инвестиция банки, Европа инвестиция жамғармаси, Европа Кенгашининг тараққиёт банк, Европа марказий банки, Осиё тараққиёт банки, Осиё инфратузилма инвестицияси банки, Ислом тараққиёт банки тушунилади;
2) юқори капитал ва кредит рейтинги кўрсаткичларига эга бўлган чет эл банклари ва бошқа кредит ташкилотлари деганда капитал монандлиги ва кредит рейтингининг қуйидаги талабларга мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжати мавжуд бўлган шахслар тушунилади:
4-§. Банкни ташкил этишга доир дастлабки рухсатномани бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш
26. Банкни ташкил этишга доир дастлабки рухсатномани бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш Марказий банк томонидан Ўзбекистон Республикаси «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Қонунининг 16-моддасида белгиланган тартибда амалга оширилади.
27. Банкни ташкил этишга доир дастлабки рухсатномани бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқишда Марказий банк:
банк капитали, шу жумладан, устав капитали миқдорини доимий кўпайтириб боришнинг режалаштирилганлиги, кўзда тутилаётган даромадлар ҳамда фондларни шакллантириш истиқболлари, шунингдек муассисларнинг зарур ҳолларда қўшимча капитал кирита олиш қобилияти каби омиллар билан аниқланувчи ташкил этилаётган банк капиталининг етарлилик даражасини;
Марказий банк билан чет эл банки бўлган муассиснинг банкни назорат қилиш органи ўртасида ахборот айирбошлаш тўғрисидаги келишув мавжудлигини;
норезидент жойлашган мамлакат ваколатли органларининг ахборотини ва фикрларини инобатга олади.
28. Банкни давлат рўйхатига олиш ва лицензия олиш учун ариза берувчи банкни ташкил этишга доир дастлабки рухсатнома олинганидан кейин олти ойдан кечиктирмай Марказий банкка қуйидагиларни тақдим этиши керак:
банкни давлат рўйхатига олиш ва лицензия бериш тўғрисидаги ариза. Лицензия бериш тўғрисидаги аризада ариза берувчининг электрон почта манзилининг кўрсатилиши унинг қабул қилинган қарор тўғрисидаги хабарномани ахборот-коммуникация тизими орқали электрон шаклда олишга бўлган розилигидир;
банкнинг муҳим аҳамиятга эга ходимлари тўғрисида уларнинг мазкур Низомнинг III бўлими талабларига мувофиқлигини баҳолашдан ўтказиш учун зарур бўлган уч нусхадаги ахборот;
ташкил этилаётган банк жойлашган ердаги Марказий банк ҳудудий бош бошқармасининг банк бинолари, уларнинг муҳофаза қилиниши таъминланганлиги, ускуналар, ишларни ташкил этиш техника воситалари билан жиҳозланганлигининг ва дастурий таъминотининг Марказий банкнинг мазкур Низомнинг 4-иловасида белгиланган талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси;
банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатлари билан белгиланган энг кам миқдордан кам бўлмаган суммада банкнинг устав капитали шакллантирилганлигини тасдиқловчи ҳужжат, шунингдек муассисларнинг рўйхати (уч нусхада);
29. Банкни давлат рўйхатидан ўтказиш ва лицензия бериш учун тақдим этилган ҳужжатларнинг Марказий банк томонидан кўриб чиқилиши Ўзбекистон Республикаси «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Қонунининг 20-моддасида белгиланган тартибда амалга оширилади.
30. Лицензиянинг асл нусхаси йўқолган тақдирда, банк бир ҳафталик муддатда бу ҳақда Марказий банкка ёзма равишда хабардор қилиши ва уни қайта тиклаш учун қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
аввал берилган лицензиянинг йўқолганлиги сабаби кўрсатилган ҳамда лицензия дубликати берилишини сўраб, лицензияни сақлаш учун жавобгар бўлган мансабдор шахсларга нисбатан кўрилган ва бундай ҳолатларнинг олдини олиш бўйича амалга оширилган чора-тадбирлар акс эттирилган ариза;
топилмалар бюроси томонидан лицензиянинг йўқотилганлигини тасдиқловчи маълумотнома;
оммавий ахборот воситалари манбаларига йўқотилган лицензияни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида берилган эълон нусхаси.
31. Марказий банк барча ҳужжатлар мазкур Низомнинг 30-бандига мувофиқ тақдим этилган тақдирда бир ой муддат ичида кўриб чиқади ва лицензияни йўқотган банкка унинг дубликатини беради.
Агар лицензия дубликати олингандан сўнг аввал йўқотилган лицензия топилса, банк 5 иш куни ичида лицензиянинг асл нусхасини бекор қилиш учун Марказий банкка топширади.
32. Лицензиянинг қайта расмийлаштирилиши Ўзбекистон Республикасининг «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ амалга оширилади.
33. Банкни ташкил этишга доир дастлабки рухсатномани бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорида йиғим ундирилади.
34. Лицензия берилганлиги учун банк устав капитали энг кам миқдорининг 0,1 фоизи миқдорида давлат божи ундирилади.
36. Марказий банк томонидан банк ҳақидаги Банкларнинг давлат реестрида сақланувчи маълумотлар кўчирма кўринишида бепул тақдим этилади.
8-§. Ташкилий-техник тадбирларни молиялаштириш
37. Ташкилий-техник тадбирларни бажариш, банк биноларини тайёрлаш, уларнинг муҳофаза қилиниши таъминлаш, ускуналар, ташкилий-техник воситалари билан жиҳозлаш ва дастурий таъминот билан таъминлаш бўйича харажатлар муассислар ҳисобидан қопланади. Бунинг учун муассислар томонидан банкни ташкил этиш бўйича харажатларнинг тахминий ҳисоб-китоби қилинади ҳамда бир ёки бир неча муассис томонидан харажатларни амалга ошириш тўғрисида ўзаро шартнома тузилади, ушбу ҳужжатлар банк рўйхатга олингунга қадар Марказий банкка тақдим этилади.
38. Банк давлат рўйхатига олинган ва унга лицензия берилгандан сўнг муассислар акциядорлар умумий йиғилишида банкни ташкил этиш бўйича харажатларни амалга ошириш тўғрисидаги шартномага мувофиқ қилинган харажатлар ҳақида ҳисобот беради. Уларнинг ҳаракати акциядорлар умумий йиғилиши томонидан маъқулланган тақдирда, уларнинг қилган харажатлари банк томонидан шартномага мувофиқ қайтариб берилади.
II БЎЛИМ. БАНК АКЦИЯЛАРИНИ СОТИБ ОЛИШГА ДАСТЛАБКИ РУХСАТНОМАНИ ОЛИШ
1-боб. Банк акцияларини сотиб олишга дастлабки рухсатномани олиш тартиби
39. Жисмоний ва юридик шахслар ёки биргаликда ҳаракат қилувчи шахслар, шу жумладан норезидентлар бир ёки бир неча битим натижасида банкнинг устав капиталидаги:
беш ва ундан кўпроқ фоизни, лекин кўпи билан йигирма фоизни;
йигирма ва ундан кўпроқ фоизни, лекин кўпи билан эллик фоизни;
эллик ва ундан кўпроқ фоизни ташкил этадиган улушни бевосита ёки билвосита олишдан олдин Марказий банкнинг дастлабки рухсатномасини олиши шарт.
40. Биргаликда ҳаракат қилувчи шахслар бўлиб Ўзбекистон Республикаси «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Қонунининг 22-моддасида назарда тутилган шахслар ҳисобланади.
41. Банклар бошқа банкнинг акцияларини бевосита ёки билвосита олишдан олдин Марказий банкнинг дастлабки рухсатномасини олиши шарт. Банклар бошқа банкнинг устав капиталидаги улушини кўпайтириш учун Марказий банкнинг такрорий дастлабки рухсатномасини олиши шарт.
42. Банк томонидан бошқа банкнинг акцияларини сотиб олишда рухсат беришга доир мажбурий талаблар ва шартларга банкнинг барқарор молиявий ҳолати, шунингдек сотиб олиш натижасида пруденциал нормативларга риоя этилиши киради. Ушбу банд талаблари банклар томонидан ўз акцияларини сотиб олиш ҳолатларига ҳам татбиқ этилади.
43. Банк акцияларини олишга доир дастлабки рухсатномани олиш учун Марказий банкка қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ ариза тақдим этилади:
1) потенциал олувчи — жисмоний шахс томонидан:
паспорт ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжатнинг нусхаси;
банк акцияларини олиш учун фойдаланиладиган маблағларнинг келиб чиқиш манбалари ва ҳаракати тўғрисидаги маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатлар;
мазкур Низомнинг 6-иловасида келтирилган шаклга мувофиқ маълумотлар;
монополияга қарши органнинг олдиндан розилиги, агар акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ банк акцияларини сотиб олишда бундай розилик талаб этилса;
барча иштирокчилар (акциядорлар) тўғрисида мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ маълумотлар;
ушбу юридик шахсда ҳал қилувчи эгаликка эга бўлган охирги бенефициар мулкдорлар тўғрисида мазкур Низомнинг 6-иловасига мувофиқ маълумотлар;
потенциал олувчи тўғрисида мазкур Низомнинг 7-иловасига мувофиқ маълумотлар;
банкда ҳал қилувчи эгаликни олиш тўғрисидаги ваколатли органнинг қарори;
аудиторлик хулосаси билан тасдиқланган охирги 3 йил учун йиллик молиявий ҳисоботлар, фаолият уч йилдан кам муддатга амалга оширилган тақдирда — амалда фаолият олиб борилган ҳисобот йиллари учун;
монополияга қарши органнинг олдиндан розилиги, агар акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ банк акцияларини олишда бундай розилик талаб этилса;
3) потенциал олувчи — банк томонидан, агар банк сотиб олиш натижасида банклар гуруҳининг бир қисмига айланса:
мазкур банднинг 2-кичик бандида кўрсатилган ҳужжатлар ва маълумотлар;
банклар гуруҳи тузилмаси тўғрисидаги маълумотлар;
банклар гуруҳи иштирокчилари тўғрисидаги ахборот, шу жумладан гуруҳга кирувчи иштирокчиларнинг асосий фаолияти тўғрисидаги маълумотлар;
банклар гуруҳининг таваккалчиликларни бошқариш ва ички назорат бўйича сиёсати;
банклар гуруҳида назоратни амалга оширувчи шахслар тўғрисидаги маълумотлар;
гуруҳ иштирокчиларининг молиявий ҳолати тўғрисидаги маълумотлар, шу жумладан ариза берувчининг охирги 3 молиявий йил учун аудитдан ўтказилган консолидациялашган ҳисоботи, шунингдек очиқ бўлган охирги консолидациялашган баланс ҳисоботи ҳамда фойда ва зарарлар тўғрисидаги консолидациялашган ҳисоботи (маълумот ариза топшириш санасига қадар 90 кундан кеч бўлмаган санага бўлиши лозим);
5) потенциал олувчи — юқори капитал ва кредит рейтинги кўрсаткичларига эга бўлган халқаро молия институти, чет эл банки ҳамда бошқа кредит ташкилоти томонидан:
44. Ҳал қилувчи эгаликка билвосита эгалик қилувчи, шу жумладан охирги бенефициар мулкдор томонидан мазкур Низомнинг 43-бандида назарда тутилган ҳужжатлар тақдим этилади, бундан биринчи кичик банднинг учинчи хатбошисида ва 2-кичик бандининг саккизинчи хатбошисида кўрсатилган ҳужжатлар мустасно.
45. Шахс ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатларда, хусусан ҳуқуқий ворислик, мерос, ҳадя тартибида ёки банк устав капиталининг камайтирилиши натижасида мазкур Низомнинг 39-бандида кўрсатилган ҳажмдаги банк акцияларига эгалик қилишга Марказий банкнинг рухсатномасини олиши учун мазкур Низомнинг 43-бандида кўрсатилган ҳужжатларни банк акцияларини ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатларда олган кунидан эътиборан 60 кун ичида тақдим этади.
46. Ҳал қилувчи эгаликка бевосита ёки билвосита эгалик қилувчи, шу жумладан охирги бенефициар мулкдор қуйидаги ҳолларда Марказий банкни ва банкни 10 кунлик муддатда ушбу Низомнинг 9-иловасига мувофиқ ёзма шаклда, шу жумладан электрон шаклда хабардор қилиши шарт:
банк акцияларини олишга доир дастлабки рухсатнома олинган битим амалга оширилганда;
дастлабки рухсатнома олинган, ушбу Низомнинг 39-бандида белгиланган акциялар улуши кўпайганда;
банк устав капиталидаги ҳал қилувчи эгаликни бошқа шахсга бериш ёки камайтириш тўғрисида қарор қабул қилиш натижасида ҳал қилувчи эгалик тегишлича эллик фоиздан, йигирма фоиздан ёки беш фоиздан кам бўлиб қолганда;
ушбу Низомнинг 39-бандида белгиланган ҳажмдаги банк акциялари шахс томонидан ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатларда олинганда.
47. Потенциал олувчини баҳолашни якунлаш учун зарур бўлган қўшимча ҳужжатлар ва маълумотларни талаб қилиш ва тақдим этиш, банк акцияларини олишга доир дастлабки рухсатномани олиш ёки шахс томонидан ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатларда банк акцияларини олишга Марказий банкнинг рухсатномасини олиш учун тақдим этилган ҳужжатларни Марказий банк томонидан кўриб чиқиш, ҳал қилувчи эгалик сотиб олинганлиги, ўзгартирилганлиги ёки бошқаларга берилганлиги тўғрисида хабарнома бериш, шунингдек Марказий банкни хабардор килиш Ўзбекистон Республикасининг «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Қонуни билан ўрнатилган тартибда амалга оширилади.
49. Потенциал олувчининг сифатини баҳолаш банк акцияларини олишга доир дастлабки рухсатномани олиш учун тақдим этиладиган ҳужжатларнинг тузулиши ва мураккаблигига, шунингдек баҳолаш жараёнига тадбиқ этиладиган мутаносиблик тамойилига риоя қилган ҳолда амалга оширилади.
мўлжалланган олиш амалга оширилганидан кейин тайинланиши назарда тутилаётган банкнинг кузатув кенгаши ва бошқаруви аъзоларининг, шунингдек муҳим аҳамиятга эга ходимларининг ишчанлик обрўси, билими, малакаси ва тажрибасини;
потенциал олувчининг молиявий салоҳиятини, хусусан акцияларини олиш мўлжалланилаётган банк фаолиятининг кўлами ва ихтисослашуви жиҳатидан салоҳиятини;
мўлжалланган сотиб олиш амалга оширилганидан кейин банкнинг банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган пруденциал талабларни бажара олиш имкониятини;
мўлжалланган сотиб олиш борасида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролининг тарқатилишини молиялаштиришга доир амалга оширилган ёки амалга оширилаётган уринишлар мавжудлиги ҳақидаги шубҳалар, шунингдек мўлжалланган олиш амалга оширилганидан кейин шундай таваккалчиликнинг ортиши тўғрисидаги тахмин мавжуд эмаслигини;
потенциал олувчи фаолиятининг банк фаолияти билан уйғунлашуви эҳтимолини ва бунинг банк фаолиятининг ривожланишига таъсирини;
потенциал олувчи корпоратив бошқаруви ташкилий тузилмасининг ва унга алоқадор бўлган шахсларнинг банкни тартибга солишга ҳамда унинг устидан назорат қилишга доир таъсирини баҳолайди.
51. Марказий банк потенциал олувчини баҳолашни амалга оширишда бошқа ваколатли органлар ёки чет давлатларнинг тегишли органлари билан маслаҳатлашишга ҳақли.
потенциал олувчига нисбатан иқтисодиёт соҳасидаги, бошқарув тартибига қарши жиноятлар ёки жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш билан боғлиқ жиноятлар учун тугалланмаган ёки олиб ташланмаган судланганликнинг мавжуд эмаслиги;
потенциал олувчи юридик шахсни банкротлик ҳолатига ёки танг молиявий аҳволга олиб келган ҳаракатлар учун жавобгар бўлганлиги тўғрисидаги далилларнинг йўқлиги;
потенциал олувчи томонидан юридик шахсларнинг улушларини (акцияларини) эҳтиёткорлик билан бошқариш амалга оширилганлиги;
молия бозорида фаолият юритувчи юридик шахсларнинг назоратни амалга оширувчи иштирокчиси (акциядори) ва (ёки) раҳбари сифатида тўпланган эҳтиёткорлик билан бошқариш тажрибаси.
53. Агар потенциал олувчи юридик шахс бўлса, ишчанлик обрўси мезонига мувофиқлигини баҳолаш юридик шахснинг ўзини, шунингдек унинг иштирокчилари (акциядорлари) ва бошқарув органлари аъзоларини қамраб олади.
54. Марказий банк потенциал олувчининг ахлоқий фазилатлари ва виждонлилигини баҳолашда унга алоқадор шахсларнинг, хусусан потенциал олувчи билан амалий иш ёки қариндошлик муносабатларига эга бўлган ёки бундай муносабатларга эга бўлганлиги тахмин қилинган шахсларнинг ахлоқий фазилатлари ва виждонлилиги тўғрисидаги маълумотларни кўриб чиқиши мумкин.
55. Марказий банк банк устидан назоратни амалга оширадиган потенциал олувчи томонидан ушбу Низомнинг III бўлимига мувофиқ тақдим этилган ҳужжатлар асосида мўлжалланган олишдан кейин тайинланиши кўзда тутилган банкнинг кузатув кенгаши ва бошқаруви аъзолари, шунингдек мухим аҳамиятга эга ходимларининг ишчанлик обрўси, билим, кўникма ва тажрибаларини дастлабки баҳолашдан ўтказади.
56. Потенциал олувчи томонидан мазкур Низомнинг III бўлими талабларига мувофиқ келмайдиган банкнинг кузатув кенгаши ва бошқаруви аъзолари, шунингдек мухим аҳамиятга эга ходимларининг тайинлаш учун тақдим этилиши банк акцияларини олишга доир дастлабки рухсатномани беришни рад этиш учун асос бўлиши мумкин.
57. Мўлжалланган олиш амалга оширилганидан сўнг тайинланадиган банкнинг кузатув кенгаши ва бошқаруви аъзоларини, шунингдек муҳим аҳамиятга эга ходимларини келишиб олиш тўғрисидаги якуний қарор, уларни мазкур Низомнинг III бўлими талабларига мувофиқ деб топиш ёки топмаслик асносида, Марказий банк томонидан банкнинг ваколатли органи уларни тасдиқлаганидан ва мазкур бўлимда белгиланган ҳужжатлар тўпламини тақдим этганидан кейин қабул қилинади.
58. Потенциал олувчининг молиявий салоҳият мезонига мувофиқлигини баҳолаш мазкур Низомнинг 6 ёки 8-иловаларига мувофиқ тақдим этилган ҳужжатлар асосида, унинг банк акцияларини сотиб олишни молиялаштириш, бакннинг барқарор молиявий ҳолатини сақлаб туриш, шунингдек яқин уч йил мобайнида банкни самарали ва оқилона бошқариш имкониятини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.
59. Потенциал олувчининг молиявий салоҳиятини баҳолашда унинг банк акцияларини сотиб олишга доир дастлабки рухсатномани олиш учун ҳужжатлар тақдим этгунига қадар иқтисодий, молиявий ва бошқа турдаги фаолиятларда фаоллиги ва самарадорлиги ҳисобга олинади.
60. Марказий банк потенциал олувчи ва банк ўртасидаги молиявий муносабатларни, шунингдек бу муносабатларнинг банкнинг барқарор молиявий ҳолатини беқарорлаштириши мумкин бўлган манфаатлар тўқнашувини келтириб чиқаришга қодирлигини кўриб чиқади.
61. Агар потенциал олувчи пруденциал талаблари Марказий банк томонидан миллий талабларга эквивалент деб топилган чет давлатнинг банк назорати органи томонидан тартибга солинадиган ва назорат қилинадиган норезидент юридик шахс бўлса, Марказий банк чет давлатнинг банк назорати органи томонидан потенциал олувчининг молиявий салоҳиятига берилган баҳосини, агар ушбу орган томонидан Марказий банкка юборилган ҳужжатлар мавжуд бўлганда, эътиборга олишга ҳақли.
62. Марказий банкда мўлжалланган олиш амалга оширилгунга қадар потенциал олувчининг молиявий салоҳияти келгусида ёмонлашувига олиб келишини тасдиқлайдиган маълумотлар мавжуд бўлган тақдирда, ушбу маълумотлар банк акцияларини олишга доир дастлабки рухсатнома беришни рад этиш учун асос бўлиши мумкин.
63. Потенциал олувчининг сифатини баҳолаш банк устидан назоратни амалга оширадиган потенциал олувчи томонидан банк акциялари олинганидан кейин банкнинг банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган пруденциал талабларни бажара олиш имкониятини кўриб чиқади.
64. Мўлжалланган олиш банкнинг банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган пруденциал талабларга мувофиқлигига салбий таъсир кўрсатмаслиги керак.
65. Банк томонидан банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган пруденциал талабларни бажара олиш имкониятларини баҳолаш нафақат мўлжалланган олишни амалга оширгунга қадар, балки доимий тарзда ўтказилади. Шу мақсадда потенциал олувчи Марказий банкка яқин 3 йил учун бизнес-режасини тақдим этади.
66. Мўлжалланган олиш орқали жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролининг тарқатилишини молиялаштиришга уринишларни амалга оширганлиги ёки амалга ошираётганлиги ҳақида шубҳаларнинг мавжуд эмаслиги тўғрисидаги мезонга потенциал олувчининг мувофиқлигини, шунингдек мўлжалланган олиш амалга оширилганидан кейин бундай таваккалчиликнинг ортиши ҳақидаги тахминларни баҳолаш мўлжалланган олишнинг миқдоридан қатъи назар ахлоқий фазилатлар ва виждонлиликни баҳолаш билан уйғунликда амалга оширилади.
67. Мўлжалланган олиш учун ишлатиладиган маблағлар қонуний маблағлардан ташкил топиши, молиялаштириш механизми эса шаффоф бўлиши лозим. Ушбу мақсадлар учун потенциал олувчи Марказий банкка қуйидагиларни тақсдиқловчи маълумотлар тақдим этади:
маблағларнинг келиб чиқиш манбалари;
ушбу маблағларнинг ҳаракати схемаси;
имтиёзли солиқ режимини тақдим этувчи ва (ёки) охирги бенефициар мулкдорнинг шахсини ошкор этишни ҳамда молиявий операцияларни ўтказиш чоғида ахборот тақдим этишни назарда тутмайдиган давлат ёки ҳудуднинг ваколатли органлари назорати остидаги молиявий ташкилотлар орқали ушбу маблағларнинг ҳаракатланмаганлиги.
68. Агар потенциал олувчи мамлакат ичида ёки чет элда ваколатли органлар томонидан қуйидагилар сифатида гумон қилинган ёки танилган бўлса, Марказий банк банк акцияларини олишга доир дастлабки рухсатномани беришни рад этади:
мўлжалланган олишга уларнинг алоқасидан қатъи назар, жиноятлардан олинган даромадларни легаллаштириш операцияларида ёки шунга ўхшаш уринишларда иштирок этган шахс;
террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахслар рўйхатига киритилган шахс;
ушбу банднинг иккинчи ва учинчи хатбошларида кўрсатилган шахслар билан алоқадор бўлган шахс.
69. Мўлжалланган олишни амалга ошириш натижасида банкда бошқа шахслар билан юзага келадиган яқин алоқалар, банк билан яқин алоқада бўлган бир ёки бир нечта шахснинг фаолиятини тартибга солувчи қонунлар ёки норматив ҳужжатлар, бошқа давлатнинг ваколатли органлари томонидан ушбу шахсларга тақиқ ва чекловлар қўлланилиши Марказий банкнинг назорат функцияларини амалга оширишга тўсқинлик қилмаслиги керак.
70. Марказий банк потенциал олувчига дастлабки рухсатномани қуйидаги ҳолларда беради:
потенциал олувчи ушбу Низомнинг 50-бандида кўрсатилган мезонларга тўлиқ мос келса;
потенциал олувчи мўлжалланган олишнинг охирги бенефициар мулкдори эмаслиги хусусида шубҳа мавжуд бўлмаса;
акциядорлар бўлган юридик шахсларнинг ҳаддан ташқари (потенциал олувчидан охирги бенефициар мулкдоргача учта поғонадан кўп) даражаларга табақалаштирилиши мавжуд бўлмаса;
табақалаштирилиш занжирида иштирок этувчи шахсларнинг шаффофлиги ва уларнинг Марказий банк билан ҳамкорлик қилиши;
табақалаштирилиш занжирида иштирок этувчи барча шахслар тўғрисида банк назорати органлари ва бошқа ваколатли органлар билан самарали маълумот алмашинуви имконияти;
табақалаштирилиш занжирида иштирок этувчи шахсларнинг келиб чиқиш мамлакатидаги банк назорати органи ёки бошқа ваколатли органнинг ушбу шахсларга Ўзбекистон Республикасида банк акцияларини олишга рухсатнома берилганлиги тўғрисидаги ёзма тасдиқномаси, агар буни ушбу мамлакатлар қонун ҳужжатлари талаб этса.
72. Ҳал қилувчи эгаликка бевосита ёки билвосита эгалик қилувчи, шу жумладан охирги бенефициар мулкдор банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига номувофиқ бўлган ҳолларда Марказий банк уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Қонунининг 25-моддасида назарда тутилган чоралар ва санкцияарни қўллашга ҳақли.
73. Ушбу бобнинг талаблари ариза берувчи томонидан банкни ташкил этишга доир дастлабки рухсатномани бериш учун ҳужжатлар тақдим этилган пайтда муассисларни баҳолашга нисбатан ҳам татбиқ этилади.
3-боб. Банк томонидан ўз акцияларини сотиб олиш учун марказий банкнинг дастлабки рухсатномасини бериш тартиби
74. Банк ўз акцияларини сотиб олиш учун Марказий банкнинг дастлабки рухсатномасини олиши шарт. Банк томонидан сотиб олинадиган ўз акцияларининг суммаси банк устав капиталининг 10 фоизидан ошиши мумкин эмас.
75. Банк томонидан ўз акцияларини сотиб олишга доир Марказий банкнинг дастлабки рухсатномасини олиш учун ариза берувчи Марказий банкка:
банкнинг кузатув кенгаши раиси томонидан имзоланган, ушбу Низомнинг 10-иловасига мувофиқ шаклдаги банк томонидан ўз акцияларини сотиб олишга доир дастлабки рухсатномани бериш тўғрисидаги аризани;
ўз акцияларини сотиб олиш сабабларини кўрсатган ҳолда банк акциядорлари умумий йиғилишининг қарорини тақдим этади.
5) банкнинг тугатиш комиссияси аъзолари, шу жумладан раиси.
Ўз лавозим мажбуриятларидан келиб чиқиб, мазкур банднинг 1 — 5-кичик бандларида келтирилган шахсларга тенглаштирилган ёки мазкур банднинг 3-кичик бандида кўрсатилган таркибий бўлинмалар фаолиятини мувофиқлаштириб борувчи шахслар ҳам Марказий банк билан келишиб олиниши лозим. Бунда ушбу шахсларга нисбатан вазифалари мазкур шахсларнинг вазифаларига тенгаштирилган раҳбарлар учун ёки фаолиятини мувофиқлаштириб борувчи таркибий бўлинма раҳбарлари учун мазкур низом билан белгиланган талаблар қўлланилади.
78. Банк раҳбарликка номзодни (бундан буён матнда номзод деб юритилади) мазкур Низом талабларига мувофиқлигини дастлабки баҳолаш учун жавобгардир. Бунда банк номзоднинг ишчанлик обрўси, тажрибаси, билим ва кўникмалари, мустақил мулоҳаза юритиши, вақтининг етарлилиги ва жамоавий яроқлилигини мазкур Низом ва банкнинг ички талабларига мувофиқлигини, шунингдек номзод томонидан баҳолаш учун тақдим этилган маълумотларнинг ҳаққонийлигини текширади.
79. Мазкур Низомнинг 78-бандида назарда тутилган баҳолаш, банк томонидан номзодни сайлаш ёки тайинлаш тўғрисидаги қарор қабул қилинишидан олдин амалга оширилади.
80. Мазкур Низомнинг 78-бандига асосан банк томонидан ўтказилган баҳолаш натижаларига кўра номзод мазкур Низом талабларига жавоб бермаслигини кўрсатган тақдирда, у раҳбар сифатида сайланмаслиги ёки тайинланмаслиги лозим.
81. Банк доимий равишда раҳбар ходимларнинг мазкур Низом талабларига мувофиқлигини қайта баҳолаб бориши лозим.
82. Агарда банк томонидан мазкур Низомнинг 81-бандига мувофиқ амалга оширилган қайта баҳолаш натижалари раҳбар мазкур Низом талабларига эндиликда мувофиқ эмаслигини кўрсатган тақдирда, банк номувофиқлик аниқланган кундан эътиборан 3 иш куни ичида Марказий банкни бу ҳақда ёзма хабардор қилади ва юзага келган ҳолатни яхшилаш учун энг камида қуйидагиларни ўз ичига олган чораларни кўради:
тенг даражадаги раҳбарлар ўртасида мажбуриятларни қайта тақсимлаш;
84. Раҳбарнинг мазкур Низом талабларига мувофиқлилигига таъсир кўрсатувчи янги ҳолатлар мавжуд бўлмаганда, қуйидагиларни қайта келишиб олиш талаб этилмайди:
Агар муҳим аҳамиятга эга ходимларни объектив сабабларга кўра олдиндан келишиб олишнинг имкони бўлмаса, банк унинг лавозимга тайинланган кундан бошлаб 30 иш куни ичида Марказий банкка кейинги келишиб олиш тартибидан ўтиш учун ариза юбориши зарур.
86. Банк бошқаруви раиси, унинг ўринбосарлари ва бошқа бошқарув аъзоларининг вазифаларини улар йўқлигида вақтинча бажариш келишиб олиш тартибидан ўтган раис ўринбосарлари ёки бошқарув аъзолари зиммаларига юкланади.
87. Номзод банкни самарали ва тадбирли бошқариши учун мазкур Низом талаблари билан белгиланган ишчанлик обрўси, тажриба, билим ва кўникмалар, мустақил мулоҳаза юритиш, вақтининг етарлилиги мезонларига мувофиқ бўлиши лозим.
Банкнинг кузатув кенгаши ва бошқаруви аъзолари мазкур бандда келтирилган мезонларга қўшимча равишда, жамоавий яроқлилик мезонига ҳам мос бўлишлари лозим.
88. Марказий банк номзоднинг алоҳида баҳолашни амалга оширади ва уни мазкур Низом талабларига мувофиқлигини жумладан асослантирилган мулоҳазадан фойдаланган ҳолда аниқлайди.
89. Номзод эгаллаган лавозимидан, шунингдек банкнинг тизимли аҳамиятга моликлиги, хусусияти, кўлами, фаолияти мураккаблилигидан қатъий назар бенуқсон ишчанлик обрўсига эга бўлиши лозим.
расмий маълумотларда номзоднинг профессионаллигини, виждонлилигини, тартиблилигини ва бошқа сифатларини тасдиқловчи, номзод қонун ҳужжатлар асосида иш юритиши ва банкни хатарга ва унга нисбатан ишончнинг йўқотилишига олиб келувчи ҳаракатлари қилмайди деб ҳисоблашга асос бўлувчи бенуқсон ишчанлик обрўсининг мавжудлиги;
номзодда иқтисодиёт соҳасида, бошқарув тартибига қарши жиноятлар ёхуд жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни ва оммавий қирғин қуролларини тарқатишни молиялаштириш билан боғлиқ жиноятлар учун тугалланмаган ёки олиб ташланмаган судланганликнинг мавжуд эмаслиги;
номзод юридик шахснинг лицензияси чақириб олиниши ва (ёки) унда вақтинчалик бошқарув режими жорий қилинишига, шунингдек ўзи масъул бўлган фаолият йўналишларида молиявий ва (ёки) маъмурий муаммолари юзага келишига олиб келган ҳаракатлар учун масъул эканлигини тасдиқловчи далилларнинг мавжуд эмаслиги;
Марказий банк талабига кўра номзоднинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш ёки уни эгаллаб турган лавозимидан четлатиш ҳолатларининг мавжуд эмаслиги;
молиявий фирибгарлик ёки солиқларни тўлашдан бўйин товлаш ҳолатларининг мавжуд эмаслиги;
номзоднинг Ўзбекистон Республикаси ёки чет давлатлар молиявий секторни назорат қилувчи органлари билан очиқ ва шаффоф бўлмаганлиги, ёлғон маълумот тақдим этганлиги, ҳамкорлик қилишдан бош тортганлиги ҳолатларини тасдиқловчи далилларнинг мавжуд эмаслиги;
Марказий банкнинг ёки чет давлат ваколатли органининг номзодни раҳбар лавозимига келишилишига (тайинланиши, тасдиқланиши) унинг ишчанлик обрўси номувофиқлиги сабабли рад этганлигининг мавжуд эмаслиги;
Марказий банк ёки чет давлат ваколатли органи томонидан номзоднинг раҳбарлик лавозимига келишилганлиги (тайинланганлиги, тасдиқланланлиги) чақириб олинганлиги ҳолати мавжуд эмаслиги;
Марказий банк ёки чет давлат ваколатли органи томонидан лавозимига киришишидан олдин келишиб олиниши (тайинланиши, тасдиқланиши) талаб қилинадиган номзоднинг раҳбар лавозимига, олдиндан келишиб олинмасдан (тайинланмасдан, тасдиқланмасдан) киришганлиги ҳолатининг мавжуд эмаслиги;
номзод ушбу юридик шахсда ёки унинг алоҳида бўлинмаларида раҳбар сифатида, шахсий ёки гуруҳ манфаатларини кўзлаб, мазкур юридик шахс ёки унинг алоҳида бўлинмасига зарар келтирадиган қарорлар қабул қилганини ёки қарор қабул қилишда иштирок этганини тасдиқловчи далиллар мавжуд эмаслиги;
номзодга нисбатан олиб борилаётган суриштирув, дастлабки тергов, суд жараёнининг мавжуд эмаслиги;
номзод ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги оқибатида ўзи ҳозирда ёки олдин ижро органи, кузатув кенгаши аъзоси бўлган ёки ҳал қилувчи эгаси (акционери) бўлган ёхуд бошқа усулда назорат қилган ёки қилаётган юридик шахсни банкротлик ва мажбурий ликвидация шароитига олиб келганлигини тасдиқловчи далилларнинг мавжуд эмаслиги;
номзод раҳбар бўлиб ишлаётган (ишлаган) юридик шахс ёки унинг алоҳида бўлинмасининг ташқи ёхуд бошқа объектив омиллар билан асосланмаган салбий молиявий кўрсаткичларга эгалигини (эга бўлганлигини) тасдиқловчи далилларнинг мавжуд эмаслиги;
номзод ҳозирда ёки олдин ижро органи, кузатув кенгаши аъзоси бўлган ёки ҳал қилувчи эгаси (акционери) бўлган ёхуд бошқа усулда назорат қилган ёки қилаётган юридик шахга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ёки чет давлат молиявий сектор назорат органи томонидан қўпол ва жиддий қоидабузарликлар учун қўлланилган чора ва санкцияларнинг мавжуд эмаслиги;
ички ва ташқи аудитнинг номзодга нисбатан мазкур Низомнинг 77-бандида келтирилган, аввалги раҳбарлик лавозимларида номувофиқ фаолият юритганлиги тўғрисида ҳужжатларининг мавжуд эмаслиги;
номзодга нисбатан қўлланилган интизомий чоралар ёки индивидуал чора ва санкцияларнинг мавжуд эмаслиги;
номзод келишилган тақдирда банкнинг имиджи ва обрўсига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган бошқа омилларнинг мавжуд эмаслиги.
91. Номзоднинг малака, билим ва кўникмалари банкнинг тизимли аҳамиятга моликлиги, хусусияти, кўлами ва фаолияти мураккаблиги ҳамда унинг зиммасига юкланадиган мажбуриятларини инобатга олган ҳолда баҳоланади.
банкнинг географик жойлашуви, филиаллар ва бошқа алоҳида бўлинмалари тармоғи;
банк фаолиятини сўнгги уч йил ичида Марказий банк томонидан ўтказилган текшириш ва баҳолаш натижалари;
банкнинг молиявий воситалари, шартномалари ва маҳсулотлариниг хусусияти ва мураккаблиги.
93. Номзод билим ва кўникмаларга нисбатан ўрнатилган мезонларга мувофиқлигини тасдиқлаш учун банкнинг тизимли аҳамиятга моликлигига, хусусиятига, масштабига ва мураккаблигига, шунингдек, унинг зиммасига юклатилган мажбуриятларга мувофиқ келувчи билимга эгалигини намоён этиши ва камида қуйидаги олий маълумотга эга бўлиши лозим:
кузатув кенгаши аъзолари, шунингдек, унинг раиси учун — молия-иқтисод ёки юридик, шунингдек, банкнинг асосий йўналиши ва хусусиятидан келиб чиқиб, ахборот технологиялари ва бошқа мутахассисликлар;
банк бошқаруви аъзолари, шунингдек, унинг раиси ва ўринбосарлари учун — молия-иқтисод ёки юридик ёки ахборот технологиялари йўналиши, бунда бошқарув аъзоларининг кўпчилиги молия-иқтисод йўналиши бўйича олий маълумотга эга бўлиши лозим;
муҳим аҳамиятга эга ҳодимлари, банкнинг тугатиш комиссияси аъзоси ёки вақтинчалик бошқарувчиси учун — молия-иқтисод йўналиши ҳамда банкнинг асосий йўналиши ва хусусиятидан келиб чиқиб бошқа мутахассисликлар.
94. Малакага нисбатан ўрнатилган мезонларга мувофиқлигини тасдиқлаш учун, номзод сўнгги 10 йилда банкнинг тизимли аҳамиятга моликлиги, хусусияти, кўлами ва мураккаблиги, шунингдек, унинг зиммасига юклатилган мажбуриятларга мувофиқ келувчи тажрибага эга бўлиши лозим. Бунда номзоднинг аввалги иш жойидаги мажбурияти ва унинг давомийлиги, уни иш билан таъминлаган ташкилотнинг кўлами, қўл остидаги ҳодимлари, амалга оширилган фаолиятнинг ҳусусияти ва мураккаблиги қуйидагича ҳисобланади:
банк кузатув кенгаши аъзолари, шунингдек, унинг раиси учун — камида 5 йил иш тажрибасига, шу жумладан, камида 3 йиллик раҳбарлик лавозимларида ва (ёки) ҳуқуқ, ахборот технологиялари ва молия-иқтисод фанлари бўйича академик тажрибага эга бўлиши;
банк бошқаруви раиси учун — банк ва (ёки) молия тизимида камида 10 йиллик иш тажрибасига, шу жумладан камида 5 йиллик раҳбарлик лавозимларида иш тажрибасига эга бўлиши;
банк бошқаруви аъзолари учун — банк ва (ёки) молия тизимида камида 5 йиллик иш тажрибасига, шу жумладан камида 3 йиллик раҳбарлик лавозимларида иш тажрибасига эга бўлиши;
банкнинг муҳим аҳамиятга эга ҳодимлари учун, бош бухгалтер бундан мустасно — банк ва (ёки) молия тизимида камида 5 йиллик иш тажрибасига, шу жумладан, номзод тавсия этилаётган ташкилий тузилмада камида 3 йиллик раҳбарлик лавозимларида иш тажрибасига эга бўлиши;
бош бухгалтер учун — буҳгалтерия ҳисоби ва (ёки) молиявий ҳисоботи тузиш соҳасида камида 5 йиллик иш тажрибасига, шу жумладан банкнинг буҳгалтерия ҳисоби ва (ёки) молиявий ҳисоботини тузиш учун масъул бўлган ташкилий тузилмаси раҳбарлик ёки унинг ўринбосари лавозимида камида 3 йиллик иш тажрибасига ва (ёки) кредит ташкилотларини аудиторлик текширувидан ўтказувчи ташкилотларда аудитор сифатидаги иш тажрибасига эга бўлиши;
банкнинг тугатиш комиссиязи аъзоси ёки вақтинчалик бошқарувчиси учун — банк ва (ёки) молия тизимида камида 10 йиллик иш тажрибасига, шу жумладан камида 5 йиллик раҳбарлик лавозимларида иш тажрибасига эга бўлиши.
Малакага нисбатан ўрнатилган талаб мақсадларида раҳбарлик лавозими деганда, ўзига юклатилган мажбуриятларга асосан, бир вақтнинг ўзида белгиланган миқдордаги ҳодимларини ва жараёнини бошқариш учун масъул шахснинг фаолияти тушунилади.
Бунда, хавфсизликни таъминлаш ва хўжалик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ масалаларни мувофиқлаштириш ишлари иш тажрибаси сифатида инобатга олинмайди.
95. Банк кузатуви кенгаши ва бошқаруви аъзолигига тавсия этилаётган номзодлар банк фаолиятини ва банк дучор бўлиши мумкин бўлган таваккалчиликларни яхши тушунишини намоён этиши лозим. Бунда номзоднинг бошқа банк кузатув кенгаши ва бошқаруви аъзолари билан жамоавий масъул бўлган соҳалар бўйича билимлари инобатга олинади, бундан якка тартибда масъул бўлган соҳалари мустасно.
96. Банкнинг кузатув кенгаши, бошқаруви аъзолари ва муҳим аҳамиятга эга ҳодимлари ўз мажбуриятларини амалга оширишда асосланган, объектив ва мустақил қарорлар қабул қилиш имкониятига эга бўлишлари керак.
97. Номзод мулоҳазаларининг мустақиллигини баҳолашда қуйидаги ҳақиқий ёки потенциал манфаатлар тўқнашувининг мавжудлигига ва унинг даражасига эътибор қаратилади:
а) шахсий манфаатлар тўқнашуви. Номзод кузатув кенгаши ёки бошқаруви аъзолари, муҳим аҳамиятга эга ҳодимлар ёки ҳал қилувчи эгаликка эга бўлган акциядорнинг яқин қариндоши ёки улар билан яқин алоқаларга эга бўлса;
б) касбий манфаатлар тўқнашуви. Номзод ёки унинг яқин қариндошлари охирги 2 йил давомида мазкур низомнинг 77-банди 1 — 4-кичик бандларида кўрсатилган раҳбарлик лавозимларини рақобатчи банкларда ёки банк ёки унинг исталган рақобатчиси билан сезиларли тижорат алоқалари мавжуд бўлган ташкилотларда тенглаштирилган лавозимларни эгаллаган ёки эгаллаб турган бўлса;
98. Номзод ўз мажбуриятларини бажариши, шу жумладан банк фаолиятини, унинг асосий таваккалчиликларини ва уларни бошқариш стратегияларини ҳамда бизнес стратегияларини тушуниши учун етарли миқдордаги вақтга эга бўлиши лозим.
номзод кузатув кенгаши ёки ижро этувчи органи аъзоси, вақтинчалик бошқарувчи ёки тугатиш комиссияси аъзоси ҳисобланган ташкилотларнинг ҳажми, ҳусусияти, масштаби, фаолиятининг муракабблиги ва географик жойлашуви;
номзод кузатув кенгаши аъзоси сифатида сайланган ташкилотларда ўтказиладиган кузатув кенгаши йиғилишлари ва акциядорлар умумий йиғилишларининг сони;
нотижорат ёки бир гуруҳга мансуб бўлган ташкилотларнинг кузатув кенгашлари таркибидаги аъзолиги;
номзоднинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ёки унинг ташқарисидаги бошқа касбий ёки сиёсий мажбуриятлари;
номзоднинг мажбурий тусдаги касбни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курслардаги иштироки.
100. Номзод бир вақтнинг ўзида молиявий ёки номолиявий ташкилотларнинг мазкур Низомнинг 77-бандида кўрсатилган ёки уларга тенглаштирилган раҳбарлик лавозимларининг бир нечтасини эгаллаши, ҳар бир ташкилотнинг ҳажми, ҳусусияти, масштаби ва фаолиятининг мураккаблиги ҳамда сиёсий ёки касбий мажбуриятларнинг мураккаблиги ва ҳусусиятидан келиб чиқиб сиёсий ёки касбий мажбуриятларини бажариши мумкин. Агар номзод мазкур Низомнинг 77-банди 2 — 5-кичик бандларида келтирилган ёки унга тенглаштирилган молиявий ёки номолиявий ташкилотларда раҳбарлик лавозимларидан бирини эгаллаб турган ёки бошқа касбий ёки сиёсий мажбуриятларни бажараёт бўлса, бунда номзод бир вақтнинг ўзида тўртдан ортиқ ташкилотларнинг кузатув кенгаши аъзоси ёки иккидан ортиқ ташкилотларнинг ижро этувчи органи бўлиши мумкин эмас.
101. Номзод бир вақтнинг ўзида икки ёки ундан ортиқ банкнинг кузатув кенгаши аъзоси бўлиши мумкин эмас, бундан мазкур банклар бир банк гуруҳига тегишли бўлган ҳоллар мустасно.
102. Банкнинг кузатув кенгаши ёки бошқаруви аъзосининг ишчанлик обрўси, тажриба, билим ва кўникмалари, мулоҳазаларнинг мустақиллиги ва индивидуал даражадаги вақтининг етарлилигини баҳолаш билан бир пайтда унинг жамоавий яроқлилиги ҳам баҳоланади.
104. Банк кузатуви кенгаши ва бошқаруви аъзоларининг тажриба, билим ва кўникмалари банкни самарали ва тадбирли бошқариш учун қуйидагиларни жамоавий равишда қамраб олиши лозим:
банк фаолиятининг асосий йўналишлари ва уларга боғлиқ бўлган таваккалчиликларни;
молиявий бозорларни, жумладан пул бозори ва қимматли қоғозларни;
бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини;
банк асосий таваккалчилик турларини аниқлаш, баҳолаш, мониторинг қилиш, назорат қилиш ва юмшатишни ўз ичига олувчи таваккалчиликларни бошқаришни;
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролининг тарқатилишини молиялаштиришга қарши курашишни;
ички аудитни;
ахборот технологиялари ва хавфсизликни;
Ўзбекистон Республикасининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини;
стратегик режалаштириш қобилиятини, шунингдек банкнинг бизнес-режаси ва бизнес-стратегиясини тушуниш ва уларни амалга оширишни;
105. Кузатув кенгаши аъзоларининг кўпчилиги банкка алоқадор шахслар бўлмаслиги керак, бундан уларнинг кузатув кенгашидаги аъзолиги мустасно. Агар кузатув кенгаши аъзолигига тавсия этилган номзод охирги 2 йил давомида Ўзбекистон Республикаси «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Қонунининг 24-моддаси иккинчи қисмида кўрсатилган шахслардан бири бўлган бўлса, мазкур шахс ушбу талабга мувофиқ эмас деб ҳисобланади.
106. Банк кузатув кенгашининг камида бир нафар ва бошқарувининг камида икки нафар аъзоси давлат тилини билишлари лозим.
3-боб. Номзодни келишиб олиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар
107. Банк номзодни келишиб олиш учун Марказий банкка қуйидагиларни тақдим этади:
1) банк бошқаруви раиси томонидан имзоланган ариза;
2) банк масъул органининг номзодни тайинлаш ёки сайлаш тўғрисида қарор қабул қилган йиғилиши баёнидан кўчирма;
3) номзоднинг ҳуқуқи, мажбурияти ва масъулияти батафсил кўрсатилган ва уларни белгиловчи банк кузатув кенгаши томонидан тасдиқланган ҳужжатдан кўчирма, бундан кузатув кенгаши аъзолари мустасно;
4) номзод мазкур Низом талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги банкнинг баҳолаш натижалари;
5) мазкур Низомнинг 11-иловасига мувофиқ номзод томонидан тўлдирилган анкета;
6) мазкур Низомнинг 12-иловасига мувофиқ тўлдирилган номзоднинг объективка-маълумотномаси;
7) номзоднинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси;
8) номзоднинг тажрибасига қўйилган талабларга мувофиқлигини аниқлаш учун унинг меҳнат тажрибасини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси;
9) мазкур Низомда назарда тутилган таълим олганлиги тўғрисидаги маълумотининг мавжудлигини, таълим олаётганлигини ва (ёки) сўнгги уч йил ичида малакасини оширганлигини (агар мавжуд бўлса) тасдиқловчи ҳужжат нусхаси;
10) номзод доимий яшаш жойига эга бўлган, 90 кундан ортиқ яшаган ёки яшаётган барча давлатларнинг масъул органлари томонидан сўнги 90 кун ичида берилган номзоднинг судланмаганлиги тўғрисидаги маълумотнома;
11) давлат бюджети олдидаги қарздорликнинг йўқлиги ёки мавжудлиги тўғрисидаги маълумотнома.
сўнгги 5 йил давомида бошқа банкларнинг ҳал қилувчи эгаликка эга акциядори ёки ишчиси сифатидаги муносабатлари тўғрисида;
банкнинг кўчмас мулкига, агар тугатиш жараёнида мазкур мулкни баҳолаш, тасарруф этиш ёки бошқариш кўзда тутилган бўлса, рақобатчи бўлган мулкка эгалик қилиши тўғрисида;
тугатиш жараёнида банк тугатувчиси ёки махсус бошқарувчи вазифасини ҳолис бажариш учун тўсқинлик қилувчи ҳар қандай молиявий ва ишбилармонлик манфаатлари ёки ҳолатлари тўғрисида;
2) ўзининг шахсий манфаатлари ва Марказий банк билан муносабатлари натижасида манфаатлар тўқнашувининг мавжуд эмаслиги, агар тўқнашув мавжуд бўлса ушбу тўқнашув тўғрисидаги маълумот.
109. Банк мазкур Низомнинг 107-бандида кўрсатилган ҳужжатларнинг нусхасини номзодни баҳолаш учун масъул бўлган органнинг имзоси билан тасдиқлайди.
110. Тақдим этилган ҳужжатларда камчиликлар мавжуд бўлган ва (ёки) тўлиқ бўлмаган ҳужжатлар тўплами тақдим этилган ҳолларда Марказий банк мазкур ҳужжатлар тақдим этилган кундан эътиборан 10 иш куни ичида банкка бартараф этилиши лозим бўлган камчиликлар ва (ёки) тақдим этилиши лозим бўлган ҳужжатлар рўйхати тўғрисида хабарнома юборади.
112. Ҳужжатлар тўплами белгиланган тартибда тасдиқланиб, тўлиқ равишда Марказий банкка тақдим этилган кундан эътиборан 30 кун ичида номзодни келишиб олиш тўғрисидаги қарор қабул қилинади.
113. Тақдим этилган ҳужжатлар номзодни келишиб олиш тўғрисидаги қарор қабул қилиш учун етарли бўлмаса, Марказий банк банкдан қўшимча ҳужжатларни сўраб олишга, вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда бошқа юридик шахслар билан номзоднинг фаолияти юзасидан маслаҳатлашишга ҳақли.
Банк қўшимча сўралган ҳужжатларни 20 кундан ошмаган муддатда, норезидентлар билан боғлиқ ҳолатда эса 30 кундан ошмаган муддатда Марказий банкка тақдим этиши лозим. Бунда номзодни келишиб олиш муддати тўхтатиб турилади.
114. Номзоднинг ўз мажбуриятларини амалга ошириши учун зарур бўлган банк фаолияти соҳасидаги амалий ва назарий билимлари даражасини, шунингдек банк фаолиятини ва у дучор бўлиши мумкин бўлган таваккалчиликларни тушуниш даражасини баҳолаш мақсадида Марказий банк номзод билан суҳбат ўтказишга ҳақли.
115. Марказий банк номзод билан суҳбат ўтказилиши ва уни ўтказиш санаси тўғрисида банкни хабардор қилади. Банк номзоднинг суҳбатдан ўтказиш учун белгиланган кунда ва вақтда Марказий банкда ҳозир бўлишини таъминлайди.
116. Номзод билан суҳбат шахсни тасдиқловчи ҳужжатга мувофиқ номзоднинг шахси аниқланганидан сўнг, Марказий банк томонидан номзод шахсан иштирок этган ҳолда амалга оширилади.
номзодга нисбатан қўзғатилган жиноят иши мавжуд бўлган тақдирда;
Марказий банк томонидан мазкур Низомнинг 113-бандига мувофиқ сўралган қўшимча ҳужжатлар белгиланган муддат ичида тақдим этилмаганда;
номзод белгиланган вақтда суҳбатга келмаса ва унинг суҳбатга келмаслик сабабларини асословчи аризаси мавжуд бўлмаса ёки Марказий банк томонидан аризада келтирилган сабаблар узрли деб топилмаса.
118. Марказий банк тақдим этилган ҳужжатлар, ўтказилган суҳбат натижалари ва (ёки) номзод ҳақидаги Марказий банкда мавжуд бўлган бошқа маълумотларга кўра номзодни келишиб олиш ёки келишиб олишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
119. Номзодни келишиб олиш ёки келишиб олишни рад этиш тўғрисидаги қарор, мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан 3 кун ичида банкка ёзма равишда, шунингдек ахборот коммуникациялар тизими орқали электрон шаклда юборилади.
120. Марказий банк номзодни келишиб олишни рад этиш тўғрисидаги қарорни қуйидаги асосларга кўра қабул қилади:
номзод мазкур Низом билан ўрнатилган бир ёки бир нечта мезонларга ва талабларга мувофиқ бўлмаса;
ёлғон маълумотлар мавжуд бўлган ҳужжатлар тақдим этилса.
121. Номзод малака, билим ва кўникма, мулоҳазанинг мустақиллиги ёки вақтнинг етарлилиги мезонларига номувофиқ бўлганда, Марказий банк номзодни маълум шартлар асосида келишиб олиш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин. Бундай ҳолатда номзодни келишиб олиш тўғрисидаги қарорда кўрсатилган шартлар бажарилгандан сўнг номзод лавозимига киришишга ҳақли.
122. Объектив сабабларга кўра Марказий банк билан олдиндан келишиб олинмаган ва банкнинг муҳим аҳамиятга эга ҳодими лавозимига тайинланган шахс келишиб олишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақидаги Марказий банкнинг хабарномаси банк томонидан олинган кундан эътиборан 10 иш куни ичида эгаллаб турган лавозимидан озод этилади.
123. Келишиш жараёнидан ўтган раҳбар, ўз фаолиятининг кейинги даврида Марказий банк томонидан мазкур Низом талабларига мувофиқлигини текшириш мақсадида қўшимча суҳбат ўтказиш учун таклиф этилиши мумкин.
124. Банк 5 иш куни ичида Марказий банк билан келишиб олинган номзоднинг ўз мажбуриятларини бажаришга киришганлиги тўғрисида Марказий банкни ёзма равишда хабардор этади. Мазкур талаб тугатиш комиссияси аъзолари ва вақтинчалик бошқарувчиларга нисбатан қўлланилмайди.
125. Банк Марказий банкни 5 иш куни ичида мазкур Низомга мувофиқ раҳбар Марказий банк билан қайта келишиб олиш талаб этилмайдиган бошқа лавозимга ўтказилганлиги тўғрисида ёзма равишда ҳабардор қилади. Хабарнома мазкур ўзгаришларнинг сабабини, шунингдек, масъул орган томонидан тасдиқланган шахсни бошқа лавозимга ўтказиш тўғрисидаги қарордан кўчирмани ўз ичига олиши лозим.
126. Банк 2 иш куни ичида раҳбарни мазкур Низом талабларига эндиликда мувофиқ эмаслиги ҳамда банкни самарали ва тадбирли бошқариш учун унинг фаолиятига таъсир кўрсатувчи маълумотлар мавжудлиги тўғрисида Марказий банкни ёзма равишда хабардор қилади.
127. Кузатув кенгаши аъзосининг ваколати муддатидан олдин тугатилганида, бошқаруви аъзоси ёки бош бухгалтернинг меҳнат шартномаси бекор қилинганида ва (ёки) бошқа лавозимга ўтказилганда, банк сабабларини кўрсатган ҳолда мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир кун ичида Марказий банкни ёзма равишда хабардор қилиши лозим. Муҳим аҳамиятга эга ҳодимлар билан боғлиқ ҳолларда мазкур муддат 5 иш кунини ташкил этади, бундан бош бухгалтер мустасно.
128. Банкнинг ташаббуси билан, меҳнат қонун ҳужжатлари талаблари бузилиши оқибатида молиявий операцияларни амалга оширишда иштирок этувчи бошқа ходимлар билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган ҳолларда, банк сабабларини кўрсатган ҳолда мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан 10 иш куни ичида Марказий банкни ёзма равишда хабардор қилиши лозим. Мазкур Низомда молиявий операцияларни амалда оширишда бевосита иштирок этувчи ҳодимлар деганда, молиявий операцияларни амалга оширишнинг ҳар қандай босқичида жалб этиладиган банкнинг ҳодимлари тушунилади.
129. Банк, бошқарув аъзоси ҳамда муҳим аҳамиятга эга ҳодимларнинг бошқа лавозимга ўтказилиши ва (ёки) улар билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилиниши натижасида бўшаб қолган лавозимларга мазкур Низом талабларига мувофиқ келувчи номзодларни 30 кун ичида Марказий банкка келишиб олиш учун тақдим этиши лозим. Мазкур тартиб кузатув кенгаши аъзоларига қуйидаги ҳолларда тадбиқ этилади:
уларнинг сони банк Уставида белгиланган миқордан 75 фоиз ёки ундан камини ташкил этса ва (ёки) банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ўрнатилган энг минимал талабдан камроқни ташкил этса;
IV БЎЛИМ. БАНКЛАРНИНГ ФИЛИАЛЛАРИ, ВАКОЛАТХОНАЛАРИ ВА АЛОҲИДА БЎЛИНМАЛАРИ
1-боб. Банк филиалларини ташкил этиш ва ёпиш тартиби
130. Банклар Марказий банкнинг рухсати билан Ўзбекистон Республикасида филиаллар ташкил этиши мумкин. Банкларнинг филиаллари банкнинг кузатув кенгаши қарорига мувофиқ ташкил қилинади ёки ёпилади ва филиал тўғрисидаги низом ва банкка берилган лицензия асосида фаолият юритади.
132. Банк томонидан филиални ташкил этишга доир рухсатнома олиш ва уни рўйхатдан ўтказиш учун Марказий банкка мазкур Низомнинг 13-иловасига мувофиқ ариза топширилади. Аризага илова қилинувчи ҳужжатларнинг рўйхати, шунингдек уларни кўриб чиқиш тартиби Ўзбекистон Республикаси «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Қонунининг 29-моддасида мувофиқ амалга оширилади.
133. Филиалга банк мол-мулки бириктирилади ва «филиал» сўзи қўшимча қилинган ҳолда банкнинг номи билан тўлиқ мос бўлган номга эга бўлади.
134. Филиал раҳбари банк уставига мувофиқ ваколатли бошқарув органи томонидан тайинланади ва белгиланган тартибда берилган ишончномага асосан фаолият юритади. Ишончномада филал раҳбарининг ваколатлари рўйхати кўрсатилиши лозим.
135. Банк филиалининг жойлашган ери (почта манзили) ёки номи ўзгариши ҳақидаги тегишли қарор қабул қилингандан сўнг 10 кун муддатда Марказий банкка қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда банк филиалининг жойлашган ери (почта манзили) ёки номини ўзгартириш учун аризани тақдим этади:
банк филиали жойлашган ери (янги манзилни кўрсатган ҳолда) ёки номини ўзгартириш ҳақидаги банк кузатув кенгаши қарорининг баённомаси;
филиал жойлашган ердаги Марказий банк ҳудудий бош бошқармасининг банк филиалининг янги биноси, унинг муҳофаза қилиниши, ускуналар, ташкилий-техник воситалар билан жиҳозланиши ва дастурий таъминоти Марказий банк талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси (банк филиали номининг ўзгариши бундан мустасно);
филиаллар манзилининг ўзгариши омонатчиларга таъсир этиши эҳтимоли тўғрисида ахборот, шунингдек ушбу ўзгариш натижасида банк стратегиясининг исталган кўзда тутилган ўзгаришлари тўғрисида ахборот.
банк филиалининг биноси, унинг муҳофаза қилиниши, ускуналар, ташкилий-техник воситалар билан жиҳозланиши ва дастурий таъминоти Марказий банк талабларига номувофиқ бўлганда;
филиал жойлашган ерининг ўзгариши натижасида омонатчилар ва кредиторлар маблағларининг сақланишига таҳдид мавжудлигини кўрсатувчи асослар бўлганда;
137. Банк томонидан филиални ёпиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, банк мижозларни филиал ёпилишидан 15 кун олдин хабардор қилиши ва уларнинг олдидаги мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш чораларини кўриши ёки бу мажбуриятларни мижоз билан келишилган ҳолда бошқа филиалга ўтказиши шарт.
138. Банк филиални ёпиш тўғрисида қарор қабул қилинган санадан эътиборан 2 иш куни ичида Марказий банкка қуйидагиларни тақдим қилади:
филиалнинг ёпилиш сабаблари ва муддатлари кўрсатилган хабарнома;
банк кузатув кенгашининг филиални ёпиш тўғрисидаги қарори;
балансдан ташқари ҳисобварақлар бўйича тугатиш (ноль) баланси;
банк филиалининг ҳужжатлари ва йиғмажилдлари йўқ қилиш учун ажратилганлиги тўғрисидаги далолатнома;
ҳужжатларнинг архивга сақланиш учун топшириш-қабул қилиш тўғрисидаги далолатнома;
банк филиалининг муҳрлари ва штампларининг йўқ қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
банкнинг расмий веб-сайтида қўйилган филиалнинг ёпилиши ҳақидаги эълон нухаси.
140. Банк филиали тўғрисидаги маълумотлар банк уставида акс эттирилган бўлиши лозим. Банк филиали ташкил этилгандан ёки ёпилганидан сўнг, бўлиб ўтадиган акциядорларнинг умумий йиғилишида банкнинг уставига киритиладиган тегишли ўзгартириш ва қўшимчаларни тасдиқлаши зарур.
2-боб. Банкнинг чет элдаги шуъба банклари, филиаллари ва ваколатхоналари
141. Банклар Марказий банкнинг рухсатномаси билан Ўзбекистон Республикаси «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Қонунининг 31-моддасида белгиланган ҳолларда чет элда шуъба банклар очиши ва филиаллар ташкил этиши, банкларнинг капиталида иштирок этиши, шу жумладан чет эл банкларини ташкил этишда иштирок этиши мумкин.
142. Чет элда шуъба банкини очиш, филиални ташкил этиш, банкларнинг капиталида иштирок этиш, шу жумладан чет эл банкларини ташкил этишда иштирок этиш учун банк Марказий банкка ушбу Низомнинг 14-иловасига мувофиқ аризани қуйидагиларни илова қилган ҳолда тақдим этади:
банк кузатув кенгашининг чет элда шуъба банкини очиш, филиални ташкил этиш, банкларнинг капиталида иштирок этиш, шу жумладан чет эл банкларини ташкил этишда иштирок этиш тўғрисидаги қарори;
чет элда шуъба банкини очиш, филиални ташкил этиш, банкларнинг капиталида иштирок этиш, шу жумладан чет эл банкларини ташкил этишда иштирок этишнинг иқтисодий асосланиши;
144. Марказий банк банк томонидан мазкур Низомнинг 141-бандида белгиланган талабларга риоя қилинмаган, шунингдек Марказий банк томонидан қуйидагилар аниқланган тақдирда чет элда шуъба банкини очиш, филиални ташкил этиш, банкларнинг капиталида иштирок этиш, шу жумладан чет эл банкларини ташкил этишда иштирок этишни рад этиши мумкин:
қабул қилаётган давлатда банк назорати етарлича ва самарали, шу жумладан консолидациялашган асосда таъминланмаганлиги;
қабул қилаётган давлатнинг назорат қилувчи органлари билан самарали ҳамкорлик қилиш имконияти, шу жумладан ахборот алмашиш бўйича имконияти мавжуд эмаслиги.
145. Банкнинг чет элдаги шуъба банки ёки филиалининг раҳбари, жойлашган манзили ўзгарган тақдирда, банк Марказий банкни банкнинг бошқарув органи томонидан тегишли қарори қабул қилинган кундан бошлаб 5 иш куни давомида ёзма равишда хабардор қилади.
146. Банкнинг шўъба банклари ҳамда ваколатхоналари улар очиладиган ва (ёки) ташкил этиладиган мамлакат қонун ҳужжатларига мувофиқ очилади ва (ёки) филиаллари ташкил этилади.
147. Банк томонидан чет элда ваколатхона очиш, шуъба банкни, ваколатхонани ёки филиални ёпиш, шунингдек чет эл банки акцияларини сотиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, банк бундай қарор қабул қилинган санадан эътиборан 30 кун ичида Марказий банкни хабардор қилиши ва ушбу қарор банкнинг молиявий барқарорлигига қандай таъсир кўрсатиши тўғрисида ахборот тақдим этиши шарт.
3-боб. Банкларнинг бошқа бўлинмалари
148. Банк мижозларга тезкор хизмат кўрсатиш мақсадида Ўзбекистон Республикасида банк хизматлари офисларини ташкил қилишга ҳақли.
149. Банк хизматлари офиси банк ёки банк филиали биносидан ташқарисида жойлашган банкнинг таркибий бўлинмаси ҳисобланади ва банк ёки унинг филали билан ягона бўлган банк (филиал) баланси ва кодига эга бўлади.
150. Банк хизматлари офиси «минибанк», «чакана хизматлар маркази», «банк хизматлари маркази» ва бошқа сўз ва сўз бирикмалари қўлланилган ҳолда турли хил номланиши мумкин.
151. Банк хизматлари офисларида, қоидага тариқасида, банк ҳисобварақларини очиш, омонатлар (депозитлар)га пул маблағларини жалб қилиш, тўловлар ва халқаро пул ўтказмаларини амалга ошириш, валюта айирбошлаш, истеъмол кредити ва микроқарзларни бериш каби асосий молиявий операциялар (банк хизматлари) кўсатилади.
152. Банк хизматлари офисларида мазкур Низомнинг 151-бандида кўрсатилган молиявий операциялардан ташқари, улар жойлашган ҳудуд аҳолисининг эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда банк лицензияси доирасида қўшимча равишда бошқа операциялар ҳам кўрсатилиши мумкин.
157. Банк хизматлари офисини ҳисобга қўйиш учун банк уни ташкил қилиш тўғрисидаги банк бошқаруви қарори қабул қилинган кундан бошлаб 10 кун давомида Марказий банкка, ушбу қарор нусхасини ва банк хизматлари офиси тўғрисидаги Низомни, шунингдек ташкил этилаётган банк хизматлари офиси жойлашган ердаги Марказий банкнинг ҳудудий бош бошқармасининг банк хизматлари офисининг биноси, унинг муҳофаза қилиниши, ускуналар, ташкилий-техник воситалар билан жиҳозланиши ва дастурий таъминоти Марказий банк талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси илова қилган ҳолда ёзма хабар юборади.
158. Банклар қуйидаги ҳолларда банк хизматлари офисларини ташкил этишга ҳақли:
банкнинг молиявий ҳолати барқарор бўлганда;
пруденциал талаблар бажарилганда;
банк хизматлари офисининг биноси, унинг муҳофаза қилиниши, ускуналар, ташкилий-техник воситалар билан жиҳозланиши ва дастурий таъминоти Марказий банк талабларига мувофиқ бўлганда.
159. Банк бошқаруви томонидан банк хизматлари офисини ёпиш тўғрисида қарор қабул қилинганда, банк ушбу қарор қабул қилинган кундан бошлаб 5 кун ичида Марказий банкка тугатиш сабаблари ва муддатларини кўрсатган ҳолда ёзма хабарнома юборади. Хабарномага банк хизматлари офисини ёпиш тўғрисидаги тегишли қарордан кўчирма илова қилинади.
160. Банк хизматлари офисини ёпиш тўғрисидаги ахборот унинг тугатилишидан камида 15 кун олдин банкнинг веб-сайтида ёки бошқа оммавий ахборот воситаларида эълон қилиниши лозим.
161. Банк банк хизматлари офиси манзили (шаҳар, туман, кўча номлари ва бошқалар) ўзгарган кундан бошлаб, Марказий банкка ўзгаришлар ҳақидаги хабарномани йўллайди.
162. Банк хизматлари офиси манзилининг ўзгариши унинг жойлашган ери билан боғлиқ бўлган тақдирда, банк Марказий банкка мазкур Низомнинг 157-бандига мувофиқ хабарнома йўллайди.
V БЎЛИМ. УСТАВГА КИРИТИЛГАН ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАРНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ ТАРТИБИ
1-боб. Умумий қоидалар
163. Банк уставига киритиладиган барча ўзгартириш ва қўшимчалар Марказий банкда рўйхатга олиниши лозим.
164. Банк уставига ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қарор акциядорлар умумий йиғилиши томонидан умумий йиғилишда иштирок этувчи овозга эга акциялар эгалари бўлган акциядорларнинг кўпчилик тўртдан уч қисми овоз берган ҳолда қабул қилинади.
Устав капиталини кўпайтириш, шунингдек банк уставига устав капиталини кўпайтириш ва эълон қилинган акциялари сонини камайтириш билан боғлиқ ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритиш масалалари акциядорлари умумий йиғилишининг қарорига ёки банк уставига кўра банк кузатув кенгашининг ваколат доирасига киритилиши мумкин.
Барча оддий акциялар битта акциядорга тегишли бўлган банкда, банк уставига ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритиш тўғрисида қарорлар ушбу акциядор томонидан якка тартибда қабул қилинади ва ёзма шаклда расмийлаштирилиши керак, банкнинг имтиёзли акциялари қонун ҳужжатларига мувофиқ овоз бериш ҳуқуқини олиш ҳоллари бундан мустасно.
165. Уставга киритиладиган ўзгартириш ва (ёки) қўшимчаларни рўйхатдан ўтказиш учун банк тегишли қарор қабул қилинган кундан бошлаб 30 кун мобайнида Марказий банкка қуйидаги ҳужжатларни уч нусхада илова қилган ҳолда ариза тақдим этади:
уставга ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритиш тўғрисидаги банкнинг тегишли ваколатли бошқарув органининг қарори (йиғилиш баённомаси) нусхаси;
банк кузатув кенгаши раиси имзолаган банк уставига киритиладиган ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар матни.
166. Тақдим этилган ҳужжатлар қонун ҳужжатларига ва мазкур Низом талабларига мувофиқ бўлса, Марказий банк банк уставига киритиладиган ўзгартириш ва (ёки) қўшимчаларни рўйхатга олиш масаласини кўриб чиқади, акс ҳолда, ҳужжатлар банкка қайта кўриб чиқиш учун қайтарилади.
Уставга киритилган ўзгартириш ва (ёки) қўшимчаларни кўриб чиқилиш ва рўйхатга олиш 30 кун ичидан амалга оширилади.
167. Банк уставига киритиладиган ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар ҳажми катта бўлиб, улар устав билан ишлашни мураккаблаштирса, Марказий банк ушбу банкдан мазкур Низомнинг 165-бандида кўрсатилган ҳужжатларга қўшимча равишда уч нусхада уставнинг янги таҳририни тақдим этишини талаб қилиш ҳуқуқига эга. Бунда Марказий банк банкнинг янги тахрирдаги уставини рўйхатга олади.
168. Банк уставига киритиладиган ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар улар Марказий банкда рўйхатга олинган санадан бошлаб кучга киради. Рўйхатга олинган банк уставига киритилган ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар унинг ажралмас қисми ҳисобланади.
2-боб. Банк устав капитали миқдорининг кўпайтирилиши билан боғлиқ банк уставига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни рўйхатдан ўтказиш
169. Банк устав капитали миқдорининг ўзгариши устав капитали миқдорининг кўпайтирилиши ёки камайтирилиши шаклларида амалга оширилиши мумкин.
170. Банк устав капитали қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан кўпайтирилиши мумкин.
Қўшимча акциялар фақат банк уставида белгиланган, эълон қилинган акцияларнинг сони доирасида банк томонидан жойлаштирилиши мумкин.
171. Устав капиталини кўпайтириш учун ушбу Низомнинг 164-бандида белгиланган ваколатли бошқарув органи томонидан, зарур ҳолларда банк уставига эълон қилинган акциялар, шу жумладан уларнинг миқдори, номинал қиймати ва турлари ҳақида ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритиш тўғрисида қарор қабул қилинади.
172. Устав капиталининг кўпайтирилиши жойлаштирилган қўшимча акцияларнинг номинал қиймати миқдорида амалга оширилади. Шу билан бирга, банк уставида белгиланган айрим турдаги акцияларнинг сони ушбу турдаги жойлаштирилган қўшимча акциялар сонига камайтирилиши лозим.
173. Банк устав капитали кўпайтирилишини, шунингдек эълон қилинган акциялари тўғрисдаги ўзгартириш ва (ёки) қўшимчаларни рўйхатга олиниши мазкур Низомнинг 165 ва 166-бандларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
3-боб. Банк устав капитали миқдорининг камайтирилиши билан боғлиқ банк уставига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни рўйхатдан ўтказиш
174. Банкнинг устав капитали акцияларнинг номинал қийматини камайтириш ёки акцияларнинг умумий сонини қисқартириш йўли билан, шу жумладан, акцияларнинг бир қисмини кейинчалик бекор қилган ҳолда банк томонидан акцияларни олиш йўли билан камайтирилиши мумкин.
Банкнинг устав капиталини акцияларнинг бир қисмини олиш ва бекор қилиш йўли билан камайтиришга, агар бундай имконият банкнинг уставида назарда тутилган бўлса, йўл қўйилади.
175. Банк устав капитали камайтирилиши натижасида унинг миқдори банк уставидаги тегишли ўзгаришларни рўйхатга олиш санасида, Ўзбекистон Республикасининг «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Қонунда белгиланган устав капиталининг энг кам миқдоридан камайиб кетса, банк устав капитали миқдорини камайтиришига рухсат этилмайди.
176. Устав капиталини камайтириш ҳамда банк уставига тегишли ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қарор акциядорлар умумий йиғилиши томонидан қабул қилинади. Шу билан бирга, қарорда устав капиталининг камайтирилиши сабаблари кўрсатилади ва уни камайтириш тартиби белгиланилади.
Жойлаштирилган акцияларни сотиб олиш йўли билан устав капиталини камайтириш акциядорлар умумий йиғилишининг устав капиталини камайтириш тўғрисидаги қарорида банк томонидан сотиб олинадиган акциялар турлари, сотиб олинадиган ҳар бир турдаги акциялар сони, сотиб олиш нархи, тўлов шакли ва муддати, шунингдек акцияларни харид қилиш муддати белгиланиши лозим.
177. Банк устав капитали камайтирилиши тўғрисдаги ўзгартириш ва (ёки) қўшичаларни рўйхатга олиниши мазкур Низомнинг 165 ва 166-бандларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
4-боб. Банк номини ўзгартириш билан боғлиқ банк уставига киритилган ўзгартиришларни рўйхатдан ўтказиш
178. Банкнинг мўлжалланаётган янги номи ушбу Низомнинг I бўлими 1-боби учинчи параграфи талабларига мувофиқ бўлиши лозим.
179. Банкни қайта номлаш учун акциядорлар умумий йиғилиши томонидан банк номини ўзгартириш ва шу муносабат билан уставга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида қарор қабул қилинади.
180. Банк номини ўзгартириш ва уставга ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги қарор қабул қилинганидан сўнг банк 30 кундан кечиктирмаган муддатда Марказий банкка ушбу Низомнинг 165-бандида кўрсатилган ҳужжатларни тақдим этади.
181. Марказий банк банк уставига банкнинг фирма номи ўзгариши билан боғлиқ киритилган ўзгартиришларни рўйхатдан ўтказиш ҳамда янги ном билан лицензияни қайта расмийлаштириб бериш масаласи юзасидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади.
182. Банк номининг ўзгариши билан боғлиқ банк уставига киритилган ўзгартиришлар рўйхатдан ўтказилгандан сўнг, Марказий банк томонидан Банкларнинг давлат реестрига тегишли ёзувлар киритилади ва янги ном билан лицензия берилади.
184. Банк ўзининг расмий веб-сайтида банк номи ўзгартирилганлиги тўғрисида ахборотни жойлаштириши шарт. Бундай ахборотни жойлаштириш банкнинг янги номи кучга кирган кундан бошлаб 2 иш куни давомида амалга оширилади.
185. Банк номининг ўзгарганлиги тўғрисидаги маълумот Марказий банкнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.
5-боб. Банк жойлашган ерининг (почта манзилининг) ўзгариши билан боғлиқ банк уставига киритилган ўзгартиришларни рўйхатдан ўтказиш
186. Банк жойлашган ерининг (почта манзилининг) ўзгариши лицензияни қайта расмийлаштиришни талаб этади.
187. Банк жойлашган ери (почта манзили) ўзгарганлиги муносабати билан банк уставига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги ваколатли бошқарув органининг қарори қабул қилинган кундан бошлаб 30 кун мобайнида Марказий банкка қуйидаги ҳужжатларни уч нусхада илова қилган ҳолда ариза тақдим этади:
хизмат кўрсатиш кўзда тутилаётган жойдаги Марказий банк худудий бош бошқармасининг банкнинг янги биноси, унинг муҳофаза қилиниши, ускуналар, ташкилий-техник воситалар билан жиҳозланиши ва дастурий таъминоти Марказий банк талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси;
банк жойлашган ерининг (почта манзилининг) ўзгариши банк омонатчиларига таъсир этиши эҳтимоли ва бундай ўзгариш натижасида банк стратегиясида кутилаётган (аҳоли пункти ўзгарган тақдирда) ҳар қандай ўзгаришлар тўғрисида маълумот.
188. Марказий банк қуйидаги сабабларга кўра банкнинг жойлашган ери (почта манзили) ўзгарганлиги муносабати билан банк уставига киритилган ўзгартиришларни рўйхатга олишни рад этиши мумкин:
банкнинг янги биноси, унинг муҳофаза қилиниши, ускуналар, ташкилий-техник воситалар билан жиҳозланиши ва дастурий таъминоти Марказий банк талабларига номувофиқ бўлганда;
банк биноси жойлашган ерининг ўзгариши натижасида омонатчилар ва кредиторлар маблағларининг сақланишига таҳдид мавжудлигини кўрсатувчи асослар бўлганда.
189. Банк ўзининг расмий веб-сайтида банк жойлашган ери (почта манзили) ўзгартирилганлиги тўғрисида ахборотни жойлаштириши шарт. Бундай ахборотнинг жойлаштирилиши банк жойлашган ери (почта манзили) ўзгарганлиги муносабати билан банк уставига киритилган ўзгартиришлар рўйхатга олинган санадан бошлаб 2 иш куни давомида амалга оширилади.
190. Банк манзили ўзгарганлиги тўғрисида маълумот Марказий банкнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.
VI БЎЛИМ. БАНКНИ ҚАЙТА ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ТУГАТИШ
1-боб. Банкни қайта ташкил этиш
1-§. Марказий банк томонидан банкни қайта ташкил этиш учун рухсатнома бериш тартиби
191. Банкни қайта ташкил этиш рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг талаблари ҳисобга олинган ҳолда, акциядорлар умумий йиғилишининг қарорига мувофиқ қўшиб юбориш, қўшиб олиш, бўлиш, ажратиб чиқариш ва ўзгартириш шаклида Марказий банкнинг рухсати билан амалга оширилади. Банкни қайта ташкил этиш Марказий банкнинг талабига биноан ҳам амалга оширилиши мумкин.
192. Банкни қайта ташкил этиш тўғрисидаги қарор акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этаётган овоз берувчи акциялар эгалари бўлган акциядорлар овозларининг тўртдан уч қисмидан иборат кўпчилик овози билан қабул қилинади.
193. Банкни қайта ташкил этишда рухсат беришга доир мажбурий талаблар ва шартларга қуйидагилар киради:
қайта ташкил этиш натижасида омонатчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларининг ҳимоя қилиниши;
қайта ташкил этиш натижасида янгидан вужудга келадиган ва (ёки) қоладиган банклар томонидан банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларида ўрнатилган пруденциал нормативлар ва бошқа талабларга риоя этилиши;
қайта ташкил этиш жараёнида рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилиши;
қайта ташкил этилаётган банкнинг топшириш ҳужжати ёки тақсимлаш балансида ҳуқуқий вориснинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисидаги қоидаларнинг мавжудлиги.
194. Ариза берувчи банкни қайта ташкил этишга доир рухсатнома олиш учун Марказий банкка қуйидагиларни тақдим этади:
банк акциядорларининг умумий йиғилиши ваколат берган шахс томонидан имзоланган, мазкур Низомнинг 15-иловасига мувофиқ банкни қайта ташкил этишга доир рухсатнома бериш тўғрисидаги ариза.
қайта ташкил этилаётган банк акциядорлари умумий йиғилишининг банкни қайта ташкил этиш тўғрисидаги қарори;
қайта ташкил этишнинг иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлигининг асосланганлиги ва оқибатларининг молиявий тахминлари, шу жумладан, қайта ташкил этилгандан сўнг янгидан вужудга келадиган ва қоладиган ҳар бир банкнинг тахминий баланси, бундан банкни ўзгартириш мустасно;
қайта ташкил этишда иштирок этаётган ва ушбу жараён натижасида юзага келаётган банкларнинг қайта ташкил этиш натижасида ҳосил бўладиган тахминий баланслари асосида ҳисобланган пруденциал нормативлар кўрсаткичлари бундан банкни ўзгартириш мустасно;
банкнинг акциядорлар умумий йиғилиши томонидан тасдиқланган банкнинг янги таҳрирдаги устави, бундан банкни ўзгартириш шаклидаги қайта ташкил этиш мустасно.
195. Марказий банк банкни қайта ташкил этишга доир рухсатнома бериш тўғрисидаги аризани, мазкур ариза қабул қилинган кундан эътиборан 30 иш кунидан ошмаган муддатда кўриб чиқади. Банкни қайта ташкил этишга доир рухсатнома бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш учун Марказий банк томонидан йиғим ундирилмайди.
ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар мавжуд бўлганда.
197. Марказий банк банкни қайта ташкил этишни рад этган тақдирда, акциядорлар умумий йиғилишининг банкни қайта ташкил этиш тўғрисидаги қарори ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.
198. Акциядорлар умумий йиғилиши томонидан банкни қайта ташкил этиш тўғрисидаги қарор қабул қилинганидан кейин қайта ташкил этилаётган банк 30 кундан кеч бўлмаган муддатда ёзма равишда маълум қилиш ва банкнинг расмий веб-сайтида тегишли эълон бериш йўли билан ўз кредиторларини келгусидаги ўзгаришлар ҳақида хабардор қилиши шарт.
199. Ариза берувчи Марказий банкдан белгиланган тартибда рухсатнома олганидан сўнг, рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ монополияга қарши органининг дастлабки розилигини олиши лозим.
200. Банкни қўшиб юбориш, бўлиш ва ажратиб чиқариш шаклида қайта ташкил этишга доир Марказий банк рухсатномаси олинганидан сўнг, мазкур Низомга мувофиқ янгидан вужудга келадиган ҳар бир банкни давлат рўйхатидан ўтказиш ва лицензия олиш учун зарур ташкилий-техник тадбирлар бажарилади.
201. Банкни қўшиб юбориш, бўлиш ва ажратиб чиқариш шаклида қайта ташкил этиш натижасида янгидан вужудга келадиган банкларни давлат рўйхатидан ўтказиш ва уларга лицензия бериш мазкур Низомда белгиланган тартибда амалга оширилади.
202. Банкни қайта ташкил этиш учун Марказий банкнинг рухсатномаси олинганлиги қайта ташкил этилиши натижасида вужудга келадиган банкларни давлат рўйхатидан ўтказиш ва уларга лицензия бериш учун кафолат бўла олмайди.
203. Банкни қайта ташкил этиш билан боғлиқ банк уставига киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар мазкур Низомнинг V бўлим 1-бобига мувофиқ амалга оширилади.
204. Банкни қўшиб юбориш, қўшиб олиш ва ўзгартириш шаклида банкларни қайта ташкил этиш билан боғлиқ бўлган барча харажатлар қайта ташкил этишда иштирок этаётган банклар ҳисобидан амалга оширилади.
Банкни бўлиш ва ажратиб чиқариш билан боғлиқ бўлган барча харажатлар қайта ташкил этиш натижасида янгидан вужудга келадиган банклар томонидан тўланади.
205. Қайта ташкил этилаётган банк зарур ҳолларда Марказий банк томонидан белгиланган тартибда банк мижозларининг барча ҳисобварақларини қайта рўйхатга олиши лозим.
206. Қайта ташкил этилаётган банк қайта ташкил этиш жараёнини Марказий банкнинг қайта ташкил этиш учун рухсатномаси олинган кундан эътиборан олти ой ичида тамомлаши шарт.
207. Банкни қайта ташкил этишга доир рухсатнома қуйидаги асосларда бекор қилинади:
ариза берувчининг рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бекор қилиш тўғрисидаги мурожаатига кўра;
рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат қалбаки ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда олинганлиги факти аниқланганда.
2-§. Банкни қўшиб юбориш
208. Банкларни қўшиб юбориш деганда икки ёки бир неча банклар фаолияти тўхтатилиб, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини бериш йўли билан янги банкнинг ташкил бўлиши тушунилади.
209. Қўшиб юборишда иштирок этувчи банклар ўртасида, қўшиб юбориш тартиби ва шартлари, шунингдек, ҳар бир банк акцияларини янгидан вужудга келадиган банк акцияларига алмаштириш тартиби белгиланишни назарда тутувчи қўшиб юбориш тўғрисидаги шартнома тузадилар. Қўшилишда иштирок этаётган ҳар бир банк кузатув кенгаши қўшиб юбориш тўғрисидаги шартномани ва топшириш далолатномасини тасдиқлаш тўғрисидаги масалаларни акциядорлар умумий йиғилиши муҳокамасига қўяди.
210. Янгидан вужудга келадиган банкнинг уставини тасдиқлаш ва кузатув кенгашини сайлаш қўшиб юборишда иштирок этаётган барча банклар акциядорларининг умумий қўшма йиғилишида амалга оширилиб, бу йиғилиш таъсис йиғилиши ҳисобланади. Акциядорлар умумий қўшма йиғилишида овоз бериш тартиби банкларни қўшиб юбориш тўғрисидаги шартномада белгиланиши мумкин.
211. Янгидан вужудга келган банк рўйхатдан ўтган ва Банкларнинг давлат реестрида қайта ташкил этилаётган банклар фаолиятини тўхтатиш тўғрисидаги ёзув киритилган вақтдан бошлаб қўшиб юборишда иштирок этаётган банклар қайта ташкил этилган ҳисобланади.
212. Банкларни қўшиб юбориш натижасида янгидан вужудга келган банкнинг юридик йиғмажилдига қўшиб юборишда иштирок этган банкларнинг қўшиб юбориш тўғрисидаги шартномаси ва топшириш далолатномалари киритиб қўйилади.
213. Банклар қўшиб юборилганда ҳар бир банкнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари топшириш далолатномасига мувофиқ янгидан вужудга келган банкка ўтади.
214. Марказий банк қўшиб юбориш натижасида янгидан банк вужудга келгани ва қайта ташкил этилган банклар фаолияти тўхтатилгани тўғрисидаги ахборотни ўз расмий веб сайтида эълон қилади.
3-§. Банкларни қўшиб олиш
215. Банкларни қўшиб олиш деганда бир ёки бир неча банкнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини бошқа банкка берган ҳолда уларнинг фаолиятини тўхтатиш тушунилади.
216. Қўшиб олинаётган банк ва у қўшилаётган банк қўшиб олиш тартиби ва шартлари, шунингдек қўшиб олинаётган банк акцияларини қўшиб олиш амалга оширилаётган банк акцияларига алмаштириш тартибини белгилашни назарда тутувчи шартнома тузадилар. Ҳар бир банк кузатув кенгаши қўшиб олишда иштирок этаётган банклар акциядорлари умумий йиғилиши муҳокамасига қўшиб олиш шаклида банкни қайта ташкил этиш ва қўшиб олиш тўғрисидаги шартномани тасдиқлаш масаласини қўяди. Қўшиб олинаётган банк кузатув кенгаши акциядорлар умумий йиғилишига топшириш далолатномасини тасдиқлаш масаласини ҳам киритади.
217. Қўшиб олишда иштирок этаётган банклар акциядорларининг қўшма умумий йиғилиши уставга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ва банк кузатув кенгашининг янги таркибини сайлаш тўғрисида қарор қабул қилади. Акциядорлар қўшма умумий йиғилишида овоз бериш тартиби қўшиб олиш тўғрисидаги шартномада белгиланади.
218. Қўшиб олишда иштирок этаётган банклар Банкларнинг давлат реестрида қўшиб олинаётган банк фаолиятини тўхтатиш тўғрисидаги ёзув киритилган вақтдан бошлаб қайта ташкил этилган ҳисобланади (ҳуқуқий вориси ва қайта ташкил этиш шакли кўрсатилган ҳолда). Марказий банк мазкур Низомнинг V бўлим 1-бобига мувофиқ қўшиб олаётган банкнинг уставига киритилган тегишли ўзгартириш ва қўшимчаларни рўйхатга олади.
219. Марказий банкка тақдим этилган ҳужжатларнинг бир нусхаси қўшиб олинаётган банк юридик йиғмажилдига киритилади.
220. Қўшиб олинаётган банкнинг барча ҳуқуқ ва мажбуриятлари топшириш далолатномасига мувофиқ қўшиб олинаётган банкка ўтади.
221. Марказий банк қўшиб олинган банкнинг қайта ташкил этилгани ва унинг фаолияти тўхтатилгани тўғрисидаги ахборотни ўз расмий веб сайтида эълон қилади.
4-§. Банкни бўлиш
222. Банкни бўлиш деганда унинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини янги вужудга келадиган банкларга берган ҳолда фаолиятининг тўхтатилиши тушунилади.
223. Бўлиш шаклида қайта ташкил этилаётган банк кузатув кенгаши акциядорлар умумий йиғилиши муҳокамасига банкни бўлиш шаклида қайта ташкил этиш, ушбу қайта ташкил этишнинг тартиби ва шартлари, янги банкларни ташкил этиш ва қайта ташкил этилаётган банк акцияларини янгидан вужудга келаётган банклар акцияларига алмаштириш тартиби каби масалаларни киритади.
224. Бўлиш шаклида қайта ташкил этилаётган банк акциядорлари умумий йиғилиши бўлиш шаклида қайта ташкил этиш, янги банкларни ташкил этиш, қайта ташкил этилаётган банк акцияларини янгидан вужудга келаётган банк акцияларига алмаштириш тартиби тўғрисида қарор қабул қилади ҳамда тақсимлаш балансини тасдиқлайди.
225. Бўлиш натижасида вужудга келадиган ҳар бир банк акциядорлари таъсис йиғилиши банк уставини тасдиқлайди ва кузатув кенгаши аъзолари ва бошқарув раисини сайлайди.
226. Янгидан вужудга келган банклар рўйхатдан ўтказилиши ва бир вақтнинг ўзида уларга лицензия берилиши ҳамда қайта ташкил этилган банк фаолияти тўхтатилгани тўғрисидаги ёзув (ҳуқуқий ворислар ва қайта ташкил этиш шакллари кўрсатилгани ҳолда) Банкларнинг давлат реестрига киритилиши билан бир пайтда банк қайта ташкил этилган ҳисобланади.
227. Банк бўлинганда унинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тақсимлаш балансига мувофиқ янги вужудга келган икки ёки ундан ортиқ банкларга берилади.
228. Марказий банк бўлиш натижасида янгидан банк вужудга келгани ва қайта ташкил этилган банк фаолияти тўхтатилгани тўғрисидаги ахборотни ўзининг расмий веб-сайтида эълон қилади.
5-§. Банкни ажратиб чиқариш
229. Банкни ажратиб чиқариш деганда қайта ташкил этилаётган банк фаолияти тўхтатилмагани ҳолда унинг ҳуқуқ ва мажбуриятларининг бир қисмини бир ёки бир неча банклар ташкил этилиб, уларга берилиши тушунилади.
230. Ажратиб чиқариш шаклида қайта ташкил этилаётган банк кузатув кенгаши акциядорлар умумий йиғилиши муҳокамасига ажратиб чиқариш шаклида қайта ташкил этиш, ажратиб чиқариш тартиби ва шартлари, янги банкни ташкил этиш, қайта ташкил этилаётган банк акцияларини ажратиб чиқарилаётган банк акцияларига алмаштириш ва бундай алмаштириш тартиби, банк уставига ажратиб чиқариш шаклида банк қайта ташкил этилгани, банк устав капитали тўғрисидаги ахборотни ўзида ифодалаган ўзгартиришлар киритиш ва шунингдек тақсимлаш балансини тасдиқлаш тўғрисидаги масалаларни киритади.
231. Ажралиб чиқиш шаклида қайта ташкил этилаётган банк акциядорлари умумий йиғилиши банкни қайта ташкил этиш, қайта ташкил этиш тартиби ва шартлари, банк акцияларини ажралиб чиқаётган банк акцияларига алмаштириш ва бундай алмаштириш тартиби, ажралиб чиқиш шаклида банк қайта ташкил этилгани тўғрисидаги ахборотни ўзида ифодалаган банк уставига ўзгартиришлар киритиш ва қайта ташкил этиш натижасида камайтирилган банк устав капитали, шунингдек, тақсимлаш балансини тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул қилади.
232. Ажратиб чиқариш натижасида юзага келган банк акциядорлари таъсис йиғилиши банкларнинг кузатув кенгаши аъзолари ва бошқарув раисини сайлайди ҳамда банкнинг уставини тасдиқлайди.
233. Янгидан вужудга келган банклар Банкларнинг давлар реестрига рўйхатга олинган (ажратилган банк кўрсатилгани ҳолда) ва бир пайтда уларга лицензия берилган вақтдан бошлаб банк қайта ташкил этилган ҳисобланади.
234. Банк таркибидан бир ёки бир неча банклар ажратиб чиқарилганда, қайта ташкил этилган банкнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларининг бир қисми тақсимлаш балансига мувофиқ, уларнинг ҳар бирига ўтади.
235. Марказий банк ажратиб чиқариш натижасида янгидан банклар вужудга келгани тўғрисидаги ахборотни ўз расмий веб сайтида эълон қилади.
6-§. Марказий банкнинг талабига биноан банкни қайта ташкил этиш
236. Банк томонидан банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилган ва банкнинг олиб бораётган фаолияти республика банк тизимида рақобатни пасайишига сабаб бўлган тақдирда, Марказий банк мазкур банкдан банкни қайта ташкил этишни талаб қилиш ҳуқуқига эга.
237. Марказий банкнинг банкни қайта ташкил этиш тўғрисидаги талаби қабул қилинганидан сўнг 30 кундан ошмаган муддатда банк кузатув кенгаши томонидан акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши чақирилади.
238. Акциядорлар умумий йиғилиши Марказий банк талабига асосан банкни қайта ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилади ва қайта ташкил этиш режасини тасдиқлайди. Банкни қайта ташкил этиш режаси банкнинг молиявий ҳолатини яхшилаш ёки банк кредиторлари ва омонатчилари манфаатларига ҳавф солувчи ва (ёки) соладиган қоидабузилишларни бартараф этиш чора тадбирларини ўз ичига олиши лозим.
239. Агар банк Марказий банк талабида белгиланган муддатда банкни қайта ташкил этмаса ёки қайта ташкил этиш режаси банкнинг молиявий ҳолатини яхшилаш ёки қоидабузарликларни бартараф этиш бўйича етарли чора-тадбирларни ўз ичига олмаса, Марказий банк қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳар қандай тўғриловчи чора-тадбирлар қўллаш, шу жумладан банкка вақтинчалик бошқарувчини тайинлаш ёки банкни мажбурий тугатиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш ҳуқуқига эга.
1-§. Банкни фаолиятини тугатиш ва банкни тугатиш тартиби
240. Банклар Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексида белгиланган тартибда, банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган ҳусусиятларни ҳисобга олган ҳолда тугатилади.
241. Банкнинг фаолиятини тугатиш ва банкни тугатиш ихтиёрий ёки мажбурий (Марказий банк томонидан лицензия чақириб олинганда) шаклда амалга оширилиши мумкин.
242. Банкнинг фаолиятини тугатиш ва банкни тугатиш учун:
банк акциядорлари умумий йиғилишининг банкни ихтиёрий тугатиш тўғрисидаги қарори;
Марказий банк бошқарувининг банкни мажбурий тугатиш ҳақидаги қарори асос бўлади.
243. Банк тугатилганда Марказий банк банкнинг лицензиясини чақириб олади.
244. Банкни тугатиш жараёни Марказий банк бошқаруви томонидан лицензияни чақириб олиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошланган ҳисобланади. Марказий банк бошқарувининг лицензияни чақириб олиш тўғрисидаги қарори ушбу қарор қабул қилинган пайтдан эътиборан кучга киради. Марказий банк бошқарувининг қарори ушбу қарор қабул қилинган куни банк раҳбариятига имзо қўйдирилган ҳолда топширилади.
245. Лицензияни чақириб олиш тўғрисида қарор қабул қилингандан сўнг, Банкларнинг давлат реестрида банк тугатилиш жараёнида эканлиги тўғрисида ёзув киритилади.
246. Банкнинг лицензияси чақириб олинганлиги тўғрисидаги ахборот мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир кун ичида оммавий ахборот воситаларида, шунингдек Марказий банкнинг расмий веб-сайтида эълон қилиниши лозим.
247. Банкка Марказий банк бошқарувининг лицензияни чақириб олиш тўғрисидаги қарори қабул қилинган пайтдан эътиборан банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларга мувофиқ банклар учун рухсат этилган фаолиятни амалга ошириш тақиқланади, бундан банкнинг тугатилиши билан боғлиқ ҳаракатлар мустасно.
248. Марказий банк бошқарувининг лицензияни чақириб олиш тўғрисидаги қарори қабул қилинган кундан бошлаб банкни тугатиш жараёни якунлангунига қадар қуйидаги чекловлар ўрнатилади:
акциядорлар умумий йиғилиши, бошқа органлар ва банк мансабдор шахсларининг ваколатлари, жумладан мулкни тасарруф этиш ва мажбуриятларни сўндириш бўйича ваколатлари, шунингдек уларнинг банкни бошқариш ҳуқуқлари тўхтатиб қўйилади. Банк ихтиёрий равишда тугатилган тақдирда, тугатиш комиссиясининг ҳисоботларини муҳокама қилиш, тугатиш балансларини тасдиқлаш, шунингдек тугатиш комиссияси аьзоларини тайинлаш ва қайта тайинлаш ҳуқуқини акциядорларнинг умумий йиғилиши ўзида сақлаб қолади;
тугатилаётган банк номидан ёки унинг ҳисобидан амалга оширилган ҳаракатлар улар фақат тугатиш комиссияси томонидан бажарилган ҳолдагина юридик кучга эга бўлиши мумкин;
банкнинг барча қарз мажбуриятлари муддати ўтган ҳисобланади;
тугатилаётган банкнинг мажбуриятлари, жумладан банк омонатлари ва (ёки) банк ҳисобварақларига оид шартномалар бўйича фоизларни, шунингдек неустойкаларни ҳисоблаш тўхтатилади;
тугатилаётган банк иштирокида судда кўрилаётган мулкий хусусиятга эга бўлган тортишувлар агар уларга доир қабул қилинган қарорлар қонуний кучга киритилмаган бўлса тўхтатилади;
банкка тегишли мулкий хусусиятга эга бўлган барча талаблар фақат тугатиш комиссияси номига билдирилиши ҳамда мазкур низом ва бошқа қонун ҳужжатларида кўзда тутилган тартибда кўриб чиқилиши мумкин;
тугатиш жараёни бошлангунга қадар суд томонидан қабул қилинган қарорлар ва тугатилаётган банкка нисбатан мулкий талабларга оид суднинг ижро ҳужжатлари қонун ҳужжатларида белгиланган навбат тартибида ижро этилиши учун тугатиш комиссиясига топширилади.
250. Марказий банк банкни тугатиш жараёнини назорат қилиб туриши шарт. Ушбу мақсадларда Марказий банк мунтазам равишда банк активларини баҳолаш, бу активларни тугатиш ва даромадларни тақсимлаш тўғрисида ҳисоботлар олиб туради.
251. Тугатиш комиссияси, экспертлар ва тугатиш жараёнида иштирок этадиган бошқа шахсларнинг фаолияти учун ҳақ тўлаш шартлари тугатиш комиссияси томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ишлаб чиқилган тугатиш режасида акс эттирилади.
252. Банкни тугатиш билан боғлиқ бўлган барча харажатлар мазкур банк ҳисобидан амалга оширилади. Банкни тугатишга доир харажатларни Марказий банк томонидан молиялаштиришга йўл қўйилмайди.
Тугатилаётган банк мажбуриятларига доир ҳисоб-китобларни бажаришда тугатиш билан боғлиқ харажатлар навбатдан ташқари тартибда амалга оширилади.
253. Банк тугатилгунига қадар Марказий банк назорати остида бўлади ва Марказий банк уни текшириб туриш ҳуқуқига эгадир.
254. Банкни тугатиш жараёни тугалланиб, Банклар давлат реестрига киритилган кундан бошлаб тўлиқ тугатилган деб ҳисобланади.
2-§. Ихтиёрий тугатиш тартиби
255. Ихтиёрий тугатиш банк акциядорлари умумий йиғилишининг ихтиёрий тугатиш тўғрисидаги қарори асосида, кредиторлар ва омонатчиларнинг талабларини қаноатлантириш имконияти мавжуд бўлганда ҳамда Марказий банкнинг рухсати олинганда амалга оширилади.
256. Банкни ихтиёрий тугатиш тўғрисидаги қарор акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этаётган овоз берувчи акциялар эгалари бўлган акциядорлар овозларининг тўртдан уч қисмидан иборат кўпчилик овози билан қабул қилинади.
257. Банк Марказий банкка акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан банкни ихтиёрий тугатиш тўғрисида қабул қилинган қарор ҳақида дарҳол ёзма шаклда хабар бериши шарт.
258. Банкни ихтиёрий тугатишга рухсатнома олиш учун банк акциядорлар умумий йиғилишининг мазкур қарори қабул қилинганидан кейин 5 кундан кечиктирмай Марказий банкка қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда мазкур Низомнинг 16-иловасига мувофиқ ариза беради:
банкни тугатиш тўғрисида акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан тугатиш сабаблари кўрсатилган ҳолда қабул қилинган қарор;
акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан тасдиқланган, тугатиш жараёнини, кредиторларнинг ва омонатчиларнинг талабларини қаноатлантириш тартиб-таомиллари ва муддатлари доирасидаги ташкилий-амалий чора-тадбирларни ўз ичига олган тугатиш режаси;
ихтиёрий тугатишга рухсат бериш тўғрисида Марказий банкка ариза билан мурожаат этилган пайтдаги талабларни қаноатлантириш учун маблағлар етарли эканлигини тасдиқловчи баланс ҳисоботи;
тугатиш комиссиясининг таркиби тўғрисидаги ахборот ва бошқа зарур маълумотлар.
259. Марказий банк банкни ихтиёрий тугатишга рухсат бериш тўғрисидаги аризани олган кундан эътиборан 60 кун ичида тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади ва банкни ихтиёрий тугатиш учун рухсат беради, агар:
банкни ихтиёрий тугатиш тўғрисидаги қарор қонун ҳужжатларига мувофиқ қабул қилинган бўлса;
банк томонидан тақдим этилган ҳужжатларда тўлиқ ва етарли маълумотлар мавжуд бўлса;
тақдим этилган тугатиш режаси кредиторлар ва омонатчиларнинг талаблари тўлиқ қаноатлантирилиши учун имкониятлар бўлишини таъминласа;
банк Марказий банкнинг сўровномасига кўра банкни ихтиёрий тугатишга рухсат бериш шартлари бажарилганлигини аниқлаш учун зарур бўлган қўшимча ҳужжатларни белгиланган муддатда тақдим этган бўлса.
260. Марказий банк ихтиёрий тугатишга рухсат беришни рад этиш ҳақида қарор қабул қилган тақдирда ихтиёрий тугатишга рухсат бериш рад этилгани тўғрисидаги асослантирилган қарорни банкнинг кузатув кенгашига етказади. Зарур ҳолларда Марказий банк тугатиш режаси ва жадвалининг қайта кўриб чиқилишини ёки қўшимча ҳужжатлар ва ахборот тақдим этилишини талаб қилиши мумкин.
261. Марказий банк ихтиёрий тугатиш учун рухсат берганидан кейин банк лицензиясини чақириб олади.
262. Агар ихтиёрий тугатиш жараёнида банк тўловга лаёқатсиз эканлиги аниқланса, тугатиш комиссияси зудлик билан Марказий банкка хабар бериши ҳамда банкнинг молиявий аҳволини тасдиқловчи тегишли ҳисобот ва ҳужжатларни тақдим этиши керак.
263. Марказий банк ушбу Низомнинг 262-бандида кўрсатилган ҳужжатларни кўриб чиқади ва ушбу Низомнинг 267-бандида кўрсатилган асослардан биронтаси мавжуд бўлган тақдирда, банкнинг тўловга лаёқатсизлиги тўғрисида қарор қабул қилади ва мажбурий тугатиш жараёнини бошлайди.
264. Марказий банкнинг банкни ихтиёрий равишда тугатишни рад этиши, шунингдек банкни мажбурий тугатиш тўғрисидаги қарори устидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиниши мумкин.
265. Банк Марказий банк бошқарувининг лицензияни чақириб олиш тўғрисидаги қарорига асосан мажбурий тугатилади.
266. Марказий банк қуйидаги ҳолларда лицензияни чақириб олишга ҳақли:
агар банк лицензияни олганидан кейин 12 ой ичида банк фаолиятини амалга оширишни бошламаган, бу фаолиятдан тўғридан-тўғри воз кечган ёки молиявий операцияларни 3 ойдан ортиқроқ муддат давомида амалга оширмаган бўлса;
лицензия бериш шартлари банк томонидан бажарилмаганда;
банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларида кўрсатилган қўпол қоидабузарликлардан бири банк томонидан содир этилганда;
агар банк кетма-кет келувчи 3 чоракнинг ҳар бирида банк регулятив капиталининг 10 фоизидан ортиқ ёки муддатидан қатъи назар, регулятив капиталнинг 50 фоизидан ортиқ миқдорда зарар кўрган бўлса ёки зарар кўриш эҳтимоли мавжуд бўлса;
Ўзбекистон Республикасида банк ташкил этган чет давлат банкидан лицензия чақириб олинганда;`
банк мижозларнинг ўзига нисбатан қўйган талабларини 15 кун ичида тўлашга қодир бўлмаса;
банкнинг мажбуриятлари унинг активларидан ортиб кетса;
омонатчилар ва кредиторлар томонидан банкка ишониб топширилган маблағларнинг бутлигига хавф солувчи ҳар қандай бошқа ҳолатлар мавжуд бўлса.
268. Банк бошқаруви банкнинг тўловга лаёқатсизлик ҳолати юзага келган ёки мижозлар томонидан талаб этилган даъволарни қаноатлантира олмасликка оид таваккалчилик мавжуд бўлган ҳолларда дарҳол Марказий банкка хабар бериши керак.
4-§. Тугатиш комиссияси
269. Банкни ихтиёрий тугатишда банкни тугатиш комиссияси олдиндан Марказий банк билан келишилган ҳолда акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан тайинланади. Агар тугатиш комиссияси тайинланмаган бўлса, банкни тугатиш бўйича комиссия Марказий банк бошқарувининг қарори билан ташкил этилади.
270. Банкни мажбурий тугатиш чоғида тугатиш комиссияси Марказий банк томонидан тайинланади.
271. Марказий банк тугатиш комиссияси таркибига Марказий банк ходимларини киритишга ҳақли.
272. Тугатиш комиссияси раҳбари ва аъзолари мазкур Низомнинг III бўлими талабларига мувофиқ бўлиши лозим.
банк активлари ва пассивларини тўлиқ назорат қилиш;
банкни бошқариш билан боғлиқ жавобгарлик;
банк активларини кредиторлар талабларини максимал қондирилишини таъминловчи нархда сотиш;
ҳар 3 ойда камида бир марта тугатиш жараёни, жумладан сотилаётган активлар тўғрисидаги маълумотларни батафсил акс эттирадиган мунтазам ҳисоботларни тузиш ҳамда бу ҳисоботларни Марказий банкка тақдим этиш.
274. Тугатиш комиссияси ноқонуний ёки атайин нотўғри қилинган ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) натижасида банкка келтирилган зарар учун жавобгардир.
275. Тугатиш комиссияси тугатиш билан боғлиқ нормал операцион таваккалчилик тоифасига кирувчи зарарлар учун жавоб бермайди.
276. Тугатиш комиссия қуйидаги ҳуқуқларга эга:
банк активларини аниқлаш ҳамда тугатиш мақсадларини ҳисобга олган ҳолда мулк эгаси ва банк бошқаруви органлари ваколатлари доирасида уларни тасарруф этиш;
тугатиш ишлари ва банк фаолиятини тугатиш мақсадларига мувофиқ банк номидан унинг раҳбарияти вазифаларини бажариш;
банк активлари ва мулкини захирага олиш;
банк ҳужжатлари ва мулки, шунингдек гаров таъминоти сифатида берилган бошқа мол-мулк бутлигини таъминлаш юзасидан чора-тадбирлар кўриш;
тугатиш жараёнини амалга ошириш учун мустақил мутахассислар таркибидан ходимларни, шунингдек ўз хоҳишига кўра банк ходимларини (қоровуллардан тортиб малакали маслаҳатчиларгача) шартнома асосида ёллаш (бундан банк кредиторлари мустасно);
тугатилаётган банкнинг молиявий аҳволини ҳисобга олган ҳолда, меҳнат қонун ҳужжатларига мувофиқ ходимларга иш ҳақи ва бошқа тўловларни белгилаш;
омонатчилар ва кредиторларнинг талабларини қондириш учун маблағлар етишмаса тугатиш комиссияси банк мулкини сотиш ҳуқуқига эга;
банк номидан талаблар қўйиш, банк кредиторлари талабларининг қонунийлигини аниқлаш ва қонуний деб топилган талабларни қондириш.
277. Тугатиш комиссияси томонидан амалдаги қонун ҳужжатлари бузилган тақдирда Марказий банк бошқа тугатиш комиссияси аъзолари тайинланишини талаб қилишга ҳақли.
278. Тугатиш комиссияси тайинлангунга қадар охирги уч ой давомида кредиторларнинг бирига ёки банкка алоқадор исталган шахсга имтиёз бериш мақсадида амалга оширилган тўловлар ва бошқа актив операциялар тугатиш комиссияси томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин, бундан омонатларни олиш, иш ҳақига доир оддий тўловлар ёки бошқа мукофотлар мустасно. Бу ҳолда тугатиш комиссияси амалга оширилган тўлов ёки банкнинг бошқа актив операциялари ҳақиқий эмас деб тан олиниши тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат қилади.
5-§. Моддий назорат ва инвентаризациялаш
279. Банк тугатилаётганда, келиб тушаётган барча депозитлар ва гаров хатлари ижро этилмай, банк тугатилаётгани ҳақидаги хабарнома билан жўнатувчига қайтарилиши шарт.
280. Тугатиш жараёни бошлангач, тугатиш комиссияси банк мулкини инвентаризациялашни ташкил этиши ва оралиқ балансни тузиши шарт.
281. Марказий банк томонидан банкни тугатиш тўғрисидаги қарор қабул қилинган вақтдан бошлаб тугатиш комиссияси банк активлари устидан қуйидагиларни назарда тутувчи жисмоний назоратни таъминлаши шарт:
хавфсизлик хизмати, қўриқлаш хизмати ва бошқа мавжуд воситалардан фойдаланган ҳолда банк бинолари ва жиҳозлари бутлигини таъминлаш;
қимматбаҳо буюмлар, шу жумладан, нақд пул, қимматли қоғозлар, автомобиллар ва санъат асарларини тугатиш комиссияси ихтиёрига ўтиши;
эшик қулфларини алмаштириш;
банк ҳужжатлари ва мулкидан фойдаланишни назорат қилиш мақсадида қўриқлаш хизматини алмаштириш.
282. Фирибгарлик ёки жиноий фаолият тўғрисида шубҳа туғдираётган ҳоллар (айниқса ҳорижий валютадаги ҳисобварақларда) аниқланса, тугатиш комиссияси зарур чоралар кўриш учун бу ҳақда зудлик билан Марказий банкка маълум қилиши зарур.
283. Расмийлаштирилиши тугалланмаган депозитлар ва кредитларни қоплаш учун тугатиш жараёни бошлангунга қадар олинган маблағларга доир ишлар ниҳоясига етказилиши ҳамда ва мижозларнинг тегишли ҳисобварақларида акс эттирилиши лозим.
284. Банкнинг сўнгги иш кунига якуний баланс тайёрланиши лозим.
285. Тугатиш комиссияси Марказий банкнинг банк жойлашган ердаги Бош бошқармаси ҳисоб-китоб-касса марказида махсус тугатиш ҳисобварағини очади. Ҳорижий валюта улар учун мўлжалланган алоҳида тугатиш ҳисобварақларида сақланиши зарур. Банк ресурслари ушбу ҳисобварақларга ўтказилади. Фақат тугатиш комиссияси тугатиш ҳисобварақларидан фойдаланишнинг мутлақ ҳуқуқига эга.
286. Активларни сотишдан тушган барча тушумлар тугатиш ҳисобварақларида сақланади.
287. Тугатиш комиссияси банкнинг вакиллик ҳисобварақлари, айниқса чет эл банкларидаги ҳисобварақлар устидан алоҳида назорат ўрнатиши зарур.
288. Тугатиш комиссияси банк маблағлари сақланаётган Ўзбекистон Республикаси ва унинг ташқарисидаги барча молия муассасаларига банк тугатилаётгани ҳамда уларнинг маблағларини ўтказиш фақат тугатиш комиссиясининг рухсати билангина амалга оширилиши мумкинлиги тўғрисида хабар бериши керак.
Бундай хабарлар ёзма, шу жумладан, электрон шаклда юборилади. Тугатиш комиссияси тугатиш хисобварағига банкнинг Ўзбекистон Республикаси ёки чет эл банклари ҳисобварақларидаги маблағларини ўтказиш чораларини кўриши лозим.
289. Активларни текшириб, зарур бўлган хабарномаларни жўнатгандан сўнг, тугатиш комиссияси қуйидагилар асосида тугатиш ҳисоботини тайёрлаши лозим:
якуний баланс;
вакиллик ҳисобварақлари ҳолати тўғрисидаги ҳисоботларни қиёслаш;
валютадаги пул маблағлари ҳисобини юритиш;
банк инвентарлаш рўйхатлари бўйича жиҳозларни текшириш;
баланс ва кредит портфели бўйича кредиторлик қарзларини текшириш.
291. Миллий ва чет эл валюталаридаги банкноталар, тангалар ва банк вакиллик ҳисобварақларидаги маблағлар шаклидаги молиявий активлар номинал қиймати бўйича баҳоланади.
292. Банкнинг кредит портфели ажратилган кредитларни учинчи томонга сотиш ёки бу қарзлар бўйича маблағларни олиш имконини берадиган бошқа йўл билан тугатилади.
293. «Стандарт» сифатида тавсифланган кредитлар бозор нархида сотилиши керак. «Стандарт» сифатида тавсифланган кредитлар ўз номинал қийматидан паст нархда сотилганда тугатиш комиссияси тугатиш тўғрисидаги ҳисоботда ушбу нархларни асослашга мажбур. Бунда кредитнинг номинал қиймати у сотилган санага қараб белгиланади ва кредитнинг сўндирилмаган қисми, шунингдек у бўйича ҳисобланган ва олинмаган фоизлар суммасидан таркиб топади.
294. Номолиявий активларга қуйидагилар киради:
бинолар ва иншоотлар;
транспорт воситалари;
санъат асарлари;
оргтехника;
мебель, жиҳозлар ва банкнинг бошқа мулки.
295. Номолиявий активлар тугатиш комиссияси томонидан баҳоловчи ташкилот иштирокида баҳоланади. Тугатиш комиссияси номолиявий активлар нархига таъсир этувчи барча ахборот ва омилларни ўрганади ва шулар асосида тахминий сотув нархини белгилайди. Бинолар, иншоотлар ва транспорт воситалари кўчмас мулкни баҳолашга доир белгиланган талабларга мувофиқ баҳоланади.
296. Номолиявий активлар баҳоланганидан кейин тугатиш комиссияси потенциал харидорларга активлар сотилиши кўзда тутилаётганлиги ҳақида хабар беради ёки қонун ҳужжатлари ва мазкур Низомда кўзда тутилган ҳолларда банк мулкини сотади.
297. Харидорлар билан музокаралар давомида сотилаётган номолиявий активларнинг дастлабки нархи ўзгариши мумкин. Агарда актив ҳисоб-китоб қийматидан анча паст нархда сотилса, тугатиш комиссияси ушбу ҳолат сабабларини ҳужжатлаштириши шарт. Кўрсатилган ҳужжатлар ҳисоботда акс эттирилади ва унга илова қилинади.
7-§. Омонатчилар ва кредиторлар талабларини қондириш
298. Тугатиш комиссияси тайинланган санадан эътиборан 2 кун ичида оммавий ахборот воситаларида, шунингдек банкнинг расмий веб-сайтида банк тугатилганлиги, шу жумладан унинг омонатчилари ва кредиторлари томонидан талабларни қаноатлантириш тўғрисидаги аризаларни бериш тартиби ва муддатлари тўғрисидаги эълонни чоп этиши шарт. Талабларни тақдим этиш муддати банк тугатилганлиги тўғрисидаги хабар эълон қилинган кундан эътиборан икки ойни ташкил этади ва мазкур муддат тугаганидан сўнг тугатиш комиссияси томонидан талаблар қабул қилинмайди.
299. Тугатиш комиссияси қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ахборотни ҳам ошкор қилиши керак.
300. Тугатиш комиссияси банкни тугатиш ишлари бошланганлиги тўғрисида барча кредиторлар ва омонатчиларни ёзма равишда хабардор қилади. Бунда тугатиш комиссияси хабарномада уларнинг шахсий ҳисобварақларида қайд этилган қарз ёки омонат миқдорини, шунингдек талбларни тақдим этиш мудаттини, ушбу муддат тугаганидан кейин талаблар қабул қилинмаслигини ва кўриб чиқилмаслигини кўрсатади.
301. Кредиторлар ва тугатилаётган банкнинг ўзаро мажбуриятлари мавжуд бўлса, улар ўзаро қопланишига йўл қўйилади.
302. Ўзаро қопланиш қуйидаги талабларга риоя қилинган ҳолда амалга оширилади:
ўзаро қопланиш фақат тўлов муддати етиб келган мажбуриятлар бўйича рухсат этилади;
бирон бир мажбурият бўйича эътироз билдирилмайди;
иккала томон ҳам қарзни инкассо қилиш ва тўлаш ҳуқуқига эга бўлиши шарт;
автоматик равишда ўзаро қоплашга йўл қўйилмайди, томонлар бир-бирига ариза билан мурожаат қилишлари шарт;
турли валюталардаги мажбуриятларнинг ўзаро қопланиши уни бажариш кунидаги Марказий банкнинг курси бўйича амалга оширилади;
банкка алоқадор шахслар банк олдидаги мажбуриятларини бажармаса, уларга банкнинг бошқа қарздорларига қўйилаётган талаблар қўйилади;
акциядорнинг акциядорлик капиталини тўлашга доир банк олдидаги мажбуриятлари банкнинг ушбу акциядор олдидаги бошқа мажбуриятлари билан қопланиши мумкин эмас.
Ўзаро қоплашда омонатчилар ва кредиторлар талабларини қондириш навбати ҳисобга олинади.
303. Банк тугатилаётганда унинг кредиторлари талаблари амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қондирилади.
Жисмоний шахс бўлган омонатчилар тугатишдан келиб тушган тушумлар ҳисобига ўз омонатларини олишда устуворликка эгадирлар, бундан банкка алоқадор бўлган шахслар мустасно.
304. Тугатилаётган банкнинг мулки бир навбатдаги барча талабларни тўлиқ қондириш учун етарли бўлмаса, мавжуд маблағлар амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ кредиторлар ўртасида тақсимланади.
тугатиш комиссияси томонидан асоссиз деб топилган бўлса.
306. Кредиторлар томонидан талабларни тақдим этиш муддати тугаганидан сўнг тугатиш комиссияси кредиторлар талабларини қондиришга доир қуйидаги чораларни кўриши лозим:
қабул қилинган талаблар рўйхатини тузиш;
тугатиш комиссияси тасдиқламаган талабларни рад этиш;
ҳар бир кредитор қарзи миқдори ва талабларни тўлаш кетма-кетлигини белгилаш;
кредиторга уларнинг талаблари қабул қилинганлиги ёки рад этилганлиги тўғрисида маълум қилиш;
оралиқ балансни тузиш.
307. Кредиторлар талабларини қондириш рад этилганлиги тўғрисида хабарнома ёзма тарзда жўнатилиши лозим.
308. Кредитор талабларини қондириш рад этилган ёки уни кўриб чиқишдан бош тортилган ҳолда у тугатиш комиссиясига нисбатан даъво билан судга мурожаат қилиши мумкин.
Кредитор даъво билан судга мурожаат қилмаган бўлса, тугатиш комиссияси томонидан тан олинмаган ҳамда суд қарори билан кредиторнинг талаблари қондирилиши рад этилган талаблар тўланган ҳисобланади.
310. Кредиторлар талаблари қондирилганидан сўнг тугатилаётган банкнинг қолган мулки қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тақсимлаш учун банк акциядорларига берилади.
тугатиш комиссиясининг қилинган ишлар тўғрисидаги ҳисоботи;
акциядорлар (иштирокчилар) умумий йиғилишининг банкни тугатиш тўғрисидаги қарори (ихтиёрий равишда тугатилганда);
оммавий ахборот воситаларида чоп этилган банкни тугатиш тўғрисидаги эълонлар нусхалари;
тугатиш комиссиясини тузиш тўғрисидаги қарор;
банкнинг охирги иш кунидаги баланси;
тугатиш (ноль) баланси;
балансдан ташқари ҳисобварақлар бўйича тугатиш (ноль) баланси;
банк ҳужжатлари ва йиғмажилдлари йўқ қилиш учун ажратилганлиги тўғрисидаги далолатнома;
банк электрон базасидаги ҳужжатлар ва маълумотларни архивда сақлаш учун қабул қилиш-топшириш далолатномаси;
банк муҳрлари ва штамплари йўқ қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжат.
313. Марказий банк тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиб, банкни Банкларнинг давлат реестридан чиқариб ташлаш тўғрисидаги қарорни қабул қилади.
314. Марказий банк давлат статистикаси органларига қонунчиликка мувофиқ банк тугатилганлиги тўғрисида хабарнома юборади.
315. Банк тугатилганидан сўнг унинг архиви, шу жумладан тугатиш комиссиясининг операциялари бўйича ҳужжатлар, тугатувчи томонидан банк жойлашган жойдаги давлат архивига белгиланган тартибда топширилади.
Банк фаолиятига рухсат бериш тартиби ва шартлари тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Бизнес-режани тайёрлаш учун
ТАВСИЯЛАР
I. Бизнес-режада акс этиши лозим бўлган асосий масалалар
Бизнес-режа банк фаолиятининг кейинги уч йили давомида ўз мақсадларига эришиши учун унинг фаолият стратегиясини, фаолиятининг йўналишлари ва кўламини, банк томонидан амалга ошириладиган операцияларни белгиловчи асосий ҳужжат бўлиб, қуйидагиларни баҳолаш имконини беради:
а) банкнинг молиявий барқарорликни таъминлаш, пруденциал нормативларни бажариш ҳамда банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этиш лаёқатини;
б) банкнинг узоқ муддат давомида даромадли молиявий ташкилот сифатида фаолият юритиш лаёқатини;
в) банк томонидан қабул қилинадиган таваккалчиликларни бошқариш тизимининг монандлигини.
Бизнес-режа қуйидагиларни инобатга олган ҳолда тузилиши лозим:
1) ҳисоб-китоб ва прогнозлар банк фаолият кўрсатадиган бозор сегментининг реал иқтисодий ҳолатларини ҳисобга олган ҳолда тузилган бўлиши керак;
2) банк операцияларининг ҳудуд ёки мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришга таъсири кўрсатилган бўлиши керак;
3) бизнес-режа банкнинг яқин уч йилдаги даромадлилик прогнозини акс эттириши лозим;
4) тахминий кўрсаткичлар ва прогнозлар ҳақиқатга яқин ҳамда сифатли, тасдиқланган маълумотлар асосида тайёрланган бўлиши лозим;
5) банк капиталининг монандлиги капитал монандлигига қўйилган стандартларга мос бўлиши ҳамда активларнинг прогноз қилинган ўсишини ва банк фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ дастлабки харажатларни қоплашга етарли бўлиши керак. Бу капитал даражасининг банкни ташкил этиш ва фаолиятини йўлга қўйиш билан боғлиқ барча харажатлар ва йўқотишлар чегириб ташлангандан кейин банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатлари билан белгиланган миқдордан кам бўлмаслиги кераклигини англатади.
1) банкни ташкил этишнинг иқтисодий асослари ва банк фаолиятининг молиявий истиқболлари (бюджет, прогноз қилинган: баланс ҳисоботи, фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисобот, капитал монандлиги);
2) банкнинг бошқарув ва ички назорат тизимининг тузилиши;
3) банкнинг кредит сиёсати (кредитларни ажратишда таваккалчиликни баҳолаш, ажратилган кредитлар ва бошқа турдаги барча банк таваккалчиликларини узликсиз назорат қилиш механизмлари, шунингдек банкнинг кредит сиёсати билан боғлиқ бошқа масалалар);
4) жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролининг тарқатилишини молиялаштиришга қарши курашиш мақсадида кўриладиган чоралар;
5) мижозларни жалб қилиш ва мижозлар базасини яратиш режаси;
6) ходимларни жалб қилиш ва кадрлар сиёсатини амалга ошириш режаси;
7) актив ва пассивларни бошқариш режаси;
8) банк фаолиятини ташкил қилиш ва амалга ошириш билан боғлиқ бўлган бошқа жиҳатлар.
Ташкил этилаётган банк номи ва жойлашган жойини кўрсатинг. Банк банклар гуруҳига кирадими, агар кирса айнан қайси гуруҳга киришини кўрсатинг.
Масъул вакилнинг фамилияси, исми ва отасининг исми, унинг манзили ва телефон рақамини кўрсатинг.
Бизнес-режанинг қисқача мазмунини ва уни тузишдан мақсадни тақдим этинг.
1.2. Банкни ташкил этишнинг мақсад ва вазифалари
Банк мақсад ва вазифаларни белгилашда ўзининг банк хизматлари бозоридаги узоқ муддатдаги роли ва ўрнини акс эттириши лозим.
1.3. Банк фаолияти
Банк фаолияти масаласини ёритишда, банк бозорга йўналтирилган бўлишини, яъни ўз фаолиятини республикадаги сиёсий, ижтимоий, ҳуқуқий ва иқтисодий ҳолатни инобатга олган ҳолда белгилашини ва ўз рақобатчиларини тўғри баҳолашини инобатга олиш лозим. Муайян банк операцияларини амалга оширишни таклиф этаётганда, банк келажакдаги мижозлар доирасини ва уларнинг хусусиятларини билиши керак.
Банк фаолиятининг асосий йўналишларини тасвирлаб беринг, уларнинг кўлами, прогноз қилинган даромад ҳажми ва бошқа иқтисодий кўрсаткичлар, бозорнинг ўсиши, фоиз ставкаларини кўрсатиб беринг. Актив ва пассивлар таркибини ёритинг. Прогноз қилинган баланс ҳисоботлари ҳамда фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботлар актив ва пассивлардаги ўзгаришларни, ҳар бир хизмат турининг ҳажмини, мансабдор шахслар ва банк ходимларининг иш ҳақлари миқдорини акс эттириши лозим.
Бозорда кутилаётган ўзгаришлар, ушбу ўзгаришларга таъсир қилувчи омиллар ва уларнинг банк фаолиятига таъсири.
Мўлжалланаётган кредит сиёсатини (кредит ажратилишида таваккалчиликни баҳолаш механизми, ажратилган кредитларни узликсиз назорат қилиш механизми, мўлжалланаётган кредит сиёсати билан боғлиқ бошқа масалалар), депозит хизматлари бўйича, шунингдек ташкил этилаётган банк учун устувор бўлган бошқа банк операциялари бўйича сиёсатларни тасвирлаб беринг.
Кредитлар концентрациясини ёритишда, банк кредит ажратишда ўз маблағларини ҳисобга олиши зарур, иқтисодиётнинг аниқ бир секторига, битта қарз олувчига, ўзаро дахлдор қарз олувчилар гуруҳига ёки банкка алоқадор бўлган шахсларга кредит ажратишда муайян чекловлар ўрнатилишини кўрсатиш лозим.
Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролининг тарқатилишини молиялаштиришга қарши курашиш бўйича кўриладиган чоралар тизимини таърифланг.
Янги банкни мустақил ташқи аудит билан таъминлашга доир режаларни баён қилинг.
Ички назорат тизими, шу жумладан ички аудит, риск менежмент ва комплаенс-назорати хизмати ходимларининг сони ва шахсий таркиби, аудит, таваккалчиликларни бошқариш, тайинлаш ва мукофотлаш бўйича қўмиталарнинг фаолияти, қўмиталарнинг сон жиҳатдан таркиби, пруденциал нормативларга риоя қилиш масалалари бўйича банк фаолиятини назорат қилиш қандай амалга оширилиши, активлар сифати, кассадаги нақд пуллар ва ҳакозоларнинг сақланишини ва мониторинг қилинишини таъминлаш ҳамда текширув материаллари бўйича кейинги ишлар қай тартибда олиб борилиши акс эттирилиши лозим.
Банкнинг ўз мажбуриятларини бажара олиш лаёқатини таъминлаш мақсадида ликвидликни бошқариш сиёсатини таърифланг.
Бундан ташқари, банк томонидан эҳтимолий зарарларни қоплаш учун захираларнинг ташкил қилинишини ёритиш, активларнинг мўлжалланган таснифини кўрсатиш лозим.
Қайси сиёсатлар ва тартиб-таомиллар қандай муддатларда ишлаб чиқилишини кўрсатиш керак.
Банк фаолиятини бино, офис ва банк жиҳозлари, транспорт воситалари билан таъминлаш, шунингдек хавфсизлик тизими билан таъминлаш, жумладан ахборотлардан рухсатсиз фойдаланишдан ҳимоя қиладиган дастурий воситалар, ёнғин хавфсизлиги тизими билан таъминлаш тўғрисидаги маълумотларни кўрсатинг.
1.4. Бозор таҳлили ва маркетинг
Режалаштирилаётган маркетинг фаолияти прогноз қилинган бозор улушини қандай таъминлаб беришини акс эттириш лозим. Иқтисодий кўрсаткичлар ва молиявий бозорларни тавсифловчи кўрсаткичлар ривожланиш динамикасининг фаолиятнинг асосий йўналишларига, шу жумладан асосий банк маҳсулотлари ва хизматларига ҳамда ҳудудлардаги ишчанлик фаоллигини оширишга таъсирини баҳоланг, банк операцияларининг ҳудуд ёки мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришга таъсирини таърифланг. Хусусан, қуйидагиларнинг тавсифини тақдим қилинг:
1) банк тизимининг хусусиятлари;
2) банкнинг фаолияти банк ва молиявий хизматлар бозорининг қайси мақсадли сегментларига қаратилади, банк фаолият кўрсатиши мўлжалланаётган бозор ҳудуди, тахмин қилинаётган ривожланиш динамикаси, бозорни эгаллаш учун имкониятлар ва чекловлар;
3) банк операцияларининг ҳудуд ёки мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришга таъсири;
4) бозорда сифат, нарх, хизмат кўрсатиш ва ҳоказолар бўйича маҳсулот ва хизматларни фарқлашга қаратилган банк режалари, тарқатиш, тарғиб қилиш ва рекламага доир режалари, нарх-наво сиёсати (талаб ёки харажатлар асосида тарифларни белгилаш, шу жумладан келажакда режалаштирилган тарифлар даражаси), мижозларга хизмат кўрсатиш, географик кенгайтириш (ички бозорда, чет элда), банк хизматлари бозоридаги улушни эгаллаш учун тадбирлар.
5) уларнинг ва ўзингизнинг кучли ва заиф томонларингизни объектив баҳолаган ҳолда ҳозирги ва келажакдаги эҳтимолий рақобатчилар, улар орасида банк қандай ўринни эгалламоқчилиги, бозорда банк пайдо бўлишига уларнинг муносабати, қандай қилиб банк мувоффақиятга эришмоқчи?
1.5. IT инфратузилма
Банкнинг таклиф қилинаётган IT инфратузилмасининг асосий йўналишларини кўрсатинг. Мижозларга хизмат кўрсатиш ва операцион фаолиятни амалга ошириш жараёнига банк қанақа технологик ечимларни жорий қилишни кўзламоқда. Хусусан, мижозларга масофадан туриб банк хизматларини кўрсатишда кандай инновацион технологиялар ва дастурий таъминотлардан фойдаланиш режалаштирилганлигини ва бу инфратузилмани ишлаб чиқиш қандай амалга оширилишини таърифланг.
1.6. Раҳбарият ва бошқарув
Банкнинг ташкилий тузилмасини, банкнинг бошқарув органлари ўртасида бошқарув функцияларининг тақсимланиш тамойилларини ҳамда бошқарув раиси ва бошқарув аъзоларининг мажбурият доираларини, шу жумладан таркибий бўлинмаларнинг ҳисобдорлиги ва вазифаларини тавсифланг. Банкнинг ҳар бир фаолият тури учун банк раҳбарияти аъзоларининг масъулияти, уларнинг ваколатлари (масалан, кредитлар бериш тўғрисидаги қарорни қабул қилиш масаласида), фаолиятнинг барча йўналишлари бўйича доимий равишда таваккалчиликларни бошқариш тизими аниқ баён етилиши лозим.
Банкнинг кўзда тутилаётган фаолияти учун зарур бўлган мўлжалланган штат жадвали (таркибий тузилмалардаги ходимларнинг режалаштирилган сони), кадрларни жалб қилиш ва банкнинг кадрлар сиёсатини амалга ошириш режаси, ходимларни жалб қилиш ва сақлаб қолиш, кўзда тутилган мукофотлар ва бошқа рағбатлантиришларни ҳисобга олган ҳолда ходимларнинг иш ҳақини тўлаш режалари, ходимларга қилинадиган умумий харажатлар сметасининг прогнозини кўрсатинг. Банкнинг ташкилий тузилмаси банкнинг барча даражалари орасида ахборот тарқатилиши механизмларини ўз ичига олиши керак, яъни банкнинг кузатув кенгаши, бошқаруви ва қўмиталар мажлислари ҳамда раҳбариятнинг бошқа мажлислари ёки йиғилишлари қанчалик тез-тез ўтказилиши режалаштирилади, қандай маълумотлар, қандай даврийлик билан банкнинг кузатув кенгаши ва бошқа бошқарув органларига тақдим этилади.
Банкнинг кузатув кенгаши ҳамда бошқаруви раиси ва бошқа муҳим аҳамиятга эга ходимлари лавозимига таклиф этилаётган номзодларни, шунингдек, ушбу лавозимга қабул қилинаётган раҳбарлар эгаллаши лозим бўлган сифатларни санаб ўтинг. Банк томонидан қўйилган мақсадларга эришиши учун улар эгаллаши лозим бўлган асосий мезонларни кўрсатинг.
Муҳим таркибий бўлинмалар раҳбарлари учун ўрнатилган асосий мезонларни, уларни тасдиқлаш тартибини баён етинг. Банкнинг дастлабки уч йиллик фаолияти давомида ходимларнинг режалаштирилган ўсиш суръатларини тавсифланг.
Банкнинг корпоратив бошқарув тамойилларини кенгайтириш ва сақлаш бўйича сиёсати, ушбу масала қандай ички меъёрий ҳужжатлар билан тартибга солинади.
1.7. Капиталлаштириш
Ҳал қилувчи эгаликка эга бўладиган ёки назоратни амалга оширадиган асосий муассисларни (акциядорларни), муассислар ўртасидаги алоқа хусусиятини, баланс тақдим этилган санадаги маълумотларни қўшган ҳолда муассисларнинг фаолиятининг охирги уч йили давомидаги молиявий ҳолатини, фаолиятининг асосий йўналишлари, раҳбарлари (кузатув кенгаши ва бошқарув / ижро этувчи орган аъзолари) ҳақидаги маълумотларни кўрсатинг.
Агар банк банклар гуруҳи таркибига кирса, банклар гуруҳининг молиявий ҳолати ҳақидаги маълумотлар.
Муассисларнинг (акциядорларнинг) зарур ҳолларда қўшимча капитал билан таъминлай олиши бўйича молиявий имкониятлари. Ҳар бир муассис улушининг банк томонидан чиқариладиган акциялар умумий ҳажмига фоиздаги нисбатини кўрсатинг.
Капиталнинг тахмин қилинаётган таркиби, банк капитални қандай сақлаб қолишни режалаштираётганлигини баён этинг, банкнинг кўзда тутилаётган йўналиши ва асосий амалиётларини ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг меъёрий ҳужжатларига мувофиқ активларнинг даражаси бўйича рискка тортилганлигини инобатга олиб, прогноз қилинаётган капитал монандлигига баҳо беринг, капитал монандлиги бўйича ўрнатилган пруденциал нормативларнинг бажарилишини таъминлаш қандай режалаштирилмоқда. Чиқарилаётган акциялар сонини кўрсатинг.
1.5. Фуқаролик (кўп фуқаролик мавжуд бўлса ҳаммасини кўрсатинг) _________________________________________________________________________________
Ушбу фуқаролик қандай олинганлигини кўрсатинг: туғилган жой бўйича, никоҳдан ўтгандан кейин, бошқа сабабларга кўра-тушунтириш беринг ______________________________________________
1.6. Паспорт: серияси _____ рақами __________ ким томонидан берилгани ___________________ берилган санаси _____________ (кўп фуқаролик мавжуд бўлса барча паспортлар маълумотларини кўрсатинг)
1.12. Касбий фаолияти (меҳнат фаолиятининг бошланишидан)
Ишга қабул қилинган санаси
(ойи, йили)
Ишдан бўшаган санаси
(ойи, йили)
Муассаса номи
Жойлашган ери
Эгаллаб турган лавозими
Бўшаш сабаби
1.13. Сизга нисбатан ёки ҳал қилувчи эгаликка эга бўлган иштирокчи (акциядор) ва (ёки) мансабдор шахс (кузатув кенгаши аъзоси, ижро этувчи орган аъзоси, бош бухгалтер ёки молиявий бошқарувчи, директор в.х.) сифатида Сиз билан алоқадор бўлган юридик шахсга нисбатан қачондир календар давлатда:
- маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун айблов эълон қилинганми, шу жумладан иш тугатилган ёки айблов олиб ташланган ҳолатларда (ҳа / йўқ) ______________
- жиноятлар содир этганлик учун жиноят тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ айблов эълон қилинганми, шу жумладан жиноят иши тугатилган, оқлов ҳукми чиқарилган ва жиноий жавобгарликдан озод қилинган ҳолатларда (ҳа / йўқ) ____________________________
Агар ҳа бўлса, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган номини кўрсатган холда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органнинг айблови, ҳукми, хар қандай давлат органининг айблови ёки кўллаган интизомий жазо чоралари, суд муҳокамаларининг натижалари ва қарорлари (шу жумладан, иш тугатилган, айблов олиб ташланган, оқлов ҳукми чиқарилган ёки жиноий жавобгарликдан озод қилинган ҳолатларда) ҳақида батафсил маълумот беринг: ___________________________________________
1.14. Сизда тугалланмаган ёки олиб ташланмаган судланганлик ҳолатлари мавжудми?
Агар мавжуд бўлса, тушунтириш беринг: _________________________________________
Сизга нисбатан муайян касбий фаолият билан шуғулланишни тақиқлаш тўғрисида қарор қабул қилинганми? Агар ҳа бўлса, тушунтириш беринг: ________________________________________
Анкетага ушбу бандда кўрсатилган маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилинг.
1.15. Ҳал қилувчи эгаликка эга бўлган иштирокчи (акциядор) ва (ёки) мансабдор шахс (кузатув кенгаши аъзоси, ижро этувчи органи аъзоси, бош бухгалтер ёки молиявий бошқарувчи, директор в.х.) сифатида Сиз билан алоқадор бўлган, мажбурий тартибда банкрот деб топилган ёки мажбурий тутатиш жараёнидаги хар бир юридик шахсни кўрсатинг: __________________________________
Сиз билан алоқадор бўлган ва банкротлик, мажбурий тугатиш ҳолатига қўйилган юридик шахсда Сизнинг ҳал қилувчи эгаликка эга бўлган иштирокчи (акциядор) ва (ёки) мансабдор шахс сифатидаги ролингиз ва масъул бўлган соҳаларингиз тўғрисида батафсил асослантирилган маълумот беринг: ________________________________________________
1.16. Сизга нисбатан ёки хат қилувчи эгаликка эга бўлган иштирокчи (акциядор) ва (ёки) мансабдор шахс (кузатув кенгаши аъзоси, ижро этувчи орган аъзоси, бош бухгалтер ёки молиявий бошқарувчи, директор в.х.) сифатида Сиз билан алоқадор бўлган юридик шахсга нисбатан давлат ёки назорат органлари томонидан тергов ишлари амалга оширилганми? Агар ҳа бўлса. тушунтириш беринг: ________________________________________________
1.17. Айни вақтда сизга нисбатан суриштирув, дастлабки тергов ёки суд муҳокамаси олиб борилмоқдами? Агар ҳа бўлса. тушунтириш беринг: ______________________________
Анкетага ушбу бандда кўрсатилган маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилинг.
1.18. Чет давлатнинг ваколатли органи томонидан Сизни банк акциядори сифатида баҳолаш амалга оширилганми? Агар ҳа бўлса, анкетага тегишли орган қарорини (хулосасини) илова қилинг.
1.19. Илгари ваколатли органлар томонидан Сизга нисбатан устав фондига (устав капиталига) эгалик қилишни чекловчи санкциялар қўлланилганми? Агар ва бўлса, тушунтириш беринг: ________________________________________________________________________________________________________
2.1. Қайсидир шахснинг олдида кредит қарздорлиги (бошқа мажбуриятлар) мавжуд бўлса, хар бир қарздорлик (мажбурият) бўйича тегишли тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган холда қуйидаги маълумотларни кўрсатинг:
Банк фаолиятига рухсат бериш тартиби ва шартлари тўғрисидаги низомга 7-ИЛОВА
Банк фаолиятига рухсат бериш тартиби ва шартлари тўғрисидаги низомга 8-ИЛОВА
Банк фаолиятига рухсат бериш тартиби ва шартлари тўғрисидаги низомга 9-ИЛОВА
Банк фаолиятига рухсат бериш тартиби ва шартлари тўғрисидаги низомга 10-ИЛОВА
Банк фаолиятига рухсат бериш тартиби ва шартлари тўғрисидаги низомга 11-ИЛОВА
Банк раҳбарлигига номзоднинг
АНКЕТАСИ
1. Умумий маълумотлар
1.1.
Лавозим тўғрисидаги маълумот
Банк номи
Номзод тавсия этилаётган лавозим
1.2.
Ф.И.Ш.
Фамилияси
Исми
Шарифи
1.3.
Аввалги Ф.И.Ш.
Фамилияси
Исми
Шарифи
Ўзгарган санаси
Ўзгариш сабаби
1.4.
Амалдаги яшаш жойи
Манзили
Шаҳар / туман
Вилоят
Мамлакат
Ушбу манзилда яшай бошлаган сана
1.5.
Доимий яшаш жойи
Манзили
Шаҳар туман
Вилоят
Мамлакат
Ушбу манзил бўйича рўйхатга олинган сана
1.6.
Паспорт маълумотлари (бир неча фуқаролик мавжуд бўлганда барча паспортларнинг маълумотларини кўрсатинг)
Паспорт серияси ва рақами
Берилган сана
Амал қилиш муддати
Берган мамлакат
Берган орган
1.7.
Бошқа маълумотлар
Туғилган вақти (кун, ой, йил)
Туғилган жойи (шаҳар, мамлакат)
Фуқаролиги (бир неча фуқаролик мавжуд бўлганда барчасини кўрсатинг)
1.8.
Боғланиш учун маълумотлар
Мобил телефон рақами
Хизмат телефони рақами
Электрон почта манзили
2. Ишчанлик обрўси
2.1.
Сизда иқтисодиёт соҳасида, бошқарув тартибига қарши жиноятлар ёхуд жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни ва оммавий қирғин қуролларини тарқатишни молиялаштириш билан боғлиқ жиноятлар учун муддати ўтмаган ёки олиб ташланмаган судланганлик ҳолати мавжудми?
□ ҲА
□ ЙЎҚ
Агар ҳа бўлса, тўлиқ тушунтириш беринг.
2.2.
Сиз юридик шахснинг лицензияси чақириб олиниши ва (ёки) унда вақтинчалик бошқарув режими жорий қилинишига, шунингдек унинг ўзингиз масъул бўлган фаолият йўналишларида молиявий ва (ёки) маъмурий муаммолар юзага келишига олиб келган ҳаракатлар учун масъул бўлганмисиз?
□ ҲА
□ ЙЎҚ
Агар ҳа бўлса, тўлиқ тушунтириш беринг.
2.3.
Марказий банк ёки чет давлат ваколатли органининг талабига кўра эгаллаб турган лавозимингиздан четлатилганмисиз ёхуд ваколатларингиз муддатидан олдин тугатилганми?
□ ХА
□ ЙЎК
Агар ҳа бўлса, тўлиқ тушунтириш беринг.
2.4.
Марказий банк ёки чет давлат ваколатли органи томонидан Сизнинг номзодингизни раҳбарлик лавозимига келишиб олиш (тайинлаш, тасдиқлаш) рад этилганми?
□ ҲА
□ ЙЎК
Агар ҳа бўлса, қуйидаги маълумотларни тақдим этинг:
а) баҳолашни ўтказган ваколатли орган номи:
б) банк номи:
в) қайси лавозимга баҳолангансиз:
г) баҳолаш ўтказилган сана:
д) куйидаги мезонлардан қайси бири асосида Сизга келишиб олишга (тайинлашга, тасдиқлашга) рад этилган (агар бир неча мезонга асосан рад этилган бўлса, барчасини кўрсатинг):
□ ишчанлик обрўси:
□ малака, билим ва кўникмалар;
□ мулоҳазанинг мустақиллиги;
□ вақтнинг етарлилиги;
□ жамоавий яроқлилик;
□ бошқа мезонга асосан (мезонни кўрсатинг):
Ушбу ҳолатга алоқадор бўлган бошқа хар қандай маълумотни кўрсатинг.
2.5.
Сизнинг раҳбарлик лавозимига келишиб олинганлигингиз (тайинланганлигингиз, тасдиқланганлигингиз) Марказий банк ёки чет давлат ваколатли органи томонидан чақириб олинганми?
□ ҲА
□ ЙЎҚ
Агар ҳа бўлса, тўлиқ тушунтириш беринг.
2.6.
Лавозимга киришишдан олдин Марказий банк ёки чет давлат ваколатли органининг келишиб олиниши (тайинланиши, тасдиқланиши) талаб қилинадиган раҳбарлик лавозимига бундай келишиб олишсиз (тайинланишсиз, тасдиқланишсиз) киришганмисиз?
□ ҲА
□ ЙЎК
Агар ҳа бўлса, тўлиқ тушунтириш беринг.
2.7.
Юридик шахсда ёки унинг алоҳида бўлинмасида раҳбар сифатида ушбу юридик шахс ёки унинг алоҳида бўлинмасига зарар етказган холда шахсий ёки гуруҳ манфаатларини кўзлаб қарорлар қабул қилганмисиз ёхуд бундай қарор қабул қилишда иштирок этганмисиз?