1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.04.00 Агентликлар, инспекциялар ва бошқа идоралар]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 23 июлдаги ПФ-6033-сон «Алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва уларнинг айланмасини тартибга солиш соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) бошқарув ходимларининг чекланган сони 67 нафардан иборат тузилмаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Агентлик Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги ҳамда Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекциясининг барча ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади;
Агентлик республика давлат бошқаруви органи ҳисобланади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади;
Агентлик директори Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади;
Агентлик директорининг ўринбосарлари Агентлик директорининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади;
Агентлик директори мақоми, меҳнатга ҳақ тўлаш, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шароитлари бўйича вазир ўринбосарига тенглаштирилади;
Агентлик ходимларига нисбатан, қонунчиликда назарда тутилган бошқа тўловлардан қатъи назар, Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги ходимлари учун назарда тутилган меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш тартиби сақланиб қолинади.
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.22.00 Озиқ-овқат саноати / 09.10.22.01 Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари]
3. Истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини реализация қилиш тизимини такомиллаштириш, шунингдек ноқонуний маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва айланмасини назорат қилишни кучайтириш бўйича «Йўл харитаси» 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Агентликнинг Виночиликни ривожлантириш жамғармасини (кейинги ўринларда — Жамғарма) шакллантириш манбалари этиб қуйидагилар белгилансин:
Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан ҳар йили ажратиладиган субсидиялар;
алкоголь маҳсулотларининг (пиво ва табиий вино бундан мустасно) улгуржи савдоси билан шуғулланувчи корхоналар соф тушумининг беш фоизи миқдоридаги ажратмалар (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 20 июлдаги ПФ-6029-сон Фармонига асосан ушбу ажратма миқдори 2020 йил 31 декабргача уч фоиз қилиб белгиланганлиги инобатга олинган ҳолда);
Агентлик ҳузуридаги «Энология лабораторияси» ва «Узумчилик ўқув маркази» давлат унитар корхоналарининг соф фойдасидан белгиланган тартибда амалга ошириладиган ажратмалар;
алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ноқонуний ишлаб чиқарганлик ёки этил спирти ҳамда алкоголь маҳсулотларининг ноқонуний айланмаси учун тўланадиган жарима суммасининг 50 фоизи;
истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар, шунингдек алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси билан шуғулланадиган корхоналар томонидан лицензия талаблари бузилганлиги учун тайинланадиган жарималар;
тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига лицензия берганлик учун давлат божи, шунингдек истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқаришга, алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдосини амалга оширишга лицензиялар бериш учун тўланадиган йиғимлар ва йиллик лицензия тўловлари;
халқаро молия институтлари, хорижий ҳукумат ташкилотларининг кредитлари (қарз маблағлари) ва грантлари;
қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.
Белгилаб қўйилсинки, мазкур банднинг учинчи хатбошиси 2022 йил 1 январга қадар амал қилади.
5. Белгилансинки, Жамғарма маблағлари қуйидаги мақсадлар учун сарфланади:
Агентликнинг техник навли узумзорлар ва виночилик соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлашга қаратилган комплекс мақсадли дастурларини амалга ошириш, шу жумладан узум кўчатларини харид қилиш, узумнинг селекция навларини яратиш ва уларни экишни ташкиллаштириш билан боғлиқ вазифаларининг самарали бажарилиши;
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 мартдаги ПҚ-144-сон қарори билан тасдиқланган Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларига сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш бўйича харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.01.00 Асосий қоидалар]
саноатбоп токзорларда ирригация тадбирларини ўтказиш, жумладан сув етказиб бериш, артезиан қудуқлар, қувурлар ва резервуарлар барпо этиш, сув етказиб бериш учун насос ва қувурлар, сув сақлаш учун сиғимлар сотиб олиш;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.12.00 Қарз]
техник навли узум плантацияларини яратиш ҳамда узум, мевалар ва резаворлардан алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкасининг 50 фоизидан ошмайдиган фоиз ставкаси бўйича қарз бериш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкасидан 4 фоизли пунктгача чегирган ҳолда тижорат банкларига кредит ресурсларини бериш;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари]
маҳаллий шароитда етиштирилган интенсив кўчатлар ҳамда пайвандтагларни сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар ажратиш;
маҳаллий шароитда ток ўсимлиги тўқималаридан (меристема ҳужайра) «In vitro» усулида етиштирилган ток кўчатларини сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар ажратиш;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.04.00 Иқтисод соҳаларини молиялаштириш. Инвестициялаш]
умумий қийматининг камида 15 фоизи лойиҳа ташаббускори томонидан молиялаштириладиган техник навли узумчилик йўналишидаги инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун тижорат банклари томонидан ажратиладиган кредитлар бўйича бўлғуси ҳосил, токзор ва (ёки) ер участкасига бўлган ҳуқуқни гаровга олган ҳолда кафиллик тақдим этиш;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари]
техник навли узум кўчатларини шпалерага кўтариш учун субсидиялар ажратиш;
виночилик соҳасидаги хорижий мутахассислар ва консультантларни жалб этиш, узум етиштирувчиларни, Агентлик ва виночилик корхоналари ходимларини, шу жумладан хорижда, тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.05.00 Кўргазма. Ярмарка. Кимошди савдолари. Биржалар]
маҳаллий алкоголь, шу жумладан вино маҳсулотларини тарғиб қилиш бўйича фестиваллар, кўргазмалар ва ярмаркалар ташкил этиш, алкоголь соҳаси корхоналарининг, шу жумладан хорижда ўтказиладиган тадбирларда иштирок этишига кўмаклашиш ҳамда уларнинг бундай тадбирлардаги иштироки билан боғлиқ харажатларини қоплаш;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.04.00 Иқтисод соҳаларини молиялаштириш. Инвестициялаш]
саноатбоп узумчилик ва виночилик, янги турдаги алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва маркетингда «ноу-хау» билан боғлиқ бўлган илмий лойиҳаларни молиялаштириш;
техник навли узумларнинг оналик майдонлари ва коллекция участкалари, кўчатхона (питомник)лар барпо этиш;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.22.00 Озиқ-овқат саноати / 09.10.22.01 Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари]
коллекцион вино ва коньяк дистилляти маҳсулотларини захирага қўйиш.
Агентлик ва унинг идоравий бўйсунувидаги ташкилотлар моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, унинг марказий аппаратини таъминлаш, шу жумладан Агентлик ходимларини моддий рағбатлантириш, хусусан устамалар тўлаш, шунингдек Агентлик фаолияти билан боғлиқ бўлган, қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа тадбирлар.
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда:
Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги тўғрисидаги низомни;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.22.00 Озиқ-овқат саноати / 09.10.22.01 Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари]
Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлигининг Виночиликни ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низомни тасдиқласин.
7. Белгилансинки, истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятига лицензия бериш, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тугатиш, шунингдек уни бекор қилиш ва қайта расмийлаштириш тўғрисидаги қарорлар Вазирлар Маҳкамасининг истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш комиссияси томонидан қабул қилинади.
Вазирлар Маҳкамасининг истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш комиссияси таркиби 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2020 — 2024 йилларда саноатбоп токзорлар барпо этиш ва қайта ишлаш учун хом ашё етиштиришнинг прогноз кўрсаткичлари 4-иловага мувофиқ;
2020 — 2024 йилларда токзорларда ресурс тежамкор, замонавий агротехнологиялар жорий этиш ва сув ресурслари билан таъминлаш прогноз кўрсаткичлари 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.04.00 Иқтисод соҳаларини молиялаштириш. Инвестициялаш]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда 2020 — 2022 йилларда тармоқ корхоналарининг ишлаб чиқариш қувватларини ривожлантиришга қаратилган истиқболли инвестиция лойиҳаларининг манзилли рўйхати ҳамда тармоқ корхоналарда халқаро стандартларга мувофиқ сифатни бошқариш тизимларини жорий этиш графигини тасдиқласин.
9. Белгилансинки, Агентлик қуйидагиларни 2021 йил 1 январга қадар амалга оширишга масъул ҳисобланади:
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар]
а) Соғлиқни сақлаш вазирлиги, «Ўзстандарт» агентлиги ва Тошкент кимё-технология институти билан биргаликда халқаро стандартлар ва талабларни инобатга олган ҳолда истеъмол ва техник этил спиртини ҳамда алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича технологик регламентни ишлаб чиқиш;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.22.00 Озиқ-овқат саноати / 09.10.22.01 Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари]
б) Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва уларнинг айланмаси ҳажмини ҳисобга олиш ҳамда узумзорларнинг ягона реестри ахборот тизимини (кейинги ўринларда — ҳисобга олиш ахборот тизими) қуйидагиларни назарда тутган ҳолда жорий этиш:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.04.00 Ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва техник қайта жиҳозлаш]
2021 йил 1 январгача истеъмол ва техник этил спирти ишлаб чиқарувчилар ҳамда 2022 йил 1 январгача алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар мулкдорларининг ўз маблағлари ҳисобидан истеъмол ва техник этил спирти ҳамда алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқаришда ўлчов ускуналарини ва ҳисобга олиш ахборот тизимига ахборот узатувчи бошқа ҳисобга олиш ва қайд этиш воситаларини ўрнатиш. Бунда ўлчов ускуналари ҳамда бошқа ҳисобга олиш ва қайд этиш воситаларига техник талаблар Агентлик томонидан белгиланади;
ҳисобга олиш ахборот тизимини ўзаро ахборот алмашинувини ўрнатиш учун молия, иқтисодиёт органлари, шунингдек солиқ ва божхона хизматлари, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ҳамда бошқа манфаатдор идораларнинг ахборот тизимлари билан интеграция қилиш;
истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг барча ишлаб чиқарувчиларини, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланувчи корхоналарни ҳисобга олиш ахборот тизимига улаш;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.22.00 Озиқ-овқат саноати / 09.10.22.01 Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари]
в) истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ва уларнинг айланмасини назорат қилиш бўйича «таҳлика-таҳлил» тизимини жорий этиш.
10. Белгилаб қўйилсинки:
ҳисобга олиш ахборот тизимини ишлаб чиқиш ҳамда ушбу тизим ишлаши учун зарур инфратузилмани яратиш бўйича ишлар Жамғарма ҳамда Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан тенг улушларда молиялаштирилади;
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.22.00 Озиқ-овқат саноати / 09.10.22.01 Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари]
ҳисобга олиш ахборот тизимини жорий этиш ва унда ишлаш истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар ҳамда алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг савдоси билан шуғулланувчи корхоналар учун мажбурий ҳисобланади.
11. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Агентликни зарур алоқа, шу жумладан ҳукумат алоқаси билан ва кенг полосали Интернет тармоғига уланишини белгиланган тартибда таъминласин.
12. «Ўзстандарт» агентлиги ва Агентлик:
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.05.00 Маҳсулот сифати. Стандартлаштириш. Сертификатлаштириш. Метрология. Товарлар маркировкаси. Акцизлар (шунингдек, 09.07.00.00га қаранг)]
Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда 2020 йил 1 сентябрга қадар техник этил спиртини ишлаб чиқариш ягона давлат стандартини ишлаб чиқсин ва жорий этсин;
2021 йил 1 июлга қадар Агентлик ҳузуридаги «Энология лабораторияси» ДУКни халқаро стандартларга мувофиқ аккредитациядан ўтказишни ташкил этсин.
13. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва «Ўзстандарт» агентлиги истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳамда уларнинг ҳақиқий айланмаси ҳажмларини мониторинг қилиш, уларни ишлаб чиқаришда қўлланиладиган хомашё ва ёрдамчи материаллар сифатини, шунингдек лицензия талабларига риоя этилишини назорат қилишда Агентликка яқиндан кўмаклашсин.
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.29.00.00 Бухгалтерия ҳисоби. Молиявий ҳисобот / 07.29.04.00 Пул маблағлари, валюта, паст баҳоли ва тез емирилувчи предметларнинг ҳисоби]
14. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент шаҳри, Абай кўчаси, 6-уй манзилида жойлашган Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги ва Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекциясининг бино ва иншоотларини жиҳозлари ва ташкилий техникаси билан бирга Агентликнинг оператив бошқарувига берилишини, шунингдек тугатиш жараёни якунланганидан кейин уларнинг қолган пул маблағлари ва асосий воситаларини Агентликка ўтказилишини таъминласин.
15. Агентлик манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
16. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ў.И. Барноев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2020 йил 23 июль,
ПҚ-4787-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 23 июлдаги ПҚ-4787-сон қарорига 1-ИЛОВА
Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги
ТУЗИЛМАСИ
Бошқарув ходимларининг чекланган сони — 67 нафар
*Штат бирликлари сони ишлаб чиқариш ходимлари учун назарда тутилган нормативлар бўйича белгиланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 23 июлдаги ПҚ-4787-сон қарорига 2-ИЛОВА
Истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини реализация қилиш тизимини такомиллаштириш, шунингдек ноқонуний маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва айланмасини назорат қилишни кучайтириш бўйича
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Т/р
Чора-тадбирлар
Амалга ошириш механизми
Ижро муддати
Масъул ижрочилар
1.
Алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар томонидан туристик йўналишларда ташкил этилган дегустация ҳудудларида (жойларида) чакана реализация қилинган табиий вино (қадоқлангандан ташқари) маҳсулотларига ноль даражали ставка бўйича акциз солиғи солиш тартибини белгилаш.
Қонун лойиҳаси
2020 йил 1 декабрь
Молия вазирлиги (Т. Ишметов), ДСҚ (Ш. Кудбиев), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аккулов)
2.
Алкоголь маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш, шунингдек, умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш ҳуқуқи учун рухсат гувоҳномасини чекланмаган муддатга бериш, шунингдек, аввал расмийлаштирилган рухсат гувоҳномаларини қайта расмийлаштиришни бир иш кунида амалга ошириш тизимини жорий этиш.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳалари
2020 йил 1 сентябрь
ДСҚ (Ш. Кудбиев)
3.
Алкоголь маҳсулотларининг чакана савдоси билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларини 2021 йил 1 январдан бошлаб қўшилган қиймат солиғи тўловчилар тоифасига ўтказиш.
Қонун лойиҳаси
2020 йил 1 декабрь
Молия вазирлиги (Т. Ишметов), ДСҚ (Ш. Кудбиев)
4.
Ноқонуний олиб кирилган ва (ёки) реализация қилинаётган алкоголь ва тамаки маҳсулотларини аниқлаш бўйича жамоатчилик назоратини таъминловчи махсус дастурий (мобиль) иловани жорий этиш.
Рақамли маркировкалаш бўйича тажриба лойиҳаси натижаси билан ташкилий тадбирлар
2020 йил 1 декабрь
Агентлик, ДСҚ (Ш. Кудбиев), «CRPT TURON» МЧЖ (А. Бачикалов)
5.
Маҳаллий кўпикланадиган ва табиий вино маҳсулотлари намуналарини жамоат жойларида текин тарқатишни истисно этган ҳолда, уларнинг рекламасига рухсат бериш тартибини жорий этиш.
Қонун лойиҳаси
2020 йил 15 сентябрь
Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Н. Шарипов)
6.
Халқаро тажрибани ўрганган ҳолда узум, мева ва резаворлардан тайёрланган алкоголь маҳсулотларини шишадан бошқа қадоқларда ишлаб чиқариш тартибини жорий этиш.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси
2020 йил 1 ноябрь
Агентлик, «Ўзстандарт» агентлиги (Д. Саттаров)
7.
Халқаро илмий-тадқиқот институтларини жалб этган ҳолда этил спирти ишлаб чиқариш учун сарфланаётган буғдой меъёрини қайта тасдиқлаш ҳамда уларни жалб қилиш билан боғлиқ харажатларни Агентликнинг Виночиликни ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан қоплаш.
Чакана савдо ҳамда умумий овқатланиш корхоналарида алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг назорат харидини амалга ошириш, шунингдек, уларни ваколатли органлар билан сифат ва стандарт назоратидан ўтказиш мақсадида экспертизадан ўтказиш ва мазкур харажатларни Агентликнинг Виночиликни ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан қоплаш тартибини ишлаб чиқиш.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси
2020 йил 1 октябрь
Агентлик, Молия вазирлиги (Т. Ишметов), Савдо-саноат палатаси (А. Икрамов)
9.
«Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги қонун талабларига асосан этил спирти ва алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқаришда лицензия талаб ва шартларини мунтазам равишда ёки бир маротаба қўпол равишда бузиш ҳолатларининг аниқ мезонларини белгилаш.
Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси
2020 йил 1 сентябрь
Агентлик
10.
Халқаро йўналишдаги аэропорт ва темир йўл вокзалларида камида 70 кв. метрдан иборат маҳаллий табиий вино чакана савдосига ихтисослашган савдо нуқталари («Duty free» андозасида) очиш учун ишлаб чиқарувчи корхоналарга жой ажратиш чораларини кўриш.
Ташкилий чора-тадбирлар
2020 йил 1 сентябрь
Транспорт вазирлиги (Э. Ганиев)
11.
Истеъмол ва техник этил спирти ҳамда алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқаришда ўлчов ускуналарини ҳамда ҳисобга олиш ахборот тизимига ахборот узатувчи бошқа ҳисобга олиш ва қайд этиш воситаларини ўрнатиш тартибини ишлаб чиқиш.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси
2020 йил 1 октябрь
Агентлик, Савдо-саноат палатаси (А.Икрамов)
12.
Эркин муомалага чиқариш (импорт) божхона режимига жойлаштирилган ҳамда республикадаги мавжуд истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг асосий ускуналарини мажбурий рўйхатдан ўтказиш, шунингдек, унинг мулкдорларини Агентликда рўйхатдан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш ҳамда ускуналарни идентификация кодлари орқали маркировкалаш тартибини ишлаб чиқиш.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси
2020 йил 1 октябрь
Агентлик, Савдо-саноат палатаси (А. Икрамов)
13.
Янги турдаги ҳамда шишадан бошқа қадоқдаги алкоголь маҳсулотлар учун акциз солиғини ҳисоблаш ҳамда акциз маркалари билан маркалаш тартибини ишлаб чиқиш.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси
2020 йил 1 октябрь
Молия вазирлиги (Т. Ишметов), ДСҚ (Ш. Кудбиев), Агентлик
14.
Алкоголь маҳсулотларини қадоқлашда фойдаланилган шиша қадоқларни қайта ишлаш ва уларни утилизация қилишни рағбатлантириш тизимини жорий этиш бўйича таклиф киритиш.
Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш
2020 йил 1 декабрь
Агентлик, «Ўзстандарт» агентлиги (Д. Саттаров)
15.
Туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан алкоголь маҳсулотларининг импорти билан шуғулланувчи корхоналарга улгуржи савдо фаолияти учун илгари берилган лицензиялар асосида 2020 йил 1 августга қадар янги лицензия талабларини ҳисобга олган ҳолда уларни қайта расмийлаштирилиши шарти билан алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси бўйича фаолият юритишига рухсат бериш.
Ташкилий чора-тадбирлар
Бир ҳафта муддатда
Агентлик
16.
2021 йил 1 январдан бошлаб, этил спирти нархини давлат томонидан тартибга солишни бекор қилиш, шунингдек, этил спиртини реализация қилиш тизимига бозор механизмларини жорий этиш.
Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси
2020 йил 1 октябрь
Молия вазирлиги (Т. Ишметов), Агентлик
17.
2022 йил 1 январдан бошлаб алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширишда Алкоголь маҳсулотларини рўйхатдан ўтказилган (патентланган) товар белгиларининг мавжудлиги бўйича лицензия талабини жорий этиш.
этил спирти ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг ўлчов ускуналарини харид қилиш ҳамда ўрнатиш бўйича харажатлари учун бир йил муддатга қайтариш ва мақсадли фойдаланиш шартлари билан ссудалар ажратиш;
ҳисобга олиш ахборот тизимидан фойдаланиш ҳамда уни келгусида такомиллаштириш харажатларини молиялаштириш.
Ташкилий чора-тадбирлар
2020 йил 1 сентябрь
Агентлик
19.
Маҳаллий алкоголь маҳсулотлари экспорт ҳажмларини ошириш, жумладан тайёр ва хом ашё маҳсулотларини Россия Федерацияси бозорига имтиёзли асосда киришини таъминлаш чораларини кўриш.
Ташкилий чора-тадбирлар, музокаралар
Доимий равишда
Агентлик, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Б. Абидов), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж. Ходжаев), Ташқи ишлар вазирлиги (Ф. Арзиев)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 23 июлдаги ПҚ-4787-сон қарорига 3-ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотлар ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш комиссияси таркиби
1.
Ў.И. Барноев
—
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ўринбосари, Комиссия раиси
2.
А.Ж. Ортиков
—
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари
3.
Б.С. Ҳамроев
—
Марказий банк раисининг ўринбосари
4.
Ш.Ж. Рахимов
—
Бош прокурор ўринбосари
5.
М.М. Мирзаев
—
Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари
6.
Лавозими бўйича
—
Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги директори
7.
Д.Ф. Рахимов
—
Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи
8.
Д.Н. Саттаров
—
«Ўзстандарт» агентлигининг бош директори
9.
Лавозими бўйича
—
Вазирлар Маҳкамаси ходими, комиссия масъул котиби
10.
Лавозими бўйича
—
Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги директорининг ўринбосари, комиссия масъул котиби
Изоҳ: Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.